Ёнингизга борайми, она?
Ҳар тонг бўлиб танти, девона,
Азоблари қалбида ёна,
Кўнгил кашонам ҳам вайрона,
Ёнингизга борайми, она?
Кипригимга илинган намлар,
Ўтиб кетар қувончли дамлар,
Таъқиб қилаверар одамлар,
Ёнингизга борайми, она?
Қабоғимга қўнди соғинчлар,
Олис бўлди менга севинчлар,
Қийнаяпти қалбим ўкинчлар,
Ёнингизга борайми, она?
Оласизми, яна дардимни,
Вужудимга қўнган гардимни,
Сиз биласиз, ўтган қадримни,
Ёнингизга борайми, она?
Дўстим йўқдир сиздан яхшироқ,
Зулматларни ёритган чироқ,
Бўлманг зинҳор қалбимга йироқ,
Ёнингизга борайми, она?
Дунёимда бир умр қолинг,
Игна билан оғриғим олинг,
Юрагимга меҳрлар солинг,
Ёнингизга борайми, она?
Кунларимда сўзларим йиғлар,
Етим кўнглим меҳрингиз силар,
Афсус билан ўтмоқда йиллар,
Ёнингизга борайми, она?
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
https://t.me/+RWUNktQLbhhjZWI6Show more ...