Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Zafarbek Solijonov

Фақат реклама:👉  @Victorbek  😎 Жаннатмакон каналим:👉  @Zafarello  
22 880-42
~12 110
~5
47.57%
Telegram general rating
Globally
33 427place
of 78 777
180place
of 430
In category
1 424place
of 2 793

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🇺🇿“XAVFSIZ HAYOT UCHUN BIRLASHAYLIK” 🟡 🌳Hurmatli mushtariylar! 2024-yil 19-may yakshanba kuni barchangizni “XAVFSIZ HAYOT UCHUN BIRLASHAYLIK” Respublika yoshlar marafoniga taklif qilamiz. Tadbir Ichki ishlar vazirligi tashabbusi bilan “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida o‘tkaziladi. 💰 3000 metrga yugurish marafonida Bosh sovrin 10 000 000 so‘m. Shuningdek, Yoshlar marafoni ishtirokchilarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida DJ King Macarella musiqiy chiqishlarini taqdim etadi. 👨‍👩‍👦 Keling va biz bilan yorqin yakshanbani o‘tkazing! Eslatma: Tadbir soat 7:00 da boshlanadi, respublika bo‘ylab 8:00 da marafonga start beriladi.
Show more ...
2 197
3
Magic City кинотеатри хавфсизлик бўлими бошлиғи Чилонзор тумани ИИО ФМБга мурожаат қилиб, "Жаннат оналар оёғи остида" филми намойиши вақтида йигит ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилгани учун унга чора кўрилишини сўраган. Мендаги маълумотларга кўра, йигит айбига иқрор бўлган. У севган қизини соғингани учун эҳтиросга берилганини, қиз "жамоат жойидамиз бу ишимиз тўғри эмас" деганига қарамасдан уни ўпганини айтган. Шунингдек, у суддан енгиллик беришни сўраган. Қиз йигитга қаршилик қилганини, айтиб, кўрсатма берган. У қаршиликларига қарамасдан, унга шилқимлик қилиб, ўпиб танасига тегинганини айтган. Келажакда турмуш қурмоқчи бўлганлиги учун ариза билан мурожаат қилмаганини айтиб, енгиллик беришни сўради. Суд йигитга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси жазоси тайинлади. Айбланувчи ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 255.000 сўм ундирилиш белгиланди. 👉
Show more ...
4 256
38
Уйчиликмиз телеграм каналидан ушбу хабар ғойиб бўлди. Янгиқўрғон туманида, 12 май кечасида икки нафар пиёдани юқори тезликда ҳаракатланаётган машина уриб кетгани айтилади. Тасвир масжид камерасига (у ерда сана ва вақти нотўғри кўрсатилган) тушиб қолган. Машинада ким бўлган, уриб юборилганлар тақдири нима бўлди, шу ва бошқа саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Пиёдаларнинг бири, 33 ёшли оилали эркак вафот этганми? 👉

file

4 437
16
Давактив нима қилсаям "шариатга тўғри келаверадими?" Акмалхон Ортиқов ниҳоят тилга кириб, давом этаётган "ёпиқ хусусийлаштириш" ҳақида икки қатор . Эмишки, "Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига асосан улушни бир қисми савдога чиқаётганида иккинчи улушдорга баҳоланган қийматда сотиб олишга розилиги борми ёки йўқми, деган сўровни амалга оширишга қонун Давактивни мажбурлар экан. Шундай ҳолатларда Давактив уни очиқ савдога чиқаришдан олдин, иккинчи, агар бир нечта бўлса, бир нечта таъсисчиларга таклиф қилишга мажбур бўларкан. Дарё журналисти шу жойда аниқлаштирувчи ёки қарши савол берганми ё йўқ, номаълум. Келинг, унинг учун биз шу ишни амалга оширамиз. Биринчидан, Давактив раҳбари эслаган қонун моддаси сотишга мажбурият юкламайди, ҳуқуқ беради. Яъни бу Давактив учун опция, мажбурият эмас. Иккинчидан, шу методичка доирасида юз берган битимларда нега улуш сизлар аллақачон келишиб олган иккинчи таъсисчини қаноатлантирадиган қулай нархларда таклиф этилган, деган саволга жавобингизни эшитишни истардик. Давактив жуда қаттиқ истаган ҳолдагина улушлар иккинчи таъсисчига сотилиши мумкин. Бемалол очиқ савдоларда сотиш мумкин бўлган Uzcard'ни қандай эсингиздами? Учинчидан, Давактив шу каби таклифларни оммавий шартларда нега очиқ эълон қилмади? Иш битгач, ундаям, қидириб кўрилгач, ҳамма хабар топмоқда. Нега айтайлик, очиқ ва оммавий савдоларда бозор нархи 100 сўм турадиган улушни, 10 сўмга бошқа "келишилган" таъсисчиларга таклиф этилмоқда? Тўртинчидан, ўзингиз ўзингиз тўқиган баҳонага қарши бораяётганингизга биргина мисол. Нега 3 йил аввал “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги шу усулдан фойдаланиб қўя қолмадингиз? Нега уч босқичли, мураккаб ва энг асосийси, очиқ жараёнларни ўтказдингиз? Сизнинг сўзларингизга ишонилса, у чўнтакдан бу чўнтакка топшириб қўйиш мумкин эдику? Бешинчидан, яна бир савол: ёпиқ хусусийлаштирилган бошқа активлар орасида (Uzpaynet'дан тортиб UNG Petro'гача) 100% улуши "совға" қилинган активлар ҳам бор. Уларда давактив қўллаган методичкани ишлатиш учун иккинчи ёки учинчи таъсисчилар йўқ эдику. Бунга нима деб баҳона топилади энди?
Show more ...
image
3 221
9
Сиз ўзингиз билан ҳамкорликда ишлайдиган компания ёки корхонага қанчалик ишонасиз? Қуйида ҳамкор компанияни текширишнинг аҳамияти, бизнесдаги шерикларни қайси воситалар билан текшириш муҳимлиги ва бошқа масалалар юзасидан кичик сўров ўтказмоқдамиз. Бир нечта саволларга жавоб бериш орқали сўровномада иштирок этинг ва бизнесингизда қулайлик яратишимизга кўмаклашинг. 👉
4 387
7
Қаердан маълумот олсангиз, албатта текширинг. Ҳар қанақа хабарга ишониб кетиш саводсизга хос хусусият. Видеони кўргач, Халқ банки матбуот хизмати бошлиғи Гулноза опага боғландим. Биринчидан, у бунақа сумма ютмаган, ҳаммани алдашга уринган. Иккинчидан, бу инсон Халқ банкидан ишдан бўшаганига 1 йилдан ортиқ муддат ўтган. Бир нарсани ҳеч қачон унутманг, қиморни ўйнатган ютади, ўйнаганмас. Қимор ўйнаманг. 👉

file

file

5 028
50
Танзила Нарбаева: Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда 13−14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда 30 дан зиёд мамлакат ва хорижий ташкилотларнинг 400 нафарга яқин вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда. Хусусан, БМТ Бош котиби ўринбосари, "БМТ аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус, парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг қатнашмоқда. Тадбирнинг 13 май куни очилиш маросимида нутқ сўзлаган Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда аёллар ҳаёти ва фаолиятига доир амалга оширилаётган ишлар, жумладан хотин-қизлар таълимига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, ўзбекистонликлар турмушида қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилаётганини билдирди. Форум иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев табрик йўллади. 👉
Show more ...
4 769
16
Японияда жамият 👉

file

6 353
52
Интернетда дўстларим орасида журналистлар бор. Аксарида шу каби муносабатга кўзим тушади. Ўзи дуч келган ижтимоий, иқтисодий ёки бошқа тарздаги муаммога "лаънатлар бўлсин, авлодидан қайтсин, Худога солдим" ва шу каби реакцияларига дуч келаман. Тўғриси, шундай муносабатни кўрсам энсам қотади. "Ҳали бораканда сизга..." деб қўяман ичимда. Дўстлар, бу профессионаллик эмас, фикримча. Журналистнинг муаммога дуч келиши у учун бу мавзуни оммалаштириш, кўтаришга имконият бўлиши керак. Чунки кўп жойда журналистлар "инфоповод" қидириб юради. Ўзига мансуб платформаларда муаммони ёритгани жамият учун фойдали. Ўзи ечим таклиф қилиши ёки жамиятдан топиши, муаммо эгасини кўриши мумкин. Журналистнинг муаммога қарғиш реакцияси натижасиз. Тўғри, ичидаги аламни бир зум босиши, ҳатто айрим чол-кампирлардек енгил тортишиям мумкин, кимнидир сўкиш билан. Аммо муаммо ўз ўрнида қолаверади. Ҳеч нарса ўзгармайди. Айнан ўша муаммога журналист ёки яқини қайта-қайта дуч келиши давомий бўлади. Муаммони етказишда йўл излаш керак. Ёки ҳар сафар қарғайверасизми?) 👉
Show more ...
6 028
10
Самарқандда нуфузли форум давом этмоқда. "БМТ Аёллар" тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Белен Санс Луке билан Сенат раисимиз Танзила Норбоева учрашув ўтказди. Улар ўзимиздаги гендер сиёсатни янги даражага кўтаришмоқчи. Гап рақамлар устида кетмоқда. Гендер бюжедлаштириш, гендер статистикаси ҳамда гендер аудит йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш, илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича алоқаларни кучайтириш режаланди. Келгусида ҳуқуқий асос учун ҳужжат ишлаб чиқилади. Дод десангиз ҳам, вой десангиз ҳам бу сиёсат давом этади. Ҳозирги элита Ўзбекистон тарихида гендер сиёсат пойдеворини қурган, мустаҳкамлаган гуруҳ сифатида қолади. 👉
Show more ...
6 361
11
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Хитойга ташрифини якунлади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Хитойга ушбу мамлакатнинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги сиёсати билан танишиш учун борганидан хабарингиз бор. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёеванинг , делегация аъзолари учта муассасага ташриф буюриб, уларнинг тажрибасини ўрганган. Хусусан, Шанхай болалар тиббиёт маркази ва Улицяо мавзесидаги Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш марказида болалар жарроҳлиги, педиатрия, ногирон болаларни реабилитация қилиш, қийин вазиятга тушиб қолган болаларнинг ҳаётини яхшилаш, уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларида тажриба алмашилган. Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Шанхай реабилитация ускуналари кўргазмаси марказида ногиронлар ва кексаларни реабилитация қилиш ҳамда соғлиғини сақлаш учун мўлжалланган кенг турдаги ускуналар билан танишган. Шундан сўнг, Хитойга ташриф ўз якунига етган. Албатта, мазкур соҳада чет эл тажрибасини ўрганиш жуда фойдали бўлади. Айниқса ҳудудларда ижтимоий ҳимоя бўйича халқаро стандартларни жорий қилиш орқали соҳа ривожига катта ҳисса қўшиш мумкин. 👉
Show more ...
image
6 677
11
Тизимни яхшилайман, коррупциядан узоқ тураман деган одам энг кичик бўғинда бошлиқ бўлсаям, шу ишларни бажараверади. Миллий банк Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон ака бор, ёш кадрларимиздан. Энг яқин дўстим Озодбек унинг қўлида ишлайди. Фарғонага борганда сиёсат ҳақида кўп гаплашамиз. Банкда бошлиғи амалга оширган ижобий ишларни айтиб қолди. Ўзи билан кўришмаганимизгаям йиллар бўлиб кетди. Яхши ишларини айтсам бўлаверади. Шулардан биттаси кадрлар сиёсати билан боғлиқ. Ишда шундай тизим жорий қилган: ишга қабулда алоҳида комиссия тузилган. Таркибида турли бўлимлардан мутахассислар, ўринбосар бор. Ҳатто улар орасида оддий мутахассисларам бор. Бироқ комиссия таркибида бошлиқнинг ўзи йўқ. Ходим бошлиқсиз ишга олинади. Аслида бу иш кўпчиликнинг қўлидан келади. Бироқ аксар бошлиқлар ўз ваколатидан воз кечгиси келмайди. Хоҳиши бўлмайди. Ширинда. Кресло қуриб кетсин, шу томонлариям бор. Лекин юқоридагидек бошлиқларни кўрсам, "ҳали умид бор, Зафарбек" деб ўзимни тинчлантиравераман. Шунақа кадрларимизни қўллайверайлик. 👉
Show more ...
7 315
28
Аёллар ҳуқуқини таъминлаш давлатнинг асосий йўналиши бўлиб улгурган. Бу бўйича кўп гапиришга ҳожатам йўқ. Осиё аёллар форумига бу йил катта тайёргарлик кўрилди. “БМТ аёллар” тузилмасининг Ўзбекистон бўйича вакили Жерен Гувен шундай демоқда: "Осиё аёллар форумининг Ўзбекистон ҳукумати томонидан мувофиқлаштирилгани таҳсинга лойиқ, бу унинг минтақада гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш борасидаги етакчилигини кўрсатмоқда". Аллақачон бу йўллардан ўтган давлат экспертлари Ўзбекистондаги аёллар ҳуқуқини таъминлаш масаласида фикр бераётгани бу бизникиларнинг самарали меҳнати натижаси. Гендер тенглик бўйича ҳали қиладиган ишларимиз кўп ва уларнинг тажрибаси бизга асқотади. Форумнинг асосий мақсадларидан бириям шу аслида. 👉
Show more ...

file

7 427
4
Дўстим Баҳодир Аҳмедовдан "Жўраевлар оиласи аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда катта хизмат қилмоқда". 👉
8 913
26
Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан собиқ хотинини ҳақорат қилгани учун жиноят иши қўзғатилган Айни вақтда Жўраевлар оиласи муҳокамаси жамоатчилик диққат марказида турибди. Қўлимга қизиқ маълумот келиб қолди. 2023 йилнинг 7 феврал куни Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган. Бироқ Шоҳжаҳон бундан ўзига хулоса қилмай, 2023 йилнинг 12 декабр санасида собиқ турмуш ўртоғи Н.ни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилгани айтилади. Иш ҳужжатларига қарасак, Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг ҳақорат қилиш моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ бизда жараённинг кейинги босқичида нима бўлган, унга санкция қўлланилганми ёки йўқ, қўлланилган бўлса қандай жазо олгани бўйича маълумотлар йўқ. Манба бериш эсингиздан чиқмасин😊 👉
Show more ...
12 724
66
Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди Тошкент шаҳрида талаба йигит Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ёқиб юборишга уринди. Суд ҳужжатида келтирилишича, 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети 2-босқич талабаси бўлган А.А. 2023 йилнинг 19 октябр куни эрта тонгда Исроил элчихонасини ёқиб юбормоқчи бўлган. Йигит ўша куни соат 4:30 лар атрофида ўз мақсадини амалга ошириш учун спорт сумкасига керосин солинган шиша идиш, гантел, икки қути гугурт ва мато бўлакларини солиб, велосипедда элчихона ёнига келиб тўхтаган. Шунда унинг ҳаракатлари элчихона ёнида жойлашган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ходимларининг эътиборини тортган. ИИБ ходимлари йигитдан тўхташни сўраган, у эса эса велосипедини бошқарган ҳолда қочишни бошлаган. Ходимлар хизмат машинасида уни кузатиб бориб, тўхтатган ва ИИБ биноси ёнига олиб келишган ҳамда елкасидаги сумкани очиб кўрсатишни сўрашган. Талаба йигит шунда ҳам ўз мақсадига етишиш учун ИИБ ходимларини чалғитиб, сумкасидаги керосин солинган шиша идишни ва бир дона гантел тошини қўлига олиб, элчихона биноси томонга югурган. ИИБ ва элчихона биносини қўриқлаётган Миллий гвардия ходимлари йигитни элчихона эшиги ёнида ушлашган. Бу орада у қўлидаги шишани ва гантел тошини девор устидан элчихона ҳовлиси ичига улоқтиришга эришган. А.А. судда берган кўрсатмасида 2023 йил октябр ойининг ўрталарида Ғазо секторида Исроил ва Фаластин ўртасида бўлаётган қуролли тўқнашувлар акс этган видеоларни кўра бошлаганини, оқибатда Исроил давлатини ёмон кўриб қолганлигини, ўч олиш мақсадида ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонасини ёқиб юборишни мақсад қилганини билдирган. “Аввал керосин солинган бутилкаларни девор орқали элчихона ички ҳовлисига улоқтирмоқчи эдим. Кейин унинг ортидан мато бўлакларини гантел тошларига ўраган ҳолда керосин билан тўйинтириб, уларни ҳам ёққан ҳолда керосинли шиша синган ҳудудга отиб, бу орқали элчихонага ўт қўйишни режа қилдим. Одамларга ёки элчихонага зарар етказиш ниятим бўлмаган, фақатгина Исроил давлати Фаластиндаги шифохонага бомба ташлагани учун норозилик билдирмоқчи бўлдим. Содир этган ҳаракатларим нотўғри эканини тушуниб етдим”, деган суддаги кўрсатмасида. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг шу йил 19 апрелдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 👉
Show more ...
15 369
99
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасида англашув меморандуми имзоланди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг фуқаролик ишлари вазири Лу Чжиюан билан учрашди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграм саҳифасида . Учрашувда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, учрашув якунлари бўйича англашув меморандуми . Яқин истиқболда Хитой билан ҳар қандай соҳада бўлаётгани каби Ижтимоий ҳимоя бўйича ҳам катта лойиҳалар амалга оширилса керак. Бу, албатта, икки мамлакат учун ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайман. 👉
Show more ...
15 385
26
Энди iPhone 15 Pro Мах олиш учун пул шарт эмас, видеоролик суратга олсангиз бўлди Республика Маънавият ва Маърифат маркази "Эзгулик" ижтимоий видеороликлар танловига старт берди. Танловда ёшидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар барча ўзбекистонликлар иштирок этиши мумкин. Ғолиблар иккита номинация бўйича аниқланиши айтилмоқда. Соврин ҳам иккита. Шарти: ижтимоий масалалардан бирини танлаб, у ҳақида 3 дақиқадан ошмайдиган видеоролик тайёрлашингиз керак. Танловга тайёрланган видеоматериал, муаллифнинг исм-шарифи ва боғланиш учун телефон рақами 2024 йил 20 май соат 18:00 гача порталининг телеграмдаги манзилига юборилиши керак. Танлов ҳақидаги қолган барча маълумотлар бу ерда:
Show more ...
8 656
58
Агар шу гаплар рост бўлса, мен мана шу вазир ўринбосаримизга тўланган солиқларимизга минг бор розиман. Бу иши учун ҳар қандай босимлар вақти қўллаб-қувватлашга тайёрман. Чунки бу қўшиқлар амалдаги Кремлнинг тарғибот қуролига айланиб бўлган ва буни бир неча бор исботлашди ҳам. Айтганча, шу топшириқни (агар ҳақиқат бўлса) Кремл қўғирчоқларига ташлаб берган ҳам ичимиздаги душманлардан бири бўлиши мумкин. 👉
13 084
145
Бангладеш. Шунақа жойларда туғилмаганимга шукр. 👉

file

10 751
78
Оталар Орзулари осмон, теракдек қаддилари тик, кўзлари оловдек ёниб турган йигит. Ҳадемай 25 май, қалдирғоч бўлади. Шаҳарга ўқигани кетмоқчи. Мактабдаги дарсларини тугатиб, уйига қайтяпти. Уйининг эшиги қия очилган экан. Апрел шамолининг иши бўлса керак. Эски кийимларини кийиб, узум боғ оралаб, ҳовли тарафга ўтиб кетаётган отасига кўзи тушди. Ҳазилкашлиги тутиб, ўзига билдирмай, унинг ортидан юра бошлади. Бир пайт кутилмаганда тўхтади. Кўраётганларини тушунишга ҳаракат қила бошлади. Отаси ҳовли четида бобосидан қолган ёнғоқ тагида бир зум ўйланиб қолганди. Чуқур хўрсиниб, нафас олди. Ажин тушган юзларида ариқ ахтариб, икки-уч томчи кўз ёшиям думалади. Бу шундай кўз ёши эдики, аввал ҳеч ким кўрмаган, сабаби номаълум ва бир дунё дард яширингандек эди гўё... "Келдингми болам? Кўзимга нимадир кирди шекилли..." Катта ҳаётга хуш келибсан, йигит...
Show more ...
8 451
13
Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркор ва ҳунармандлар учун савдо кўргазмаси ўтказилди Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида 1-2 май кунлари 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар «Инсон учун» савдо кўргазмасида ўз маҳсулотлари билан . Кўргазма доирасида бир қатор ютуқли ва кўнгилочар ўйинлар, турли танловлар ҳам ўтказилди. Шунингдек, ҳунарманд ва тадбиркорлар вазирлик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар тузди. Ўзим ҳам бордим. Ногиронлиги бўлган инсонлар ва меҳрибоклик уйи тарбияланувчилари тиккан, ясаган сумка, тақинчоқ ва бошқалардан харид қилдим. 👉
Show more ...
6 839
12
Нима учун аксар инсонлар ўзлари яшаган сиёсий оғир даврни ҳимоя қилади? Ўша давр ёмон эканини тан олмайди? "Ёмон яшагансизлар, сизларни алдашган" деган ҳақиқатни тан олмайди? Энг асосий сабаблардан бири бу — улар ўша даврга узвий боғлиқ бўлади. Яъни уларнинг ёшлиги, навқиронлиги, яхши-ёмон кунлари, умри ўша даврда ўтган бўлади. Сен ўттиз-қирқ йил умрингни бир даврда ўтказдинг. Сени ҳар ерда "энг яхшисида яшаяпсан" деб ишонтиришди. ОАВларда алдашди. "Жаннатда яшаяпсан" дейишди. Сенинг сўз ва бошқа эркинликларингни кўрсатишмади. Сен ҳам ишондинг. Эрксиз яшашгаям ўргандинг. Сенга қўшилиб ҳамма алдангани буни янада ишончли қилиб кўрсатди. Бошқаларни турли айбловлар билан йўқотишди, ҳайдашди, қамашди, ўлдиришди. Шунча ишлардан кейин қандай қилиб ёмон бўлиши мумкин, сен яшаган давр? Энг қизиғини айтайми? Ҳозир сенга шу ҳақиқатни айтаётганлар, ҳозирги вақт яхши деяётганлар ҳам бир кун келиб ўз даврини ҳимоя қилади. Уни танқид қилганларни кўтара олмайди. Ҳақиқат ёқмайди, тан олмайди. Чунки тепадаги сабаблар ўша-ўша, ҳеч нарса ўзгармаган бўлади. Биз тарафларда ҳаёт шундай давом этади. Албатта қайсидир эшик очилса, бошқаси ёпиқ туради, қачондир бошқаси келиб, очиқ эшикни ёпади, ёпиқни очади. Демократиячи? Ҳмм... 👉
Show more ...
11 307
38
Ўзбекистон ва Италия ўзаро ҳамкорликда туризм соҳасида яхши бир лойиҳани бошлабди. Энди Ўзбекистоннинг диққатга сазовор сайёҳлик йўналишларига олиб борувчи туристик поезд қатнови йўлга . Жаҳон тажрибасидан маълумки, туристик поездлардаги саёҳатлар бутун дунёдан энг мартабали меҳмонларни ҳам ўзига жалб қила олади. У орқали мамлакатнинг бой маданияти, турмуш тарзи ва анъаналарини жонли тарзда намойиш қилиш мумкин бўлади. Янги йўлга қўйилаётган “The Samarkand express” поезди ҳам Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшса ажаб эмас. 👉
Show more ...

file

9 759
14
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди. Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди. Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди. Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди. 👉
Show more ...
6 544
11
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio