Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи:  @Saxiy_Sodiqjon  Админ:  @Ibratli_admini  
Show more
116 127-97
~45 014
~20
42.49%
Telegram general rating
Globally
10 321place
of 78 777
68place
of 430
In category
219place
of 2 333

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
ЭРТАГА ЖУМА... Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз... ХАЙРЛИ ТУН! Аллохга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

17 900
860
Абдуллоҳ ибн Миҳсон Хотмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан кимки оиласи тинч, тани-жони соғ ва бир кунлик егулиги бор бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки унга дунё тўлалигича берилибди". (Бухорий ривояти) Аллох барчамизни тонгга саломат етказсин! Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

file

13 458
197
Мавлоно Румий ўгитларидан: - Инсон дарё кабидир, фақатгина юзаси кўринади... Тубида нима яширинган, қандай тўфонлар бўлмоқда билиб бўлмайди. - Нияти ёмон инсондан эмас, ниятининг ёмонлигини сир тутган одамдан қўрқ! - Унутманг! Дунёда яшамаяпсиз, ундан ўтиб боряпсиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

14 879
277
ДАЙДИ ЭМАС ЭКАН ! Мен бу ҳикояни кўп айтаман. Чунки ундан кўп таъсирланганман. Дaмашқ бозорларидан бирида кетаётган эдим. Маҳаллаларнинг биридан бир киши чиқиб йўлимни тўсиб деди: - Сиз масжидда азон айтасиз-а? - Ҳа! - Кеча бир инсон менга айтишича, Дaмашқдаги ёпиқ бозорда отишма овози эшитилибди. Нима гаплигини билиш учун бошини кўтариб қарамоқчи бўлганида дайди ўқ келиб орқа миясига тегибди. У шол бўлиб қолибди. Унинг нима гуноҳи бор эди. Меҳнат қилиш ибодат эмасми?! Унинг хотини, бола-чақаси бор эди. Ишлаш гуноҳми? Унинг нима гуноҳи бор?! Хато қаерда? Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш айбми?! Мен дедим: - Мен сабаб нимадалигини билмайман. Аммо шуни биламанки, Аллоҳ зулм қилмайди. У одилдир. Аммо бунинг жавобини билмайман! Йиигирма йил ўтганидан сўнг Аллоҳнинг ҳикмати билан масжидда бир маъҳад мудири билан гаплашиб қолдим. У шундай деди: - Мен Дамашқ маҳаллаларидан бири бўлмиш Майдонда яшайман. Бизнинг бир қўшнимиз бор эди. У акасининг етимларга тегишли уйни эгаллаб олди. Саккиз йил мобайнида уйни уларга бермай юрди. Болалар Шом қориларининг шайхи бўлмиш бир зотга шикоят қилишди. У зот ҳозир вафот қилиб кетган. Шайх уни чақиртириб етимларнинг уйини беришини сўради. У шайхга ниҳоятда қўпол гаплар билан гапириб, уйни бермаслигини айтди. Шайх болаларни чақириб уларга деди: - Болаларим! Бу сизнинг амакингиз. Ундан қозига шикоят қилиб юрманг. Тўғри Аллоҳга шикоят қилинг! Бу гап кечқурун соат 21.00 да бўлиб ўтган эди. Эрталабки соат 9.00 да уларнинг амакиси отишмада хабарни билиш учун бошини кўтариб қараган ва орқа миясидан ўқ еган биз таниган ҳалиги киши эди. Юқорида биз ўқни "дайди ўқ" дедик. У дайди эмас, тўғри топиб келган ўқ экан! Муҳаммад Ротиб Нобулсий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Show more ...
17 087
163
​​Оила деганда ота, она, ака, ука, опа, сингил қариндош, билингки, сизнинг сулолангиз тушунилади. Шу сўзнинг қадрсиз, қийматсиз ҳолатини кўрганман. Бизни юртимизда ҳам бу сўзнинг қадрини, қийматини йўқ қилмоқчи бўлганлар чиқди, чиқяпти, кейин ҳам чиқади. Россияда тахминан 12-14 йил давомида ишлаб, яшадим. Жуда кўп қарияларни кўрдим, орасида ўзим таниганларим ҳам бор эди. Қариликдан ўлади ва бир неча кун, аксар ҳолатларда ойлаб ўлиги қолиб кетади. Менга энг таьсир қилган ҳолат бу Москва шаҳрида бўлди. Қўшни кампир бор эди. Деярли ҳар кун саломлашамиз. Эрталаб эди. Подъезд олдида кўришиб, саломлашдик, кампир қўлидаги пулни узатиб: - Шу пулларни эҳтиёжингга ишлат, - деди. - Нега менга беряпсиз, - деб сўрадим. - Қачондир ўлсам, эслаб юрасан, манимча, мени болаларим мен ҳақимда унутиб юборишган. - Нега менга беряпсиз, ўзингизнинг миллатдош, диндошларингизга берсангиз бўлмайдими? - Йўқ-йўқ, сенга беришимнинг сабаби, подъездимизга кўчиб келганингдан бери ҳар доим табассуб билан саломлашасан, подъезддаги чироқларни доимо ўзинг алмаштирасан, бирор марта қоронғуда қолмадик қўшни қампирлар. Шунинг учун сенга беряпман. Орадан кўп ўтмай билдимки кампир ўлибди, 15-20 кун ҳеч ким билмабди. Ўлигини эса мушуклари еб қўйибди. Оила, яъни сулола бўлиб, ҳамма жипс бўлиб яшашида хотиржамлик бор, барака бор. Депрессия, қўрқувга ўрин ҳам йўқ. Ўлигингни мушугинг еб қўйишидан Аллоҳ сақласин. Баҳриддин Сиддиқов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Show more ...
image
16 599
186
#Ибрат Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича муслима онанинг ўғлига берган насиҳати... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!

ИНТEРНEТДАН_ТЎҒРИ_ФОЙДАЛАН_Онанинг_фарзандига_насиҳати.mp4

17 957
269
БОЛА ТАРБИЯСИ Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади. Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади. Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади. Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади. Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади. Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади. Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади. Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади. Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади. Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади. Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади. Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади. Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади. Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!
Show more ...
18 336
378
Фермада яшайдиган товуқ 5 килограм келадиган тухум қўйибди. Журналистлар товуқдан сўрашибди: — Бунга қандай эришдингиз? Товуқ: — Бу сир! - дебди. Журналистлар яна сўрабди: — Келажакдаги режангиз қандай? — 7 килограмлик тухум қўйиш, - дебди товуқ. Журналистлар хўрозни ёнига келишибди: — Сизни режаларингиз қандай? Хўроз дебди: 👉 🤣👇
13 586
18
Қиз фарзандлар ҳасанот,  ўғил фарзандлар неъматдир. Киши ҳасанотлар эвазига мукофотланади, неъматлардан эса сўралади!.. Ҳасан Басрий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇
22 056
590
ҚИЗ ФАРЗАНД Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди. Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди. Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди. Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди. Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди. Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг
Show more ...
28 010
587
Kiyim tiktirmoqchisiz-u lekin eng trenddagi chiroyli nejniy fasonlarni topa olmayapsizmi? 😯Unda bu kanalni tavsiya qilaman, sizni lol qoldiruvchi fasonlar aynan bizda 💖 🎉 Oqshom liboslari 🌞 Uyga kiyish uchun fasonlar 🔥 Kôchaga kiyish uchun fasonlar 🌟 Kelinchaklar uchun fasonlar ✨️ Milliy fasonlar 🎀 Qizaloqlar uchun fasonlar 🫶 0dan makiyaj qilish 🧕 Rómol òrash 💇‍♀️ Hilma xil soch turmaklari 👍 BIZNING JONLI AUDITORIYAGA QÕSHILING ✅️
Show more ...

file

16 814
64
​​ОТА Хозирги кунда пул топиш муаммо бўлган бир вақтда,  киракаш акаларимизда ишлар анча сусайиб қолди. Бир дўстимизни  қизи шаҳарда студент, ўқийди. Хозиргина қизи телефон қилиб -"Ота, имконингиз бўлса озгина пул беринг"деб қолди. Бўлди жоним қизим хозирда деб менга клик оркали картасига пул ўтказиб беришимни сўради. Эрталабдан бери 110 минг сўм ишлаган экан, шундан 100 мингини ўтказиб бердик. Қўлида эса 10 минг сўм қолди. Кўзларимга ёш келди. Ёқилғисига хам пул қолмади. Орияти кучли бу биродарим умуман бировдан ёрдам олмайди, қийналса хам ўзи харакат қилади. Қизларимизни шунақа қийналиб ўқитиб, вояга етказишни ўзи осон эмас. Ота бу қизболани энг катта ҳимоячиси. Абдулазиз 📖 – Ҳикоя ва хаётий воқеалар
Show more ...
20 992
283
ЯХШИ НИЯТ "Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради". • Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир. Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар мўминни абадий жаннатга сазовор этади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг
Show more ...
24 978
415
🔥 Таъмирланган хонадонлар ⚡️Бўлиб тўлаш 10 йилга ✅ Ойлик тўлов 6 500 000 сўмдан 👉 Уйларни кўриш
19 669
45
Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан гўзал  из қолдиради... 🥀 Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин... НИЯТИ  ПОКЛАРГА  КУН      ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг

2_5440502599319028217.mp4

34 016
1 146
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир... КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир... Тонгни бизла қаршилаган БУГУН аҳли–Сиз азизларга КУН ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!

file

1
0
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! 📖     - Асл ибрат макони

ogOliSAGos0IAIqtzCEYKZitCmgykUflAYQCBN.mp4

58 367
3 404

video.mp4

79 428
3 640
Ҳар зулматнинг ортида нур, ҳар туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир. Умидингиз сўнмасин, қадрдон, яхши дам олинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг!
34 775
853
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин!  Ҳайрли оқшом, қадрдон. Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!

file

3 313
60
О Л И Й    Б А Х Т Бахт нима деб беришар савол, Бойликми у, мансабми ё тахт? Рад этаман барчасин, алҳол, Тирикликнинг ўзи олий бахт!.. Кимга қолар инсон йиққани, Ҳар бир бошда бир кун ўлим ҳақ. Бахт бу - нафас кириб-чиққани, Тирикликнинг ўзи олий бахт!.. Тақдир қаттол - ҳаёт бевафо, Бир кун қурир навниҳол дарахт. Умринг ўзи - беш кунлик дунё, Тирикликнинг ўзи олий бахт!.. Эй, коинот сарвари, Инсон, Эзгу ишга доим қилгин шаҳд. Қадрига ет, экансан омон, Тирикликнинг ўзи олий бахт!..  Акрамжон  Азизов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Show more ...
41 989
915
ҲАҚИҚАТ Эй нафсим, ҳар роҳатнинг ортида бир машаққат бор. Боқ, ёшликнинг орти қарилик, қувватнинг орти заифлик, ҳаётнинг орти ўлимга жипсдир. Фақат сабрнинг боши машаққат, адоғи роҳатлигини унутма...                                                                                                •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!

38c38f96ab502206e8497.mp4

24 886
220
#Тафаккур_қилинг☝️ Бу видолавҳадаги боланинг сўзларини эшитиб, Аллоҳга шикоят қилганимдан уялдим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

33 686
753
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.     Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...     Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.     Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.     Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!     Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.     Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.     Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади. 📖 Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Show more ...

2_5213255115183490462(1)(4).mp4

31 134
722
САБОҚ     Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди. — Янами? Мен атала емайман! — Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди. — Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи? — Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз. — Қачон? Туянинг думи ерга теккандами? — Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз. — Мен атала емайман! — Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик? — Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим! Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади.   Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди. — Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров. Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди. — Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда. — Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай. Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди. — Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз? Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди. — Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр! Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди. — Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди… Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Боланинг бир оёғи йўқ эди… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!
Show more ...
1
0
Ранглар жанги сиз қайси рангни ёқтирасиз ? Ҳар бир инсон қайсидир рангни ёқтиради! Ҳозир ўз рангингизни танланг Сизни қандай инсонлигингиз ҳақида гапиради...👇🏻

file

20 152
42
Камбағал инсонни бой инсондан фарқи фақат пулининг миқдорида эмас! Кўпчилик инсонлар бой билан камбағални моддий маблағ миқдори ажратиб туради деб нотўғри фикр юритишади. Аслида эса, фарқ уларнинг - фикрлаш даражасида. Тушунишингиз янада осонроқ бўлиши учун, камбағаллик ҳисини келтириб чиқарувчи бир нечта омиллар билан сизларни таништириб ўтаман. Доимий норозилик. Иши яхши эмаслигида, оиласи тинч эмаслигида фақат бошқаларни айблайвериш. Пулларни тўғри сарфлай олмаслик. Айримлар қўлига пул тушиши билан уни дарҳол ишлатиб юборишади. Пулни тўғри йўлларда тақсимлашни, ортганини эса йиғиб қўйишни билмайдилар. Таваккал қилишдан қўрқиш ҳисси. Бундай инсонлар ўзгаришларни ҳаётларига олиб киришмайди ва эски том остида яшашни давом эттираверишади. Қизғанчиқлик. Айримлар нафақат атрофдагиларга нисбатан қизғанчиқлик қилишади, ҳаттоки, ўзлари учун ҳам ҳамма нарсани аяшади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг!
Show more ...
25 340
353
#ФОТО_ЖУМБОҚ 🖼 Ушбу сурат интернетда кўп тортишувларга сабаб бўлмоқда. Агар тўғри жавоб топсангиз сиз даҳосиз!САВОЛ: Суратда ДEВОР тасвирланганми ёки КЎЛ? 🧐 Жавоб берувчиларнинг 50 фоизи ДEВОР деб жавоб берган бўлса, 50 фоизи КЎЛ деб жавоб берган. 👇
20 639
31
НОЛИДИНГИЗМИ, ДЎСТИМ?           Шукр қилинг... 🎙Сардор Рахмхон - Асл ибрат макони

file

39 514
1 036
ШУКР ҚИЛГАН... Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик. – Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади: – Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди. Йиллар ўтди. Тағин кўришдик. – Ишлар қалай? – Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди! Йиллар ўтди. Яна кўришдик. – Ишлар қалай? – Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман. Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди. – Соғлиқ қалай? – Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман! Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим. Йиллар ўтди. Тағин кўришдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди. Йиллар ўтди. Яна кўришдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман! Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда. – Соғлиқ қалай? – Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр! Яқинда уни тағин кўрдим. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?! Ўткир Ҳошимов “Ярим аср дафтари”дан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг
Show more ...
28 586
431
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio