Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Axborotuz

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа:  @axborotuzbbot  
9 985-76
~3 302
~14
21.26%
Telegram general rating
Globally
44 874place
of 78 777
238place
of 430
In category
2 576place
of 3 169
Posts archive
Ва ниҳоят ўша кунлар келди. Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади – Президент Фармони Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: ⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. @axborotuz
Show more ...
12 621
84
Жорий йилнинг 27-28 апрел кунлари Тошкент шаҳар Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан "Китобсевар миллати шиори" остидаги IV Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида пойтахтимиздаги "Дреам парк" истироҳат боғида китоб савдо ярмаркаси ташкил этилмоқда. Унда соҳа мутахассислари, атоқли шоир ва адиблар, ноширлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этмоқда. Ярмарка доирасида 20 дан ортиқ нашриётлар томонидан сўнгги йилларда чоп этилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг ўзбек тилига ўгирилган турли жанр ва мавзулардаги энг сара намуналари ҳамёнбоп нархларда тақдим этилмоқда. Ушбу китоб байрамини ташкил этишдан мақсад ёшларнинг маънавий-марифий савиясини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоблар билан яқин ва дўстона муносабат ўрнатишларига замин яратишдан иборат. @axborotuz
Show more ...
1 100
1
Ҳукумат 7 та йирик компаниядаги давлат улушларини халқаро бозорда сотишни режалаштирмоқда. Биринчи бўлиб, Самарқанд автомобиль заводининг 75,2% улуши 2024 йил 1 июлига қадар савдога чиқарилиши керак. Бундан ташқари, гигант компаниялар Навоий КМК АЖ Олмалиқ КМК АЖ Ўзбекгидроэнерго АЖ Ўзбектелеком АЖ акцияларининг 5 фоизгача қисми бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклиф воситалари орқали халқаро фонд бозорларига чиқарилади. @axborotuz
1 361
6
2024-йилнинг 2 ойида 850 минг ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан Статистика агентлиги январ—феврал ойларида сафарга чиққан ўзбекистонликларнинг ёш бўйича тақсимотини келтирди: 0-18 ёш — 110,4 минг нафар; 19-30 ёш — 148,8 минг нафар; 31-55 ёш — 425 минг нафар; 56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар. @axborotuz
2 099
3
Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган. @axborotuz

0.MP4

1 607
34
Ботир Қодиров баёноти. @axborotuz

1.mp4

1 879
21
✉️🔈Poytaxtimiz yoshlari — bitiruvchi va talabalari, shuningdek, ommaviy axborot vositalarining vakillari diqqatiga! Toshkent shahar hokimligi, Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tashabbusi bilan tashkil etiladigan “Bitiruvchi va talaba yoshlar-2024” loyihasiga start berilishi munosabati bilan matbuot anjumani bo’lib o’tadi. Anjuman davomida tadbirning maqsadi, imkoniyatlari hamda uch oy davomida poytaxtimiz yoshlari uchun tashkil etiladigan loyihalar va faolliklar haqida ma’lumot beriladi. Anjumanda Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vaziri Qo’ng’irotboy Sharipov, shahar hokimi Shavkat Umurzakov va boshqa mutasaddilar ishtirok etadi. Barchangizni kutamiz! Manzil: Toshkent shahar hokimligi binosi, 305-xona Sana: 26-aprel, soat 11:00 da @axborotuz
Show more ...
1 680
1
ДХХ: Солиқ ва мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та масъулияти чекланган жамиятнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган жами 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида акциядорлик тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади. Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади. Шундан сўнг, масъулияти чекланган жамият томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Жиззах шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати Жиноят Кодексининг 165- ва бошқа моддалари билан айбланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ўз ҳимоясидаги судланувчига нисбатан, суд органларидаги мансабдор танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Show more ...
1 443
8

ДХХ - коррупция.mp4

1 245
1
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини  фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди. @axborotuz

16.mp4

1 664
9
Азиз ҳамюртлар! 📚Сизларни 27-28 апрель кунлари Китобсевар миллат шиори остидаги IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида пойтахтимиздаги “Dream park” истироҳат боғида китоб савдо ярмаркасига таклиф қиламиз. @axborotuz

file

1 391
3
Эҳтиёжманд аҳолига энергетик тўловлар учун компенсация бериш тартиби белгиланди Энерготарифлар ўзгаришининг айрим тоифадаги аҳоли вакилларига таъсирини юмшатиш учун кўриладиган чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, эҳтиёжманд аҳоли учун янги тарифлар жорий қилинганидан кейин юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида компенсация жорий қилинмоқда. Ушбу имтиёз «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёки «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилаларга берилади. Фуқаролар «Инсон» Ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга компенсация олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида, ҳар ойнинг 15-санасига қадар қабул қилинади. @axborotuz
Show more ...
1 615
8
Тадбиркорларни ким ҳимоя қилади? Ғоялар амалга ошиб, иштиёқ ҳаракатлантирувчи кучга айланган динамик дунёда тадбиркорлар алоҳида ўрин тутади. Улар тараққиёт, иш ўринлари яратувчи, иқтисодиётни олға силжитувчи ва одамлар турмушини яхши томонга ўзгартирувчи меъморлардир. Лекин ҳар қандай ижодкор сингари ишбилармон ҳам ўз мақсадига эришиш йўлида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Кутилмаган тўсиқлар, бюрократик аралашувлар, инсофсиз рақобатчилар – буларнинг ҳаммаси чинакам тадбиркорнинг йўлига ғов бўлиб, ривожланишини секинлаштириши табиий. Хўш, тадбиркорлар қандай ҳуқуқларга эга? Уларнинг бу ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак? Ишбилармонларни қўллаб-қувватлашнинг қандай механизмлари мавжуд? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида тадбиркорлар орасида сўровнома . @axborotuz
Show more ...
1 612
2
“Учта тирранча чиқиб олиб буюк санъаткорни лойга булғамоқда” Маданият вазири Озодбек Назарбеков хонанда Ботир Қодиров ва Шерали Жўраевнинг ўғиллари ўртасидаги можарога муносабат билдирди. @axborotuz

2.mp4

1 698
26
Пойтахт ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ долларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди @axborotuz

2.mp4

2 567
6
Тошкентда 02 кодли авторақамлар қачон пайдо бўлиши мумкинлиги маълум қилинди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати берган маълумотга кўра, ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код - 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак. Агар қайта рўйхатдан ўтказишда ҳар йили давлат рақамларининг 5 фоизи олиб ташланса, 17 миллион автомобилга етиб бориши ва 02 код рақамларидан фойдаланишни бошлаш учун тахминан 68 йил керак бўлади. Бу дегани, тахминан 2092 йилларга бориб Тошкентда 02 кодли авторақамлар пайдо бўлиши мумкинлигини англатади. @axborotuz
Show more ...
1 712
4
Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади - қонун лойиҳаси. @axborotuz
1 900
14
Тожикистон ва Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтказилган гиёҳвандлик моддалари тўхататиб қолинди @axborotuz

IMG_5456.MP4

1 926
5
⚠️ Фарзандингиз ижтимоий тармоқларда қандай контентга кўпроқ қизиқаётганини назорат қиласизми? Кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида болалар томоша қилаётган видеоматериаллар мазмун-моҳиятига эътиборли бўлинг! 📲 Уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича йўл-йўриқ ўргатинг! @axborotuz

file

3 094
22
Хоразмда 38 ёшли аёл пул учун бошқа бир аёлни бўғиб ўлдирди Воқеа 17 апрель куни Урганч шаҳри, Ҳамжиҳатлик маҳалласида содир бўлган. 38 ёшли фуқаро 49 ёшли дугонасини меҳмонга чақирган. Уйда улар ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан. Натижада уй эгаси меҳмонни рўмол билан бўғиб ўлдирган. Гумонланувчи жасадни ўз уйи ҳовлисига кўмган. @axborotuz
1 804
14
1 майдан метан газ заправкаларидаги газ нархи ошмайди - Энергетика вазирлиги. @axborotuz

1.mp4

2 719
8
ДХХ Чегара қўшинларидаги хизмат итлари @axborotuz

1.mp4

2 545
16
Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади Ўзбекистонда 2026 йилгача энергетика тизимида «яшил» энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бу орқали 3 миллиард кубометр табиий газни тежаш мақсад қилинган. Таққослаш учун, шунча миқдордаги табиий газ 1 миллион хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжига тенг. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғининг ўсиши туфайли иқтисод қилинган табиий газ ёрдамида 15 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 60 фоиз аҳолини бир йил давомида электр билан таъминлаш мумкин. Шу мақсадда, умумий қуввати 6540 мегаваттга тенг бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари амалга оширилмоқда. Соҳага бозор механизмлари жорий қилиниши натижасида «яшил» энергетикани ривожлантириш учун қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилади. @axborotuz
Show more ...
2 602
3
Долларнинг расмий курси 12700 сўмдан ошди 23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм (+21 сўм) этиб белгиланди. Йил бошидан бери курс қарийб 360 сўмга кўтарилди. @axborotuz
1 672
5
⚽️Футзал: Ўзбекистон Осиё кубоги чорак финалига чиқди Терма жамоа гуруҳда Австралия, Ироқ ва Саудия Арабистонини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади. @axborotuz
1 788
2
Актенге Кеунимжаева Олимпия ўйинларига йўлланма олган биринчи ўзбекистонлик курашчи қиз бўлди. Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида -50 кг вазн тоифасида финал босқичига етиб бориб, Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик курашчи қизга айланганди. @axborotuz
1 806
3
Пойтахт кўчаларида 20 апрель куни Мудофаа вазирлиги қўшинлари тантанали пиёда юришларини намойиш қилди @axborotuz

IMG_5434.MP4

2 508
10
Marg‘ilonda ilk bor tashkil etilgan inklyuziv ijodiy festivalda Qarshi, Toshkent, Andijon, Nukus va Marg‘ilondagi "Zamin Creative" studiyalarining yangi ishtirokchilari va bitiruvchilari qatnashdi. Festival yoshlarga birgalikda ijodiy loyihalarni amalga oshirish uchun ajoyib imkoniyat bo‘ldi. Media yo‘nalishida ishtirokchilar dunyoga mashhur rishtonlik kulol Alisher Nazirov va Yodgorlik ipak matolari fabrikasi bilan hamkorlikda "Nigoh" ko‘rgazmasini tayyorladi. Yosh aktyorlar o‘zlarining sahna ko‘rinishlarida daraxtlar kesilishi va dengizlar qurishi kabi muhim ekologik mavzularni ko‘tardilar. Yosh dizaynerlar "birgalikda, bir butun bo‘lish" g‘oyasini asos qilib, milliy quroq usuli, ya’ni mayda parchalardan bir butun buyum yaratish an’anasi orqali insonning tabiatga mehribon munosabatini ochib berdilar. Ziroat Mirziyoyeva bolalarni festival muvaffaqiyatli yakunlangani bilan tabrikladi, ijodiga muvaffaqiyatlar, o‘z salohiyatini ro‘yobga chiqarish sari yo‘lda to‘liq erkinlik, shodlik va ilhom tiladi. @axborotuz
Show more ...
2 247
5
Тошкентдаги омборхоналардан бирида юзлаб UzAM машиналари тасвирга олинди Айтишларича, бу Технопарк яқинидаги омборлардан бирида олинган. Видеода ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани айтилган янги Lacetti ва навбат декабргача чўзилган Cobalt автомобилларини кўриш мумкин. @axborotuz

2.MOV

2 256
22
Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони ҳақида маълумот берилди @axborotuz
2 927
23
Энергетикани субсидиялаш учун 2023 йилда давлат томонидан 14 триллион сўм ажратилган Ўзбекистонда 2023 йилда энергетика тизимини субсидиялаш учун 1,1 миллиард АҚШ доллари ёки 14 триллион сўм сарфланган. Маблағлар асосан аҳолига таннархидан арзон нархда электр ва газ етказиб берилиши ҳисобига пайдо бўлган камомадни қоплаш учун ишлатилган. Таққослаш учун, 2024 йилда «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларини молиялаштириш учун 10 триллион сўм ажратилган. 2024 йил 1 майдан амал қиладиган янги тарифлар туфайли аҳоли электр энергияси ва табиий газ учун таннархига яқин бўлган нархда тўлов қилади. Натижада давлат бюджетига юклама камайиб, муҳим ижтимоий лойиҳаларга ҳам маблағ ажратишга имкон пайдо бўлади. @axborotuz
Show more ...
2 724
5
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони. @axborotuz
3 187
9
Кеча ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлаётган "сартарош" топилди ва у УЗР сўради. @axborotuz

3.MP4

1 841
11
ДХХ ходимлари томонидан Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди @axborotuz

4.mp4

2 630
8
Эксперт электроэнергия ва табиий газ нима учун ошганини изоҳлади @axborotuz

IMG_5350.MP4

3 474
43
Тошкент вилоятидаги туғруқхонада антибиотик укол қилиниши сабабли ёш ҳомиладор аёл вафот этди @axborotuz

IMG_5345.MP4

1 819
3
Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ артисти унвони билан @axborotuz
1 797
6
«Хусусий транспорт хамма учун ва хохлаган пайтда эриша оладиган нарса бўлиши керак емас» Депутат Алишер Қодиров хусусий транспорт кўпайиб бораётгани ва тирбандликларга барҳам бериш йўлини шу фикр билан баён қилди. @axborotuz

IMG_5339.MP4

2 612
21
Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга келган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди. @axborotuz
1 718
2
Қозоғистонда 10 йилдан ортиқ вақт халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди Ўзбекистон фуқароси одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувга берилган. Ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. @axborotuz

IMG_5331.MP4

1 902
4
Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида навбатдаги яширин туннел топилди Маълум бўлишича, туннел эгаси ҳисобланган Қирғизистон фуқароси пул эвазига турли товарлар ва одамларни бир мамлакат ҳудудидан бошқасига ўтказиб келган. @axborotuz

IMG_5330.MP4

1 888
5
Тошкентда март ойида кўчмас мулк бозори 20,7 фоизга пасайди Феврал ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик бироз ўсишидан сўнг, март ойида сезиларли пасайиш қайд этилди. Пойтахтда кўчмас мулк бозори 20,7 фоизга пасайди. Иккиламчи бозор пасайишни бошлади, ойига ўртача нарх атиги 0,5 фоизга ошди. Пойтахтнинг ижара бозоридаги фаоллик янада камайди. @axborotuz
1 855
8
“Права” расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди Фуқаро ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 7 380 000 сўм миқдоридаги пул номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ж.Ф. содир этгани аниқланган. Ж.Ф. жабрланувчи аёлга “Телеграм” орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 7 380 000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ҳамда унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргизиб қўйган. @axborotuz
Show more ...
1 831
2
Ўзбекистонда хавфли контрафакт кола топилди Мамлакатда соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин бўлган сохта Coca-Cola топилганлиги айтилмоқда. @axborotuz

2.mp4

2 478
49
Янги хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилди. ➖оммавий савдоларга чиқариладиган 250 га яқин улушлар рўйхати, давлат иштирокидаги корхоналарнинг қарийб мингта кўчмас мулк объекти рўйхати, маҳаллий фонд бозорида акцияларнинг оммавий таклифи ўтказиладиган 12 та корхона рўйхати шакллантирилди. ➖давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилади. ➖2024 йил 1 январгача аукцион орқали ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга давлат мулкини баҳоланган қийматда сотиб олиш таклиф этилади. @axborotuz
Show more ...
1 835
5
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида инспектор пичоқланди Аниқланишича, 14 апрель куни Янгиҳаёт тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари бир хонадонда жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида етиб келишган. Шу пайт, хонадон эгаси маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторларининг бирига кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Тан жароҳати олган профилактика инспектори шифохонага олиб борилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. @axborotuz
Show more ...
1 974
1
Ўзбекистонда бир грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди Айни вақтда сотувда мавжуд бўлган 5 граммлик олтин қуймаси нархи 5 млн 12 минг сўмни ташкил қилмоқда. @axborotuz
2 076
21
⚡️Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.   - ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм; - ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм; - ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм; - ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм; ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади. @axborotuz
Show more ...
5 821
67
Электроэнергияга табақалаштирилган тариф олдинроқ киритилиши керак эди 1-майдан электроэнергияни табақалаштирилган тарифлари киритилаётган ҳақида ўқиган бўлсангиз керак. Яъни ўзгаришларга кўра энди кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда яшовчилар: - ижтимоий меъёр доирасида, яъни ойига 200 kWhгача электр энергияси 225 сўмдан етказиб берилади. - Меъёрдан ошганда 201 kWhдан 1000 kWhгача 450 сўм, - 1001 kWhдан 5000 kWhгача 675 сўм, - 5001 kWhдан 10 000 kWhгача 787,5 сўм, - 10 001 kWhдан кейин 900 сўм. Қолган маиший истеъмолчилар учун ижтимоий меъёр доирасидаги (ойига 200 kWhгача) тариф 450 сўм бўлади. Меъёрдан ошса, қанча ошганига қараб кўп қаватли уйда яшовчилардаги тарифдан икки баравар кўпроқ бўлади. Бу нега киритилаётганига эътибор беринг, айни пайтда электр энергиясининг таннархи деярли 1000 сўмни, табиий газ таннархи эса 2000 сўм экан. Бу соҳалар ҳозирда зарарга ишлаяпди, энергетика соҳамиз субсидияга ўтириб қолган. Давлат бюджетидан субсидия учун жуда катта пул ажратилади, бу ҳолатни давомийлиги яхшиликка олиб келмайди. Ўзи аслида энергия ўз нархида сотилиши керак. Аммо агар энергия ўз нархида сотилганида нархлар деярли 5 бараварга ошиб кетарди. Шу учун тарифлар киритишганга ўхшайди. Ўзбекистон аҳолисини катта қисми 200-250 киловатдан кўп ишлатмайди. Катта миқторда ишлатадиганлар эса қимматроқ тўлайди. @axborotuz
Show more ...
4 812
84
Газ нархи 1 майдан 650 сўм бўларкан (ҳозир 380 сўм). Ва бунда ҳам норма бор - мартдан октябргача (иссиқ кунларда) - ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз. Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатсангиз, нарх бирдан 1500 сўмга чиқади, қишда эса 500 кубометрдан ошгач 1500 сўмга чиқади ва ҳоказо. @axborotuz
10 355
186
Электр нархи ошади: 1 майдан - 450 сўм бўлади (ҳозир 295 сўм). Ижтимоий норма ҳам бўлади. Масалан, бир ойда 200 кВтгача ишлатсангиз, 450 сўмдан тўлайсиз. Ундан ошса - 900 сўмдан, 1000 кВтдан кўп ишлатсангиз, 1350 сўмдан ва ҳоказо. @axborotuz
11 059
245
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ноқонуний қурилмалардан тозаланаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилди “Бу бир томондан пойтахтимизнинг кўрки янада ошишига хизмат қилса, иккинчи томондан аҳолини хурсанд қилмоқда. Ноқонуний қурилмалар сабаб юзага келган қатор ноқулайликлар бартараф этилмоқда”, — дейилади ҳокимлик хабарида. @axborotuz

1.mp4

3 015
10
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда 2024-йилнинг 1-апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 млн. 963 минг 262 кишини ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўп. Мамлакатимиз аҳолиси 2024-йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган. Яъни ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига, ҳар бир кунида эса ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда. @axborotuz
3 132
7
Тошкентда депутат Нуриддин Зайнитдинов ҳибсга олинди Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат, шу кенгашнинг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси, Нуриддин Зайнитдинов 13 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Депутатнинг нима сабабдан қўлга олингани ва ушлаб турилгани номаълум. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаев маълум ўз телеграм канали орқали маълум қилди ва кўп ўтмай ушбу хабарни ўчириб ташлади. @axborotuz
Show more ...
1 808
7
Қизилқум қўриқхонасидаги фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди. Ўрта Осиё қундузи йўқ бўлиб кетаётган, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган сутэмизувчи ҳайвон тури ҳисобланади. @axborotuz

7.MP4

1 654
0
Тошкент вилоятида яйлов ер майдонини 70 минг долларга сотмоқчи бўлган маклерлар ушланди Маклерлар ушбу ноқонуний ишни Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари, шуъба бошлиғи ҳамда бош мутахассис лавозимларида ишловчи 3 нафар шахс орқали ҳал қилмоқчи бўлгани аниқланиб, улар ҳам қўлга олинди. @axborotuz

4.mp4

1 992
3
Ҳозир Ўзбекистон тоғларида ҳақиқий қиш: 10-15 см баландликдаги қор ерни тўлиқ қоплаган. @axborotuz

3.mp4

2 937
14
18 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ишга юборишни айтганлар ушланди Жиззахда 2 нафар шахс фуқаронинг ишончига кириб, уни 18 000 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, 2 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди @axborotuz
1 594
0
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев кеча мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорликни тўлаб қўйишга чақирди. @axborotuz

IMG_5294.MP4

4 241
23
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди @axborotuz

1.MOV

1 751
2
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Суриядаги террорчилар сафига қўшилган фуқаро халқаро қидирувга берилганини маълум қилди @axborotuz

3.mp4

1 947
5
Бугун нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашув ўтказдик. Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик. — Комил Алламжонов — Миллий контент деганда, ким нимани тушунади? Чопон кийиб дўппида вақтинча расм ё видеога олгунича чиқишлар қиладими? — Комил Алламжоновга бир саволим бор: Комил Алламжонов, миллий контентни тарғиботи яхши. Қанақадир ТВда “ҳинд шоу”ларида ярим яланғоч чиқишлар қилаётганларга қандай қарайсиз? @axborotuz
Show more ...
21 594
24
Москва шарқидаги қурилиш майдонларидан бирида мигрантлар ўртасида муштлашув рўй берди Муштлашувда ўзбекистонлик ва тожикистонликлар иштирок этгани айтилмоқда. Можаро сабаби маълум эмас. Барча иштирокчилар қўлга олинган. @axborotuz

2.mp4

1 966
10
Энди кундуз куни чироқ ёққан жарима тўлайди Бундан бир неча йил олдин автомобилларнинг кундуз куни чироқларини ёқиб юришини мажбурий белгилаш ҳақида қарор қабул қилинганди. Ҳам экологияга, ҳам чўнтакка зарар, бизнинг иқлимга мос бўлмаган бу қарор кўплаб эътирозларга сабаб бўлгач оҳири бекор қилинганди. @axborotuz
27 194
104
Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда. Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради. Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз. @axborotuz
1 845
2
ДХХ Қашқадарёда ҳоким ўринбосарини, Андижонда МЧЖ раҳбарини, Тошкентда МИБ катта инспекторини ва Фарғонада туман ҳокимияти ходимини қўлга туширди. @axborotuz

12.mp4

1 995
4
Ўзбекистоннинг собиқ бош вазир ўринбосари, журналист ва ёзувчи Эркин Самандар 90 ёшида вафот этди @axborotuz
1 991
1
📣 Коррупция ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашда кўмаклашганлар мукофотланади Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади: 💵 а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг уч баравари миқдорида; 💵 б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваригача бўлса: ➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг беш баравари миқдорида; ➖ унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг етти баравари миқдорида; ➖ оғир жиноят учун — БҲМнинг ўн баравари миқдорида; ➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида; 💵 в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса: ➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-БҲМнинг ўн баравари миқдорида; ➖ унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида; ➖ оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма баравари миқдорида; ➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида; 💵 г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади: ➖ анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи миқдорида; ➖ кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи миқдорида. @axborotuz
Show more ...
2 071
17
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси С.А.Г. ҳам спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб бораётганда қўлга тушган. Ҳуқуқбузарнинг мастлиги тиббий кўрик вақтида ҳам тасдиғини топган. Маълумотларга кўра, судьяни расмийлаштириб, автомобилни жарима майдонига жойлаштирган ЙҲХ инспекторига ҳозирда босимлар ўтказилмоқда. @axborotuz
2 262
5
Ҳоким ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган пул ҳисобидан 15 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар ушланган. — Порахўрларни турқини очинглар, бир халқ кўрсин! @axborotuz
Show more ...
3 458
13
Директор хонасида юз берган: Фарғонада ўқитувчи калтаклангани юзасидан қўшимча маълумот берилди Манбасига кўра, ўқитувчи мактабнинг 9-синф ўқувчиси билан қарама-қаршиликка борган. Шундан сўнг ўқувчининг қариндошлари мактабга келиб, ўқитувчини калтаклаган. Прокуратура берган маълумотга кўра, 1 апрель куни Тошлоқ туманидаги 25-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси М.О.ни мактаб директори хонасида 9-синф ўқувчиси С.Х.нинг 20 ва 24 ёшли икки қариндоши “нима учун жиянимизни урдингиз”, деб ўзаро жанжаллашиб кетган ва юзи ва танасининг бошқа жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Ўқитувчи туман марказий шифохонасига мурожаат қилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, даволаниш учун ётқизилган. Суд тиббий эскпертизанинг 2 апрелдаги хулосасида ўқитувчи М.О.да ёпиқ бош мия шикасти, бош мия чайқалиши, чап қош ташқи бурчак соҳаси йиртилган яраси, бел, чап елка ва тирсак соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши аниқланган. Бу тан жароҳатлари соғлиқнинг қисқа вақт — 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабабчи бўлган шикастлар тоифасига кириши тасдиқланган. Ўқувчи С.Х.нинг бўйин соҳасида эса тирналмалар аниқланган. Бу тан жароҳати 6 кундан кўп давом этмайдиган, тез ўтиб кетувчи енгил шикастлар тоифасуфа кириши тасдиқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. — Ўқитувчи ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишга устаси фаранг экан. Жиянини урганини бир оғиз тилга олиб, ўқитувчини калтак еганига эътибор қаратиляпти. Бекорга бу даражада калтакланмагандир? @axborotuz
Show more ...
24 545
25
Ўзбек халқини ким бўйлайди, биз ўйламасак? — Шавкат Мирзиёев @axborotuz

BEZ TITR NEW.mp4

25 962
94
15 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминоти 4 кунлик ўчириш бошланади. @axborotuz
2 520
5
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1-чорагида шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 318 киши маъмурий жавобгарликка тортилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан айбдор деб топилган ушбу шахларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. @axborotuz
2 532
2
Сулаймонов Рустам Давутович Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.  Тайинловга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган. @axborotuz
2 580
6
Мўйноқда туз ёғмоқда Қорақалпоғистонда бошланган кучли шамол Оролнинг қуриган еридаги тузларни кўтармоқда. Натижада яқин ҳудудларга туз ёғмоқда. Туз заррачаларни қоплаб олмоқда. Кўчада юриб бўлмайдиган аҳволга келган. @axborotuz

IMG_3698.MP4

IMG_3701.MP4

IMG_3699.MP4

2 353
18
Матиз адирликларда думалаб кетибди Воқеа қаерда содир бўлгани номаълум. Адирликка чиққан машина жарликка қулаб кетган. Айтишларича, автомобил бошқарувида ҳеч ким бўлмаган. Жабрланганлар йўқ. @axborotuz

IMG_5135.MP4

2 577
28
⚡️ДХХ: Андижонда қиймати 42 млрд сўмлик лойиҳани олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди Андижон туманида яшовчи, 1966-й.т. А.Б. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971-й.т. Х.У. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига киришади. Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, МЧЖга Асака туманидаги “4Р-112” автомобил йўлининг 4 км. қисмига асфалтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд. сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд. сўм) беришини талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. @axborotuz
Show more ...
2 865
6
Рамазон Ҳайити муборак, дўстлар!
2 754
2
Instagram тармоғидаги ноодатий чиқишлари билан машҳур, эълонлар бўйича блогер Рустам Қосимов вафот этибди. Айтишларича автохалокатга учраган. @axborotuz

IMG_5071.MP4

3 211
3
Тошкентдан чиқиб кетишда катта тирбандлик ҳосил бўлган. @axborotuz
2 537
4
Жорий йилнинг 5 апрелидан 5 майига қадар ўтказилаётган назорат ойлиги тадбирларида белгиланган меъёрдан ортиқча юк билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда - @axborotuz
3 434
3
Ўзбекистонда 13 апрель (шанба) куни барча умумий ўрта таълим мактабларида режадаги дарс жадвали асосида ўқиш куни ҳисобланади. Дам олиш кунларига тўғри келган ўқув машғулотларини ўқув йили якунига қадар мавзуларни тиғизлаштирган ҳолда ўзлаштириш тавсия этилди. @axborotuz
2 731
6
❕ Саломатлигингизда ўзгаришлар сезяпсизми? Эҳтимол бу кунлик рацион ва тўғри овқатланиш билан боғлиқдир. ❕ Кунлик туз ва шакар истеъмоли миқдорини биласизми? ❕ Неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш мақсадга мувофиқ? 〰️〰️〰️〰️〰️ ➡️ Юқоридаги инфографикада соғлом турмуш гарови бўлган соғлом овқатланиш алифбоси тақдим этилган. @axborotuz
2 758
10
Шимолий Америка бўйлаб қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилди. @axborotuz
2 407
9
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманидаги 7-мактаб битирувчилари билан учрашди. Йиғилганларга шеър ўқиб беришни истаган ўқувчи қиз ҳаяжон сабаб бироз янглишликка йўл қўйди. Интилиши ва матонати учун ўқувчи қизга алоҳида ҳадялар топширилди. «Йиғлама, қизим. Ўзингни кўрсатишдан асло қўрқма», — деган вилоят ҳокими. @axborotuz

IMG_5006.MP4

3 225
19
IWash халқдан узр сўраб чиқди. @axborotuz

IMG_4993.MP4

36 205
350
3 188
15
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio