Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
CategoryNot specified
Channel location and language
Not specified

audience statistics Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Муаммо борми, дарҳол ёз👉:  @yoshlar_kundaligi_bot  Мазкур бот🤖 Сиз билан мулоқот қилиш, шунингдек видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:  @Yoshlar_aloqada_bot  Расмий веб сайт:  yokun.uz   Тижорий ҳамкорлик:  @reklom_kundalik  
Show more
51 8140
~0
~0
0
Telegram general rating
Globally
19 902place
of 78 777

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth

    Data loading is in progress

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Қўшниларда нима гап? Бугун Марказий Осиё давлатларида адабиёт, санъат, маданият ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гаплашамиз. ➖🇰🇿 Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ёзувчилар уюшмаси раиси Мереке Кулкеновни. Раис "Маданият тўғрисида"ги янги қонунга қозоқ адибларининг асарларини нашр этиш ва тарқатишга бўйича банд қўшишни таклиф қилди; ➖🇰🇬 Қирғизистон парламенти "Давлат тили тўғрисида"ги қонунни учинчи ўқишда. Унга кўра, эндиликда қирғиз тилини билмайдиганлар давлат ташкилотларида ишлай олмайди; ➖🇹🇯 Душанбеда болалар учун чиқарилган китобларнинг савдо кўргазмаси . Иштирокчилар 160 номдаги асарни 50 фоизгача чегирма билан харид қилишди; ➖🇹🇲 Буюк туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида . Шоир қўлёзмалари эса халқаро ташкилотнинг "Жаҳон хотираси" рўйхатига киритилди; ➖🇮🇷 Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида рўйхатга олинмаган юзлаб ёдгорликлар турибди. Олимлар ва журналистлар хавотирда. Эслатиб ўтамиз, қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг қабри ҳам Ғазнада жойлашган. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    2 543
    4
    #Диққат_сўровнома 1-ЧОРАКДА ЭНГ ФАОЛ БЎЛГАН БЎКАЛИК ЕТАКЧИЛАРГА ОВОЗ БЕРИНГ! ⚡️ Юқоридаги суратда Бўка туманидаги энг машҳур ёшлар етакчилари ўрин олган. 😨 Сизнингча, қайси етакчи 1-чоракда фаолроқ бўлди? Овоз беринг. ⏰ Сўровнома 31 май соат 16:00 гача давом этади. ⚠️ Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади. 🎁 Ғолиб Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг махсус совғаси билан тақдирланади. Овоз беришда иштирок этиш учун каналга уланинг:
    Show more ...
    3 648
    49
    #Афиша 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни вилоятимиз ва пойтахтимизда бўлиб ўтадиган кўнгилочар тадбирлар билан танишинг 🎺 Нурафшон шаҳри. "Тонг" маданият маркази соат 10:00 да барча болажонларни шоу-концертига таклиф қилмоқда. 📍 🎤Янгийўл тумани. Соат 10:00 да "Аладдин" аквапаркида эстрада юлдузи Улуғбек Раҳматуллаев болажонларни кутиб олади. 📍👫 Бекобод тумани. Амфитеатр биносида соат 18:00 да "Бор меҳримиз сенга, болажон" номли концерт кечаси уюштирилмоқда. 📍💣 Оҳангарон тумани. Ҳасан Тоир "Қорахтой" маҳалласида соат 18:00 да "бомба" концерт-шоусини ваъда қилмоқда 🎭 Oққўрғон тумани. Болажонлар учун "Ҳумо" ёш томошабинлар театри 1 июндан 3 июнга қадар соат 10:00 ва 12:00 да "Сеҳрли сандиқ" спектаклини намойиш қилади. 🤹‍♂️Паркент тумани. "Ёшлар боғи" да соат 19:00 да "Болажонлар шоуси" бошланади, кечикманг! ⚡️Юқори Чирчиқ тумани. "Гулистон" маданият саройида соат 9:00да зўр тадбир бўлар экан. 📍🎼 Оҳангарон шаҳри. Маданият ва истироҳат боғида соат 10:00 да кўнгилочар шоу ва кеч соат 19:00 да шаҳар амфитеатрида қизиқарли цирк чиқишлари ҳозирланмоқда. 📍🎉 Янгийўл шаҳри. Барча болажонлар соат 18:00 да "Ёшлар боғи" даги катта концерт дастурига таклиф қилинади. 📍🏙 Бўстонлиқ тумани. Марказий майдонда соат 18:00 да бўладиган "Беғубор болалигим" номли концерт дастури ташкиллаштирилмоқда. 📍🎎 Олмалиқ шаҳри. "Ёшлар боғи"да соат 11:00 да "Фарзанди деб яшайди ўзбек" номли тадбир дастури бўлиб ўтади. 📍🎁 Тошкент тумани. Соат 19:00 да амфитеатр мажмуасида болажонларга кутилмаган "сюрприз" ларга бой дастур тайёрланмоқда. 📍😍 Бекобод шаҳри. "Ёшлар боғи"да кеч соат 18:00да катта концерт кечаси бошланади. 📍🔥Қибрай тумани. "Умид гулшани" сиҳатгоҳида 11:00 да кичкинтойлар-у ота-оналар учун "супер шоу" бошланади. 📍🎼 Ангрен шаҳри. Марказий19:00 да энг машҳур эстрада юлдузлари ангренлик кичкинтойларни байрам билан табриклайди. 🎷Зангиота тумани. Соат 10:00 да туман маданият саройи ажойиб байрам дастурига мезбонлик қилади. 📍🎻Бўка тумани. Марказий амфитеатрда болажонлар учун 18:00 да катта байрам бор экан. 📍🏛Тошкент шаҳри. "Туркистон" санъат саройи ёзги саҳнасида соат 19:30 да "Беғубор болалигим" номли концерт дастури бўлиб ўтади. 🎨 Тошкент шаҳри. Санъатга қизиқувчилар соат 11:00 да Тошкент фотосуратлар уйида ўтказилаётган "Халқаро болалар расмлари кўргазмаси"га таклиф этилади. Муҳими кириш барча учун бепул. 📍⭐️Тошкент шаҳри. Соат 19:00 да А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ёнидаги очиқ майдонда "Болалардан болаларга" номли концерт дастури ўтказилади. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    1 608
    27
    #экология АНОМАЛ ИССИҚ ЎЗ ХУРУЖИНИ БОШЛАДИ 🥵 Энди вазиятнинг ўзгармаслиги муқаррар, дунё катта муаммо билан юзлашди. "World Weather Attribution" маълумотларига кўра, бу йил ёз Осиё минтақаси мамлакатлари учун жуда оғир келади. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    3 375
    33
    #бугун 31 май – Бутунжаҳон тамакига қарши кураш куни 🚭Ушбу сана БМТ томонидан "Тамакисиз кун" сифатида расман таъсис этилган. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    3 634
    48
    #Даҳонинг_болалиги ҚИРҚ ПАРИНИНГ МУҲТАРАМАСИ Назокатли қизнинг нозик ҳаракатлари машҳур петербурглик балетмейстерларнининг ҳам оғзига тушди. У рақс тушганда қалби билан тушарди. Юракдан ҳис қиларди рақсни. "Тановар", "Катта ўйин", "Жонон", "Пилла", "Пахта" каби рақслар кичик жуссали қизнинг кичик қалби билан ижро этилганди, шунинг учун бошқаларнинг қалбидан катта ўрин эгаллаб келади шу вақтга қадар. Бироқ у бунга осонлик билан эришмаганди ... 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...

    file

    3 116
    1
    Сўнгги соатларда ➖Энди Ўзбекистон байроғи ҳар бир хонадонда ҳилпираши мумкин: давлат рамзидан эркин фойдаланиш бўйича ҳужжат тайёрланади. Америка бошини оғритмоқчи эмас: Оқ уй давлат котиби Украинанинг АҚШ қуроллари билан Россия ҳудудига ҳужум қилишини қўллаб-қувватламаслигини айтди; Ўйиндан ўт чиқди: мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналига чўкиб кетган. ➖Вазирликка тақдимнома киритилди:Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков МЧЖ таъсисчиси экани маълум бўлди. ➖Президент мактабларига қабул бошланди: ҳужжатлар 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда сайти орқали топширилади. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    3 413
    14
    #Туйғу Кетма, баҳор, менинг боғимдан... Қўшиқдан Образда: Заҳро Абдуғаффорова 💬 🌐 📱 📱 🌐
    8 227
    14
    Қўшниларда нима гап? Марказий Осиё давлатлари аномал иссиқ даврига кириб келмоқда. Бу ҳолат сув сарфи, электр энергияси ва нефт-газ соҳаларига жиддий таъсир кўрсатади. Бу борада қўшниларимизда вазият қандай? ➖🇰🇿 Қозоғистонда 1 июндан электр энергияси нархи ; ➖🇰🇬 Бишкек шаҳрида эса 1 июндан совуқ сув нархи ; ➖🇹🇯 Тожикистонда "Нефт ва газ тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар . 2025 йилгача нефт қазиб олиш ҳажми оширилади; ➖🇹🇲 Туркманистоннинг шимолий ҳудудида сув тежамкорлигига бағишланган "Амударё куни" . ➖🇦🇫🇮🇷 Афғонистон ва Эрон ўртасида сув ортидан келиб чиққан кескин вазият барқарорлашгани . 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    26 697
    11
    БЛОГОСФЕРА ВА ЖУРНАЛИСТИКА: ҒИРРОМ ЎЙИН, ПЛАГИАТ, ҲАРОМДАН ҲАЗАР ҚИЛМАСЛИК, НАЗОРАТСИЗЛИК Муаммонинг мазмуни Биз ижтимоий тармоқлар, фуқаролик журналистикаси даврида яшаяпмиз. Бу даврда "Мен – медиаман" тамойили асосида инфожурналистика яшаб келмоқда. Расман ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган, бироқ янгилик узатиш билан шуғулланиб келаётган кўплаб ресурслар бор. МЧЖ шаклидаги исталган субъектнинг ОАВ ёки ахборот агентлиги сингари ахборот тарқатиши – амалдаги қонунчиликка зид. Муаллифлик блоги билан информацион ресурслар фарқланмаган. Давлатнинг ахборот соҳасидаги ягона сиёсатини тамсил қилувчи идора – АОКА масалани шу зайлда ўрганиб кўрмаган. Натижада шаффоф медиа бозор шаклланмади, хаосга айланди, аноним гуруҳлар пайдо бўлди. Ижобий мисол Блогер – жамиятга сўз ёки ғоя улашиш истагидаги шахс. Шундан келиб чиқиб, блогернинг ўз йўналиши, ихтисослашуви бўлади. Ўзбекистонда аниқ йўналишига эга блогерлар бор. Жумладан, “” – ҳуқуқ фалсафаси, таълим; “Davletovuz” – банк-молия, иқтисод; “Bakiroo” – иқтисод; Дима Қаюм – сатира ва юмор; Шаҳноза Соатова – ҳуқуқий тарғибот, гендер; Исроил Тиллабоев – таълим; Қаҳрамон Асланов – футбол, эссеистика кабилар. Салбий мисол Биз салбий деб таърифлаётган ахборот ресурсларининг аксарияти МЧЖ шаклидаги тадбиркорлик субъекти. Даромад реклама, PR шартномалардан. Мавзулар универсал, аниқ йўналиш йўқ, эълон қилинаётган ахборотлар плагиат. Умумий хусусияти: ахборотнинг асл манбаси 99 фоиз ҳолатда эсланмайди, очиқчасига "ухлатилади". Хусусан: “KANALLARNI DODASI”, “Bor gap!”, “BUGUNGI GAP”, “Sara Xabarlar”, “Yashinxabarlar24”, “Uncha-Muncha”, “TOSHKENTLIKLAR”, “Maxfiy xabarlar”, "Телеграм юлдузлари", "Милиция УЗБ" ва ҳоказо. Факт Канал ўқувчиларини кўпайтириш учун телеграм бот орқали исталган ишни қилиб ётишибди. Мажбурий пост тайёрланади ва шаҳват, қотиллик, сирли воқеага ишора бериб, каналга аъзо бўлиш сўралади. Масалан, 29 май куни “” телеграм каналига “Бу қизга болаларни ўлдиришига рухсат берилди” сарлавҳали реклама пости жойланди. Матнда воқеа тафсилотини ўқиш учун “” каналига аъзолик сўралади. Аъзо бўлиб нима экан деб қизиқилса, "Суд залидагилар, жумладан судья ҳам болалар организми савдоси билан шуғулланувчи бўлгани, қиз уларга сирни айтиш билан таҳдид қилгач, қотилликни давом эттиришга рухсат берилгани, жавобгарликдан озод қилингани" айтилади. Хавф нимада? 🕯Ҳар бирининг кузатувчиси 50-100 мингдан 1 миллионгача бўлган бу ресурслар жамоатчилик фикрини шакллантиришда етакчи мавқега чиқди. Соҳага нопрофессионал қатлам кириб келди. Инфосферадан парда кўтарилди: қотиллик, ўлим саҳналари, интимга оид ишоралар, жанжал акс этган видеолар билан ўзбек аудиторияси – ахборот истеъмолчиларининг диққатини ушлаб туриш урфга айланди. Ўзбек эротик адабиёти пайдо бўлди. Позиция Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг бошлиғи Зарифа Эралиева: "Ижтимоий тармоқлардаги норасмий каналлар фаолияти қонун доирасида тартибга солиниши керак. Улар кўтараётган масалалар асосли бўлса майли, лекин нохолис ахборотларни текшириш керак. Бунда вазиятга қараб расмий ахборот бериш мақсадга мувофиқ. Ҳозирча бу борадаги қонунлар такомиллаштириляпти". Хулоса Расмий рўйхатдан ўтиб, жамият олдида, қонунлар олдида ижтимоий масъулият олган интернет нашрлари ҳалол рақобат муҳитини хоҳлайди. Ўз навбатида, соҳага тасодифан кириб қолган, универсал журналистликни даъво қилувчи айрим блогерлар, улар орасида ёшлар талайгина, қонунни бузиб, қилмишига яраша жазо олаётгани ачинарли барибир. Улар қандайдир муддатда давлатни ҳис қилмади, билганича ишлади. Бу айрим ҳудудларда давом этмоқда. Мана шу ҳолат қимматга тушади: жамият ва давлат учун ҳам. Абдулазиз МУСАЕВ, "Ёшлар кундалиги". 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    image
    28 669
    61
    ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР ШАЙ ҲОЛАТДА 🏕 Тошкент вилоятининг 144 та оромгоҳи – дам олиш ва соғломлаштириш мажмуалари ёзги мавсумга шай. Болалар оромгоҳларга 6 сменага бўлинган ҳолда жойлаштирилади. Факт: Оромгоҳларда озодаликни сақлаш, рацион, санитар-гигиеник талабларга қатъий амал қилиниши назоратда. Барча дам олиш уйлари директорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди ва улар белгиланган тартибга қатъиян амал қилиш бўйича огоҳлантирилди. Асосий рақамлар: ➖ жами 34 минг 560 нафар ёшни ўз ичига олади; ➖ 908 нафар педагог жалб қилинди; ➖ 893 та тўгарак ташкил этилди; ➖ 5 та махсус оромгоҳда жами 775 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинади. Сўлим тоғли ҳудудларда жойлашган 5 та махсус соғломлаштириш маскани болаларни қабул қилишга тайёр: 1️⃣ Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари – Бўстонлиқ туманидаги “Булоқча” оромгоҳи; 2️⃣ Пискент туманидаги 79-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати – “Камалак” оромгоҳи; 3️⃣ Оққўрғон туманидаги 78-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати – “Офтобжон” оромгоҳи; 4️⃣ Олмалиқ шаҳридаги 80-ихтисослаштирилган махсус интернати – “Янги авлод” оромгоҳи; 5️⃣ Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати – “Сижжак” оромгоҳи; 📅 Махсус оромгоҳлар учун қабул 20 июндан бошланади. 📣 Биринчи сменада борадиган ўқувчилар 1 июнь куни жўнаб кетишади. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    image
    31 314
    45
    #таълим Мактабга қайиқда қатнайдиган бекободлик ўқувчи-қиз энди ҳар куни дарёни кечиб ўтмайди У Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлди. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    28 506
    11
    #Қибрай Мен суйган суюкли шунчалар гўзал, Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал! Чўлпон. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    25 118
    18
    #Диққат_сўровнома 1-ЧОРАКДА ЭНГ ФАОЛ БЎЛГАН ЧИРЧИҚЛИК ЕТАКЧИЛАРГА ОВОЗ БЕРИНГ! ⚡️ Юқоридаги суратда Чирчиқ шаҳридаги энг машҳур ёшлар етакчилари ўрин олган. 😨 Сизнингча, қайси етакчи 1-чоракда фаолроқ бўлди? Овоз беринг. ⏰ Сўровнома 31 май соат 16:00 гача давом этади. ⚠️ Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади. 🎁 Ғолиб Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг махсус совғаси билан тақдирланади. Овоз беришда иштирок этиш учун каналга уланинг:
    Show more ...
    27 729
    187
    🇺🇿 Aйни дақиқаларда O‘zLiDeP Съезди бўлиб ўтмоқда. Унда президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда. У 5 та стратегик мақсаддан иборат. ▪️ Жумладан, биринчиситаълим, яъни ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш. ➖ Энг аввало, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади. ➖ Боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. ➖ Келгуси 7 йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш зарур. Шу мақсадда, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади. ➖ Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади. ➖ Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади. ➖ Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади. ➖ Чекка ҳудудларимизда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади. ➖ Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан “тил эгалари” бўлган ўқитувчилар олиб келинади. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    27 510
    78
    Сўнгги соатларда ➖Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги деворлар бузилди: яқин кунларда Бек-Обод (Жалолобод вилояти), Қора-Сув ва Қора-Бағиш (Ўш вилояти) назорат-ўтказиш пунктлари очилиши кутилмоқда; ➖Сайлов-2023: ХПД вакили Иноятов "мактаб солиғи"ни, "Адолат" вакили Махмудова қишлоқ хўжалиги таваккалчилигини суғурталашни дастурига киритди; ➖Қирғизистонда янги солиқ таклиф қилинди: Президент Садир Жапаров депутатнинг чорва, қорамол ва йилқи учун янги солиқ солиш ҳақидаги таклифини рад этди; ➖Москвага дронлар ҳужум қилди: бугун тонгдаги ҳужумлар ҳақида шаҳар мэри Сергей Собянин хабар берди. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    26 455
    3
    #Туйғу Сенинг яшнаб турган кўйлакларинг бор, Ёдимга солади хушбўй кезларни... ✍️Шеър: Мирзо Кенжабек 📷Фото: Нозим Абдулла 💬 🌐 📱 📱 🌐
    25 516
    18
    ХОТИРА БЮСТИГА ҲУРМАТСИЗЛИК ҚИЛГАН ЎСМИРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди. "Жорий йилнинг 28-май куни Янгийўл туманида 27-мактабнинг 3 нафар 6 синф ўқувчилари туман марказида жойлашган, “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси”га ўрнатилган бюстлардан бирини уриб, ноўрин ҳаракатлар қилган.  Сўнг ушбу ҳолат видеосини инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирганлар. Видео интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ИИБ ходимлари томонидан ўқувчилар, уларнинг ота-онаси, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.  Унда ўқувчиларга нафақат Янгийўл тумани, балки вилоят фахри бўлган бундай шахслар хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди. Ушбу ҳолатда шахслар вояга етмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан, уларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чора кўрилди", дейилади 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    image
    1
    0
    ХОТИРА БЮСТИГА ҲУРМАТСИЗЛИК ҚИЛГАН ЎСМИРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди. "Жорий йилнинг 28-май куни Янгийўл туманида 27-мактабнинг 3 нафар 6 синф ўқувчилари туман марказида жойлашган, “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси”га ўрнатилган бюстлардан бирини уриб, ноўрин ҳаракатлар қилган.  Сўнг ушбу ҳолат видеосини инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирганлар. Видео интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ИИБ ходимлари томонидан ўқувчилар, уларнинг ота-онаси, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.  Унда ўқувчиларга нафақат Янгийўл тумани, балки вилоят фахри бўлган бундай шахслар хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди. Ушбу ҳолатда шахслар вояга етмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан, уларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чора кўрилди", дейилади 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    image
    27 461
    15
    📣 “NUSRAT EDU” ўқув маркази Оҳангарон филиали ЯНГИ манзилда ЯНГИ лойиҳалар билан!!! ⚠️ Фарзандингиз ёзги таътилда хорижий тиларни ўрганишини хохлайсизми? Унда ўқув марказимизга мархамат! 👫 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни рус мактабга тайёрлаб берамиз.Натижада дарсларни рус тилида бемалол тушуна оладиган бўлади. 🔽 Бундан ташқари: 🔠 Элементарный уровень 🔠 Базовый уровень 🔠 А1 А2 Б1 Б2 ВА С1 🔠 СЕРТИФИКАТЛАРИГА тайёрловлар мавжуд 🔽Бундан ташкари: 🔠 Бугалтерия 🔠 Психология 🔠 Инглиз тили 🔠 Математика 🔠 Приздент мактабига тайёрлаш курслари ҳам мавжуд. ✔️ ЭНГ МУҲИМИ барча фанлардан бир неча йиллик тажрибага эга бўлган малакали устозлар дарс ўтади. 🔴 Манзилимиз: Оҳангарон шаҳар Амир Темур кўчаси Мўлжал: Давлат хизматлари биносининг рўпараси. 📞 Мурожаат учун: +99891 012 55 22 (Оҳангарон) 💬 Телеграм:
    Show more ...
    23 595
    16
    ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! ‼️1-чорак якуни бўйича Зангиота туманидаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди. Овоз беришда жами 1442 фойдаланувчи иштирок этди. Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган етакчилар учталиги қуйидагилар: 🥇Аброр Камолов - 326 та овоз; 🥈Лайло Мавланова - 310 та овоз; 🥉Дилбар Қурбонова - 202 та овоз. 📌 Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари Ёшлар ойлиги доирасида махсус совға билан тақдирланади. Сўровномаларимиз эса давом этади. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    22 455
    14
    #Шоу_биснес_ва_санъат Танишинг, бу Туркиялик "Айла Челик" Ўзига хос овоз ва куйлаш техникасига эга бўлган профессионал хонанда. Бизга эса Айла опанинг бастакорлиги қизиқ. Сабаби - у нуқул ўзбек хонандалари учун ижод қиладигандек туюлаверади. Соддароқ айтганда, опа ҳар гал янги қўшиқ чиқаради ва бизникилар зум ўтмай уни "чопиб" ўзбекча қилиб куйлайверади. Юқоридаги қўшиқ ҳам эстраданинг ёш вакили Сардор Тоиров томонидан тикка "чопилган"! Айла Челикнинг "Бағдат" номли таронасини ҳам Моҳим исмли хонандамиз "Мен дунёнинг энг буюк ошиғи бўлиб қоламан" деб "ўхшатган". П/с: Нимаям дердик?! Ўзи қўшиқ қилолмайдиган, ё меҳнат қилишни истамайдиган қўштирноқдаги санъаткорларимиз учун Айла опанинг жони соғ бўлсин))😊 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...

    file

    26 670
    21
    #даҳшат 😳Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли болалар боғчасида амалиёт ўтаётган коллеж талабаси боғча тарбияланувчиларига ҳолати юзасидан ички ишлар органлари томонидан ҳаракатлари олиб борилмоқда. ‼️Ҳозирда талаба амалиётдан четлатилган. 💬 🌐 📱 📱 🌐

    IMG_2081.MOV

    28 778
    26
    ⭕️Уйқудаги малика: Вилоят йўлларига бош режа Президент топшириғидан 5 йил ўтиб ниҳоят ишлаб чиқилмоқда ⭕️Бу борада ажойиб ва кулгили хронология бор. Вақт машинасига ўтириб, кечаги кунларга қайтамиз. Марҳамат танишинг. 👉 2013-2016 йиллар. Ўша пайтда вилоят ҳокими бўлиб ишлаган Аҳмаджон Усмонов Қўйлиқ-Нурафшон йўлига эътибор қаратди. Андижон шаҳридаги машҳур "Ўзбекистон" кўчасидага ўхшаш икки қаватли, кўркам бинолар қурилган. Снос бошланди, йўл бўйларида қурилиш олиб боришга тадбиркорлар қийинчилик билан жалб қилинди. Ҳартугул марказий кўча деса дегулик йўлга асос солинди. 👉2017 йил. Нурафшон ташкил топди. Вилоятнинг маъмурий маркази бўлди. Вилоят маркази Нурафшон шаҳри ташкил этилганига . Ҳозиргача ҳудудга транспорт қатнови тартибга келтирилгани йўқ. Давлат раҳбарининг янги маъмурий марказга барча шаҳар ва туманлардан автобус қатнови қўйиш бўйича берган топшириғини вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов унутди; 👉 2020 йил. Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов Нурафшонга келиб, қиёмат мажлис ўтказиб, андоқ айтган эдики: "Яқин истиқболда Нурафшон шаҳрига метро қатнови Қани метро, ёшулли? 👉 2021 йил. Ўша пайтдаги вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов илк иш кунларидаёқ Нурафшон-Қўйлиқ автомобиль йўлини халқаро даражадаги улкан магистрал ва бир нарсалар қилиб ўзгартириш бўйича турк ишбилармони билан 👉 2023 йил. Конкрет амалий ишлар бошланди. Зойир Мирзаев вилоят транспорт инфратузилмаси режасини ишлаб чиқишга маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади. Лойиҳани ишлаб чиқишга бюджетдан 3 миллиард 600 миллион сўм ; P.S. Вилоят транспорт бошқармасининг бошлиғи Садриддин Шоқосимов машҳур маршрутларни тендерга чиқариб, савдо қилишдан ортганда транспорт, инфратузилма соҳасида нималар бўлаётгани бўйича жамоатчиликка ҳисоб бериб борса яхши бўлар эди. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    image
    26 958
    16
    Сўнгги соатларда ➖Мирзиёев ҳамкасбини биринчи бўлиб табриклади: Ражаб Тоййиб Эрдўғон сайловда ғолиб бўлди. Олмалиқда "зарбдор 55 кун" бошланди: "Ойдин" ер ости йўлаги қурилишининг биринчи кунида ЙТҲ содир бўлди. "Толибон" Эронга қарши уруш эълон қилди: қўшнилар ўртасида сув бўйича келишмовчилик чиқди ва интернетда таҳдидли видеолар тарқалмоқда; ➖"Тез ёрдам" ҳамда Миллий гвардия машиналари тўқнашиб кетди: икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган. 💬 🌐 📱 📱 🌐
    Show more ...
    25 897
    5
    #Туйғу Менинг муҳаббатим нимага арзир, Нимага арзирди ёниб-куйганим. Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир, Сени худо суйсин, менинг суйганим. Шеър: Эшқобил Шукур.
    25 995
    35
    #Муҳокама_учун_мавзу Янгийўл туманидаги "Мардлик - мангулик" хиёбони. "Ёшлар кундалиги" бу жой ҳақида бундан олдин ҳам Видеодаги ҳолат қачон содир бўлгани маълум эмас. Аслида бу унчалик муҳим ҳам эмас. Ачинарлиси - китоб ўқимайдиган ва лайк учун ҳар қандай маънавиятсизликка тайёр ёш авлоднинг кўпаяётгани... Сиз-чи, нима дейсиз? 💬 🌐 📱 📱 🌐

    file

    28 703
    40
    #Диққат_сўровнома 1-ЧОРАКДА ЭНГ ФАОЛ БЎЛГАН ЗАНГИОТАЛИК ЕТАКЧИЛАРГА ОВОЗ БЕРИНГ! ⚡️ Юқоридаги суратда Зангиота туманидаги энг машҳур ёшлар етакчилари ўрин олган. 😨 Сизнингча, қайси етакчи 1-чоракда фаолроқ бўлди? Овоз беринг. ⏰ Сўровнома 29 май соат 16:00 гача давом этади. ⚠️ Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади. 🎁 Ғолиб Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг махсус совғаси билан тақдирланади. Овоз беришда иштирок этиш учун каналга уланинг:
    Show more ...
    30 214
    189
    25 067
    27
    Last updated: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio