الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Kun.uz | Расмий канал

 Kun.uz  сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉  @kunuz  Русский 👉  @kunuz ru Тезкор 👉  @kunonline  Сайт:  kun.uz  Реклама: +998 78 113 10 10 
1 195 116-1 458
~370 987
~32
32.03%
Telegram general rating
Globally
310place
of 78 777
of 0
In category
8place
of 2 793
Posts archive
Тошкентда Кичик ҳалқа автомобил йўлининг бир қисми ёпилади КҲАЙнинг Туркқўрғон кўчаси билан кесишмасидан Адҳам Раҳмат кўчасигача бўлган ҳаракат йўналиши бир томони 2024 йил 19 апрел кунидан бошлаб 7 кунга ёпилади. 👉
393 370
356
ОАВ: Исфаҳон яқинида портлашлар содир бўлди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаяпти Эрон ОАВ Исфаҳон шаҳри яқинида портлашлар содир бўлганини хабар қилмоқда. Теҳрон ва бошқа шаҳарлар устидан парвозлар тўхтатилган. 👉
397 159
103
Қашқадарёда зилзила содир бўлди Зилзила эпицентри Миришкор туманида, магнитуда М=3. Чуқурлик 15 км. 👉
404 375
294
Тошкентда экскаватор ёрдамида дарахт қўпорганларнинг шахси аниқланди Бош прокуратура уларган исбатан «тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилаётганини» маълум қилди. 👉
430 638
143
18 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Президентнинг Тожикистонга ташрифи, пасаяётган кўчмас мулк бозори, Самарқандда чўкиб кетган гўдаклар, Қашқадарёда авария иштирокчисига айланган ЙПХ ходими — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

y2mate_com_Tojikistonga_tashrif_Samarqandda_chokib_ketgan_godaklar.mp4

424 408
141
Тошкентдаги Бўрижар канали қирғоғида сайилгоҳ ташкил этилиши мумкин Канални ободонлаштириш ва унинг бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 👉
413 908
225
Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди — Зеленский Россиянинг ракета зарбалари оқибатида Украина иссиқлик орқали электр генерация қилувчи деярли барча объектларини йўқотиб бўлди. Бу ҳақда 17 апрел куни Украина президенти Володимир Зеленский Европа кенгаши йиғилишида айтиб ўтди. 👉
402 569
50
Россияда мигрантлар бир патент билан бир неча ҳудудда ишлаши мумкин бўлади Бу борада қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Маълумот учун, амалдаги тартиб бўйича меҳнат патенти фақат бир ҳудудда ишлаш учун берилади ва агар мигрант бошқа ҳудудга кўчиб ўтса, патентни қайта расмийлаштириши керак. 👉
420 613
875
Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? Дунёда янги кўп қутблилик ёки биполяр тизим шакллана бошлаган. Совуқ уруш тугаб, СССР қулагач, халқаро майдонда АҚШ бошчилигидаги бир қутблилик ҳукмрон эди. Лекин бугун Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси ва “глобал жануб” янги қутбни шакллантиряпти. Бу янги вазият дунё давлатлари учун янги имтиҳонларни, янги геосиёсий вазиятларни ва танловларни тақозо қилади. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
401 459
168
Яшил энергетикага ўтиш: бу борада Ўзбекистон қайси босқичда? Ўзбекистонда 2024 йилда «яшил энергия» ҳажми 13 миллиард киловатт-соатга, унинг мамлакат иқтисодиётидаги жами улуши эса 15 фоизга етиши кутиляпти. Бу борадаги ишларни яна ҳам тезлаштириш учун эркин бозор яратган ҳолда соҳага етарли даражада инвестиция жалб қилиш талаб этилади. 👉
401 597
188
Қашқадарё вилояти ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этди Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. 👉
395 156
152
Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақтини ўзгартирди Энди халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақти парвозга 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади. 👉
392 367
525
Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди Эмомали Раҳмон фармони билан ўзбекистонлик санъаткорлар фахрий унвонлар билан тақдирланди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев фармони билан тожикистонлик маданият ва санъат ходимлари ҳам тақдирланди. 👉
412 590
822
Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? Samsung Next Исроилдаги 70 та стартапини тўхтатгани – урушнинг Исроил иқтисодиёти технологик секторига етказаётган улкан зарарининг навбатдаги белгиси бўлди. Мамлакат уруш оқибатида қарзларнинг кескин ошиши, инвестиция оқимининг камайиб кетиши ва меҳнат бозорининг бузилишига рўпара келган. 2023 йил 4-чорагида Исроил ЯИМ қарийб 20 фоизга қисқарган. 👉
386 664
96
Советлар яширган яна бир фожиа – Тошкентда каналга қулаган автобус Бундан ярим аср муқаддам Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига ичида олтмишдан ортиқ йўловчиси бўлган Лаз автобуси қулаб тушади ва унда ҳайдовчидан бошқа барча ҳалок бўлгани айтилади. “Ўша кунни яхши эслайман. Одамларнинг жасадларини олиб чиқиб, каналнинг қирғоғига ётқизиб қўя бошлашди. Автобусни вертолёт билан чиқаришаётганди, аммо трос узилиб кетиб, автобус яна каналга қулаб тушди” дейди ҳодиса гувоҳлари. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Show more ...
395 874
429
Asialuxe Travel компаниясидан ёзги дам олиш учун топ-5 йўналиш 👉 Реклама
366 984
133
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди Ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат имзоланди. 👉

IMG_2898.MP4

385 002
219
Самарқандда каналдан икки боланинг жасади топилди. Уларнинг онаси ҳам қидирилмоқда Ижтимоий тармоқларда аёл икки боласи билан ўзини каналга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. 👉
370 186
167
Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди Кенгайтирилган таркибдаги музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсадида чегараолди савдо механизмлари ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. 👉
373 799
118
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди Ўзбекистон президенти иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши биродар халқларимизнинг туб манфаатларига тўлиқ мос келишини таъкидлади. 👉
378 753
101
Бобур Бекмуродов энергетика соҳасида молиявий очиқликни таъминлашга чақирди Бойлар ўз харажатлари учун давлатдан дотация олмаслиги керак, деди “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов. У тариф ислоҳоти жараёнида табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги шароитларни ҳисобга олиш, энергетикага ажратилаётган маблағларнинг очиқлигини таъминлашга чақирди. 👉
380 909
154
Ғазо бўйича берк кўчага кирган музокаралар, АҚШда Украинага ёрдам муҳокамаси ва Қорабоғни тарк этаётган Россия — кун дайжести Дунёда содир бўлган янгиликлар, воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз. 👉

y2mate_com_Gazo_boyicha_muzokaralar_va_AQSHda_Ukrainaga_yordam_muhokamasi.mp4

372 911
132
🌎 Жаҳон хабарлари 7️⃣ G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни 🇬🇪 Тбилисида - «чет эл агентлари» ҳақидаги қонунга қарши оммавий норозилик 🇪🇺 ЕИ давлатлари Эронга қарши янги санкциялар бўйича 🇺🇸 Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни 🇷🇺 Россиядаги тошқинлар: Курган вилоятида дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилиши
373 418
34
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимояга олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди Хабар берувчиларнинг хавфсизлиги ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади. 👉
382 903
573
БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ўзбекистонда 150 дан ортиқ маҳаллада янги ижтимоий объектлар қурилади БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш янги лойиҳаси Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 21 та туманидаги 157 та маҳаллада ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини кўзда тутади. Лойиҳа қиймати 293,5 миллион долларни ташкил этади. 👉
Show more ...
390 050
263
Юридик шахслар учун газ ва электр учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтарилади Ўзбекистонда юридик шахслар учун табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтарилади. 👉
402 680
924
Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилади Президент қарори билан қурилишда давлат назорати сифатини кучайтириш, аҳолини зилзилага тайёрлаш ва янги кўп қаватли биноларни актив сейсмик ҳимоялаш режалаштирилган. 👉
383 677
385
Шавкат Мирзиёев Душанбега етиб борди Душанбе аэропортида Ўзбекистон президентини Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон кутиб олди. 👉
366 407
204
Тошкентда яна бир мозаикали бинодан реклама баннерлари олиб ташланди Тошкент шаҳри Беруний-1 массивида жойлашган мозаикали бинодан реклама баннерлари демонтаж қилинди. 👉
373 218
64
3 хонали хонадонлар (1м²) 8.850.000 сўмдан бошлаб! 🔸 22 апрелга қадар хонадонларни 1 м² учун 8.850.000 сўмдан харид қилинг !!! 🔹 1+1 хона - 35м² ва 50м²; 🔹 2 хона - 58м² ва 72м²; 🔹 3 хона - 87м² ,91м² 102м²; 🔹 4 хона 117м². Мажмуа афзалликлари: 🔸950 та автомобиль учун ерости автотураргоҳи; 🔸Ҳар бир подъездда 2 тадан лифт; 🔸1,5 га экобоғ; 🔸Болалар боғчаси; 🔸24/7 қўриқлаш тизими. ☎️ NaN 📲 Реклама
379 516
295
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди. 👉
380 165
198
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. 👉
394 205
137
20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади Чехия бош вазири Петр Фиаланинг сўзларига кўра, Киевга қўшма юклар «фронтдаги вазиятни ўзгартиришга тўғридан тўғри ёрдам беради». 👉
381 146
35
Тошкентда март ойида кўчмас мулк бозори 20,7 фоизга пасайди Феврал ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик бироз ўсишидан сўнг, март ойида сезиларли пасайиш қайд этилди. Пойтахтда кўчмас мулк бозори 20,7 фоизга пасайди. Иккиламчи бозор пасайишни бошлади, ойига ўртача нарх атиги 0,5 фоизга ошди. Пойтахтнинг ижара бозоридаги фаоллик янада камайди. 👉
392 302
922
Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? Ўзбекистонда 1 кг пиёзнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача (12 сент) арзонлашган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос давридаги нарх ҳозиргидан 4,4 баробар баланд бўлган. 👉
409 166
608
«Кўпроқ қуроллар билан»: ЕИ Украинага ёрдамни оширади Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб беришни тезлаштириш ва ошириш кераклигини тушунади. Энди масала ойлар эмас, кунлар ёки ҳафталарда, деди Европа кенгаши раҳбари. Мамлакатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ҳам ваъда қилди. 👉
414 673
47
ЕЧЛ. «Реал» амалдаги чемпион «Сити»ни пеналтилар сериясида доғда қолдирди, «Бавария» ҳам яримфиналда Чемпионлар Лигасида яримфиналчилар маълум бўлди — Англиядан жамоа қолмади. 👉
435 874
275
Исроил қўшинлари нега Рафаҳдан кетди? ЦАҲАЛ апрел ойининг илк ҳафтасида Ғазо жанубини тарк этган эди. Бироқ Исроил расмийлари Рафаҳда ҳарбий амалиёт барибир бўлишини айтмоқда. Хўш, бу вақтинчалик тарк этиш нима билан боғлиқ? Эроннинг Исроилга ҳарбий жавоби Ғазодаги вазиятга таъсир қиладими? 'нинг “Геосиёсат” дастурида бу борадаги саволларга сиёсий таҳлилчи Бектош Бердиев жавоб берди. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Мои видео.mp4

431 854
145
Ўзбекистонда янги хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилди Президентнинг январ ойидаги топшириғига асосан, янги хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурга улушлари оммавий савдога қўйиладиган 250 га яқин корхона, маҳаллий фонд бозорида акцияларнинг оммавий таклифи ўтказиладиган 12 та корхона ва қарийб мингта кўчмас мулк объекти киритилди. Сотилмай турган объектларнинг нархи туширилади. 👉
424 882
549
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди Ер ости йўлидан одамлар ва товарлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилгани таъкидланмоқда. 📹👉
406 799
340
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади? Ўзбекистонда хусусий олийгоҳлар кўпайиб бораркан, уларнинг аксарияти кўпроқ талаба қабул қилиб, даромадни максималлаштириш ва таълим сифатини таъминлаш дилеммаси қаршисида қолмоқда. Хўш, ўз қадриятларига эга илм даргоҳи бўлиш ва тижорий мақсадлар ўртасидаги мувозанатга қандай эришиш мумкин? Сиёсий фанлар доктори Бекзод Зокиров 'га тақдим этган мақоласида шу ҳақда сўз юритади. 👉
Show more ...
407 134
309
“Қиз туғганим учун эрим ташлаб кетди” — тақдир синовларида синалаётган аёл ҳақида ҳаётий ҳикоя “Қизимни тўйини амал-тақал қилиб ўтказдим. Мебелни қарзга олгандим, қарийб бир йил деганда қутулдим. Бошқалардан олган қарзларни икки йил деганда амаллаб уздим. Энг ёмони қиз узатиб ҳам турли маъракалардан қутулмадим. Аввалига “Куёв чарлар”, бир йил ўтиб қизим фарзандли бўлгач “Бешик тўйи” каби маъракалар ҳам мени қаддимни анча букиб қўйди”. 👉
399 835
314
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон олимпия жамоаси Малайзияни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади Қатарда старт олган Осиё кубоги U23 1-тури доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Малайзияга қарши майдонга тушди. 👉 📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
397 187
63
Хавфли ҳудудларда ишлаётган «Оқ фаришталар» ва Лвивда дафн маросими. Уруш суратлари Урушнинг 783-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
392 765
37
Кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниши мумкин Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 1 ой муддатда кўмирнинг улгуржи ва чакана нархларини бозор тамойиллари асосида шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланди. 👉
395 180
413
«Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатнома бекор қилинди Бундай қарор аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилингани таъкидланмоқда. 👉
402 855
1 354
Фарғонада қотиллик содир этиб, 21 йил қочиб юрган эркак умрбод озодликдан маҳрум этилди 2001 йилнинг август ойида жиноий шериги билан Бешариқдаги хонадонлардан бирига босқинчилик уюштириб, оиланинг уч аъзосини шафқатсизларча ўлдирган эркак қидирувда ушланган. Судда у жиноят содир этилганига 22 йил тўлгани учун жавобгарликка тортиш муддати ўтганини айтиб, адолатли қарор чиқаришни сўраган. 👉

Фабрика форматовogri.mp4

401 634
723
Россия қўшини Черниҳивга зарба берди. Кўп қаватли уйлар вайрон бўлган Камида 14 киши ҳалок бўлиб, 60 дан ортиқ киши яраланган. Қурбонлар сони ошиши мумкин. 📸 👉
396 105
36
Сурхондарёда аттракционнинг ўриндиғи синиб, қулаб тушди. Тўрт киши жароҳатланди Жароҳатланганларнинг икки нафари Қозоғистон фуқароси бўлгани айтилмоқда. 👉
397 490
795
ИИБ ходими ИИВ госпиталида вафот этди. Марҳумнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда Тошкент тумани ИИБ штаб бошлиғи лавозимида ишлаб келган 34 ёшли Шуҳрат Рустамов Ички ишлар вазирлиги госпиталида оёғини операция қилдирганидан 4 кун ўтиб вафот этди. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлимида госпиталнинг тиббиёт ходимлари айбдор дея ҳисоблашмоқда. Улар ҳолат юзасидан тергов ишини олиб бораётган прокуратура терговчисининг ҳаракатсизлигидан ҳам норози. 👉
399 643
1 140
Президентнинг жиззахлик ёшлар билан учрашувида ТАФУ талабаси ўз кўргазмаси билан иштирок этди 👉
379 553
161
Тошкентда профилактика инспектори маст эркак томонидан пичоқланди Профилактика инспекторлари жанжал бўлаётгани ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида Янгиҳаёт туманидаги оилага борган. Хонадон эгаси улардан бирининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан уриб, жароҳатлаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 👉
396 870
167
«Бизда ракеталар тугади». Зеленский Триполская ИЭС қандай яксон этилгани ҳақида гапириб, АҚШнинг зудлик билан ёрдамни маъқуллашга чақирди Володимир Зеленский Американинг PBS телекомпаниясига берган интервюсида Украина қуролли кучларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар тугаб қолгани туфайли россиялик ҳарбийлар Киев яқинидаги Триполская иссиқлик электр станциясини йўқ қилишга муваффақ бўлганини айтди. Украинлар президентининг сўзларига кўра, бу АҚШ Конгресси имкон қадар тез фурсатда Киевга навбатдаги ёрдам пакетини маъқуллаши кераклигини кўрсатувчи мисоллардан биридир. 👉
Show more ...
391 933
138
Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апрел кунги котировкаларда 5 граммлик қуйма олтин нархи 5 млн 12 минг сўмни ташкил қилди. 15 граммлик эсдалик тилла тангалар эса 15 млн 181 минг сўмдан сотилмоқда. Қимматбаҳо металл нархи йил бошидан бери 18 фоиздан кўпроққа ошди. 👉
410 743
2 014
Павел Дуров Такер Карлсон билан гаплашди. Интервюдан асосий гаплар Telegram асосчиси ўзининг тарихи, илова яратилишига нима сабаб бўлгани, бизнес юритиш учун нега айнан Дубайни танлагани, пулга, кўчмас мулкка ва шахсий хавфсизлигига қандай қараши ҳақида гапирган, шунингдек ўн йил олдин Марк Цукерберг билан учрашганини эслаган. 👉
396 457
351
Эронга қарши ғарб санкциялари, Дубайдаги сув тошқинлари ва яна судланаётган Трамп — кун дайжести Дунёда содир бўлган янгиликлар, воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 17-04.mp4

395 735
145
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди Ўзбекистонга қайтарилган барча вояга етмаган болалар яқин қариндошларига ёки мамлакатдаги махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади. 👉

IMG_2621.MOV

393 779
149
Полша «Европа осмон қалқони» тизимининг бир қисми бўлишни хоҳлаяпти Полша бош вазири Доналд Туск Россия Федерацияси томонидан эҳтимолий ҳужумга қарши мамлакат ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишни кучайтириши зарурлигини маълум қилди. 👉
391 198
78
⚡️Янги уйларни қидиряпсизми? 2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати. 👉 Уйларни кўриш Реклама

11.mp4

391 761
145
Тбилисидаги намойишларда кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилди Гуржистон пойтахтида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойиши иштирокчилари полицияга шиша ва тошлар улоқтирди, деб хабар беради ИИВ. Намойишда 11 киши қўлга олинган. 👉
399 272
70
Киевда урушдан зарар кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди Киев шаҳрида Ўзбекистон-Украина бизнес кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат ишбилармон доираларининг ўзаро ҳамкорлиги, урушдан жабр кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. 👉
398 763
961
Ўзбекистондаги йирик матрас ишлаб чиқарувчидан янгилик! “Мир Матрасов” бренди баҳорий 20% гача чегирмани элон қилмоқда. Матраслар Европа стандарти ва хомашёларидан ишлаб чиқарилади. 👉 Реклама

0417.mp4

379 281
596
НАТО Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий алянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади. 👉
386 696
421
Тошкентда бир гуруҳ ниқобли шахслар кечаси экскаватор билан дарахтни илдизи билан қўпоргани аниқланди Ҳолат Юнусобод туманининг 8-мавзесида содир бўлган. Бир гуруҳ ниқоб тақиб олган шахслар давлат рақами бўлмаган экскаватор билан ҳудуддаги яшилликка зарар етказган. Тошкент шаҳар Экология бошқармаси таг қисми билан олиб ташланган сафора дарахти ўз ўрнига қайта экилганини маълум қилди. 👉
391 782
262
Шавкат Умрзоқов: Тошкент маҳаллалари Сидней тажрибаси асосида ободонлаштирилади Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Австралиянинг Сидней шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб пойтахтнинг маҳалла ва кўчалари ободонлаштирилишини маълум қилди. Реконструкция ишларида Сидней тажрибасига таянилиши айтилмоқда. 👉

Shavkat_Umrzoqov_Toshkent_mahallalari_Sidney_tajribasi_asosida_.mp4

395 858
367
Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириш таклиф этилди Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хомашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди. 👉
396 757
186
АҚШ конгрессменлари Украинага алоҳида ёрдам пакетини кўриб чиқади Бир неча ойдан бери Украинага янги ёрдам ажратилишига тўсқинлик қилаётган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери қонун лойиҳасини тўртта алоҳида ҳужжатга бўлишни таклиф қилди. 👉
403 007
34
Исроил Эроннинг ҳужумига жавоб бўйича бир қарорга келди Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси «Эрон ва унинг ишончли вакилларига аниқ қандай жавоб қайтариш ҳақида қарор қабул қилди, бироқ ҳозирча унинг вақтини белгиламади», деб ёзади The Jerusalem Post. 👉
403 626
70
Евроиттифоқ ва АҚШ Эронга қарши янги санкциялар тайёрламоқда Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, янги чекловлар Ислом Республикасидан қурол-яроғ экспортига, жумладан, Россияга учувчисиз учоқларни етказиб беришга таъсир қилади. АҚШ санкциялари ИИМК ва Эрон Мудофаа вазирлигига тегишли бўлади. 👉
401 106
70
Қашқадарёда терговчи пора билан ушланди Қарши тумани прокуратураси терговчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. 👉

Мои видео.mp4

428 748
1 033
Тошкентда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Nexia-3, Nexia-2, “Москвич 412”, Tracker-2 ва Monza иштирокида ЙТҲ қайд этилди. 👉
422 109
52
ЕЧЛ. «ПСЖ» камбэк билан «Барса»ни, «Боруссия» эса «Атлетико»ни турнирдан чиқариб юборди Чоракфиналнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонган испан клублари жавоб баҳсида камбэк қурбони бўлишди. Бир гуруҳдан чиққан «ПСЖ» ва «Боруссия Д» яримфиналда ҳам ўзаро тўқнаш келади. 👉
441 358
289
Дубайда кучли жала туфайли сув тошқини юз берди, самолётлар парвози тўхтатилди Сув тошқини оқибатида Дубай халқаро аэропорти фаолияти ҳам чекланди. 👉

Birlashgan_Arab_Amirliklarida_kuchli_yomg‘ir_yog‘di_Buning_natijasida.mp4

452 316
1 423
Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди Ўзбекистонда туғилган, ҳозир Россияда истиқомат қилувчи пластик жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида ўтказилган жарроҳлик операциясидан кейин бемор ўлими юз бергани сабабли жиноят иши очилди. 👉
438 514
980
16 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Президентнинг Тожикистонга кутилаётган ташрифи, свет ва газнинг янги нархлари, 37 миллионга яқинлашган Ўзбекистон аҳолиси, ишдан олинган департамент раҳбари — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

y2mate_com_Svet_va_gazning_yangi_narxlari_va_37_millionga_yaqinlashgan.mp4

1
0
Тошкентда ток уриши оқибатида ўқувчи вафот этган мактаб раҳбарларига ҳукм ўқилди Ўтган йили декабрда Мирзо Улуғбек туманида 8-синф ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани ортидан 99-мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қамоққа олинган эди. Суд қарори билан, унга 4 йил озодликдан маҳрум этиш, мактаб директорига эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 👉

Мои видео.mp4

450 913
756
Лифт импорти вақтинча тўхтатилган. Тадбиркорлар очиқ рақобат муҳитини сўрамоқда Ўзбекистонга хориждан лифт олиб кирувчи импортчи тадбиркорлар олган мувофиқлик сертификатлари 20 мартдан кейин тўхтатиб қўйилган. Тадбиркорлар бу борада тушунтириш берилмаётгани, ишлари эса тўхтаб қолганини айтмоқда. “Биз очиқ рақобат бўлишини хоҳлаймиз, импортни тўхтатиб туриш охир-оқибат якуний истеъмолчиларга зарар етказади”, – деди 'га интервю берган лифт импортчилари. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
430 937
632
Эроннинг хатоси ёки Исроилнинг ғалабаси? Исроилликлар деярли барча нишонларни қандай уриб туширди ва энди нима бўлади Эрон ўзининг асосий душмани бўлган Исроилга тарихдаги илк тўғридан тўғри зарбаси муваффақиятли қайтарилди. Ярим йил муқаддам Ҳамас ҳужумини ўтказиб юборган Исроил ҳукумати бу сафарги зарбага тайёр бўлиб чиқди ва иттифоқчилари кўмагида нисбатан жиддийроқ рақибининг юзлаб дронлари, баллистик ва қанотли ракеталарини уриб тушира олди. 👉
Show more ...
419 423
188
Газ-свет тарифлари ўзгариши муносабати билан муҳтожларга қандай ёрдам берилади? 1 майгача минимал истеъмол харажатлари (ҳозирда 621 минг сўм) қайтадан ҳисобланиб, пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилади. Ноябр ойида кам таъминланган оилаларга 270 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули берилади. Эҳтиёжманд қатламнинг ижтимоий меъёрдан ортиқ фойдаланилган газ-свет бўйича харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. 👉
443 981
910
Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин Муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, ўқувчи хорижий давлатга чиқишидан олдин мактаб директорининг розилиги олиниши талаб этиладиган бўлади. 👉
432 715
1 039
“Тирбандликда қўлим тегиб кетганди” – Тошкент метросида шилқимлик ҳолатлари кўпаймоқда Сўнгги бир ҳафта мобайнида жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ иккита иш кўрилди. Уларнинг иккаласи ҳам метрода содир этилган. Айбдорларга 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 👉
411 583
357
“Юнусобод тумани ҳокими билдирган таклифларни мутлақо қўллаб-қувватламаймиз” – Тошкент кимё-технология институти Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев Кимё-технология лицейи 30 фоиз қувватда ишлаётганини, 70 фоизи бўш бўлгани сабаб ҳудуддаги 3 та ер участкаси сотилишини маълум қилганди. 👉
404 705
244
Президент “арзон” бозорлардан – янги, “қиммат” бозорларга кириб бориш зарурлиги ҳақида гапирди Экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётгани, Европага экспортни кўпайтириш долзарб аҳамиятга эгалиги таъкидланди. 👉
412 785
187
«Зарба етиб келгунича 30-40 сония вақт бўлади». Россия армияси Запорижжя областига ҳужум қилмоқда — украинлар қайтармоқда Урушнинг 782-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
418 504
34
Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин Муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, ўқувчи хорижий давлатга чиқишидан олдин мактаб директорининг розилиги олиниши талаб этиладиган бўлади. 👉
1
0
Энергетика ислоҳоти юзасидан ҳукумат қарори эълон қилинди Ўзбекистонда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ нархларини либераллаштирган ҳолда, уларнинг истеъмолига ижтимоий нормалар жорий этилади. 16 апрел куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. 👉
489 838
3 222
Қизилқум қўриқхонасидаги фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди Сўнгги ярим асрда кескин қисқарган ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган. 👉

IMG_7781.MP4

415 029
204
Тошкентдаги мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларига игна ва “саморез” санчиб жазолагани аниқланди Сергели туманининг 277-мактаб педагоги 1-синф ўқувчиларининг қўлига игна ва “саморез” санчиб, уларни жазолагани аниқланди. Ўқитувчи шундай усулда болаларни “тарбиялашга” уринганини билдирган. Ҳолат ортидан педагог ишдан кетган, Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олган. 👉
428 482
1 050
Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлари кучайган Тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам валюта курси ўзгаришидан хавотирлари ошиб, жорий йилдаги энг юқори нуқтага етган. Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (16,9 фоиз) ва Тошкент вилоятида (14,3 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Жиззах (9,9 фоиз) ва Қорақалпоғистонда (10 фоиз) қайд этилган. 👉
406 539
121
Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди Республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади. 👉
400 156
58
Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича янги прогнозларни тақдим этди Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиши кутилмоқда. Жаҳон банки уч ой олдинги прогнозини 0,2 фоиз бандга пасайтириб, 5,3 фоиз деб белгилади. Осиё тараққиёт банки эса 5,5 фоизлик ўсишни кутмоқда. Ҳар икки ташкилот энергетикада кутилаётган нархлар ошиши уй хўжаликларининг даромадларига таъсир қилишини қайд этди. 👉
405 563
181
Ўч олишга қарор қилган Исроил, Гуржистондаги норозиликлар ва Украинага рад этилган ёрдам — кун дайжести Дунёда содир бўлган янгиликлар, воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 16-04.mp4

406 839
178
Афғонистондан Ўзбекистонга қайтарилган сифатсиз бензин Россия компаниясига тегишли бўлгани айтилди Ўзбекистон Божхона қўмитасининг аниқлик киритишича, Афғонистон томонидан қайтарилиб юборилган 120 тонна нефт маҳсулотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган. Мазкур сифатсиз бензин Россия компаниясига тегишли бўлган. 👉
421 793
352
3 минг вагнерчи «Ахмат»га қўшилди. «Оркестр» буткул тарқатилдими? Пригожин ўлимидан аввал Рамзан Қодировнинг энг яқин одами Адам Делимхановни мазах қилган «Вагнер» командири «Ратибор» «Ахмат» сафига . У Бахмут руслар томонидан эгалланганини эълон қилганди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
402 997
149
Ҳиндистон армияси штаб бошлиғи Ўзбекистонга биринчи марта ташриф буюрди Кеча Ҳиндистон Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари штаб бошлиғи генерал Манож Панденинг Ўзбекистонга тўрт кунлик ташрифи бошланди. 👉
403 650
119
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди Статистика агентлигига кўра, республикада аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда. 👉
418 049
477
Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди. 👉
407 893
86
Тошкент вилоятида яйлов ер майдонини 70 минг долларга сотмоқчи бўлган маклерлар ушланди Маклерлар ушбу ноқонуний ишни Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари, шуъба бошлиғи ҳамда бош мутахассис лавозимларида ишловчи 3 нафар шахс орқали ҳал қилмоқчи бўлгани аниқланиб, улар ҳам қўлга олинди. 👉

ДХХ - ер сотиш.mp4

401 675
441
⚡️FLASH SALE факат 6 КУН давом этади idea'да смартфонлар катта чегирмада 12 ойга бўлиб тўлашга берилади: 🔥 Huawei Nova Y61 – 149 000 сўмдан - 12 ойга 🔥 HONOR 90 Lite 8/256 – 299 000 сўмдан - 12 ойга 🔥 HONOR 90 8/256 – 499 000 сўмдан - 12 ойга 🔥 OPPO A58 8/128 – 299 000 сўмдан - 12 ойга 📞 Харид қилиш учун: 71 230-77-99 | | | Реклама
398 626
183
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи лавозимидан олинган – манба Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда манбалари хабар бермоқда. У мазкур лавозимда 2023 йил 17 октябр кунидан ишлаб келаётганди. 👉
405 491
708
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio