Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Human.uz | Rasmiy kanal

Show more
11 152-31
~3 981
~6
27.04%
Telegram general rating
Globally
46 274place
of 78 777
1 345place
of 2 295
In category
2 616place
of 3 169

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Қозоқ дипломатининг аёли 10 йил давомида калтакланганини айтди. Элчи маслаҳатчиси БААдан чақириб олинди Карина Мамаш "" зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш жамғармасига унинг эри, Қозоғистоннинг БААдаги элчисининг маслаҳатчиси Сакен Мамаш уни ўн йил давомида зўрлаб, калтаклаганини айтиб берган. “Давлатимиздан ёрдам сўрайман. Мен жим туришдан чарчадим. Мен чидашдан чарчадим. Ўн йилдан бери мени зўрлаб, калтаклаб келади. Мен хавф остидаман, унинг ёнида болаларим хавф остида”, - дейди Карина Мамаш. Аёлнинг сўзларига кўра, бир неча кун аввал Сакен меҳмонга келган опасини ҳам калтаклаган. "Мен эримнинг дипломатик мақомидан маҳрум этилишини ва менга нисбатан қилган барча ҳақоратлари учун қамоққа ташланишини истайман", деди жабрланувчи фондга. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги БААдаги ходимини чақириб олди, деб ёзади Орда. "Энди ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг иши билан шуғулланади", - дея таъкидлади департамент.
Show more ...

мамаш.mp4

2 894
12
Японияда ўрмон ёнғинлари сабаб 400 дан ортиқ одам эвакуация қилинмоқда Ямагата префектурасининг Нанё шаҳрида иккинчи кундан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ёнғинни ўчиришга 5 та вертолёт, ўзини-ўзи мудофаа кучлари ва полиция ходимлари жалб қилинган, бироқ ёнғин тарқалишда давом этмоқда. 5 май куни соат 17:00 ҳолатига кўра, ёнғин майдони тахминан 95 гектарни ташкил қилган.

IMG_3855.MP4

3 233
9
Бразилиядаги сув тошқинларида 29 киши ҳалок бўлди Мамлакатнинг энг жанубий штати, Уругвай билан чегарадош Рио-Гранде-ду-Сулда 29 апрель куни бошланган ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари содир бўлди, деб ёзади Metrópoles газетаси. Ўлганлар сони 29 кишига етди, яна 60 киши бедарак йўқолган, деди штат губернатори Эдуардо Лейте. Нашрнинг қайд этишича, сув тошқини жами 213 та шаҳарни қамраб олган, 10 мингга яқин киши уй-жойидан айрилган. CNN Brasil маълумотларига кўра, 300 минг аҳоли электр таъминотисиз қолган. Штат пойтахти Порту-Алегри энг кўп зарар кўрди. Бир кун аввал Рио-Гранде-ду-Сул штати расмийлари Сан-Мигел тўғони портлаш хавфи туфайли Бенто-Гонсалвес ва Пинто-Бандейра шаҳарлари аҳолисини огоҳлантирган эди. Аҳолига эвакуация қилиш тавсия этилди. Рио-дас Антас дарёсидаги яна бир давлат тўғони сув тошқини туфайли вайрон бўлди.
Show more ...

В Бразилии наводнение.mp4

В Бразилии произошло наводнение.mp4

Видео из Бразилии.mp4

Наводнение в Бразилии.mp4

3 355
3
Россия автомобиллар ойнасини қорайтирганлик учун жарималарни бекор қилмоқчи Тонировка тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилади, бу ҳайдовчининг кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади ва салондаги ҳароратнинг пасайишига ёрдам беради. Тегишли қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилди.
3 723
8
Қирғизистонда байрам вақтида музқаймоқ ташувчи машина болаларни босиб кетди Мазкур ҳодиса Сузоқ вилоятида юз берди. Хабар қилинишича, воқеа содир бўлган вақтда юк машинасида ҳайдовчи бўлмаган, эҳтимол, машина тепадан юриб кетган. 29 нафар бола жароҳат олди – улардан 18 нафари касалхонага ётқизилди, етти нафари реанимацияда.

5273098733_BAACAgIAAxkBAAJgQGYzhUt4n67jHQyg2nO_HWwZfm2bAAISSgACm.mp4

4 313
21
🎆🎆🎇⚡️🇺🇿⚡️Ўзбекистон расман Париж олимпиадасида!!!!!
5 099
4
⚡️🔥Ўзбекистон ПАРИЖ ОЛИМПИАДАСИДА! Ўзбекистон олимпиа терма жамоаси Индонезияни мағлуб этмоқда ва финалга йўл олмоқда. Саноқли дақиқалардан сўнг Парижда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиадага йўлланмани қўлга киритади!!!!!! Муборак бўлсин!!!!

IMG_0301.MP4

IMG_0300.MP4

4 550
17
Кенияда сув тошқинлари оқибатида 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди Ўнлаб одамлар ҳануз бедарак, деб ёзади AP. Найробида ҳам ўлим ҳолатлари мавжуд. Бир қанча туманларда мактаблар, корхоналар ва уйлар вайрон бўлган. Танзания ва Бурундида кучли ёмғир туфайли сув тошқини содир бўлди, уларда камида 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.
3 411
4
⚫️Ажал чақирган селфи - статистика 2014-2023 йилларда жами 399 киши суратга олиш чоғида ҳалок бўлган, деб ёзади Bild. Улардан 190 нафари Ҳиндистонда, 29 нафари АҚШда ва 18 нафари Россияда. Нашрнинг аниқлик киритишича, энг даҳшатли ўлим биринчи ўринни эгаллаган Ҳиндистонда содир бўлган. 2022 йилда Жайпур яқинида селфи тушаётган бир гуруҳ одамларни чақмоқ урди. Натижада 11 киши ҳалок бўлди. Селфининг энг хавфли турларидан бири шаршаралар туширилган суратлардир, дея қайд этади нашр. Шу тариқа, Бавариядаги Кёнигсбах шаршарасида суратга олиш вақтида икки киши ҳалок бўлди, яна бир қиз Гонконг яқинидаги шаршарада қоядан қулаб тушди.
Show more ...
4 600
10
Америкада талабалар Ғазодаги урушга қарши митинглар ўтказмоқда Талабалар норозиликлари Гарварддан Жанубий Калифорниягача бўлган таълим муассасаларига тарқалди, улар АҚШ ҳукуматини Исроил ҳарбий амалиётларини молиялаштиришдан бош тортишга чақирмоқда. Норозилик намойишлари Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабаларининг ҳибсга олиниши ва чиқариб юборилиши ортидан бутун мамлакат бўйлаб авж олди. Йель, Нью-Йорк, Браун, Жанубий Калифорния, Харвард, Техас, Мичиган, Массачусетс технология институти, Калифорния давлат политехника университети ва бошқа таълим муассасалари талабалари норозилик намойишларини бошлади.
Show more ...

IMG_9837.MOV

5 039
9
Россиядаги "порахўрлар ови"да яна бир амалдор қўлга тушди Рус манбаларининг ёзишича, Москвада ФСБ Москва вилояти ҳукумати раисининг собиқ ўринбосари Светлана Стригунковани 150 миллион рубль пора олаётганликда гумон қилиб, ҳибсга олди. Стригункова соғлиқни сақлашни назорат қилган ва 2024 йил март ойи охирида ўз хоҳиши билан ўз лавозимини тарк этган эди. Кеча эса Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди.
4 514
9
Эр хориждаги хотинига аччиқ қилиб, видеоқўнғироқ пайтида боласининг бўғзига пичоқ тиради... Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати хабарига кўра, Жиззах вилоятидан Б.О. набирасига отаси томонидан босим ва зўравонлик қилинаётгани бўйича мурожаат қилган. Мурожаатчининг ёзишича, қизи К.С. 2022 йилдан буён Кореяда ишлаётгани, унинг 8 ёшли ўғли эса эрининг қарамоғида қолган. Мурожаатга илова қилинган видеоёзувда эр-хотин видео қўнғироқ орқали жанжаллашганида, ота ўғлининг бўғзига пичоқ тирагани акс этган. Шунингдек, аёл эри томонидан кўп маротаба калтаклангани ва соғлиғига зарар етгани ҳақида гапирган. Мурожаат дарҳол Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ҳолат унинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, ҳозирда фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғли бувиси билан яшамоқда. Бола билан суҳбат ўтказилганда, ота-онаси ўртасидаги салбий муносабатдан норози эканлигини, отаси билан яшашни хоҳламаслиги ҳамда бувиси билан қолишни исташини билдирган. Шундан сўнг, фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғлига бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди. Ота эса вояга етмаган фарзандига нисбатан ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланиб, жиноят иши
Show more ...
4 347
8
Қўлга олинган "замминистр" ҳақида Путинга хабар қилинди Владимир Путинга Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олингани, мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам олдиндан маълум қилингани ҳақида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди. Иванов 2016 йилдан буён Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У РФ Қуролли Кучларини мулкни бошқариш, қўшинларни жойлаштириш, шунингдек уй-жой ва тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлимида масъул эди. Бунгача у уч йил давомида “Оборонстрой” бош директори лавозимида ишлаган, шунингдек, Москва вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари бўлган, Россия ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида ишлаган. Шунингдек, Иванов Мариуполни қайта тиклаш учун масъул эди. Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов камида 1 миллион рубль пора олганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Тергов қўмитаси.
Show more ...
4 196
12
Россия Мудофаа вазири ўринбосари пора олаётиб ушлангани айтилмоқда РИА Новостининг хабарига кўра, мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олаётганликда гумонланиб қўлга олинган. Иванов Жиноят кодексининг 290-моддаси бўйича гумон қилинмоқда. Уни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
4 001
6
🌪Ливия кучли қум бўрони. Саҳрои Кабир чанги Грециягача етиб борди Ливия шарқига Саҳрои Кабирдан қум бўронлари етиб келди. Кўришнинг деярли нолга тенг бўлиши ва кучли шамол туфайли мамлакатда ҳаво қатнови тўхтатилди – рейслар бекор қилинди ва вақт ўзгартирилди. Ҳукумат идоралари ва мактаблар ёпилди, минглаб ишчилар табиий офат туфайли режасиз дам олиш кунларига чиқди. Расмийлар одамлардан зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмасликни сўрамоқда. Шунингдек, қум бўрони аллақачон бошқа мамлакатларга, хусусан, Греция жанубига етиб борганлиги хабар қилинган. У ерда, Африка чанги туфайли, баъзи ҳудудларда осмон аллақачон сариқ-тўқ сариқ рангга айланган.
Show more ...

video_2024-04-23_22-52-13.mp4

5 024
2
⚡️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади. Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
6 471
62
Малайзияда иккита ҳарбий вертолёт тўқнашди, 10 киши ҳалок бўлди Фавқулодда ҳолат Лумут шаҳрида Малайзия Қироллик денгиз флотининг 90 йиллиги шарафига ўқув-машқ парвози чоғида юз берди. AgustaWestland AW139 ва Eurocopter Fennec вертолётлари маневр пайтида тўқнашди ва ерга қулади. Вертолётлар маҳаллий стадион ҳудудига, Ҳарбий-денгиз кучлари спорт мажмуаси сузиш ҳавзасининг иккинчи қисмига қулаган.

video_2024-04-23_09-15-34.mp4

3 710
6
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди Вакиллар палатаси қарийб 95 миллиард долларлик ташқи ёрдам пакетини ўз ичига олган қонун лойиҳасига овоз берди. Ушбу ёрдам Украина, Исроил ва Ҳинд-Тинч океани минтақасига берилади. Конгресснинг қуйи палатаси ушбу қонун лойиҳаларининг ҳар бири учун алоҳида овоз берди, аммо улар Сенатга битта пакет сифатида юборилади. Украина хавфсизлиги учун қўшимча маблағлар тўғрисидаги қонун 311 овоз, 112 овоз билан қабул қилинди. Овоз бериш чоғида демократлар қарсак чалиб, Украина давлат байроқларини ҳилпиратдилар. Қонун лойиҳаси қарийб 61 миллиард долларни молиялаштиришни назарда тутади, жумладан: -АҚШ қурол ва ўқ-дорилар захирасини тўлдириш учун 23 миллиард доллар, -Украина учун илғор қурол тизимлари ва бошқа ҳарбий техника сотиб олиш учун тахминан 14 миллиард доллар, -"АҚШнинг минтақада давом этаётган ҳарбий амалиётлари" учун 11 миллиард доллар. Бугунги йиғилишда Вакиллар палатаси аъзолари ҳам АҚШда музлатиб қўйилган Россия активларини Украинага ўтказишни ёқлаб овоз берди. Бу чора амалга оширилишидан олдин Сенат томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Вакиллар палатасининг Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қарори кутилган ва башорат қилинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу "АҚШни янада бойитади ва Украинани янада қашшоқлаштиради". Музлатилган Россия активларининг мусодара қилиниши Қўшма Штатлар обрўсига тузатиб бўлмас зарар келтиради, деб ҳисоблайди Кремль вакили. Унинг сўзларига кўра, бу қадам аввалроқ Америка иқтисодиётига сармоя киритган кўплаб инвесторларни тежаш мақсадида ўз маблағларини қайтариб олишга мажбур қилади.
Show more ...
5 084
4
Toshkentda 02 kodli avtomobil raqamlariga qachon o‘tilishi mumkin? Ushbu muddatni taxmin qilish uchun joriy kod — 01 bilan boshlanadigan raqamlarning mumkin bo'lgan maksimal kombinatsiyalar sonini hisobga olish kerak. 01XYYYXX raqamining tuzilishi 17 576 000 kombinatsiyani nazarda tutadi. Ularning barchasi ishlatilganda, yangi kodga o'tish yuz beradi. Kombinatsiyalarning umumiy sonini hisoblash uchun biz quyidagi omillarni hisobga olamiz: 1️⃣ 01-hudud uchun bitta variant mavjud. 2️⃣ X harflari - har bir pozitsiya uchun 26 ta variant. 3️⃣ YYY raqamlari - har bir pozitsiya uchun 10 ta variant. 4️⃣ Birinchi harf X - 26 ta variant. Shunday qilib, mumkin bo'lgan raqamlar kombinatsiyalari umumiy soni: 1 * 26 * 26 * 10 * 10 * 10 * 26 = 17 576 000. Mavjud vaziyatni hisobga oladigan bo'lsak - Toshkentda jismoniya shaxslarga tegishli 600 000 ga yaqin avtomobil bor va yiliga 80 000 taga o'sib bormoqda. Har yili qayta ro'yxatdan o'tkazish paytida 5% avtoraqam utilizatsiyaga chiqsa, 17 million avtomobilga yetib borish va 02 kodli raqamlardan foydalanishni boshlash uchun taxminan 68 yil kerak bo'ladi. Bizning kanal: Facebook|Intstagram|YouTube|SaytTelegram
Show more ...
4 666
27
🔞🔥Трамп устидан суд бўлиб ўтаётган бино олдида бир киши ўзини ёқиб юборди Ўз-ўзини ёқиб юбориш саҳнаси CNN телеканалида ҳам жонли эфирда намойиш этилди. Эркакнинг қилмиши сабабларига ойдинлик киритилмоқда. Нью-Йорк суди бугун АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2016 йилги сайлов кампанияси жараёнига таъсир кўрсатмаслиги учун ўзи муносабатда бўлган порно актриса Сторми Дениелсга 130 минг доллар тўлагани бўйича тўртинчи суд мажлисини ўтказмоқда. Трампга 34 та банд бўйича айблов қўйилди, уларнинг ҳар бири тўрт йилгача қамоқ жазосини ўз ичига олади. Агар судьялар уни ҳар бир айблов бўйича айбдор деб топса, собиқ президент 136 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Show more ...

IMG_6006.MP4

4 761
13
44 кун, 2,6 минг партия, 1 млрд сайловчи. Ҳиндистонда сайловлар бошланди Аҳоли сони бўйича дунёнинг энг катта давлати бўлган Ҳиндистонда сайловларга старт берилди. Овоз бериш 19 апрелда бошланди ва 44 кун давом этади. Қуйи палатадаги 543 ўринни ким эгаллашини миллиардга яқин сайловчи ҳал қилади. Энг баланд сайлов участкаси денгиз сатҳидан 4,65 км баландликда жойлашган. Бу мустақил Ҳиндистон тарихидаги иккинчи энг узун сайловдир. Ундан-да узоқ давом этган сайлов 1951-1952 йилларда бўлиб ўтган (120 кун). "Пойга"да 2600 та партия иштирок этмоқда. Асосий кураш Бош вазир Нарендра Модининг ҳукмрон "Бхаратия Жаната парти"си ва INDIA мухолифат альянси ўртасида бўлади. Экспертлар фикрича, Моди партиясининг яна ғалаба қозонишига ва унинг учинчи муддатга қолишига имконияти катта...
Show more ...
4 020
3
⚡️Исроил Эронга хужум қилди - Манба ABC бу ҳақида америкалик расмийга таяниб хабар бермоқда. Эрон ОАВлари Исфаҳондаги аэропорт ва 8-армия ҳаво кучлари базаси яқинида портлашлар содир бўлганини ёзмоқда. Шу туфайли Эрон ҳукумати Теҳрон, Эсфахон ва Шероз устидан ҳаво ҳудудини ёпган. Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари айрим вилоятларда ишга тушди ва Исфахон осмонида бир нечта учувчисиз учоқларни уриб туширгани айтилмоқда. Исроил аввалроқ АҚШни Эронга “24-28 соат ичида” жавоб зарбаси беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. CNN телеканали АҚШ Исроилнинг Эронга жавоб зарбасини қўллаб-қувватламаганини маълум қилди. Бироқ расмий Вашингтон ҳозирча сукутда.
Show more ...

Иран.mp4

4 984
8
Мирзиёев тожикистонлик, Раҳмон ўзбекистонликлик санъаткорларни мукофотлади Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги "Шошмақом" ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси "Фалак" ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвонига сазовор бўлди. Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон давлат филармонияси "Лазги" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров ва хонанда Юлдуз Усмановага "Тожикистон халқ ҳофизи" фахрий унвони, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга "Тожикистон халқ артисти" фахрий унвони берилди.
Show more ...
4 937
4
БАА делегацияси вакиллари Бухородаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди Бирлашган Араб Амирликлари Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Делегация вакиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси, “Минораи Калон”, “Лаби-Ҳовуз” ва бошқа қатор тарихий мажмуалар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Бухоро шаҳри ва Шаржа Амирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум (биродарлик битими) имзоланди.
3 705
3
⚡️ Тошкент шаҳрида ер қимирлади
7 745
40
⚡️ИИВ Террорчилик хуружлари ҳақида тарқалган чақириқлардан огоҳлантирди "Ҳурматли фуқаролар! Охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республикамиз ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда. Бу каби провокацион хабарлар асосан «Телеграм» мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар. Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришманг. Ёдингизда тутинг, фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда! Республика ҳуқуқ-тартибот органлари эса хавфсизликка бўлган ҳар қандай таҳдидларни бартараф қилиш борасида ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўрмоқда".
Show more ...
9 544
34
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio