📝 Бир хабар олинг!
Ойдин кечаларда аллалар айтган,
Бемор бўлганизда ёнизда турган,
Бомдод намозига сизни уйғотган,
Мунис онангиздан бир хабар олинг!
Ширин таом тайёрлаб, тунлари кутган,
Энг оғир дамларда, сизга суянган,
Ширин сўзингиздан дардин унутган,
Синглингиз холидан бир хабар олинг!
Оёғингиз оғриса бошда кўтарган,
Хар қандай холатда сизга ишонган,
Бетоб бўлганизда ёнингизда турган,
Акангиз холидан бир хабар олинг!
Сиз учун жонини жабборга берган,
Қишда ўзи киймай, сизни кийдирган,
Бахтли бўл болам деб, ўзин унутган,
Отангиз холидан бир хабар олинг!
Шундай яшанг, хасад эмас хавас қилсин,
Ёрдам беринг бир умрга эсда қолсин,
Барча эзгу ниятларим сизга бўлсин,
Мехрга мухтождан бир хабар олинг!
Бахтиёр кунларни сизга тиладим,
Узр қалбингизни бироз қийнадим,
Ярадор қалбингизга шифо сўрадим,
Қалби беморлардан бир хабар олинг
☘💐☘💐☘💐
Show more ...