Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Qashqadaryo xabarlari ™

Юртимиз ва вилоят ҳаётига оид ижтимоий ҳамда иқтисодий ўзгаришлар ва янгиликлар ёритиб борилади. Шунингдек, тижорат таклиф, қизиқарли лавҳа ва хабарлар бўлса админ( @mohmumtoz )га жўнатишингиз мумкин. 
Show more
5 8150
~0
~0
0
Telegram general rating
Globally
66 833place
of 78 777
1 877place
of 2 295
In category
461place
of 546

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
“Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 1 июнь ҳафтанинг ҳар пайшанба кунидан бошлаб, 16/15-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 16-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши Тошкент 09:03 — Қарши 14:24 15-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши Қарши 16:10 — Тошкент 22:25 Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: 👉
Show more ...
1 453
28
Яна бир қишлоқ йўллари асфальт бўлди 📍Шаҳрисабз тумани "Абзият" МФЙ "Ўрмонтепа" қишлоғи ички йўлларига асфальт ётқизилмоқда. 👉
330
0
"Бор меҳримиз сенга, болажон" донорлик акцияси ўтказилади 1 июнь куни вилоятимизда ташкил этилаётган "Қон топшир, болажонларга ҳаёт бахш эт" донорлик акциясида иштирок этиб, соғлиғида муаммоси бор, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссангизни қўшинг. Вилоят қон қуйиш маркази ва барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидаги бўлимларда акцияда иштирок этишингиз мумкин. Қўшимча маълумот учун: (75) 221-81-57 (91) 457-00-02 👉
Show more ...
334
6
Олий маълумотли боғча тарбиячиларнинг ойлиги оширилади Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023) билан 2023 йил 1 сентябрдан: ➖ умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади; ➖ туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади. ✅ Шунингдек, 2024 йил 1 июндан: боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади. 👉
Show more ...
867
17
TA'MIRLASH ISHLARI TUFAYLI BUGUN QARSHI SHAHRINING "OTCHOPAR" HAMDA TUMANNING "CHAMAN" MAHALLALARIDA TABIIY GAZ TA'MINOTI VAQTINCHA TO'XTATILADI Gaz tarmoqlarini texnik ta'mirlash maqsadida bugun soat 10:30 dan 18:00 ga qadar shaharning "Otchopar" hamda tumanning "Chaman" mahallalarida istiqomat qiluvchi 1152 ta aholi xonadonlari hamda yuqoridagi hududlarda joylashgan 12 ta ulgurji iste'molchilarda tabiiy gaz ta'minoti vaqtincha to‘xtatiladi. Ta'mirlash ishlari yakunlangandan so‘ng, ta'minot qayta tiklanadi. Yuzaga kelayotgan noqulayliklar uchun shahar gaz ta'minoti bo‘limi isteʼmolchilardan uzr soʻraydi. "Hududgaz Qashqadaryo" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
Show more ...
782
3
Прeзидeнт мактаблари 2023-2024-ўқув йили учун қабул эълон қилади! Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда сайти орқали амалга оширилади. Каналга уланиш👇
387
5
Тинчлик маҳалласининг 2,5 км йўллари асфальт қилинди Ташаббусли бюджет жараёнларида аҳолининг бирдамлиги сабабли кўп овоз тўплаган "Савсан" қишлоғининг 2,5 километр йўлига асфальт қопламаси ётқизилди. , ўтган мавсумда "Менинг йўлим" лойиҳасида 3,1 км.дан ошиқ йўллари ҳам асфальт қилинган. 👉
351
2
🟥 Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ижтимоий сўровга таклиф этади. ♻️ Сўровдан мақсад – аҳоли яшаш жойларида яратилган имкониятлар сифатини баҳолаш. ❗️Сизнинг жавобингиз турар жойлардаги инфратузилмавий имкониятлар ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга ҳизмат қилади. ⏳ Ўқиш вақти: 2 дақиқа 📲 Қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдиришингиз мумкин: https://forms.gle/gWjMvz2vuJDyYeYw9
515
2
Қашқадарёда пиллакорлар фаол бўлиб яна бир нечта туманлар режани бажаришди Кўкдала туманидаги пиллакорлар жами 980 қути ипак қурти боқишиб, давлатга пилла сотиш шартномавий режасини 100 фоизга, яъни ипак хирмонига 57 тонна, ундан ташқари касбилик касаначи ва звеночилар ҳам белгиланган сотиш режасини тўлиқ 263 тонна билан бажаришди. 👉
1 329
2
Хотин-қизларга тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади: ➖ кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (980 минг сўм)нинг 0,527 бараваридан (516 минг сўмдан) кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади; ➖ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар; ➖ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар; ➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар; ➖ икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари; ➖ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар. ❗️ Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади. Тавсияномалар сонига чеклов йўқ, неча киши тўғри келса, барчасига берилади.
Show more ...
1 595
16
Чироқчининг чекка ҳудудларида яшовчи ёшларнинг муаммолари ўрганилди. Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Чироқчи тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 18 нафар ногиронлиги бўлган, хориждан қайтган ва назорат остидаги ишсиз ёшлар билан бирма-бир учрашиб, уларнинг муаммосини ўрганибди. Ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Маълумот учун, йил бошидан Қашқадарёда 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг 4,4 минг нафарига 11,8 млрд сўмлик кўмак кўрсатилган.

IMG_1603.MP4

1 458
2
Ўзбекистон келаётган беш кунликда барқарор иссиқ ҳарорат таъсирида бўлиши прогноз қилинди Ўзгидромет прогнозларига кўра, 1-3 июнь кунлари республиканинг катта қисмида +40 даражали иссиқ ҳароратлар кузатилиши мумкин. Юқорида 3 июнь соат 14.00 да республикада кутилаётган ҳаво ҳарорати. Ўзгидрометнинг COSMO_CA миллий оператив прогностик модели. 👉
1 832
9
ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЭРТАГА (31.05.2023) ҚАМАШИ ТУМАНИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ Газ тармоқларини техник таъмирлаш ва тартибга келтириш мақсадида эртага (31.05.2023) соат 09:00 дан 18:00 га қадар туманнинг «Манғит», «Ўзбекистон», «Зафар» ҳамда «Улуғбек» маҳаллаларида истиқомат қилувчи 1798 та аҳоли хонадонлари ҳамда барча турдаги 41 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, таъминот қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун туман газ таъминоти бўлими истеъмолчилардан узр сўрайди. 👉
Show more ...
1 420
2
Насиб бўлса бу ер жаннатга айланади келажакда Вилоят ҳокими қарори билан Ғузор туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермер хўжаликларини пахта ва ғалла майдонларини ўз вақтида суғориш мақсадида 1 дона насос агрегати ишга тушди. “Тоҳир ва Зуҳро“ ММТП ҳудудидаги 790 гектар ер майдонга сув таъминотини яхшилаш учун ўрнатилган насос агрегати сув чиқаришни бошлади. 👉

video_2023-05-30_15-46-00.mp4

1 494
5
Икки йилда барча қишлоқ ва овуллар Интернет билан тўлиқ қамраб олиниб, унинг тезлиги 10 карра оширилади — Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан. 👉
1 691
11
Қишга тайёргарлик ёздан бошланади. Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туман ҳокимликлари маҳаллий бюджетига, кўмир сотиб олиш билан боғлиқ ҳаражатларига 1 млрд сўмдан маблағ ажратилмоқда.
1 309
5
2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига, қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб берилади — Шавкат Мирзиёев. 👉
3 060
17
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, 2030 йилга қадар 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 минг). Бунда йилига 300 мингта электромобил ишлаб чиқарилади. 👉
1 417
2
"Ногиронликни белгилаш бўйича ҳозирги тиббий моделдан ижтимоий моделга ўтилади. Яъни, ишлаш истагидаги ногирон шахслар учун зарур шароитларни яратамиз", — деди Шавкат Мирзиёев. ➖ Бунинг учун, улар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитилади. ➖ Ногиронлиги бор оила аъзосига қаровчи эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаш тизими жорий қилинади. ➖ Бу ишларни мувофиқлаштириш учун ҳозирги 6 та вазирликда тарқоқ бўлган ижтимоий хизматлар бирлаштирилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади. (Камбағаллик, соғлиқни сақлаш, мактаб таълими, молия, ички ишлар, олий таълим). ➖ Янги Агентлик учун камида 10 фоиз ходимлар ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинади. ➖ Ижтимоий ҳимояга ажратиладиган барча маблағлар Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида жамғарма орқали манзилли йўналтирилади ва унинг харажатлари очиқ-ошкора бўлади.
Show more ...
1 317
4
Ҳозирги 6 та вазирликда тарқоқ бўлган ижтимоий хизматлар бирлаштирилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади — Шавкат Мирзиёев 👉
1 218
1
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридан: ➖ “Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш; ➖ “туберкулёз” билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш; ➖ Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади. Каналга уланиш👇
1 234
5
Ана энди тоза ҳаводан тўйиб теннис ўйнамоқчи бўлсангиз яшилликка бурканган боғга буруврасиз Қарши шаҳри "Алишер Навоий" номидаги истироҳат боғида дам олишга келувчилар учун замонавий лойиҳалар асосида декоратив кўринишга эга шаршара, 2 та сунъий қопламали мини футбол майдони, 1 та теннис корти, кутубхона, кафе ва меҳмонхона қурилишидан фотолавҳалар. 👉
1 193
1
Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида ўз сайловолди дастурини эълон қилмоқда: ➖Дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим” жорий этилади; ➖био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшларимизни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилади; Манба: davletovuz
1 293
2
⚡️O‘zLiDePнинг XI съезди бўлиб ўтмоқда “Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда. Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O'zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинади. Каналга уланиш: 
Show more ...
1 158
3
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio