Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Kun.uz | Расмий канал

 Kun.uz  сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉  @kunuz  Русский 👉  @kunuz ru Тезкор 👉  @kunonline  Сайт:  kun.uz  Реклама: +998 78 113 10 10 
1 195 086-1 458
~370 987
~32
32.03%
Telegram general rating
Globally
310place
of 78 777
of 0
In category
8place
of 2 793
Posts archive
Ортаётган тенгсизлик, ҳандаққа қулаган уй ва Тўқаевнинг баёноти — ҳафта дайжести Собиқ бош прокурорнинг ўғли Дубайда миллионер экани маълум бўлди. Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ катталашяпти. ХВЖ ҳукуматдан амалдорлар қачон мол-мулклари ҳақида “отчёт” беришини сўради. Айрим ташқи кучлар Марказий Осиё давлатларини бир-бирига қарши гижгижлаяпти. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
89 764
1
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди Қонунда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғараз ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган. 👉
109 969
105
Давлат хусусийлаштириш билан боғлиқ низоларда инвесторлар билан судлашмоқчи эмас. Медиация институти кенгаяди Янги тартибга кўра, хусусийлаштириш жараёнига оид низолар юзага келса, давлат бу низони биринчи навбатда медиация тартибида ҳал қилишга ҳаракат қилади. Инвестиция институтлари миллий уюшмаси раиси Баҳодир Отахонов билан суҳбатда бу қандай ишлашини тушунтириб берди. 👉
113 986
34
Қримда ёниб кетган МиГ-31, Вовчанск учун жанг ва шаҳар аҳолиси эвакуацияси Урушнинг 813-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
160 368
34
Сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш тақиқланади Сенат ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди. 👉
161 433
34
Тошкентда нефт ва газ саноати соҳасида халқаро тадбир ўтказилди 👉 Реклама

12.mp4

185 642
35
Узоқ урушга тайёргарлик: Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? Россияда мудофаа вазири лавозимига иқтисодчининг тайинланиши – Владимир Путин коллектив ғарб билан Украина орқали ва бошқа фронтларда узоқ муддатли урушга тайёрланаётганини билдиради. Бюджет тақчиллиги ва коррупция ошиб кетгани шуни тақозо қилган, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Фабрика форматовkatta tizer.mp4

186 704
104
Нол бюджет билан ясалган ўзбекча ўйин — ёш дастурчилар “Шумтака”ни қандай ишлаб чиқди? Дастурчилар Илҳом Қодиров ва Абзалхўжа Иброҳимовлар ўзбекча руҳдаги “Шумтака” ўйинини ишлаб чиқди. “Ўзимиз дастурчи бўлганимиз учун уни ишлаб чиқишга деярли пул сарфламадик”, дейди ғоя муаллифлари. “Шумтака”да нон, ош, чойнак, қовун, тарвуз, узумзор каби атрибутлардан фойданилган. Қаҳрамон эса миллий кийинтирилган. Дастурчилар ’га берган интервюсида “Шумтака”нинг пайдо бўлиши ҳақида гапириб берди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Show more ...
209 947
142
Олимлар Миср пирамидалари сирини топган бўлиши мумкин 4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин. 👉
225 045
450
Toyota Corolla’дан тортиб Chevrolet Impala’гача – Автосаноат тарихида энг кўп сотилган автомобиллар Дунёдаги биринчи автомобил 1885 йилда Германияда Карл Бенц томонидан тайёрланган. Ўшандан буён қарийб 140 йил ўтди. Бугун кўплаб йирик автоконцернлар бир вақтнинг ўзида ўнлаб русумларда автомобил тайёрламоқда. Улар орасида 50-60 йилдан буён янгиланган ҳолда ишлаб чиқарилаётганлари ва бир неча ўн млн дона сотилганлари ҳам бор. 📸👉
238 155
106
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади. 👉
238 184
247
INNOMETUZ-2024 халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди 2024 йил 16-17 май кунлари “Ўзметкомбинат” АЖда INNOMETUZ-2024 халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Ушбу анжуманда маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу конференцияда иштирокчилар металлургия соҳасидаги инновациялар энергия ресурсларини тежовчи технологиялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, иқтисодиёт ва молиявий ечимлар каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди. Батафсил Реклама
Show more ...

Фабрика форматовKUN.UZ.mp4

240 187
34
Энди ундан ажралиб бўлмайди: Одамлар ва гаджетлар (фото) Метрода, бекатда ёки кўчанинг исталган жойида телефонга термулиб турган одамларга кўзингиз тушади. Кимдир кино кўрган, кимдир ижтимоий тармоқларни кузатган, яна кимдир иши билан банд. Фотомухбир пойтахт кўчаларида юриб, турли ёшдаги кишиларнинг гаджет билан ўтаётган дақиқаларини расмга олди. 📸👉
235 174
242
Жабалиядаги тўқнашувлар, Харкив фронтидаги барқарорлашув ва мигрантларни қувишни мақсад қилган Трамп — кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй бераётган муҳим воқеа ва ҳодисалар шарҳи билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 18-05.mp4

251 283
71
Болани давлат боғчасига жойлаш учун йиллаб навбат кутиладими? – соҳа масъули изоҳ берди Аҳоли орасида “бола туғилдими, зудлик билан боғчага навбатга қўйиш керак” деган тасаввур шаклланиб қолган. Бунинг сабаби эса оддий - талаб юқори, боғчалар ва ундаги ўринлар сони чекланган. Вазирлик масъулининг тушунтиришича, навбат қачон келишини олдиндан айтиш қийин, муассасалар қуввати ва навбатлари сони турлича. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
255 255
172
Солиқ кодексида назарда тутилган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилади Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланадиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланадиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилади. 👉
263 340
206
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтади Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, ушбу тадбир дўстона алоқаларнинг янги саҳифасини очади. 👉
254 257
34
ОАВ Украинада 53,5 минг Россия аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади Украинага ҳужум пайтида Россия Федерациясидан камида 53 586 аскар ҳалок бўлган, деб ҳисоблаб чиқди журналистлар очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда. 👉
250 236
34
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди «Ўзгидромет» 20-22 май кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 👉
261 309
35
Кучли ёмғир туфайли 6 та ҳудудда қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди Аварияли ўчиш оқибатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган. 👉
278 458
243
Кучли ёмғир туфайли 6 та ҳудудда қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди Аварияли ўчиш оқибатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган. 👉
1
0
15 май Оила кунида OQ жамоаси ОQ иловасида учта ижтимоий йўналишни ишга туширмоқда. Энди ҳар бир фойдаланувчи исталган ижтимоий лойиҳага қўшилиши мумкин — иштирок этишга розилик беришнинг ўзи кифоя ва тўланган абонент тўловининг 1 фоизи ушбу лойиҳани амалга оширишга йўналтирилади Ўз навбатида, OQ жамоасининг иштирокчилари яхши ниятларни амалга оширишда ўзларининг илк қадамларини қўйишди ва Оила куни муносабати билан аёллар ва уларнинг оилаларига кўмак кўрсатишди. Атрофимиздаги оламни яхшилашга ўз ҳиссангизни киритиш учун OQʼга ва унинг ижтимоий миссияларига қўшилинг. Реклама
Show more ...
271 382
34
Тошкентда электромобилларни қувватлантириш станциялари ишини мувофиқлаштирувчи оператор пайдо бўлади Тошкент шаҳрида қувватлаш станциялари фаолиятини мувофиқлаштирувчи оператор функцияси “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти зиммасига юклатилади. 👉
274 410
139
Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди Шифокорлар ўқотар қурол орқали етказилган жароҳатлардан қолган некротик тўқималарни олиб ташлашди. Словакия бош вазирининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. 👉
273 406
34
Бишкек кўчаларига ички қўшинлар сафарбар этилди Қирғизистон пойтахти марказига ҳостелдаги муштлашув туфайли мингга яқин намойишчи келди. Улар хорижликлар устидан назоратни кучайтиришга чақириб, ИИББ бошлиғи билан музокаралардан сўнг тарқалишга рози бўлди. 👉
281 474
138
Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ савдо тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 👉
286 511
238
Ўзбекистонда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан мамлакатда илк бор Бурғилаш ишларини бошкариш маркази тўлик ишга туширилди. Бу қудуқларни бурғилаш муддати ва харажатларини сезиларли даражада қисқартиради. 👉

Фабрика форматовM4ROOT_Sub_01.mp4

291 560
307
Ходимларини сўккан Фарғона вилояти кадастр бошлиғига ҳайфсан берилди Ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ҳайфсан олди. У 3 май куни ўтказилган йиғилишда асабларини жиловлай олмаган. 👉
298 709
207
Доналд Трамп АҚШдан мигрантларнинг мисли кўрилмаган депортациясига тайёрланмоқда АҚШнинг собиқ президенти ва галдаги президентлик сайловларига ўз номзодини сурган Доналд Трамп агар қайта президент этиб сайланса, илк кундаёқ АҚШ ва Мексика чегараларидан мигрантлар оқимига нуқта қўймоқчи. 👉
309 528
338
«Харкивни эгаллаш режаси йўқ» — Путин янги фронт очилгани юзасидан изоҳ берди Путин Си Жинпинг билан музокаралардан кейин Украинадаги уруш ҳақида гапирди. У Россия музокаралардан бош тортмаслиги, аммо энди «ердаги реаллик»дан келиб чиқилишини айтган. 👉
345 206
42
17 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Тошкентда 15 суткага қамалган исроиллик безори, Флоридада 19 йилга қамалган ўзбекистонлик педофил, ҳайфсан билан қутулган фарғоналик оғзи шалоқ раҳбар — кун давомида сайтимизда ёритилган Ўзбекистон янгиликларини таништириб ўтамиз. 👉

y2mate_com_15_sutkaga_qamalgan_isroillik_bezori_va_hayfsan_bilan.mp4

342 188
90
Бугунги тарихий ташриф икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очади — Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ОАВ вакиллари учун баёнот билан чиқиб, музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини билдирди. 👉
331 303
29
Путин Хитойга сафари. Нималар муҳокама қилинган? Владимир Путин бешинчи президентлик муддатидаги илк хорижий сафари учун Хитойни танлади. У 16 май куни катта делегация билан Пекинга етиб борди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
324 381
54
“Катта компанияларга киришнинг яхши йўли – ўша ерда амалиёт ўташ” — Bloomberg ва Аmazon'дан таклиф олган талаба “Тахминан 70 тача компанияга ҳужжат топширгандим, улар орасида Amazon, Bloomberg, Wayfair, Uber, Mastercard компаниялари ҳам бор эди. Охирида Bloomberg ва Amazon'дан иш таклифлари олишга муваффақ бўлдим”, – дейди Германияда магистратурада ўқиётган 23 ёшли Жавоҳир Жўрахўжаев. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Мои видео.mp4

325 074
900
Қозоқ тилини бошланғич даражада билмайдиганларга Қозоғистон фуқаролиги берилмайди Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев аҳоли миграцияси ва жиноят ижро тизими тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришларни тасдиқлади. Бу ҳақда Оқўрда ахборот хизмати маълум қилган. 👉
322 011
273
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи AИ-80 ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатади Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябр-декабр ойларида АИ-91 ва ундан юқори октонли бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса АИ-80 ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш режалаштирилган. 👉
332 248
418
Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди У майда безорилик, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик каби ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. 👉
323 956
224
Зеленский Харкив областида вазият барқарорлашганини маълум қилди РФ қўшини сўнгги ҳафта давомида фронтнинг мазкур участкасида камида ўн километрга илгарилаганди. 👉
313 890
33
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди Икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокараларда ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. 👉
313 896
97
Premier electronics – маиший техникангиз мебелингизга мос бўлсин 15–18 май кунлари Central Asian Expo марказида CAEx Mebel ва Dekor халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёда етакчи ҳисобланган Premier бренди ўз маҳсулотларини намойиш этди. 👉 Реклама

IMG_5714.MP4

307 562
59
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиши мумкин Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш ниятида. 👉
315 037
128
“Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга қамалди Баҳодир Султонов ҳамда у билан бир иш доирасида қамоққа олинган Навоийдаги автосалон директори Ниёз Ибодовга суд ҳукми ўқилди. Улар ўтган йил декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинганди. 👉
318 994
1 024
Ўзбекистон фуқаролари томонидан Шенген визаси учун берилган аризалар ва рад этишлар сони маълум бўлди ЕИ маълумотларига кўра, ўтган йили ўзбекистонликлар томонидан 46 мингдан ортиқ ариза топширилган. 👉
308 742
206
“Ёшлар овози – Bo‘zatov FEST” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди - фото Мукофот жамғармаси 2,5 миллиард сўм бўлган танлов якунланди. Унинг ғолиблари Қорақалпоғистоннинг Бўзатовига жавланишди. 📸👉
291 903
36
Россиянинг Т-90М танклари Херсон областидаги позицияларни эгаллаб турибди. Авдийивка фронтида ҳарбий шифокорлар ярадор жангчиларни қутқармоқда Урушнинг 813-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉 расмий канали
303 006
34
🚕 Beeline бутун Ўзбекистон бўйлаб СИМ-карта етказади буюртма беринг, ўзингизга ёққан рақамни танлаб, бир кунда СИМ-картага эга бўлинг. Реклама
302 014
173
АҚШда ўзбекистонлик 39 ёшли эркак 19 йилга қамалди Флоридада суд АҚШ ҳудудига болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини олиб кирган Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриевга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. 👉
311 232
311
“Даромад солиғини ҳисоблашда прогрессив шкалага қайтиш режалаштирилмаган” — СҚ Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Тимур Исмоилов Қозон шаҳрида ўтган иқтисодий форумдаги чиқиши доирасида Ўзбекистонда даромад солиғини ҳисоблашда вақти келиб табақалаштирилган тизимга қайтилиши мумкинлигини айтди. Қўмита ахборот хизматининг изоҳ беришича, прогрессив шкалага ўтиш борасида ҳали ҳеч қанақа режа йўқ. 👉
313 507
184
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг топ олийгоҳи олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда 11-синфни тугатаётган Озода Мўминова Стэнфорд университетида ўқишни мақсад қилган. Орзуси эса дунёдаги топ олимлар сафидан жой олиш, шу билан бирга фанни IT билан бирлаштириб янгиликлар қилиш, Ўзбекистон байроғини кўкка кўтаришни мақсад қилган. 👉
321 563
1 535
Ўрта Чирчиқда сотиш учун 5 туп чинорни кесганлар озодликдан маҳрум этилди Жиноий шериклар ярим тунда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги фермер хўжалик даласига бориб, 5 туп кўп йиллик чинорни кесиб олишган ҳамда табиатга қарийб 250 млн сўмлик зарар етказишган. Улар мазкур дарахтларни Тошкент шаҳридаги тахта бозорга олиб бориб пуллашни мақсад қилишган. 👉
316 456
194
🌟Фақат idea'да техника ойига 99 000 сўмдан! 🔻 Premier 260 Совиткичи — 99 000 сўмдан 🔻 32 Smart Tv – 99 000 сўмдан 🔻 Ferre Газ плитаси – 99 000 сўмдан 🔻 Redmi 13C (4/128) – 99 000 сўмдан 🔻 Honor X6a (4/128) – 99 000 сўмдан 🔻 Vivo Y03 (4/128) – 99 000 сўмдан 31 майгача муддатли тўловга арзон нархларда. Буюртма бериш учун: 📞 71 230-77-99 | | | | Реклама
312 151
347
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ҳарорат +17…+22 даражагача пасаяди. 👉
309 465
206
Саида Мирзиёева Ўзбекистон маданиятидан фахрланиш туйғусини уйғотадиган филмлар экран юзини кўришига умид билдирди Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмлар яқин келажакда экран юзини кўришига умид билдирди. 👉
303 744
175
Исроил ҳукуматидаги бўлиниш, мудофаага тайёр эмас украин армияси ва Молдовада референдум санаси — кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй бераётган муҳим воқеа ва ҳодисалар шарҳи билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉

y2mate_com_Isroil_hukumatidagi_bolinish_va_mudofaaga_shay_bolmagan.mp4

318 766
117
Россияда ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган фуқароларга Қозоғистонга бормаслик тавсия этилди Сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда. 👉
328 337
337
Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 2 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари бошқа идоралар билан ҳамкорликда 5 та ҳолатда қарийб 172,4 минг қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомаладан олиб қўйган. Мазкур тамаки маҳсулотлари жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди. 👉

1.mp4

333 246
243
ДХХ ноқонуний қурол сақлаш ҳолатларини аниқлади Давлат хавфсизлик хизмати 3 дона “Макаров” ва 1 дона “ТТ” пистолети ҳамда ўқ-дориларни ноқонуний муомаладан олди. 👉

ДХХ - қурол.mp4

324 966
256
РФ мудофаа вазирлиги тун давомида украинларнинг 100 дан ортиқ дрони уриб туширилгани ҳақида хабар берди Новороссийск ва Туапседа нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилинган, Севастопол электрсиз қолган. 👉

IMG_4363.MP4

video_2024-05-17_07-43-10.mp4

333 745
124
Самарқандда COCA COLA ичимлиги заводи очилди Янги завод Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган. У 280 млн литр салқин ичимликлар ишлаб чиқариш қувватига эга. 👉
327 300
594
Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов кеча Лондонда Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз III га ишонч ёрлиқларини топширди. 👉
321 539
63
Қўқонда машина юкхонасига солинган бола бўйича маълумот берилди Фарғона вилоятида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ бу хабарлар асоссиз эканини билдирди. 👉
337 322
493
Тошкентда амалий таълим бўйича Халқаро конференция бўлиб ўтди Конференцияда Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея ва бошқа бир қатор давлатларнинг олий таълим муассасаларидан раҳбар ва олимлар ташриф буюрди. Конференция доирасида дунёда илк маротаба амалий фанлар университетлари ректорлари форуми ҳам бўлиб ўтди. | | Реклама

Фабрика форматов0.mp4

316 439
121
Тошкентдаги LED экранли рекламаларнинг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади Тошкентда аҳоли шикоятлари сабабли ҳокимлик яқин 2 ойда барча LED экранлардаги рекламалар ёруғлик даражасини текшириб чиқмоқчи. 👉
315 571
69
“Рулда судя бўлганини кўрганлар бор” – Деновда ЙТҲда ҳалок бўлган адвокатнинг яқинлари Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси Камолиддин Муродовнинг ваколатлари у адвокат таниши билан ЙТҲга учраши ортидан ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича муддатидан олдин тугатилди. Унинг Судялар олий кенгашига ёзган шикоят аризаси эса рад этилди. Ҳалок бўлган адвокатнинг яқинларига кўра, ЙТҲ содир бўлган пайтида машина бошқарувида судя бўлганлигини кўрган гувоҳлар бор. 👉
Show more ...
322 507
262
Тошкентда ўгай она томонидан доимий давом этган қийноқ ва зулмга чидолмай уйдан чиқиб кетган болага ёрдам берилди Бола ота-онаси 2012 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашгандан сўнг отаси қарамоғида бўлган. Бироз муддат ўтганидан сўнг унинг онаси бошқа турмуш қуриб, Туркияга жўнаб кетган. Боланинг отаси ҳам бошқа аёлга уйланган. Ўгай она томонидан доимий давом этган қийноқ ва зулм боланинг ўз уйидан чиқиб кетишига сабаб бўлган. 👉
321 963
143
«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Президент Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё Кубоги U-23 финалидаги мағлубияти (Япония, 0:1) ва илк бор Олимпиадага йўлланма олгани ҳақида гапирди. 👉

Фабрика форматовIMG_5639.mp4

356 099
1 377
«2024 Beijing International Automotive Exhibition»: GWM HAVAL брендига мансуб янги автомобиллар моделлари 👉 Реклама
324 726
71
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди 17 майда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 4-ўринни эгаллаб турибди. 👉
347 214
405
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девонига раҳбар тайинланди Бухоро вилояти собиқ прокурори Қонунчилик палатаси девонига раҳбарлик қилади. 👉
341 867
355
Солиқлардан энг кўп қарздор қурилиш корхоналари маълум қилинди Қурилиш корхоналарининг солиқлардан қарзи 820 млрд сўмдан ошгани таъкидланмоқда. 👉
376 712
774
Россия армияси Вовчанскка кирди. Украинанинг Харкив областидаги биринчи мудофаа чизиғи нега дош беролмади? Россия Харкив фронтини очди. Бу нега рўй берди ва буёғига нима бўлади? 👉
372 190
125
“Совет даврида 25 минг рублга олган “Волга” машинамдан айрилганман” (Ҳаётий ҳикоя) “Волга”ни қишлоқ кўчаларида миниб юрар эканман, мендан бахтли одам йўқ эди. Бироқ бу бахт икки ойга ҳам чўзилмади... Кунларнинг бирида уйим олдига милиция машинаси келиб тўхтади. Ундан тушиб келган ходимлар машина ҳужжатларини сўрашди, бердим. Шундан сўнг улар мени ва “Волга”ни милиция бўлимига олиб кетишди”. 👉
366 278
364
Украина, Ғарб ва Пушкин. Путин ва Си нималар ҳақида гаплашди? Россия раҳбари Владимир Путин Хитойга кенг кўламли ташриф билан келди ва ХХР раиси Си Жинпинг билан кенгайтирилган таркибдаги музокараларда ҳам иштирок этди. Кун охирида улар тор доирада учрашув ўтказишади, жума куни Россия ҳукуматининг ўнлаб юқори мартабали мулозимларидан иборат делегация кўргазма ва бизнес-форумда қатнашиш учун Ҳарбин шаҳрига йўл олади. 👉
351 551
101
16 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Устамадан айрилаётган ўқитувчилар, қимматлаган олтин, собиқ бош прокурор ўғлининг Дубайдаги уйлари ва ҳаж мавсумининг бошланиши — Ўзбекистонда 16 май куни юз берган муҳим ва шов-шувли воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликлар шарҳи билан таништирамиз. 👉

y2mate_com_Ustamadan_ayrilayotgan_oqituvchilar_va_haj_mavsumining.mp4

349 019
204
Тошкентда аҳоли томонидан сезилган инфляция 17,4 фоизга етди Апрел ойида Ўзбекистонда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 13,7 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,6 фоизга юқори. Дорилар ва тиббий хизматлар нархи ошганини ҳис қилган респондентлар улуши кескин кўпайган. 👉
343 909
149
Фарғона вилояти кадастр бошлиғи йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан сўкинди Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. 👉
351 251
690
Россия кичик бир аҳоли пунктини олиш учун 10 минглаб ҳарбийни ташлади, демократик давлатлар бундай қила олмайди — Камолиддин Раббимов “Россия сиёсий ҳокимияти биргина аҳоли пункти – Авдийивка учун 10 минглаб солдатларни ташлади. Демократик давлатлар бундай қила олмайди: кичик бир аҳоли пунктини босиб олиш учун ўзининг минглаб солдатларининг ўлимига буйруқ бера олмайди”, – дейди сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов. 📹 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

rabbimov.mp4

345 682
165
Тўқаев Марказий Осиё давлатларини қарама-қарши қўйишга уринаётган ташқи кучлар ҳақида гапирди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва минтақада тарқоқликни юзага келтиришга уринаётган ташқи кучларга биргаликда қарши туришга чақирди. 👉
338 981
183
“Навоийуран” давлат корхонасида ESG тамойиллари жорий қилинди Жорий йил 6 май санасида “Навоийуран” давлат корхонасининг навбатдаги кузатув кенгаши йиғилишида Барқарор ривожланиш ҳисоботининг 2022 йил якунлари бўйича тайёрланган ҳисоботи кўриб чиқилди. 👉 Реклама
338 059
45
Яқин Шарқдаги уруш: исроиллик беш аскар Жабалияда ўз танки қурбонига айланди Дўстона зарбадан яна етти нафар аскар яраланган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир. 👉
331 739
47
Тошкентда таъмирланадиган кўчалар ва чорраҳалар рўйхати эълон қилинди Пойтахт ҳокимлиги шаҳардаги 32 та чорраҳа ва 17 та кўчада таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари олиб борилишини маълум қилди. 👉
348 213
105
Pepsi билан киберспорт ойлиги! 👉 Реклама
338 185
57
Кринкига рейдлар давом этмоқда, «Фурия»лар артиллерия зарбаларини йўналтирмоқда Урушнинг 812-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
353 575
0
Pepsi билан киберспорт ойлиги! 👉 Реклама
1
0
Кўплаб ўқитувчилар устамасиз қолиши мумкин: сертификатлар рўйхатини қисқартириш режа қилинган Таълим вазирликлари минглаб ўқитувчиларни устамасиз қолдириши мумкин: педагогларга устама тўлашда қўлланадиган ва қабул қилинганига ҳали йил тўлмаган хорижий тил сертификатлари рўйхатидан бир қанча халқаро сертификатларни чиқариб ташлаш режа қилинган. Аввалги рўйхатга ишониб, сертификат олаётган ўқитувчилар бундан норози. 👉
68 590
688
“Автомобилда эмас, велосипедда ишга борамиз” — Европанинг қайси давлатларида велосипедда юриш учун пул тўланади? Европа давлатларида йилдан йилга кўпроқ одам ишга бориш-келиш учун велосипедни танлаяпти. Ҳукуматлар ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун велосипедда босиб ўтган ҳар бир километр учун пул тўлайди. Одамларда шунчаки велосипед ҳайдаб ҳам даромад олиш имкони бор. 👉
357 755
395
Асакабанк учинчи маротаба Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди 👉 Реклама
333 882
125
Тошкентда Ботир Зокиров мемориал музейи барпо этилади Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. 👉

1.MP4

342 675
629
Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикадан Саудия Арабистонига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. 👉
334 319
498
OCCRP: Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади Халқаро суриштирувчи журналистлар гуруҳининг аниқлашича, Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайда умумий қиймати қарийб 8 млн долларни ташкил қилувчи 4 та кўчмас мулк объектига эгалик қилади. У 2018 йилда товламачилик ва фирибгарликда айбланиб қидирувга берилганди. 👉
333 528
817
Хонадон харид қилмоқчи бўлсангиз, бу имкониятни қўлдан бой берманг! Яккасаройда жойлашган «Maljaan Residence» мажмуасидан 50%, 40% эмас, атиги 20% бошланғич тўловни амалга ошириб, қолганини 30 ойгача ҳеч қандай фоизларсиз бўлиб тўлашингиз мумкин. Акция май ойининг сўнгигача амал қилади. 👉 📞 78-777-77-27 Телеграм канал: Телеграм бот: Сотув офиси манзили: Реклама

IMG_2603.MP4

330 942
453
OCCRP: Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади Халқаро суриштирувчи журналистлар гуруҳининг аниқлашича, Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайда умумий қиймати қарийб 8 млн долларни ташкил қилувчи 4 та кўчмас мулк объектига эгалик қилади. У 2018 йилда товламачилик ва фирибгарликда айбланиб қидирувга берилганди. 👉
1
0
Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда. 👉
344 244
420
Тошкент метрополитени ходими ҳибсга олинди У фуқарони ишга жойлаб қўйиш учун пора олган. 👉
345 617
407
Рафаҳга кираётган танклар, Словакия бош вазирига суиқасд ва Тожикистонда дабдабага тақиқ — кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй бераётган муҳим воқеа ва ҳодисалар шарҳи билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 16-05.mp4

354 249
131
Путиннинг Хитойга ташрифи. У деярли барча йирик амалдорларини ўзи билан олиб келди Путин навбатдаги муддатга президентликка киришганидан кейинги илк хорижий сафарини Хитойга амалга оширди. У Си Жинпинг билан ҳаммадан кўп – 40 мартадан ортиқ учрашган. 👉
346 762
116
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди Қимматбаҳо металл нархи бир кунда 1,8 фоизга, жорий йил бошидан эса деярли 19 фоизга ошди. 👉
347 910
802
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди Реҳина Мария Кастижио БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди. Бунгача у фонднинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналарини бошқарган. 👉
339 115
69
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди Солиқ қўмитасига 2024 йил январ-апрел ойларида 18 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. 👉
334 400
60
"Янги Ўзбекистон" университети муҳандислик йўналиши талабалари учун 4 йиллик грант эълон қилди Президент Ш.Мирзиёев ҳузурида ўтказилган тақдимотда мамлакатимизда йилига 3 мингдан зиёд саноат корхоналари ташкил этилиб, уларда йилига 25 мингдан зиёд муҳандис ва технологларга эҳтиёж борлиги айтилди. Шу мақсадда кейинги ўқув йилидан Механика муҳандислиги ҳамда Кимё ва материалшунослик муҳандислиги таълим дастурларида таҳсил олувчи талабаларнинг барчасига 4 йиллик 40% грант . Ўқишга ариза топшириш: Реклама
Show more ...
347 436
489
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio