Фирма раҳбари котибасига:
— Бир ҳафтага хизмат сафарига борамиз, уйингизга хабар беринг, — дебди.
Котиба эрига телефон қилиб:
— Мен бир ҳафтага хизмат сафарига кетяпман, — дебди.
Эр пайтдан фойдаланиб ўйнашига телефон қилиб:
— Бир ҳафта меникида турасан, хотиним йўқ, — дебди.
Ўйнаши репетитор экан, ўқувчисига телефон қилиб:
— Бир ҳафта ўқитолмайман, бир оз дам олгин, — дебди.
Ўқувчи бобосига телефон қилиб:
— Бобожон, мени бир ҳафта дарсим йўқ экан, мени шаҳар айлантиринг, — дебди.
Ўқувчининг бобоси ҳалиги фирма раҳбари экан, рад қила олмабди ва котибасига:
— Хизмат сафари қолдирилди, — дебди.
Котиба эрига телефон қилиб:
— Хизмат сафари қолдирилди, — дебди.
Эр ўқитувчи ўйнашига телефон қилиб:
— Энди иложи йўқ, хотиним хизмат сафарига бормайдиган бўлди, — дебди.
Ўқитувчи ўқувчига телефон қилиб:
— Дарс ўтадиган бўлдик, — дебди.
Ўқувчи, бобоси, фирма раҳбарига телефон қилиб:
— Бобо, шаҳар айланиш қолдирилди, бошқа сафарга, — дебди
Фирма раҳбари котибасига:
— Тайёрланинг хизмат сафарига борамиз! — дебди...
P.S.: Қизиқ, ушбу воқеанинг охири қандай тугаса!?
@jaydari_hazillar |
халқона ҳазилларShow more ...