🏛
Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди
Бугун, 17 сентябрь куни Тошкентда
“ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди. Кўргазмада
АлоқаБанк ҳам ўз стенди билан иштирок этиб, мижозлар учун бир қатор инновацион лойиҳаларини
намойиш қилмоқда. Молиявий технологиялар, сунъий интеллект, бизнесни юритиш, рақамли таълим, касб ва тадбиркорлик, транспорт соҳаларида бир қатор лойиҳалар шулар жумласидан.
Бундан ташқари,
AloqaVentures венчур фонди томонидан молиялаштирилган кўплаб лойиҳалар ҳам кўргазмада намойиш қилинмоқда. Жумладан:
🔹 JETT – Онлайн инвестиция киритиш тизими;
🔹
Cerebra – Сунъий интеллект асосида инсультни эрта аниқлаш учун дастурий таъминот;
🔹
Delever – ресторанлар учун етказиб беришни автоматлаштириш тизими;
🔹
Startup Garage – стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, сармоя жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган лойиҳа;
🔹
SmartCast – Контент бошқаришнинг булутли тизими
🔹
ProTok – электромобилларни қувватлаш станциялари;
🔹
KPI — кичик ва ўрта бизнеслар учун комплекс бошқарув ечимларини таклиф қилувчи платформа кабилар.
@pressuzbعرض المزيد ...