Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Islom.uz

Канал расмий сайти:  islom.uz    islom.uz  каналлари:  @Savollar_kanal   @Fiqh_Uz_kanal   @HilolNashr   @Quranuz_kanali   @wwwIslamUz   @Arabicuz   @BintuSodiq   @Siyrat_uz   @Muslimaatuz   @Hadisislomuz  ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!! 
Show more
136 323-90
~26 912
~11
23.93%
Telegram general rating
Globally
9 586place
of 78 777
64place
of 430
In category
201place
of 2 333

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Abasa surasi bilan qisqacha tanishuv Yaqinlaringizga ham ulashing! 🕋
7 698
15
Жума фазилатли кун Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар. Имом Насоий ва имом Термизий ривояти. Изоҳ: «Садақа» уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир. Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймон борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди. Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир. 🔗 🕋
Show more ...
13 674
149
🎁 Hazratni xotirlab» tanlovining 69-soni g‘olibi aniqlandi 🎉 Fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi «Hazratni xotirlab» ko‘rsatuvining navbatdagi g‘olibi aniqlandi. Hay’at a’zolari tomonidan tanlovning 69-sonida Ahrorjon Bekjonov «Eng yaxshi fikr-mulohaza» tanlovining g‘olibi deb topildi. Tanlov shartlari: 1. Ko‘rsatuv haqida umumiy fikringiz. 2. Ko‘rsatuvdagi eng yoqqan xotira qaysi bo‘ldi? 3. Eng ko‘p manfaatli bo‘lgan son qaysi bo‘ldi? 4. Barcha sonlardan olgan 10 ta xulosangiz. 5. Ko‘rsatuv bo‘yicha qanday taklif va mulohazalaringiz bor? 6. Hazrat bilan bog‘liq sizning qanday xotirangiz bor?
Show more ...

Tanlov G'olibi 69-Son TG.mp4

17 197
24
2024 йилги ҳаж мавсумида зиёратчиларга шиша идишларда замзам суви берилади 2024 йилги ҳаж мавсумига Покистон ва бошқа мамлакатлардан ҳаж ибодатини адо этувчи зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи муқаддас заминга етиб келди. Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонининг Al Zamazemah компанияси томонидан зиёратчиларга шиша идишда замзам суви бериш қарори қабул қилинди. Ҳаж мавсуми вақтида зиёратчиларга жами 400 миллион идишда замзам суви тарқатилади. Al Zamazemah компанияси замзам сувини зиёратчиларга қулай етказиб бериш учун рақамли платформалардан фойдаланади. Ушбу компаниянинг бошқарув аъзоси Ёсир Шушудан олинган маълумотга кўра, ҳар бир зиёратчига 22 та замзам суви идишлари берилади. Зиёратчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун рақамли каналлар тайёрланган, бу эса жараённинг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Саудия Арабистони ахборот агентлигининг маълумотига кўра, идишлар осонгина сканерлаш мумкин бўлган штрих-кодлар билан чоп этилади. Ушбу ёндашув буюртмани олиш ва зиёратчига замзам идишларини етказиб бериш учун рақамли трансформациянинг энг юқори стандартидан фойдаланишни таъминлайди. Al Zamazemah компанияси зиёратчиларга қулай ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида ҳаж мавсуми олдидан ўқув-семинар машғулотларини режалаштирган. Саудия Қироллиги ўтган йили ҳаж мавсумида 1,8 миллион ҳожиларни қабул қилган. Бу йил эса ушбу кўрсаткич 2 миллион бўлиши кутилмоқда. 🔗 🕋
Show more ...
18 472
77
Yo‘l-harakati qoidalariga rioya qilish Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz

06_1.mp4

18 722
110
Расман: “Ҳаж – 2024” мавсуми 23 майдан бошланади Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. 🛫 Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда. Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. 🔗 🕋
Show more ...
22 203
137
Mehnat natijasida yuzaga kelgan mahsulotga mehnat qilmaganlar narx qoʻyadilar. U ishlab chiqarish joyidan xaridorga yetib borguncha yuzta toʻsiqdan oʻtadi va har toʻsiq oʻziga keragini shilib qoladi. Ikki orada ishlab chiqaruvchi va xaridor jafo koʻradi, boyagi toʻsiqlar esa ishlamasdan tishlaydi, desak xato boʻlmaydi. Ishlab chiqaruvchi toʻgʻridan-toʻgʻri bozorga bormoqchi boʻlsin-chi, bu dunyoga kelganidan pushaymon yeydi. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf 🕋
18 214
115
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:                اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً    "Аллоҳумма соййибан наафиъан. Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
20 735
268
Ҳасаблар ила фахрланиш Жоҳилиятнинг энг кўзга кўринган ишларидан бири мана шу – аждодларнинг обрў-эътибори, нуфузи билан мақтанишдир. Ислом дини келишидан олдинги араб жоҳилиятида ҳам отам у қилган, бобом бу қилган, деб фахрланиш, ўзини бошқалардан устун қўйиш бор эди. Бу мутлақо нотўғри ишдир. Ўтиб кетган кишилар яхши иш қилишган бўлса, ўзлари учун қилганлар. Аммо нима учун улардан кейин қолганлар ўзлари бир иш қилмай, ҳасаблари билан фахрланадилар, бошқалардан устунман, деб гердаядилар? Ҳозирда улардан кўра яхши амаллар қилиб турганларни камситадилар? Одамлар орасида турли келишмовчиликларни келтириб чиқарадилар? Исломдан олдин бу ишни қилганларнинг маълум даражада узрлари бўлиши мумкин. Аммо мусулмон бўла туриб, бу ишни қиладиганларга нима дейиш мумкин? Уларнинг гуноҳлари жоҳилларнинг гуноҳларидан ҳам каттароқ бўлмайдими? «Ҳадис ва ҳаёт» китоби 7-жузи асосида тайёрланди 🔗 🕋
Show more ...
19 354
67
Janoza namozi haqidagi bob 1-qism | Fiqh saboqlari Hidoya 91-son Janoza namozi farzi kifoya boʻlish bilan birga, musulmonning musulmondagi haqqi hisoblanadi. Bu namozning oʻziga yarasha shartlari va ruknlari bor. Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy Ustoz: A'zamjon domla Qambarov Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi ☺️☺️☺️☺️☺️ 🔗 Premyera 🕋 @islomuz
Janoza namozi haqidagi bob 1-qism | Fiqh saboqlari | Hidoya 91-son
Mualif: Burhoniddin Marg'inoniyUstoz: A'zamjon domla QambarovQuyidagi havola orqali ko'rsatuvning barcha qilsmlarini topishingiz mumkin:👇https://www.youtube...
21 214
65
Мадинада Ҳаж мавсумида 18 та шифохона ва тиббиёт марказлари хизмат қилади Мадина саломатлик кластери томонидан 2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 18 та шифохона ҳамда тиббиёт марказлари ажратилди. Madina Health Claster хабарига кўра, тиббиёт марказлари ва шифохоналар жаҳон андозаларига мос ускуналар билан жиҳозланган, зиёратчиларга ёрдам бериш учун юқори малакали 20000 дан ортиқ ходимлар хизмат қилиши маълум қилинган. Ҳаж мавсумида ходимлар зиёратчиларга хизмат қилиш учун икки сменада ишлайди. Шунингдек, шошилинч масалаларга жавоб бериш учун фавқулодда вазиятлар бўлими хизмати жорий қилинди. 🔗 🕋
Show more ...
21 155
50
Ulovni pok saqlash Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz

05_1.mp4

21 832
259
#маълумот 15-май халқаро оила куни ☝️ Маълумки, 15-май бутун дунёда халқаро оила куни деб эълон қилинган. Ушбу куннинг белгиланишидан мақсад оилаларнинг муаммоларига жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилишдир. Бугунги кунда юртимизда ҳам оилаларнинг фаровонлиги, уларда учраётган муаммоларга ечим бериш халқимиз орасида энг кўп муҳокама қилинадиган ишлардан биридир. ✅ Қуйида «Hilol Nashr» ва бошқа нашриётлар томонидан чоп қилинган, оилаларнинг тотувлиги, эр ва аёлнинг меҳр-муҳаббат ила ҳаёт кечиришлари, уларнинг ўзаро сокинлик топишлари, қўйингки, оилаларнинг бахтиёр оила бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадида ёзилган китобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. — 72 000 сўм — 72 000 сўм — 96 000 сўм — 71 000 сўм — 15 000 сўм — 11 000 сўм — 12 000 сўм Мазкур китобларни ўқиш ва уқиш орқали оилаларда кузатиладиган, кузатилаётган, кузатилиши мумкин бўлган муаммолардан биттаси бўлса ҳам барҳам топса, мақсадимизга етган бўламиз. 😊 ☎️ 998712175999 📥 Буюртма учун: 📍 Манзилларимиз
Show more ...
13 457
84
Уйғониш давридаги дунёқараш (тўртинчи мақола) Шундан кейин кимлардир, Дин Халверзон тахмин қилганидек, университет олимлари, бошқалар тахмин қилганидек, кўзга кўринмас яширин кучлар айни Коперникнинг гапини динга қарши кўтарилишини ирода қилганлар. Улар, муқаддас китобда қуёш чиқади, ботади дейилган, бу дегани қуёш ернинг атрофида айланади деганидир. Коперник эса бу гап нотўғри эканини исбот қилди. Ер қуёшнинг атрофида айланар экан. Демак, муқаддас китоб уйдирма экан, илм эса ҳақиқат, дея жар солдилар. Бузуқ дин асосидаги черков эса бу гапни нобокорлик эканини эълон қилди ва бу гапни айтганларни тафтиш маҳкамасига тортишни бошлади. Жумладан Галило Галилейни қариб қолган бўлишига қарамай занбилга солиб, олиб келиб тафтиш маҳкамасига тортдилар. Шундай қилиб, европаликлар назарида дин билан илм бир-бирига ашаддий душман бўлиб қолдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: 🕋
Show more ...
16 514
36
Исломни парчалашга ҳаракат қилганлар Жалуло фатҳи Жалуло Яздажир қочиб борган шаҳар эди. Ўша ерда у билан бирга форслар жамланиб, қўрғон кўтаришган, мудофаа истеҳкомини қуришган эди. Мусулмонлар шаҳарга етиб бориб, уни ҳам фатҳ қилдилар ва буюк зафар қучдилар. Ундан олинган ўлжалар Мадоиннинг ўлжаларидан кам бўлмади. Сўнг мусулмонлар Ҳулвон, Тикрит, Мовсил, Мосабазон, Аҳвазон, Тустар, Сус, Жундайсобур каби шаҳарларни фатҳ қилдилар. Мусулмонлар форсларнинг энг катта амирларидан бири Ҳурмузонни тутиб олиб, уни ўлжалар билан қўшиб Умар розияллоҳу анҳуга юбордилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: 🕋
Show more ...
18 407
47
Кимсалар бор... Бир қуёшдин чўлда янтоқ, боғда гул-раъно битар, Бир қаламдин ким ғазал-у ким эса иғво битар. Кимса борки, бир дарахтни ўт ёқиб косов қилур, Кимса борки, бир чивиқдан ўстириб асо битар. Тил мисоли аридур кимдир андин заҳр йиғур, Ким эса бол тўплабон шаҳду шакар ҳалво битар. Биров борки, эгри сўзинг тўғрилаб лутф айлагай, Биров борки, тўғри сўздин эл аро ғавғо битар. Зайниддин, доимо бўлгил сен тилингга эҳтиёт, Тил захми кетмагай, тиғ солган яро битар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: 🕋
Show more ...
24 941
282
👁 Ko'z qalqonlari Alloh taolo bizga ne'mat qilib bergan kipriklarimiz bo'lmaganda hayotimiz qay darajada qiyin kechardi? Bu haqida ushbu videodan to'liq ma'lumot olishingiz mumkin

3-son ko'z haqida_2.mp4

25 571
209
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Бозордан чўчишнинг ҳожати йўқ (иккинчи мақола) Чорвачиликни жадал ривожлантириш керак. Бир вақтлар одамларнинг қўлидаги ҳайвонлар тортиб олинди. Товуқ боқмоқчи бўлганларга ҳам солиқ солинди. Жамоа чорвачилиги эса тузилганидан буён зиёнкор соҳа бўлиб келмоқда. Аввал айтганимиздек, бу жабҳада ҳам катта узилиш рўй берди, кишиларда малака, тажриба қолмади. Ҳатто шу даражага бориб етдики, болаларга қўй билан эчкининг фарқини англатиш учун мол бозорига олиб бориб тушунтиришга тўғри келди. Ҳозир республика раҳбарлари зотдор чорва молларини келтириб аҳолига сотишни йўлга қўймоқчилар, бу жуда яхши иш. Шу билан бирга яйлов ем-хашак ва бошқа муаммоларни ҳам биргаликда, яъни мутаносиб равишда ҳал қилиб бориш керак. Халқ ҳунармандчилиги – майда корхоналарни ҳам ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Модомики халққа керак экан, бешикми, сандиқми, обдастами ёки бошқа нарсами – чиқаравериш лозим. Нима керагу нима керак эмаслигини бозорнинг ўзи ҳал қилиб олади.  🔗 Тўлиқ ўқиш: 🕋
Show more ...
22 309
56
Кўкалдош мадрасасида Қуръон базми Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг «Хатмона – 2024» байрам тадбири бўлиб ўтди. Файзли маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов, Диний идора бўлим мудирлари, таниқли уламолар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Хатмонада сўзга чиққан нотиқлар охирги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, ёшларнинг илм ва касб-ҳунар эгаллашлари учун берилаётган имкониятлар, диний таълим сифатини ошириш борасидаги янгиланишларни сўзлаш баробарида битирувчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.  Маросим якунида фаол талабалар, уларнинг жонкуяр устозларига мақтов ёрлиқлари ва битирувчилар ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.  🔗 Тўлиқ ўқиш: 🕋
Show more ...
34 387
147
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio