Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Ислом молияси | Islom moliyasi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар 📱t.me/IslomMoliyasi 🖥 islommoliyasi.uz   🔵fb.me/IslomMoliyasi 🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi 🔘t.me/islamic_finance_plus ⌨️  @IM_contact  
Show more
11 1990
~0
~0
0
Telegram general rating
Globally
53 741place
of 78 777
273place
of 430
In category
1 809place
of 2 333

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth

    Data loading is in progress

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    #мақола Машҳур фатво ташкилотлари ва халқаро фиқҳий академиялар ҳақида нималарни биламиз? Фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқдир. Чунки, замон илгарилагани сари мусулмонлар ҳаётига тааллуқли бўлган янги-янги масалалар ҳам турли кўринишларда бўй кўрсатаверади ва уларни фиқҳий жиҳатдан малакалаш, улар борасидаги шаръий ҳукмни ўрганиш олимлар зиммасига тушади. Зеро, Ислом дини барча замон ва барча маконга мос бўлган ва ҳар қандай шароитда ҳар қандай масалага шаръий кайфият беришга қодир бўлган ягона диндир. ✅ ☪️@IslomMoliyasi канали
    Show more ...
    Машҳур фатво ташкилотлари ва халқаро фиқҳий академиялар ҳақида нималарни биламиз?
    Фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқдир.  Чунки, замон илгарилагани сари мусулмонлар ҳаётига тааллуқли бўлган янги…
    1 243
    7

    Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми?

    Мумкин, агар чекланмаган (мутлоқ) музораба келишуви доирасида бўлса
    Агар зарурат бўлса ҳар қандай музораба келишуви доирасида мумкин
    Мумкин эмас
    Энди билиб оламан
    0
    Anonymous voting
    1 975
    5
    Савол: Музориб иш юритишда хатога йўл қўйса, зарарни ким қоплайди? Музорибми ёки дастмоя берган (сармоядор)ми? Жавоб: Музориб мутлоқ музорабада бўлса ҳам, яъни бирор жой ёки соҳа билан чекланмаган музорабада бўлса ҳам иш юритиш мобайнида молни ўта қимматга сотиб олса ёки ўта арзонга сотса, зарар музорибнинг зиммасига бўлади, яъни зарар кўрилган суратда сармояни тўлаши лозим бўлади. “Гарчи музорибга ўзинг билганингча иш юритавер деб ҳуқуқ берилган бўлсада, одатда одамлар у маблағ эвазига сотиб олмайдиган бирор нарсани сотиб олса, музориб келишувга хилоф иш тутган бўлади (ва зиён унинг зиммасига бўлади).” Манба: fiqh.uz
    Show more ...
    2 291
    17

    Музорабада фойда-зарарга тенг шерикмиз деб келишув қилиш жоизми?

    жоиз, агар икки томон ҳам шунга рози бўлса
    жоиз, агар иш юритувчи (музориб) рози бўлса
    ножоиз
    энди билиб оламан
    0
    Anonymous voting
    2 384
    10
    “Ҳавала” (ҳавола) – қарзни бошқага ўтказиш / Ислом молияси
    2 440
    4
    Ислом банк-молия муносабатлари таърифи Ислом банк-молия тизими ислом иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми бўлиб, энг аввало молия муассасалари ва мижоз ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ислом иқтисодиёти йўналишида амалга оширган диссертация (PhD) ишимизда ислом банк-молия муносабатларига қуйидагича таъриф бердик: Ислом банк-молия муносабатлари – савдо ёки ҳамкорликка асосланган ва бизнес фаолиятнинг ажралмас қисми бўлган хатарларни томонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимланиши таъминланган муносабатлар мажмуидир. 💠 Жаҳонгир Имамназаров Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ☪️@IslomMoliyasi канали
    Show more ...
    2 527
    8
    ҲАРОМДАН ПУЛ ТОПГАН КИШИ БИЛАН ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ? САВОЛ: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам гуноҳ бўлиб ёзиладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади. Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлсаю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмасада, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар: معاملة من أكثر ماله حرام ولم يتحقق المأخوذ من ماله عين الحرام فلا تحرم مبايعته؛ لإمكان الحلال وعدم التحريم، ولكن يكره خوفًا من الوقوع في الحرام، كذا في "فتح القدير" яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет) Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида: إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ، وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ “Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап” деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
    Show more ...
    2 548
    18
    #мақола Юртда барака йўқ. Савдо суст. Қимматчилик... Хўш, сабаб нимада? Қурилиш бошлагандим, тахта бозорга бордим. Усталар «5х3 рейка керак», деди. Бозордан рейка қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи «Ака, сизга 5х3 керакми? Булар 5х3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...», деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4х2 экан. 5х3 олиш учун 6х4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6х4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. «Мана», деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди: «ука шошманг, метрни олинг», дедим-да, ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5,70 см экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан.... Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик... ✅ @IslomMoliyasi канали
    Show more ...
    Юртда барака йўқ. Савдо суст. Қимматчилик... Хўш, сабаб нимада?
    Қурилиш бошлагандим, тахта бозорга бордим. Усталар «5х3 рейка керак», деди. Бозордан рейка қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи «Ака, сизга 5х3 керакми? Булар 5х3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...», деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4х2 экан. 5х3 олиш учун 6х4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6х4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. «Мана», деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди: «ука шошманг, метрни олинг», дедим-да, ўлчадим. 6 метр деб сотилган река…
    4 725
    103
    Қимор (майсир) нима? Фуқаҳолар "Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйин — қимордир", деб айтганлар ("Таърифоту Журжоний" китоби). 📖 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази@IslomMoliyasi канали
    3 450
    37
    Китоб олиб беришга гаров ўйнаш Ассалому алайкум! Мен ишхонада бир танишим билан гаров ўйнадик. Иккаламиз ҳам талабамиз. Биз ким телефонини камроқ ишлатиши бўйича гаров ўйнадикки, белгиланган муддатда ким кўп ишлатган бўлса ютган одамга 2 та китоб олиб беради. Бир жойда бундай гаров ўйнаш, яъни гаров ўйнаб нимадир бериш харом деб ўқигандим. Шунга ўйланиб қолдим. Бу ўйинимиз жоизми? Агар жоиз бўлмаса ҳам китобни ўқиб бўлиб кейин бошқа инсонларга ҳадя ёки эҳсон қилиб юборсак бўладими? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: Ва алайкум ассалом! Бу қиморга айланиб қолади. Ўша китоб ўз эгасига қайтарилсин. Қайтариб олганидан кейин истаса бошқа инсонларга ҳадя қилаверади. Валлоҳу аълам! Ислом молияси изоҳи: кўриб турганимиздек, хатто илм йўлида ҳам мусулмонлар (ўртага нарса тикиб ёки тикмасдан) гаров ўйнашлари мумкин эмас экан, чунки бу қимор бўлиб қолади, қимор эса нимага ўйналишидан қатъий назар ҳаром амал. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким “Кел гаров ўйнаймиз” деса ўша гапига садақа берсин” деганлар. ("Саҳиҳул Бухорий"). Баъзилар Абу Бакр (р.а) мушриклар билан Рум ва Форслар ўртасидаги урушда қайси томон ғалаба қилиши юзасидан ўйнаган гаровни назарда тутган ҳолда, ғайридинлар ёки динсизлар билан гаров ўйнаш мумкин экан деган фикрни илгари суришади, аммо уламолар шу жумладан Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўша пайтларда мумкин бўлган деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам!
    Show more ...
    3 055
    21

    Гаров ўйнаш...

    мумкин, агар ўртага ҳеч нарса тикилмаса
    мумкин эмас, ўртага бирор нима тикилиши ёки тикилмаслигидан қатъий назар
    илм олиш, дарс беришда ёки китоб ўқиш каби фойдали нарсаларда мумкин
    энди билиб оламан
    0
    Anonymous voting
    3 259
    37
    ​​"Жумъа" сураси, 9-10 оятлар: ﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ٩ فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ١٠﴾ 9. Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. 10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз. Ушбу оятнинг қисқагина шархи қуйидагича: Аллоҳ таоло бизни жумъа намозига азон айтилганда нафақат қилаётган тижоратимизни, балки харидор билан қилаётган савдомизни, ҳатто унинг қоқ ўртасида бўлса ҳам тўхтатишга чақирмоқда. Аллоҳ таоло, ушбу оят орқали бизга сотаётган молимизга харидор чиқиб турган бўлса ҳам уни тўхтатиб Унинг ибодатида қоим бўлишимиз, биз бу дунёда олишимиз мумкин бўлган наф (фойда)дан яхши эканини, ибодат бизни савдо орқали келадиган ўткинчи эмас, балки абадий манфаат сари етаклашини билдирмоқда. Кейинги оятда Аллоҳ бизнинг эътиборимизни намоз тугагандан кейин куннинг қолган қисмини бекорчиликда эмас, балки ўз тирикчилигимизни давом эттирган ҳолда ўтказиш лозимлигига қаратмоқда. Бундан биз Аллоҳ таоло бизни сермаҳсул ва ижодкор жамият бўлишимизни хоҳлашини англашимиз мумкин, чунки исломда даромад фақат ҳалол мехнат орқали топилиши кераклиги ва шу орқали жамият фаровонлигига эришилиши, асоссиз/ноҳақ даромаддан қочиш лозимлиги уқтирилади. @IslomMoliyasi каналига уланинг
    Show more ...
    image
    4 112
    28
    #тафсир Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 6-оят «У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар. (Етимни ўз қарамоғига олган) киши агар бой бўлса, (етимнинг молидан) парҳез қилсин, камбағал бўлса, яхшилик билан (яъни, қилган хизматига яраша) олиб есин». 🔰 тафсири 👉 ☪️ @IslomMoliyasi канали
    2 594
    3
    TAJRRIBALI SOTUV MENEDJERLARINI KOZIMXON TO`RAYEV JAMOASIGA ISHGA TAKLIF QILAMIZ !!! TAKLIFLARIMIZ: - Maosh oylik va KPI asosida o'sib boruvchi bonuslar - Kasbiy va shaxsiy rivojlanishi uchun imkoniyatlar - Qo'llab quvvatlovchi jamoada ishlash imkoni - HR menedjment sohasini o'rganish imkoniyati - Qulay lokatsiya - Xalqaro Biznes Centrda Ofis TALABLARIMIZ: - 21 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan ayol qizlar - Call centr sotuvlarida kamida 1 yillik tajriba -O'zbek tilida ravon, chiroyli gapirish (ingliz tilini bilish ustunlik beradi) - Mijozlar bilan ishlash qobiliyati; - Jamoa bilan rivojlanishga, o'z ustida ishlaydigan va bililm olishga intiluvchan bo'lish; - CRM dan foydalana olish - Omonatdor va qadriyatli bo‘lish - Oylik 3 000 000 so‘m+20 000 000 so‘m gacha bonus olish imkoniyati Ish vaqti: 6 kun,10 dan 18 gacha Resume jo'natish uchun manzil:
    Show more ...
    2 672
    26

    Муробаҳа шартномасида сотувчи харидорга молнинг таннархи ва ўз устамасини очиқ билдириши...

    Керак эмас, чунки бу сотувчининг ихтиёри
    Керак, чунки айнан шу муробаҳанинг асл мазмуни
    Яхши иш, лекин шарт эмас
    Энди билиб оламан
    0
    Anonymous voting
    2 696
    9
    УШБУ КОРХОНАДА ИШЛАШИМ ЖОИЗМИ? CАВОЛ: Мен бир мебел цехида ишлайман. Цех эгалари фоизли қарз олиб иш юритишади. Мен ўша цехда ишлаб, ойлик олишим мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарз олиб, уни кўпайтириб қайтариш шариатимизда рибо (судхўрлик) саналади. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан нақл қилинган ҳадисда шундай дейилади: "لعن رسول الله صلى الله عليه وسلم آكل الربا وموكله وكاتبه وشاهديه وقال: هم سواء" (رواه الإمام مسلم). яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини ҳам, едирувчини ҳам, уни қайд қилувчини ва унга гувоҳ бўлганларнинг барини лаънатладилар ва “улар гуноҳда тенгдир”, – дедилар” (Имом Муслим ривоятлари). Сиз ўзингиз ишлайдиган кичик корхона эгаларига қилган ишлари динимиз кўрсатмаларига зид эканини, рибавий амалиёт сабабли икки дунёда ҳам зарар кўриши аниқ эканини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Ушбу кичик корхонада ишлаш масаласига келсак, бунинг икки ҳолати бор: Биринчи ҳолат: Рибавий қарзга алоқаси бўлган ишлар, масалан: қарзни олиш, қайд этиш ёки унга гувоҳ бўлиш ёхуд қандайдир маънода ушбу амалиётга ёрдамлашиш каби ишлар. Ширкат ёки корхонанинг ушбу ишларида ишлаш шаръан жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай деган: وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (2-оят). Иккинчи ҳолат: Рибавий қарзларга алоқаси бўлмаган ишлар. Модомики корхонада ҳалол махсулотлар ишлаб чиқарилса, ушбу корхонанинг умумий ишларида ишлаб, ҳақ олиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
    Show more ...
    2 918
    41
    #қисқа_савол_жавоблар МУЗОРАБАДА ҲАР ОЙ ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Шерикчиликда бир дўстим билан иш бошладим, шеригим мен қилаётган бизнесга пул тикди, фойдани тенг шерикликка келишдик, ҳар ойда фойдани пулини олиб турсак бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизларнинг шартномангиз “Музораба” шартномаси бўлиб, бунинг баёни фиқҳ китобларида қуйидагича келтирилади: هي عقد شركة فى الربح بمال من رجل و عمل من الاخر яъни: “Музораба бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдада шерикчилик битимидир" ("Ихтисорур ривоя" китоби). Демак, Музорабада дастмоя бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан муайян бир миқдорда эмас, балки фоиз ҳисобида тақсимланади. Масалан: “Фойданинг ярми меники, ярми сеники ёки учдан бири меники, учдан иккиси сеники ва ҳоказо. Агар зарар бўлса, музораба шартномасида мол эгаси пулига, ишчи эса қилган меҳнатига куяди. Музорабада фойдани бўлиб олиш муддати иш турига боғлиқ. Савдо-сотиқ бўлса, олинган нарса тўлиқ сотилгандан кейин ҳисоб-китоб қилинади. Агар деҳқончилик каби ишлар бўлса, ҳосил олингандан кейин фойда бўлиб олинади. Лекин аввал дастлабки сармояни ўз ўрнига қўйиб, кейин соф фойда келишилган нисбатда бўлиб олинади. Музорабада икки томондан бири учун муайян сумма таъйин қилинса, музораба бузилади. Масалан, фойдадан менга юз дирҳам (доллар) берасан, қолгани сенга деса музораба дуруст бўлмайди. ("Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китоби). Чунки икки томондан бирига зарар бўлиб қолиши эҳтимоли ҳам бор. Шунингдек, музорабада пул берувчи: “Сенга қанча пул берган бўлсам, нима бўлган тақдирда ҳам шу пулимни тўлиқ қайтарасан”, – деса ҳам, музораба бузилади. Валлоҳу аълам. 📖 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar да берилган фатво асосида тайёрланди. ┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈ 📝 Ислом молияси қўшимча изоҳи: Ислом молияси қўшимча изоҳи: агар бизнес цикл якунига етмасдан тушган жорий "фойдадан" томонлар улуш олиб туришса, бу қарз ҳисобланади. Бизнес жараён тўлиқ якунига етганда ва "ғалвир сувдан кўтарилганда" молиявий ҳолат қанақалигига қараб якуний фойда тақсимоти амалга оширилади. Шунда бизнес фойда эмас, зарар билан якунлагани маълум бўлса, у ҳолда томонлар жорий "фойдадан" олган улушларини ўртага қайтиб қўйишади ва қайта ҳисоб-китоб қилишади. Агар зарар билан чиқилган бўлса, сармоядор тиккан пулига (қанча зарар кўрилган бўлса ўшанга кўра), иш юритувчи - музориб эса меҳнатига куяди. Фойда кўрилган бўлса, бошидаги келишувга кўра томонлар ўртасида тақсимланади. 🔗 @IslomMoliyasi канали
    Show more ...
    2 551
    29

    Музорабада пул берувчи (сармоядор) иш юритувчи томон (музориб)га: “Фойда кўрилса менга ўзингиз кўнгилдан чиқариб улуш берасиз, лекин нима бўлган тақдирда ҳам шу пулимни танини тўлиқ қайтарасиз”, деса бўладими?

    бўлмайди, чунки бу музораба шартномаси талабларига тўғри келмайди
    бўлади, чунки бунда бир тадбиркор айланма маблағ билан таъминланади, яъни бу савоб иш
    бўлади, агар буни оддий қарз сифатида кўрилса
    энди билиб оламан
    0
    Anonymous voting
    2 676
    11
    #Диний_савол_жавоб Ҳозирги иловалардаги "cashback"лар ҳалолми?
    Фатво маркази катта устози
    Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
     
    
    🌐 Манба: @IslomMoliyasi канали

    Cashbeklar halolmi tg.mp4

    3 125
    46
    ​​ Ипак Йўли Банки Хусусий тармоқни ривожлантириш ислом корпорацияси (ICD) билан янги шартнома орқали кичик ва ўрта бизнесни ислом молияси тамойилларига мувофиқ молиялаштиришни бошламоқда. Ипак Йўли Банки ва Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD), биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий эҳтиёжларини қондириш мақсадида молиялаштириш линияси бўйича янги келишув имзолади. Келишув 2023-йил 12-май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик йиғилиши давомида имзоланди. Унга мувофиқ, ICD агентлик келишуви - вакала асосида Ипак Йўли Банки томонидан тавсия этилган хусусий тармоқ лойиҳаларини муробаҳа орқали молиялаштириш учун 15 миллион АҚШ доллари ва 5 миллион евро миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этади. Бу маблағлар Ўзбекистонда хусусий тармоқнинг ўсишига кўмаклашиши ва тадбиркорларга миллий иқтисодиётни кенгайтиришга ёрдам берадиган қўшимча қийматга эга лойиҳаларни яратиш имконини бериши кутилмоқда. Янги молиялаштириш шартномаси ICD ва Ипак Йўли банки ўртасида 2006-йилда бошланган ҳамкорликнинг ифодасидир. Шу вақтдан бошлаб Банк ICD томонидан тақдим этилган тўртта молиялаштириш линиясини жалб қилди. Ушбу шартномада қўлланилган муробаҳа инструменти кенг тарқалган ислом молия воситаси бўлиб, активларни таннархи+банк устамаси билан сотиб олиш имкониятини беради ва бу шариатга мувофиқ молиялаштиришга интилаётган корхоналар учун маъқул вариант ҳисобланади. 🌐 | | | | | ☪️ @IslomMoliyasi канали
    Show more ...
    image
    2 779
    29
    Ассалому алайкум! Ҳозиргина бир одам биз билан телефон орқали боғланиб фирибгарлик қурбони бўлганлиги айтди. Аниқроғи, у одамни айтган гапларидан биз у киши фирибгарлик қурбони бўлганлигини тушундик ва у одамга ҳам буни тушунтирдик. Хуллас, ҳолат доимгидек, ижтимоий тармоқлар орқали қандайдир Гулнора исмли “аёл” Islamic forex платформаси номидан енгил пул ютиб олишни таклиф қилган, бу одам енгилгина келадиган пул дардида ва “Islamic” деган рекламага ишониб (яъни ислом сўзи бор эканку, ҳалол бўлса керак деган фикр билан) қармоққа илинган ва 1 млн.сўм миқдоридаги пулни у “аёлни” карта рақамига ўтказган, бир оздан кейин у “аёлдан” сизни пулни биржага тикиб фалонча пул ишладим, лекин у пулни олиш учун сиз фалонча солиқ тўлашингиз керак, деган хабар келган. Пул “ютган” содда қаҳрамонимиз ўша кўрсатилган солиқни ҳам кўрсатилган карта рақамига ташлаган. Кейин у “аёлдан” навбатдаги хабар келган, энди халқаро пул ўтказмаси учун фалонча пулни фалон карта рақамига ўтказинг, шундан кейин биз пулни сизнинг карта рақамингизга ўтказиб юборамиз деган... ана шу хабардан кейингина у одам бизга мурожаат қилиб шу масалада нима қилишни сўрадилар. 🌐 давоми: 👉 | | | |
    Show more ...
    ДИҚҚАТ ФИРИБГАРЛИК!
    Ассалому алайкум! Ҳозиргина бир одам биз билан телефон орқали боғланиб фирибгарлик қурбони бўлганлиги айтди. Аниқроғи, у одамни айтган гапларидан биз у киши фирибгарлик қурбони бўлганлигини тушундик ва у одамга ҳам буни тушунтирдик. Хуллас, ҳолат доимгидек, ижтимоий тармоқлар орқали қандайдир Гулнора исмли “аёл” Islamic forex платформаси номидан енгил пул ютиб олишни таклиф қилган, бу одам енгилгина келадиган пул дардида ва “Islamic” деган рекламага ишониб (яъни ислом сўзи бор эканку, ҳалол бўлса керак деган…
    6 387
    42
    Ассалому алайкум ҳурматли телеграм саҳифамиз ва сайтимиз аъзолари! Кеча, яъни 2023 йил 20 май куни Мезана илм марказида ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА тренинг бўлиб ўтди. Тренинг соат 9 дан 17.00 бўлиши режалаштирилган эди, лекин соат 19.30 гача давом этди... 🔗 | | | |
    Ислом молияси бўйича тренинг пресс-релизи
      Ассалому алайкум ҳурматли телеграм саҳифамиз ва сайтимиз аъзолари. Кеча, яъни 2023 йил 20 май куни Мезана илм марказида ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА тренинг бўлиб ўтди.  Тренинг соат 9 дан 17.00 бўлиши режалаштирилган эди, лекин соат 19.30 гача давом этди. Тренинг давомида Ислом иқтисодиёти ва молияси, Ислом молиясининг асосий тамойиллари, Исломда пулнинг аҳамияти, Ислом банкчилиги ва анъанавий банкчилик ўртасидага тафовутлар, ислом молияси саноати (1), ислом молиясининг асосий маҳсулотлари ҳисобланувчи Муробаҳа…
    2 714
    6
    ҲАРОМДАН ПУЛ ТОПГАН КИШИ БИЛАН ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ? ❓САВОЛ: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам гуноҳ бўлиб ёзиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади. Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлсаю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмасада, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар: معاملة من أكثر ماله حرام ولم يتحقق المأخوذ من ماله عين الحرام فلا تحرم مبايعته؛ لإمكان الحلال وعدم التحريم، ولكن يكره خوفًا من الوقوع في الحرام، كذا في "فتح القدير" яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет) Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида: إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ، وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ “Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап” деганлар. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar
    Show more ...
    3 421
    29
    ДИҚҚАТ! Ҳурматли талабалар ва устозлар! Эртага эрталаб, яъни 20.05.2023й.да ИСЛОМ МОЛИЯСИ АСОСЛАРИ БЎЙИЧА БИР КУНЛИК ТРЕНИНГ ўтказилади. Иштирок этиш ниятида бўлганлар имкониятни қўлдан бой берманглар! Бир неча соат қолди рўйхатга олиш якунланишига. Мурожаат учун: Телеграм орқали: Тел рақам: 998910091330
    Ислом Молияси бўйича бир кунлик трейнинг
    Дастур тафсилотлари Сана: 20 май (шанба) 2023 йил; Вақти: 9.00 дан 17.00 гача; Жойи: Мезана илм маркази (локация: https://maps.app.goo.gl/62su7eDKKxA2Vcid8); Нархи: талаблар учун махсус чегирма билан 150 000 сўм. Тадбир тили: ўзбек тили Қўшимча маълумот: тренинг мавзулари орасида кофе-брейк ва пешин намозидан олдин енгил тушлик ташкил қилинади, тренинг давомида ичимлик сув берилади. Мезана илм марказида таҳорат ва намоз учун шарт-шароит мавжуд. Тренинг маърузачилари: 1. Жаҳонгир Имамназаров – “Ислом молияси”…
    3 328
    16
    MetaGo орқали пул топиш ҳалолми? CАВОЛ: Метаго (MetaGO) платформаси орқали даромад кўриш ҳалолми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.MetaGO дастури аслида… Ислом молияси саҳифалари: | | | |
    3 538
    63
    #савол_жавоб Ассалому алайкум! Бизга баъзида катта дўконлар, турли ишлаб чиқарувчи ва савдо-сотиқ компаниялари томонидан ўтказиладиган ютуқли акцияларда иштирок этиш, ушбу акциялардаги маҳсулотларни сотиб олиш масаласида, яъни уларни харид қилиш жоиз ёки жоизмаслиги ҳақида саволлар йўллашади. Ушбу саволларга жавоб ўлароқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан берилган қуйидаги фатвони, ҳамда аввалроқ шу масалада тайёрлаган мақоламизга боғлама (линк)ни ҳам яна бир бор эътиборингларга ҳавола қилишга қарор қилдик. ┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈ ТУРЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ҚЎЙИЛГАН БОНУС ЁКИ СОВРИНЛАРНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ? ❓CАВОЛ: Бугунги кунда жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчилар томонидан маълум маҳсулотни сотиб олган инсон учун турли бонус ёки совринлар қўшиб берилмоқда, масалан маҳсулот ичидан турли ютуқлар чиқмоқда. Бу диний жиҳатдан қанчалик тўғри, қиморга ўхшаб қолмаяптими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг ихтиёридаги нарса. У харидор учун сотилган нарсаларга қўшимча нарса қўшиб бериши жоиз. Лекин ушбу ҳолатда учта шарт топилиши керак. Бу уч шарт топилмаса бу иш қиморга ўхшаб қолади. 1️⃣ Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи шу соврин ёки бонус қўйилгани учун маҳсулотнинг нархини ошириб қўймаслиги керак. Масалан, маълум ичимликни сотиб олганларга соврин ваъда қилинмоқда. У ичимлик аслида 5 минг сўм туради, лекин соврин қўйилгани учун 6 минг сўмга сотиляпти. Бу жоиз эмас. Сабаби бу моҳиятан қиморга айланиб қолмоқда. Чунки харидор 5 минглик нарсага 6 минг яъни минг сўм ортиқча пул беряпти. Натижада минг сўмдан ортиқча йиғилган пул кимгадир соврин бўлиб қайтяпти. Бу ўртага минг сўмдан пул ташлаб, кейин кимдир ютиб оладиган қиморнинг айни ҳолатидир. Аммо ичимлик ўз нархи яъни 5 мингга сотилса харидорлар маҳсулотни ўзининг нархига сотиб олган ва сотувчи томонидан қўйилган қўшимча совринни совға сифатида олган бўлади. 2️⃣ Маҳсулотлар учун бонус тақдим қилиш сифатсиз ёки сохта маҳсулотни ўтказиш учун алдов йўли билан амалга оширилмаслиги керак. 3️⃣ Бундай маҳсулотларни сотиб олаётган кишининг мақсади ўша маҳсулотни истеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш бўлиши керак. Фақат мукофотни кўзлаб сотиб олса жоиз эмас. Маълум нарсани сотиб олган харидорлар ўртасида қуръа орқали бериладиган совринларнинг ҳукми ҳам юқоридаги шартлар асосида жоиз ҳисобланади. 🌐 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Қўшимча равишда ўқинг: 👇 ☪️ @IslomMoliyasi канали
    Show more ...
    3 321
    23
    ДИҚҚАТ! Ҳурматли талабалар ва устозлар! ИСЛОМ МОЛИЯСИ АСОСЛАРИ БЎЙИЧА БИР КУНЛИК ТРЕНИНГда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг! Рўйхатдан ўтиш учун сизда икки кун вақт қолди холос. Сиз ушбу тренинг давомида қуйидаги билимларга эга бўлишингиз мумкин: Ислом иқтисодиётининг анъанавий иқтисодий тизимдан фарқи жиҳатлари; Ислом банк-молия тизими қандай фаолият юритиши; Ислом банкларининг анъанавий банклардан фарқи; Асосий ислом молиявий воситалари бўлган муробаҳа ва ижара, мушорака ва музораба, салам ва истисна тамойиллари; Блокчейн, криптовалюта, биткоин, форекс ва трейдинг каби молиявий ибораларнинг ортида нима турганлиги ва булар ислом нуқтаи назаридан қандай фаолият турлари эканлиги; Ислом молияси соҳасида мутухассис бўлиш учун қайси хориж олийгоҳларида таълим олиш мумкинлиги ва қандай қилиб ислом молияси соҳасида мутахассис бўлиш мумкинлиги. Aгар сиз ислом молияси бўйича муайян билимларга эга бўлишни истасангиз, сизни ислом молияси соҳаси бўйича чуқур назарий билимларга ва кўп йиллик амалий тажрибага эга мутаҳассислар томонидан ташкиллаштирилаётган тренинга иштирок этишни таклиф қиламиз. Мурожаат учун: Телеграм орқали: Тел рақам: 998910091330
    Show more ...
    Ислом Молияси бўйича бир кунлик трейнинг
    Дастур тафсилотлари Сана: 20 май (шанба) 2023 йил; Вақти: 9.00 дан 17.00 гача; Жойи: Мезана илм маркази (локация: https://maps.app.goo.gl/62su7eDKKxA2Vcid8); Нархи: талаблар учун махсус чегирма билан 150 000 сўм. Тадбир тили: ўзбек тили Қўшимча маълумот: тренинг мавзулари орасида кофе-брейк ва пешин намозидан олдин енгил тушлик ташкил қилинади, тренинг давомида ичимлик сув берилади. Мезана илм марказида таҳорат ва намоз учун шарт-шароит мавжуд. Тренинг маърузачилари: 1. Жаҳонгир Имамназаров – “Ислом молияси”…
    3 020
    26
    ИШЧИ ИШЛАМАСА ҲАМ ОЛГАН ПУЛИ ҲАЛОЛ БЎЛАВЕРАДИМИ? CАВОЛ: Биз қурилишда ишлаймиз. Баъзида қандайдир муаммо бўлиб қурилиш материали келмай қолади, лекин фирма ойлик бераверади биз бу ҳолатда ишламасак ҳам олган пулимиз ҳалол бўладими? ЖАВОБ: Ёлланган ишчилар икки хил бўлади: хос ишчи, умумий ишчи. Хос ишчи, фақат бир киши (фирма/ташкилот)га, келишилган иш ва ҳақ эвазига ёлланади. Демак, сизлар хос ишчи ҳисобланасиз ва иш давомидаги маҳсулотларнинг узилиб қолишига қурилиш ташкилоти айбдор. Бунинг учун сизнинг ойлигингизни камайтирмаслиги керак. Иш кам бўлган бўлсада келишилган ойликни олишингиз дуруст. Лекин ҳамма шароит ва маҳсулотлар бўлсада ишламай юриб ҳақ олиш ҳалол эмас. Бу иш берувчига хиёнат бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази жавоби асосида тайёрланди.
    Show more ...
    3 155
    23
    МАҲРГА ҚУРЪОНИ КАРИМНИ БЕРИШ ❓ CАВОЛ: Aёлим менга маҳрни ўрнига Қуръон китобини олиб беринг деб айтди, мен олиб бердим, энди маҳрни берган бўламанми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳр — аёл кишига эри томонидан берилиши лозим бўлган, пул маблағи ёки шу қийматга эга бўлган бирор нарсадир. Маҳрнинг энг кам миқдори 10 дирҳам (яъни закот нисобининг йигирмадан бир қисми)га тенгдир. Саволда сўралган масалага келсак, фиқҳий қоидаларга кўра агар маҳр (эр ёки хотин томонидан белгиланиб) айтилган бўлиб, у маҳрнинг энг ками (яъни закот нисобининг йигирмадан бир қисми)дан арзон бўлса келинга ёш, насаб, оилавий шароит ва касб-ҳунар жиҳатидан баробар бўлган аёлларга белгиланган маҳрни бериш вожиб бўлади. Демак, аёлингиз мусҳаф олиб беришингизни сўраган бўлса ва мусҳафнинг қиймати юқорида айтиб ўтилган 10 дирҳам (4.25 гр тилланинг қиймати)дан кам бўлса бу билан маҳр адо топмайди. Етмаган қийматни қўшиб бериш шарт. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. Изоҳ: кўриб турганимиздек, келин истиҳола сабабли, куёв эса ислом дини талабларини билмаслиги оқибатида маҳр кам берилган. Шунинг учун қиз бола турмушга чиқаётганда унинг отаси ёки ёши каттароқ, ҳаётий тажрибага эга яқин қариндоши валий бўлиши комил никоҳнинг шартларидан саналади. Зеро, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги ҳақисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқдир», дедилар». (Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган). Валий ҳанафий мазҳабида никоҳнинг шарт ва рукнларидан бири бўлмаса ҳам, бошқа мазҳаблар уни никоҳнинг рукнларидан бири деганлар. Валийлар тартиби – ота йўқ бўлса, бобо, туғишган ака-ука, ота бир ака-ука, она бир ака-ука, амаки бўлиб кетаверади. Ҳанафий мазҳабига кўра, одам танлашни билмайдиган, алданиб қоладиган киши ҳам валий бўлолмайди. Никоҳда тенглик (яъни бўлажак куёвнинг қизга моддий ва маънавий жиҳатдан муносиб бўлиши шариатда) эътиборга олинган. Чунки обрўли аёл хасис (пасткаш) киши билан яшашга асло рози бўлмайди. Шунинг учун (бўлажак эрни танлашда) аёлнинг ҳолатини эътиборга олиш лозим (Ҳидоя).
    Show more ...
    2 986
    37
    #тафсир Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 5-оят «Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўз айтинг». 🔰 тафсири 👉 ☪️ @IslomMoliyasi канали
    2 829
    8
    Last updated: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio