Сервіс доступний і на вашій мові. Для перекладу натиснітьУкраїнська
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Bugungi Kunda | TEZKOR XABARLAR

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал ⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар! Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади! 👉🏻 Реклама учун:  @Bugungi_Kunda_Rek  
Show more
392 4650
~0
~0
0
Telegram general rating
Globally
0place
of 0
of 0
Posts archive
❗️Солиқ кодексида назарда тутилган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилади Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланадиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланадиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилади.
2 961
4
Ўзбекистон Қозоғистондаги тадбиркорлари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди Қозоғистонда Ўзбекистон бизнеси Хитойни ортда қолдириб, учинчи йирик хорижий инвесторга айланди.  Бу ҳақда “Data Hub” хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та асли Ўзбекистонлик юридик шахс рўйхатга олинган, бу йил бошига нисбатан 706 тага, яъни 18 фоизга кўпдир. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан Қозоғистондаги ўзбек ташкилотлари сони бир ярим баробарга ошган.
Show more ...
4 708
2
Табиий офат юз берганда деҳқон ва фермер хўжаликларига қанча маблағ ажратилади? Ўзбекистонда кузатиладиган табиий офатлар, жумладан, сув ва сел тошқинлари ҳамда қурғоқчилик, фермер ва деҳқон хўжаликларига катта таъсир кўрсатади. Мана шундай табиий офатлар содир бўлганда деҳқон ва фермерларга "Ўзагросуғурта" томонидан қанча пул тўлаб берилади?

file

6 210
11
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.А. ва У.Ф. 2 нафар фуқарони Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 5 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро И.С.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Show more ...
5 456
3
#Тезкор “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади. Яъни, энди Умра сафарига олиб бориб келиш учун фирмалар янгитдан алоҳида лицензия олишларига тўғри келади. Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида (68 млн сўм миқдорида) жаримага сабаб бўлади. ПС/ Янги УМРА тартиби Қурбон ҳайитидан сўнг амалга оширилиши мумкин. Тарқатиб, умра фирма ходимларини хабардор қилиб қўйинглар.
Show more ...
7 926
7
Фарғонада 270 дона телефоннинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Божхона қўмитаси контрабандага қарши курашиш ходимлари Фарғона туманида “Cobalt” русумли автотранспорт воситасини текширишган. Натижада божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 367 млн сўмлик телефон борлиги аниқланган.
7 090
3
🇰🇬Бишкекда мингга яқин одам хорижликлар билан муштлашиш мақсадида кўчага чиқди Бугун ярим кечаси Қирғизистон пойтахти Бишкек марказидаги Чуй шоҳ кўчаси ва Қурбонжон додхоҳ кўчаси кесишган жойда мингга яқин одам тўпланди. Қайд этилишича, 13-май куни Бишкекдаги хорижликлар истиқомат қиладиган ётоқхоналардан бирининг ҳовлисида муштлашув содир бўлган. Тартибсизликлар пайтида бир неча маҳаллий аҳоли калтакланган. Бугун эса эркаклар яна ётоқхонага тўплана бошлаган. Атрофни хавфсизлик кучлари ўраб олган, полиция одамлардан тарқалишни сўрамоқда.
Show more ...

file

file

file

file

8 773
6
🇺🇸 АҚШ Мудофаа вазирлиги Америка сунъий йўлдош тармоғини ҳужумлардан ҳимоя қиладиган ва керак бўлганда бошқа мамлакатлар сунъий йўлдошларини ўчириб қўядиган янги авлод ер ва космик технологияларни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Пентагон вакилларига таяниб, The New York Times ёзмоқда.
8 743
2
Мен камерунлик эмасман, мен францияликман – Килиан Мбаппе.

file

9 645
13
Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди. Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди. Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда. Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган.
Show more ...
10 431
7
#Тезкор ⚡️Кучли ёмғир туфайли 6 та ҳудудда қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди Аварияли ўчиш оқибатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
10 460
8
Киев Вашингтондан Россия ҳудудига АҚШ қуроли билан зарба беришга қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўради Шунингдек, Киев Украина қуроли билан зарбалар бериш учун Россия ҳудудидаги нишонларни аниқлашда ёрдам ҳам сўрамоқда.
10 307
1
“Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга қамалди У аввал ўлим жазосига ҳам ҳукм қилинганди. Шунингдек, унинг жиноятдаги алоқадори бўлган Навоийдаги автосалон директори Ниёз Ибодов ҳам қамалди.
10 820
5
Эрта тонгда Жиззах вилояти Бахмал туманига ҳам сел келди Сел чорва ҳайвонларини ҳам оқизиб кетмоқда!

file

11 035
20
#Фойдали_маслаҳат ☕️ Кунига 5 стакан кўк чой ортиқча вазн билан курашишга ёрдам беради.
11 334
42
⚡️Тошкент вилояти Паркент тумани марказий кўчалари, бозорини юқори намгарчилик, жадал ёғингарчилик сабаб, сув босаётгани, сел ходисалари бўлаётгани айтилмоқда. Тунда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг кўплаб туманларида ҳам хаддан ташқари юқори намлик, кўп ёғин ҳудудларда сув босиш ҳодисаларини "чақирган".

file

file

file

file

11 672
14
МАШИНА ЮКХОНАСИГА ОРТИЛГАН 6 ЁШЛИ БОЛА ВОҚEАСИ БЎЙИЧА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ‼️ болаларни бундай қўрқитманг⚠️

file

12 873
45
⚡️Аёлингиз ёки севган қизингиз чойхона, йиғилишларга рухсат бермаса, 6 800 000 сўм миқдорда жарима тўлайди, бошқа ҳолатда 10 суткага қамалади! П.С: Хотинидан қўрқадиган дўстим, хавотир олма, сен қонун ҳимоясидасан😂 Видеони группага ташлаб қўйинг, чойхонага келмайдиганлар кўрсин.

file

14 692
298
Evropa davlatida ishlashni xohlaysizmi🤩? Unda sizni BUYUK BRITANIYA 🇬🇧davlatida kiyim kechak zavodiga  qonuniy ishchi vizasi orqali ishga taklif qilamiz! Erkaklarga: 📍Scannerlash aparati bilan ishlash 📍Brendli kiyimlarni ajratish 📍qutilarga joylashtirish Ayollarga: 📍Upakovka(Qadoqlash) Talablar: Yosh chegarasi:18-45 Erkak va ayollar Oylik maosh💰: 4500€ gacha Viza muddati 18 oy cho’zib bo’lmaydi Manzil: Toshkent shahri,yakkasaroy tumani , tafakkur kochasi 24-uy DIQQAT: Joylarimiz soni cheklangan ‼️ Murojat uchun: NaN NaN NaN
Show more ...
11 731
52
Тушликка Қозон КАБОБ бургер 😋 Обед қилаётганларга ёқимли иштаха тилаб қоламиз

file

10 940
63
🇫🇷Францияда ҳам сув тошқинлари авж олмоқда Франциянинг Швейтсария билан чегарадош Булай-Мозел шаҳри ҳозирча табиий офатдан энг кўп жабр кўрган.

file

file

11 886
8
🇯🇵Япония ҳақида қизиқарли маълумотлар

file

12 520
24
⚡️Музқаймоқ бепуштлик хавфини камайтиради Мазкур маҳсулот инсон кайфиятини кўтариш билан бирга, саломатлик учун ҳам жуда фойдали.

file

14 508
122
🇪🇺🇨🇳 Европа Иттифоқи Тайван мустақиллигини тан олмайди, деди Европа дипломатияси раҳбари Боррел У Брюсселнинг ягона Хитой сиёсатига содиқлигига ишонтирди.
12 551
1
❗️Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди У майда безорилик, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик каби ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган.
12 670
0
Бишимбаев қамоқдан озод этилиши мумкин Қозоғистоннинг собиқ вазири Бишимбаев қамоқдан чиқиши мумкин. У аёли Салтанат Нукеновани ўлдирган эди. Қозоғистон Адлия вазири ўринбосари қандай ҳолатда Бишимбаев қамоқдан чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Қайд қилинишича, Қозоғистоннинг собиқ вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. Адлия вазири ўринбосари Ботагоз Жаксылыкова Бишимбаев шартли равишда озодликка чиқиш мумкинлигини таъкидлади. Агар жиноятчи Бишимбаев қамоқхонадаги қоидаларни бузмаса, у жазони ўтаётган қамоқхона муддатидан олдин озод қилиш тўғрисида ариза бериши мумкин. Лекин берилган жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтмасдан судланувчини қамоқдан чиқариш мумкин эмас.
Show more ...
13 546
8
Зомин туманининг айрим ҳудудларига сел келгани айтилмоқда...

file

13 762
38
Тошкент вилоятида 5 туп чинор дарахтини кесган шахслар озодликдан маҳрум этилди Улар 5 туп чинор дарахтини бўлакларга бўлиб, сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб кетишаётганда ушланган.
13 818
3
"АИ-80 бензиннинг "умри" оз қолди..." «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари ўринбосари Одил Темиров: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябрь-декабрь ойларида АИ-91 ва ундан юқори турдаги бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса АИ-80 ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилган.
14 058
11
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
13 872
3
#Кун_Тарихи Бугун 18-Май Шанба : • 🌏 Халқаро музейлар куни • 🌏 Бутунжаҳон ОИТСга қарши эмлаш куни • 🇹🇲 Туркманистон ‐ Конституция ва байроқ куни • 1804-йил Наполеон Франция императори деб эълон қилинди • 1974-йил Ҳиндистон атом қуролига эга бўлган олтинчи давлатга айланди • 1980-йил Европа Иқтисодий Ҳамжамияти Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий қилди • 1048-йил Шарқ мумтоз адабиётиинг йирик вакили, шоир, математик ва файласуф Умар Хайём (1131) туғулган • 1868-йил Россиянинг сўнгги императори Николай ll (1918) туғулган
Show more ...
13 294
15
Меҳрсиз аёл билан фақат тилсиз эр яшай олади холос! Эр - аёлнинг баракаси ва Жаннати. Эрингизни эҳтиёт қилинг ва қадрига етинг, аёллар.

IMG_0118.MP4

14 265
235
🌤⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

file

17 867
253
Ҳа-а, яхшиликни, меҳрни билиш, тан олиш ҳам бир жасорат. Шундай қайноналар бор бўлсин!..

file

20 049
89
Шавкат Мирзиёев Тоқаевни унинг туғилган куни билан табриклади Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефонда мулоқот қилишди.
16 805
2
#Диққат ❗️Фарзандини мактабга боришига тўсқинлик қилган ота қамоққа олинди Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этиб, тумандаги 45-мактабда ўқийдиган фарзандини таълимга қайтмаслигини, бу вазиятда ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган эркак 10 суткага қамалди
15 408
18
Машиналарини сота олмаётган UzAM энди Tracker автомобилига ҳам 25 млн сўмлик чегирма эълон қилибди. Ҳали бу рақобат шароитида эмас, монополия, бензинли машиналар учун юқори божлар сақланиб қолаётганда содир бўлмоқда.
16 750
41
Тайван парламентида ишкал Қонунчилар палатадаги ислоҳотлар бўйича баҳсда тортишиб, бир-бирларини билан жанжаллашиб кетди. Қарама-қарши тараф вакилларининг бири қонунни қабул қилинишига йўл қўймаслик учун ҳужжатни олиб қочиб кетди.

file

15 435
9
❗️Криштиану Роналду тўртинчи марта энг кўп маош олувчи спортчига айланди. Саудия Арабистонида у йилига 260 миллион доллар олади. Forbes 2023 йилда энг кўп даромад қилган спортчиларни эълон қилди: 1. Криштиану Роналду (футбол, 39 ёш), 260 миллион доллар; 2. Жон Рам (голф, 29 ёш), 218 миллион доллар; 3. Лионел Месси (футбол, 36 ёш), 135 миллион доллар; 4. Леброн Жеймс (баскетбол, 39 ёш), 128,2 миллион доллар; 5. Яннис Адетокунбо (баскетбол, 29 ёш), 111 миллион доллар; 6. Килиан Мбаппе (футбол, 25 ёш), 110 миллион доллар; 7. Неймар (футбол, 32 ёш), 108 миллион доллар; 8. Карим Бензема (футбол, 36 ёш), 106 миллион доллар; 9. Стефен Карри (баскетбол, 36 ёш), 102 миллион доллар; 10. Ламар Жексон (америкача футбол, 27 ёш), 100,5 миллион доллар.
Show more ...
15 792
23
“Ўзсувтаъминот” раиси ишдан олинди Дилшод Азимов бу лавозимга 2023 йил июл ойида тайинланганди. Унгача ташкилотни Соҳиб Саифназаров бошқарган. Азимов аввал Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
14 114
10
Ҳиндистон тоғларидаги хавфли йўллар

file

14 885
80
Бунақаси ҳали бўлмаган🤩БАРЧА ЮЛДУЗЛАР-НАВОИДА!  Хon Saroy компаниясидан Навои шаҳрида навбатдаги очилиш маросими! Якшанба - 19 май, соат 17:00 да  Sulton Saroy, City I, City II лойиҳалари очилиш маросимига барчани таклиф қиламиз!  Тадбир давомида: 🎶 Халқимизнинг суюкли санаъткорлари чиқиши  🎁 Блогерлар иштирокида совғаларга бой викторина  🤹 Болажонлар учун «Фасеарт» ва аниматорлар 🥙 Ош, сомса, ширин пахта ва ичимликлар 🎆 Ва энг асосийси-қизиқарли шоу дастур сизни кутмоқда!

IMG_9790.MP4

14 096
14
#Даҳшат ❌Чимкентда 40 ёшли эркак 2 ёшли жиянининг йиғлашига чидай олмай уни 3-қават деразасидан улоқтириб юборди Чақалоқнинг онаси тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар гўдакни қутқариб қололмаган. Жиноят ишлари бўйича Чимкент шаҳар судининг хулосасига кўра, эркак ақлдан озган ва чақалоқнинг йиғлашига чидай олмагани учун ундан қутулишга қарор қилган. Айбдор жавобгарликдан озод қилиниб, психиатрия шифохонасида мажбурий даволанишга юборилган. 👇
14 663
18
Бухорода фуқаронинг уйидан 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети борлиги аниқланди Судга оид экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳолатда бўлган.

file

14 039
19
🇺🇸 АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси президент Байденнинг Исроилга қурол савдосини тўхтатишига тўсқинлик қилувчи қонунни маъқуллади Қонун 224 нафар қонун чиқарувчининг, аксарияти республикачилар ва 16 нафари демократларнинг қўллаб-қувватлаши билан қабул қилинди, 187 нафари қарши чиқди. Қонун лойиҳаси катта эҳтимол билан Сенатда ўтмайди ва у маъқулланган тақдирда ҳам Байден томонидан вето қўйилади.
14 562
1
Илон Маск ўзининг Neuralink компанияси мия имплантацияси бўйича тажрибанинг иккинчи иштирокчисини қидираётганини маълум қилди.
14 770
9
Тожикистонда жодугар ва фолбинлар жиноий жавобгарликка тортилади Сеҳр-жоду ва фол очиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан жарима миқдори ҳам оширилади.
15 849
14
#диққат Кўзнинг рак касаллиги ҳақида биласизми? Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни қоронғу хонада ярим соатдан телефон ишлатган одамнинг кўзларида рак касаллиги келиб чиқиши кузатиляпти. Кўз қизариб пардани ўраб олади, ўша пардани олиб ташлаш имконсизлиги учун бу дард давосиз қолмоқда. Дўстларингизни ҳам огоҳлантиринг, қоронғу хонада телефон ишлатишмасин
16 602
204
🇷🇺 Россия денгиз флоти янги баллистик ракетани қабул қилди “Булава” - қитъалараро баллистик ракетани ишлаб чиқиш 1990 йиллар охирида бошланган эди. Ракета 7 май куни жанговар фойдаланиш учун қабул қилинди. Бугунги кунда Россия Ҳарбий денгиз флотидаги 7та сув ости кемаси 16тадан 20тагача ана шундай ракеталар билан жиҳозланиши мумкин. "Булава"нинг асосий хусусиятларидан бири — у бир вақтнинг ўзида нишонга 6-9та жанговар каллак билан зарба бериши мумкин ва уларнинг ҳар бири алоҳида нишонга олиш имкониятига эга. Ундан ташқари “Булава” 20тага сохта нишонлар олиб юриши бу билан душман мудофаасини чалғитиши мумкин.
Show more ...
14 304
11
Қозоғистон мамлакат тарихи, Конституция асослари ва қозоқ тилини бошланғич даражада билмаганларга фуқаролик бермайди Экстремистик ёки террористик ташкилотга алоқадорлар, такроран жиноят содир этганлар ва педофилларнинг Қозоғистонга кириши тақиқланади. Тўқаев тегишли ўзгартиришларни маъқуллади.
14 447
7
#Усталар_хизмати 📣 Малакали усталар сизларга уз хизматларини таклиф килади ➖ Тунукафон ➖ Тарновлар ➖ Ундан ташкари Усталарга букиб тайёрлаб бериш хизматимиз хам бор ✅ Сиз истаганиздек сифатли тайёрлаб берамиз ва урнатиб хам берамиз ✅ Барча нарсалар узимиздан 💰 Нархлар: 120.000 сумдан 140.000 сумгача ❗️Биз учун сифат, фойдадан устун 🚩 Манзил: буйлаб ☎️ 998916123095 ☎️ 998934153095 Анварбек ☝️ АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
15 754
10
“11 метрдан уролмаганидан кейин 3 кун ухламай чиқдим. Ўрнида ўзим бўлсайдим” Шавкат Мирзиёев киночилар билан учрашувда ўзбек футболидаги ютуқларни ва жамоага озгина омад етишмаганини эслади.

file

13 670
33
Айни пайтда Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринда турибди IQAir порталига кўра, бугун, 17 май куни соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.
14 207
9
Лола Бўзатовда! Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда эстрада юлдузлари ўз қўшиқлари билан ҳақиқий байрамона кайфият улашди. Хонанда Лоланинг чиқиши эса кутилмаган бўлди. Энг муҳими, одамлар, ёшлар мазза қилишди.

file

14 328
8
Xeyterlar buni fotoshop deydi🤣🤣🤣

file

15 731
100
Surxondaryo viloyati Denov tumani Muqumiy mahallasi Open Budjet Loyihasida {uzunligi 3 km eni 6 metr qalinligi 10 sm asfalt } g’olip bo’lgan mahalla. Bir oz vaqt o’tib yo’lni qilish uchun tendrda yutgan tashkilotdan xat kelib, Asfalt open budjetda yutuqdagidek yotqizilmasligi yo’lning bo'yi 2.5 va eni 5.5 metr qalinligi 5 sm bo'lishi xaqida xabar bildirib, Mahalla ma'muriyatiga xat yuborgan va unga qo'l qoyib rozilik berishni so'rashgan. Mahalla Raisi Xalqning fikri maslaxatisiz qo’l qo'yib ruxsat berishgan va xalq bundan xabar topib o’zining norozlik kayfiyatini bildirmoqda. videoda yo’l uchun qoyilgan hujjatlar va mahalla raisining fuqorolarga bo’lgan muomilasini ko’rshingiz mumkin. Bu holat yuzasidan tegishli mutasaddi tashkilotlardan holatga o’z fikrni bildirshini va amaliy yechim bilan yordam qilishlaringizni so’raymiz.
Show more ...

file

16 813
34
#Группа_обед... ))😋 Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши. Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа.

file

16 003
96
Сизга ҳам шунақа "бизнесмен" таксистлар учраганми😂

file

16 067
74
АҚШда Байден ва Трамп ўртасидаги илк теледебатнинг санаси маълум бўлди Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасидаги биринчи теледуэл кутилмаганда июн ойининг охирига режалаштирилди. Тезроқ теледебат ўтказиш ташаббуси АҚШнинг амалдаги президентидан чиқди.
14 336
1
Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда.
14 713
10
Кринкига рейдлар давом этмоқда, «Фурия»лар артиллерия зарбаларини йўналтирмоқда Урушнинг 812-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
14 292
3
Яқин Шарқдаги уруш: исроиллик беш аскар Жабалияда ўз танки қурбонига айланди Дўстона зарбадан яна етти нафар аскар яраланган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.
14 341
1
Patentga navbat Sankt Peterburg Rossiya

file

15 299
59
Россия кичик бир аҳоли пунктини олиш учун 10 минглаб ҳарбийни ташлади, демократик давлатлар бундай қила олмайди — Камолиддин Раббимов “Россия сиёсий ҳокимияти биргина аҳоли пункти – Авдийивка учун 10 минглаб солдатларни ташлади. Демократик давлатлар бундай қила олмайди: кичик бир аҳоли пунктини босиб олиш учун ўзининг минглаб солдатларининг ўлимига буйруқ бера олмайди”, – дейди сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

file

14 862
5
🇷🇺🇨🇳 Руслар ва хитойлар абадий биродарлар - Путин

file

15 630
8
Болаларни уйда ёлғиз қолдирманг! 😄 Оқибати уй ҳайвонлари, паррандаларга қийин бўлади

file

19 342
261
🇺🇦 Владимир Зеленский ABC телеканалига берган интервьюсида, агар Ғарб иккита Patriot мажмуасини топширмаса, Россия армияси Харковни эгаллаши мумкинлигини айтди.
16 346
4
Жума тонги муборак бўлсин 😊👍 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

file

22 538
483
#Жума_муборак ✨Дўстларим! Жума айёмингиз муборак бўлсин 🤗 🌙 Энг яқин инсонларим, кириб келган яна бир Жума куни муборак бўлсин. ❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.
22 818
428
🇦🇿🇦🇲 Арманистон ва Озарбайжон СССР Бош штабининг 1976 йилдаги хариталари асосида чегарани делимитация қилиш режасини келишиб олдилар.
19 907
3
🐕‍🦺Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хизмат итларини тайёрлаш жараёнидан эксклюзив кадрлар тақдим этилди.

file

19 786
25
Латвия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирлари Тбилисида Грузиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига қарши митингда қатнашди(!) Улар талабалар сафида ҳаракатланди.

file

19 193
0
#тезкор ⚡️Ҳаммa кутган Notcoin бинанс ва байбит биржасида сотувга чиқди Ноткоин йиғганларга юбориб қўямиз, донаси сўмда 150 сўмдан экан
18 553
88
⚡️Тошкентда Май-Сентябрь ойларида 32 та чорраҳа ва 17 та кўчада таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилади
17 289
4
⚡️Тошкент метрополитени ходими пора олаётган вақтида ушланди «Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган. Ушбу шахс фуқародан 1 млн сўм миқдорда пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳибсга олинди. Қизиқ томони, ушбу хабарни «Тошкент метрополитени» ўз Telegram-каналига жойлаштирди ва бироздан сўнг уни ўчириб юборди. Аммо хабар тармоқларда тарқалишга улгурганди.
Show more ...
18 059
7
Эстония Россия активларини Киевга ўтказишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди У бундай ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган дунёдаги биринчи давлатга айланди.
17 157
1
⚡️"AutotuningUz" асосчиси ИБРОҲИМ АЙНИ ДАМДА ТЕРГОВДА Сабаби ноқонуний пойга уюштирилгани оқибатда бир киши ўлгани Бу ҳақида "TuningHouse" асосчиси блогер Дилшод эълон қилди.

file

17 201
5
Сурхондарёда 2 нафар мактаб ўқувчиси бир эркакни калтаклашди Мактаб ўқувчилари ҳеч бир сабабсиз эркак билан жанжаллашиб, уни дўппослашган.

file

16 908
19
#Тезкор ⚡️Мана дўл! Наманганда кучли дўл ёғмоқда 😱 Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғидан видеолавҳа Наманганнинг тоғли ҳудуди бўлган туристик маскан Нанайда дўл ҳодисаси кузатилмоқда.

file

16 167
11
#Тезкор ⚡️Мана дўл! Наманганда кучли дўл ёғмоқда 😱 Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғидан видеолавҳа Наманганнинг тоғли ҳудуди бўлган туристик маскан Нанайда дўл ҳодисаси кузатилмоқда.

file

17 757
25
Пойтахтининг Шайхонтоҳур туманида Ботир Зокировнинг ҳайкали очилди. Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

file

14 965
7
#Тезкор Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ❗️Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб олиб кетмоқчи бўлибди😨 Ҳолат воқеа 14-май куни содир бўлган. Ёш болаларни кўчада ёлғиз ва қаровсиз қолдирманглар..

file

16 403
156
#ТЕЗКОР ❗️⚠️Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ҳам тожикистонлик бола ўғриларини ушлашгани айтилмоқда Ота-оналар, фарзандларингизга кўз-қулоқ бўлинг!

file

15 523
98
📣 PROPER ENGLISH SCHOOLDA andijonlik 3-9 sinflar uchun 140.000.000 SO'MLIK GRANT OLIMPIADA! ❗️OLIMPIADA savollari ishtirokchilarning sinfiga qarab belgilanadi! 🤩 Har bir sinf top-3 sovrindorlari uchun 👇🏻 🥇1 - o‘rin — Televizor + 7 000 000 so‘mlik grant 🥈2 - o‘rin — 7 000 000 so‘mlik grant 🥉3 - o‘rin — 3 500 000 so'mlik grant 🏅Super Sovrin NOUTBUK + 7 000 000 so'mlik grant Bundan tashqari sinflar aro top 15 talikka kirgan o'quvchilar uchun 20mln so'mlik grant, brendlangan sovg'alar va sertifikatlar taqdim etiladi. RO'YXATDAN O'TISH UCHUN: 📲 70-200-70-70 🔥 Shoshiling, qabul faqatgina 18-Maygacha.
Show more ...

IMG_6850.MP4

15 259
1
Бу ердан доим ҳам машина чиқавермайди😅

file

15 613
99
#Тезкор ⚡️Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди Олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи 16 май, пайшанба куни янги максимал даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди. Оғирлиги 5 грамм бўлган олтин қуйма ҳозирда 5,04 миллион сўмга баҳоланмоқда. Бир граммнинг нархи 1 008 040 сўм ёки ўтган кунга нисбатан 1,8 фоизга қиммат. Қимматбаҳо металлнинг бир грамми бундан салкам бир ой аввал — 17 апрелда 1 миллион сўмдан ошиб кетганди. Ўзбекистонда йил бошидан буён олтин нархи 18,9 фоизга ошди. Марказий банк 2018 йилда аҳолига олтин тангаларни сотишни бошлади, икки йилдан сўнг эса уларга олтин қуймалари ҳам қўшилди. Якка тартибдаги харидорларга маълум шартлар асосида уларни Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилди. Бу қадамлар Ўзбекистон иқтисодиётининг хорижий валютага қарамлигини камайтириш истаги билан изоҳланди. Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, олтин инвестиция имкониятларини кенгайтиради ва жамғармаларни таъминлашга ёрдам беради.
Show more ...
16 252
37
Тошкентда бир йигит ўзини "омадсиз" деб атаб, кўприк устидан сакрамоқчи бўлди ИИО ходимлари томонидан фуқаро ерга тушириб олинган ва унга нисбатан БҲМнинг уч баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

file

15 679
20
Ўзбекистонда 10 ёшли бола инглиз тилидан CEFR олди Фарғона вилояти олис Сўх туманидаги 4 синф ўқувчиси Мусоев Комронбек Асроржон ўғли Multi level CEFR имтиҳонидан инглиз тили бўйича Б2 сертификатига эга бўлди. Эътиборлиси шундаки ҳатто кўп ўқитувчилар қийналадиган бу имтиҳонда у осонлик билан, ёш бўлишига қарамай уддалади!
17 369
102
❗️Венесуэла миллий валютаси — боливар шунчалик қадрсизланиб кетдики, одамлар пакет-пакет пулларни чиқиндига ташлаб кетишмоқда.

file

15 888
18
#Диққат ⛈Соябонларни тайёрлаймиз, Ўзбекистонда кетма-кет 6 кун ёмғир ёғиши кутилмоқда - Узгидромет Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!
17 967
67
Қозоғистон президенти Словакия бош вазирига уюштирилган суиқасдни қоралади Словакия бош вазири Роберт Фитсонинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан президент Қосим-Жўмарт Тўқаев оқлаб бўлмайдиган бу қабиҳ террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши ва рад этишини билдирди, — дейилади президент матбуот хизмати хабарда. Тўқаев Роберт Фитсога тезроқ соғайиб кетишини тилаган. Сўнгги маълумотларга кўра, Словакия бош вазири операция қилинган, эндиликда унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Show more ...
15 665
1
Evropa davlatida ishlashni xohlaysizmi🤩? Unda sizni BUYUK BRITANIYA 🇬🇧davlatida kiyim kechak zavodiga  qonuniy ishchi vizasi orqali ishga taklif qilamiz! Erkaklarga: ▫️Scannerlash aparati bilan ishlash ▫️Brendli kiyimlarni ajratish ▫️qutilarga joylashtirish Ayollarga: ▫️Upakovka(Qadoqlash) Talablar: Yosh chegarasi:18-45 Erkak va ayollar Oylik maosh💰: 3450€ dan 4500€ gacha Viza muddati 18 oy  cho’zib bo’lmaydi Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani shota rustaveli tafakkur 24 mo’ljal: MODERNO hotel DIQQAT: 18 ta joyimiz qoldi‼️ Murojat uchun: NaN NaN NaN NaN telegram!!
Show more ...
10 937
60
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio