#Тайинлов
💼
Ғозғон шаҳри, Нурота ва Қизилтепа туманлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
▪️
Дилором Эгамова Ғозғон шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Д.Эгамова тайинловга қадар Ғозғон шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
▪️
Зуҳра Рашидова Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосари — туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлади. У бугунгача Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
▪️
Гулрух Бобомуротова Нурота туман ҳокимининг ўринбосари — туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Г.Бобомуротова тайинловга қадар Нурота тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
Кaнал
https://t.me/+MIwx9mOUwec2ZDAyShow more ...