Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics OZODLIK KANALI™

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir.  @ozodnews  ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi" 
Show more
20 255-17
~6 135
~14
28.03%
Telegram general rating
Globally
36 681place
of 78 777
1 109place
of 2 295
In category
2 311place
of 3 169

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Украинага босқин: 813-кун | Қримда портлашлар, Белбек аэродромида ёнғин Украинанинг 15 майга ўтар кечаси Қримга зарба бериши натижасида иккита қирувчи учоқ ва ҲҲМ қурилмаси йўқ қилинган. Украина Бош штаби Купянск атрофида “қулайроқ позицияларга” чекинганини маълум қилди. Словакия бош вазири суиқасд чоғида яраланди. АҚШ Украинага қўшимча 2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради. Путин рус қўшинлари Украинадаги фронт бўйлаб ҳар куни ўз позицияларини мустаҳкамлаб, олға силжиётганини айтди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

01000000-0a00-0242-566a-08dc75bf3bcd_240p.mp4

1 282
1
Тожикистонда 72 минг оила табиий офат хавфи юқори ҳудудда яшайди Тожикистонда 1200 дан ортиқ табиий офат хавфи мавжуд ҳудудлар аниқланди. Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълум қилишича, сел, сув тошқинлари, қор ва тош кўчкиси хавфи юқори бўлган ҳудудларда 72 минг оила (400 минг киши) истиқомат қилади. Мутасаддилар ушбу аҳоли бу ҳудудларда рухсатсиз уй қуриб олганини таъкидламоқда ва уларни бошқа жойга кўчирмоқчи. Аҳолининг даъво қилишича, ерни уларга маҳаллий ҳокимиятлар ажратиб берган. 14 май куни Озоди радиосига ФВҚ ходими Жамшед Камоловнинг маълум қилишича, ҳукумат халқаро ҳамкорлар кўмагида ушбу аҳолини хавфсиз жойларга босқичма-босқич кўчириш режасини ишлаб чиққан. “NaN йилларга мўлжалланган режа бўйича, 525 оила хавфсиз жойга кўчирилиши лозим”, деди у. ❤️
Show more ...
1 808
3
Путиннинг инаугурациядан кейинги илк ташрифи Хитойга бўлди Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпин 16 май куни Пекинда музокаралар ўтказишди. Музокаралар якунига кўра улар Ҳар томонлама ҳамкорлик ва стратегик ҳамжиҳатлик алоқаларини теранлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолашган. Музокаралар олдидан ўз чиқишларида Путин ҳам, Си ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни юқори баҳолашган. Улар Украинадаги урушни ёдга олишмаган, Ғарб ҳам улар томонидан тўғридан-тўғри танқид қилинган эмас. Путин Москва билан Пекин муносабатлари бирор-бир мамлакатга қарши қаратилмаганини билдириб, Хитойни Россиянинг асосий иқтисодий ҳамкори деб атаган. ❤️
Show more ...
3 534
4
Ҳаж мавсумига кейинги ҳафта якунида старт берилади — ЎМИ Ўзбекистонда бу йилги ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумот тарқатди. Хабарномада кейинги ҳафта охиридан 7 июнга қадар Ўзбекистондан Саудия Арабистонига ҳар куни авиақатновлар амалга оширилиши айтилган Қайд этилишича, Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрига учадиган Uzbekistan Airways учоқлари Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус ва Навоий аэропортларидан парвоз қилади. ЎМИ вакиллари “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини давом эттираётгани, жумладан зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилаётганини қўшимча қилишган. ❤️
Show more ...
3 558
4
Мадрасаларда қизлар қандай таълим олади? Қарийб 7 миллион аҳоли яшайдиган мамлакатда ҳар йили 6 мингдан зиёд қизлар диний таълим олишмоқда. Қиёслаш учун, 35 миллион аҳоли яшайдиган Ўзбекистонда 15 та мадраса бўлиб, улар ҳам асосан, университет ёшидаги талабаларни ўқитишга мўлжалланганини айтиш мумкин. Аммо танқидчилар мадрасалар фаолияти зарур даражада тартибга солинмаган ва бу Қирғизистоннинг исломийлашувига олиб келади, дея хавотирга тушганлар. Ушбу рақамлар Қирғизистонда амалда эътиқод эркинлигига муносабат анча тоқатли эканини кўрсатмоқда.   Қирғизистондаги мадрасаларда қизлар қандай билим олишади? Кейин улар қандай касбга эга бўлишади. Бу саволларга ушбу лавҳа орқали жавоб қидирдик. *Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.          Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.            Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз   (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.       Мазкур видеонинг тўлиқ версиясини Озодликнинг каналида томоша қилинг. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

01000000-0aff-0242-8ecf-08dc75b04560.mp4

3 463
13
Украинага босқин: 813-кун | Қримда портлашлар, Белбек аэродромида ёнғин ❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Украинанинг 15 майга ўтар кечаси Қримга зарба бериши натижасида иккита қирувчи учоқ ва ҲҲМ қурилмаси йўқ қилинган. Украина Бош штаби Купянск атрофида “қулайроқ позицияларга” чекинганини маълум қилди. Словакия бош вазири суиқасд чоғида яраланди. АҚШ Украинага қўшимча 2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради. Путин рус қўшинлари Украинадаги фронт бўйлаб ҳар куни ўз позицияларини мустаҳкамлаб, олға силжиётганини айтди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...
Ukrainaga bosqin: 813-kun | Qrimda portlashlar, Belbek aerodromida yong‘in
Украинанинг 15 майга ўтар кечаси Қримга зарба бериши натижасида иккита қирувчи учоқ ва ҲҲМ қурилмаси йўқ қилинган.Украина Бош штаби Купянск атрофида “қулайро...
2 895
1
Букмекерликликка рухсат берилиши ўзбек спортини ривожлантирадими? ❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Маълумки, қиморбозлик психологик касалликлар турига киради. Психиатрияда у гемблинг ёки лудомания деб аталади. Лудомания қадимдан мавжуд. Унга ёшу қари, аёлу эркак, бою камбағал дучор бўлиши мумкин. Австралиялик олимлар ҳисоб китобича, ҳар йили ўртача 10 миллионга яқин одам лудоманиядан қутилиш учун психиатрларга мурожаат қилади ва улар сони йил сайин ошиб бормоқда. Қиморбозликнинг бугунда энг кўп тарқалган тури - бу тотализаторда спорт ўйинларига пул ёки онлайн казинога пул тикиш саналади. 2020-2024 йилларда спортга пул тикиш бозори 134 миллиард долларга ўсиши прогноз қилинмоқда. Шу ўринда ўзбек жамияти учун тотализаторларга пул тикиш шахсий танлов ва “конституциявий ҳуқуқми” ёки “тақиқланиши лозим бўлган иллатми” деган савол очиқлигича қолмоқда. Хўш тотализатор нима? Нима учун у айрим мамлакатларда тақиқланган, бошқаларида рухсат берилган? Букмекерлик Ўзбекистонда: кимга зарар, кимга фойда? Бугунги дастуримизда биз шу саволларга жавоб излаб кўрамиз 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...
Bukmekerliklikka ruxsat berilishi o‘zbek sportini rivojlantiradimi?
Маълумки, қиморбозлик психологик касалликлар турига киради. Психиатрияда у гемблинг ёки лудомания деб аталади. Лудомания қадимдан мавжуд. Унга ёшу қари, аёлу...
3 141
12
OzodNazar: Хитойи Олтин қалам; Экс-депутат учун янги модда “Жаҳонгир Тўлагановни яқин 3 ой ичида тергов қилиш ҳам, суд қилиш ҳам мумкин эмас, чунки унда невротик депрессия шаклланган Мен бу гапни врач сифатида айтяпман”. Бу фикрни бугунги суҳбат давомида тиббиёт фанлари доктори, нейропсихолог Зарифбой Ибодуллаев билдирди. 14 майда Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши собиқ депутати Жаҳонгир Тўлаганов яна ички ишлар бўлимига чақиртирилди. Шу куни “Олтин қалам” танлови ғолибларига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. 15 майда Россия фуқароси, наманганлик тадбиркор, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган Дилшод Тўрахўжаев иши бўйича апелляция суди бошланди. Бу воқеалардан пайдо бўлган саволларни профессор Зарифбой Ибодуллаев ҳамда “Сирожиддин медиа” канали эгаси, блогер Сирожиддин Одиловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

01000000-0aff-0242-0d3e-08dc74f482be_240p.mp4

3 147
6
📌Озодлик дастури 16.05.24 ✅Боку қидирувда бўлган икки шахсни Тошкентга экстрадиция қилди ✅Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда ✅UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари алмашди ✅Тўққизта вилоят аҳолиси ҳафталик сел хавфидан огоҳлантирилди ✅Россияда болаларга қарши жинсий жиноятлар сони кўпайди ✅ЕИ Грузияни “хорижий агентлар”га оид қонундан воз кечишга чақирди 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

Ozodlik dasturi 16.05.2024.mp3

3 012
3
Ўзбек сўми: 30 йилда қарийб икки минг баробар қадрсизланган валюта Шу йилнинг 1 июлида Ўзбекистон миллий валютаси - сўм муомалага киритилганига 30 йил тўлади. Тарихан қисқа 30 йилда ўзбек сўми дунёнинг энг қадрсиз валюталаридан бирига айланиб улгурди. Буни АҚШ долларида муомала қилишни афзал биладиган оддий ўзбек пистафурушидан тортиб, ўқитувчилар маошини долларда ҳисоблайдиган мамлакат раҳбаригача эътироф этади. Ўтган 30 йилда ўзбек сўмини буткул қулашдан асраб қолаётган нарса - хорижда, асосан Россияда ишлаётган ўзбек мигрантлари уйларига юбораётган қаттиқ валютадир. ❤️
Show more ...
3 337
20
Ўзбекистон олтин сотишда дунёда яна етакчи Март ойида 11 тонна, февраль ойида 12 тонна ўзбек олтини четга сотилган. Ўзбекистон бу билан Таиланд ва Иордания каби этакчи олтин экспортёрларини ортда қолдирган. Ўзбекистон ўтган йили жами 25 тонна олтин сотиб, энг кўп олтин экспорт қилган мамлакатлар орасида иккинчи бўлган эди. Бу йилнинг дастлабки уч ойида мамлакат деярли ўтган 2023 йилдагидай миқдорда олтин сотган. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

01000000-0aff-0242-f4ba-08dc74e6b718_240p.mp4

3 836
16
Суиқасд чоғида яраланган Словакия бош вазирининг ҳаётига хавф йўқ Фицо ўз партияси парламент сайловида ғолиб чиққани ортидан ўтган йил октябрида бош вазирликка тайинланган эди. Мазкур партия евроскептикча ва миллатчилик позициясига эга бўлиб, сайлов олдидан Украинага ҳарбий ёрдам чекланиши ва миграцион назорат кескин кучайтирилишини ёқлаб чиққан. Суиқасд чоғида яраланган Словакия бош вазири Роберт Фицо "ҳаётига хавф йўқ". Унинг тиббий амалиёти муваффақиятли ўтди, деб маълум қилди Бош вазир ўринбосари Томас Тараба. Фицо Гандлова шаҳрида ўтказилган ҳукуматнинг кўчма мажлисидан кейин ўққа тутилган эди. У вертолётда энг яқин шаҳар бўлмиш Банска-Бистрица шаҳарчасининг касалхонасига олиб кетилган. ❤️
Show more ...
3 310
1
Қозоғистон Конституциявий суди мактабда рўмолга тақиқни кўриб чиқишни рад этди Қозоқ жамиятида бир неча йиллардан бери мактабларда диний либос масаласи қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Қозоғистон Конституциявий суди мактабда рўмолга қўйилган тақиқ Конституцияга зидлигини кўриб чиқишни рад этди. Таълим вазирининг "Мажбурий мактаб формаси тўғрисида"ги буйруғининг 13-бандини Конституцияга зид деб топишни рўмоли деб дарсга киритилмаётган қизларнинг ота-онаси сўраган эди. Қарорнинг 13-бандида мактабда диний либос тақиқланган. Диний либос сифатида ҳижоб, ниқоб ва бурқалар тилга олинган. Вазирликнинг топшириғини рўкач қилаётган мактаблар раҳбарияти қозоқларнинг анъанавий оқ рўмолини ҳам ҳижобга тенглаштириб, мактаб ҳудудида уни ечишни талаб қилмоқда. ❤️
Show more ...
3 603
16
Уруш бошидан бери Россияда болаларга қарши жинсий жиноятлар сони 6 баравар ошди Украинада кенг кўламда босқин бошланган 2022 йил февралидан буён Россияда вояга етмаганларга қарши жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари билан боғлиқ жиноятлар сони қарийб 6 баравар, болаларга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар сони эса 1,5 баравардан кўпроққа ошган. Бу ҳақда “Можем объяснить” Телеграм канали Россия Олий судининг расмий статистик маълумотларидан келиб чиққан ҳолда маълум қилди. Қайд этилишича, бу жиноятларнинг каттагина қисми урушдан қайтганлар томонидан, шу жумладан “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати томонидан ёлланган ва жанговар ҳаракатларда иштирок этгани туфайли афв этилган собиқ маҳкумлар тарафидан содир этилган. ❤️
Show more ...
3 331
3
Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ бекор қилинмоқда 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. Қирғизистонда уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштиришга рухсат берилиши мумкин. Аввалги тақиқни бекор қилувчи қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешга келиб тушди, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати. 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. Ташаббускори ҳукумат бўлмиш ҳужжатнинг асосланиш қисмида айтилишича, қонун аҳоли саломатлиги, ерлар, сув ҳавзалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш учун қабул қилинган, бироқ “тақиқ миллий иқтисодиёт ва мамлакат тараққиёти учун салбий таъсир қилди". ❤️
Show more ...
3 415
2
Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросими бўлиб ўтади Шавкат Мирзиёев 16 май куни Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади. Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасидаги янги объект ва лойиҳалар билан ҳам танишиши кутилмоқда. Ботир Зокиров ҳайкали авваллари Олмазор деб аталган, кейин эса қўшиқчининг номини олган кўчага ўрнатилди. Худди шу кўчада Ботир Зокиров номидаги Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳам жойлашган. Ушбу чора-тадбирлар 2021 йилда Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини нишонлаш доирасида амалга оширилди. Шу билан бирга, артист вафотидан кейин «Эл-юрт хурмати» ордени билан тақдирланган. ❤️
Show more ...
3 451
2
Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957 йилда туғилган аёл келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган. Ўз мурожаатида унинг набираси, 6-синф ўқувчисига нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари M.K. (1990 йилда туғилган) тегажоғлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган. Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. ❤️
Show more ...
3 495
7
Олмаотада “Бишимбаевга - умрбод жазо” юриш иштирокчилари жаримага тортилди Намойишчилар собиқ вазир Бишимбаевга умрбод қамоқ жазосини талаб қилишган. Олмаотада Feminita ташаббуси ҳаммуассиси Гулзада Сержан ва фаол Гулбакит Отебай ҳар бирини 50 базавий ҳисоблаш миқдорида (184 600 тенге) жаримага тортилди. Улар “рухсат этилмаган намойиш ташкил этиш”да айбдор топилди. Фаоллар ўзларига қўйилган айбловларни рад этишди. Фаоллар ўз хотини Салтанат Нукеновани азоблаб, ўта шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбланган собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум қилинганлигига норозилик сифатида намойишга чиққан. Намойишчилар унга умрбод қамоқ жазосини талаб қилишмоқда. Улар “Қотил қамоқда чириши керак” ва “Мен, сен, биз Салтанатмиз” шиорлари остида фемицидга барҳам беришга чақирган. ❤️
Show more ...
3 626
2
АҚШ Украинага қўшимча 2 миллиард доллар ёрдам ажратади Киевга кўрсатилаётган ёрдам доирасида мудофаа саноати жамғармаси тузилади. Ушбу жамғарма Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш, сармоя ва бошқа давлатлардан қурол сотиб олишга ихтисослашади. АҚШ Украинага қўшимча 2 миллиард доллар ёрдам ажратади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Блинкеннинг айтишича, Киевга кўрсатилаётган ёрдам доирасида мудофаа саноати жамғармаси тузилади. Ушбу жамғарма Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш, сармоя ва бошқа давлатлардан қурол сотиб олишга ихтисослашади. "Биз аскарларни ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида зудлик билан ўқ-дориларни, зирҳли техникани, ракеталарни, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз", деди АҚШ Давлат котиби. Унинг айтишича, Киевдаги музокаралар чоғида кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини топиш ва уларни Украинага етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинган. ❤️
Show more ...
3 540
1
Брюссель Грузияни “хорижий агентлар”га оид қонундан воз кечишга чақирди Еврокомиссия ва ЕИнинг ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель 15 май куни расман Грузия расмийларини “Ташқи таъсир шаффофлиги тўғрисида”ги қонунни тасдиқлашдан воз кечишга чақирди. Танқидчилар бу қонунни Россиядаги “хорижий агентлар тўғрисида”ги репрессив қонуннинг муқобили, деб аташмоқда. ЕИ раҳбарияти баёнотида қонуннинг бутунлай қабул қилиниши Грузиянинг европача истиқболига салбий таъсир кўрсатиши айтилган. Еврокомиссия мулозимлари фикрича, қонун лойиҳаси фуқаролик жамиятига путур етказиб, ОАВ эркинлиги учун хавф туғдиради. “Қайси йўлни танлаш Грузия қўлида. Биз Грузия расмийларини қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирамиз”, дейилган баёнотда. ❤️
Show more ...
3 535
3
UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари алмашди БМТ Болалар жамғармасининг (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонасига Реҳина Мария Кастижио раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақда ваколатхона матбуот хизмати маълумот тарқатди. Кастижио хоним Тошкентда иш бошлашдан олдин UNICEFнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналарини бошқарган. Мулозима БМТ Болалар жамғармасида 2016 йилдан фаолият юритиб келмоқда. Унгача эса Кастижио хоним Боливия, Эквадор ва Перудаги UNAIDS директори, Швейцарияда UNAIDS хусусий сектор билан ҳамкорлик бўлими раҳбари лавозимларида ишлаган ҳамда БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ижроия аппаратида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходими бўлган. ❤️
Show more ...
3 534
3
Уруш бошидан бери Россияда болаларга қарши жинсий жиноятлар сони 6 баравар ошди Украинада кенг кўламда босқин бошланган 2022 йил февралидан буён Россияда вояга етмаганларга қарши жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари билан боғлиқ жиноятлар сони қарийб 6 баравар, болаларга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар сони эса 1,5 баравардан кўпроққа ошган. Бу ҳақда “Можем объяснить” Телеграм канали Россия Олий судининг расмий статистик маълумотларидан келиб чиққан ҳолда маълум қилди. Қайд этилишича, бу жиноятларнинг каттагина қисми урушдан қайтганлар томонидан, шу жумладан “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати томонидан ёлланган ва жанговар ҳаракатларда иштирок этгани туфайли афв этилган собиқ маҳкумлар тарафидан содир этилган. 2022 йил 24 февралидан кейин матбуотда Россия ҳарбийлари томонидан вояга етмаганларнинг жинсий зўрлангани билан боғлиқ камида 11 та ҳолат ёритилган. “Можем объяснить” Телеграм канали бу шов-шувли ҳодисалардан камида иккитасини мисол ўлароқ келтирган: ўтган йил баҳорида урушдан қайтган ёлланма 10 яшар ўгай қизини калтаклаб, жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини содир этган, собиқ вагнерчилардан яна бири эса 10 ва 12 яшар икки қизалоқни зўрлаган. ❤️
Show more ...
3 616
3
Тўққизта вилоят аҳолиси ҳафталик сел хавфидан огоҳлантирилди Жорий йилнинг 16-22 май кунлари кутилаётган кучли ёғин-сочин туфайли Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбари Шерзод Ҳабибуллаев Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали Ўзгидромет раҳбарига кўра, сел ҳодисалари мамлакатнинг 9 вилояти ҳудудида, шу жумладан Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Кўкдала, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида, Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида, Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида, Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида кузатилиши эҳтимоли бор. ❤️
Show more ...
3 899
14
Украинага босқин: 812-кун | Зеленский жабҳадаги “оғир вазият” сабаб Испания ва Португалияга ташрифини қолдирди Россия ва Украина армияси ўртасида сўнгги кунларда можаронинг янги марказига айланган Харков вилоятида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги сешанба куни унинг кучлари Харковда бир қишлоқни эгаллаб олганини билдирди. Украина томони эса Россиянинг бир қанча йўналишдаги ҳужумларини қайтараёганини айтмоқда. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

01000000-0aff-0242-d905-08dc750c71fc_240p.mp4

4 448
5
Боку қидирувда бўлган икки шахсни Тошкентга экстрадиция қилди Озарбайжон халқаро қидирувга берилган икки кишини Ўзбекистонга экстрадиция қилган. Озарбайжон Бош прокуратураси қайдича, жиноятчиликка қарши кураш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик доирасида бу мамлакат Бош прокуратурасининг 32 ёшли украиналик Арсен Калдарар ва 44 ёшли Абдураҳмон Қаюмовни жиноий жавобгарликка жалб қилишга оид илтимосномаси қаноатлантирилган. Ўзбекистонда товламачилик ҳаракатларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган бу икки шахс 2024 йил февралида Озарбайжонда ушланиб, ҳибсга олинган эди. Хабарномада бу икковлон Озарбайжон Пенитенциар хизмати махсус қўриқчилари томонидан Ўзбекистоннинг салоҳиятли ташкилотлари ходимларига топширилгани айтилган. ❤️
Show more ...
4 581
6
Катта ўғрилар қаерда: Энергетикадаги ўғирликлар фақат истеъмолчилар томонидан содир этиладими? Энергетика вазирлигининг тармоқ ва расмий платформаларида ҳар ойда ўнлаб бир типдаги хабарларга кўзингиз тушмаслиги мумкин эмас. Қаердадир фалон истеъмолчи тармоққа ноқонуний уланиб, фалон миллиард сўмлик газ ишлатган, пустон истеъмолчи электр энергиясидан пустон миллион сўмлик зарар келтирган, яна бир муттаҳам эса майнинг ферма ташкил этган. Ва ҳакозо ва ҳакозо. Албатта, энергетикадан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан доимий профилактика ўтказилиши бу тўғри, жазо ва жарималар ҳам шафқатсиз бўлиши керак. ❤️
Show more ...
4 429
9
“Қуш боқиш даромадлироқ” Ўзбек халқи қандай ишнинг бошини тутса ҳам, нимага қизиқса ҳам аввало даромад ҳақида ўйлайди. Кимдир асосий ишидан ташқари мол, қўй боқиб қўшимча даромадга эга бўлса, яна кимдир ўзи ўрганган ҳунарни яна кимгадир ўргатиб, моддий фаровонликка эришади. Қўқон шаҳрида турли-туман қушларни боқиб, уни сайроғига ишқибозлик қиладиганлар энди ундан даромад олишни ҳам ўрганиб олдилар. Уларнинг фикрича, қуш боқиб кўпайтириб сотиш, қўй боқишдан арзонга тушади ва тезроқ даромадга киради. Лавҳани томоша қилинг. Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади. Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг. Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal) 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

01000000-0aff-0242-0b8a-08dc74e9a648.mp4

4 152
15
OzodNazar: Хитойи Олтин қалам; Экс-депутат учун янги модда ❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 “Жаҳонгир Тўлагановни яқин 3 ой ичида тергов қилиш ҳам, суд қилиш ҳам мумкин эмас, чунки унда невротик депрессия шаклланган Мен бу гапни врач сифатида айтяпман”. Бу фикрни бугунги суҳбат давомида тиббиёт фанлари доктори, нейропсихолог Зарифбой Ибодуллаев билдирди. 14 майда Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши собиқ депутати Жаҳонгир Тўлаганов яна ички ишлар бўлимига чақиртирилди. Шу куни “Олтин қалам” танлови ғолибларига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. 15 майда Россия фуқароси, наманганлик тадбиркор, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган Дилшод Тўрахўжаев иши бўйича апелляция суди бошланди. Бу воқеалардан пайдо бўлган саволларни профессор Зарифбой Ибодуллаев ҳамда “Сирожиддин медиа” канали эгаси, блогер Сирожиддин Одиловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...
OzodNazar: Xitoyi Oltin qalam; Eks-deputat uchun yangi modda
“Жаҳонгир Тўлагановни яқин 3 ой ичида тергов қилиш ҳам, суд қилиш ҳам мумкин эмас, чунки унда невротик депрессия шаклланган Мен бу гапни врач сифатида айтяпм...
3 686
3
Словакия бош вазири суиқасд чоғида яраланди Словакия бош вазири Роберт Фицо ўзига қарши уюштирилган суиқасд чоғида яраланди. У Гандлова шаҳрида ўтказилган ҳукуматнинг кўчма мажлисидан кейин ўққа тутилган, дея Denník N газетаси. Pravda газетасининг ёзишича, у Братиславадаги касалхонага олиб кетилган, икки шаҳар орасидаги масофа тақрибан 170 километрча келади. Denník N мухбири воқеа жойига яқин ерда бўлган. У суиқасд онини кўрган эмас, бироқ ўқ овозларини эшитган. Кейин у қўриқчилар бош вазирни кўтариб, машинага солиб, олиб кетишганини кўрган. ❤️
Show more ...
3 874
2
Қозоғистонга яна тошқин хавф солмоқда, Афғонистонда юзлаб қурбон. Афғонистонда ёғин-сочин ва тошқинлар давом этмоқда. Ëғин-сочин айниқса Бадахшон, Панжшер, Ғазни, Вардак, Пактиё ва Бомиён вилоятларида шиддатли бўлган. Нангарҳор ва Лағмон вилоятлари расмийлари ҳам табиий офат туфайли одамлар ўлгани, уй-жой ва экинзорлар вайрон бўлгани ҳақида маълум қилишган. Уралскда кетма-кет икки тошқин айниқса дала ҳовли мавзеларида яшовчиларга оғир зарба бўлди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Show more ...

01000000-0aff-0242-c18f-08dc74458f8a_240p.mp4

3 956
10
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio