#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ижод мактаблари фаолияти янада такомиллаштирилади
“Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-147-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди
🗓
2024/2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида:
🔹ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган
адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида
маҳорат дарслари ўтказилади;
🔹
“Ёш таржимонлар” клублари фаолияти йўлга қўйилади;
🔹
“Матншунослик” дарслари ташкил этилади;
🔹ҳар йили 2 маротаба ўқувчиларнинг
“Ижод боғидан гулдаста” номли тўпламларини нашр этиш амалиёти йўлга қўйилади;
🔹“Тасвирий санъат ва чизмачилик” фани негизида
“Санъат” (ART) фани киритилади;
🔹7–9-синфларнинг
“Технология” фани доирасида робототехника асослари ўргатилади.
✅
2024/2025 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида
бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказилади.
➡️ Ҳар йили:
🔸
“Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида ҳар бир ижод мактабидан камида икки нафар ўқувчининг ижодий ишлар тўплами нашр этилади;
🔸анъанавий
“Зомин семинари”да ҳар бир ижод мактабидан камида 5 нафардан ижодкор ўқувчиларнинг иштироки таъминланади.
📜 Ҳар бир ижод мактаби
“Туркий адабиёт дурдоналари” номли 100 жилддан иборат китоблар мажмуаси билан таъминланади.
✔️
Ижод мактаблари олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарига
бириктирилади.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram|
You Tube|
Facebook|
InstagramShow more ...