Ўзбекистон энергетика соҳасидаги жорий нарх сиёсати камбағалларнинг қашшоқлашиб, бойларнинг бойиб кетишига олиб келмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов айтиб ўтган эди.
"Энергетика компанияларига бозордан ташқари нархларни қўллаб-қувватлаш учун берилган миллиардлаб долларлик субсидиялар кўпроқ бойларга фойда келтиради", дея фикр
билдирганди у.
Отабек Бакиров эса, энергетика тизими бозор қоидалари асосида ишламаса, ҳар қандай лойиҳадан пул ўзлаштириш приоритетга айланиши тўғрисида ёзган.
"Тубга қулаётган энергетика мамлакатимиз учун ундан ҳам оғир оқибатлар яратадиган сувсизлик хатарларини шу яшаётган кунларимизда реаллаштиради. Шунинг учун энергетикада тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласига, нархларни эркинлаштиришга ва бозорга яқинлаштиришга бугуноқ киришилиши керак. Эртага жуда кеч бўлади", деганди bakiroo саҳифаси муаллифи.
Бундан ташқари, паст тариф сабаб энергетика компаниялари кўп миллиард доллар зарар кўради, уни ҳам давлат тўлаб беришига тўғри келади. Масалан, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти (6 та иссиқлик электр станцияси, 3 та электр станцияси ва 3 та хизмат кўрсатиш корхонасини бошқаради) ўтган йилнинг январ-март ойларида 1,6 триллион сўм зарар кўрган. “Худудгазтаъминот” корхонасининг кўрган зарари эса 86,5 миллиард сўмга етган.
Энди нима ўзгаряпти? Энди давлат ижтимоий норма орқали шу муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиляпти.
Ижтимоий норма — бу аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади, етмагани давлат бюджетидан субсидия қилинади.
Қуйидагиларни диққат билан ўқишингизни сўрайман.
2022 йил май ойида Ўзбекистонда 7,3 миллион абонент электр энергияси истеъмол қилиши, уларнинг
80 фоизи ойига ўртача 200 кВт/соатгача электр энергиясини сарфлаши ҳақида маълумот берилганди.
Ушбу 80% аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган умумий электр энергиясидаги улуши
атиги 31 фоизини (5,7 миллиард кВт/соат) ташкил этар экан,
қолган 69 фоиз электроэнергияси 2000 кВт/соатдан кўпроқ истеъмол қилувчилар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, шу пайтгача ушбу кўп миқдорда электроэнергия ишлатувчи хонадонлар ҳам барча қатори субсидиядан фойдаланиб келган. Яъни улар учун ҳам давлат тўлаб берган. Ҳозир эса тарифлар бир нечта категорияга бўлиняпти, эндиликда нархлар одамнинг қанча "свет" ишлатганига қараб белгиланади:
кўп электр ишлатган шунга яраша пул тўлайди, кам ишлатганга эса имтиёзли нарх берилади.
Свет билан боғлиқ масалалар ўртага чиққанда, доим ана шу ҳолат сабаб сифатида келтириларди. Энди нархлар тарифи янгиланяпти ва умид қиламизки, шу орқали ниҳоят ўзбекистонликларнинг ажралмас қисмига айланган — электр тақчиллиги муаммосига нуқта қўйилади.
🔥
@fayzboguzShow more ...