Ўзбекистонни АйТи хабга айлантиришга
навбатдаги тарихий қадам ташланди. Бу эса ёшларимиз ўз юртида яшаб, интернет орқали қонуний
юқори даромад топишлари учун янада яхши имкониятларни очади!
2017 йилда тегишли шароит яратилса АйТи соҳаси экспортини беш йилдан кейин
30 миллион долларга чиқарамиз деганимизда кўпгина мутассадилар қарши бўлишига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан ишонч билдирилиб, тарихий Фармон қабул қилинганидан кейин бу соҳа деярли йўқдан бор бўлди деса бўлади. Йиғилишда бу йил якунига экспортни
300 миллион долларга чиқариш бўйича жуда катта марра қўйилганда ҳам ўша вақтдагидек қаттиқ хаяжон бўлмади, чунки тегишли тизим яратилди. Ўтган йилнинг ўзида IT, BPO, KPO аутсорсинг билан шуғулланадиган экспортер резидентлар сони
3 баробар, чет эл капиталига эга бўлганлари эса
7 баробарга ортди.
Энди эса халқаро компаниялар янада кўпроқ ишонч билдириши учун IT Park Uzbekistan мажмуаси ҳудудида
“Инглиз қонунчилиги” ва
рақамли молиявий технологиялар ривожи учун қўшимча шароитлар яратиладиган бўлди.
Иқтидорли ёшларни танлаш бўйича
қўшимча танловлар ташкил этилади. Ундан ташқари таълим муассасалари фақат пули борларни ўқишга келишини кутиб ўтирмасдан, айнан
иқтидори ва ҳаракати бор, лекин молиявий имконияти чекланган ёшларни ўзлари танлаб, арзонроқ ёки керак бўлса бепул ҳам ўқитишлари мумкин бўлади. Чунки бундай битирувчиларни IT Park
экспортер резидентларига ишга кирадиган даражада сифатли тайёрлаб берсалар, ҳар бир шундай битирувчи учун улар
25 миллион сўмгача, агар у ногиронлиги бўлган ёшлар орасидан бўлса, унда
35 миллион сўмгача давлат томонидан субсидия оладилар.
https://www.facebook.com/watch/?v=597230312249205عرض المزيد ...