Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics 🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз:  @ishbank ,  @bank_xabar  Тижорий ҳамкорлик масалалари:  @pr_arslon  Мурожаат юбориш учун:  @bankirmanbot  
Show more
67 659-55
~36 204
~3
55.63%
Telegram general rating
Globally
16 482place
of 78 777
612place
of 2 295
In category
371place
of 1 704

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🏦 Асакабанк кўмагида ташкил этилган кутубхоналардаги маънавий дурдоналар маҳалла фуқаролари онги ва қалбига маърифат зиёсини улашмоқда! Бугун халқимизга хос миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда. Тижорат банклари кўмагида ташкил этилаётган маҳалла кутубхонаси лойиҳаси доирасида мамлакатимиз йирик банкларидан бири Асакабанк фаол . Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги «Оқ тепа», «Зафаробод», «Дамариқ» ва «Ракат» маҳаллаларда 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу маърифат масканларида барча ёшдаги маҳалла аҳли қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу кутубхоналар одамлар билан гавжум. Ушбу кутубхоналардаги китоб жавонларини тўлдириб турган маънавий дурдоналар аллақачон маҳалла ёшларини онги ва қалбига маърифат зиёсини улашишни бошлаган. 👉 👈
Show more ...

kutubxona 5.mp4

20 827
26
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан пойтахтимиздаги 15 та маҳаллада замонавий кутубхоналар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди Мамлакатимиздаги ижтимоий фаол банклардан бири — Ўзсаноатқурилишбанк ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Аҳиллик” ва “Алишеробод”, Олмазор туманидаги “Ниҳол”, Учтепа туманидаги “Заргарлик” ва “Диёробод”, Чилонзор туманидаги “Бўшқўрғон” ва “Қатортол”, Шайхонтоҳур туманидаги “Боғ кўча”, Сергели туманидаги “Нилуфар”, Миробод туманидаги “Тонг юлдузи”, Яккасарой туманидаги “Белариқ”, Яшнобод туманидаги “Ўқчи олмазор”, Юнусобод туманидаги “Акбаробод”, "Ғайратий" ва "Увайсий" номли маҳаллаларда замонавий кутубхоналар бунёд этилди. Кутубхоналар фонди жами 16 минг дона китобдан иборат. Уларнинг ҳар бири эса, мингдан зиёд миллий ва хорижий адабиётлар билан бойитилди. Кутубхоналарда, шунингдек, китобларни муносиб сақлаш ва бир пайтнинг ўзида 150 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. 15 нафар кутубхоначи ишга жалб қилинди. 👉 👈
Show more ...
22 585
50
HUMO Alif ни нақд пулсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофотлади Ўзбекистондаги етакчи тўлов тизимларидан бири HUMO ўзининг 5 йиллигини тантанали равишда нишонлади. Тадбир доирасида компания кўп йиллик ҳамкорларини алоҳида кўрсатиб ўтди. Alif «Нақд пулсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси» учун ҳам тақдирланди. Март ойидаги рақамларга кўра, финтех соҳасидаги онлайн транзакцияларнинг ҳажми бўйича Alif ТОП-5 нобанк мобил иловалар рўйхатига кирди. Alif жамоаси HUMO компаниясини ушбу муҳим сана билан табриклайди ва фаолиятимизни юқори баҳолагани учун миннатдорчилик билдиради. Келажакда фуқароларимизнинг ҳаёт тарзини яхшилашга ва Ўзбекистон финтех бозорини ривожлантиришга туртки берадиган яна қатор улкан инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз деб ишонамиз. 👉 👈
Show more ...
22 934
14
⚡️⚡️МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ТАВСИЯСИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН 120 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛАДИ Субсидия ажратиш 15 майдан бошланади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ--сон, 30.04.2024 й.) Фармони қабул қилинди. ☑️Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: ▪️ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; ▪️кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ▪️2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади. ☑️Бунда: ▪️ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ▪️ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. ⚡️▪️субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ▪️2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ▪️бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. ☑️Ипотека кредити ва субсидия излаб юрган танишларга юбориб, хабар бериб қўйинг. 👉 👈
Show more ...
76 531
2 896
🏦InfinBANK фойдали автокредит! InfinBANK қулай шартларда маълум қилмоқда. Кредит шартларига кўра: ✅ 24 ойгача: дастлабки тўлов 65%, фоиз ставкаси 16,99% ✅ 30 ойгача: дастлабки тўлов 50%, фоиз ставкаси 17,99% ✅ 36 ойгача: дастлабки тўлов 30%, фоиз ставкаси 21,99% ✅ 48 ойгача: дастлабки тўлов 15%, фоиз ставкаси 24,99% Кредит учун қуйидаги автомобилларни расмийлаштириш мумкин: Onix, Malibu, Captiva, Equinox, Traverse, Tahoe. 👉 👈
26 978
268
Нидерландия тараққиёт банки TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда TBC Bank Uzbekistan ва Нидерландия тараққиёт банки (FMO) ўртасида навбатдаги кредит шартномаси имзоланди. Унга кўра FMO TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратади. Кредит миллий валюта – сўмда берилади. Маблағларнинг 70 фоизи микрокредитлар беришга, қолган 30 фоизи эса яшил кредитлашга йўналтирилиши режалаштирилган. Ушбу кредит келишуви TBC Bank Uzbekistan ва FMO ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг давомидир. 2022 йилда FMO илк кредитор сифатида TBC Bank Uzbekistan'га 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси тақдим этганди. 👉 👈
Show more ...
25 685
21
ТАБРИКЛАЙМИЗ Бугун, 2 май куни Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Ботиров Салоҳиддин Бахтиёрович таваллуд топган кун. У 1985 йилда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университетини ва Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Банк тизимида 2003 йилдан буён фаолият олиб бораётган Салоҳиддин Бахтиёрович, Марказий банк Жиззах вилояти Бош бошқарма бошлиғи лавозимига куни кеча тайинланди. Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида Алишев Султонбек Холикназарович 👉 👈
Show more ...
27 762
342
✅✅✅✅✅✅✅ Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир? орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг! Ўйиннинг биринчи босқичи 10 май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади! Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз! 👉 👈
Show more ...
26 625
22
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ? ☑️2024 йил 1 апрелдан бошлаб дастурлар доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно): ▪️33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида; ▪️ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун; ▪️ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз; (Агар томорқангиз 10 сотихдан катта бўлса, у ерга 2-3 сотих иссиқхона қуриш учун 50 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин) ▪️10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади. (Агар 10 сотих иссиқхона қурмоқчи бўлсангиз 100 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин) ☑️Бунда: ▪️чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) ва ҳақиқатдан етказиб берилган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) сотиб олишга; (Кредитга оладиган чорва ҳайвонларингизни қулоҳида биркаси бўлиши зарур. Маҳаллий бозордан ёки дуч келган тадбиркордан биркасиз чорва олиб бўлмайди) ▪️аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин. (Агар сиз ушбу йўналишларга нақд пулда кредит олмоқчи бўлсангиз, маҳаллангизга бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси кафиллик тақдим этади) Маҳаллага бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган оилавий тадбиркорлик лойиҳаларининг натижадорлиги учун тенг манфаатдор ва жавобгар бўлади. (Олган кредитингизни тўлиқ қайтаргунингизга қадар ушбу икки масъул назорат қилиб боради) Энг фойдали жойи: Ушбу кредитларни олиш учун сайтига кириб онлайн ариза қолдирасиз. ☝🏻УШБУ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА ВА НИМА МАҚСАДЛАРГА АЖРАТИЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА ТЎХТАЛИБ ЎТГАНМИЗ. 👉 👈
Show more ...
41 595
675
ПЕНСИЯНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРЛАРИ МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ МИҚДОРИГА ЕТКАЗИЛДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди.  Фармонга , 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ▪️иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. ☑️Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади. Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади. ☝️🏻Маълумот учун: юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. 👉 👈
Show more ...
36 918
253
КИТОБ ТУМАНИДА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАН БАНК БОШҚАРУВЧИСИ СОБИҚ ЎРИНБОСАРИ АНИҚЛАНДИ   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.Х. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган даврида отаси С.Х. раҳбарлигидаги “С.Т.” деҳқон хўжалигига ушбу банк филиалидан ажратилган 300 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Шунингдек, О.Х. фуқаро З.Х.га имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 30 млн. сўмини ҳамда фуқаро Ч.М.нинг кредит қарздорлигини сўндириб қўйиш учун 15 млн. сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉 👈
Show more ...
26 918
63
📣 Ўзбекистон ва Малайзияда ташкил этиладиган малака ошириш курсига таклиф этамиз! Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Ислом банки ва молияси: Малайзиа тажрибаси” йўналиши бўйича 2 босқичли малака ошириш курсига таклиф этади. Биринчи босқич Банк-молия академиясида 2024-йил 13–14-май кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача ташкил этилади ва бир нафар иштирокчи учун курс нархи 2 100 000 (икки миллион бир юз) сўм этиб белгиланган. Иккинчи босқич Куала-Лампур шаҳрида 15–27-май кунлари хорижлик амалиётчи экспертлар томонидан олиб борилади ва бир нафар иштирокчи учун курснинг нархи 1800 (бир минг саккиз юз) АҚШ долларини ташкил этади. Курс давомида иштирокчилар Малайзия Марказий банки, Малайзия Солиқ ва закот қўмитаси, Халқаро Исломий Ликвидлиликни Бошқариш ташкилоти, Малайзия қимматли қоғозлар ташкилоти ва Малайзия Банк Муамалат Ислом банки каби ташкилотлар амалиёти билан танишиш учун корпоратив ташрифлар ташкил этилади. Ўқув дастури якунида сертификат берилади. Стажировка дастури билан ушбу 👉ҳавола👈 орқали танишишингиз мумкин. 🔗 Рўйхатдан ўтиш Батафсил маълумотларни орқали олишингиз мумкин. 🌐 | 🕊 | 📱 | 📱 | 📺 |
Show more ...
25 389
53
ЯНГИЧА УСУЛМИ? Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда яширин иқтисодиётга қарши курашишга қаратилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилгани, кимлардир кўриб чиқаётгани ҳақида шов-шувлар тарқатилмоқда. Ҳа, ўйлашимча, кимлардир буни ортига туриб олиб тарқаттирмоқда. Қани, жамоатчилик нима деркин, қандай муносабатда бўларкин деб, катта-катта тармоқларда тарқатилмоқда. Нега, бу қарорни тасдиқлатишни янгича усулими? Ҳали лойиҳаси ҳам эълон қилинмаган қарорнинг ҳар бир бандига урғу берилиб, Солиқ у қилмоқда, Марказий банк бу қилмоқда деб уқтирилмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида бу ҳақида гап-сўз йўқ. Нега порталга жойланмасдан бу кўринишда муҳокама қилинмоқда? Нега шу қарорни ишлаб чиққанлар қарор лойиҳасини порталга жойламаган? Агар тарқатилаётган хабарлар рост бўлса, яширин иқтисодиётни фақат чеклов билан эмас, қулайлаштириш билан қисқартиришга эътибор қаратишларига чақириб қоламиз. Кўзга кўринган манбаларда тарқатилаётган хабарлар рост бўлса, ушбу қарор муҳокамага қўйилиши, янги усулда бошланган қарор қандай фикрларга сабаб бўлиши қизиқ, кузатамиз. 👉 👈
Show more ...
25 655
7
Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи кенгашининг йиллик йиғилишида Трастбанк Бошқаруви Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда. Хусусан, Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпопацияси ўзаро англашув Меморандуми Унга кўра, икки молия институти ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади. Халқаро ислом савдо-молия копорацияси билан ўтказилган икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларининг ислом шариати асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. ☝️🏻Трастбанк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 64 млн АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Республикамиздаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг жами 74 та лойиҳаси молиялаштирилган. Бу тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда. 👉 👈
Show more ...
26 839
43
ЭНДИ НАВБАТ КУТУБХОНАГА Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов «X» тармоғида тижорат банклари Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлаганини, кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилишини Улар маҳалла учун оммабоп масканга айланадими? Келажакда уларнинг сонини кўпайтириб, ягона тармоққа бирлаштириш мумкинми? Уларнинг узлуксиз ишлаши, китоблар билан тўлдириб турилиши қандай ташкил қилинади? Ушбу саволлар жавоби устида бош қотирамиз, ҳозирча бошлайверайлик - деб ёзади у.
Банкларга юкланаётган банкка оид бўлмаган ишларнинг фойдалироғи шу бўлса керак, чунки китоб ўқимай қўйдик. Ҳеч бўлмаса китобни яхши кўрувчиларга шароит яратайлик, улар китоб ўқисин. 
👉 👈
Show more ...
31 558
135
🏦ANORBANK ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМ БАНКИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди. Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади. 👉 👈
Show more ...
27 849
148
ОРИЕНТ ФИНАНС БАНК ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ГУРУҲИНИНГ АР-РИЁД ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ ЙИҒИЛИШИ ДОИРАСИДА ҲАМКОРЛИК КЕЛИШУВИНИ ИМЗОЛАДИ Йиллик юбилей йиғилиши доирасида «Ориент Финанс» ХАТБ раҳбариятининг Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ҳамда Савдони молиялаштириш ҳалқаро Ислом корпорацияси (ITFC) раҳбариятлари билан учрашувлари бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида, «Ориент Финанс» ХАТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш, инвестиция, техник кўмак ва маслаҳат хизматлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланди ва унинг амалга оширилиши ҳар икки томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлиб, мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади. Шунингдек, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ҳамда Савдони молиялаштириш ҳалқаро Ислом корпорацияси (ITFC) раҳбариятлари ташкилотларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, келажакда «Ориент Финанс» ХАТБ билан самарали ҳамкорлик қилишга ишонч билдирдилар. 👉 👈
Show more ...
28 054
39
🎙ХАЛҚ БАНКИ МАСЪУЛЛАРИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ЖОНЛИ ЭФИРДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖАВОБ БЕРАДИ  Эртага — 1 май, соат 15:00 да Халқ банкининг расмий саҳифаларида навбатдаги «Халқ банки билан бизнесга биринчи қадам» мавзусидаги жонли эфир бўлиб ўтади. ☑️Ҳозирда Халқ банкида ўзини ўзи банд қилган ҳамда бизнесини янги ташкил қилган шахслар тадбиркорлигини ривожлантириш, мижозларни микромолиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги кредитлар ажратилмоқда: ▪️ Онлайн кўмак ▪️ Молиявий оммабоп ▪️ Молиявий кўмак 100 ☝️🏻Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга масъуллардан шахсан жавоб олиш мумкин бўлган эркин форматдаги учрашувни ўтказиб юборманг. Онлайн эфирда қатнашиш учун банк расмий саҳифалари👇🏼 | | | 👉 👈
Show more ...
30 133
76
⚡️⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ МИЖОЗЛАРГА ОЙ ЯКУНИДАГИ ЭСЛАТМА! Кредитларни вақтида тўламаётган мижозларга инсоф берсин. Ўзидан ҳам қарз олган одамлари бермай қийнасин. Қарзимни бер, деб сўраб борса, бетига эшикни "қарс" этиб ёпиб қўйсин. Орқасидан казо-казо одамларни телефон қилдириб ҳижолатда қолдирсин. У кредитни қайтармаётгани учун кредит ололмаётган бошқа тадбиркорларнинг қарғиши банкирларга эмас, тўғри ўшандайларга бориб тегсин. Хуллас, биз банкирларга нима қилса, ўзига ҳам ҳудди шундай қилишсин, қиладиям Худо хоҳласа. Мана шундай мижозларга ушбу постни ҳар ой юбориб ҚАЙТАР ДУНЁ эканини эслатиб қўяверинг. Ҳаммамизга яхши бўлади.
Тартибли, интизомли мижозларга тегишли эмас.
👉 👈
Show more ...

file

41 414
494
InfinBank вакиллари Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилишида иштирок этди Айни дамда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда InfinBank вакиллари ҳам иштирок этиб, ҳамкорликни алоқаларини чуқурлаштириш ва молиялаштириш линияларини жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Ислом тараққиёт банкига қарашли хусусий сектор институтлар, жумладан Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ислом тараққиёт банкининг юбилейини муносабати билан форум ўтказмоқда . InfinBank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёржон Жўраев Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIES), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар вақтида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўсиш нуқталари ва ривожланишнинг янги йўлларини ўрганишга қаратилган мавзулар муҳокама қилинди. 👉 👈
Show more ...
26 207
93
📱 Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми? Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган. «» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин! Telegram | Instagram | Facebook | Sayt |

Unversal Mikro qarz tg.mp4

29 465
226
​​Ҳафталик дайжест. Банк тизими ҳафталик (22 - 28 апрел) янгиликлари. ☑️Анорбанк 100 млн. сўмгача онлайн-микроқарз Иш ҳақи карта уланса 10% чегирма тақдим этилади. Шунингдек, банк савдо офислари бутун Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритаётганини маълум қилди. ☑️Ипак йўли банк UzAuto Motors автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 4 йилгача, бошланғич тўлов 15 фоиздан бошланади. ☑️МКБанк «Стимул» валюта омонати шартлари ўзгарганини маълум қилди. Фоизи 9%, минимал миқдор 100$, муддати 24 ойгача. ☑️Ориентфинансбанк «Кичик бизнесга қадам» микроқарзини Муддати 24 ойгача, миқдори 5 млн сўмгача. «Кичик ва ўрта бизнес учун капитал» кредити билан сиз ўз бизнесингизни ривожлантириш учун 500 миллион сўмгача кредит таклиф этди. Қўшимча иш ўринлари яратилса, кредит фоизлари мос равишда пастлатилади. ☑️Халқ банки Humo-Visa kobeyj картасини расмийлаштириб, хорижга саёҳатга йўлланма ютиб олиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил 24 апрел куни АОКА да матбуот анжумани ўтказди. ☑️Ўзсаноатқурилишбанк «Тадбиркорга кўмак» кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ доллари эквивалентигача, кредит фоизи яратилган иш ўрнига қараб пастлатилади. ☑️Ипотека-банк микроқарз таклиф этди. Онлайн 30 млн. сўмгача, оффланй 50 млн. сўмгача. Муддати 36 ойгача. ☑️Туронбанк янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирганини маълум қилди. ☑️Траст банк тадбиркорликни кенгайтириш учун 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача нақд пулда микрокредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр 3 ой. Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача. ☑️Азия аллианс банк карталарини ўз банкоматларида нақдлаштирганда комиссияси 1 фоиздан 0,6 фоизга туширилганини маълум қилди. ☑️Инфинбанк тасдиқланган лимит доирасида фойдаланиш мумкин бўлган кредит картаси ҳақида тушунча берди. Банкда ушбу турдаги картани 50 млн. сўмгача расмийлаштириб, 50 кун давомида фоизсиз фойдаланиш мумкин. Шунингдек банкDibank хизматини ишга туширганини маълум қилди. ☑️Ўзмиллийбанк бизнес учун ҳисобрақам очиш ва унга хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон бўйлаб ўтказмалар, картага ўтказмалар 0 фоиз эканини эълон қилди. ☑️Капиталбанк юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 10, 30, 60 ёки 90 кун муддатга йиллик 17% гача бўлган сўмлик даромадли депозитлар очишни таклиф этди. ☑️Тенге банк Тенге24 мобил иловаси орқали 50 млн. сўмгача муддатли тўловга ўзингизга ёққан маҳсулотларни харид қилиш ммкинлигини маълум қилди. ☑️Uzum Bank телеграмда мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини янгилади. Банк ходимлари  24/7 режимида ёрдам беришини маълум қилди. ☑️Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ долларгача, муддати 60 ойгача. ☑️Бизнесни ривожлантириш банки «Янги иш ўрин яратишга рағбат» кредитин таклиф этди. Миқдори 3 млрд. сўмгача, муддати 36 ойгача. ☑️Ziraat Bank Uzbekistan Humo ва Uzcard терминалларини муваффақиятли равишда интеграциясини амалга оширганини маълум қилди. ☑️Гарант банк Uzcard ва Humo тизимларида ишловчи KIDS CARD пластик карталарини очишни таклиф этди. Карта устига исталган дизайнни танлаш (Фарзандингизни ўзини расмини тушириш ҳам) мумкин. ☑️Агробанк мобил иловасида 2024 йил 4 июнгача 20 млн. сўмгача картадан ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилишини маълум қилди. ☑️Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ доллари эквивалентигача, муддати 60 ойгача. Лойиҳада иш ўрни қанча кўп бўлса, кредит фоизи шунча паст бўлади.☑️Банклар ишга таклиф этди: ☑️Ҳафта давомида ☑️Ипотека кредитлари шартларини эълон қилдик. ☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни ўқишингиз мумкин. Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин. 👉 👈
Show more ...
image
30 887
120
⚡️ПРЕЗИДЕНТ БИР ҲАФТАДА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ҚАЙТДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан . Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 апрел куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани 👉 👈
30 683
23
⚡️⚡️СОЛИҚЧИЛАР, МИБ ВА АДВОКАТ ҚЎЛГА ОЛИНГАН ▪️Сирдарё Солиқ бошқармаси бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари ашёвий далиллар билан ушланди. ▪️Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ катта инспектори фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади. ДХХ ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ билан ўтказилган тадбирда, 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди. ▪️Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади. Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан МИБнинг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади. МЧЖ томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди. ▪️Жиззах шаҳрида адвокат 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 👉 👈
Show more ...

ДХХ - коррупция.mp4

40 560
131
ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда Ўзбекистондаги илк рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк Ўзбекистон   бўйлаб барча савдо офисларини янгилади. ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий офлайн  тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда. 👉 👈
Show more ...
33 528
22
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ Кредитни мақсадсиз сарфлаш, нақдлаштириш жавобгарликка сабаб бўлади. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ўтказилган терговга қадар текширувда “B-o.” МЧЖ таъсисчиси Н.М. фуқаро Ф.Ш.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиш орқали тижорат банки филиалидан “Меҳмонхона” фаолияти учун 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу нотурар бинода гўёки қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағларини бошқа мақсадларга сарфлаб юборганлиги аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.n.” МЧЖ масъул шахслари махсус техника ва қурилиш материалларини сотиб олиш учун тижорат банки Тўрткўл филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига гўёки 2 дона “Вовсат” русумли экскаватор харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, фуқаро С.А.нинг пластик картасига 1,5 млрд. сўм кредит маблағини ўтказиб олиб нақдлаштирганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉 👈
Show more ...
36 620
62
NBU bankida biznes uchun bepul hisob raqamini oching ✅ Havfsizlik va maxfiylik ✅ Tezkor va sifatli xizmat ko‘rsatish ✅ Keng ko‘lamli xizmatlar ✅ Hisob raqamini boshqarish uchun iBank va mobil ilovani bepul ulash Tafsilotlar saytda: 👉 👈
34 109
38
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади “Трастбанк”  ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир. 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлик фаолиятинингизни йўлга қўйинг ёки янада кенгайтиринг. Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой. Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача Батафсил сайтида. Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг. “Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз! 👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: 👉 👈
Show more ...
35 499
81
🔥Туронбанк тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирмоқда! ➖Бу имтиёздан фойдаланиш учун янги иш ўринларини ташкил этишнинг ўзи кифоя. ☑️Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун: 20 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса: ▪️Миллий валютада – 2 фоизгача ▪️Хорижий валютада – 1 фоизгача ☑️Йирик тадбиркорлар учун: 25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса: ▪️Миллий валютада – 4 фоизгача ▪️Хорижий валютада – 2 фоизгача ☑️Кредитнинг максимал миқдори: ▪️Миллий валютада – 10 млрд. сўм ▪️Хорижий валютада – 1 млн. АҚШ доллари ☑️Кредит муддати: ▪️Айланма маблағларни тўлдириш – 18 ойгача ▪️Асосий восита сотиб олиш – 36 ойгача ➖Шунингдек, Туронбанк мавжуд банк тарифларига ҳам чегирмалар бермоқда. ▪️25 тадан кам бўлган янги иш ўрни яратса - 50%дан 100%гача чегирма ➖Батафсил маълумот: ➖Алоқа маркази: 1220 👉 👈
Show more ...
34 782
119
Ucell abonentlari sizning xizmatlaringiz, aksiyalaringiz va mahsulotlaringiz haqida xabardor bo’lishini istaysizmi? Promo tijorat SMS yuborish xizmati yordamida Kompaniya abonentlari sizning barcha marketing faoliyatingiz haqida xabardor bo’ladi. Batafsil:

IMG_1192.MP4

28 910
2
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio