Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН. Instagram :  https://instagram.com/NamozDarsliklari  Таклиф ва мурожаатлар:  @LuckyMuslim  💸РЕКЛАМА  @Saxiy_Sodiqjon  
Show more
24 357-33
~6 150
~4
23.11%
Telegram general rating
Globally
32 496place
of 78 777
173place
of 430
In category
943place
of 2 333

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Рахимберди домла Раҳмонов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

Oyatal kursining fazilati.mp4

868
29
​​ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди: ✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади. ✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда. ✅ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ. «У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. ✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг. ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин. ✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин. ✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ. Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади. ✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади. ✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз. 👉
Show more ...
image
2 594
137
Буни билмагансиз ва буни кўрмагансиз. Ҳатто мен ҳам билмасдим. МАШААЛЛОҲ, СУБҲААНАЛЛОҲ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

video_2020-02-03_16-25-24.mp4

7 967
297
​​Тамакининг "фойда"си Савдогарлар биринчи марта бозорга тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата: - Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким тамакига қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди. Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб: - Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, - дебди. Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди: - Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар - зинҳор чека кўрманг! - деб огоҳлантирган эдингиз. Энди буни аксини айтаяпсиз. Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди: - Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади - ҳассалик кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади - уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди - у ёш ўлиб кетади. ️👉
Show more ...
image
3 986
42
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
Show more ...

file

10 055
414
ҒУСЛ, НАМОЗ КАБИ ИБОДАТЛАРДА ТИЛДА НИЯТ ҚИЛИШ ШАРТМИ? Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

55_Gʻusl,_namoz_kabi_ibodatlarda_tilda_niyat_qilish_shartmi1.mp4

4 014
26
​​📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ҳасанотлар: – Ояти карималар ёзиш; – Набавий ҳадислар ёзиш; – Аллоҳга қилинадиган тазарруъ ва дуоларни ёзиш; – Ваъз ёки насиҳатлар ёзиш; – Дўстларга динга ва тарбияга оид фойдали қайдномалар тарқатиш; – Диний мазмундаги суратлар, ёзувлар, мақолалар ва Қуръон оятларини жойлаштириш; – исломий саҳифаларда иштирок этиб, уларни кузатиб бориш. 📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ёмонликлар: – Фаҳш ва уят сўзлар ёзиш; – Разолат ва маъсиятга чақириш; – Мусулмонларни масхаралаш, ёмонлаш; – Разолатга чақирувчи саҳифаларни очиш; – Тубанликка чақирувчи фильмларни жойлаш; – Динни бузишга қаратилган саҳифаларга боғланиш; – Рамзий сурат ўрнига аёл кишининг суратини жойлаш; – Ҳаёга путур етказувчи суратларни жойлаш; – Ишқий мактублар ёзишиш; – Бировнинг обрўсини тўкиб, айблаш, ғийбат ва фитна мақсадида ёзилган мактублар алмашиш. 🟡Ижтимоий тармоқга юклаётган ҳар бир постингиз ёки ёзишмангиз Қиёматда ё зарарингизга ёкида фойдангизга юкланади. Шундай экан тафаккур қилинг! 👉
Show more ...
image
4 194
24
Зулм қилаётганлар қачон жавоб беришади? Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

IMG_3797.MOV

4 684
54
​​ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб: — Сен ким бўласан? — деб сўрабди. — Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди. — Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом. — Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди. Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб: — Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди. — Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди. 🌷 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий). "Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан. 👉
Show more ...
image
6 690
241
Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад. – кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди. – очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди. – ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди. 👉

275125318_343802024345756_2388757109753641893_n.mp4

4 569
50
​​ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти). Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор. Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади. Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради. Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди. Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди. Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин. Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. 👉
Show more ...
6 128
124
ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

01 ODOB HAQIDA tg.mp4

5 190
72
​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб: – Мени танидингми? – дейди. Банда айтади: – Сени танимайман. – Мени танимайсанми? – Ҳа. – Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): – Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади. – Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): – Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади. У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади. (Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти) (“Қуръон - қалблар шифоси”) 👉
Show more ...
image
7 868
230
Ҳар куни ётар вақти келганда шуни одат қилинг... Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉

IMG_1379.mp4

6 624
156
​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб: – Мени танидингми? – дейди. Банда айтади: – Сени танимайман. – Мени танимайсанми? – Ҳа. – Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): – Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади. – Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): – Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади. У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади. (Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти) (“Қуръон - қалблар шифоси”) 👉
Show more ...
image
1
0
​​​Замзам суви овозга жавоб берар экан… Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни Япон олимидир. Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган. Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. 👉
Show more ...
image
10 840
235
Ёшликнинг бебошликларидан сақланинг Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉

04_ЁШЛИКНИНГ_БEБОШЛИКЛАРИДАН_САҚЛАНИНГ!.mp4

6 406
52
​​Лондон мэри — МУСУЛМОН Бирмингем мэри — МУСУЛМОН Лидс мэри — МУСУЛМОН Блэкберн мери — МУСУЛМОН Шеффилд мери — МУСУЛМОН Оксфорд мэри — МУСУЛМОН Лутон мэри — МУСУЛМОН Олдхэм мэри — МУСУЛМОН Рочдейл мэри — МУСУЛМОН Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда! Бунга 66 миллион аҳолидан бор йўғи 4 миллион мусулмон эришди!! Бу — кўзларимиз очилиши учун. Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради: 1. Лев Толстой (1828-1910) "Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд". 2. Герберт Уэллс (1846-1946) "Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди." 3. Альберт Эйнштейн (1879-1955) "Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади". 4. Хьюстон Смит (1919) "Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади". 5. Михаил Нострадамус (1503-1566) "Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади". 6. Бертран Рассел (1872-1970) "Мен ислом билан танишдим ва билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади". 7. Йеста Лобон (1841-1931) "Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг". 8. Бернард Шоу (1856-1950) Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади". 9. Иоганн Гейт (1749-1832) "Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан." Алҳамдулиллаҳ! 👉
Show more ...
image
15 363
280
Бугунги кунда ақлимиз, заковатимиз, иқтидоримиз билан жанг қиламиз! Устоз Козимжон Иброҳим 👉

bim4 (1).mp4

6 566
21
​​У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради: — Болалар намоз ўқишдими? — Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли. — Уйғот, намозларини ўқиб олишсин. — Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ, ахир. — Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган: "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир" (Тоҳо сураси, 132-оят). Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади. Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, — деб, қўлидагиларни узатди. — Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси. — Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, — деди... "Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин". (Иброҳим сураси, 40-оят). 👉
Show more ...
image
9 886
276
ШУРУК ВА ЗУХО НАМОЗЛАРИ 👉

НАФЛ_НАМОЗИ_ШУРУК_ВА_ЗУХО_НАМОЗЛАРИ_134.mp4

7 504
97
​​Нега инсон зиёнда? Ҳар бир инсон Аллоҳни танимас экан, у албатта, зиёндадир… Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Аср билан қасам. Албатта инсон хусрондадир» (Аср сураси, 1–2-оятлар). Ҳа, ҳар бир инсон борки, зиёндадир. Нега шундай? Чунки вақтнинг ўтиши билан инсоннинг умри камаяверади. Инсоннинг умри бир неча кунлардан иборатдир. Бир кун ўтса, унинг умридан ҳам бир қисми кетади. Тасаввур қилинг, бир инсоннинг умри Аллоҳ таолонинг ҳузурида бундай ёзиб қўйилган: 69 йилу 8 ою 4 куну 5 соату 18 дақиқаю 4 сония. Мана шу вақт бир инсоннинг умри ҳисобланади. Сониялар ўтган сари унинг умрининг ниҳояси яқинлашаверади. Замоннинг ўтиши бизнинг умримизни олиб кетаверади, биз эса зиёнда қолаверамиз. Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий 👉
Show more ...
image
8 791
63
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻

file

21 242
777
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉

file

7 708
61
​​🕋 Намоз 1. Бомдод намози - ўлим қийинчилигини қайтаради, 2. Пешин намози - маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради, 3. Аср намози - зулматдан нурга чиқаради, 4. Шом намози - сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади. 5. Хуфтон намози - жаҳаннамдаги азобдан қутқаради. Инша Аллоҳ! 👉
image
12 154
406
''ОТА ЭНГ ЯХШИ МУАЛЛИМДИР‼️ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

240746789_4397248553688119_764919472153142279_n.mp4

6 941
115
​​☝️Енгил, аммо савоби улуғ амаллар – Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар. – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар. – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). – Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради. – Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир. – Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг. – Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди. – Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади. – Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин. – Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир. – Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! 👉
Show more ...
image
7 344
136
Қўлини ўпиш керак! Эртага бу қўлларни излаб ҳам топа олмай қолишимиз мумкин! Вақтида қадрига етинг! Солихон домла 👉

file

8 348
173
Отангга ёлғон гапирма! Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман. – Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди... Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим. – Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман. Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик... Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим». Интернет саҳифаларидан олинди… ☝️Савоб умидида тарқатинг! 👉
Show more ...
8 003
154
ХУРМОНИНГ ЮРАГИ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉

001. Хурмонинг юраги.mp4

6 856
69
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio