Солиҳ фарзанд тарбиялаш услублари, уларга Аллоҳ кўриб турганини ўргатиш
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтади: «Уч ёшлик пайтимда кечалари бедор бўлардим. Шундай пайтларда тоғам Муҳаммад ибн Савворнинг намоз ўқиётганини кўрардим. Тоғам бир куни менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қилмайсанми?» деди. Мен: «Уни қандай қилиб зикр қиламан?» дедим. Тоғам: «Тўшагингда ёпиниб ётган Ҳолингда тилингни қимирлатмасдан, қалбинг билан уч марта «Аллоҳ, мен билан бирга. Аллоҳ, мени кўриб турибди. Аллоҳ ҳолимни билиб турибди», деб айт», деди. Мана шу сўзларни бир неча тун айтиб юрдим. Кейин бу ишимни тоғамга билдирдим. У: «У сўзларни ҳар кеча етти марта айт», деди. Шундай қилдим. Бироз вақт ўтгач, тоғамга буни маълум қилдим. Тоғам: «У сўзларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен айтиб юрдим. Натижада бу сўзнинг ҳаловати қалбимга ўрнашиб қолди. Бир йилдан сўнг тоғам: «Сенга ўргатганларимни ёдлаб ол ва то қабрга киргунингча доим айтиб юр. Чунки у сўзлар сенга дунё ва охиратда фойда беради», деди. Мен уларни йиллар давомида айтиб юрдим ва улар сабаб ички ҳаловатга эришдим. (Орадан вақтлар ўтиб) тоғам бир куни менга: «Эй Саҳл, Аллоҳ ким билан бирга бўлса, уни кўриб турган бўлса, унинг кузатувчиси бўлса, ўша одам Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қила оладими?! Бас, гуноҳ қилишдан сақлан», деди. Тоғамнинг бу сабоқлари менга фойда бериб, ёлғиз қолган чоғларимда ҳам гуноҳга қўлим бормайдиган бўлиб қолди... Қуръон ўқишни ўргандим. Олти ёки етти ёшга етганимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим».
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcyShow more ...