Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)

 @VAXSHIY_TARIX  - ортда қолдирган ҳар бир қадамимиз тарих... YouTube:  https://www.youtube.com/@vaxshiytarix  Instagram:  https://www.instagram.com/vaxshiy_tarix  ☎️ Реклама:  @ReklamaHaqidaUz  
Show more
97 686-234
~15 936
~26
13.40%
Telegram general rating
Globally
8 950place
of 78 777
60place
of 430
In category
133place
of 863
Posts archive
Ушбу кинони кўрганлар бор... Ойлик тушишини кутиб юрган танишларга юбориб қўямиз😉 Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

1
0
Алихонтўра Соғуний хазратлари  шундай деган эдилар ;Туркистон хусусан хозирги Ўзбекистоннинг тарихини билиш учун араб, форс, ақалли чин тилини мукаммал билиш зарур. акс холда бизни босиб олган кўк кўзларнинг Туркистон хақидаги  сохта ва ёлғон маълумотларига суяниб ўзини олим деб юрган олимларни кўриб ачиндим. Шу сабабли маошсиз   Ўзбекистон ФА нинг Шарқшунослик даргохига маош олмаслик шартини қўйдим ва  маслахатчи бўлишга қарор қилдим.  Хазрат Соғуний 1949- 1975 йилларда бир неча ўнлаб  тарихий асарларни   форс ва араб тилидан ўзбек тилига таржима қилдилар. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
1 938
22
Самарқанд шаҳри, Эски шаҳарнинг асосий кўчаси. Бу жойларга борганлар борми... Обуна бўлишни унутманг: 👇
3 409
10
Амир Темурнинг Европача кўриниши Унда Тамерлан Тартария Императори, 1402-йил деб ёзилган Қаранг а? Темур Европалик экан Немисмикин ё Испан ё Инглиз Лордимикин? )))) Обуна бўлишни унутманг: 👇
5 839
32
Ақлни ўлдирсанг, ахлоқ ҳам ўлади. Ақл ва ахлоқ ўлган он миллат бўлинади. Қозини сотиб олган кунинг адолат ўлади. Адолатни ўлдирган кунинг эса, давлат ҳам ўлади. © Фотиҳ Султон Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
7 591
103
Пётр I ўз аскарларига ўнг билан чапни ажратишни ўргатиш учун, уларнинг бир оёғига пичан боғлатиб қўйган экан. Кулгили туюлиши мумкин, лекин у пайтда Русда кўпчилик ўнг ва чапни фарқига бормаган😄 Астағфируллоҳ, кулўриб ичагим узилай деди😅😅 Руслар ҳатто бундан 300 йил олдин ҳам ғирт саводсиз бўлган эканку, бир кулиб бир ачинасан киши 😅😢 Обуна бўлишни унутманг: 👇
8 654
46
"Агар бирон бир миллатни урушсиз йўқ қилмоқчи бўлсангиз, зино ёки яланғочликни ёш авлодга одатий ҳолга келтиринг" Салоҳиддин Айюбий Обуна бўлишни унутманг: 👇
10 202
115
,,Ота-оналар меҳнат қилаётганида, болалар ҳаётдан лаззатланиб яшаса - неваралар садақа сўрайдиган бўлади". Япон мақоли. Худди бизни халкга айтаётгандай-аа !! Обуна бўлишни унутманг: 👇
14 371
351
Бу сурат 1951-йилда олинган. Шарқий Туркистонни озод қилиш учун 11 йиллик курашдан сўнг Усмон Ботир Xитой тарафидан ўлимга ҳукм қилинган. Бу инсонни хитойликлар қўлга олгандан сўнг атболарига жангни тўхтатишга буйруқ беришини сўрашади,  лекин у киши бу таклифни рад этади. Шунда хитойликлар қулоқ бурнини кеса бошлайди, у киши эса такбир ва таҳлил айтиб турар эди. Мана шу тариқа Усмон Ботир қатл қилинади. Бу хабар оналарига етиб борганда: “Ўғлимни шу нарса учун катта қилган эдим“- деб жавоб берган экан. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
11 247
69
ARMAN DASHNOQLARİNİNG TURKİSTONDAGİ QİRG'İNLARİ! Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

10 971
132
“Россия Ўзбекистонсиз яшай оламайди, Ўзбекистон ҳам Россиясиз” – Ислом Каримов. П/С: Лекин ҳозирда биз буни қилишимиз керак, эркин бўлиш, мустақил бўлиш! Энг муҳими бетараф бўлиш. Ўз юртининг муаммоларини ҳал қила олмаган халқ, бошқа юртнинг муаммолари учун ишлайди!. Бизга босим қилаётганларга ёқ, деймиз . Биздан Исломни узоқлаштирмоқчи бўлганларга ёқ деймиз . Бизни ўзига қарам қилиб олмоқчи бўлганларга ёқ, деймиз .Темур давридагидек ўзимизга шоҳ, ўзимизга бек бўламиз, Ўзбекмиз. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...

file

11 583
64
Бундан ортиқ тариф бўлмайди... | | |
12 784
119
Билгилким, ҳаётинг, томиринг, Ўзбегим, камбағал қишлоқда. Қишлоқда чопасан отингни, Чопишинг беҳуда тошлоқда. А.Чўлпон 1919
11 511
36
«Тарих ўқимағонликдан келган зарарлар санабгина битурлик эмас: ўз миллий тарихини билмаган миллат ўз отасини билмаган, “ў” дан туғилган бир болаға ўхшайдир” ... “Тарих миллатнинг жони-руҳи ва маънавий ҳаётидир”. Ношурвон Ёвушев. Татар зиёлиси. Обуна бўлишни унутманг: 👇
11 810
47
Уйғурнинг буюк хонандаси Абдураҳим Хайитни хитойликлар концлагерда қийнаб ўлдиришган. Ҳа, шу қўшиқ айтаётган ҳофизни. Абдураҳим Хайит нафақат уйғур, балки бутун туркий халқларнинг ифтихори эди. Лейлим Лей Сабоҳаддин Али сўзи Дўндим шохдан тушган қуруқ япроққа, Тонг сабоси, сочгил, синдир, ур мени. Олиб кетгин ғуборимни узоққа, Ёрнинг яланг оёғига сур мени. Етти йилдир етишмадим юртимга, Бирон дарддош тополмадим дардимга, Сен келгайсан бир кун тушиб ортимга, Қулликкамас, юрагинга сўр мени... Ойнинг шавқи тушар созим устина, Сўз сўйлаган йўқдир сўзим устина Кел, эй ҳилол қошлим тизим устина Ой бир ёндан, сен бир ёндан қуч мени. Мирзоҳид Музаффар таржимаси. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...

file

14 461
266
1943 йилда Америка кўчаларига осилган тарғибот афишаларидан бирига "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!" сўзлари туширилган. Нима учун афишада Гитлернинг исмини тилга олишган, деб ўйлайсиз? Гап шундаки, АҚШ 1940 йилларда Иккинчи жаҳон урушига қўшилганидан сўнг ҳокимиятдагилар мамлакат армияси учун ёқилғини тежаш мақсадида қўлларидан келган барча иложларни кўришган. Улар ҳатто "карпулинг" (carpooling) деб аталувчи миллий реклама кампаниясини ҳам уюштиришган. Бунда ўз машинасида ёлғиз кетаётган ҳайдовчи йўлида учраган йўловчиларни ҳам машинасида олиб кетиши шарт қилиб белгиланган. Шу орқали армия учун сув ва ҳаводек зарур хисобланувчи ёқилғининг ортиқча исроф қилинишининг олди олинган. Мазкур тарғибот кампаниясининг шиори шундай сўзлардан иборат бўлган: "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!" Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
11 873
34
Амир Темурни ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон қўрқитган нарса. У Хоразм аёлларидан нима сабабдан қочган 😳 Амир Темур Хоразмни босиб олгач қўшинини бир кеча ҳам тунатмасдан у ердан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлади. Бунинг сабабини эса қуйидагича изоҳлаган: Мен Амир Темур! Биргина номимни эшитган барча ҳукмдорлар титраб туради. Билингки, мана шундай одам Хоразмдан қочиб чиқдим. Агарда қочиб чиқмасам, бунинг таъсири ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон бўлар эди. Мени бунга Хоразмнинг аёллари мажбур қилди. Қўшинни тез олиб чиқмасам аёллар аскарим бошига шундай муаммо бўлардики, бунинг таъсири ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон эди. Амир Темур Хоразм аёлларидан нега қочганлигининг сабаби ҳақида шундай дейди...
Show more ...
9 601
23
“Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир. Лекин ана шу қурол-аслаҳамиз синиб, занг босиб чириб кетган. Шундай қуроллар билан бу дунёда бизга на саодат ва на роҳат бор…” А. Фитрат Обуна бўлишни унутманг: 👇
11 805
71
Амир Темурнинг ваҳшийларча ўлдирилган 18 яшар ўғли ҳақида биласизми? Соҳибқирон Амир Темур ҳақида билмаган одам бўлмаса керак. Буюк сальтанат тузиб, замонасининг деярли барча давлатларини қўрқувда ушлаб туриб, адолат билан ҳукм юритган бундай ҳукмдорлар тарих саҳифаларида камдан-кам учрайди. Амир Темурнинг тўртта ўғли борлиги тарихий манбаларимиздан бизга маълум. Лекин Амир Темурнинг навқирон 18 ёшида ваҳшийларча ўлдирилган бешинчи ўғли ҳақида кўпчилик билмаса керак. Биз тарихимизни ўрганишимиз учун доим рус тарихчилари қўлёзмаларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз (қандай ачинарли ҳолат). Тарихимизнинг энг керакли қўлёзмалари айнан руслар томонидан йўқ қилинган! Рус тарихчилари тарихимизнинг деярли 80 % ини ўзгартириб йўқ қилишган. Шунинг учун биз ўз аждодларимиз ҳақида деярли кўп маълумот ололмаймиз. Бир қанча муддат аввал урду тилида ёзилган бир китобдан қизиқ маълумот ўқигандим, кейин бир инглиз тарихчиси китобидан ҳам худди шу маълумотларни ўқидим. Ҳозир шуни сизларга ҳавола этаман. Аввало Амир Темурнинг бизга маълум бўлган ўғиллари ҳақида озгина маълумот бериб ўтсак. Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо эди. Жаҳонгир Мирзо 1356-1376-йилларда яшаган ва касалликка чалиниб 20 ёшида вафот этган. Амир Темур ўлимидан олдин тахт вориси этиб тайинлаган Пирмуҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг фарзанди эди. Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо 1356-1394-йилларда яшаган. 1394-йилда курд жангчиси томонидан отилган заҳарланган камон ўқи Умаршайх Мирзонинг ҳаётига нуқта қўяди. Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ 1366-1408-йилларда яшаган. 1408-йил 22 апрель куни туркманларга қарши жангда ҳалок бўлади. Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух 1377-1447-йилларда яшаган. Отасининг вафотидан кейин 1409-йилда тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. 1447-йилда Султон Муҳаммад исёни вақтида отдан йиқилиши натижасида ҳалок бўлади. Энди кўпчиликка маълум бўлмаган Темурнинг бешинчи ўғли ҳақида фикр юритсак. Айрим манбаларда унинг исми Саид Яҳё бўлган деб ёзишган, айрим манбаларда эса исми номаълум деб келтирилган. Амир Темур бу ўғлини абжирлиги, ақлий салоҳияти жуда юқори эканлигини ёшлигидаёқ пайқаган. Саид Яҳё худди Амир Темурнинг ўзидек моҳирлиги билан ажралиб турган. Шунинг учун Темур бу ўғлини барчадан сир тутиб, чекка тоғларда барчанинг кўз ўнгидан йироқда тарбия қилиб улғайтиргани айтилади. Амир Темур бу ўғлини ўзининг тахт вориси этиб тарбиялаган бўлса ажаб эмас. Амир Темур Саид Яҳёни ёшлигиданоқ одамлардан ажратиб, чекка тоғларда тарбия қилиш учун унга алоҳида муаллимлар, жанг санъати усталарини ёллагани айтилади. Саид Яҳё жуда таффаккурли ва моҳир жангчи бўлиб етишган. Улғайганидан сўнг уни Амир Темур оддий жангчи сифатида кўп жангларда синаб кўради. Саид Яҳё тахминан 1379-1380-йиллар атрофида туғилган. Лекин қандайдир сирли тарзда Амир Темурнинг душманлари ҳам бу ўғли ҳақида хабар топишган. 1397-йиллар атрофида Саид Яҳё Кобулдан паштун қабилалари жангчилари томонидан ўғирлаб кетилган. Анча вақтдан кейин эса Пешовар Кашмир дараларида Саид Яҳёнинг тулуп қилиб ёғочга боғланган жасадини топишади. Уни тириклайин қорнини ёришиб ички аъзоларини бўшатиб, ичига сомон тиқишган. Бир манбада бу ишни паштун жангчилари қилгани айтилган. Бошқа бир манбада эса бу ишни Чин (Хитой) жангчилари қилгани, паштунлар эса фақат уни Чин(Хитой)ликларга ўғирлаб элтиб бергани айтилган. Шу воқеадан кейин Амир Темур Ҳиндистон юришида Пешовар, Лахор, Мўлтон ва Кашмир чегараларида 20 минг паштунни қириб ташлагани ҳам айтилган. Афсуски ёш темурийзоданинг тақдири аянчли якун топган. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)
@VAXSHIY_TARIX - ортда қолдирган ҳар бир қадамимиз тарих... YouTube: https://www.youtube.com/@vaxshiytarix Instagram: https://www.instagram.com/vaxshiy_tarix ☎️ Реклама: @ReklamaHaqidaUz
15 710
263
Жалолиддин Мангуберди ҳиндларнинг Дебал шаҳрини эгаллагач, биринчи жума масжидини қурган. Бу масжиднинг қаерда жойлашгани бўйича покистонлик машҳур олим доктор Наби Баҳш Хон Белуж илмий тадқиқотлар олиб борган ва унинг 1951 йилдан буён олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида ҳозирги кунда Покистоннинг Араб денгизидаги Синд провинциясининг Татта шаҳрига 25 км масофада жойлашган Пир Патҳо масжиди айнан Жалолиддин Мангуберди томонидан қурилган деган фикрга келади. ©Бекзод Абдиримов "Хоразмийлар изини излаб" Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
13 277
57
“Ҳуррият бўлди, мухторият эълон этилди, суюндик, қувондик. Аммо, мақсад бору натижа йўқ... бизнинг кундан кун даҳшатимиз ортади. Бир ҳовуч (большевик) бизни ўйнатади, бир дастани ўзимиздан чиқариб ўзимизга ишлатади. Биз бировга зиён бермасак-да таҳқир этиламиз, отиламиз, ўлдириламиз. Молимиз, пулимиз ҳаётимизга ғарот эталар, миллатни масхара этадилар. Биз эса миш-мишлар, майда гап сўздан нарига кета олмаймиз. Таҳқир этилишимизнинг асосий айб жаҳли мураккабликдадир. Ана шуни англайтурган вақт келди” “Эл байроғи”нинг 1918 йил 26 январь санаси билан босилган 18-сони. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
12 327
37
Мазлумларни кулдирадиган, Муштумзўрларни куйдирадиган канални биласизми? Бу – эл севган “Муштум” журналининг телеграм канали! Шахсан ўзим “Муштум” журнали расмий каналига обуна бўлиб, маза қилаяпман! Сизни ҳам ушбу каналга обуна бўлишга чақираман! “Муштум”, барибир – МУШТУМ-да! 👉 ➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
12 003
31
Амир Тeмур Клавихо кундаликларида қайд этган «Олтин дарахт» ни қаердан олган? Бу ҳақида Иоанн де Галонифонтибуснинг Амир Темур ҳақидаги хотираларида маьлумот мавжуд: Темурбейнинг бойликлари хусусида Унинг бойликларининг сон-саноғи ва миқдорини ҳеч ким билмайди... Қимматбаҳо нарсаларга келганда эса, айтишадики,— мен бунга ишонаман,— бирорта ҳам ҳукмдор, у қанчалар буюк ва қудратли бўлмасин, у қадар кўп бойлик тўплай олмаган. Яна у ўз қўл остидаги барча вилоятлардаги ерости бойликларини ҳам қидириб топдириб, уларга эга бўлди; айтишларича, ўтган йили (1401 йил) у оғирлиги юз ўн етти се ( се — тахминан бир мисқол) келадиган бир жавоҳир топганки, олти се бир унцияга тенгдир. Сўнгра, Бағдод шаҳри олингач, у Евфрат (Фрот) дарёсига ғарқ бўлган бир кемани топди, кемага Персия қиролларининг барча бойликлари ортилган эди. Хазинадан соф ва нафис олтин дарахт чиқди. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Show more ...
12 157
34
Чингизийлар Жалолиддин Мангубeрдига нимани таклиф қилишган эди? ...Ҳилотни қамал қилиш пайтида Жалолиддин синглиси Хонсултондан хат олади, у тақдир тақозоси билан Чингизхоннинг ўғли Жўчининг хотини бўлган эди. Мактубда шундай дейилганди: “Сенинг қудратинг, кучинг ва мулкларингнинг улканлиги ҳақидаги хабар Хоқонга етди. Шунинг учун у сен билан қариндош бўлишга қарор қилиб, мулкларингиз чегарасини Жайҳун дарёси бўйича ўтказиш ҳақида келишиб олмоқчи. Сенга — дарёгача бўлган, унга — дарёдан наридаги ерлар. Шунинг учун агар сен уларга қарши туришга куч йиғолсанг, қасос ол, агар енгсанг, хоҳлаганингча иш тутасан. Агар енгишга кўзинг етмаса, фурсатдан фойдаланиб, уларнинг истаги бўйича сулҳ туз!” Бироқ Хоразмшоҳ хатга жавоб ҳам ёзмади, уни худди кераксиз матохдай назарга олмади, ниятларидан чалғитувчи ундов деб билди. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
12 678
41
Дунё ! Ишла! Май! Ўтган асрда СССР иттифоқ давлатларида нишолланадиган 1-май ,,Баҳор ва меҳнат байрами билан" номли кўргазма. Ушбу байрамни нишоллаганлар борми ?🧐 Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 697
123
Туркистон генерал губернатори фон Кауфман 1869 йили Ислом оламида ниҳоятда мўътабар бўлган Мусъҳафи Усмонни Руссия императорига «тортиқ» қилиб юборади ва ўғрилигини оқлаш учун Руссия маориф нозирига юборган мактубида уялмай-нетмай қуйидагиларни ёзади: «Бу Қуръон Хожа Аҳрор масжидида бўлгани билан унинг мулки эмас, балки Бухоро амирининг хазинасига мансуб. Масжиднинг ҳам, мусулмонларнинг ҳам унга заруратлари йўқ… Ҳеч ким бу Қуръонни ўқий олмайди, шунинг учун неча асрлардан буён ўқилмай ва тиловат қилинмай ётибди. Шундан сўнг генерал Абрамов бу Қуръонни олиб, масжид фойдаси учун юз рубл берди. Самарқанд уламолари бунга кўп хурсанд бўлдилар. Ёзилиш тарихи жиҳатидан катта жаҳоншумул аҳмиятга молик бўлса керак, деган ниятда ушбу Қуръонни шошилинч равишда юборяпман». (Шайх Исмоил Махдум, «Тошкентдаги Усмон Мусъҳафининг тарихи», Тошкент, 1995 йил). Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
12 793
47
#🐕‍🦺🐕‍🦺 Бўри итдан сўрабди: – Одамларнинг болаларини ҳеч тишладингми? Ит жавоб берибди: – Йўқ. – Уларга ҳеч хиёнат қилдингми? – Йўқ. – Мен уларга ҳужум қилганимда, сен уларни қўриқлаганинг ростми? – Рост. – Эй, амакиваччам, энди айтчи, улар шижоатли ва ақлли кимсаларни нима деб атайдилар? – Улар бундай инсонларни мақтаб "бўри" дейдилар. – Нодон ва паскаш кимсаларни ким деб атайдилар?! – ...... – Сендан биз билан бирга бўри бўлиб қолишингни сўрагандик! Унамадинг! Мен уларнинг болалари ва чорва молларига бир неча бор ҳужум қилдим... Натижада улар ўзларининг қаҳрамонларини бўри деб таърифладилар! Сен одамлар ўз жаллодларига сиғинишини, ўзларига содиқ бўлганларга эса, паст назар билан қарашларини тушунишинг керак! Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
21 317
381
Қуддусдаги Холидий кутубхонаси ёҳуд Хоразмшоҳ Жалолиддиннинг қариндошлари дафн этилган жой Қуддуснинг эски шаҳар қисмида Холидий кутубхонаси бор. Ушбу кутубхона ўрнида 1246-1280-йилларда қурилган мақбара бўлган ва унда асли келиб чиқиши Хоразмдан бўлган амир Баракатхон, унинг икки ўғли Ҳусомиддин Барка (вафоти1380-йил) ва Бадриддин Муҳаммадбек дафн этилган. Бу жой Турбаи Баркахон дейилган. Кейинги асрларда бу Турба ва ундаги масжид Холидийлар хонадони ҳисобига ўтган ва ушбу ерда кутубхона очилган. Амир Барокатхон хоразшоҳ Жалолиддиннинг тоғаси Давлат Маликнинг ўғли бўлиб, Султон вафотидан кейин 1246-йилга қадар Хоразмликларга бошчилик қилган ва бир неча бор салибчиларга зарба берган ва ҳатто бир гал Қуддусни улардан олиб қўйган. Унинг бир қизи Султон Байбарсга турмушга чиқади. Ундан туғилган Саид Барака 1277-1279-йиллар Мисрни бошқарган.
Show more ...
14 715
76
Подшолар борасида яхши гумон ўзбекларни доимо ҳалокатга бошлаган. А.Фитрат Обуна бўлишни унутманг: 👇
12 576
58
“Эй, Туркистонлик Ватандошларим! Биз шунча хотин-қизларимизга ёмон кўз билан қараймиз. Биз шунча хотунларга нисбатан шафқатсизлик ва марҳаматсизлик қиламиз. Етар шунча бу бечораларни асорат занжирида тутмоқ, етар жаҳолат чуқурига итармоқ. Aгарда бизлар хотин-қизларимизни бу ҳолда илм ва тарбиядан маҳрум қилаверсак, ўзимизга зўр зарарлар келтурамиз. Келажак замонларда булардан вужудга келадурғон ва буларнинг кучоғида ўсатуроғон аждодларимизнинг жоҳил ва нодон бўлишига ўзимиз сабаб бўлурмиз, келинг, энди ғафлат кўрпасини ўзимиздан ирғитиб, бирлик ва иттифоқ ила бир миллат анъаналарини жаҳолат панжасидан қуткарайлик, адолат ва инсоният юзасидан бу Ватан оналарига таълим берадиган мактаблар очиб берайлик, Мана келажагимиз. Саодат ва бахтиёрлигимиз шул хотин-қизлар тарбиясига келиб териладур". Зуҳриддин Фатҳиддинзода. "Ҳуқуки нисвон" Садои Туркистон, 1914-йил 10-декабр.
Show more ...
13 128
36
Адолф Гитлернинг жағ суяги қолдиқлари Бугунги кунда Россия ФСБ архивида сақланади. 1952 йилдан бошлаб, Берчтесгаден федерал суди Гитлернинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги 42 гувоҳни сўроқ қилди - кўрсатмалар бир-бирига таъсир қилмаслиги учун ёпиқ эшиклар ортида бўлди. Тўрт йиллик кенг кўламли текширувдан сўнг судя Гейнрих Стефанус шундай хулосага келди: "1945 йил 30 апрелда Адолф Гитлер ўз қўли билан, ўнг томонига ўқ узиш орқали кантслерияда ўз ҳаётига нуқта қўйганига заррача шубҳа бўлиши мумкин эмас."  Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома 1956 йил 25 февралда чиқарилган бўлиб, унга 1500 саҳифадан ортиқ ҳисобот илова қилинган. Унда Гитлернинг ўлим санаси 1945 йил 30 апрелда бўлганига "заррача шубҳа йўқдир" деб хулоса қилинади. Лекин шундай бўлсада суд экспертизаси Гитлернинг ўлими ҳақдаги турли талқинлар тарқалишига таъсир қилмайди. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
13 422
61
#yumor_time Машраб Бухорода эканида Жўйбор маҳалласиға борадир, онда бир хўжанинг уйи ёнида кўб халқнинг йиғилганини кўриб, сабабини сўрайдир. Ундаги халқ: - Бу уйда уйнинг эгаси бўлган хўжа қулларидан бирини қаттиғ қийнаб турадир. Биздан ҳеч ким уни қутқариб ололмайдир, дейлар. Буни эшиткан Машраб ичкарига кирадир. Ҳалиги қулни қийнайтурған хўжанинг олдига бориб сўрайдир: - Нега бу бечорани бунча қийнайсан? - Катта гуноҳ қилган. - Нима гуноҳ? - Икки юз олтинга олинған яхши бир отим бор эди, бу қул ўша отга яхши қарашмаған, хабардорлик қилмаған, отим товуқ ...ини (нажас) еб ўлган. Шунинг учун қийнайман. Жўйбор хўжасининг бу золим жавобига қарши Машраб шундай бир муқобала қиладир: - Хўжам, отангиз борми? - Йўқ, ўлған. - Ўша киши кимнинг ...ини еб ўлдилар? А.Фитрат "Машраб" мақоласи. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
13 488
45
👀Телеграмда копчилик қидирган уша машхур канални топдик 🚫 🔥Енг сара кулгули ва қизиқарли видеолар 🎥🙂 ҚЎПОЛ ХАЗИЛЛАР канали енди телеграмда енг топовый контентларни сиз мухлислар учун жойлаб боради ❗️ КАНАЛГА КИРИШ❗️ 📌🔔

IMG_2065.MP4

9 054
21
"Чин мусулмон ҳеч қачон "Отатурк"ка муҳаббат қўймайди. Агарда қайсидир мусулмон бу ишни қилса, у ёки ахмоқ ёки ёлғончи, каззобдир. " ~Азиз Несин (турк ёзувчиси) Камол пошшо оёқ кийимда жойнамоз устида суратга тушиши орқали сионист оталарига Туркияда гўёки Исломнинг мағлуб этилганлигини намоиш қилмоқда. Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 201
115
Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллоҳ хон 1920 йили тахтдан воз кечган, сўнг ҳибсга олинган ва Кривой Рог шаҳрига бадарға қилинган. Гвардия қишлоғида яшаган (шахтада ишлаган) ва шу ерда 1933 йил қашшоқликда, очиликдан вафот қилган.
14 117
80
Халқни кеча ва кундуз таладиқ, Ғайурнинг косасини ҳам яладиқ. Отланиб шаҳар ва уездни кездик, Кучимиз борича халқни эздик. Оҳ! Беҳуда сафоҳат қилдиқ, Юртимиз ичра шафоват қилдиқ. Зулмимиз ўз бошимизга етди, Охири бахт ила давлат кетди. Оҳким, вақти райосат ўтди, Ҳайфким, даври сиёсат ўтди. Ҳожи Муин Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 771
55
Агарда муҳтарам ношир ва китобчиларимиз мундан сўнг ахлоқ бузгувчи ошиқона ғазаллар ва соф эътиқодларни заҳарландирувчи хурофотлик афсона китоблар ўрниға мўтабар тарих, ахлоқий ва адабий рисола ва китоблар нашр этмоқға ташаббус этсалар, шояд бу хайрли ишлари аввалги гуноҳларнинг юзини ёпар. М.Бехбудий "Туркистон тарихи керак" "Ойна", 1914. P.S. Iltimos, bunday asarlarni tahlil qilishni adabiyotdan xabari bor, maktabda ona tili o'qigan, miyasini mog'or bosmagan, doimiy partnerga ega "analitiklar"ga ishonib topshiringlar, buzilgan miyasi bilan kitobni ham rasvo qilibdi ....
Show more ...
12 951
34
АҚШ 5-армияси аскарлари Везувий вулқони отилишини кузатишмоқда, Италия, 1944-йил. Обуна бўлишни унутманг: 👇
12 535
9
Фақат энг кераклисини ўқийсиз!
12 305
2
Фақат энг кераклисини ўқийсиз!
1
0
Бизни ҳозирги мансабдорларимизни хизмати фақат тўғрилик ва ёмонларни ушлаб тейишли жойиға топшурмоқ, подшоҳлик солиқларини вақтиға йиғиб бермоқ ва халқни тинч сақламоқдан иборатдур. М. Беҳбудий. 1905 P.S. Тўғрилик деганда "тўғри, ҳақиқатни гапирувчилар" ни назарда тутган бўлсалар керак. Беҳбудий домлани ўқиб, очиғи, маза қиляпман, устоз худди бугунги замонда яшаб, атрофимиздаги жараёнларни тасвирлаб бераётгандек, ҳолбуки ушбу ёзишмалар бир асрдан зиёд даврга тегишли.
13 893
57
Фарғона генерал губернатори М. Д. Скобелев васиятлридан: 1.Миллатни йўқ қилиш учун қириш шарт эмас, унинг маданиятини, санъатини, тилини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи адойи тамом бўлади. 2.Тўкилган ҳар томи рус қони учун душман-ўрта Осиёлииклар қонини дарёдек оқизаман. 3.Дунё славянларники, славянлар Россияники.. 4.Очиғи мен урушни яхши кўраман. Ҳар бир миллат ўз худудини табиий чегараларгача кенгайтириш ҳуқуқига эга ва бу қонунийдир. 5. Биз славянлар албатта Босфор ва Дарданеллини эгаллашимиз зарур, акс ҳолда ҳар қандай тарихий аҳамиятимизни йўқотамиз. Агар қўлимиз бу буғозларга етмаса, ерларимиз қанчалик чесизлигига қарамай, биз ҳалок бўламиз. 6. Мен шуни кўриб, ҳис қилиб турибман ва башорат қилиб айтаманки, славянлар бир куни Германияни ейди. Намисларга асло тоқат қила олмайман... Бу ифлос 33 ёшида жангда эмас, фохиша тўшагида сифлисдан ўлган.
Show more ...
15 586
189
Каъбанинг энг қадимги қопламаси (Кисва) ҳижрий 950 йилга тўғри келади [1543]. Бу Усмонли султони Сулаймон И даврида қилинган. Абу-Дабидаги халқаро китоб кўргазмасида намойиш этилган.‌‌ Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 905
54
Каримов Толибон билан учрашганми? 1999 йил, 19 июль. Президент Ислом Каримов Тошкентда иш бошлаган Афғонистон муаммолари бўйича «6+2» гуруҳининг навбатдаги учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Мамлакатимиз раҳбари ўз маърузасида Афғонистондаги вазият айни вақтда нафақат мазкур мамлакатнинг, балки унга қўшни давлатларнинг, қолаверса, бутун халқаро жамоатчиликнинг муаммосига айлангани, бугун бу тупроқда давом этаётган уруш балоси билан бирга гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси, диний экстремизм ва фанатизм, террорчилик хавфи минтақадаги барча давлатларга, бинобарин, ялпи хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани қайд этилди. Анжуман ниҳоясида «Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида»ги Тошкент декларацияси. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...

u3sHh5JQ_SiMFA

14 369
49
Хоразмшоҳлар давлати Ислом дунёсида илм-фан ва маданият маркази сифатида шуҳрат қозонган эди. Иқтисодий жиҳатдан ҳам жуда бақувват бу юртнинг кетма-кет  муваффақиятли юришлар натижасида сарҳадлари анча кенгайиб, деярли бутун Европа ҳудудига тенг келар эди. Салб юришлари даврида Франция, Германия, Англия  каби ўлкаларнинг умумий қўшини 50 минг кишидан иборат бир пайтда Хоразмшоҳ ихтиёрида жуда яхши қуролланган 400 минг зирҳли қўшин шай турарди . Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
14 102
36
Фарзандларингизни қўзидек ўстирманки келажакда Қўйлардек ҳайдаб кетмасинлар Шайх Сади Шерозий Обуна бўлишни унутманг: 👇
17 476
127
#iqtibos "Тарих шундай нозик нарсаки..." Биринчи президентимизнинг тарих ҳақида билдирган фикрлари. Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

13 405
59
Нега  жимсиз, сукутдасиз,  набираларим – Бугунги  ватанимнинг, эй  тўралари: Сенатор, депутат,  нозирлару вазирлар, Номим билан аталган фонд  пули билан бола боққанлар, Кўксида  номим билан аталган орденни   таққанлар – Нега жимсиз?!  Мени эмас  она юртни ерга урдилар – Сукутингиз ўша ҳақорат Давомидай жаранглаб турар! Амир Темур номидан Хуршид Даврон Изоҳ: "Индиана Жонс Ўзбекистонда" номли видеороликка тарихчи ва халқ шоири Хуршид Давроннинг муносабати. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
13 538
30
Амир Олимхон ва автомобил можароси Бухоро амирлиги тахтига 1910-йилда Амир Олимхон ўтиради.Бу даврда дунё тезлик билан тараққий этиб, мисли кўрилмаган ихтиролар қилинаётган эди.Шу даврда Туркистонда халқни тараққиётга  бошлашга интилган "жадидчилик"  шаклланди.Бухорода Файзулла Хўжаев ва Абдурауф Фитрат "жадидчилик" нинг энг фаолларидан эдилар ва улар амир ҳокимиятидан ҳар қандай соҳада ислоҳотлар қилишни талаб қилишади.Жадидлар босими остида Амир Олимхон чет элдан автомобил сотиб олиб,Бухорода ҳам автомобил саноатининг пойдеворини қўйиб,бу соҳани ривожлантиришга ҳаракат қилади.Ҳаттоки Россиядан автомобиллар келтирилади.Лекин бу диндорларнинг қаттиқ қаршилигига учрайди.Бош вазир Мирзо Насрулло Амир Олимхоннинг ҳузурига кириб бу ишни зудлик билан тўхтатишни илтимос қилади лекин амир вазирнинг таклифини рад этади.Шундан кейин шайхулислом кириб бу ишни зудлик билан тўхтатмаса диндорлар амирни тахтдан ағдариб ташлашини  айтади.Шундан воқеадан кейин амир қарорини бекор қилади.
Show more ...
13 474
112
Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар. Абдулла ҚОДИРИЙ. Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 822
39
Эллик йилдан бери эзилдик, таҳқир этилдик. Қўлимиз боғланди, тилимиз кесилди. Оғзимиз қопланди. Еримиз босилди. Молимиз таланди, шарафимиз емрулди. Номусимиз ғасб қилинди, инсонлигимиз оёқлар остига олинди. Тўзимли турдик. Сабр этдик. Кучга таянган ҳар буйруққа бўйсундик. Бутун борлиғимизни қўлдан бердик. Ёлғиз бир фикрни бермадук, ёшунтирдук, имонларимизга ўраб сақладук. Бу – Туркистон мухторияти. Маҳкама эшикларидан йиғлаб қайтганда, ёруқсиз турмаларда ётганда, йиртқич жандарманинг тепкиси билан йиқилғонда, юртларимиз ёндурулғонда, диндошларимиз осулғонда онгимиз йўқолди. Миямиз бузулди. Кўзимиз ёғдусиз қолди. Бирор нарсани кўролмадик. Шул чоғда тушкун руҳимизни кўтармак учун, шул қоп-қора дунёнинг узоқ бир еридин ойдин бир юлдуз ялқиллаб турар эди. Бирор нарсага ўтмаган кўзимиз шуни кўрар эди. Ул нима эди? Туркистон мухторияти! "Ҳуррият”, 1917 йил 5 декабр Абдурауф Фитрат Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
13 776
59
Амир Темур ҳукмронлиги даврида аёлларнинг ҳуқуқлари Амир Темур бобомиз ҳақида билмаган инсон бўлмаса керак.Улкан бир қудратли салтанат тузиб,адолатли тузум ўрнатиб ҳукмронлик қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Амир Темур 1336-йил 9-апрелда Кеш вилоятининг Хўжаилғор қишлоғи(ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилган.1370-йилда марказлашган давлат тузиб,кейин давлат сарҳадларини кенгайтириб улкан қудратли империяга айлантирган.Бу ҳақида батафсил кейинроқ ёзамиз,ҳозир соҳибқирон Амир Темур давридаги аёлларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида фикр юритамиз. Амир Темур ўз ҳукмронлиги даврида кўпроқ адолат билан жамиятни бошқаришга ҳаракат қилган.Шунинг учун давлатда,жамиятда аёлларга ўша замонга мос тарзда ҳуқуқий эркинликлар берган.Хусусан,Амир Темурнинг ўзи ҳам давлат бошқарувида суюкли хотини Бибихонимдан маслаҳатлар олиб турган ва унинг фикрларини ҳурмат қилган.Аёлларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига ўз қонунлари билан ёрдам берган.Амир Темур давлат ишларида ҳам ишлаб хизмат кўрсатмоқчи бўлган аёлларга қаршилик қилмаган,ҳаттоки уларни қўллаб-қувватлаган.Аёлларни азоблаган,уларни хўрлаган ёки уларга зулм ўтказганларни ўлимга ҳукм қилган.Бу ишларни аниқлаш учун алоҳида кенгаш ҳам тузган.Аёллар табиблик,муаллималик,отинойилик қилишган ва дунёвий илмларни ҳам пухта эгаллашган ва бунга етарли шарт-шароитлар яратилган.Амир Темур қўшинида ҳаттоки аёллар ҳам жанг қилган,у аскарликка ўз хоҳиши билан келадиган аёл-қизларни қўшини таркибига қабул қилган ва уларни қурол-яроғ билан таъминлаган.Ҳатто, ҳарбий хизматга бир неча минг аёлларни ҳам жалб қилиб, уларга уруш техникасидан сабоқлар берган.Жасур аёллар Амир Темур мақтовига сазовор бўлган. Бу ҳақида жонли гувоҳ бўлган Ибн Арабшоҳ шундай ёзади: "Темур лашкарлари орасида аёллар ҳам бўлиб, улар душман билан бўлган тўқнашувларда матонат кўрсатардилар. Найза санчишда, қилич ўйнатишда ва камондан мўлжалга олишда моҳир эркаклардан кўра ҳам ортиқроқ иш қилардилар. Агар улардан бири ҳомиладор бўлиб йўлда кетаётган пайт­­да уни дард тутса, йўлдан четга чиқарди. У тезда йиғиштириниб олгач, тағин уловига миниб жангга кирарди". Бу ўша замон воқейилигидаги катта қатъиятли жасорат эди.Чунки ҳеч бир ўша мусулмон давлатлари қўшинида аёлларга имкон берилмаган,ҳаттоки ўша давр мусулмон давлатлари ҳукмдорлари аёлларни ҳатто давлат ишларига яқинлаштирмаганлар.Ўша даврда ҳам мутаассиб диндорлар бу ишларни қоралаб,Амир Темурга қўрқа-писа арз ҳам қилганлар,лекин  уларнинг арзлари қабул қилинмаган. Амир Темур бошқарувда доим адолатли бўлишга ҳаракат қилган.Унинг қудратли давлат ва фаровон жамият яратганлигининг сабаби ҳам адолат билан ҳукм юритганликда бўлган.Шунинг учун ҳам Темурийлар даврида илм-фан ва тараққиёт жуда ривож топган. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)
@VAXSHIY_TARIX - ортда қолдирган ҳар бир қадамимиз тарих... YouTube: https://www.youtube.com/@vaxshiytarix Instagram: https://www.instagram.com/vaxshiy_tarix ☎️ Реклама: @ReklamaHaqidaUz
14 771
68
Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замон илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур. Беҳбудий Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 836
74
Туркистон ёшларига Мустафо Чўқай ўғлининг Туркистон ҳақида, туркистонлик ёшларга мурожаати. 1930 йил.

Мұстафа_Шоқайдың_өз_даусы_Mustafa.mp4

14 067
61
Ер устида Аллоҳга нисбатан одоб сақламаганни Аллоҳ ер остида тарбиялаб қояди Ҳасан Ал Басрий Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

18 034
188
📜 “Бутун олам қиличлари бошингга келса-да, худо хоҳламаса, битта томирингни ҳам кеса олмайди”. 🗞 Муҳаммад Шайбонийхон. Обуна бўлишни унутманг: 👇
16 838
135
Паранжи ёпинган ҳолда математика дарсини ўтаётган ўзбек қизлари. Тошкент, 1921-йил. Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 837
41
Атом бомбаси автобусга қарши Ушбу видео 1953 йил Невада штатида олиб борилган синов жараёнлари кадрлари бўйича қайта тикланган. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

Атомная бомба против автобуса.1.mp4

13 181
26
Тарихий видеолар рукнидан... Тошкент. 1915-йил Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

13 294
67
#пулнинг ҳиди бўлмайди Қанчалик жирканч бўлмасин, қадимги Рим аҳолиси инсон бавл (сийдик)идан кирларни ва тишларини ювишда фойдаланишган. Аҳолига "маҳсулот"ни етказиб бериш орқали жамоат ҳожатхоналари катта даромад олаётганидан хабар топган император Веспасиан умумий ҳожатхоналарга солиқ белгилайди. Императорнинг ўғли Тит Флавий отасининг бу қароридан норози бўлади, бу аристократияга хос бўлмаган тубанлик, деб ҳисоблайди Тит. Веспасиан эса ворисининг қаршисига келиб, унга ундирилган солиқ маблағларидан бир танга олиб ҳидлатади. "Сассиқ ҳид келяптими?" дея берилган саволга Тит "Йўқ", деб жавоб бергач, император Веспасианга тегишли ва ҳозирда ҳам машҳур "Пулнинг ҳиди бўлмайди" ибораси пайдо бўлади P.S. "Pecunia non olet" - "Пулнинг ҳиди бўлмайди" иборасининг умумий маъноси - бунда мақсад фақат фойда кўришга қаратилади, бу йўлда ҳар қандай восита эътиборсиз бўлиб, босиб ўтилган йўлнинг ёқимли-ёқимсизлигининг заррача аҳамияти бўлмайди Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
14 526
74
17-аср Европасида вабо шифокори. Улар айнан шундай кийиниб олишган. Уларнинг қўлидаги  таёқ эса беморларни шифокорга яқинлаштирмаслик, яъни ижтимоий масофани сақлаш учун керак эди. Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 012
24
Агар биз жим бўлсак, ҳамма нарса яхши бўлади, ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ўйлашади. Йўқ, Агар биз жим бўлсак ҳам тарих жим бўлмайди, агар тарих жим бўлса ҳам, ҳеч қачон ҳақиқат жим бўлмайди. Султон Абдулҳамид II Обуна бўлишни унутманг: 👇
15 245
93
Самарқанд 1911 йил Сиз ҳозир бу жойларни билсизми.. Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

14 917
91
Баландлиги 9 метрни ташкил этувчи, дераза ва эшикларсиз ушбу уй қандай мақсадда қурилган? Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
14 100
17
Чорсу бозоридаги қизғин савдо. Тошкент 1994-йил.
13 695
17
Тарихий видеолар рукнидан... 1910-йил. Усмонли Турклар империяси даврида Истамбул

file

14 047
112
Ушбу суратда ( чапда )  Исо масиҳ ва унинг онаси Биби Мариям тасвирланган . Бу сурат Третяков галереясида сақланади . Унинг Россияда машҳурлиги шундаки бу сурат рус халқини Темур зулмидан қутқарган экан . Амир Темур Тўхтамишни тор-мор келтириб , Москванинг Елетс деган ҳудудига қадар борганида , Москва князи аёллар кийимини кийиб монасирга яширинади . Халқ эса руҳонийлар билан черковга яшириниб эрта-ю кеч худодан бу балонинг келмаслигини сўрашган . Темур ҳақиқаттан ҳам Москвага бормаган . Чунки йилномачилар ёзишича ҳукмдор рус халқини талон-тарож қилиш учун жуда камбағал эканлигини айтиб , ортга қайтади . Баъзи рус тарихчилари эса буни унинг қўрқоқлигига , яъни Москва князининг кучли бўлганлигига йўйиб , асл ҳақиқатни тан олишмайди . Обуна бўлишни унутманг: 👇
Show more ...
15 704
75
"Миллий тикланиш" газетасида "Чингизхон мўғул бўл(ма)ган" номли мақолага ХОРАЗМИЙЛАРдан РАДДИЯ. Бу ҳақида батафсил қуйида ўқинг! 👈 Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 741
46
Оғриқ   Оғирдир кесилган эгнимнинг чоки Яшамоқ керакдир мажбур. Уйқуда қолган, миллатнинг юки Чалиниб узилган танбур. Ўхшайди изидан адашган бот-бот, Ўтмишдан тескари қилмоқдир иши. Вой, наҳот тушундим? Чекарман фарёд Асрнинг бошида узилди киши. Қаранг-а, қолишди бошсиз одамлар, Қаерда экан-а раҳнамо доҳий? Адабиёт ўғлони, жонсиз у жонлар Тушимга киргайдир Чўлпонинг оҳи. Нурали Темир ( ТНН) Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 331
27
Улуғбекнинг шаҳид этилгани далили эдики, жасад тобутда чалқанча ётар, бир елкасини тупроқ билан кўтариб, қиблага мойил қилинган ва узиб олинган калласини кўксига қўйиб дафн этилган эди. Профессор Герасимов бу ҳақдаги баённомага тубандагиларни қайд этган: «Фақат бақувват ва тажрибали қотилнинг зарбасигина шундай бўлиши мумкин. Қилич ўнг ёндан урилган, марҳум чўккалатилган, жаллод унинг олдида турган. Умуртқани кесиб ўтган сезилар-сезилмас титроқ тўлқин тиғнинг жуда ўткир ва зарбанинг беҳад шиддатли бўлганидан далолат беради.» Антрополог Л.В. Ошанин Мирзо Улуғбек жасадини ирқий жиҳатдан ўрганиб, қуйидагиларни аниқлаган: Улуғбекда мўғул ирқи белгилари Амир Темурга нисбатан кам, у отасидан кўра бобосига кўпроқ ўхшайди, бўйи – 165,8 сантиметр ҳисобланди. Таниқли ўзбек антропологи Тельман Хўжаев 1995 йили Улуғбекнинг бўйи 171 сантиметр эканини аниқлаган. У ўз хулосасини АҚШ олимлари кашф этган янгича илмий услубга асослангани билан изоҳлайди.
Show more ...
16 462
83
1954-йил 7-майда АҚШ СССРнинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги сўровини буткул рад этди. Бу қарори билан АҚШ СССРга нисбатан ўзининг душманлик позициясида эканини аниқ белгилаб берди, бу эса узоқ вақт давом этган қуролланиш пойгаси ва совуқ урушнинг кучайишига олиб келди. Нима деб ўйлайсиз, СССР НАТОга аъзо бўлганида дунё ҳозир тинчроқ бўлармиди? Обуна бўлишни унутманг: 👇
14 038
39
Бир аср ўтибди, мавзулар эса ўша ўша))) 1912 йилда «Туркистон вилояти газетаси»да ОлимхўжаТурдихўжаев деган домла театрга қарши чиқади ва «Театр шариатга тўғри келмайди», деган хулосали мақоласини эълон қилади. ... Мана шундай мазмун ва мавзудаги мақолалар кетма-кет чоп этилади. 1912 йилда «Вақт» газетасида ушбу мақоланинг узвий давоми эълон қилинди. «Аёлларнинг эркаклар билан бир театрда ўтириши гуноҳ», деб Туркистон уламолари театрга қарши чиқдилар. Вилоятларда ҳам ҳар хил, аммо бир мавзуга асосланган қатор мақолалар эълон қилинди.Андижон қозилари театрни «харом» дейишди. Наманганда артистлар қиёфасини ўзгартиргани учун «гуноҳкор» деб аталдилар. Бу фикрлар жавобсиз қолмади.Маърифатпарварлар уларга матбуот орқали театрнинг асл мақсадини очиб берувчи мақолалар билан жавоб қайтарди. «Театр», «Теётр надур?», «Театр фойдаси», «Театр ва концерт» каби қатор мақолалар халқни янги театр сари етаклади. (Ниёзова С. ўқув қўлланмасидан парча)
Show more ...
14 391
50
Гар инсонга қорин ғами ватандан устун бўлса, Яқиндир билинг, қадрсиз ақил, паймона тўлса! Очлик бостириб келмасдан, келар очкўзлик, Яхшидир миллат, бир кун келиб тўқликдан ўлса. Урганжи. 23.04.2024
15 904
44
🗝 Ҳозирги Озорбайжон Боку шаҳридаги қизлар мактаби, 1920-йиллар.. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
14 068
15
Жиннихона ким калласига нима келса бемалол гапирадиган жой экан, бир сўз билан худди парламентдагидай. @ Ярослав Гашек (1883—1923).
17 388
133
Тарихда шундай инсонлар борки ҳар қандай шароитда инсонийликни сақлаб қолганлар. Шундай буюк инсон поляк маърифатпарвари ва болалар ёзувчиси Януш Корчакдир. Корчак немис фашистлари Полшани босиб олганда болалар уйи директори эди. Кейин фашистлар болалар уйидаги яҳудий ва бошқа миллат болаларини газ камерасига ўлдириш учун олиб кетишаётганда, немис аскари Корчакни таниб қолади ва Корчакка "мен сизни китобларингизни ўқиб катта бўлганман. Сизнинг мухлисингизман. Мен сизни бу болалар билан кетишингиз йўл қўймайман. Сизнинг ҳаётингизни сақлаб қоламан" дейди. Шунда Корчак "мен  болалар билан кетаман" дейди. Ва газ камерасига боргунча болаларга эртак айтиб кетади. Ва уларга " Қўрқманглар болаларим. Биз ҳозир жаннатга, тангрининг олдига борябмиз" деб болалар билан бирга ҳалок бўлади. Бу маъшум воқеа 1939 йил декабрда содир бўлади.
Show more ...
16 394
99
Порахўр сиёсатчилар, қаллоблар , ўғрилар ва сотқинларга овоз берган халқ қурбонлар эмас, балки ёрдамчилардир. Жорж Оруэл. Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

16 347
93
Жон Рокфеллер 100 минг доллар ишлаб топишни, 100 ёшгача яшашни орзу қиларди. Лекин бундай бўлмади у 192 миллиард доллар ишлаб топди ва 97 ёшида вафот этди. Пс: Ҳамма орзулар ҳам амалга ошмайди 😁😁) Ақлингизни чархланг 😊 Обуна бўлишни унутманг: 👇
15 545
89
СССРда алкоголизм. СССР ҳақида гап кетганда ундаги алкоголизм ҳақида ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ҳаммаси 1960 йиллардан бошланди. Ўша йилларда СССРда аҳоли турмуши бир оз яхшиланиб, унинг даромади кўтарилди. Ва одамлар қорин ғамидан бошқа мавзуларда ҳам ўйлай бошладилар. Шу йиллардан совет раҳбарияти жамиятнинг ижтимоий сиёсий ташаббусини чеклаб туришнинг кўплаб давлатларда мавжуд усули: алкогол маҳсулотлари дотацияда нархини пасайтириш чоралари кўрилди. Алкоголизм ва гиёҳвандлик ҳамма давлатларда ҳар доим бор эди.Лекин бу давлатнинг ташаббуси билан ниҳоятда ривожланиши СССРда содир б-ди. Оқибатда жамиятнинг эрта кунга умидсизлиги ва ишончсизлиги шароитида бу жуда авж олди. 1970 йилларда жиноятчилик даражаси ортиб борди. Халқнинг генафонди бузилди. 1990 йилларга келиб Россиянинг жанубий ва марказий вилоятларида руҳий касалликлар кўпайиб кетди. Ногирон болалар йилдан йилга кўп туғила бошлади. Жамият инқирози чуқурлашди.
Show more ...
15 055
56
#Tarixiy 🇺🇿Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Маккаи Мукаррамага ташрифи. 1992-йил. Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

19 478
134
Аср жанги: Жолтон Жуниор Дэвис vs. "Митти ирланд" Боб Мёрфи. "Роуэн ва Мартиннинг хандалари" комедия-сериалидаги энг кулгили саҳналардан бири. 1971 йил. Ролларни Сэмми Дэвис ва Уильт Чемберлейн ижро этишган. Қисқа бўйли ва ушоқ гавдали Жолтон баҳайбат рақибини фақат найранг орқали енгиб, рингда ғолиб чиқади. "Митти ирланд" лақабли Боб Мёрфи АҚШнинг ашаддий ирқчи сиёсатчиси Жорж Уоллс унга қўшни бўлмоқчилигини эшитган заҳоти ҳушидан кетади ва ўз-ўзидан мағлуб бўлади. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Show more ...

Sammy_Davis_Jr_vs_Wilt_Chamberlain.mp4

15 605
81
Каъбатуллоҳ зиёрати, Макка шаҳри. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

file

17 783
195
⚽️ Қор билан қопланган стадионда бўлиб ўтган "Арсенал - Манчестер Юнайтед" ўйинидан лавҳа, 1926 йил. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
16 058
43
Технологиялар Эволюцияси: Қадимдан Бугунги Кунга 📝 Технологиялар тарихи инсонга илҳом бахш этади. Бугун кўзга ташланаётган замонавий технологиялар асрлар давомида шаклланган. Энг қадимги технологиялардан бири - ғилдирак, тахминан 3500 йил аввал ихтиро қилинган. Бу кашфиёт транспорт, савдо ва қурилишни тубдан ўзгартирган. Кейин, Миср пирамидалари қурилиши, Рим акведуклари - бу инсониятнинг муҳандислик соҳасидаги улкан ютуқлари. Ўрта асрларда эса босма пресс ихтироси билимларнинг кенг тарқалишида инқилоб яратди. XX аср эса компьютерлар, интернет ва сунъий интеллект каби технологиялар билан инсониятни янги даврга олиб кирди. Ҳар бир технологик ютуқ, ўз навбатида, келажак авлодларнинг янги кашфиётларига замин яратиб, бизни ҳозирги замонавий дунёга етаклади. ✍️ Технология тарихи бизга кўрсатадики, инсон қобилияти ва ижодкорлиги чексиздир. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Show more ...
14 336
17
Оламда эришиш мумкин бўлмаган нарсалар жуда кам. Агар бизда қатъият кўпроқ бўлганида истаган мақсад сари элтадиган йўлни топа олардик. © Франсуа Ларошфуко Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
13 475
48
🌟 Жума Муборак! 🌟 Бугун сизга нур сочувчи, меҳр ва қувончга тўла ажойиб бир кун тилаймиз. Ҳар бир лаҳзангиз барокатли, қалбингиз эса иймон ва умид билан тўлсин. Жума куни сизга ва яқинларингизга тинчлик, соғлик ва бахт олиб келсин. Бу қутлуғ кун сизнинг ҳаётингизга янги ёрқин саҳифалар очсин ва ҳар бир дуонгиз ижобат бўлсин. 🌹 Жума Муборак, Азиз Биродарлар! 🌹 Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

@Vaxshiy_Tarix.mp4

21 517
462
Нацистлар Германиясида китобларни оммавий мусодара қилиш ва ёқиб юбориш Гитлер ҳокимият тепасига келгач, мафкуравий нотўғри китобларнинг зарарли эканлиги мунтазам муҳокама қилина бошлади. Матбуот ва ташвиқот бўлими китобларни оммавий мусодара қилди ва немис руҳига қарши ўн икки тезисни тарқатди. Ҳар бир немис ўзида ёки дўстларида сақланган тақиқланган адабиётларни топширишга мажбур эди. 1933-йил 10-майда кўнгилли талабалар тўпланган китобларни бутун Германия бўйлаб ёқиб юборишди. Қуйидаги адабиётлар ёқиб юборилди: — Марксизм ва коммунизм соҳасидаги илмий ишлар. — Йирик шаҳарлар адибларининг миллий руҳга ёт асарлари (“асфалт адабиёти”). — Фронт аскарларини ахлоқсизлик билан аралаштириб юборадиган китоблар. — Миллатнинг ахлоқий ва диний асосларига путур етказувчи китоблар. — Веймар республикасини улуғловчи китоблар. — Миллий манфаатларни акс эттирмайдиган китоблар.
Show more ...
14 631
24
40 йилдан сўнг... Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
14 870
47
Мирзабек Холмедов - Болам, болам (2000 йил) Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

1734484685.mp4

16 105
130
1990 йиллардаги тўйлардан парча. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

1734484685.mp4

15 817
59
Чол ва набира— Bentley машиналари эволюцияси. 1919 йилда Англияда ташкил топган "Bentley Motors" компанияси люкс ва спорт машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компания хисобланади. Суратдаги моделлар номи: 1. Bentley Blue Train Recreation (1930) 2. Bentley Continental GT (2020) Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
15 592
31
Муҳриддин Ҳолиқов & Мирзабек Холмедов - Эй нозанин ёр Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

1734484685.mp4

15 182
77
Лондонга келган бирмалик аёллар, 1935 йил. Бирмада яшовчи ва каян тилида гаплашувчи падаунг халқи (50 минг нафар) анъанасига кўра, кичиклигидан қизларнинг бўйнига жез халқа тақиб қўйилади ва падаунг аёли умрининг охиригача уни ечмайди. Бу ғалати одат аслида аёлларнинг ўғирлаб кетилишига қарши чора сифатида жорий этилган, чунки халқа уларни хунукроқ қилиб кўрсатади. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
14 919
37
Нимадир етмаяптими? Ҳаётдан норозимисиз? Унда бир атрофга қаранг, балки шукр қилиш керакдир. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

file

21 453
222
Мисрликлар мумиёлаш ҳақида қандай фикрда эдилар? Мисрликлар мумиёлаш жараёнини абадий ҳаётга ўтишнинг муқаддас маросими деб ҳисоблашган. Улар танани чиришдан сақлаб, руҳни кейинги ҳаётга тайёрлаш учун бу усулни қўллаганлар. Мумиёлаш жараёни милоддан аввалги 2600 йилларга, Эски Подшоҳлик даврига тўғри келади. Асосий жараён танани тозалаш, ички аъзоларни олиб ташлаш ва танани махсус тузлар билан қуритишдан иборат эди. Кейин, танани нефть ва бошқа моддалар билан ишлов бериш орқали, ўрамалар билан ўраб, хонага жойлаштиришган. Бу маросим ўликка ҳурмат ва кейинги дунёда муваффақиятли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида амалга оширилган. Мумиёлаш санъати ўзгариб, ривожланиб борган, аммо унинг асосий мақсади ва эътиқоди ўзгармаган. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Show more ...
14 992
41
Титаникга ёрдам бериш имконига эга аммо ёрдам бермаган кема капитани нима қилишган? 1912 йил, 14 апрель кечаси дунёни ларзага солган фожиа юз берди: Титаник муз тоғига урилиб, чўкиб кетди. Бу дақиқаларда, ёрдам бериш имконияти бўлган бир кема бор эди, лекин афсуски, ёрдам бермади. Бу кема - SS Californian. 🕒 Californian капитани, Станлей Лорд, Титаникдан келган хавф сигналларини кўрган, лекин уларни нотўғри талқин қилган. У ва унинг экипажи, Титаникнинг ракеталари кўнгилочар чироқлар деб ўйлашган ва жиддий ҳаракат қилмаганлар. 📉 SS Californian Титаникдан атиги 20 миль (тахминан 32 км, манбаларда ҳар хил, 5 милдан 20 милгача) узоқликда бўлган, лекин қалин муз майдони ва коммуникация чалкашликлари сабаб, улар Титаникка ёрдам бериш учун ҳаракат қилмаган. 🛑 Эртаси куни, Californian Титаникнинг фожиаси ҳақида эшитиб, жуда кеч қолганини тушунган. Бу воқеа капитан Станлей Лорднинг обрўсига катта зарар келтирди. У ва унинг экипажи кўплаб танқид ва айбловлар нишонига айланган. 📚 Кейинчалик, турли текширувлар ва суд жараёнлари Californianнинг ҳаракатсизлигини танқид қилди, аммо Лорд ва унинг экипажи расмий жазога тортилмади. Бу воқеа денгиз тарихида энг катта "нима бўлганда ҳам ёрдам бериш керак" дарсини қолдирди. 💔 Титаник фожиаси дунё бўйлаб одамларни чуқур таъсирлантирди ва денгиз хавфсизлиги қоидаларининг қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлди. 🕊 Бу тарихий воқеа, бизга инсонийлик, жавобгарлик ва ёрдам беришнинг муҳимлиги ҳақида эслатиб туради. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Show more ...
15 913
70
Жонимиз бу танни тарк этиб кетар, Икки ғишт гўримиз кўзин беркитар. Кейин бошқа гўрга ғишт қўйиш учун, Бизнинг тупроқларни эзиб, лой этар. © Умар Хайём Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
18 018
163
💼 Расмда Совет давридаги депутат Вера Ивановна фабрикада ишламоқда. Расм тепасида "Бу ерда УССР олий Совет депутати ишлайди" деб ёзилган. Ўша давр депутатлари халқ орасида яшаб бирга ишлашган. Шу орқали халқ уларнинг орасидан энг меҳнаткашларинигина танлай олган, 1973-йил. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
17 972
48
Қўлимни ечвормасанг, паттангни "қўлинга тутқазаман..." "Темир хотин" кинофильмидан "Дарахт устида" лавҳаси, 1990 йил. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

TEMIR HOTIN-Обрезка 01.mp4

16 446
75
Гул Базми, 1995 йиллар. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy

1734484685.mp4

18 626
214
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio