#Storytelling
Бугун ўзим таҳсил олган Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги 19-мактабда бўлдим.
10-11-синф ўқувчилари билан очиқ, самимий суҳбат қурдик. Устозларим билан бирга мактаб даврларини эсладик.
Бир пайтлар мактабимга келган муваффақиятли инсонлар мени ҳаётимда ҳам ўзгаришлар бўлишига туртки бўлган.
Мулоқотимизда ёшларнинг дунёқараши, фикрлаши, илми, режаларига қизиқдим. Жумладан, ёшлар учун яратилаётган шароитлар, давлатимиз раҳбарининг имконият, имтиёз ва ишончлари, эртанги кунга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳисси каби турли масалаларда фикрлашдик.
Талантлар анчагина экан. Мактабда "Келажак лидерлари" клубининг бошланғич ташкилотини тузиш, шу номда кутубхона очиш бўйича келишиб олдик. Қолаверса, устозлар билан бирга таълим сифатини янада ошириш, педагоглар малакасини ошириш бўйича фикр алмашдик.
Таълим - ҳеч қайси масъул раҳбарнинг вазифасидан ташқаридаги масала эмас. Шу боис, келгусида ҳам ушбу мактаб фаолиятини қўллаб-қувватлашни мақсад қилдим.
@otabek_khasanovShow more ...