Устма-уст қўйилган 3 миллион дона китобни фараз қилиб биласизми? Унинг баландлиги қанақа бўлишиничи?
Ман ҳам билмасдим. Бугун бизга буни ChatGPT ҳисоблаб берди. 3 миллионта китобни устма-уст терсак дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифадан 72 баробар баланд бўлар экан. 3 миллионта китоб билан космосга чиқса бўлар экан.
Биз космосга чиқмадик, лекин бугун Asaxiy томонидан сотилган китоблар умумий сони 3 миллионтадан ошди. Беш ярим йил олдин “Asaxiy Books” лойиҳасини бошлаганда бу ҳатто тушимизга ҳам кирмасди. Лекин, биз буни уддаладик.
Биз Asaxiy интернет-дўкони ва Asaxiy китоб дўконлари орқали нафақат ўз нашриётимиз тайёрлаган китобларни, шунингдек Ўзбекистоннинг барча расмий нашриётлари чиқарган китобларни сотамиз. Бу бадиий, диний, илмий-оммабоп, бизнес, психология, болалар адабиёти, дарсликлар каби турли йўналишларни қамраб олади. Ундан ташқари Республикадаги беш юздан ортиқ китоб дўконлари билан ҳамкорлик қилиб, уларга ҳам китоб етказиб берамиз. Аниқлик киритиб ўтаман, уч миллионта фақат Asaxiy Books чиқарган китоб эмас, умумий китоблар сотилган.
Ушбу ажойиб натижага эришишимизда ёрдами теккан ҳамкор ва ташкилотларни эслаб ўтмасам бўлмайди. Халқ банки, Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги (АОКА), Ёшлар ишлари агентлиги, Ниҳол нашриёти, Корзинка уз тармоғи, DPD ва Fargo каби почта хизматлари, нашриётлар, умуман барча-барча ҳамкорларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман.
Ва бу албатта жамоамизнинг катта ютуғидир. Нашриёт, сотув бўлими, китоб дўконлари, омборхона, курьерлар, катта ва кичиклигидан қатъий назар ҳиссаси қўшилган ҳар бир ходимимизни табриклайман.
Биз сиз билан буни уддаладик!
Ва албатта харидлар орқали бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳар бир мижозга ташаккур. Сизлар борки, сиз пул тўламоқдасизки, биз юксалишда давом этамиз. Китоб ўқиб, китоб ҳадя қилиб ҳеч қачон чарчаманг.
Минг бор раҳмат!
Show more ...