الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Бургут

Ҳар доим тинчлик бўлсин. Маълумот юбориш, таклифлар -  @Burgutchat_bot  Реклама -  @burgut_ads_bot  
38 207-31
~16 302
~14
56.02%
Telegram general rating
Globally
30 690place
of 78 777
of 0
In category
1 310place
of 2 793
Posts archive
Ўзбекистондаги қўшиқ танловида Қрим озодлиги ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Ovoz (The Voice) лойиҳасида Райҳона исмли ижрочи украиналик Жамала томонидан куйланган «1944» қўшиғини ижро этди. Россия 2014 йилда Қримни босиб олганидан сўнг ёзилган ушбу қўшиқни Жамала 2016 йилда ижро этиб «Евровидение» танловида бош совринни қўлга киритганди. Қўшиқ Қрим озодлигига бағишланган бўлиб, «1944» деб номланишига, айнан ўша йилда яримролни немис фашистлари босиб олиб, қримтатарларини Марказий Осиёга (асосан Ўзбекистонга) сургун қилиши сабаб сифатида кўрсатилган. Мутахассислар Евровидение танловида ҳеч қандай сиёсий мавзуларни олиб чиқиш мумкин эмаслиги сабабли, Жамала қўшиққа тарихий ном бериб, қоидаларни шу орқали четлаб ўтган дейишади.
Show more ...

file

8 202
82
YouTube платформасининг ўзбек сферасига Futboldan gaplashamiz лойиҳаси ҳам қўшилибди. Подкастнинг илк сониёқ ўз йўналишининг катта шахси билан бошланган. Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев билан қизиқарли суҳбат давомида кўплаб қизиқарли воқеаларга тўхталинибди. Иссиқ чойни дамлаб, томоша қилиш керак, холос) Суҳбатни томоша қилиш учун ҳавола: https://youtu.be/tdfJ2E-QLPg

intro futbol 2.mp4

9 561
18
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди Сенат навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади. Бу битим Вашингтонда 2023 йил 9 июнда имзоланган. Сенат қўмита раиси Равшанбек Алимовнинг айтишича, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар – Ўзбекистон Республикаси Қуроллик кучларининг ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришини тақозо этмоқда. Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг айтишича, қонун яхши бўлиб, унда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғараз ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган.
Show more ...
10 087
35
Олий судга янги судьялар тайинланди ➖Жуманазар Эргашев ўн йиллик муддатга; ➖Маъмуржон Кадиров муддатсиз даврга; ➖Дилшод Ражабов муддатсиз даврга; ➖Носиржон Расулов ўн йиллик муддатга; ➖Бурхон Турдиев ўн йиллик муддатга; ➖Асқарали Умматалиев ўн йиллик муддатга; ➖Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Олий суд судяси лавозимига сайланди.
11 025
51
Реал воқеалар мантиғи бўйича фантазия. Шедевр.

IMG_8164.mp4

15 418
231
«Бохо завхоз» лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди У билан бир иш доирасида қамоққа олинган «Навоий автосавдо» таъсисчиси Ниёз Ибодов эса 4 йилга қамалди.
13 640
57
Кучли ёмғир туфайли 6 та ҳудудда қарийб 67 минг истеъмолчи «свет»сиз қолди Аварияли ўчиш оқибатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
13 484
22
Бунақаси фақат Ўзбекистонда бўлса керак

IMG_2540.MP4

16 856
249
Эрта тонгда Жиззах вилояти Бахмал туманига ҳам сел келди Сел чорва ҳайвонларини ҳам оқизиб кетмоқда

file

14 023
62
Кучли ёмғир сабаб Тошкент вилояти Паркент тумани марказий кўчалари ва бозорини сув босди Шунингдек, тунда Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг кўплаб туманларида ҳам сув босиш ҳодисалари кузатилган.

file

file

file

file

14 227
89
ЖССТ маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ҳаёти давомида ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Турмуш қурган аёлларнинг 30 фоизи ҳамроҳи томонидан зўравонлик ҳолатларига дуч келганлари ҳақида маълум қилади. Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш, оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш бугун давлат ва жамиятнинг доимий диққат марказида. Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан 2023 йил 11 апрелда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадамдир. Яқинда мазкур қонун қабул қилинганига бир йил тўлди. Бир йил қисқа муддат, лекин бунақа ҳолатлар сезиларли камайганини кўряпмиз. Тўғри, ҳозир ҳам кучи заифаларга етадиганлар учраб турибди. Бундайлар муқаррар жазосини оляпти ва бу ҳеч бўлмаганда бошқаларга сабоқ бўляпти.
Show more ...
15 223
27
Пиёдаям одамми?

file

15 295
34
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи AI-80 бензин ишлаб чиқаришни 2025 йилда тўлиқ тўхтатади 2024 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб AI-92 ва ундан юқори маркали бензинлар ишлаб чиқаришга кўпроқ урғу бериш мақсадида AI-80 бензин ишлаб чиқариш ҳажмини кескин қисқартиради. Айни арзон бензин дефицит бўлиб, АЁҚШларда даҳшатли навбатлар юзага келганда AI-80 тўхтатилар экан.
15 816
41
Қўқонда содир бўлган ушбу ҳолат бўйича маълумот берилди Аслида бу ерда бола ўғриси эмас, дераза ойналарини синдирган қўшнисини қўрқитмоқчи бўлган фуқаро болани қўрқитиб қўйиш мақсадида машина юкхонасига уни зўрлаб миндираётган бўлган. Буни кўриб қолган она ҳайдовчини тўхтатиб қолган ва можаро келиб чиққан. Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

file

15 069
23
Президент Администрацияси жамоаси: Президент ёрдамчилари Саида Мирзиёева ва Азиз Магрупов, шунингдек департамент бошлиғи Комил Алламжонов киночилар билан учрашув вақтида
15 056
45
Долларнинг расмий курси яна 12700 сўмдан пастлади
14 631
9
Ўзбекистонда яна табақалаштирилган солиқ тизимига қайтилиши мумкин. Солиқ қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ягона ставкадан воз кечиб, табақалашган солиққа тортиш шкаласига қайтиши мумкин. Ҳозир Ўзбекистонда ягона 12 фоизлик даромад солиғи қўлланилади. Бу хусусий секторда «конверт»да ойлик тўлашни олдини олиш мақсадида қилинган. Ҳаммаси тартибга солингач яна эски тизимга қайтилиши мумкин. Бу нима дегани? Ўзбекистонда 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича 7,5%дан 22,5%гача бўлган табақалаштирилган тизим амал қилган. Яъни кам ойлик олганлар камроқ солиқ тўлаган, ойлик маош ошгани сари солиқ миқдори ҳам ошган. Яна ўша тизимга қайтилса нима бўлади, дейсизми? Доимгидек, хусусий секторда ээээнг паст солиққа тортиладиган иш ҳақи ёзилади ва қолгани эски даврдагидек «конверт»да тўланади.
Show more ...
15 987
92
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ҳолат Айтишларича, Опен бюджетдан ютган кўпгина маҳаллаларда лойиҳага қўйилган 3-3,5 км йўллар учун пул етмаслиги айтилиб, тендерга жойлаштирувчи комиссия томонидан 2-2,5 км йўл учун лойиҳа тасдиқланаётган экан. Лойиҳачилар Опен бюджетда ютилган пул 3 кмга етмаслигини айтиб, маҳалла раисларига ўзлари таклиф қилган лойиҳа бўйича қўл қўйдириб олишган. Оқибатда Сурхондарёда маҳаллий аҳоли ва маҳалла раиси ўртасида можаро юзага келган. Манбаларга кўра, лойиҳага қўйилиб, ютган кўчаларни белгиланганидан камроқ асфальт қилиш деярли барча ҳудудларда бор экан. Тендерга жойлаштирувчи лойиҳачиларнинг маҳаллага келиб айтадиган биринчи гапи «бу пулларинг, бунча асфальт қилишга етмайди. Кўнсанглар шу» деб километрдан қисқартириб кетаркан. Расмийлардан изоҳ кутиб қоламиз.
Show more ...

video_2024-05-17_15-17-46.mp4

22 584
141
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
14 643
17
Бир хил жой, уч хил ЙТҲ Навоий шоҳкўчасининг шу номдаги кинотеатрга яқин қисмида бир ҳафтада уч марта ЙТҲ содир бўлди.
16 438
56
Directed by Robert B. Weide

qaltis-1.mp4

15 314
78
3 дона Макаров, 1 дона ТТ тўппончаси ҳамда ўқ-дорилардан ноқонуний фойдаланиб юрганлар ушланибди.

ДХХ - қурол.mp4

16 675
62
Машиналарини сота олмаётган UzAM энди Tracker автомобилига ҳам 25 млн сўмлик чегирма эълон қилибди. Ҳали бу рақобат шароитида эмас, монополия,бензинли машиналар учун юқори божлар сақланиб қолаётганда содир бўлмоқда.
17 139
253
The New York Times: НАТО мамлакатлари украиналик ҳарбийларни тайёрлаш учун ўз ҳарбийларини Украинага жўнатишга яқин.
15 574
13
Айни пайтда Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринда турибди IQAir порталига кўра, бугун, 17 май куни соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу «зарарли» таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PМ2,5 дисперс зарраларидир.
15 753
42
Маҳмуджон Шуҳратович Истамов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари лавозимига тайинланди Тайинловга қадар М.Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
16 404
59
🚬🔥 Янгиҳаёт туманида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг кули кўкка совурилди. 20 дан ортиқ ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этган тадбирда Божхона қўмитаси томонидан ўтган даврда қўлга олинган 172 392 қути тамаки маҳсулотлари ошкора ёқиб юборилди. Қайд этилишича, йўқ қилинаётган тамаки маҳсулотларидан 154 320 қутиси 2023 йилнинг август ойида қўлга олинган. Ўзбекистон Республикаси худудига ноқонуний равишда олиб ўтилган умумий қиймати 2 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда яшаш хонадонида сақлаб келинаётган бўлган. Мазкур иш бўйича 2 нафар фуқарога 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Сўнгги йилларда контрафакт товарлар, айниқса, ноқонуний тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ қонунбузарликлар тез-тез учраяпти. Контрабандани аввало чегара пункларидаёқ, ичкарига кириб келмасидан тўхтатиш чоралари кўрилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Show more ...

IMG_4150.MP4

89 440
112
❗️Уй сотиб олмоқчимисиз? Давлат сизга ипотека кредити учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради. Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг!👇
15 871
55
@burgutuzb

file

16 948
87
Нархи 1,8 млн доллар турадиган «Гелик» Mansory Gronos 6x6 кимга тегишли экани маълум бўлди Ижтимоий тармоқларда 900 от кучига эга, 6 ғилдиракли Mansory Gronos 6x6 кроссовери Тошкентда пайдо бўлгани ҳақида видеолар тарқалганди. Маълум бўлишича, бутун дунёда атиги 10 дона ишлаб чиқарилган ушбу автомобил тожикистонлик бойвачча Раҳим Гармига тегишли экан.

file

17 902
205
Май-сентябрь ойларида Тошкентда 32та чорраҳа ва 17та кўчада таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилади. Рўйхат суратда
17 059
35
Ноқонуний пойгалар уюштириб юрадиган Autotuning_uz блоги муаллифи Иброҳим терговга жалб қилинибди. Ана шундай ноқонуний пойгалардан бирида унинг шериги avtotuning_uz асосчиси Дониёр .

file

15 483
28
Тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида тожикистонлик бола ўғрилари қўлга олингани акс этган видео тарқалмоқда.

file

21 179
214
Тошкент метрополитени ходими пора олаётган вақтида ушланди «Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган. Ушбу шахс фуқародан 1 млн сўм миқдорда пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳибсга олинди. Қизиқ томони, ушбу хабарни «Тошкент метрополитени» ўз телеграм каналига жойлаштирди ва бироздан сўнг уни ўчириб юборди. Аммо хабар тармоқларда тарқалишга улгурганди.
Show more ...
16 445
63
Чилонзорда фуқаро ҳайп учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди Патруль-пост хизмати ходими ундан нега бу ишни қилаётганини сўраганда, бола жонидан тўйганини айтган. Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган йигит БҲМнинг 3 баравари (1 млн сўмдан ортиқроқ) миқдорида жаримага тортилган.

IMG_9967.MP4

15 219
46
Тармоқларда Фарғонада номаълум шахс ёш болани машинанинг орқа юкхонасига солиб олиб кетмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат воқеа 14 май куни содир бўлгани айтилмоқда.

file

17 340
141
Юнусободда Матиз жамоат транспортига атайдан халақит бериб, тормозни босгани ва авариявий ҳолат юзага келтиргани акс этган видео тарқалди.

1.mp4

15 680
55
Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари маълум қилган. Унда, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 6-синфда таҳсил олаётган айрим қизларга мунтазам равишда тегажоғлик қилиб келгани айтилади. «Буларда бир қиз бор, синфхонага кирганда «завуч» шу қизнинг қўлидан ушлаб олаверар экан. У қиз исми айтилганда ғалати бўлиб, ерга қараб, қочиб кетгиси келаверар экан. Қизим синф раҳбарига «синфдошимизга тегинади, қандайдир ғалати қарайди», деса, синф раҳбари, ҳечқиси йўқ, у шундай тушунтиради, деб жавоб қилган. Ўқитувчилар бу нарсадан қўрқяпти, гапирмаяпти. Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти. Қизиқ томони, ота-оналар мактаб раҳбариятига мурожаат қилса, раҳбарият директор ўринбосари унақа одам эмаслиги, ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтибди. 12-13 ёшли қизлар ҳақида гап кетяпти, Карл. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, директор ўринбосари ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.
Show more ...
15 704
52
Тошкентда Ботир Зокировга ҳайкал ўрнатилди Унинг очилишида президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Уч йил муқаддам президент ўрнатилажак ҳайкал эскизлари билан танишганди.
16 083
39
Доимгидек қисқа муддат ёққан ёмғир Тошкент кўчаларини сувга тўлдиришгаулгурди.

file

file

16 151
39
Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Дубайда салкам 8 млн долларлик кўчмас мулкка эга экани маълум бўлди Манбаларга кўра, Алишер Қодиров Дубайдаги Marina Plaza мажмуасидан қиймати 1,9-2 млн доллар бўлган, жами 7,975млн доллар бўлган тўртта офисга эгалик қилмоқда. 45 ёшли Қодировганисбатан 2018 йилда Жиноят кодекси 165 ва 168-моддаларининг тўртта банди (товламачилик, такроран ёки хавфли рецидивст томонидан; жуда кўп миқдордаги товламачилик; фирибгарлик;жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва у қидирувга берилганди.
Show more ...
19 260
204
Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирилди Ҳукумат йиғилиши ўтказилаётган бинода содир этилган отишмада у яраланган. Ҳукумат раҳбари қорни ва қўлидан яраланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Маҳаллий нашрлар ҳужум қилган шахс қўлга олинганини маълум қилган.

ф3.mp4

17 256
23
Радардан 48 соат ичида хат келмаса жарима бекор бўладими? бу масалага ойдинлик киритибди. Жавоб
18 768
91
Самарқандда қурилиш объекти учун чуқур нотўғри қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди Пастдарғом тумани Самарқанд маҳалласида нотурар жой биноси қураётган тадбиркор пойдевор учун «котлован» қоидаларга зид қазиши оқибатида қўшни уй тўлиқ қулаб тушди. Воқеа натижасида ҳеч ким жароҳат олмагани айтилмоқда.

file

19 496
198
Андижонда қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди Хонобод тумани марказидаги қабристонда қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолган. Айтилган манзилга етиб келган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари фуқарони тупроқ ичидан олиб чиққан ва биринчи ёрдам кўрсатиб, уни шифохонага жўнатишган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
16 381
43
Сурхондарёда айиқ маҳаллага кириб қолиб, одамларни қувгани акс этган видео тарқалди.

IMG_9914.MP4

17 659
155
Иссиқлик электр станциялари ва марказларида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 53 та объектда, шу жумладан, 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси ва 1 та турбогенераторда мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Бунда асосий пудратчилардан бири сифатида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ иштирок этмоқда.
16 308
14
Тошкентдаги мактабда номаълум фуқаро ва гвардия ходими иштирокида муштлашув содир бўлди. +18. Видеода сўкинишлар бор.

file

18 241
266
BYD энг узоқ кутилган электромобилини сотувга чиқарди. У кутилганидан анча арзонроқ бўлади Sea Lion 07 EV тўрт хил комплектацияда тақдим этилади. Энг фулл комплектация икки моторли, тўртта ғилдирак ҳам тортадиган бўлади: 1-позиция 550 км — 189 800 юань (26250 доллар) 2-позиция 610 км — 199 800 юань (27650 доллар) 3-позиция 610 км — 219 800 юань (30400 доллар) 4-позиция (AWD) 550 км — 239 800 юань (33150 доллар)
17 289
146
Урганчда 17 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига тушиб кетди Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

file

16 585
29
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди Учтепа тумани 30-мавзеда Cobalt автомобилида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.
16 720
23
Грузия пойтахти Тбилисида аҳоли намойишларни давом эттирмоқда. Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.

IMG_0409.MP4

IMG_0410.MP4

IMG_0411.MP4

IMG_0412.MP4

IMG_0413.MP4

18 335
81
Кинотеатрга ҳалигача шунақа мақсадда киришлар бор экан шекилли Хуллас тошкентлик йигит, сурхондарёлик қизни кинога олиб тушиб унга тегажоғлиқ қилмоқчи бўлибди. Суд қарорига кўра, йигит 5 суткага қамалибди ва қамоқни ҳар бир куни учун 255 минг сўмдан жарима тўлайдиган бўлибди. Қиз жабрланувчи сифатида жавобгарликдан озод қилинган. Юқоридаги сурат очиқ манбадаги суд ҳужжатидан олинган.
18 555
103
Наманганда олти ёшли болани КАМАЗ босиб кетиши натижасида ҳалок бўлди Фожиа ҳақидаги репортажда КАМАЗ ҳайдовчиси ҳам интервью берган. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаганми шунда?

002_encoded.mp4

16 811
52
Тармоқда ёш бола ва аёл киши ўртасида юзага келган можаро видеоси тарқалди.

file

21 676
561
2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатилади. Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади. Жуда катта бир эпоха тугамоқда. Ёшликни эслаб,
17 542
99
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни “Махсус кузатув рўйхати”га қўшишни тавсия қилган Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия (USCIRF) фикрини инобатга олмади АҚШ Давлат департаменти Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни “махсус кузатув рўйхати”га киритишдан бош тортган. Аммо Озарбайжон, Жазоир, Вьетнам, Комор ороллари ва Марказий Африка Республикаси, Америка комиссиясига кўра, диний эътиқод эркинлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд бўлган давлатлар рўйхатига қўшилган. Давлат департаменти бундан ҳам салбийроқ рўйхатдан ("алоҳида ташвиш туғдирувчи давлатлар" рўйхати) Афғонистон, Ҳиндистон, Нигерия ва Вьетнамни олиб ташлади. Марказий Осиё давлатлари ва Ўзбекистоннинг йирик ҳамкорларидан Хитой, Россия, Туркманистон ва Тожикистон бу рўйхатда қолмоқда.
Show more ...
17 294
36
Айтишларича, йўлларда шу каби мобил радарлар хизмат олиб бораётган экан.

file

17 954
101

file

1
0
Янгиланган Cobalt нинг ҳозирча фақат ички дизайни ўзгаради. Ташқи ўзгариш 2026 йилга қолдирилади UzAuto Motors Cobalt2 автомобилнинг ички кўриниши ўзгарган вариантини шу йилнинг ёзидаёқ сотувга чиқаради. Унда ҳайдовчи таблоси, ўриндиқлар эшик қисмидаги маълум жойлар ва ўриндиқлар ўзгариши маълум бўлди. Ўриндиқ сунъий чармдан магнитола ўрнида эса сенсорли гаджет ўрнатилиши кўзда тутилган. Аммо 2 йил олдин тармоқларда тарқалган Cobalt 2 янгича ташқи дизайни ҳали бери чиқмаслиги маълум бўлди. Инсайдерларга кўра, ташқи дизайн ўзгариши 2025 йилнинг охири 2026 йилнинг бошларига қолдирилди.
Show more ...
20 305
153
Бу видеони тўхтовсиз соатлаб томоша қилиш мумкин. Олифтагарчилик қиламан деб битта машина моторини бошига етди.

file

21 045
275
Зангиотада ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида қутқарувчилар эҳтиётсизлиги оқибатида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигига тушиб кетган болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди.
17 691
39
Байден Россиядан уран импортини тақиқловчи қонунни имзолади. АҚШ 2023 йилда Россиядан рекорд 1,19 млрд АҚШ доллари миқдорида уран харид қилган эди.
17 788
18
Умумтаълим мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбири чекланган ҳолда ўтказилади 25 май куни тадбир 1 соат давом этади, унга 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари жалб этилади. Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, ўқувчилардан пул йиғиш тақиқланади.
24 639
196
Озодбек Назарбековнинг отаси 75 ёшида вафот этибди.
18 721
33
Тошкентда уйлар нархи ўсиши тезлашди. Энг юқори ўсиш Бектемир туманида кузатилди Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди. Март ойида пойтахтда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи атиги 0,2 фоизга кўтарилган бўлса, апрел ойида 1,1фоизга ошган. Нарх ўсишининг энг юқори суръатлари Бектемир — 3,8 фоиз, Яккасарой — 3,6 фоиз ва Чилонзор — 3,1 фоиз туманларида қайд этилди.
20 067
174
Қозоғистоннинг собиқ экология вазири Куандик Бишимбаев хотини Салтанат Нукеновани ўлдиргани учун 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

bandicam 2024-05-13 15-11-28-547.mp4

18 572
91
Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди, эвазига Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўради Ўзбек-араб қўшма корхонаси ҳисобланган Jurabek laboratories Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган «Док-1 Макс» жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бундай илтимосномани корхонанинг айни кундаги директори Мунира Кариева (у Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг онаси) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстансиясига киритган. Мунира Кариева Jurabek laboratories таъсисчиларидан бири сифатида бу маблағларни корхона даромадидан дивиденд сифатида ечиб олишини, бунга эса кўпроқ муддат кетишини, МЧЖ ҳисобидан бирданига 75 млрд сўмни ечиб олиш имкони йўқлигини айтган. Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Show more ...
19 415
82
Тошкентда BYD ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди Жорий йилнинг 12 май куни тахминан соат 19:20 ларда Чилонзор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори Ҳумоюн Шарипов ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган BYD русумли автомобилга ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхташ ишорасини берган. Ҳайдовчи — 2002 йилда туғилган О.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмас) ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, 150-200 метр ўтиб ортга қайрилиб олган вақтида, ЙПХ инспектори қайта тўхташ ишорасини бериб, автомашиналар ҳаракатини тўлиқ тўхтатган. О.А. ИИО ходимининг қонуний талабларини қасддан бажармаган ҳолда, ЙПХ инспектори устига машинасини ҳайдаб, уни уриб юборган. Натижада, ЙПХ инспектори Ҳ.Шарипов «иккала сон суяги синиши» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Show more ...
18 111
37
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманганда ҳам сезилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи: Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км. Косонсой туманида 2 балл, 48 км.
17 993
13
Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ЙТҲ 12 май куни соат 9:50 лар атрофида Шеробод тумани Узунсой маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1965 йилда туғилган Ш.Д. Tracker машинасини “Тошкент-Шеробод” йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада ЙТҲга йўлдаги нотекислик сабаб бўлгани айтилмоқда. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи Ш.Д. ва унинг турмуш ўртоғи М.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада йўловчи сифатида келаётган 70, 44 ҳамда 50 ёшли 3 нафар аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Show more ...
18 585
42
Avtotuning асосчисини пойгачи Kia автомобили ва унинг эгаси видеоси тарқалди. Бир ҳафта олдин марҳум Дониёр ўзининг ўлимига сабабчи бўлган машина ҳақидаги видеога коммент ҳам қолдириб кетган экан.

file

19 513
68
Россия Мудофаа вазири Шойгу ишдан олинди. Унинг ўрнига Белоусов бўлади.
21 011
118
Жиззахдан Тошкентга келаётган юк машинасининг газ баллони портлаб кетгани айтилмоқда Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.

file

20 279
42
Белгородда 10 қаватли уйнинг битта подьезди тўлиқ қулаб тушди. Кўплаб одамлар вайроналар остида қолиб кетгани айтилмоқда.
20 262
43
Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрининг ёзишича, Бундестагнинг бир нечта депутатлари Украинага учирилаётган ракеталарнинг бир қисмини НАТО ҳудудидан уриб тушуришни таклиф қилишган. Депутатлар бу орқали Украинанинг ҳаво мудофаасига юкламани камайишини ва талофатлар минималлашувига эришиш мумкинлигини маълум қилишган.
19 935
7
Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни яна мағлуб этди Польшадаги Superbet Poland 2024 турнири 3-туридаги баҳсда фарзинни бой бериб қўйганидан кейин норвегиялик гроссмейстернинг асаблари дош бермади ва мағлубиятини тан олди.

video_2024-05-12_09-32-01.mp4

24 872
134
UFC. Нурсултон Рўзибоев ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учради Фақат битта ҳакам биринчи раундни Рўзибоевга берган. Учинчи раундда эса, иккита ҳакам Баклининг яққол устунлигини (10-8) қайд этди. Якуний натижа 30-27, 30-26, 29-27 Бакли фойдасига.
21 547
76
Тошкент вилоятида радар ўрнатаётган 26 ёшли муҳандис ток уришидан вафот этди У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган. Мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текшириш учун комиссия тузилган.
21 797
63
Тошкент вилоятида кадастр ходими калтакланди Мурожаатни ўрганиш учун борган ходимга ота ва бола томонидан зўравонлик қилинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

video_2024-05-10_23-36-36.mp4

21 429
61
Айтишларича, телевидениеда катта ўзгаришлар кутилмоқда Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан навбатдаги учрашиб, сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда муаммолар борлиги, аммо бу муаммолар билан тўхтаб қолмаслик кераклиги таъкидланди.
22 477
51
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio