Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Kun.uz | Расмий канал

 Kun.uz  сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉  @kunuz  Русский 👉  @kunuz ru Тезкор 👉  @kunonline  Сайт:  kun.uz  Реклама: +998 78 113 10 10 
1 194 801-1 458
~370 987
~32
32.03%
Telegram general rating
Globally
310place
of 78 777
of 0
In category
8place
of 2 793
Posts archive
Хоразмда нархи ярим миллион доллар бўлган Lamborghini Aventador нусхаси йиғилди Машинани тайёр ҳолга келтириш учун тахминан 45-50 минг доллар ҳамда қарийб 5 йил вақт сарфланган.

file

411 556
977
Эҳтиёт бўлинг, магистрал газ қувурлари! “Ўзтрансгаз” АЖ ҳудудларда ер остидан ўтган йирик босимли газ трубалари билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳақидаги тавсиялар билан бўлишди. 👉 Реклама
397 765
341
«Метан заправкаларда газ нархи 1 майдан ошмайди» – Энергетика вазирлиги масъули Энергетика вазирлиги матбуот котиби агар шу вақт оралиғида қайсидир ҳудудда газ нархи оширилса, фуқаролардан Бош прокуратура, Ўзэнергоинспекцияга мурожаат қилишни сўради. 👉

Фабрика форматовсвет.mp4

433 474
881
Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди ИИВ маълумотига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида дронлар ЙТҲ, қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш имкониятини беради. 👉
397 314
491
Волгоградда мактаб ўқувчилари автоматдан отиш ва дрон учиришни ўрганмоқда Урушнинг 788-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
391 970
121
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди 2024 йил 23-30 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинди. 👉
379 490
68
110 нафар информатика ўқитувчилари Beeline Academy'да малака ошириш курсларини тамомладилар 👉 Реклама
375 260
96
Ўзбекистонда аҳолиси сони энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда. 👉
382 420
206
Ўзбекистонда доллар курси илк бор 12 700 сўмдан ошди Расмий курс сўнгги ойларда ҳар ойда ўртача 100 сўмга қимматламоқда. 👉
372 267
522
Исроил ҳарбий разведкаси бошлиғи Аарон Ҳалива истеъфога чиқди Аарон Ҳалива ҳарбийлар 7 октябр куни Исроилга ҲАМАС ҳужумининг олдини ололмагани учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 👉
374 351
45
Ҳеч қачон таслим бўлманг! 27 апрелда САЕх кўргазма зали Ўзбекистоннинг кураш юлдузларини жамлайди: Сергей Ковалев, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Ҳасан Дўстматов, Тўлқин Қиличев. Кеча меҳмони машҳур "Шубҳасиз" филми қаҳрамони Юрий Бойка роли ижрочиси Скотт Адкинс. Улар ғалаба сирларини ўртоқлашишади! Мусиқани Шоҳрух ва Конста таъминлайди. Имкониятни қўлдан бой берманг - чипталар аллақачон iticket веб-сайтида. «kun.uz” промокоди орқали махсус чегирмани қўлга киритинг! Реклама

IMG_1758.MP4

379 727
155
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max, Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими эса 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилган. 👉
387 363
805
Хом гўштни ювиб ишлатиш керак эмас. Нега? Кўпчилик миллатларнинг ошхона анъаналарига кўра хом гўшт ювиб ишлатилади. Лекин гўштни ювиб ишлатиш унчалик ҳам тўғри бўлмаслиги, зарарли бактериялар тарқалишига сабабчи бўлиши мумкин. 👉
408 413
3 626
Британия ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради Британия ташқи ишлар вазири Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилади. 👉
382 011
128
Эрдўғаннинг Ғазо бўйича баёнотлари, босимга дош бераётган Украина ва Хитойга таҳдид қилаётган АҚШ — кун дайжести Дунёда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг кундалик шарҳи билан таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 22-04+2.mp4

383 284
178
Хавф остидаги Стоунҳенж – Англияда қадимий ёдгорлик ёнида ерости йўли қурилиши мумкин Англиянинг жанубида жойлашган 5 минг йиллик тарихга эга Стоунҳенж тарихий ёдгорлиги яқинида ерости магистрали қуриш лойиҳаси бир неча ўн йиллардан бери муҳокамаларга сабаб бўлиб келади. Лойиҳа муаллифлари агар туннел қурилса, тирбандликлар камайиб, қулайлик пайдо бўлишини иддао қилса, қаршилик билдираётганлар бу тарихий ёдгорликка хавф солишидан хавотирда эканликларини айтади. 👉
Show more ...
387 142
87
«МЮ» шарманда бўлишига бир бахя қолди, класикода кутилмаган қаҳрамон. Кун ўйинлари «Барса» ҳакамликдан норози, «Реал» чемпионлик пойгаси мавзусини ёпди. Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият. 📹 👉
387 853
94
Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғлари қайта таъмирланадиган бўлди. Улар қандай ўзгаради? Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан 2 боғ Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонасига 49 йилга ижарага берилди. Масъулларга кўра, Абдулла Қодирий боғи “тинч-сокин жой сифатида” қайта таъмирланади, у ерда аттракционлар бўлмайди. Дўстлик боғида кўпи билан 10 та аттракцион бўлиб, яшилликни кўпайтиришга урғу берилади. Қурувчи ташкилот боғларни узоғи билан 3 йилда аҳолига қайтаришни режалаяпти. 👉
Show more ...

bog`.mp4

395 904
351
Kapitalbank томонидан республика бўйича 16 минг тупдан ортиқ дарахт экилди 👉 Реклама
379 453
82
Ҳафта давомида ҳарорат фони ўзгармайди, айрим жойларда ёмғир ёғади Ўзбекистон бўйича 22-26 апрел кунларига об-ҳаво прогнози берилди. 👉
377 327
68
Сижжакда Trailblazer ағдарилиб кетди Сижжакда тоғли ҳудуднинг автомобил учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланган Trailblazer йўлнинг торлиги оқибатида ағдарилиб кетган. 👉
383 522
622
UZINFOCOM Ягона интегратори томонидан Ustudy – замонавий IT академияси очилиши ҳақида 👉 Реклама
373 151
157
Тошкентда март ойида уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида феврал ойига нисбатан ўртача 0,61 фоизга, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса ўртача 0,76 фоизга тушиш кузатилди. 👉
391 359
498
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
420 150
1 269
Эквадорда тўдалар зўравонлигига қарши кураш бўйича референдум ўтказилди Эквадор фуқаролари уюшган жиноятчиликка қарши чораларни кучайтириш, армия ва полиция ваколатларини кенгайтириш ва қурол назоратини қатъийлаштиришга қарор қилди. 👉
389 071
35
Зеленский: АҚШ қарори «иккинчи Афғонистон»нинг олдини олади Вакиллар палатасининг Украинага янги кенг кўламли ёрдам пакетини тасдиқлаш ҳақидаги қарори нафақат бу давлатни қўллаб-қувватлайди, балки бутун дунёда демократияни мустаҳкамлайди, деди Украина президенти NBC News телеканалида. 👉
395 339
56
ЦАҲАЛ бош штаби Ғазо сектори жанубидаги ҳарбий амалиётни маъқуллади Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ЦАҲАЛ, хусусан, миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинлар бошпана топган Рафаҳга ҳужум уюштирмоқчи. Аввалроқ Исроил буни қилмаслик тўғрисида АҚШ ва Германия ҳукуматлари томонидан огоҳлантирилган эди. 👉
393 007
53
Тошкентда Авлиёота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпиляпти Тошкентда Авлиёота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди. 👉
402 822
171
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди 22 апрел куни соат 03:24 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. 👉
465 023
1 207
Ла Лига. «Реал» класикода яна иродали ғалабага эришиб, чемпионлик интригасини «ўлдирди» Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Реал» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилиб, худди биринчи даврада бўлгани каби иродали ғалабани қўлга киритди. 👉
442 874
299
Қашқадарёда тез ҳаракатланган “Дамас” уриб юборган 1-синф ўқувчиси ҳалок бўлди Ўқувчи мактабдан қайтаётиб пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда катта тезликда ҳаракатланиб келган “Дамас” машинаси уриб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи қамоққа олинган. 👉
462 722
237
Киев узоқ кутган хушхабар. Конгрессменлар ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади Президент қонунни имзолаганидан кейин бир ҳафта ичида Украинага янги ёрдам пакети етиб келиши кутилмоқда. Бу янгиликдан кейин Украина ва Европадагилар енгил тин олишди, Россияда таҳдидли баёнотлар билдириб, лаънат ўқишмоқда. 👉
451 019
140
Эрдўған Туркия–Исроил муносабатларида қандай тарихий бурилиш ясади? Ғазодаги уруш сабаб Исроилни энг қаттиқ танқид қилаётган давлат бу – Туркия. Лекин бу икки давлатнинг муносабатлари Эрдўған ҳокимиятга келгунича ва унинг ҳокимияти илк йилларида ҳозиргидан фарқ қиларди. Туркия Исроил билан энг илиқ муносабатларга эга мусулмон давлатларидан бири эди. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Фабрика форматовtizer_2.mp4

431 960
202
Авиакомпаниянинг ёпилиб кетишига сабаб бўлган ҳалокат – McDonnell Douglas самолёти нега қулаб тушганди? 1998 йилда Швейцария авиакомпаниясига қарашли McDonnell Douglas самолёти Ню-Йорк-Женева йўналишида ҳавога кўтарилганидан бир соат ўтиб, Канаданинг Янги Шотландия провинцияси яқинида, Авлиё Маргарет қўлтиғига қулаб тушади. Оқибатда, самолётдаги барча ҳалок бўлади. Ҳодисадан кўп ўтмай компания банкрот деб эълон қилинади ва ўз фаолиятини тўхтатади. 👉
Show more ...
419 506
176
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди Саудия Арабистонида бўлиб ўтган йиғилишда Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси уламолари бу ҳақда қарор қабул қилган. 👉
411 079
298
Харкивлик фермерлар далаларни портламай қолган бомбалардан тозаламоқда — экишни бошлаш учун Урушнинг 787-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
406 384
66
Туркияда юрган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди Туркияда фирибгарлар ўзини полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, хориждан келган шахсларни чув тушириш ҳолатлари кўпаётгани айтилмоқда. 👉
424 391
1 004
АҚШ фонд индекслари пасайди, олтин ва кумуш қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинликлар фонида қимматбаҳо металлар нархи ошишда давом этяпти. Хусусан, йил бошидан бери олтин қарийб 16 фоизга, кумуш 21 фоизга, алюминий 11 фоизга, мис эса 16 фоизга қимматлашди. 👉
420 357
191
«Бир ҳафта пистирмада ўтирдик». Буданов Ту-22 уриб туширилиши ҳақида гапирди У энди Х-22 қанотли ракеталари учиб келмаслигига ва Одессага хавф камайишига ишонч билдирган. 👉
418 224
81
«Арсенал» яна биринчи ўринда, «Сити» баҳсли қарор билан финалга чиқди Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият. 📹 👉
420 525
56
“Кореяга тилни билмай келаётганлар ҳам жуда кўп” – Жанубий Кореяда 5 йилдан бери яшаётган ватандош Жанубий Кореяда ишчиларнинг ҳуқуқлари қатъий ҳимоя қилинади, иш берувчилар мигрантларга етарлича қулай шароит яратиш ва уй билан таъминлашга мажбур. Профессионал бўлмаган, аммо оғир меҳнат қилувчилар корейслардан ҳам кўпроқ пул топиши мумкин. “Лекин охирги вақтларда корейс иш берувчилари Ўзбекистондан келувчи ишчиларни унчалик ҳам хоҳлашмаяпти”, дейди 5 йилдан бери Кореяда яшаб келаётган самарқандлик Шаҳрам Абдуқодиров. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Show more ...

Фабрика форматовtizer.mp4

364 213
903
Фарғонадаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Volkswagen ва Spark машиналари ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 21 ёшли ҳайдовчи вафот этган. 👉
428 160
120
1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади — Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, энергоресурслар учун олдиндан пул тўлаб қўйган мижозлар тариф ўзгарган тақдирда ҳам, 2 ой давомида эски тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади. 👉
780 982
12 191
Бектемир Мелиқўзиев «қонли» жангда енгилмас рақибни енгди Шифокор 7-раунддан кейин Мелиқўзиевнинг қоши ёрилгани туфайли жангни давом эттиришга рухсат бермади, аммо очколар сони бўйича ўзбекистонлик боксчи устун келди. 👉

video_2024-04-21_08-50-49.mp4

442 342
641
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Кувайтни тор-мор этиб, муддатдан аввал кейинги босқичга йўл олди Осиё кубоги U23 2-тури доирасидаги D гуруҳида ўтказилган икки учрашувдан сўнг плей-оффга йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди. 👉 📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
453 657
154
37 миллионлик марра, янги тарифлар ва НАТО машғулотлари — ҳафта дайжести Ўзбекистоннинг ташқи дунёдаги иттифоқчилари сони 3 тага, стратегик шериклари 15 тага етди. Аҳолимиз сони эса 37 миллиондан ошди. НАТО ҳарбийлари Тошкентда ўтказган семинар Москванинг эътиборини тортди. Лифт импорти тўхтатиб қўйилгани айтилмоқда. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
469 343
167
“Ҳозир айни пайти” — таҳлилчилар Марказий Осиёда интеграцияни бошлаш зарурати ҳақида Марказий Осиёда умумий хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётга хизмат қилувчи интеграция жараёнларини бошлаш учун тарихий масъулият – минтақа марказидаги Ўзбекистоннинг зиммасида, дейди сиёсий таҳлилчилар. Хўш, 90-йилларда бошланиб тўхтаб қолган жараёнга ҳозир нима тўсқинлик қиляпти? 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

в.mp4

432 043
274
“Гулистон сити”нинг мастер-режаси тасдиқланди Гулистон шаҳридаги эски деҳқон бозори ва унга туташ ҳудудларни (жами 43,9 гектар) мастер-режа асосида ривожлантириш лойиҳаси қабул қилинди. 👉
430 052
883
Нима учун субсидиялашган тарифлардан бозор механизмларига ўтиш керак? 2023 йилда электр энергияси ва табиий газ учун 14 триллион сўмдан ортиқроқ субсидия берилган. Таққослаш учун, ўтган йилда «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларини молиялаштириш учун 4,3 триллион сўм ажратилган. Энергетика тизимида бозор механизмлари жорий қилинса, давлат бюджетига юклама камайиб, муҳим ижтимоий лойиҳаларга кўпроқ маблағ ажратишга имконият пайдо бўлади. 👉
398 626
126
Афсонавий Boeing 747 – дунёдаги биринчи кенг фюзеляжли самолёт тарихи Boeing дунёдаги энг йирик учувчи қурилмалар ишлаб чиқарувчи корпорация ҳисобланади. Ташкил этилганига 100 йилдан ошган мазкур корпорация ўз тарихида кўплаб русумдаги самолёт ва вертолётлар ишлаб чиқарган. Boeing ишлаб чиқарган самолётлардан дунёнинг қарийб барча давлатлари фойдаланади. Ана шу самолётлар орасида Boeing 747 алоҳида ажралиб туради. 👉
390 786
227
Оҳангаронда 2 туп тоғ лоласини узган йигит жаримага тортилди Йигитга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда 1,7 млн сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланган. 👉
466 832
3 259
Испанияда Эл-Класико, Италияда чемпионлик ўйини, Англияда яримфинал. Ҳафта ўйинлари анонси Бу ҳафта Англияда кубок финалчилари аниқланади, Испанияда эса чемпионлик масаласига таъсир кўрсатадиган, балки узил-кесил нуқта қўядиган учрашув бўлиб ўтади. Албатта, Эл-Класикони бошқа қўшимча сўзлар билан таърифлашга ҳам эҳтиёж йўқ. Шунингдек, Германиядан кейин, бу сафар Италияда ҳам расман чемпион номи эълон қилинади. 👉
396 680
37
Испанияда Эл-Класико, Италияда чемпионлик ўйини, Англияда яримфинал. Ҳафта ўйинлари анонси Бу ҳафта Англияда кубок финалчилари аниқланади, Испанияда эса чемпионлик масаласига таъсир кўрсатадиган, балки узил-кесил нуқта қўядиган учрашув бўлиб ўтади. Албатта, Эл-Класикони бошқа қўшимча сўзлар билан таърифлашга ҳам эҳтиёж йўқ. Шунингдек, Германиядан кейин, бу сафар Италияда ҳам расман чемпион номи эълон қилинади. 👉
1
0
Тошкент қувур заводи янги станцияни ишга туширди Тошкент қувур заводи Ўрта Осиёда биринчи бўлиб, диаметри 426 мм дан 1420 мм гача бўлган тўғри чокли қувурларни ишлаб чиқарувчи пайвандловчи станцияни ишга туширди. Бу станция нефт ва газ, саноат, қурилиш ҳамда коммунал соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади. Мазкур станция қувурларни ички ва ташқи томонидан изоляциялаш имкониятини таъминлайди, бу эса қувурларнинг узоқ муддат хизмат қилишини ва коррозияга қарши туришини кафолатлайди. Янги станция фаолияти билан танишинг: 👉 Реклама
Show more ...
396 240
232
Ҳукумат ҳузуридаги Атамалар комиссияси янги таркибда ташкил этилади “Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. 👉
396 679
133
Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди У Термиздан Тошкент шаҳрига келаётган автобусда ёнида ўтирган аёл ухлаб қолганидан фойдаланиб, унга шилқимлик қилган. Эркак судда қўли бехосдан аёлга тегиб кетганини айтган. 👉
403 840
295
Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвон — ейилмай исроф қилинаётган гўштлар ҳақида Овқат идишингизга етиб келгунча ҳар 4 ҳайвондан 1 таси чиқиндига ташланади. Бу қандай бўлади? 👉
422 415
411
Бир-бирини аяётган Эрон ва Исроил, Ғарбдан Украинага ёрдам ва аҳолиси камаяётган Россия — кун дайжести Дунёда содир бўлган янгиликлар, воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 20-04++~1.mp4

407 390
181
Жаҳонда мудофаа харажатлари рекорд даражада ошиб кетди 2023 йилда ҳарбий харажатлар 10,4 фоизга ошиб, 2,12 триллион долларга етган. Бунга асосий сабаб сифатида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, шунингдек, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви келтириб ўтилган. 👉
402 828
79
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди «Ўзгидромет» 22-24 апрел кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 👉
393 691
61
Юнусобод туманида Премиум хонадон излаётганлар учун ажойиб таклиф! "Yunusabad Residence" 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битирилган, кадастрга эга премиум классдаги хонадон ва коттежларни таклиф қилади! Мажмуа ичида: 434 та хонадон, 85 та коттеж, савдо ва бизнес маркази ва бошқалар. ❗️Хонадонлар сони камайиб бормоқда. Улгуриб қолинг! ✅ Мавжуд хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун савдо бўлимига мурожаат қилинг. ☎️ +998555122222 ✍️ @yunusabad_residence 📍Локация Реклама
Show more ...

IMG_9376.MP4

397 205
389
Ўзбекистон Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. 👉
361 663
122
ДХХ Россия ва Қозоғистондан олиб келинган салкам 20 кг синтетик наркотик моддаларни мусодара қилди Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбир ўтказилди. 👉

ДХХ - синтетик наркотик.mp4

387 922
259
Боку ва Ереван биринчи марта чегара участкаси бўйича келишиб олди Ереван ва Боку ўзаро чегаранинг бир қисми қандай ўтишини келишиб олган. Натижада Ереван тўрт қишлоқни Озарбойжон назоратига ўтказади. Томонлар чегарани делимитация қилишни давом эттиришга келишиб олди. 👉
388 320
34
Маgic City'да 20 ва 21 апрель кунлари Pepsi'нинг янги логотипи шарафига ажойиб оқшом! 👉 Реклама
384 502
734
Боку ва Ереван биринчи марта чегара участкаси бўйича келишиб олди Ереван ва Боку ўзаро чегаранинг бир қисми қандай ўтишини келишиб олган. Натижада Ереван тўрт қишлоқни Озарбойжон назоратига ўтказади. Томонлар чегарани делимитация қилишни давом эттиришга келишиб олди. 👉
10 080
0
Ўзбекистон автомобил бозорида қаторасига учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди Бозор март ойи давомида 5,8 фоизга қисқарди. Ой давомида фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди. 👉
404 559
449
Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди, қурбонлар бор Белгород вилоятида дронлардан портловчи мосламалар тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди вилоят губернатори ҳужумда Украина Қуролли кучларини айблаб. УУА ҳужумлари Россиянинг бошқа бир қанча чегарадош ҳудудларида ҳам қайд этилган. 👉
399 707
67
Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? Қиш охирида Авдийивка эгалланганидан кейин Кремл, афтидан ўз учун Донбассда янги нишонни белгилаб олган. Бу – баҳор давомида асосий ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланган Часив Яр шаҳарчасидир. 👉
423 405
103
19 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Душанбедаги янги элчихона, Тошкент аэропортининг кенгайтирилаётган терминаллари, тадбиркорларга енгиллик ва маҳбуслар учун янги имконият — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

y2mate_com_Tadbirkorlarga_yengillik_va_mahbuslar_uchun_yangi_imkoniyat.mp4

423 409
100
Россиянинг ўндан ортиқ регионида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди Чекловлар аллақачон Новосибирск, Самара, Тула, Магадан, Челябинск, Калуга, Тюмен, Амур вилоятлари, шунингдек, аннексия қилинган Қрим ва бошқа минтақаларида амал қилмоқда. 👉
418 497
440
Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 98 оила вақтинча Ўш вилоятининг турли ҳудудларига, баъзилари қариндошлариникига, бошқалари ижарага олинган уйларга жойлаштирилган. 👉
404 657
203
"Ўзбекистон–Тожикистон иттифоқчилиги глобал геосиёсий эҳтиёж” – таҳлилчи Ўзбекистон халқаро майдонда икки иттифоқчи ва 14 стратегик шерикларга эга. 18 апрел президент Мирзиёевнинг Тожикистондаги олий даражадаги учрашувлари чоғида иттифоқчилик келишувига эришилди. Бу эса ташқи сиёсатдаги муҳим нуқталаридан бири ва табиийки, таҳлил қилишга чорлайди. Биз эса ушбу мавзуни таҳлил қилиш учун Марказий Осиё минтақаси бўйича бир қанча илмий изланишлар қилган сиёсий таҳлилчи Шерзод Зияевга юзланамиз. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Show more ...
397 381
151
Сартарош 10 суткага қамалди Тошкент туманида мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош суд қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Жараённи видеотасвирга олган унинг тенгдошига эса жарима жазоси қўлланган. 👉

Мои видео.mp4

422 402
1 533
«Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? Чемпионлар Лигасида ким ғалаба қозониб, Европа Лигасида ким чемпион бўлмасин, бу мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқ – Ҳаби Алонсо. 👉
408 831
98
Тошкентда тантанали ҳарбий марш ўтказилади Ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма таркибида, оркестр садолари остида, саф қўшиқларини ижро қилган ҳолда тантанали пиёда юриши режалаштирилган. 👉
390 986
174
Тошкент марказида InfinBANK’нинг янги офиси очилди 👉 Реклама
375 970
138
Работине мудофаасидаги танкчилар ва фронтдаги дрон овчилари. Уруш суратлари Урушнинг 785-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
386 666
19
Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси мактаб-интернат ўқувчилари ҳолидан хабар олди. 👉
354 712
192
Норуда маҳсулотларининг ноқонуний қазиб олиниши ортидан табиатга 6,6 млрд сўм зарар етказилди – Эковазирлик Чирчиқ дарёсида олиб борилган рейд тадбирларида дарёнинг муҳофаза қилинган жойидан шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олиб кетилаётгани аниқланган. Оқибатда табиатга 6 миллиард 635 миллион сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилган. 👉
369 799
134
Rinotin kids маҳсулотини сотиб олганларга пуллари қайтариб берилади – Санэпидқўмита Rinotin kids сиропи дорихоналардан йиғиб олиняпти. Маҳсулотни сотиб олганлар ишлаб чиқарувчи билан боғланиб, пулларини қайтариб олишлари мумкин. 👉
390 812
964
Тошкентда мансабдор шахсларнинг экология ходимларига босим ўтказгани юзасидан текширув бошланди Пойтахтнинг Яккасарой, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларида экология ходимларидан экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш талаб қилингани айтилмоқда. 👉
379 990
185
“Қилган ишимдан пушаймонман” – мижознинг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўраб чиқди У ижтимий тармоқларда тарқалган видео 2022 йил октябр ойида олинганлигини айтиб, қилган ҳаракати учун қонунда белгиланган жазога рози эканини, мижоз ва унинг яқинларидан узр сўрашини билдирди. 👉

2.mp4

398 629
1 570
Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Терговга қадар текширув натижасида Сергелидаги 277-мактаб ўқитувчиси бошланғич синф ўқувчиларини бурама мих билан қийнаб, уларга тан жароҳати етказгани аниқланган. Шу сабаб 22 ёшли “педагог”га нисбатан жиноят иши очилган. 👉
377 996
361
Эронга ракета отган Исроил, Фаластин учун вето қўйган АҚШ ва генералини оқлаган Рамзан Қодиров — кун дайжести Дунёда содир бўлган янгиликлар, воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз. 👉

y2mate_com_Eronga_raketa_otgan_Isroil_va_Falastin_uchun_veto_qoygan.mp4

369 999
229
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади Тадбиркорлар Солиқ кодексининг 227-1-моддаси доирасидаги фискал ҳуқуқбузарликларни содир этганда, уларга қўлланадиган жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизини, ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда эса унинг 20 фоизини ташкил этиши кўзда тутилмоқда. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида муҳокама қилинди. 👉
Show more ...
373 483
464
Diskont ва Premier брендидан "Арзонроқдан ҳам арзон" харид қилинг🤩 Энди сиз Premier брендидан юқори сифатга эга маиший техникаларини Diskont дўконларидан нақд савдога ҳамда 6 ва 12 ойлик муддатли тўловга аввалгидан анча арзонроқ нархларда харид қилишингиз мумкин. Diskont - арзонроқдан ҳам арзон харид қилинг! Тўлиқ маълумот учун👇 📞998712077788 | | Реклама

video_2024-04-18_15-07-22.mp4

362 500
96
🌎 Жаҳон хабарлари 🇺🇦 Зеленскийга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўрган поляк 🇺🇸 АҚШ Фаластиннинг БМТга аъзолиги ҳақидаги резолюцияни 🇷🇺 Россиянинг Курган областидаги дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилиши 🇰🇿 Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга 🛫 Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар
362 111
35
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда Лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага жиноят иши қўзғатилди. 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган Омонбоева давлат раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Сиздан “дух” олдик”, дегани билан жамоатчилик эътиборга тушганди. 👉
384 014
2 488
Давлат мулкини хусусий мулкка айлантириш “санъати” – Деновда шундай ҳолат кузатилмоқда 2017 йилда Денов тумани ҳокими қарори билан 4 гектарлик истироҳат боғи 6 кунлик МЧЖга қонун ҳужжатларига зид тарзда ижара ҳуқуқи билан бериб юборилган. МЧЖ масъуллари ўтган муддатда боғдан ижара шартномаси тузмаган ҳолда текинга фойдаланиб келган. Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси эса уни доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказиб юборган. 👉
Show more ...
368 469
292
Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади Учувчилар катапулта қилинган. Улардан уч нафари қутқарилган, тўртинчисини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Украина бундай самолётни биринчи марта уриб туширганини маълум қилган. 👉

IMG_2606.MP4

380 794
245
ДХХ Фарғона вилоятида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди. 👉

ДХХ - ер сотиш.mp4

391 204
334
Дам олиш кунлари айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат +22…+27, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади. Тошкентда якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9 ҳудудда яна сел-сув тошқини хавфи эълон 👉
395 021
251
Сартарош мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлади Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўринган сартарошнинг бу ҳаракатлари эътирозларга сабаб бўлди. Қонунга кўра унинг қилмиши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш ҳисобланади ва 13 млн 600 минг сўмгача жаримага сабаб бўлади. 👉

Фабрика форматовSequence 01.mp4

446 664
4 198
Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди Сўнгги кунларда учта вилоятда бош солиқчилар ўзгарди. 👉
383 312
215
Ҳиндистонда дунёда энг кўп сайловчи иштирок этадиган парламент сайлови бошланди 1 июнда якунланадиган мазкур сайлов дунёдаги энг узоқ вақт давом этадиган сиёсий тадбир бўлади ва унда бир миллиардга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда. 👉
393 839
46
Донбасс баҳори. Россиянинг Украинага уруши ўн йил муқаддам бошланганди 2014 йил 12 апрелда «ДХР айирмачилари» Словянскни эгаллаганди ва бир неча ой ўз қўлида ушлаб турганди. Замонавий дунёни буткул ўзгартириб юборган уруш шундай бошланганди. 📸 👉
363 800
135
21 апрел куни Тошкентнинг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади (рўйхат) Тошкент шаҳрида 21 апрел куни иккита марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади. 👉
386 939
384
Жиззахда қоидаларни бузиб тез юрган ҳайдовчи икки боланинг ўлимига сабаб бўлди Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 26 ёшли ҳайдовчи 2023 йил декабр ойидан буён 11 марта тезлик қоидаларини бузган. Унинг сўнгги қоидабузарлиги аянчли тугади. 👉

1.mp4

397 105
658
ABC News: Исроил Эрондаги объектга ракета зарбаси берди Исроил ракеталари Эрондаги объектга зарба берди, деб хабар қилмоқда ABC News АҚШ расмийсига таяниб. 👉
385 851
186
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio