Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар

 https://uzbekistanofficial.uz/  сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз Youtube расмий саҳифамиз👇  https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz  Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀 бизга юборинг  @uzb_oficial  . . . 
Show more
515 545-3 570
~92 759
~55
15.90%
Telegram general rating
Globally
934place
of 78 777
26place
of 2 295
In category
106place
of 3 169
Posts archive
⚡️❗️ Энди квартплатани тўламаганлар  электр энергиясидан узилади Уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларини ўз вақтида тўламаган кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг чироқлари автоматик равишда ўчирилади. Қарз тўлангандан сўнг, электр энергияси қайта ёқилади. Бу тартиб Навоийда аллақачон жорий қилинган ва тез орада Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этишни режалаштирмоқда. Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, СВЕТНИ ПУЛИ БЎЛСА ХАМ НЕГА ЎЧДИ ДЕБ ЮРМАНГЛАР👇 👉
Show more ...
22 622
243
❗️ Уйқу сифатини яхшилайдиган маҳсулотлар Қора шоколад магний, рух, темир, марганетс, калсий, мис, олтингугурт, калий ва баъзи Б гуруҳи витаминларини ўз ичига олади. Банан: Мазкур экзотик мева таркибидаги Б6 витамини туфайли уйқу сифатини яхшилаши мумкин. Бодом. Бир ҳовуч бодом таркибидаги триптофан, магний тез ва чуқур уйқуга кетишингизга ёрдам беради. 🚀Яқинларга юбориб қўямиз 👉
24 493
124
#Тезкор ⚡️“Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади” — Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Унинг таъкидлашича, “ер ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга қаратилган қонун чиқса, ҳужжат қилиб оламан” деб, ноқонуний қурилиш бошлаганлар хато ўйлайди. Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз 👉
47 235
391
ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ!   Янгиқўрғонлик Ғаффоров Абдулбосит Маматханович қидирилмоқда. Абдулбосит Ғаффоров “Жиҳодчилар” тарафдорларининг салбий таъсирига тушиб, 1997 йилда “Ислом лашкарлари” гуруҳи таркибида Тожикистоннинг Тавилдара туманига чиққан ва “Туркистон Ислом Ҳаракати” террористик ташкилоти таркибига қўшилиб, жанговар тайёргарликдан ўтган ва Покистон ҳукумат қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва расмий қидирув эълон қилинган. Ҳурматли, ота-оналар! Фарзандларингизни ва яқинларингизни бу каби қабиҳ кимсаларнинг таъсирига тушишдан асранг! Огоҳ бўлинг!!! 👉
Show more ...

Abdulbosid G'afforov.mp4

2 018
0
Жарима тўламай юрган автомобил довонда қўлга тушди Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланган ва вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Маълум бўлигича, Фарғона вилоятида қайддан ўтказилган «Nexia-2» русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича муддати ўтиб кетган 100 млн сўмлик қарзи борлиги, умумий ҳисобда 28 марта йўл ҳаракати қоидасини бузгани ва қидирувга берилгани аниқланган. Автомобил токи жарималар сўндирилгунга қадар вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. 👉
Show more ...
50 014
49
Минглар сулоласига мансуб Қўқон хони Худоёрхоннинг набираси Исломбек Худоёрхон 1888 йил Тошкентда туғилган. Бир неча тилларни билган, Афғонистонга кўчиб кетиб, ўша ердан Францияга элчи сифатида юборилган. Франция Президенти Шарл Де Гол 1960 йилда Исломбек Худоёрхонга "Фахрий легион" унвонини берган. У 1983 йил Францияда вафот этган. Франция ҳукумати Исломбекка ҳамиша Амир Темурни авлоди сифатида ҳурмат кўрсатган. 👉
47 116
158
🇾🇪 Яман ҳусийлари Қизил денгизда CYCLADES танкерига камикадзе дрон билан ҳужум қилингани акс этган тасвирни эълон қилди. Ҳужум натижасида кичик зарар ҳақида хабар берилган. Видеодан кўриш мумкинки, зарба экипаж жойлашган ҳудудга келиб тушган. 👉

file

44 143
33
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп TIME журналига берган интервьюсида шундай деди: ▪️Мен Нетаняху билан ёмон даврни ўтказдим. Биз 2020 йилда Исроил билан биргаликда Эрон генерали Қосим Сулаймоний операциясини ташкил қилмоқчи эдик, аммо улар сўнгги дақиқада таслим бўлишди. ▪️Мен Исроил учун қилган ишимни ҳеч бир президент қилмаган. Мен уларга (Суриядан босиб олинган) Голан тепаликларини расмийлаштириб бердим, Қудс пойтахт бўлди ва элчихонани Қудсга кўчирдим. ▪️Мен Исроилга жуда содиқ қолдим, бошқа президентларга қараганда содиқроқ эдим. Мен Исроил учун бошқа президентларга қараганда кўпроқ иш қилдим. Ҳа, мен Исроилни ҳимоя қиламан. 👉
Show more ...
44 524
45
🇹🇭 Таиланд "Бурж Халифа"ни ортда қолдирадиган дунёдаги энг баланд бино қуриш режасини эълон қилди. Янги осмонўпар минорада офис ва кўнгилочар марказлардан ташқари, казино ва йирик универсал дўконлар бўлади. Таиланд Бош вазири Сеттха Тхависин янги "мегалойиҳа" мамлакатга кўпроқ сайёҳларни жалб қиладиган янги диққатга сазовор жойга айланишига умид билдирди. 👉
44 343
53
🇸🇦🇵🇸 Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон фаластинликлар 1967 йилда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган чегараларда мустақил, суверен Фаластин давлатини барпо этиш бўйича қонуний ҳуқуқларини тикламагунча қироллик фаластинликларнинг ёнида бўлишига мамлакат Президенти Маҳмуд Аббосни ишонтирди. 👉
44 841
28
🇸🇻 Салвадор президенти Найиб Букеле ўз кабинетидаги барча вазирларни чақириб, бош прокурорга хонадагиларнинг барчасига, жумладан, ўзига қарши ҳам коррупцияга қарши тергов бошлашни топширганини маълум қилди. Худо хоҳласа, коррупцияга қарши урушимиз тўдаларга қарши урушимиз каби муваффақиятли бўлади. Бош прокурордан бу ерда ўтирган ҳар бир кишининг фаолиятини ошкора текширишни сўрайман", — деди у йиғилишда. 👉

file

46 076
49
❗️Марказий Осиёдаги Россиянинг медиа таъсири Ҳаммага маълумки, Россия ОАВлари дунё бўйлаб улкан таъсирга эга. Буни бизнинг минтақамиз мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 2021-2023 йилларда РФ давлат ОАВларига $1,4 млрд ажратилган бўлиб, унинг катта қисми Russia Today, ВГТРК, Первый канал медиа ҳолдингларига тақдим этилди. Таҳлилчиларга кўра, бундай катта суммалар ажратилиши, албатта, Кремлнинг минтақадаги бир қатор медиа манфаатларига боғлиқ: Биринчи, Россиянинг позитив ва лидерлик ролини тарғиб этиш. Бу борада рус ОАВлари Россия Марказий Осиёнинг асосий сиёсий ва иқтисодий иттифоқчиси, ҳамда минтақадаги хавфсизлик кафили этиб кўрсатилади. Бу фактларни қабул қилмаслигни иложи ҳам йўқ, фикримча. Иккинчи, Россияни минтақада Ғарб гегемонлиги ва либерал ғояларга қарши курашувчи ягона куч этиб аск эттириш. Таъкидлаш жоиз, маҳаллий аҳоли халқаро кун тартибининг асосий янгиликларини РФ ахборот манбаларидан олишади. Интернеwс тадқиқотларига кўра, минтақа аҳолисининг 55% рус тилидаги ахборот-таҳлилий ОАВларни кузатишни афзал кўрса, қозоқларнинг 75% қозоқ тилидан кўра рус тилидаги манбани танлаганлар. Айтиш керакки, рус тилидаги ахборот материаллар юқори сифатда ва тушунарли тилда ишлаб чиқарилиши кўпроқ аҳолини ўзига жалб қилмоқда. Масалан, Қозоғистон ва Қирғизтон аҳолиси ҳаттоки маҳаллий сиёсий воқеаларни рус тилида кузатишади. Рус тилидаги ОАВ материаллари юқорида айтилгандек маҳаллий медиадан фарқли равишда аъло даражада тайёрланганлиги ва кенг томонлама қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, Интернетнинг ривожланиши рус манбаларига бўлган ишончни оз бўлса-да пасайтиришга олиб келди. Ўзбекистон Россия пропагандаси таъсирини камайтириш учун нима қилди? 2016-йилдан бери энг жадал ривожланган соҳалар қаторида медиа йўналишини бўлганини таъкидласак муболаға бўлмайди.  Блогерлик ва мустақил журналистика фаолияти кескин ривожланди. Кўпгина янги медиа лойиҳалар ўз фаолиятини бошладилар(санаб ўтирмайман). Бу борада 2022-йил ноябрдан бошлаб Ўзбекистон рақамли телевидение операторларининг BBC, CNN, Bloomberg, TRT Avaz ва CGTN каби 5 та қўшимча халқаро телеканалларни эфирга узатишни бошлагани жуда катта иш бўлди. Ҳозирги кунда юқоридагиларга қўшимча равишда мамлакатимиз аҳолисида Fox News, CNBC, SkyNews, France24, DW, Al Jazeera, TRT Haber сингари халқаро ОАВларни кузатиш имкони бор. Шунга қарамай, маҳаллий аҳолининг хорижий тилларни билмаслиги фонида бир қатор етакчи ОАВларнинг эфирга узатилиши катта ўзгаришларга олиб келиши шубҳали. Айнан шунинг учун хорижий пропаганда ОАВларининг миллий хавфсизликка таҳдид сифатида қаралиши ва унинг ўрнини босувчи альтернативалар тақдим этилиши яхши, бироқ сифатли миллий медиа контентни яратиш жуда долзарб мавзу бўлиб қолмоқда. Умуман олганда, сифатли миллий контентни яратиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш керак: 1) маҳаллий ОАВларга кўпроқ маблағ ажратиш; 2) мустақил ОАВни ривожлантириш (грантлар орқали маблағлар ажратиш); 3) хорижда миллий ОАВларнинг доимий вакилликларини ташкил этиш (биринчи банда боғлиқ). 👉
Show more ...
48 281
35
🇵🇱🇺🇸 Польша АҚШга Америка ядро қуролини Польша ҳудудида жойлаштириш бўйича расмий сўров билан мурожаат қилди. 👉
52 684
32
Хитой Байденнинг Украинага нисбатан "қизил чизиғини" кесиб ўтди - WSJ Нашрнинг фикрича, ХХР ҳозирда Россия Федерацияси ҳарбий-саноат базасининг "1-сонли етказиб берувчиси" ва бу "моддий таъсир кўрсатади", чунки у қарама-қаршилик йўналишини тубдан ўзгартирди. Хитойга қарши қатъий чоралар кўрилмаса, энди Россиянинг Украинадаги ғалабасига йўл очилади" - деб ёзади WSJ. 👉
53 734
10
⚡️🇰🇬 Қирғизистондаги байрам вақтида тепаликда турган юк машинаси ҳаракатланиб кетган ва 29 нафар мактаб ўқувчисини босиб кетган Улардан 18 нафари шифохонада. 👉

урган0.1.mp4

55 091
288
"Онамнинг шаънини ҳимоя қилиш учун келдим" — хонанда Ботир Қодиров судга келди  Суд жараёнида қатнашиш учун келган Ботир Қодиров бўлиб ўтаётган ҳолат ҳақида ўз фикрларни билдирди. Хонанда бу ишларни марҳум онасининг шаънини ҳимоя қилиш мақсадида амалга ошираётганини очиқ-ойдин айтиб ўтди. 👉

file

55 636
187
#актуал_мавзу Машина олд ойнасига қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнкалар ёпиштириш мумкинми? Дўстларингизга юборинг! 👉

video_2024-05-02_15-19-41.mp4

58 820
368
⚡️⚡️Тошкентда «Андижон музқаймоғи»га қарши рейдлар бошлангани айтилмоқда Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида СEС ходимлари кўчада сотиладиган «Андижон музқаймоғи» савдогарларига қарши рейдларни бошлаган. 👉
55 687
127
Tashkent Index bozoridan tayyor joylarni chegirmali narxlarda ijaraga oling Do'kon ijarasi - 25.000 so'm, ofis va ishlab chiqarish uchun ijara - 12.500 so'm ✅Qulay joylashuv ✅Foydali ijara shartlari ✅Barcha turdagi jamoat transportlari qatnovi ✅Kompleks reklama xizmatlari ✅Obmorxonalar mavjud 📞 Imkoniyatni qo'ldan boy bermang! Ijara shartlari haqida batafsil ma'lumot: NaN ‼️Takliflar soni chegaralangan |📍MANZIL |🌐INSTAGRAM |✅ FACEBOOK |📹 YOUTUBE |🌐 WEB

IMG_0278.MP4

47 114
11
#Тезкор ⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди Марказий банк 3 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 37,83 сўмга қимматлаб, 12 670,05 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди. 👉
55 876
58
⚡️“Асакабанк” хусусийлаштирилади Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди – президент 👉
65 327
185
2 май: Халқаро ҳеч қанақа иш қилмаслик куни. Бу хабарни кимга жўнатишни биласиз. 👉
76 081
1 707
❗️Энди бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади. 👉
Show more ...
76 864
922
🎉🤩 4-may kuni soat 10:00 da Makro Local’ning tantanali ochilish marosimi bo‘lib o‘tadi! Sizni Makro supermarketining mutlaqo yangi qiyofasini birinchilardan bo‘lib ko‘rishga taklif qilishdan mamnunmiz! Odatdagidek siz uchun Makro Local’da maishiy texnika o‘yinlari va mahsulotlarga maxsus takliflarni tayyorlab qo‘yganmiz🤗 📄 O‘yin qoidalari bilan saytida tanishing. 📍Sizni manzilidagi ochilish marosimida kutamiz.
Show more ...
58 196
14
Запороже вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди — "ТАСС" Яқин вақтгача Украина армияси бошқа ҳудудлардан қўшимча кучларни олиб келиб, йўқотилган позицияларни қайтариб олишга уриниб кўрган. 👉
55 301
14
Ўзбекистонда пул тўловлари ва ўтказмалари ҳажми 2027 йилга бориб икки баравар ошиши кутилмоқда Caucasus and Central Asia бу борада тадқиқот ўтказди. 👉
56 555
12
Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди "Фаластиннинг вайрон бўлишига, фаластинликларнинг қирилиб кетишига йўл қўймаймиз" — дея таъкидлаган мамлакат президенти. 👉
57 292
37
#Диққат ❗️Банан ҳарид қилаётганингизда албатта банан устида ёзилган стикерларига аҳамият беринг Ушбу видео ёрдамида стикерларни ўқишни ўрганамиз. Яқинларга юбориб қўямиз) 👉

file

64 174
1 217
#Диққат ⚡️Бугундан ЁЗ БОШЛАНДИ, 30+ исиққа тайёрланинг Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +30°С гача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи ҳудудларда кучли шамоллар чанг тўзонларини келтириб чиқариши мумкин. 👉
58 091
89
Улуғбек Қодиров билан қисқа интервю: Ушбу интервюда сиз актёрнинг қандай машинада юриши ҳамда ўзи иштирокидаги қайси филмни севиб томоша қилиши ҳақида билиб оласиз 👉

file

56 286
208
🇨🇳🇺🇿Хитой компанияси "Янги Тошкент" лойиҳасига инвестиция киритмоқчи Янги шаҳар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги қарийб 20 минг гектар ерда барпо этилади. "Янги Тошкент" лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. 👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
59 189
67
🇺🇿🇬🇪Ўзбек рассомларининг асарлари Грузия Президенти резиденцияси тўпламидан жой олди 11-14 апрель кунлари Тибилиси санъат ярмаркасида ўзбек рассомларининг "Gallery-81" номли кўргазмаси бўлиб ўтди. 👉
54 615
18
СОЧ, СОҚОЛ ва КАНТОВКА учун жуда қулай машинкаси!!! 1. Уй шароитида Соқол олиш ва унга кўриниш бериш учун. 2. Фарзандларингиз ва ўзингизни сочингизни қийналмай калталатиш ва кўриниш беришда жуда қулай. ✅ Носадкалар: 1мм, 2мм, 3мм соч ва соқол олиш учун синалган восита! УШБУ МОСЛАМА ОРҚАЛИ СИЗ👇 ✅ Сочларни осон олишингиз ✅ Соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз ✅ Турли туман, ҳажмдаги бриктирмалар ✅ Ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, ✅ Муҳими, бу ишни ҳеч қандай ✅ Муаммоларсиз бажаришингиз мумкин! 🔥 Акция Нархи: 77 минг сўм 🔥 Етказиб бериш текин🚕 📽🎞Видеода Маҳсулот сифати аниқ кўрсатилган Сифат даражаси юқори💯 🙋‍♂Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇👇 https://100k.uz/oqim/474115 https://100k.uz/oqim/474115 Buyurtma Berishga Tushunmaganlar Lichkaga yozing👇 📠 @Bepul_dostavka_Admin 👈 🔥🔥🔥🇺🇿Ўзбекиситон Бўйлаб Етказиб бериш Хизмати БЕПУЛ Маҳсулот Қўлга теккандан сўнг Тўлов қиласиз🤝 🔥БИЗДА ДОСТАВКА БЕПУЛ🚕🔥 Бепул Доставка каналига ўтиб олинг👇👇👇👇👇👇 https://t.me/tezkor_100K_Savdo
Show more ...

file

file

44 851
27
Дунё бўйлаб ёйилаётган тошқинлар Бразилиянинг Рио Гранде до Сул штатини ҳам қоплаб олди. 👉

д1.mp4

д2.mp4

д3.mp4

д4.mp4

49 501
39
Бешиктебратарнинг овқатланиш жараёнини юқори аниқликдаги камерада тасвирга олишибди. 👉

322474735_1814431605723349_7441299099483788315_n.mp4

50 785
189
🇮🇱🇵🇸Яҳудий кўчманчилари Ғазога кетаётган гуманитар ёрдам карвонига ҳужум қилди. Мақсад инсонпарварлик ёрдамларини фаластинликларга етиб боришига йўл қўймаслик. 👉

video_2024-05-01_20-28-53.mp4

51 683
50
Январь-Mарт ойларида Тошкент метрополитенида 63,8 млн нафар йўловчи ташилган Бир кунда эса ўртача 700,8 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,7 фоизга ошган. 👉
50 068
27
ДИҚҚАТ МУҲИМ ХАБАР❗️ Шифокорлар ва кўплаб дин уламолар жумладан Сардор домла тавсия этадилар. 📄 "Honeymoon" табиий биологик фаол қўшимчаси "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" тавсия этган ва Мусулмонлар идорасидан «ҳалол» сертификатларга эга! Сиз ҳам истеъмол қилиб кўринг ва қатор касаллик муаммоларидан халос бўлинг: 🔸 иммунитетни кўтаради 🔸 жигарни ва буйракни тозалайди 🔸 қон томирларини кенгайтиради ва қонни суюлтиради 🔸 эркаклик қувватини оширади 🔸 простата ва бошқа шамоллашларни кетказади 🔸 аёллардаги барча шамоллашларга даво 🚀 Ҳозирда ажойиб 3+1 акция кетмоқда. Ҳозироқ буюртма бериб, омадли мижозлар қаторига қўшилинг ва "Honeymoon" маҳсулотини текинга қўлга киритинг. Мурожаат учун: 📞 +998 55 500-78-78 👩🏻‍💻 🚚 Республика бўйлаб бепул етказиб берамиз! | |
Show more ...

IMG_4428.MP4

IMG_1849.MOV

42 294
14
Чэнду шаҳри, Хитой. 👉

IMG_4203.MP4

54 175
297
Афслёйтдейк - Нидерландияда Ден-Увер ва Зюрих шаҳарлари ўртасида жойлашган 30 км узунликдаги тўғон. 1927-1933 йилларда қурилган. 👉

IMG_5087.MP4

51 332
126
⚡️Москвадаги Внуково аэропорти орқали Тожикистоннинг 650 нафар фуқароси депортация қилинди Фуқароларнинг кўпчилиги депортация қилинишидан олдин бир неча кун давомида тегишли шароитларсиз ушлаб турилган. 👉
51 318
70
telefon zaryadlovchi bowerbank📲 📲Telefon uchun zaryadlovchi qurulma chiroyli va ixcham chontakda ham olib yursa boladi 📲Narxi: 57 Ming so'm Yetkazib berish bepul🚗 🙋‍♂Буюртма бериш учун кўк линк устина босинг👇👇 https://100k.uz/oqim/474847 https://100k.uz/oqim/474847 Буюртма беришга тушунмаганлар личкага ёзинг👇👇 📠 @Bepul_dostavka_Admin 👈 🔥🔥🔥🇺🇿Ўзбекиситон Бўйлаб Етказиб бериш Хизмати БЕПУЛ Маҳсулот Қўлга теккандан сўнг Тўлов қиласиз🤝 🔥БИЗДА ДОСТАВКА БЕПУЛ🚕🔥

ZSSEnMx0gupSglkINwU4wneo97zudBXJniX4AH5c.mp4

51 399
103
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов узоқ давом этган хасталикдан сўнг 69 ёшида вафот этди 👉
56 492
141
Сиз ўзингизни энг кўп қайси ҳолатингизни ёқтирасиз? 👀 Кўзгудагими ёки фотосуратлардаги? 📸 👉

file

58 786
58
Хитой олимлари дунёдаги энг батафсил Ой атласини яратди “У бизга Ерни ва қуёш тизимидаги бошқа сайёраларни, жумладан Марсни ҳам яхшироқ тушуниш имконини беради”, — дейди хитойлик Ой тадқиқотчиси Оуянг Цзиюань. 👉
52 907
42
🇺🇿🇦🇿Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг қабулида бўлди Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 1 май куни Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг мусулмон диний етакчиларидан иборат делегацияни қабул қилган. 👉
55 997
24
#Диққат 💥 Бугун 2 май - Ака-ука ва опа-сингиллар куни экан Суянчиғим АКАМ, Ишонганим УКАМ, Онамдек оқкўнгил ОПАМ-СИНГЛИМ... Борингизга шукур, доимо соғ-омон бўлинглар, жигарларим!.. Жигарларга юбориб, бугунги байрам билан табрикланг! 👉
93 543
4 261
#ХАЙРЛИ_ТОНГ ☀️ Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Бошланган янги кун барчага омадли келсин! 👉

file

67 649
533
‼️Муаллифлик ҳуқуқини пoймол қилганлар БҲМнинг 1000 бараваригача товон тўлайди 👉

IMG_2149.MP4

71 366
114
"Бундай жамоани келажаги йўқ" Олимпиадага йўлланма олган футболчиларимизнинг муваффақаиятига ишонмаганлар "Olympic" клубининг очилишига қарши бўлган. 👉

file

73 379
123
❗️Баъзи одамлар учун пенсия миқдори ошди 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: 💰 иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; 💰 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. 👉
74 522
220
🇯🇵🇫🇷 Япония Франция билан икки давлат ҳудудига ҳарбийлар киришини соддалаштирувчи келишув тайёрламоқда. Япония Австралия билан ҳам шундай келишувга эга. 👉
69 999
14
Ўлаётган одамларнинг армонлари Австралиялик ҳамшира Бронние Варне сўнгги беш йил давомида шифохонада ишлаб ўлаётган беморларнинг армонларини ёзиб борибди. У яқинда бир конференцияда ўлаётган одамларнинг энг кўп айтилган бешта армонини ҳақида гапирибди. 1️⃣Мен йиллар давомида бошқалар мендан кутган ҳаётни эмас, балки ўзим яхши кўрган ҳаётни яшашни истар эдим. Мен эса одамлар мендан кутган ҳаётни яшадим, ўзим бўла олмадим. 2️⃣Бунчалик қаттиқ ишга берилмасам бўлар экан, деярли ҳар бир аёл ишга берилиб фарзандларининг болалиги ва  ёшлигини ўтказиб юборганидан армонда. 3️⃣Ўз ҳис-туйғуларимни очиқ айта олишга жасоратим бўлганда эди. 4️⃣Дўстларим, яқинларим билан кўпроқ вақтимни ўтказишим керак эди. 5️⃣Бахтли бўлиш менинг танловим эди, ўзимни янада бахтиёр ҳис қилишим, бахтли яшашим учун барчаси бор эди, лекин мен бошқача йўлни танладим. 👉
Show more ...
88 412
1 390
#Диққат ❗️2 май куни ҳаво исиб кетиши кутилмоқда🥵 Жумладан, қуйидаги ҳудудларда +32° иссиқ бўлади: ▪️Бухоро, Навоий, Хоразм, Қорақалпоғистон вилоятлари. ▪️Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эса ҳарорат +29°гача кўтарилади. ▪️Қашқадарё ва Сурхондарёдан эса +31° кузатилади. ▪️Водий вилоятларида ҳарорат +29°гача исиши мумкин. 👉
65 833
136
🎣Тошкент вилоятида браконьерлар инспекторларга ҳужум қилди Ҳолат Сирдарё дарёсининг қирғоғида рейд ўтказилаётганда юз берди. Бу вақтда номаълум фуқаролар тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ билан балиқ овлаётган эди. Инспекторлар ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборади. Бу ҳам камдек, браконьерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Яна инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади. Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБга ариза юборилган. 👉
Show more ...
65 246
30
648 минг бир ойга етадими? Бугун Тошкентда талабанинг ўзи 5-6 млн атрофида харажат қилаётган бир пайтда минимал истеъмол харажатлари қиймати бир киши учун бир ойга 648 минг этиб белгиланди. 👉

file

69 153
191
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди. Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 👉
63 818
87
Тошкент вилоятида экология инспекторлари браконьерлар ҳужумига учради 29 апрел куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шўъбаси инспекторлари Сирдарё дарёсининг ўнг қирғоғида назорат тадбирлари ўтказаётганда браконьерлар ҳужумига учради. Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келишади. Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси бошлиғи Д. Зоҳидов ва бош давлат инспектори Т. Бўриев ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишади. Шунингдек, браконьерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билган инспекторлар эса дарёни қирғоғига сузиб чиқишади. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБга юборилди. 👉
Show more ...
66 224
76
Қашқадарёда спиртли ичимлик ишлаб чиқараётган жиноий гуруҳ аниқланди Қашқадарё вилояти ИИБ жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан ноқонуний равишда спиртли ичимлик ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. 👉

aroq Qashqadaryo~1.mp4

61 736
111
Ҳаммани битта шунақатаниши бор😆 Бугундан свет ва газга янги тарифлар амал қилишини эшитиб ҳамма шунақа эконом қилишни бошласа керак. Яқинларимизга ҳам юбориб қўямиз! 👉

278716887_10000000_439835268633259_7666080363366298959_n.mp4

66 289
113
Самарқандда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган қизни Кобалт уриб юборди Тан жароҳатлари олган 8-синф ўқувчиси даволаниш учун шифохонага ётқизилган. 👉

video_2024-05-01_13-33-47.mp4

64 424
95
"Биз ўз мақсадимиздан воз кечмаймиз!" — Олимпиада йўлланмасини ҳал қилувчи ўйин олдидан бош мураббий Тимур Кападзе футболчиларга нималар деганди? 👉

dressing room final version.mov

66 326
82
Доллар кўтарилди 2 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 632,22 сўмдан (+22,05 сўм) ҳисобланади 👉
64 003
52
Бугун Тошкент шаҳрида фавворалар куни нишонланади. Байрам дастурлари пойтахтнинг бир нечта жойларда ўтказилади: 1️⃣ Tashkent City – 18:30 дан 21:30 гача; 2️⃣ Сеҳрли шаҳар – 11:00 дан 21:00 гача; 3️⃣ Анҳор истироҳат боғи – 18:00 дан кейин; 4️⃣ Seoul Mun – 18:00 дан кейин. 👉
62 855
390
🚕 Электромобиллар таксида: Yandex Go Тошкентда электромобиллар учун махсус тарифни ишга туширишни режалаштирмоқда Электромобилларнинг кўплаб афзалликлари мавжуд, жумладан тежамкорлиги ва минимал зарарли чиқиндилар. Компаниянинг таъкидлашича, таксиларда яшил технологияларни қўллаб-қувватлаш нафақат шаҳар муҳитини яхшилашга, балки электр транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам рағбатлантиради. Биринчи босқичда компания BYD, Dongfeng ва Hongqi каби бир неча брендлардан 1000 дан ортиқ электромобилларни хизматга улашни режалаштирган.
Show more ...
62 004
45
🇺🇿⚽️Ўзбекистоннинг 3 мушкетери легионери финалда иштирок эта олмайди Булар: Аббосбек Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Абдуқодир Ҳусанов. Гап шундаки, улар ўз клублари сафига қайтиб кетишмоқда. “Клублар билан келишув олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш масаласида бўлганди. Энг муҳим паллада ёрдам беришди. Раҳмат”, дея ёзди Даврон Файзиев. Осиё кубоги финалидаги рақиб – Япония. Ўйин 3 май куни 20:30 да бошланади. 👉
61 723
177
❗️"Binance" криптовалюта биржа асосчиси Чанпен Чжао 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Прокурорлар Чжаони Банк сири тўғрисидаги қонунни мисли кўрилмаган миқёсда бузганликда ва "Binance" унинг раҳбарлигида терроризмни молиялаштириш, бошқа ноқонуний операциялар ва Америка санкцияларини бузиш шакллари билан боғлиқ тахминан 900 миллион долларлик 1,5 миллиондан ортиқ транзакцияларни амалга оширганликда айблади. Bitсoin курси сўнгги янгиликлардан кейин тушиб кетган. 👉
Show more ...
59 839
193
❗️Наманганда 60 ёшли эркак 7 ёшли қизга шилқимлик қилди Наманган вилояти Янги Наманган туманида 60 ёшли эркак 7 ёшли қизга бузуқ ҳаракатлар қилди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, 2024 йил 27 март куни вояга етмаган қиз Ж. С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И. Б. қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилган. Ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан И. Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉
Show more ...
58 360
59
⏺🟥🟥🟥 #saralash_jarayoni 🟦 Volontyorlik sohasiga qiziquvchi, shaxsiy rivojlanish istagida bo'lgan barcha yoshlar diqqatiga! 🇺🇿 #Rasman: Yangi formatdagi "Universe" volontyorlar maktabining 1-mavsumi saralash jarayonlariga start berildi. 📝 Saralash jarayonining birinchi bosqichida maxsus havola orqali ro'yxatdan o'tish, ma'lumotlarni kiritish va havolada ko'rsatilgan savollarga javob berish kerak bo'ladi. 🔗 Havola: ➡️ Birinchi bosqich uchun ro'yxatdan o'tish jarayonlari joriy yilning 1-mayidan 5-may kuniga qadar davom etadi. Arizalar 6-8-may kunlari ko'rib chiqiladi va 9-may kuni ikkinchi bosqichga o'tgan yoshlar ro'yxati e'lon qilinadi. 🕊@universe_volontyorlar_maktabi
Show more ...
52 657
11
АҚШда мухожир лотереяда $1,3 млрд ютиб олди, у ракка чалинганлиги туфайли тез орада вафот этади Америкадаги Powerball лотереясида лаослик мухожир ғолиб чиқди. У саратонга чалинган бўлиб, ҳозирда касаллигининг сўнгги даврини бошидан ўтказмоқда. Лотереядаги пулни бирданига олиш солиқлар туфайли унинг катта қисмини йўқотилишига қарамай, мухожир ўша 422 миллон АҚШ долларини ҳам олишга рози бўлган. У бу пулга ўзи учун яхши шифокор ёллашини ва оиласига ғамхўрлик қилишини билдирган. 👉
Show more ...
54 440
124
Гоби чўлидаги Гансу Дунхуанг қуёш электр станцияси, Хитой. 👉

file

52 675
85
Бизда ҳам зўравон амалдорлар бор! Ўзбек мансабдорлари орасида ҳам оилавий зўравонлар борлиги маълум қилинди «Менинг юртим» телеканалининг «Гапиринг» ижтимоий-сиёсий ток-шоусида Ўзбекистонда гапирилмайдиган мавзулардан бири очилди. Унда «Сукут сақлама» лойиҳаси координатори Нигора Адизова ўзбек амалдорлари орасида ҳам оилавий зўравонлар борлигини қайд этди. «Бизга ҳам Бишимбаев сингари катта лавозимда ишлайдиган оила бошлиқлари томонидан зўравонликка учраган аёллар ёки фарзандлар мурожаат қилишган, аммо биз уларни ёрита олмаганмиз!», деган у. Сизнингча, Ўзбекистондаги қайси амалдорлар оиласида зўравонлик ишлатади? 👉
Show more ...

33.MP4

53 335
43
✅✅✅✅✅✅✅ Bu kimning avtomobili? Balki Siznikidir? Payme orqali pul o‘tkazib, avtomobil hamda boshqa ko‘plab qimmatbaho sovrinlar o‘yinida qatnashing! O‘yinning birinchi bosqichi 10-may kuni bo‘lib o‘tadi. O‘yin shartlarini bajargan har bir foydalanuvchi iPhone, PlayStation, televizor hamda boshqa ko‘plab sovrinlarni yutib olish imkoniyatini qo‘lga kiritadi! Shuningdek, omadli chiptalar bosh sovrin — BYD Han uchun bo‘lib o‘tadigan uchinchi o‘yinda ham ishtirok etadi. Ehtimol, bu aynan sizning mukofotingizdir! Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang — omad tilaymiz!
Show more ...
55 272
0
❗️Покистон ҳукумати мамлакат телекоммуникация идорасига мамлакатда давом этаётган молиявий инқироз шароитида 500 мингдан ортиқ солиқ тўламаганларнинг SIM-карталарини блокировка қилишни буюрди, деб хабар бермоқда Geo ТV. 👉
53 509
22
Хитой жанубидаги Гуангдонг провинциясида магистрал йўлнинг бир қисми қулаб тушиши натижасида камида 19 киши ҳалок бўлган, 31 киши жароҳатланди 18 та автомобил вайроналар остида қолиб кетган. 👉

555twitter.com_1714543351349.mp4

53 104
22
❗️Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолисига фақат соат 00:00 дан 5:00 гача огород ва томорқаларни суғоришга рухсат берилди, акс ҳолда жарима солинади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот”га маълум қилинди. Қайд этилишича, пойтахт аҳолисининг совуқ сувдан қарзи 200 миллиард сўмга етган. 👉
58 739
372
ГЕМОРРОЙ 21 АСР ВАБОСИ! Gemoroff маҳсулоти 40 000 та одамга йордам бериб бўлди! Ишонмасангиз синаб кўринг! Батафсил билиш учун 👇 https://shifouz.site/gemoroff https://shifouz.site/gemoroff (Ҳозироқ ҳаволага киринг👇 https://shifouz.site/gemoroff https://shifouz.site/gemoroff

IMG_6004.MP4

52 189
63
#Тезкор 🇺🇿 Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришилди Anorbank ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди. 👉
57 754
270
💼Андижон вилоятида тайинловлар 🔸Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Ўткирбек Маъмуров тайинлади. У бунга қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 🔸Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Фурқатбек Бўтахонов тайинлади. У бунгача Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 👉
57 210
28
❗️МЕГА ЧЕГИРМАЛАР 🔻 Redmi 13C 4/128 GB — 99 000 сўмдан 🔻 Honor X7b 8/128 GB – 109 000 сўмдан  🔻 Huawei Nova Y61 6/64 GB – 99 000 сўмдан 🔻 Tecno Spark Go 2024 4/64 GB - 69 000 сўмдан 🔻 Vivo Y02T 4/64 GB – 89 000 сўмдан 🎉Муддатли тўловга ажойиб нархларни кутиб олинг. 1 майдан 31 майгача Буюртма бериш учун: 📞 71 230-77-99 | | |
52 676
148
💰Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-тарож қилинди Қуйидаги ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан: ▪️“Хўжа Калон” масжидида 731 млн сўм; ▪️“Хусайни” мадрасасида 216 млн сўм; ▪️“Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн сўм талон-тарож қилинган. 🔸Бундан ташқари шаҳардаги 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм; 🔸2,3 млрд сўм товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар талон-тарож қилинган. Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноят иши қўзғатилди, дейилади Бош прокуратура хабарида. 👉
Show more ...
55 219
123
#Билармидингиз ❗️Эрта тонгда кетмон чопишнинг фойдалари Шунинг учун Ота боболаримиз биздан кўра анча бақувват ва тетик бўлишган 👉

5.1.mp4

59 811
625
📱 Saudiya Arabistoni, Turkiya, Misr va boshqa ko‘plab mamlakatlarga sayohat qilganda qanday qilib mobil aloqa harajatlarini tejashni bilasizmi? Mobiuz 120 dan ortiq mamlakatlarga sayohat qilganda kompaniyaning eSIM va SIM-kartalaridan foydalanish afzalliklari va roumingdagi turli xizmatlar narxlari bilan oʻrtoqlashmoqda: . Eslatib o‘tamiz, rouming xizmatini faollashtirish mumkin. 🚀 | 📷 | 🎬
Show more ...
50 346
38
Хитойда автомобиль йўлидаги кўчки оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди Ҳодиса бугун, 1 май куни эрта тонгда Гуандун провинциясидаги Маида шоссесида содир бўлган. Автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб тушиши оқибатида автомобиллар ичидаги одамлари билан пастликка қулаган. Айрим транспорт воситалари ёниб кетган. 👉

X2Twitter.com_cD78SZ0xNoT4jiaF(1280p).mp4

58 834
39
🇹🇷🌊Анқара кўчалари тунда сувга тўлди Бунга кеча Туркия пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб бўлди. Шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилди. “Йўллар дарёга айланган, бир неча километр узунликдаги тирбандликлар юзага келган. Айрим метро бекатларини ёмғир суви босган”, дея ёзди маҳаллий нашрлар. 👉

file

file

file

57 507
111
Эҳтиёт бўлинг! Telegram'да маълумот ўғирловчи вирус тарқатилмоқда. У карта маълумотларни ўғирлаш билан бирга, хабарномани контактингиздаги бошқаларга ҳам автоматик жўнатади. 👉

An91KYJvN7azI26rtBqWliSkDARf7o5_Yd_868udd4EKy_wuAmgJvlMW6KkVFuQVR7efqT.mp4

64 823
315
СОЧ, СОҚОЛ ва КАНТОВКА учун жуда қулай машинкаси!!! 1. Уй шароитида Соқол олиш ва унга кўриниш бериш учун. 2. Фарзандларингиз ва ўзингизни сочингизни қийналмай калталатиш ва кўриниш беришда жуда қулай. ✅ Носадкалар: 1мм, 2мм, 3мм соч ва соқол олиш учун синалган восита! УШБУ МОСЛАМА ОРҚАЛИ СИЗ👇 ✅ Сочларни осон олишингиз ✅ Соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз ✅ Турли туман, ҳажмдаги бриктирмалар ✅ Ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, ✅ Муҳими, бу ишни ҳеч қандай ✅ Муаммоларсиз бажаришингиз мумкин! 🔥 Акция Нархи: 67 минг сўм 🔥 Етказиб бериш текин🚕 📽🎞Видеода Маҳсулот сифати аниқ кўрсатилган Сифат даражаси юқори💯 🙋‍♂Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇👇 https://100k.uz/oqim/474115 https://100k.uz/oqim/474115 Buyurtma Berishga Tushunmaganlar Lichkaga yozing👇 📠 @Bepul_dostavka_Admin 👈 🔥🔥🔥🇺🇿Ўзбекиситон Бўйлаб Етказиб бериш Хизмати БЕПУЛ Маҳсулот Қўлга теккандан сўнг Тўлов қиласиз🤝 🔥БИЗДА ДОСТАВКА БЕПУЛ🚕🔥 Бепул Доставка каналига ўтиб олинг👇👇👇👇👇👇 https://t.me/tezkor_100K_Savdo
Show more ...

file

file

50 564
85
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio