Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

all posts Fotiha.Uz

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун:  https://savollar.islom.uz/  © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин 
Show more
22 856+1
~5 903
~4
23.07%
Telegram general rating
Globally
33 317place
of 78 777
177place
of 430
In category
971place
of 2 333
Posts archive
— Нега ҳеч ким билан гаплашмайсан? Одам тафтини одам олади, ахир. Дардингни кимгадир ёрсанг, енгил тортасан...
— ...одамларга айтган ҳар бир дардимга минг қўшилди. Сукут қилганнинг ҳолидан Билгувчига ҳамд бўлсин...

3 377
61
#Ҳаж_2024 ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️ ⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ! 📢 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади. ❗ Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади. 📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади. 🗣 Маълумот учун, биргина 2022-2023 йиллардаги Ҳаж масумида Ўзбекистон фуқаролари туристик, бизнес ва бошқа визалар орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж амаллари бажариладиган ҳудудларга кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва бошқа давлатлар орқали келган минглаб фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Улар Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. Хусусан, 2023 йилда бутун дунёдан 150 мингдан ортиқ шахслар ушланиб жаримага тортилган ва депортация қилинган. ✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда «Ҳаж» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
Show more ...
3 248
40
​​САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ? ❓1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: ). Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади. Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган: وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ “Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”. (“Ҳидоя” китоби). Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Show more ...
4 232
18
TEZAK (TAPPI) ni TANDIRGA YOQIB NON QILISH…? @FotihaUz

IMG_9784.MOV

4 508
63
3 770
62
PAYG’AMBARIMIZNING HAYOTLARINI O’RGANISH BIRLAMCHI VAZIFAMIZ

IMG_9806.MOV

4 727
32
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин! Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️ 👉
18 255
952
MUHAMMAD ISMIGA QO’SHIMCHA QO’SHISH…

IMG_9767.MOV

5 717
81
Мазлум унутмайди Маъмун ибн Ҳорун ар-Рашид ёш бола эди. Бир кун муаллими уни ҳеч қандай сабабсиз асо билан уради. Шунда Маъмун устозидан: - “Нега мени урдингиз?” - деб сўрайди. Устози эса: - “Гапирма, жим бўл” - дейди. Қачонки Маъмун устозидан бу ҳақида сўраса, у, унга яна жим бўл, деяверади. Шундай қилиб Маъмун йигирма йилдан сўнг халифалик курсисига ўтиради. Ва муаллимини чақиртириб: - “Нега ёшлигимда мени урган эдингиз?”. Муаллими табассум қилиб: - “Ҳамон унутмадингми?”. - “Йўқ. Аллоҳга қасамки унутмадим”. - “Мана шуни - мазлумнинг унутмаслигини билишинг учун урган эдим” - деб жавоб беради. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/FotihaUz
Show more ...
5 201
56
Muhojir – dinining, millatining vakilidir Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf @FotihaUz

06. Muhojir – dinining, millatining vakilidir~1.mp4

4 882
27
Hammamiz o'ladigan yoshdamiz.


4 331
26
TO’RT NAFAR QIZ FARZANDIM BOR ERIM TASHLAB KETGANLAR…?

IMG_9743.MOV

4 875
31
Тақво Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарозу палласидаги чангни кўйлакларининг бир чети билан артаётганини кўриб сўрадилар: – Нега ундай қиляпсиз, ўғлим? – Мусулмонлар учун йўлдан тушаётган чангу ғуборларни ҳам тарозида қўшиб тортиб юбормаслигим учун тозалаб юбораяпман, - деб жавоб бердилар. – Сизнинг бу амалингиз мен учун икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалроқдир - деб йиғлаб юбордилар. ("Уммат") Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/FotihaUz
Show more ...
7 158
96
AKULA GO’SHTI HALOLMI…

IMG_9746.MOV

5 440
85
Ҳаммасига вақт даво дерлар...
Йўқ, аслида қалби тоза, нигоҳи меҳрли инсонлар даволайдилар...
"Ёнингдаман сен билан" деб, сенга елка тутганлар даволайдилар...
Йўлингни йўқотиб, сарсон кезганингда тақдир қўлида, сенга ишонч берганлар, сенга ишонганлар даволайдилар...
6 375
115
Uyda mushuk boqsa Farzandli bo’lmas ekan…?

IMG_9290.MOV

5 644
65
ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ 1.Ота-онасига оқ бўлган жаннатга кирмайди. Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳ таоло уч кимсага жаннатни ҳаром қилди (ҳадис ниҳоясида) Ота-онасига оқ бўлганни (зикр қилди)”. Саҳиҳ ҳадис. Яна у зот айтдилар: “Ота-онага оқ бўлган кимса жаннатга кирмайди”. 2. Оқ бўлган кимсанинг савоб амаллари қабул бўлмайди. 3. Оқ бўлганга лаънат ўқилур. Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ота-онасини ҳақорат қилганни Аллоҳ лаънатлар”. 4. Оқ бўлганнинг жазоси тезлашур. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Золимлик ва ота-онага оқ бўлиш Аллоҳ таоло Охиратда берадиган жазосидан аввал бу дунёнинг ўзида бу жиноят эгасига азобини тезлатишига энг лойиқ гуноҳдир”. 5. Оқ бўлганнинг ризқи кенг, умри узун бўлмас. 6. Ота-онасига оқ бўлганнинг фарзандлари ҳам ўзига оқ бўлурлар. (Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир! 7. Оқ бўлган кимсага ваъда қилинган қаттиқ азоб бордир. 8. Одамлар орасида ота-онасига оқ бўлганнинг номи хунук бўлур. 9. Оқ бўлганнинг ишлари юришмас, истаган нарсаси амалга ошмас. Ундайларга яхшилик эшиги беркилур. 10. Ота-она ўзларига оқ бўлган фарзандларини дуоибад қилурлар. Парвардигор уларнинг дуоларини ижобат этар. Ундай кимса дунё-ю Охиратда зиён топар. Мана шу очиқ зиёндир. 11. Ота-онасига оқ бўлганнинг ҳаёти қуйида келтирилажак ҳикоялардагидек аламли ва оғриқли ҳолда ниҳоя топар. (Иброҳим Ҳозимий “ОҚПАДАРЛИК ОҚИБАТЛАРИ” китобидан) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
7 334
82
Tush ko’rish…

IMG_9668.MOV

6 609
112
Буюк саҳобий йиғисининг сабаби Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега? Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди. Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар. Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар. Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз. Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
6 628
62
Sajdada oyoq qanday turadi…?

IMG_6703.MOV

6 823
56
Gunohi ko’p insonlar bu dunyoda QIYNALADIMI…?

IMG_9293.MOV

8 159
88
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин! Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️ 👉
27 585
982
​​ТЎЛОВИ ҚИЛИНГАН, ЛЕКИН ҲАЛИ БИТМАГАН УЙДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ? CАВОЛ: Оилам билан истиқомат қилиш учун уй олиш мақсадим бор. Табиийки бир деганда уй олиш бир мунча қийинроқ. Шуни инобатга олиб, ҳамда яхши жамғарма бўлгани учун ва албатта Роббимнинг мадади билан пул тўплаб икки хоналик иккита уйга тўлов қилдим. Иккаласининг тўловини босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) амалга оширганман, иккинчи уй эса ҳали битмаган. Закотни қандай тўлашим керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уч турдаги молдан закот чиқарилади. Бу ҳақида Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган: أَمْوَالُ الزَّكَاةِ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ أَحَدُهَا : الْأَثْمَانُ الْمُطْلَقَةُ وَهِيَ الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ ، وَالثَّانِي : أَمْوَالُ التِّجَارَةِ وَهِيَ الْعُرُوض الْمُعَدَّةُ لِلتِّجَارَةِ ، وَالثَّالِثُ : السَّوَائِمُ “Закот бериладиган моллар уч турлидир: 1) Тилла ва кумуш 2) Тижорат маҳсулотлари (яъни тижорат учун тайёрлаб қўйилган маҳсулотлар) 3) Чорва ҳайвонлари”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби). Сиз уйларни оилангиз билан яшаш учун олдим дебсиз. Агар иккала уйни ҳам яшаш учун олган бўлсангиз, закот бермайсиз. Чунки уларни тижорат мақсадида сотиб олмагансиз. وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ “Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” ("Жавҳаратун наййира" китоби). Агар бирида яшаш, иккинчисини сотиш мақсадида олган бўлсангиз, сотиш мақсадидаги уй тайёр бўлиб, калитини қўлга олгунга қадар унинг қийматидан закот бермайсиз. Уй сизга ўтгандан кейин закот молига қўшилади. Бундай уй учун тўлаган пулдан ҳам закот бермайсиз. Уни сиздан олган томон закот беради. Чунки сизлар қилган савдо шариатда “Истисноъ (ясаб бериш, қуриб бериш) савдоси” дейилади. Истисноъ савдосида маҳсулот буюртмачига топширилгунга қадар буюртмачининг эмас, ишлаб чиқарувчининг мулки бўлади. Бу савдо ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар берилган. Жумладан “Фиқҳул буюъ” китобида шундай дейилган: و المصنوع قبل التسلیم ملك للصانع، الثمن المدفوع مقدما عند إبرام العقد مملوك للصانع، یجوز له الانتفاع و الاسترباح به، و تجب علیه الزکاة فیه “Ишлаб чиқарилган маҳсулот буюртмачига топширилгунига қадар бажарувчининг мулки ҳисобланади. Савдо битими тузилган вақтда маҳсулот учун берилган маблағ иш бажарувчининг мулкига ўтади. У бу пуллардан фойдаланиши мумкин ва мазкур пуллардан закот бериш унинг зиммасига лозим бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
7 643
41
Mehribon Murshid…

IMG_9238.MOV

8 067
40
Буюк саҳобий йиғисининг сабаби Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега? Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди. Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар. Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар. Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз. Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
8 740
156
Farzandning ismi taqdiriga va sog’lig’iga…?

IMG_6701.MOV

8 489
87
Соат Ота вафотидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазиб, деди: бу соат 200 йил олдин ясалган соат, бизга бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни маҳалла бошидаги соатчига олиб бориб сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга олиб кел,- деди. Фарзанд отаси буюрган жойга бориб келди сўнгра дўкончининг: "соатинг эски экан, беш доллар бераман" деганини айтди. Ота: энди буни қадимий нарсалар-антикварлар сотиладиган жойга олиб бориб жавобини олиб кел деди. У жойга ҳам бориб келган фарзанд, отасига соатнинг нархи беш минг долларга етганини айтди. Сўнгра ота ўғлига соатни музейга олиб боришини ва уни сотмоқчи эканини айтишини тайинлади. Музейга бориб келган ўғил отасига: "музейдагилар соат мутахасисини опкелиб текширишди сўнгра шу бир дона эски соатга миллион доллор беришларини айтишди",- деди. Шунда ота ўғлига қарата: Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, тўғри танланган жой сенинг қийматингни тўғри белгилайди, аввал ўз ўрнингни тўғри белгила, кейин сенинг қадр-қийматингни билмасалар дарғазаб бўлиб юрмагин. Қадрингга етадиганлар сенинг қийматингни билганлардир, харгиз ўзингга мос бўлмаган жойда қолма. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
9 262
147
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ? CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади. Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган. : أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. T.me/FotihaUz
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
8 410
45
Shayx hazratlarining kelishlari…

IMG_9145.MOV

7 311
32
"Ishlarim ko'p vaqt uyga borganimda Fotimaning yuziga qarashim bilan butun dardlarimni unutaman".

Ali roziyallohu anhu

6 966
104
#ХОТИРА #ТАРҚАТИНГ Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган эдилар. Агар шайх ҳазратлари ҳаёт бўлганларида бугун 72 ёшни қарши олган бўлардилар... ☝️Шайх ҳазратлари инсон ўз туғилган кунида нима қилиши кераклиги ҳақида жуда керакли гапларни айтиб кетган эканлар. Ибрат учун барча группаларга тарқатиб, хабардор қилинг. 🇺🇿 👉https://t.me/FotihaUz
7 884
39
Nomahran ayollarga imomlik qilish?

IMG_7802.MOV

10 019
68
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
7 456
70
Shayx Hazratlari qoldirgan XAZINA

IMG_9168.MOV

7 050
30
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг:
7 189
53
Қалбингиз ором топишини истайсизми? Агар сиз руҳан эзилаётган бўлсангиз, қалбингиз ором олишини истасангиз Раъд сурасининг 28-оятини ўқинг! الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)”. @FotihaUz
7 540
131
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ? ● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. ○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. ● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. ○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз. ● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. ○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз. ● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик. ○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз. ● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ. ○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир. ● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди. ○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик. ● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам. ○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз. T.me/FotihaUz
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
12 940
192
ҚАЗО РЎЗАДАН ОЛДИН ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТСАМ БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутсам бўладими ёки аввал қазони тутишим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биринчи қазо рўзаларни тутиб олиб, кейин шаввол ойидан 6 кун рўза тутсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, қазо рўза нафлдан муҳим ва устун ҳисобланади. Шунингдек, қазо рўзаларда ниятни тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак. Тонг отгандан кейин ният қилса, рўза дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Show more ...
7 936
157
Mujtahid talaba Hazratni xotirlab…

IMG_9093.MOV

6 465
39
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ) яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари). Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: ﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160) яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят). Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган. Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради. Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
13 740
214
Vas vasaga yo’liqgan inson nima…?

IMG_6710.MOV

7 639
65
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!🌙 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин! 🤲 Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари
Show more ...
11 248
174
Salafiylar Allohga jism nisbat beradilar ular mujassimalarga…?

IMG_6708.MOV

7 830
28
🌙 Рўза тутаман деб Рамазон ойининг оҳирги сахарлигига уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, Жаннат бўлсин! • Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин! • Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин! • Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин! 👉

IMG_8660.MP4

11 916
286
#АРАФА_МУБОРАК Жаннат йўлингизда бир дарак бўлсин, Шафоат элчиси таборак бўлсин, Арафа кунингиз хайрли ўтиб, Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин! 👉
18 748
719
Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин! Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇

IMG_8657.MP4

7 463
43
🌺 ☘️ ☘️ 🌺 Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин! Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 https://t.me/FotihaUz

IMG_8657.MP4

1
0
Ayollar uzurli holatlarida qazo ro’zasini tutib berishadimi…?

IMG_7803.MOV

7 619
90
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА 🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. 🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди. 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Ramazon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 ✅ VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
Show more ...
7 837
27
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА 🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. 🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди. 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Ramazon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
Show more ...
6
0
Ибрат Уч элак Бир киши Суқротдан сўради: - Дўстингиз менга сиз ҳақингизда нима деганини биласизми? - Шошманг, - Суқрот уни тўхтатди, - аввал айтмоқчи бўлган гапингизни учта элакдан ўтказинг. - Учта элакдан? - Бирон бир гапни айтишдан олдин, уни уч марта элакдан ўтказиш керак. Биринчиси ҳақиқат элаги. Гапингиз рост эканлигига аминмисиз? - Йўқ, мен буни эшитганман холос. - Демак, сиз буни ҳақиқат ёки йўқлигини билмайсиз. Энди гапингизни иккинчи элак - яхшилик элагидан ўтказамиз. Дўстим ҳақида яхши гап айтмоқчимисиз? - Йўқ, аксинча. - Демак, - давом этди Суқрот, - сиз у ҳақида ёмон гап айтмоқчисиз, лекин бу ҳақиқатлигига ҳам амин эмассиз. Келинг, энди учинчи элак - фойда элагидан ўтказамиз. Сиз айтмоқчи бўлган гапни эшитишдан бирор фойда топаманми? - Йўқ, фойда топмайсиз. - Демак, - деб хулоса қилди Суқрот, - сиз айтмоқчи бўлган гапда на ҳақиқат, на яхшилик ва на фойда бор. Унда буни айтишдан нима наф? Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/FotihaUz
Show more ...
10 142
159
«Рамазон ойида айтилган бир дона тасбиҳ бошқа ойларда минг маротаба айтилган тасбиҳдан яхшидир».

Имом Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ

Тасбиҳларнинг энг афзаллари:
“СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ, СУБҲАНАЛЛОҲИЛ ЪАДЗИЙМ”
@FotihaUz
6 314
59
«Рамазон ойида айтилган бир дона тасбиҳ бошқа ойларда минг маротаба айтилган тасбиҳдан яхшидир».

Имом Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ

Тасбиҳларнинг энг афзаллари:
“СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ, СУБҲАНАЛЛОҲИЛ ЪАДЗИЙМ”

@FotihaUz
2
0
IKKINCHI RAKATNING RUKUSIDAN TURGANDAN KEYIN DUOLAR QILISHADI…?

IMG_5427.MOV

8 276
41
Bir qo’lim yo’q namozda imomgarchilikga o’tsam…?

IMG_6706.MOV

7 270
23
Bugun ,,Laylatul Qadr’’ kechasi G’aflatda qolmang! @FotihaUz

IMG_8274.MOV

14 950
207
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра: ☪️ЗАКОТ Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди. Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради. ☪️ ФИТР Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм; арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм; майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади. ☪️ФИДЯ Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
     
🗣  GA 😎

📹   | 🌐 | ✅  | 
Show more ...
11 234
259
Bugun Laylatul qodir kechasi…? .

IMG_8240.MOV

16 540
338
🍃🌸Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун улуғ кун! Рамазоннинг 4-жумаси муборак бўлсин! Дўст ва яқинларингизни ЖУМА билан табриклаш эсдан чиқмасин @FotihaUz
22 339
746
Ro’zador kishi bilmasdan suv ichib qo’ysa…?

IMG_7800.MOV

8 056
26
Kimlar do‘zaxda abadiy qoladi? Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Kimlar do‘zaxda abadiy qoladi.mp4

7 615
38
Ro’zador kishi ehtilom bo’lib qolsa…?

IMG_7805.MOV

6 664
27
Ramazon tugamoqda…

IMG_8144.MOV

16 291
305
Сахийлар Бир киши Муъин (сахийлиги билан машҳур бўлган киши) ҳузурига келди ва ундан ҳожатини сўради. Бас, у айтди: - “Эй ғулом! Фалонча соғин туямни ва минг дирҳам келтир”. У буларни ўзи танимаган одамга бериб юборди. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/FotihaUz
6 238
21
Ro’za tutish imkoniyati bor lekin taroveh borishga imkoniyat yo’q…?

IMG_7801.MOV

8 488
44
Рамазонга кўп истиғфор айтиш, бу ойга етиб, солиҳ амаллар қилиш ва уларнинг қабул қилинишини ёлбориб сўраш орқали тайёргарлик қилинг. Унутманг, дуо – ибодатдир. Бу сўзни маҳкам ушланг! @FotihaUz
5 625
27
Taroveh namozini ayollar ham…?

IMG_7799.MOV

7 931
46
Kufr nima? Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf 🕋

Kufr nima.mp4

5 132
26
Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қил 1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга; 2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга; 3. Таровиҳ ва таҳажжуд намозларини адо этишга ҳамда бомдоддан олдин дуолар қилишга; 4. Ҳар куни садақа беришга; 5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни сақлаш ва кўзни тийишга; 6. Қуръони Каримни тадаббур билан қироат қилишга; 7. Лайлатул қадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд қилгин.
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
6 181
35
Yetti oylik homiladorman ro’za tutsan bo’ladimi…?

IMG_7798.MOV

5 485
24
9 057
259
Ro’zador odam hushidan ketsa ro’zasi buzuladumi…?

IMG_7797.MOV

4 872
16
#Ibrat Moxov olim va qizning himmati Ashraf Ali Tahonaviy hikoya qiladilar:
«Hindistonda Qurayshiy Majzum degan bir pir o‘tgan ekan. U kishining yoshi 30 dan oshgan bo‘lsa-da, moxov kasalligiga duchor bo‘lgani uchun uylanolmagan ekan.
Bir kuni u zotning oldiga shogirdi kelsa, unga debdilar:
— Men ham uylanishni xohlayman. Lekin mana bu dardim bor. Sen bir surishtirib ko‘rmaysanmi? Birontasi qizini menga bermasmikin?
Shogirdlari yo‘lda ketarkan, o‘ylanibdi: «U zotning moxov ekanligini hamma biladi. Odamlar o‘z qizini moxov odamga bermasligini ham bilaman. Qanday yuz bilan odamlarga ustozimga qizingizni bering, deyman? Endi nima qildim? Kimga ham aytardim? O‘z qizimga aytaman-da...». Uyiga kelib, qiziga debdi:
— Qizim, ustozim bir qiz topsang, uylanardim, demoqdalar. Shu kishiga, sen erga tegolmaysanmi?
— U kishiga xizmat qilish men uchun sharaf! Roziman.
Shogird bu xabarni ustozga aytsa, u kishi so‘rabdilar:
— Mening dardimni ham qizingga aytdingmi? Shunday bo‘lsa-da rozi bo‘ldimi?
— Ha, aytdim. Shunday bo‘lsa-da rozi bo‘ldi.
Shunda Qurayshiy yig‘lab duo qilgan ekanlar:
— Bir insonda himmat bo‘lsa, shunchalik bo‘ladi-da. Allohim, Sendan yolvorib so‘rayman. Mening badanimni o‘zgartir.
Alloh taolo uning duosini qabul qilibdi.
Nikoh kechasi kelinning huzuriga kirgan olimdan kelin o‘zini olib qochibdi-da, so‘rabdi:
— Kimsiz?
— Men Qurayshiy Majzumman.
— Uni moxov deyishardi-ku.
— Men sening himmatingni ko‘rib, Xudoga yig‘ladim...
— Attang, siz mening savobimni barbod qildingiz-ku! Men sizning ma’zurligingiz uchun rozi bo‘lgandim. Menga bunaqa barno yigit kerak emas. Hech kim qilmagan ishni qilib, Allohdan savob umid qilgandim. O‘sha dardingiz bilan yashasangiz birga yashayman. Aks holda javobimni bering.
Tahonaviy aytadilar:
«Men shu odamning bir kunda barno bo‘lib, so‘ng yana moxov bo‘lganini ko‘rganman... Qurayshiy Majzum umrining oxirigacha moxov bo‘lib o‘tdi. Ayoli ham umrining oxirigacha unga xizmat qildi...»
@FotihaUz
Show more ...
5 299
40
Alergiya sababli tomchi dori tomizishga…?

IMG_7796.MOV

5 254
27
♻️ Рамазон ойидаги хайрли ишлар ♻️ 1. Қуръонни кўп ўқиш, имкон бўлса, уни бир неча марта хатм қилиш. 2. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, таровеҳларда сув улашиш. 3. Фарзандларни, ука ва сингилларни хатми Қуръон қилишга қизиқтириб, ҳайитда уларга мукофот бериш. 4. Исломий ва маърифий китоблар ҳадя қилиш. 5. Садақа улашиш, закотни Рамазонда беришга тарғиб қилиш. 6. Қўни-қўшни ва дўстлар орасидаги муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш. 7. Мусҳаф сотиб олиб, масжидларга тарқатиш, яқинларга улашиш. 8. Уй бекалари тайёрлаган саҳарлик ва ифторликлари учун савоб умид қилишлари. 9. Рамазон ойида умра қилиш. Рамазондаги умранинг савоби ниҳоятда улкандир. 10. Дўстлар, қариндошлар ва қўшниларга ифторлик қилиб бериш. 11. Зикр ва истиғфорни кўп айтиш. 12. Етимларни, муҳтож оилаларни кафилликка олиш. 13. Болажонлар учун Рамазон кечалари, зикр мусобақалари ўтказиб, мукофотлар бериш.
Show more ...
8 750
83
Namoz o’qiyotgan odamga gapirish hukmi qanday…?

IMG_6695.MOV

6 388
48
Zakotning ahamiyati…

IMG_7462.MOV

7 403
43
Айрим фактлар Бегемотнинг вазни бир ярим тоннадан ошса ҳам инсондан тез югура олади. * Тарихда энг кўп сотилган мобил телефон Нокиа 1100 бўлиб, 250 миллион нусхада сотилган. * Вояга етган фил кунига ўртача 136 кг овқат ер экан. * Креветка (майда қисқичбақа)нинг юраги бошида жойлашган. * Агар инсон кўзини рақамли камера деб эътибор қиладиган бўлсак, у 576 мегапиксел бўлади. * Агар Қуёшнинг ичига Ерни жойлаштириш имкони бўлганда, унга 1 миллион 300 мингта Ер сиққан бўларди. * Чекиладиган бир дона сигарет инсон умрини тахминан 11 дақиқага озайтиради. * Ҳар йили чивин чақиши сабабли 725 минг одам вафот этса, шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этади. * Мумбай шаҳрида бир кун нафас олиб яшаш 100 дона сигарет чеккан билан тенг экан. * Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
9 071
118
ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА “Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадр кечаси ва ундаги фазилатлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Қадр” номли бутун бир сура нозил қилган: ﴿إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ ﴾ (سورة القدر/1-5) яъни: "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар). Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Саҳобалар Расули акрам алайҳиссаломдан уни қайси кеча эканини сўраганларида ойнинг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар (“Тафсири Бағавий”). Пайғамбар алайҳиссалом ушбу кечани тунлари ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар”. Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом: "مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ" (رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ وَالامَامُ مُسْلِمٌ) яъни: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган). Демак, Рамазон ойининг ушбу фазилатли кечаларини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан ўтказишга ҳиммат қилишимиз, кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак. Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек: "اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنَّا" яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт” дуосини кўп айтиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
11 158
188

Ilk bor nozil boʻlgan oyatlar qaysi?

Baqara surasining ikkita oyati
Fotiha surasining uchta oyati
Iqro surasining beshta oyati
1.9k
Anonymous voting
6 675
13
Ahli tartiblarning fazilati va ajri haqida…?

IMG_6697.MOV

7 446
28
Инсон мияси ҳақида Олимлар мияни "Борлиқдаги кашф этилган нарсаларнинг мураккаброғи" деб сифатлайдилар. Миямиз асосан сувдан иборат. Миямизда оз миқдорда гўшт ва тўқима мавжуд. Қолган 80 фоизи сувдан иборатдир. Миямизда тахминан 100 миллиард асаб ҳужайралари бор. Туш кўраётганимизда, хаёл сураётганимизда, кулаётганимизда, ўйлаётганимизда, бирор нарсани кўраётганимизда, ҳаракат қилаётганимизда миямизда кимёвий ва электрик сигналлар содир бўлиб, улар асаб ҳужайралари орасида катта тезлик билан тарқалади. Асаб импулслари шунчалик тезки, ташқи таъсирлардан келадиган сигналлар мияга соатига ўртача 402 километр тезликда келади. Миямиздаги бундай фаоллик тўхтовсиз давом этади. Миямизда сониясига миллионлаб сигналлар тарқалади. Ушбу сигналларнинг миқдори дунёдаги барча уяли телефонлар миқдоридан кўпдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: “Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир” (Намл сураси, 88-оят) @FotihaUz
Show more ...
8 217
83
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар. 🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал 🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал 🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал 🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал 🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар". ✅  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари: 🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси; 🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси; 🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси; 🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси; 🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси. https://t.me/FotihaUz
Show more ...
19 982
707
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «
Беш вақт намоз, жумадан жумагача, Рамазондан Рамазонгача улар орасидаги гуноҳларга каффоратдир, агар кабира гуноҳлардан тийилса».
Имом Муслим ривояти.
7 863
42
NAMOZ PAYTIDA OG’ZIDA SHIMADIGAM DORI…

IMG_5596.MOV

7 807
24
✨Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Бу йилги Рамазоннинг учинчи Жумаси муборак бўлсин! 🌙 Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин… 🕋 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊 @FotihaUz
33 972
1 111
#Siyrat Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: «Bir kishi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib: «Ey Allohning Rasuli, kim yaxshilik qilishimga haqliroq?» dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?» dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?»  dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?» dedi. «Otang», dedilar». Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan. @FotihaUz
7 108
41
Tish oldirsa ro’zasi buziladimi…?

IMG_7366.MOV

7 199
41
Ota-onangga rahm-shafqat ila qilayotgan muomalang, bu sen hozirdan yozayotgan qissangdir. Keksayganingda farzandlaring o‘zinga o‘qib beradilar.!

@FotihaUz
9 245
135

Қадимий масжид ким томонидан қурдирилади?

Амир Темур
Қутайба ибн Муслим
Муҳаммад Бобур
Энди билиб оламан
0
Anonymous voting
7 019
11
#ТАФАККУР
Агар ҳаётингнинг барчасини гўё Рамазондагидек яшаб ўтказсанг, охиратнинг ҳайит эканини топасан!
Нима учун Рамазонда нафсларимиз роҳатланади?
Чунки бу ойда нима учун яратилган бўлсак, ўша ғоя узра машғул бўламиз-да
. @FotihaUz
10 569
113
Og’izga sepadigan dori ro’zani buzadimi…?

IMG_7274.MOV

8 983
46
#Тонг_ҳадиси ТИЛГА ЕНГИЛ, ТАРОЗИДА ОҒИР...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: 
Ҳа, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.
Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.
Бас, шундай экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланайлик.
("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
12 414
165
Берилган неъмати учун кимгадир ҳасад қилинмайди. Аллоҳ ундан бунинг учун нималарни олганини билмаймиз. 
Худди шунингдек, бошга тушган ташвишдан ўксинилмайди. Аллоҳ ўрнига нималар беришини ҳали билмаймиз.

@FotihaUz
8 271
135
Улуғлик Миср ҳокими Иброҳим Пошо ибн Муҳаммад Али ҳокимлик даврида Шомга келди ва Умавийлар масжидига кирди. У ерда аллома шайх Саъид Ҳалабий намозхонларга дарс бераётган эдилар. Иброҳим Пошо ўша ердан ўтди. Шайх оёқларини узатиб ўтирган эдилар. Уни кўриб оёқларини йиғмадилар, ўтиришларини ўзгартирмадилар. Бу иш Иброҳим Пошога оғир ботди , ғазаби қўзиди. Шайхга нисбатан қалбида кина билан масжиддан чиқди. У қасрига қайтгач ҳар томондан уни мунофиқлар ўраб шайхга қарши қайрай бошлашди. Уларнинг иғвоси билан Иброҳим Пошо шайхни занжирбанд қилиб олиб келишни буюрди. Аскарлар ҳаракат қилмасларидан у ўз фикридан қайтди. У шайхга ёмонлик қилиш бошқа муаммолар келтириб чиқаришини билар эди. Шунинг учун шайхдан бошқача йўл билан интиқом олмоқчи бўлди. Шайхни мол билан фитналантирмоқчи бўлди. У “Агар шайх пулни қабул қилса бу билан “Бир ўқ билан икки қуённи ураман” деб хаёл қилди. Яъни, бу билан шайхни муттаҳам қилиб халқнинг олдида унинг обрўсига путур етказаман” - деб ўйлади. Кейин Иброҳим Пошо шайхга минг олтин лира юборди. Ўша пайтлар бу миқдордаги пулга кўпчиликни сўлаги оқар эди. У вазирига пулни шайхнинг муридлари, шогирдлари ва халқнинг кўз ўнгида беришни таъйинлади. Вазир пулни олиб масжидга борди. Шайхга салом бериб баланд овозда деди: — “Бу минг олтин лирани Мавлоно Пошшо сизга эҳтиёжларингизга ишлатишингиз учун юбордилар”. Шайх вазир томон меҳр билан боқиб хотижамлик билан дедилар: — “Эй болам, бу пулларни хўжайинингга олиб бориб бер ва унга: - “Оёқларини чўзиб ўтирган киши қўлини чўзмас экан” - дегин. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Show more ...
Fotiha.Uz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
6 897
23
Yo ROSULULLOH MEN BUNDAN ALLOHGA SHIKOYAT QILAMAN

IMG_7253.MOV

7 107
34
Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган(«Қолаба» сўзи «ўзгартирди» деганидир). Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил!

T.me/FotihaUz
7 181
61
Zakot berishdagi xatolik Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf 🕋

Zakot berishdagi xatolik.mp4

6 395
69
" كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ ۗ " " Har bir jon o'limni totguvchidir. " (3:185)
Assalomu alaykum! Yana bir tong uyg'onmoqlikni nasib etgan "olamlar Robbisiga" hamdlar bo'lsin.

الحمد لله على كل حال...
6 480
27
Қалбдаги баъзи ғуборлар фақат кўз ёшлар билан чиқиб кетади.


T.me/FotihaUz
6 917
38
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio