☑️
Вазирлик ва идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади
Президентимизнинг жорий йил 24 май куни "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони
қабул қилинди.
➖Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг
ягона нуқтаси ҳисобланади.
➖ Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари
“3 қадам” тамойили асосида мақбуллаштирилади.
➖2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда
14 та “Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.
➖ 2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг
янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.
➖ 2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари
“edo.ijro.uz” тизимига ўтказилади.
2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар “edo.ijro.uz” тизимига тўлиқ ўтказилади.
➖ 2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.
➖Шунингдек,
2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади. Бунда улар сонини 31,5 млн нафарга етказиш назарда тутилган.
@a_xaitovShow more ...