#kun_tarixi
5️⃣
ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇻🇪
1811 йил— Венесуэла Испаниянинг Жанубий Америкадаги мустамлакаларидан биринчи бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилган;
🏢
1841 йил— инглиз сайёҳи Томас Кук дастлабки сайёҳлик агентлигини очган;
📌
1881 йил —Мисрдаги Луксор шаҳри яқинида фиръавнлар Сети I, Аменхотеп I, Тутмос III ва Рамсес II дафн этилган ноёб қабрлар топилган;
🇩🇪
1884 йил — Германия Того устидан протекторат эълон қилган;
⚖️
1919 йил— ирланд миллатчилари ташкилоти Шин Фейн қонундан ташқари деб эълон қилинган;
🇩🇰
1920 йил— Германиянинг Шлезвиг штати Дания назорати остига ўтган;
📜
1921 йил —Совет Россиясида давлат корхоналарини хусусий шахсларга ижарага беришга рухсат берувчи фармон қабул қилинган;
🤾♂️
1924 йил — Парижда саккизинчи Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган;
⚔️
1940 йил — Швеция Германияга аскарларни Норвегияга етказиш учун Швеция темир йўлларидан фойдаланишга рухсат берган;
❌
1940 йил — президент Франклин Делано Рузвельт АҚШга япон товарларини етказиб беришга эмбарго жорий этган;
🏅
1942 йил— бўлажак ёзувчи Ян Флеминг Канададаги айғоқчилар мактабини имтиёзли диплом билан тугатган;
⚔️
1943 йил — Иккинчи жаҳон урушида Курск жанги бошланган;
📺
1954 йил — BBC'нинг биринчи телевизион янгиликлари узатилган. Бошловчи Ричард Бейкер рекорд ўрнатган: у 28 йил давомида (1954 йилдан 1982 йилгача) янгиликларни ўқиган;
🇮🇩
1959 йил —Индонезия Президенти Сукарно фармони билан 1945 йилги Конституция тикланган, унга кўра президентга катта ваколатлар берилган. Шу билан бирга, Индонезия Таъсис мажлиси тарқатиб юборилган;
🇩🇿
1962 йил —Жазоирнинг Франциядан мустақиллиги эълон қилинган;
🗳
1971 йил —Қўшма Штатларда сайловда овоз бериш ҳуқуқи 18 ёшдан катта (илгари 21 ёшдан катталар) шахсларга берилган;
🇨🇻
1975 йил —Кабо-Верде ороллари мустақиллиги эълон қилинган;
📌
1978 йил — СССР КГБси СССР Вазирлар Кенгашига бўйсунишдан озод этилган;
❌
1994 йил —Хитойда болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган;
📢
1999 йил — Куба АҚШни 40 йиллик иқтисодий блокададан кўрган зарари учун судга берган;
🚗
2006 йил — Сан-Франциско ҳудудида автоҳалокат натижасида Тонга орол-давлатининг шаҳзодаси ва маликаси ҳалок бўлган.
🔎
@unutilgan_tarixShow more ...