Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:  https://t.me/olmaliqlikIar_admin  
62 090-120
~12 962
~13
26.58%
Telegram general rating
Globally
20 827place
of 78 777
126place
of 430
In category
498place
of 2 333

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Хайрли тун қадрдоним... Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз... Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин... Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман! Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг азизларим...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
5 393
75
​​ • Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб: - Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради. - Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун!- жавоб берди аёли. • Эр яна қитмирлик қилиб: - Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?!- деди. • Аёл эса пинагини бузмай: - Чунки у сиз эркакларни севиши учун!- дея жавоб қайтарди . . . • Маҳбубийдан сўрадилар: - Аёлни таърифлаб беринг! • Маҳбубий жавоб берди: - Аёлнинг табиатан қалби софдир. Ақли эса ноқис яратилган бўлса-да, даҳодир. Агар у қалби билан севиб муомала қилса мартабангни осмонларга юксалтиради. Аммо сендан нафратланиб, сенга қарши ақли билан муомала қилса эртанги тонгни кўрмаслигинг мумкин! • Шундай экан аёлнинг қалбидан жой ол, ўсасан! • Ақлини ноқис, деб ўйнашма, ўласан!
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
5 648
113
ЎЙИМИЗДАГИ ҚОТИЛ❗️ Бу махсулот ҳар биримизнинг уйимизда бор. Керак бўлса ҳар куни истеъмол қиламиз. У бўлса бизни секин аста еб битириб боради. Якуни эса ўлим. Биз бўлса сабабни бошқа ердан қидириб юраверамиз. Америка олимлари тадқиқотлари натижаси жуда ёмон кўрсатгич қайд этди.  Айниқса Ўзбеклар бу маҳсулот истемоли бўйича 1-ўринда туришар экан. Ҳозироқ бу маҳсулотдан воз кечинг. Буни ҳамма Ўзбеклар билишлари шарт!
4 905
2
​​ ҚАРЗ. Менинг ёшлигимни қайтариб бер, Ҳаёт! Қарзимни сўраб турибман эшигинг олдида. Сен эса эшитмаганга оласан ўзингни. Мен эса ўзингдан ўрганган ақидамни қўллайвераман — эшигинг олдида сурбетларча туравераман — Сенинг чиқиб қолишингни кутиб. Сен барибир чиқасан-ку, тўғрими? Мени кетган дея гумонсираб барибир чиқасан-ку… Ўшанда мен Сенинг оёқларингга йиқиламан. Йиғлаб ёлвораман: Ёшлигимни қайтариб бер, Ҳаёт! Фақат сен ҳеч нарса сўрама… “Сен ҳам олган қарзларингни қайтар”, дема. Менинг олганларим олдида сеники ҳеч нарса эмас… Уларни сўрай кўрма. Уларга тегма. Ахир фарзандларим олдида ёшлигим нима деган гап. …Ҳаёт, мени кечир. Ҳеч йўқ титраётган қўлларим ҳаққи, кундан кунга нурсизланиб бораётган кўзларим ҳаққи, мени кечир. Мен сендан ҳеч нарса сўраганим йўқ. Сен ҳам сўрама… Хосият Рустамова
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
5 897
19
Black Hair shampun — билан бир деганда 15-20 ёшга ёшаринг! «Medica» Соч қорайтирувчи табиий саримсоқли шампунь. Шампунимиз қора саримсоқдан тайёрланган бўлиб, оқарган сочларни қорайтиради, оқаришини олдини олади.. 💰Супер акция нархида: 35.000 сўм✅ 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд! Буюртма бериш учун:👇 https://airshop.uz/333/gaiomjzqnp https://airshop.uz/333/gaiomjzqnp

video_2023-12-10_10-51-06.mp4

5 079
11
Ёшликдаги таълим. Ота ўзининг мурғак ёшдаги ўғлига, ичига каттагина апельсин меваси жойлаштирилган, оғзи тор шиша идишни кўрсатди. Бола буни кўриб ҳайрон қолди. Апельсин мевасини унинг ичидан чиқариб олишга уриниб кўрди. Ҳарчанд уринмасин унинг ҳаракатлари зое кетди. - Ота қандай қилиб бу оғзи тор шиша идишга катта апельсин мевасини жойлаштира олдингиз? - деди хайратини ичига сиғдира олмай. Ота ўғлини уйидаги боққа олиб чиқди. Бир оғзи тор шиша идишини олиб келди-да, янги мева тугган апельсин дарахти танасига боғлади. Сўнг жуда кичик мевалардан бирини унинг ичига киргазиб қўйди ва уни тарк этди. Кунлар ўтар, апельсин меваси кун сайин катталашар эди. Охир оқибат мевани шиша идиш ичидан чиқариб олиш имконсиз ҳолга келди. Шундан кейин бола кичик шиша идишга солинган катта меванинг “сирини” тушуниб етди ва ундаги таажжуб йўқолди. Ота ўғлига: - Эй ўғлим, яқинда сен кўп одамларга рўбарў келасан. Улар заковатли, маданиятли, маълумотли бўлишларига қарамай, ўз билим даражалари ва мавқеларига номуносиб хатти-ҳаракат қиладилар ва жамиятда қадрланган гўзал ахлоқ одобларга зид бўлган бемаъни ишлар билан шуғулланиб юрадилар. Чунки бу каби ёмон одатлар уларнинг ёшлигида қалбларига экилган. Улар улғайган сайин, қалбларидаги иллатлар ҳам катталашиб бораверади. Кейин эса, оғзи тор шиша идиш ичидаги апельсин мевасини чиқаришнинг иложи бўлмаганидек, бундай разил иллатлардан ҳам кутилишнинг иложи бўлмайди, - деди. Фарзандларимизга ёшлик чоғларидан гўзал фазилатлар, маънавий бойликларни таълим беришимиз ва уларнинг қалбларига бошқаларга нисбатан муҳаббат уруғини экишимиз лозим. Зеро, ёшликдаги билим - тошга ўйилган нақш кабидир. Авазхўжа Бахромов таржимаси.
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
6 410
42
– Ие, ўғлон! Келавермайсизми, нега тўхтадингиз? Ҳадеб орқага қарайверманг, энди фойдаси йўқ. Тезроқ юринг, мен сизга бир нима кўрсатишим керак, озгина қолди, ҳадемай етамиз… Йигит яна бобосига эргашди, аммо тўсатдан вужудида пайдо бўлган енгиб бўлмас ҳорғинлик, чарчоқ уни юришга қ ​​ўймади. Бобо бўлса, энди неварасига қайрилиб ҳам қарамас, илдамлик билан олға кетиб борарди… Жавлон уйғониб кетди. Ташқарида тонг оқариб келарди. У ортиқ ухлолмаслигини билиб, секин таш­қарига чиқди. “Нима демоқчи бўлдилар? Қаерга олиб бормоқчи эканлар? Нимани кўрсатишлари керак? Нега мендан дарров узоқлашиб кетдилар?” Орқа ҳовлига ўтди. Кеча кўргани, ачиниб қарагани – анор буталари­га кўзи тушди. Хаёлан бобоси билан гаплаша бошлади. “Нима қилай, бобожон? Нима қилсам, хурсанд бўласиз? Кўнглим ғашлигини тарқатарман, деб келган эдим, ғурбат чекиб юравериш ўзимнинг ҳам жонимга тегди, бобо! Биргина ишора беринг, бошимни биргина силанг, жон бобо! Ахир, марҳумлар эсланганида доимо ҳозир, дейишади-ку! Йўл кўрсатинг, бобо!” Жавлон яна анор буталарига қаради. Ярми қуриб қолган анорлар бир оёғида зўрға қаддини ростлаб турган одамни эслатди. Йигит бобосининг белкурагини қидириб, атрофига аланглади ва югургудай бўлиб омборхонага кирди. – Мана, кўрасиз, бобо, энди ҳаммаси яхши бў­лади. Маҳфузаниям ортиқ қийнамайман, онамни ҳам. Ҳаммасини тушундим. Ўзим учун, йўқ, сиз учун ҳаракат қиламан, бобо, майлими? – шивирларди у… Робия буви бомдод маҳали ҳовлига чиқди. Терлаб-пишиб, анор буталарининг тагини юмшатаётган неварасига узоқ термулиб қолди… Хуршида Абдуллаева.
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
6 307
12
ўрисдай бемеҳр, беоқибат бўпкетади сизга қўйиб берса… – Қўявер, онаси, бир куни эсини йиғиб, қайтиб келар, феълингни кенг қилиб тургин-чи, – пинагини бузмайди Убайдулла бобо… Буви-невара чой устида анчагача гурунглашиб ўтиришди. Кампир Жавлоннинг дадаси, онаси, ука ва сингилларини бирма-бир сўраб, суриштириб чиқди. Айниқса, дадаси – “ўрис бола”сини меҳри товланиб-товланиб, гапирди: – Омонгина бўлгур, ёшлигидаям ҳозиргидек бир сўзли, ўжар эди-да. Айтганини қилдирмаса, бўлмасди. Бобонгнинг совхозида бинойидай трактор ҳайдаб юрувди. Икки ой деганда, ўз-ўзидан айниди-қолди. “Ўқишга кираман, трактор ҳайдаб, ичим эзилиб юрмайман”, деб турволса-да! Урина-урина ўқишга кирди-ю, ўзиям тинчиди, бизам… Ҳа, шунақа экан-да. Ўжарлиги отасининг ўзгинаси-да, дердилар онам раҳматли унга қараб… Бувисининг эзмалик билан айтаётган гапларини эшитишдан аллақандай ҳузур туйиб ўтирган Жавлон ёшлигида кўп сўрайдиган саволини беихтиёр яна так­рорлагиси келди: – Буви, мен ўзи кимга ўхшайман? – Сенми, сен отангга ўхшамайсан, – деди кампир худди Жавлон отасига ўхшамаганидан мамнун бўлгандай мароқ билан, — сен менинг раҳматли акамга ўхшайсан. Мулла Хидир дейишарди акамни, Бухородаги мадрасада ўқиб келганди. Сенга ўхшаб, серфикр, “ичимдагини топ” эди, қўлидан китоб тушмасди. Бир ёмон вақтларда кўп китобларини сомонхонага, деворлар кавагига яшириб, сақлаб қолганмиз, душман деб олиб кетишарди-да бўлмаса… Кампир яна хотираларга берилди. Жавлон унинг гапларини тинглар экан, ич-ичидан кўнгли ёришиб келаётганини, енгил тортаётганини ҳис қилар, маъюс чеҳраси очилиб бораётганини бувиси ҳам сезар, сезган сари, невараси яхши кўрадиган, қайта-қайта эшитиб тўймайдиган ҳангоманамо гаплардан сўзларди. Кун пешиндан оққанида Жавлон ўрнидан қўз­ғалиб, ҳовлига чиқди. Кечгача айланиб, тимирскиланиб юраркан, шу ерда кечган болалик, ўсмирлик дамларини эслади. Илгари қанақа эди-я бу ҳовли! Кенг, дарахтлари яшнаб турар, гуркираган анор буталаридаги катта-катта анорлар кўзни қувнатарди. Бобоси кун бўйи ҳовлида куймаланиб юрарди – ўт ўрар, мол-ҳолга қарарди. Ҳаммаёқ ораста, кўм-кўк эди у туфайли. Кечга томон ҳовлидаги иш-юмушларни тиндиришгач, Жавлон ҳовлига шарақлатиб сув сепарди. Дераза тагидан ўтиб-қайтаркан, бобосининг шом намозини ўқиётгани эшитилиб турарди… Уйнинг орқа тарафида катта тут дарахтлари бор. Ҳозир улардан бири қийшайиб, қурий бошлабди. Тут пишган чоғлари бувиси Жавлонни дарахт устига чиқарарди. Жўрттага ингичка шохга оёқ қўйиб, тут қоқарди у. Робия буви ундан кўз узмас, “Йиқиласан, омон бўлгур, ё энди иш айтмасин, деяпсанми?” деб жаврарди. Унга сайин боланинг баттар шўхлиги тутарди… Бедазорнинг ўртасидаги гилос дарахти ҳам кўзига оловдай кўринди. Бориб тагида бирпас ўтирди, хаёлида яна хотиралар: аммасининг қизи Ҳалима билан гилос териб еганлари, қўшқулоқ гилос талашиб, бобосидан койиш эшитганлари… Бариси дилга яқин хотиралар. Айниқса, Ҳалима… Икковлари тенгдош эдилар, орадаги фарқ бор-йўғи бир ярим ойгина, холос, ойисининг эслашича, Жавлоннинг қирқ кунлик чилласи чиқар-чиқмас, Ҳалима туғилган. Беш-олти ёшларида бобоси бирга ўйнаб юрган невараларига қараб шундай деган экан: – Онаси, эсингда бўлсин, келининг билан қизингга ҳам айтиб қўй, катта бўлишса, Жавлонни Ҳалимага уйлантирамиз, шу ҳовлини уларга бераман, қариб кучдан қолсак, икковимизга қарашади. Ўзингники бошқача-да, бегона барибир, бегона… Робия буви бу гапни қизи – Ҳалиманинг онаси билан келини – Жавлоннинг онасига кулгига олибгина айтган: – Сизлар нима дейсизлар-у, отанг шундоқ қи­лармиш! Иккала ёш жувон бу гапни эшитиб, роса кулишган, шундан бери бир-бирларини “қудажон” деб чақиришарди. Болалар буни эшитишса ҳам, маънисига бормасдилар, албатта. Йиллар ўтиб, улғайишгани сари улар бир-бирлари билан тобора иноқлашиб боришди. Мактабда бир синфда ўқишди. Ҳалима бўйчангина, нозик ниҳол қиз бўлди. Қийиқ кўзлари, бежирим бурни-ю, кичкинагина оғзи билан хитойми, уйғур қизларига ўхшаб кетар, Убайдулла бобо уни эркалаб, Қашқарча ойим дерди. Бобоси ота-оналаридан уларни сўраб олган, Ҳалима деярли ҳар куни келиб, бувисига қарашар, Жавлон-ку ёшлигидан шу ерда туриб, қишлоқ мактабида ўқирди.
Show more ...
4 847
12
Ана-мана дегунча, мак.......
3 989
7
Ҳовлининг эгаси. (ҳикоя) Робия буви тўсатдан дарвозадан кириб келган баланд бўйли йигитни аввалига танимади. Хиралашиб қолган кўзларини қисиб, бир зум тикилиб тургач, бирдан чеҳраси ёришиб, пилдираганича унга интилди. – Жавлонмисан, вой жон болам! Сениям кўрар кун бор экан-ку! – Кампир Жавлонни маҳкам қучиб, пешонасидан ўпди. Анчагача бағридан бўшатмади. – “Муштдеккина-я бувим! Кўрмаганимга қанча бўл­ди? Бир йилдан ошди-ёв, йўғе, икки йил бўлди. Овоз­лари ўктамгина эди, қаттиқ-қаттиқ гапирардилар бобомга, ҳозир эса…” Жавлон шундай хаёллар исканжасида бувисидан келаётган таниш исни – қатиқ аралаш қалампирмунчоқ ҳидини туйиб, негадир ўпкаси тўлиб кетди. Кампир ҳамон ундан айланиб-ўргилар, тинмай гапирарди: – Кел-да, шундоқ, болам! Менам ғанимат бўлсам, бугун бўлмаса индин худди бобонгга ўхшаб… Ўзим борай десам, йўл ўлгур узоқ, ярамайман. Ҳаҳ, болам, қариганингдан кейин шу экан-да, қуруқ савлатинг қолар экан… Уйга киришди. Яна таниш, қадрдон, олис болалик чоғларини ёдга солувчи ҳид димоғига урилди. Билади, бу бувисининг сандиғидаги ўша ҳид – новвоту парварда, яна бир хил мулойимгина, лас ҳолва деб аталадиган ширинликлар, орасига райҳон барглари солиб қўйилган кийимлару, турли дориворлар ва, албатта, қалампирмунчоқнинг бир-бирига қоришиқ иси. Робия буви Жавлонни қўярда-қўймай хона тўрига ўтқазди. Рўпарасига ўзи ҳам чўкди-да, озғин, томирлари бўртиб чиққан титроқ қўлларини дуога очди. – Омин, қадам етди, бало етмасин, эсонлик, тўрт кўз тугаллик бўлсин, кенг феъл, кетмас давлат берсин, Аллоҳу акбар! – дея юзига фотиҳа тортгач, – Омонликда кўриштирганига шукр! – деб қўшиб қўйди ва неварасига тикилди. “Ранги бир ҳолгина. Йигитнинг шашти қайтгунча, ҳўкизнинг шохи синсин, деб бекорга айтмаган-да, эҳ, қанийди, шугинанинг йўли очилиб кетақолса. Э Худо, кенг даргоҳингдан ўзинг бенасиб қўйма, бир парчагина этни шу банданггаям бергин! Буни деб бир куйсам, у ёқда Ҳалима ҳам… Эҳ, баъзан ўз болаларингга ҳам сўзинг ўтмай қоларкан. Билатуриб буларни бахтсиз қилишди-я!” – Нега бир ўзинг келдинг? Келинни ҳам олиб келсанг, бўлмасмиди? – деб сўради кейин неварасидан. – Бошқа сафар келар, буви, – деди Жавлон тўсатдан келишининг сабабини изоҳлаш учун жўялироқ баҳона излар экан, ёлғон сўзлашга тўғри келаётганидан ўнғайсизланди, – ишидан рухсат ололмадик, гап тегмасин, деб олиб келмадим…Ўзим бўлса, таътилдаман, сизни бир кўриб кетай, деб тўғри келавердим… – Ажаб қилибсан, болам, кел-да шундоқ, – деди яна кампир, – бобонгга суянарканманми, дейман-да, ўтганидан бери бир ўзим жуда гарангсиб қолдим. На амакингникида, на аммаларингникида бир кундан ортиқ тура олмайман. Дарров ўзимнинг уйимга қайтгим келади. Гўринг нурга тўлгурнинг чироғини ёқиб ўтирай дейман-да. Отанг бўлса, мана, катта шаҳарга жўнаганича, ойда-йилда бир келади, ўрисга ўхшаб қолди-да, ўрислар билан ишлайвериб. Ҳа, майли, омон бўлсин… Жавлон жилмайди. Хотирасининг энг тиниқ кўз­гусида муҳрланган дамларни эслади… Ана, бобоси – бутун қиёфасидан шиддат ёғилиб турган барваста чол, кўкиш-оқ соқолини чайир бар­моқлари билан тараганча, диван-каравотида ёнбошлаб ётибди. Кўзига кўзойнак тақиб олган, телевизордан “Ахборот”ни кўряпти. Робия буви аччиққина дамланган кўк чойни оғир, қалин шоҳпиёлага сузиб, чолига узатади. Ер тагидан бир-икки қараб олгач, аста гап бошлайди: – Қилични чақириб олсангиз, бўлармиди, отаси? Етар шунча юргани, келиб уйига ўзи эгалик қилсин… Бобоси мийиғида кулиб, кампирига ўгирилади. Бир чеккада китоб ўқиб ўтирган ўсмир – Жавлонни имлаб кўрсатади: – Мана, ўғлини бериб қўйибди-ку, шу-да уйнинг эгаси, кампир! Робия буви чолига гап уқтириб бўлмаслигини билса-да, таслим бўлгиси келмайди: – Ҳадемай, мактаби битса, буям кетади-да! Ким қарайди ҳайҳотдай ҳовли-жойга? Кенжангизнинг юриши бу бўлса… Қилич ҳарҳолда, уйнинг каттаси, шу ерда ватан қилсин, дейман-да. Токай юради бегона шаҳарда хотини билан тўртта боласини судраб… – Ҳа энди, ризқ-да, кампир, Худо қаерга сочса, бандаси бориб териб ейиши керак экан-да! Ишини биласан-ку, – дейди бобоси осойишталик билан. – Ишиям бор бўлсин, – Робия бувининг сира алами тарқамайди, – ўрисга қўшилиб, ўзиям охири......
Show more ...
5 121
14
табни ҳам битиришди. Жавлон институтга ўқишга кирди, Ҳалима ҳам. Энди ҳар дам олиш куни улар бобо-бувини кўргани келишар, ҳовлида йиғилиб қолган баъзи юмушларни бирга бажаришарди. Муносабатлар энди жиддийлашган, муҳаббатларининг келажагига эса ишонч билан қарашарди, ахир, ўртада бобомизнинг гапи бор, деб кўнгиллари тўқ эди. Аммо ўқишни тугатишларига бир йил қолганида Убайдулла бобо оламдан ўтди. Жавлон ўқишни тугатиб, ўша кезларда янги очилган магистратурага ҳужжат топширди, Ҳалима қишлоғидаги мактабга ишга кирди. Совчилар Ҳалималарнинг уйига серқатнов бўлиб қолганини қайнонасидан эшитган Жавлоннинг ойиси ҳам ҳаракатини бошлади. Синглисини эргаштириб, қайнопасиникига қулчиликка деб келди. Амма-ку, рози эди-я, лекин поччасининг бир оғиз гапи билан ҳамма нарса барбод бўлди: – Қариндошга қиз бермайман, тамом-вассалом! Совчилар қуруқ қайтишди, бувиси йиғлади-сиқ­тади, чолининг арвоҳини ўртага солди, бироқ куёвини гапига уната олмади. Шу-шу бўлди-ю, Жавлоннинг оёғи қишлоқдан бутунлай узилди. Сал ўтмай, Ҳалимани турмушга узатишди, икки ойлардан ке­йин Жавлон ҳам уйланди. Дадасининг ўртоғига куёв бўлди. Хотини Маҳфуза оғир-босиқ, уни тушунадиган чиқди. Аммо икки йилдан бери бўйида бўлмаяпти. Ҳалима ҳам шундай экан, буни ойиси билан ўртанча аммаси дардлашаётганида тасодифан эшитиб қолган. Бошида унча аҳамият бермаган бўлса-да, тенгқур оғайнилари ўғилча ёки қизчаларининг қилиғини, тетапоя қадам ташлаётганини айтиб қолишса, ўзини алланечук ўнғайсиз сезади. Уйга келиб, хотинига қараса, баттарроқ сиқиладиган бўлиб қолди. Бироқ шундай бўлса-да, бирор чора кўришга ҳафсаласи йўқ, шифокорга кўринишга ўзи унамаганидек, Маҳфузага ҳам рухсат бермайди. Бундан бир ҳафта олдин Жавлон хотини билан қаттиқ аразлашиб қолди. Эрининг бепарволиги, “ичимдагини топ”лиги Маҳфузани жонидан тўйдирганга ўхшайди, чунки индамай, зарур нарсаларини олди-ю, қизлик уйига жўнаворди… Аввалига жаҳл устида Жавлон бунга-да қўл силтади, янаям тўғрироғи, бундай яшаш ўзининг ҳам жонига тегиб кетганди. Онасининг айбловларига ҳам парво қилмади. Лекин ўтган куни бир илмий мақоласини қидираётиб, Маҳфуза билан тўйларида тушган суратни топиб олди. Юзлари бахтдан порлаб турган ёқимтойгина келинчакка қаради-ю, кўнгли алланечук бўлиб кетди. Ўзини айбдор сезди. Уйга сиғмади шундан кейин, негадир шу ерга келгиси келди… Жавлон оғир хўрсиниб, ўрнидан турди. Яна катта, кенг ҳовлига кўз югуртирди. Ҳа, бу ҳовли илгари жуда файзли эди. Ҳозир бўлса, дарахтлар бежон, анорлар ҳам камайиб кетибди. Уй бўлса ярим хароба. Эгаси кўчиб кетгандай. “Дарвоқе, чиндан-да, бу ҳовлининг ҳақиқий эгаси ҳозир йўқ, – деди ўзига ўзи. – Файз ҳам, барака ҳам бобом билан бирга кетганга ўхшайди…” Ҳовлида шу пайтгача нега тентиб юрганини энди пайқади: у ўзи билмаган ҳолда бобосини излаётган экан! Қўшни чол – Абдураҳмон буванинг овозини эшитиб, юраги “зирқ” этиб кетди. Гўё, мана ҳозир, ҳовлининг бирор бурчагидан бобосининг йўталгани эшитиладигандай қулоғи динг; бир боғ ўтми, ток қайчи кўтарибми чиқиб келадигандай кўзлари олазарак, лекин бобоси йўқ. Дераза томондан “иҳдинас сиротал мустақийм” деётган йўғон овоз келармикин, дегандай қулоқ тутди, аммо… Кун ботди. Бувиси дамлаган ошини сузай деб турганида амакиси шошиб кириб келди, Робия буви чақиртирган, шекилли. Гангир-гунгур суҳбат билан ош ейишди, беҳили палов роса ширин, хушхўр бўлган экан. Кечқурун амакиси кетгач, бувиси иккови бир вақтлардагидек гаплашиб ётишди. Алламаҳалда кўзи илинган Жавлон туш кўрибди. Бобоси қўлида ҳасса, бошида қўзи телпаги, ўша-ўша салобатли эмиш. Жавлонни эргаштириб, қаергадир кетаётганмиш. Йўлнинг бўлса, охири кўринмасмиш. Жавлон кенг яктагининг этакларини силкитганича шитоб билан юриб кетаётган барваста бобосига сира ета олмасмиш. Ахийри, у тўхтаб қолибди. Бобоси буни сезиб, тўхтабди ва ортига ўгирилибди. Кейин одатдагидай осойишталик билан гапираётганмиш:........
Show more ...
5 916
12
      Раънодаги бу қадар кескин ўзгаришни, унинг тўнини мутлақо тескари кийиб олганини кўрган Шавкатнинг кўнглидаги ҳадик баттар авж олди. Шавкатни Раънонинг олдига келишга ундаган сабаб аслида Шоҳиданинг гаплари эди. Кеча Шавкатни қўшниси Азим уйига чақириб, Шоҳиданинг унга айтадиган ўта муҳим гапи борлигини айтди. Салом-аликдан сўнг Шоҳида бидирлаб кетди.       — Раънойизнинг бўйида бўлиб қолганидан хабарингиз борми? Дугоналарига, шу қатори менга ҳам бу бола сизданлигини, бола туғилса сизни судга бериб ё уйланишингизни талаб қилишини, ё бўлмаса сиздан алимент ундиришини гапириб юрибди. Шўрингизга шўрва тўкилай, деб турибди, эҳтиёт бўлинг! Шавкат Раънонинг озиб-тўзиб кетганини кўриб турарди. Тавба, қуппа-қуруқ тарашанинг нақ ўзи бўлиб қолибди-ку. Бу алвастининг нимасини ёқтириб қолдийкан ўшанда? Қаердан ҳам шунга илакишиб, бошига ғалва орттириб олди-я?! Энди дарҳол чорасини кўриб, масалани узил-кесил ҳал қилмаса, оқибати ёмон бўладиганга ўхшаб қолди.       Хайр-маъзурни ҳам насия қилиб, индамайгина ортига бурилиб кетаётган Раънони кўргач, Шавкат хаёлларини йиғиштириб олиб, жон ҳолатда унинг қўлларига ёпишди.       — Кетма, ўтинаман, Раъно, сенга икки оғизгина гапим бор, холос.       — Бўлди, бундан буён ўзингизни ҳам, мени ҳам қийнаманг, илтимос, мени тинч қўйинг! Ўз ҳолимга қўйинг! Сизни кўришни ҳам истамайман!        — Туғилажак боламиз ҳаққи-ҳурмати... қайт!       Бу гапни эшитган Раъно “ялт” этиб, унга ўгирилди. − Гапларингизни шу ерда айтаверинг, қулоғим сизда.      —  Сени ота-онам билан таништирмоқчиман. Келинингизни олиб келаман, деб келдим бу ерга. Раъно, мен сени севаман, ишон! Сени бу ердан уйимизга олиб кетаман... иккаламизнинг уйимизга. Биргаликда туғилажак фарзандимизни ўстириб, тарбиялаймиз! Мени ота-онам бошқага уйлантиришмоқчи бўлишганди. Уйдагилар билан жанжаллашиб, бошқа вилоятга, аммамникига кетиб қолгандим. Шунинг учун олдингга кела олмадим. Кечир мени! Истасанг, қаршингда тиз чўкиб, кечирим сўрайман!        Ортиқча сўзларга ҳожат йўқ эди. Раънонинг содда юраги йигитнинг ёлворишлари қаршисида ожиз қолди. Раъно ҳатто Шавкат ҳақида беҳуда хаёлларга борганидан хижолат чекиб, ўз-ўзидан уялиб кетди. Ахир, Шавкат фақат уни дея, бошқага уйланишни истамай, уйидан кетиб қолгани учун кела олмаган экан. Раъно эса, ундан шубҳаланиб, турли хаёлларга бориб ўтирибди. − Бўлди, Шавкат ака, ишондим. Кетдик. Фақат рухсат олиб чиқай.      —  Рухсат олиб нима қиласан, ҳали ота-онам совчиликка келишганда, ўзлари билиб олишади. Энди бундан буён рухсат сўраб ўтиришнгнинг ҳам мутлақо кераги бўлмайди.       Шавкат машинада келган экан. Улар машинага ўтиришиб, йўлга тушишди. Шавкат машинани шаҳар четига, дарё бўйига қараб ҳайдади.      — Қаёққа кетаяпмиз? Нега овлоқ жойга қараб ҳайдаяпсиз?      — Хавотирланма, уйдагиларнинг олдига боришдан аввал, дарё лабида сен билан бир сайр қилгим келди. Майлими? Табиат қўйнида, ташвишларни бир зумга унутиб, манзараларнинг гўзаллигидан баҳра олсак, кайфиятимиз чоғ бўлиб, уйга борамиз. Ҳозирги ҳолатингда жуда ғамгинсан... Мана, етибам келдик, туш машинадан. Бирпас дарё соҳилида биргаликда айланамиз. Улар шиддат билан оқаётган дарё лабида бирга айланиша бошлашди. Дарё бўйидаги тик нишаблик ёнига келганлари маҳал Шавкат тўхтади.       Раъно қаттиқ ҳаяжондан қаерда юрганини ҳам унчалик англай олмасди! Наҳотки... бутун орзулари рўёбга чиқса?! Қанчалар қўрққанди-я! Шавкат уни ташлаб кетди, деган фикрлардан тамоман ақлдан озай деяёзганди! Бугун эса ундан бахтли одам бормикан?!      — Шундай қилиб, мулла сендан менга ўзингни тан маҳрамликка топширишга рози ёки розимаслигингни сўрайди. Кел, мен мулла бўлиб, сенга савол бераман. Сен жавоб берасан. Келишдикми?       Раъно уялинқираб, бош ирғади.       — Хў-ў-ўш, Раънохон... Ие, отангнинг исмини билмайман-ку. Отангнинг исми нима?       — Хуршид.       — Отангни кўрганмисан ўзи?......
Show more ...
6 115
14
​​Йўқ бу исмни етимхонадагиларнинг  ўзлари қўйишган. Давом этамиз Раънохон Хуршид қизи сиз ўз инон-ихтиёрингиз ила ўзингизни Шавкат Аббос ўғлига тан маҳрамликка бағишлайсизми? Орага сукунат чўкди. Мен жавоб кутаяпман. Ҳали уч марта бўлмади-ку. Тўсатдан Шавкат тутақиб кетди. Ҳали сен отаси онаси кимлигини билмайдиган ҳароми нимангга ишониб менга тегаман деб ўйлаяпсану нимангга ноз қилиб уч марта савол сўрайди деяяпсан? Раънога бундай кутилмаган ҳақорат тарсаки каби тушгани камдек қилгандек Шавкат унинг юзига чинакамига икки-уч бор шапалоқ тортиб юборди! Кутилмаган ҳолатдан Раъно ўзини тамомила йўқотиб қўйиб гангиб қолди! Ҳали сен мени судга бериб алимент ундирмоқчимисан Ўйнашларингдан орттирган боланг учун мен алимент тўлайманми ҳали? Сен оила шаъни нималигини биласанми? Оиланг бўлмагандан кейин оиланинг қадри шаънини қаерданам тушунардинг! Сен бузуқи оиламиз шаънига доғ туширмоқчимисан ҳали? Чучварани хом санабсан! Мени ўз ҳолимга қўйганингда бунақа бўлмасди! Буни тушунмадинг! Ўзингку ҳароми бўлиб туғилгансан шунинг учун сени ўзингга ўхшаган енгилтак фоҳиша онанг ташлаб кетган. Аммо сен онангдан ҳам баттар тубансан! Биласанми нега? Онанг сен ҳаромзодани ҳеч кимга мажбурлаб тиқиштирмаган етимхонага ташлаган-кетган сен бўлса ўзинг сингари ҳаром болангни менинг бўйнимга илмоқчисан! Мени аҳмоқ деб ўйлаб алдамоқчи бўлдингми? Дунёга келтирмоқчи бўлган боланг ҳам агар дунёга келган тақдирда ҳам худди ўзингга ўхшаган бўларди! Ҳе онангни Эшитаётган гапларидан юраги ларзага келиб чидай олмасдан йиғлаётган Раъно овоз чиқариб, ўз-ўзига гапира бошлади: Э Художон! Тезроқ жонимни олиб қўя қолсангчи! Бундан кўра ўлганим минг марта яхши эди! Ҳа, тўғри айтдинг. Ўлганинг яхши. Сен ҳам қутуласан, мен ҳам қутуламан. Шавкат кутилмаганда Раънони қутуриб дарёга итариб юборди. Сиртидан сокиндек кўринадиган, аммо шиддат билан оқаётган дарё гирдоби қурбонини шу лаҳзанинг ўзидаёқ ютиб юборди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас Шавкатни уйлантиришди. Тўй куни бўкиб ичиб олган Шавкат чимилдиққа кирганда келиннинг ўрнига. Раънонинг ўтирганини кўриб, эсхонаси чиқиб кетаёзди! У кўзига сиймоси қайта-қайта кўз олдида пайдо бўлаётган Раънони бошқа кўрмаслик, виждон азобидан халос бўлиш, ўйламаслик, бўлиб ўтган воқеаларни унутиш учун фақат ароқ ичиш билангина кифояланиб қолмасдан, танишларидан сўраб-суриштириб, наша топтирди ва нашавандликка ҳам муккасидан кетди. Шавкат ҳаловатини тамоман йўқотганди. Наздида, Раънонинг безовта руҳи уни тинимсиз таъқиб қилаётганди. Кўзини юмди, дегунча, қизнинг ўлим олдидан ёлвориб тикилганларии хотирасида намоён бўлаверарди. У ичиб, чекиб олгандагина, сал бўлса-да, бу оғир виждон азобидан қутулгандек бўлар, лекин энди унга турли шарпалар кўрина бошларди. Раънони кўргандан кўра, шу мавҳум, қўрқинчли шарпаларни кўришга ҳам рози эди. Шундай кунларнинг бирида, маст ҳолатда шаҳар марказида юрганида уни милиция ходимлари тўхтатишди. Шахсини аниқлаш учун шу яқин атрофда жойлашган жамоат хавфсизлигини қўриқлаш бўлимига олиб боришди. Текширув пайти Шавкатнинг чўнтагидан гиёҳванд модда солинган қутича чиқди. Дарёда шахси номаълум, аёл жинсига мансуб шишиб кетган жасад чўмилаётган болалар томонидан кўриб қолиниб, милицияга хабар берилган ва мурда ҳалига қадар ўликхонада эди. Ўша болалар бундан тўрт-беш ҳафта бурун дарё бўйига келган машинани ҳам эслаб қолишган экан. Хуллас,   тезкор тергов-суриштирув тадбирлари асосида аёлнинг шахси, унинг иккиқат бўлганлиги аниқланди. Терговчилар бир тарбияланувчилари йўқолиб қолганлиги ҳақида ариза берилган болалар уйида ҳам бўлишди. Раҳбар билан, Холис опа билан суҳбатлашишди. Айниқса Холис опанинг кўрсатмалари кўп сирларга ойдинлик киритди. Раънонинг йўқолиб қолганидан ваҳимага тушиб юрган Шоҳида ҳам йиғлай-йиғлай бор гапни айтиб берди. Рад этиб бўлмайдиган далиллар келтирилгач, Шавкат айбини бўйнига олишдан ва ўз айбига иқрорлик аризасини ёзиб беришдан бошқа иложи йўқлигини тушунди. Асаблари чидай олмаган Шавкат тўсатдан бақира бошлади: Мен ўлдирдим! Мен ўлдирдим Раънони! Мен! Тамом. Музаффар МУҲАММАДНАЗАР
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
6 229
14
ГИРДОБДАГИ ГУЛ 2қисм ​​Шоҳиданинг бу қадар ўзига ишонч билан гапириши Шавкатнинг бошига урилган гурзидек бўлиб туюлди! Боягина кўнглида пайдо бўлган ишончни яна шубҳа, гумон эгаллаб, бу ҳислар унинг юрагини илондай  заҳарлай бошлади! Юраги “Раънога ишон, Шоҳида туҳмат қилаяпти”, деса, кўнглидаги шубҳа “У рост гапираяпти, Раънонинг ўзи ҳам эрта-индин гинеколог текширувга келади, деганди-ку, демак, у хиёнаткор,”, дерди! Шавкат икки ўт орасида қолди...     — Туҳмат! Сизнинг ҳамма гапларингиз бошдан-оёқ ёлғон! Сизга умуман ишонмайман!    — Ихтиёрингиз! Мен сизга ишонинг, деб ялинаётганим йўқ. Ишонасизми, йўқми, бундан қатъий назар, шуни билинг: ҳақиқат ана шунақа аччиқ бўлади! Раънонинг онаси нега уни ташлаб кетгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Буниям билиб қўйсангиз ёмон бўлмасди: унинг онаси фоҳиша бўлган! Ноқонуний орттирган боласидан ҳазар қилиб, шу ерга ташлаб кетган. Етимхонадаги болаларнинг кўпчилигиҳароми! Мен ҳам онамнинг фаришта бўлмаганини яхши биламан. Шунинг учун айримлардек ўзимни покдомон қилиб кўрсатишга уринмайман ҳам! Бир мақолни эшитгандирсиз: “Қазисан, қартасан, асли наслингга тортасан!” Ирсият ҳақидаям эшитган бўлсангиз керак? Қондан қонга, наслдан наслга касаллик ҳам, хулқ-атвор ҳам ўтади. Киноларда кўрганман, сиз ҳаётда кўргандирсиз, яхши оилалар келин олишдан олдин унинг насл-насабини, етти пуштини суриштириши бекорга эмас! Яхши боринг. Менинг сизга айтадиган бошқа гапим йўқ! Кетдим. Чао!      Шоҳида рўпарасида бақадай бақрайиб қолган Шавкатга разм соларкан, йигитни тамомила мот қилиб қўйганига ишонч ҳосил қилди ва ортига бурилганча, ётоқхонасига кириб кетди.       Айниқса, тиббиётдаги “ютуқлар”, Раънонинг онаси ҳақидаги гаплари роса ишонарли чиқди-да ўзиям! Ирсият тўғрисидагиси-ку, чинакам қақшатқич зарба бўлди! Шоҳида ирсият борасидаги сўзларни аллақайси кинода эшитганди. Эшитганлари жуда қўл келди-да! У ўзига ўзи: “Қандингни ур, Шоҳида! Бопладинг! Мени Шоҳида дейдилар! Мен сенлар чиқмоқчи бўлаётган дарахтнинг шохида юраман! Сенлар эндигина шохига чиқсаларинг, мен аллақачон баргида юрган бўламан!” деганча севинчини ичига сиғдиролмаёсди! Бир томондан Шавкатни мулзам қилиб қўйгани унга олам-олам завқ бағишлаётган бўлса, бошқа тарафлама, ҳаммага ахлоқ-одобдан маъруза ўқиб, намунали эканлигидан ўзича керилиб юрган Раънонинг бугун шарманда бўлгани фош бўлиб қолди!!! Эндиги ҳужум — Раънога! Олға!        …Шоҳида хонасига кирганида  Раънонинг юм-юм йиғлаб ўтирганини кўрди. Нимагадир унга дилида тугиб қўйган гапларини айтиш фикридан қайтди. Аслида, Шоҳида Шавкат сен билан бирга бўлганини айтди, каби гапларни тўкиб ташламоқчи, Раънонинг тилини қисқа қилиб қўймоқчи эди. Аммо шундоқ ҳам бўлари бўлиб турганини кўргач, “Ўлганни устига чиқиб тепган бўлмай”, деган ўйгда Раънога яқинлашиб, ундан ҳол-аҳвол сўраган киши бўлди.      — Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан, дугонажон? Ким хафа қилди? − Ўзим, шундоқ, негадир кўнглим тўлиб кетди, ичимдаги дардларни кўз ёшим билан бир бўшатиб олгим келди-да. — Раъно кўз ёшларини кафти билан артиб, Шоҳидага синиқ жилмайди. — Ана, кулдим. Бўлди йиғламайман.      —  Доимо шундай кулиб юр. Сенга кулгу ярашади. Сенинг бахтли бўлишингни истайман, дугонажон.      Шоҳиданинг гапидан кўнгли тўлқинланиб кетган Раъно унга миннатдорона тикилди: − Сенгаям Худодан бахт тилайман.       “Ҳм... Ичини бўшатмоқчи бўлганмиш... Ҳадемай, тез орада ичингдаги болангни ҳам бўшатасан”, – деб ўйлади Шоҳида...       Қоп-қоп ваъдалар берган Шавкат, мана, орадан қанча вақт ўтдики,  қорасини кўрсатмай, дом-дараксиз кетди. На ўнгида, на уйқусида ҳаловат бўлган Раъно ҳеч кимга қўшилгиси келмас, одамови бўлиб қолган, иштаҳаси йўқлигидан чўпдек озиб кетаёзганди. Тадбир ўтказилишига масъуллиги учунгина, дугоналари билан репетициялар қилишга мажбур эди. Таассуф... илгарилари байрамларни шодиёна кайфиятда қаршилаб олар, тадбирлар арафаси ҳаяжонланарди. Ҳозир бўлса... ҳамма нарсадан кўнгли совуб, ҳафсаласи пир бўлган........
Show more ...
4 897
12
Байрам тантаналари ҳам бўлиб ўтдики, Раънонинг ичига чироқ ёқса, ёришмас эди. Энг ёмони қўрққан нарсаси бўлди. Шифокор қизларни навбатдаги текширувдан ўтказгач... Раънонинг ўзига унинг ҳомиладорга ўхшаётганини, махсус аппарат текширувидан ўтиши шартлигини тайинлаб, йўлланма ёзиб берди! Шунда Раъно йиғлаб-сиқтаб, бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслигини сўраб, илтижо қилди, бироқ шифокор бу маълумот ҳозирча гумонлигини, текширувдан ўтгачгина аниқ бўлишини, буни фақатгина бошлиққа айтишга мажбур эканлигини маълум қилди.       — Мени тўғри тушун, ҳар бир қизнинг саломатлиги ҳақида бошлиғингни хабардор қилишим шарт. Қолганлардан эса бу маълумотни сир тутишга ваъда бераман, — деди шифокор.       Табиийки, озиб кетган қизнинг ҳомиладорлигини қаппайиб бораётган қорни ошкор қилиб қўяди... Шоҳида ҳам дугонасининг тез-тез қайт қилиши-ю қорнига қараб, гап нимадалигини дарҳол фаҳмлади.       — Ҳаммадан нега ўзингни олиб қочаётганинг сабабини мана энди тушундим. Раъно, касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, билиб қўй. Бўйингда бўлиб қолгани қорнингдан, кўнглинг айниб, қусаётганингдан яққол билиниб турибди. Сен Шавкат билан албатта гаплашиб, унга бор ҳақиқатни айтишинг керак. Нега у тараллабедод қилиб, мазза қилиб юриши кераг-у, азобини сен тортиб, иснодга қолишинг керак?       Раъно бу гапни эшитиб, кўз олди қоронғулашиб, каравотга беҳол ўтириб қолди.       — Шунчалик... сезиладими? Шарманда бўлдим! — қиз ҳўнграб йиғлаб юборди.        — Қўй, йиғлама, садқаи кўз ёшинг кетсин! Чақиртир у номардни, сенга маслаҳатим шу!      — Шундай-ку-я, лекин мен унинг турар жойиниям, телефониниям билмайман-да... Кейин... нима дейман?      — Ё товба, манзили, телефони, ота-онаси кимлигини билмай туриб, яхши танимаган кишинг “Севаман, қучоғимга кир”, деб, лақиллатса, чув тушиб, тўшагида ётибсан-да! Сени қара-ю... Бўпти, бўпти, йиғлама, барибир энди йиғидан фойда йўқ. Яхшиси, бундан буёғига  нима қилиш кераклигини ўйла. Менинг Азим деган танишим бор. Ўшаникига бир-икки борганимда Шавкатни ҳам ўша ерда кўргандим. Азим менга улар қўшни эканликларини айтувди. Ўша орқали сенга унинг телефонини, манзилини билиб бераман. Дугонангман, ахир. Сенга жоним ачийди.       — Раҳмат, дугонажон, яхшиямки сен бор экансан бахтимга. Қилган яхшиликларинг мендан қайтмаса, Худодан қайтсин! Фақат... ўзинг телефон қилганинг яхшимиди... Агар иложи бўлса, албатта... илтимос... йўқ дема.  Мен... нима дейишни билмаяпман, умуман... овозини эшитсам, гапиролмай, йиғлаб юборсам керак. Хўп, дегин, жон дугонажон!       — Бўпти, бўпти. Ўзим унга ҳаммасини тушунтираман. Кўнглинг тўқ бўлсин!       — Илоё барака топ, раҳмат сенга!           “Нима учун Шавкат мени алдаб, ташлаб кетди? Энди нима қиламан? Одамларнинг кўзига қандай қарайман? Нега тақдирим бунчалар аччиқ? Бундай шармандагарчиликдан кўра, туғилажак болани туғмай туриб, ўлганим яхшимасми?” Раъно ёстиқни қучоқлаб олганча, аччиқ-аччиқ кўз ёш тўкаркан, виждонсиз кимсанинг қўлида аянчли қўғирчоқ бўлганидан ўкинаётганди. Шу каби жавобсиз талай-талай саволлар гирдобида қолган шўрлик қиз йиғлашдан ўзга чорани кўрмаётганди... …Ниҳоят келишидан деярли умидини узган кишиси... Шавкат келганини, уни чақираётганини айтишди. Йигитга интизор бўлиб, уни кўришга муштоқ кезлари, келиб қолса, қай аҳволга тушаркинман, деган хаёллар оғушида юрган Раъно бу хабарни лоқайдгина қабул қилди. У муҳаббатнинг нафратга айланиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. Раъно истар-истамас кириш эшиги ёнига чиқди.       Қизнинг таъналар билан лиммо-лим, совуқ нигоҳларга тик қарай олмаган Шавкат аранг салом берди.      — Яхшимисан, Раъно? Соғликларинг яхшими?      — Соғлигим қачондан бери сизни қизиқтирадиган бўлиб қолди? Худога шукр, нолимайман, — деб қуруқ оҳангда жавоб қайтарди Раъно.        — Бир айланиб келсак, дегандим... Сенга айтадиган гапларим бор эди.       — Бирга айланишга кимнидир излаётган бўлсангиз, ана, шаҳар тўла қиз. Гапларингизга келсак, сизни гапларингизни эшитишни ҳам истамайман, сизга айтадиган гапим ҳам йўқ!........
Show more ...
4 924
15
Ҳалигача ўзига кела олмай, дағ-дағ қалтираб, кўз ёш тўкаётган Раънога йигитнинг гаплари самимий бўлиб туюлди.        “Мастлик қурсин-а, ароқ таъсирида ножўя иш қилиб қўйди-да, аслида мени қаттиқ севади!” деган ўйга борган Раъно бироз таскин топди.      — Илтимос, мени тезроқ олиб боринг, у ерда мени қидириб қолишмасин...       — Ҳа, албатта, ҳозироқ йўлга тушамиз!.       — Шавкат ака, сизга ёлғон гапирган одам ким? Унинг кимлигини менгга айтинг, илтимос.      — Раъно, тушун, буни сенга айта олмайман. Тасаввур қилиб кўр: сенга бировга айтмайман, деб сўз берсам-у, сўзимни устидан чиқолмай, ваъдамни бузсам, менга бўлган ишончингга дарз кетмасмиди?       “Гапи тўғри, ваъдасини бузолмаса, нима қилсин! Шавкат акам ваъдасига вафо қиладиган йигит!”.       Раъно ёнида гуноҳкорона бош эгиб кетаётган Шавкатга тикиларкан, боягина ундан нафратлангани ёдидан кўтарилиб, қалбини яна оташ муҳаббат ҳисси чулғаб олди. Шавкат Раънони ичкарига киритиб юбориб, энди орқага қайтаётган маҳали қаршисидан Шоҳида чиқиб қолди. Бу гал Шавкат пичинг қилишдан ўзини тийиб туролмади: — Салом берди-ик, оппоқ қиз. Шоҳида Шавкат ўзини мазах қилаётганини тушуниб, унга худди суваракка тикилгандек, ижирғаниб қаради.       — Мақсадга ўтинг! Нима гапиз бор эди менда? − Аввало бирор холироқ жойга ўтсак, дегандим.         Улар чеккароққа ўтишгач, Шавкат дўқ аралаш гап бошлади:       — Менга Раънони бузуқ, дегандингиз, лекин гапингиз мутлақо ёлғон бўлиб чиқди! У қиз бола экан!       — Йўғ-е! Сиз буни қаёқдан била қолдингиз? Ўзи шунақа дедими ёки-и бирга бўлдингларми?       Бунақа илмоқли саволдан Шавкат калавасининг учини йўқотиб қўйди... Қош қўяман, деб кўз чиқариб қўймасайди!.. Шоҳида йигитлар билан учрашиб юраверганидан кўзи пишиб кетгани боис, Шавкатнинг ҳолатидан, юз-кўзидан аллақачон ўзига керакли хулосани чиқариб олганди. Шоҳида кутилмаганда хо-холаб кулиб юборди:    — Вой, ўлиб қоламан! Раънодан кутсам ҳам, сиздан кутмагандим... Бало экансиз-у! Роса ичингиздан пишган писмиқ экансиз-а!       — Нималар деяпсиз ўзингизча? — Шавкат миясига қўққисдан келиб қолган фикрдан суюниб кетди. — Мен уни таниш гинекологга олиб борган эдим. Гапингизга аниқлик киритиш учун. Эътиборингиз учун, у бокира экан! Ҳа, гинекологнинг ўзи буни тасдиқлади!        Ҳозирги айтилган гап тўқиб чиқарилгани Шавкатнинг шундоққина юз-кўзидан билиниб турарди. Шоҳида Шавкатни саволга тутди: — Қайси гинекологга олиб бордингиз?      Ўзимизнинг поликлиникадаги таниш гинеколог дўхтир хотинга.      — Поликлиникаларда гинеколог бўлмайди-ку.  − Шоҳида аслида поликлиникаларда гинеколог бўлиш-бўлмаслигини билмаса-да, йигитга ҳужум қилаётганди. — Гинекология марказига борган бўлсангизлар керак, а?      — Ҳа, ҳа, гапимдан адашиб кетдим, поликлиника деб юборибман, ўша ёққа... ҳалиги... гинекология марказига борувдик.      — Адашмаётган бўлсам, пешиндан кейин чиқиб кетдинглар, шундай эмасми? Раънони тушлик пайти ошхонада кўргандим.      — Ҳа, нима бўпти шунга? Қачон борганимизни сизга нима дахли бор? Гапни чувалатмай, нега бўҳтон қилганингизни гапиринг!      — Намунча ичингиз тор бўлмаса! Дахли бўлгани учун ҳам гапираяпман. Билмасангиз, билиб қўйинг, гинекология марказида гинеколог врач соат саккиздан ўн иккигача ишлайди! Сиз у ерга бормагансиз, Раъно билан кайфу сафо қилиб келаяпсиз! Тўғри топдимми?! Гапимни бўлмай, охиригача эшитинг, гапим тугаса, кейин сизни эшитаман, хўпми? Мен сизни лақма, гўл, деб ўйласам, кечириб қўясизу, қип-қизил аҳмоқ ҳам экансиз! Қизишманг! Негалигини айтайми? Ҳозир тиббиётимиз тараққиёти а-аанча жадаллашиб кетган! Пули тўланса бас, истаган жувонни бир зумда қиз болага айлантириб беришади. Нима демоқчи бўлаётганимни тушунаётган бўлсангиз керак ё янаям очиқроқ айтайми? Пул нималар қилмайди! Эрта-индин етимхонамизга текширувга гинеколог келиши керак. Шунақа пайтларда, бошлиғимиз гап-сўзга қолмаслик учун ҳайдовчиси билан Раънони шифохонага жўнатади. Севгилингиз эса... у ердан бир юмалаб онаси ўпмаган қизга айланиб қайтади! Тушунарлими?.... Давоми бор......
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
5 335
15
Лифт эшиги очилиб, иккаласи йўлакка чиқишди. Шавкат ўнг тарафдаги эшикни калит билан очиб, Раънони ичкарига таклиф қилгандагина, қиз уйда ҳеч ким йўқлигини пайқади, акс ҳолда Шавкат эшик қўнғироғини босмасмиди?       Раъно: − Кирмайман! −  деб туриб олди. Шавкат ялинди: − Раъно, илтимос, кира қолсанг-чи, нима, менга ишонмайсанми? Икки оғиз гапим бор, холи жойда гаплашиладиган гап эди. Шу учун шу ерга олиб келдим.       — Бу сизларнинг уйингизми? Ота-онангиз қаерда?       — Йўқ, бир танишимнинг уйи. Ўзи ишда. Кирақол, қўшнилари кўрса, бошқа хаёлга боришмасин!        Кўнгли ғашланган Раъно итоат қилишдан ўзга чора тополмади.      Ичкарига киришгач, эшикни қулфлаган Шавкатнинг ўзига қаттиқ тикилиб турганини кўрган Раъно ўзини ноқулай сезди ва ерга боқди.       Қизнинг ерга қараганини Шавкат ўзича бошқа нарсага йўйди.       — Кўзларимга бир қара.       Раъно кўзларини ердан узиб, йигитга саволомуз боқди.       “Тавба, наҳотки шунчалик самимийдек боқувчи бу кўзлар алдамчи, хиёнаткор бўлса? — деган ўй кечди Шавкатнинг хаёлидан. — Наҳот у бошқалар билан... Йўқ, йўқ, бундай бўлишига ҳеч ишонгиси келмайди, лекин Шоҳиданинг ёлғон гапиришидан не наф?..”         — Ўша куни, учрашишга келишган кунимиз қаерга кетгандинг?         — Бошлиғимизнинг топшириғи билан театрга либослар олиб келишга.        — Ҳайдовчи биланми?        — Ҳа.        — Нега айнан сени юборди?        — Чунки тадбирни ташкиллаштириш ва рол ижро этиш менинг зиммамга юклатилган эди.       “Э, ҳа, ҳаммаси тушунарли. Нега бунчалик содда кўринади, десам, саҳнада роллар ўйнайвериб, ҳаётни ҳам саҳна ўйинига айлантириб юборган экан-да. Гап буёқда экан-да. Артист! Ўзини беғубор кўрсатишга бунчалар устаси фаранг бўлмаса!”.      — Менга бир дугонанг сени тўғри келган одам билан юриб кетаверади деб айтди, — дангал гапга ўтди Шавкат. − Қиз бўлсанг уйланаман... Эшитган гапи қулоғимга янглиш чалинмадимикан, деб қулоқларига ишонмай қолган Раънонинг тили базўр айланди: — Нима?       Қиз  кафтлари билан юзини тўсганча, ҳўнграб йиғлаб юборди.      — Менга ишонмасангиз, ишонманг, майли. Лекин ҳақорат қилманг. Дабдурустдан Шавкат қизни ечинтиришга урина бошлади. Раъно авваллари Шавкатнинг бармоғи тегиб кетсаям вужудида қайноқ тафтни ҳис қиларди, ҳозир эса совуқ илон тегиб кетгандек сесканиб, ўзини орқага тортди.       — Илтимос қиламан, тегманг менга! Худо хайрингизни берсин, шарманда қилманг мени! Сизга ишонганим учун келгандим! Аммо маст Шавкат қизнинг ялиниб-ёлворишларига парво қилмай, уни маҳкам қучоқлаб олганча, бир қўли билан оғзини бекитди, иккинчи қўли ечинтира бошлади.. ...Шавкат ваннахонага кириб, ювинаётганидлгина кайфи сал тарқаб, нима иш қилиб қўйганини англаб етди. “Нималар қилиб қўйдим? Нега аллақаёқдаги ғийбатчининг гапига ишона қолди-я? Энди уни бу аҳволда ташлаб кетиш ғирт номардлик бўлади-ку!”       Шавкат хона бурчагида қунишиб, икки тиззасини кўллари билан қучоқлаб олганча зор-зор йиғлаётган Раънога тикилар экан, ўзидан нафратланиб, жирканиб кетди.     — Раъно, мени кечир! Қаршингда гуноҳкорман!      — Нималар қилиб қўйдингиз? Тарбиячиларим, дугоналаримнинг кўзларига энди қандай қарайман?     — Мен... сенга уйланаман, ҳаммаси яхши бўлади. Сен ҳеч кимга “чурқ” этиб оғиз очмасанг, ўзинг оғзингдан гуллаб қўймасанг, ким ҳам билиб ўтирибди?       — Эҳ, сиз!... Агар бизни текширишга гинеколог врач келиб туришини билганингизда, бунақа демаган бўлардингиз. Эртами, индин келиб қолиб, бизни кўрикдан ўтказса, менинг аҳволим кундай равшан бўлади-ку! Нима деган одам бўлдим?!! Бу кунимдан ўлганим яхшийди!!!       — Унақа дема, ўзингга ўлим тилама, Раъно! Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришталар омин дейишармиш. Нафасингни ел учирсин! Дўхтир келган куни, мен албатта ўзим у билан гаплашаман. Ҳаммасини ётиғи билан тушунтираман, керак бўлса, оғзига сиққан пулини ҳам бераман. Унинг ҳам бола-чақаси бордир. Кўрасан, ҳали иккаламиз аҳил-тотув яшаймиз, бахтли турмуш кечирамиз. Сен менга кераксан! Сенсиз ҳаётнинг менга асло қизиғи йўқ!.........
Show more ...
5 025
15
​​— Салом берди-и-ик, йигитни гули! Булбул сайраяптими-и-и, ишқилиб?        Қизнинг гап оҳангидан сал ўнғайсизланган Шавкат мужмал тарзда “Шукр, яхши”, деб қўйди.       — Сизга бир гап айтса-а-мми, айтмаса-а-мми, деб турибман. Фақат эркакмисиз ёки чақмачақар хотинмисиз − шуни билмай турибман.       Бу гапдан Шавкатнинг жаҳли чиқди. — Ҳой, қиз, тилим бор экан деб, оғзингга келганини валдирайверма! Ўғил бола бўлганингда, шу гапинг учун ўзим билардим сени нима қилишни!        — Дўқ уришдан олдин Раънойизни тийиб олсангиз яхши бўлармиди. Бир қараса, бошлиқ билан, гоҳ ҳайдовчи, баъзан эса сиз билан... дон олиши-и-иб юрибди. Мен сизни бу ҳақда биласиз, лекин ҳамиятсиз йигит экан, бунга фарқи йўқ экан, деб ўйловдим. Лекин кўриб турибман, содда, лақма, ўлгудай гўл йигит экансиз! Раъно сизни лақиллатиб юрибди. Бизда шунақа қизларам бор, яхши еб-ичгиси, яхши кийингиси келади-да, кўнгилхушлик қилиб-қилиб, кейин сизга ўхшаган анойини топиб олади-ю, йигит шўрликнинг бошини айлантири-и-иб, тегиб олади. Сизга ачинганимдан айтаяпман бу гапни. Шим кийиб юрибсиз, ҳар ҳолда эркаксиз деб ишонаман, орамизда бўлиб ўтган гап-сўзлар шу ерда қолсин! Раънога айтсангиз, менинг ундан қўрқадиган ерим йўғ-у, ўйнаши — бошлиғимизга айтса, менга бу ердаги тор каталакни янаям торроқ қилиб қўйиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, тағин “бўйимда бўлиб қолди”, деб сизни чув тушириб, осилиб олмасин. Мулойим кўрингани билан, у ичидан роса пишган, пихини ёрган айёр. Алданиб қолманг, дейман-да. Бўпти, йигит! Ишондим-а...   ...Орадан икки-уч кун ўтди ҳамки, Шавкатнинг дараги бўлмади. Бу орада Раъно ич-этини еб, адойи тамом бўлди. Бир томондан дугоналарининг “Ҳа, Шавкат ташлаб кетдими?”, “Бошқасини топиб олибдими?”, қабилидаги гап-сўзлардан безиб қолган бўлса, иккинчи томондан йигитдан хавотир олаётганди. Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да. Касал бўлиб қолмадимикан? Ичида ҳар лаҳза “Э, Худо, уни ўз паноҳингда асра, бало-қазолардан сақла!”, деб илтижо қиладиган бўлиб қолди...     Ниҳоят Шавкат муассаса биноси олдига маст ҳолатда келиб, Раънони чақиртирди. Раъно дугоналаридан Шавкат келиб, уни йўқлаётганини эшитиб, севиниб кетди, аммо ёнига яқинлашганда йигитдан тарқалаётган ароқ ҳиди “гуп” этиб димоғига урилди-ю, кўнгли беҳузур бўлиб кетди.      — Салом, менсиз зерикмагандирсан, а? Ка-а-йф қилиб юрибсанми?! — Шавкатнинг кўзлари сузилиб, гаплари чўзилиб чиқарди. − Ассалому алайкум, Шавкат ака! Бу нимаси? Сизнинг ичишингиздан бехабар эдим... Кайфни мен эмас, ичиб олиб сиз қилаяпсиз, шекилли? − Э, йў-ўқ, мен ароқ кайфини айтмаяпман... Гўзалсан, ошиқларинг кў-ўп. Ишқдан кайф қилиб юрибсанми, деяпман! Ҳа, майли... Бир соатга сўраб чиқ, таксида бир жойга бориб келамиз.      — Қанақа ошиқлар? Нималар деяпсиз? Ҳеч қаерга бормайман, сиз мастсиз. Ҳушёр бўлиб келсангиз, ўшанда гаплашамиз, — деди йигитнинг совуқ муомаласидан кўнгли ранжиган Раъно.        — Демак, мени яхши кўрмас экансан-да. Гапларинг ёлғон экан-да!      — Ундай эмас. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз.      — Унақада исботла, юр мен билан. Сиз билан дунёнинг нариги четига кетишга ҳам тайёрман, сиз ёнимда бўлсангиз бас, дегандинг-ку.     — Аммо бу аҳволда эмас.     Шавкат ялиниб туриб олгач, Раъно ночор розилигини билдирди. Тарбиячидан бир соатга рухсат сўраб чиқди. Улар муюлишгача жимгина кетишди. Чорраҳага етганларида Шавкат такси тўхтатиб, бориладиган манзилнинг номини айтди. Икковлон Тикода манзилга етиб боргунларига қадар, на йигит бир сўз айтди ва на қиз оғиз очишга ботинолди. Тўққиз қаватли бино қаршисида таксидан тушишгач, қиз Шавкатга эргашди. Улар лифтга чиқишгач, Шавкат олтинчи қаватнинг тугмачасини босди. Улар то юқорига кўтарилишгунга қадар қизни турли хаёллар ўз гирдобига олди. Раъно Шавкат акам мени ота-онаси билан таништириш учун олиб бораётган бўлса керак, деган ўйга бориб, ўнғайсизланди. Улар “Ота-онанг ким?” деб сўраб қолишса, нима деб жавоб беради? Шавкат унинг етимлигини яширган бўлсачи? Улар “Насл-насабининг тайини йўқ қизнинг бизга кераги йўқ”, дейишса-чи?!........
Show more ...
4 891
16
Раънонинг икки юзи ловуллаб, уялганидан ерга тикилди. Қиз қулоғи билан севади, деган гап бор. Шу тарздаги гапларни эшитиш қайси қизга хуш келмайди, ким ҳам эриб кетмайди! Раъно ҳам худди шундай ҳолатга тушганди… Қизларнинг-ку, ҳасаддан ёрилиб кетишларига бир баҳя қолди. Чиройли сўзлар фақатгина китобларда, кинолардагина учрайди ва ёқимли овоз ҳамда таъсирли сўзлаш фақат сухандонларгагина хос, деб юрган қизалоқ, бугун фикри хато эканлигини англаб, юрагида алланечук ширин туйғулар уйғонди... Шаънига айтилган мақтов сўзларидан Раъно ўзини еттинчи осмонда парвоз қилиб юргандек ҳис этди!      Базм тугагандан сўнг йигит уни ташқарида кутиб турганини кўрган Раънонинг юраги алланечук орзиқиб кетди. Наҳотки... ниҳотки ўзи ҳамиша орзу қилиб келган шаҳзодасини учратган бўлса?!        Йигит қизга жилмайиб тикилганча: — Сизни кўриб тургани олдингизга бориб турсам майлими? — деб сўради.       Қиз дастлаб нима деб жавоб қайтаришни билмай, каловланиб қолди: “Ҳа”, дейишга, ёнидаги дугоналаридан истиҳола қилди, “Йўқ”, дей деса, ўзи ҳам уни қайта кўриш учун ичидан “жон-жон”, деб турибди.       Шаддод дугоналаридан бири Шоҳида унинг ўрнига жавоб бериб, мушкулини осонлаштирди: — Шуниям сўраб ўтирасизми, келавермайсизми келгингиз келса!      Шавкат Раънодан кўз узмаган кўйи яна саволини такрорлади: — Майлими? — Ихтиёр ўзингизда, — деди Раъно уялинқираб. ...Шу-шу бўлди-ю, улар тез-тез учрашиб турадиган бўлишди.      Бу қизнинг ҳаётидаги энг бахтли дамлар эди! Раъно балоғат ёшига етгани учун, паспортини олган ва эндиликда иш тақсимотини кутаётганди.       Байрам арафасида кутилмаганда бошлиқ уни чақириб қолди.       — Раъно, байрамга бағишлаб тадбир ўтказмоқчимиз. Энди бу ёғига ўзинг бош-қош бўлмасанг бўлмайди. Ҳадемай, биздан ҳам қутуласан, – деб ҳазиллашиб, кулди. — Театр бошлиғи билан гаплашиб қўйганман, ҳайдовчим билан бирга борсангизлар, тадбирда кийиш учун зарур бўладиган турли костюмларни бериб юборади. Ҳозироқ бориб олиб келинглар. Кейин бугуноқ тадбирга тайёргарликни бошланглар.        Раъно бошини ирғаб, “Хўп бўлади”,  деди-ю, Шавкатни огоҳлантира олмаслигини, у кутиб қолишини ўйлаб, ичидан зил кетди. Лекин буни бошлиққа қандай айтади? Шавкат бало! Тарбиячи Холис опани ҳам қўлга олволди-я! Кунда-кун ора қутида шоколад олиб келиб: “Жон опа, бир соатга рухсат беринг, айланиб келайлик”, дерди. Холис опа ҳам Раънонинг раъйини қайтаргиси келмай, унга “хўп” дерди, тезда қайтишни тайинлаб қоларди.       Раъно бошлиқнинг хонасидан чиқиши билан йўлакда ўзини кутиб турган ҳайдовчини кўрди. У Раънога қараб: — Тайёрмисиз, кетдикми? — деб сўради.      Раъно индамай, бош ирғаб қўйиш билан кифояланди.      Театр жамоаси репетициядалиги боис, режиссёрни анча кутиб қолишди. Ниҳоят, репетиция тугаб, режиссёр чиқди ва узр сўраб, бир аёлни чақирди.       — Озода, сиз буларга ўша эски костюмларни бериб юборинг.      Аёл Раънонинг қўлига эски-туски кийимларни тутқазди...      Қадрдон гўшасига етиб келиши ҳамоно Раъно Шавкатни излади. Аммо у ҳеч қаерда кўринмас эди... Нима бўлдийкан? Уни кутмасдан кетиб қолдимикан? Нега кутмади экан? Раъно қўлига қоғоз ва қалам олиб, тадбир режаси ва қўйилажак томошаларнинг тахминий рўйхати, табрик сўзларини ёзишга киришди, аммо фикрларини бир жойга жамлай олмаётганди. Фикру хаёли фақат Шавкатда эди. Раъно ўша куни кечгача уни маҳтал бўлиб кутди, лекин йигитнинг дараги бўлмади. Дугоналаридан сўраганди, улар “билмадим”, дегандек, елка қисиб қўйишди. Шоҳида эса энсаси қотгандек: — Нима, Шавкатингга қоровулманми? Қаердан биламан! Бор, бошимни оғритма, ўзи бошим оғриб турибди! — деб бобиллаб берди. Раънога дугонасининг муомаласи оғир ботса-да, ноиложлигидан индамай, тадбир тантаналарини қоғозга туширишда давом этди...        Шавкатнинг Раънони кутмасдан кетиб қолишининг ўзига яраша сабаблари бор эди. Раъно топшириқ билан кетганини бошлиқдан бошқа ҳеч ким билмагани боис, бошқаларга қизнинг қаёққа, нима учун кетгани номаълум эди. Бу ҳолатдан Шоҳида фойдаланиб қолди. У йўлакка термулиб ўтирган Шавкатга яқинлашиб, гап отди:........
Show more ...
4 683
16
ГИРДОБДАГИ ГУЛ. 1 қисм Тақдир экан,  Раъно болалар уйида улғайди. Онаси энди дунё юзини кўрган чақалоғини шу муассаса остонасига ташлаб кетган экан. Шунгаям ўн олти йилдан ошибди.      Болалар уйининг ходимлари етим болаларга ҳар қанча ғамхўрлик кўрсатишмасин, Раънога барибир ота-онанинг меҳри етишмаётгандек эди. Қиз яқин, қадрдон кишиларининг суйиб, эркалашларига эҳтиёж сезарди. Ота билан онанинг ўрнини ҳеч ким босолмас экан.       Болалар уйида тарбияланувчилар ҳеч нарсадан камчилик кўрмаётгандай бўлиб ўсадилар. Аммо уларнинг баъзилари нимагадир ҳаётдан норози, аламзада, серзарда, қўпол бўлиб улғаядилар, ўзларининг шу кўйга тушишларига биринчи навбатда ота-оналарини айбдор деб биладилар, кейинроқ эса эркин ўйнаб-кулиб юрган, ота-онасининг бағрида шодон яшаётган “эркатойлар”га ҳасад аралаш нафрат билан боқишади.       Мутахассислар буни яхши билишади, шу сабабли тарбияланувчилар кўнглида эзгу туйғулар уйғониши учун мутолаага, адабиётга ва санъатга зўр беришади, уларда бирон ҳунарга қизиқиш уйғотишга ҳаракат қилиб қолишади. Раъно китобга меҳр қўйиб улғайди. Балки шу сабаблидир, болалар уйида ўзининг одоби, ибратли хулқи билан ажралиб турарди.        Намунали хулқи учун Раънога туғилган кунини муассаса ҳудудидан ташқарида, аммо тарбиячилар назорати остида нишонлашга рухсат беришди.        Раънонинг қувончи чексиз эди. Лекин унинг бу қувончига ҳамма ҳам бирдек шерик эмасди. Айрим тарбияланувчилар ҳатто очиқдан-очиқ пичинг, кесатиқлар билан Раънонинг кўнглини чўктиришга, ўкситишга уринишди. —  Раънохон, қандай қилиб рухсат тегди? Бу дейман, попукдай қош-кўзларингни сузиб, бошлиқни эритгандирсан-да, а? Чатоқсан!        — Ҳа, энди, баъзиларнинг шохи бор-да, шохи бор!        Шу чоққача индамай ўтирган Раъно китоб ўқишда давом этаверди-ю, бироқ ўқиганларининг ҳеч бир хаёлига кирмас, ҳадемай бу ердан қутуламан-ку, шулар билан пачакилашиб, нима обрў топардим, деганча, ўзини юпатишга, уларнинг гап-сўзларига аҳамият бермасликка уринарди.       Каравотда ётганча, қош-кўзларига бўёқ чаплаётган Шоҳида ҳам гапга аралашди:  — Йўқ, йўқ, у йиғла-а-аб бошлиқнинг кўнглини юмшатган, ахир Раъно арти-и-ист! Ўзини бечора қилиб кўрсатиш унинг учун чўт эмас.      Шоҳиданинг бу гапини кўтаролмаган Раъно унга ялт этиб қаради:       — Нималар деяпсан, дугонажон?!  Сенга нима ёмонлик қилгандим?!       — Во-о-ой, мен нима дедим?! Сени қайтага мақтаяпман-ку! Бизга уюштириладиган томошаларга саҳна кўринишларини ёзиб берсанг, бунинг устига устак, қойилмақом қилиб ўзинг яратган ролларни ўйнасанг, талант, артист, демай, яна нима дейишим керак?!       Раъно индамасдан дам олиш хонасига қараб кетди. Кўнгли тўлиб, йиғлагиси келган пайтларда, кўз ёшларини ҳеч кимга кўрсатмаслик учун ўша ерга кириб олиб, овоз чиқармасдан, тўйиб-тўйиб йиғлаб оларди...       Туғилган кун жуда мароқли ва эсда қоларли даражада ажойиб ўтди! Уни камситиб, масхара қиладиган қизлар ҳам унга яхши тилаклар билдиришганда, Раъно севинчдан сал бўлмаса йиғлаб юборай деди, лекин яна “артист, ёлғондан кўз ёш тўкишга уста” каби таъналарни эшитмаслик учун, ўзини йиғидан аранг тийди.       Таваллуд топган куни нишонланаётган қаҳвахонада, Раъно тасодифан Шавкат деган йигит билан танишиб қолди. Йигит туғилган куни ўтказилаётганидан хабар топгач, ялтироқ қоғозларга ўралган бир қучоқ атиргулларни гулдастани Раънога ҳадя қилди! Шу чоққача қизга ҳеч ким гул совға қилмаганди. Беихтиёр тўлқинланиб кетган Раъно кўзларига ишонгиси келмасди. Йигит келишган, баланд бўйли, чиройли, худди эртаклардаги шаҳзоданинг нақ ўзи эди! Аммо асосийси бу эмасди. Энг муҳими, Раъно умрида илк маротаба йигит кишидан ёқимли ва нафис сўзларни эшитди.       — Бу ерга қайси малика ташриф буюрган деб қизиқсам, дугоналарингиз сизнинг таваллуд топган айёмингиз билан муборакбод этиш учун йиғилишганини айтишди. Раъно, исмингизнинг маъноси чиройли гул, демакдир. Сизга туҳфа этган, арзимаган гулларимнинг қаршисида сизнинг жамолингиз янада мафтункор ва атиргуллар ҳам ҳуснингиз қаршисида хижолат! Сиз ниҳоятда гўзалсиз!.....
Show more ...
5 828
16
Қўшнининг оқибати.   Шаҳар чеккасида эл орасида "Шимолий туман" деб номланадиган маҳаллага янги оила кўчиб келди. Қатор қилиб қурилган кўркам коттежлар, ёнида икки қаватли уйлар солинган бу жойга асосан ёш оилалар кўчиб келишаётган эди.      Нозигул ва Ахтамжон ҳам уч қиз-у, бир ўғиллари билан янги коттежга кўчиб келишди. Атрофда ҳали ҳамма уйлар тўлиқ қуриб битказилмаганлиги боисидан деярли ҳеч ким яшамас, фақат ўнг тарафларидаги уйда чол кампир Одил бобо ва Тўйбиби хола яшарди. Нафақадаги кекса чол кампирнинг уч қиз ва икки нафар ўғиллари бўлиб, катта ўғиллари Қодиржон иш юзасидан бошқа шаҳарда яшар, қизлари турмушидан тинчиб кетишган, фақат кенжатой ўғиллари Камолжон ҳарбий хизматдан қайтишини кутишаётган экан. Коттежлар кичик қишлоққа туташиб кетган эди.      Нозигулга янги уйлари жуда маъқул бўлди. Хоналари унча катта бўлмаса -да болалари билан яшаш учун ҳамма шароит бор. Ошхонаси ҳам ичида. У кўп йиллар қайноғасининг оиласи билан бир ҳовлида тиқилишиб яшашгани учунми, бу ерда ўзини жуда эркин ҳис қилаётганди. Нозигул боғчада тарбиячи бўлиб ишлар, Ахтамжон эса ҳайдовчиликни ўргатадиган мактабда ўқитувчи эди.     Янги қўшнининг кўчиб келиши Тўйбиби холага унча ёқмади. Хола табиатан ғийбат қилишни яхши кўрадиган, кўчада дарвозасининг олдида ўтирволиб, қишлоқчага ўтиб қайтадиган кишиларга ҳамманинг орқасидан гапириб ўтирадиган аёллар тоифасидан бўлиб, Нозигулнинг унинг бекорчи гапларига эътиборсизлиги, гап-сўзга ҳуши йўқлиги холани ранжитган эди. Нозигул кўнгли, қўли очиқ бўлса -да, миш-миш гапларни ёқтирмаслигини айтгани холанинг аччиғини келтирди. "Ҳап сеними, ҳали шошмай тур" -хола ўзича қўшнисини шундай деб ичида яниб қўйди.      Бу орада кўклам нафаси сезилиб қолди. Ахтамжон фарзандларини ёнига олиб кичиккина экин ерини тартибга келтирди. Қўшниларининг катта ўғли, қизлари шаҳарда яшашларини билгани учун улардан ҳам ўз ёрдамини аямади. Ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган экин ерларини текислаб, помидор, бодринг, қовоқдан тортиб ловиягача экди.      Аммо Одил бобонинг еридаги экинлар унча яхши ўсмади. Ахтамжоннинг ери эса гуллаб яшнади. Эҳтимол, Нозигул ҳам эрига ёрдам бериб, болалари билан бирга экин ерига алоҳида меҳр билан қарагани бунга сабаб бўлгандир. Қўшниларнинг ҳовлиси орасида девор бўлмаганлиги боис, уларнинг гуллару, экинлар билан чиройли кўринаётган ҳовлиси Тўйбиби холанинг асабини қўзғарди. Бир куни Ахтамжоннинг ҳовлисида ҳеч ким йўқ деб ўйлаган хола секин уларнинг ҳовлисига ўтди. Гуллаб яшнаб турган атиргул кўчатларини, эндигина бош кўтараётган токларни тагидан қўпориб ташлади. Ҳовли юзасида қолиб кетган болалар ўйинчоқларини, кичик велосипедни олиб ўз ҳовлисига ўтиб кетди. Аммо мактабдан бироз эрта келиб, унинг қилмишларини дераза орқали кузатиб ўтирган қўшнисининг катта қизи Озодани кўзи илғамади.      Озода 9 -синфда ўқийдиган, эс- ҳушини таниган қиз бўлса-да, қўшни холанинг нега бундай қилганини дастлаб тушунмади. Хола укасининг велосипедини олиб кетгани жуда алам қилди. "Демак ҳовли юзасида қолиб кетадиган қанча буюмларнинг ўз ўзидан ғойиб бўлаётгани бекорга эмас экан да. Тўйбиби хола нега бунақа қилади? Онам эшитсалар қанча хафа бўладилар. Ўтган куни кир ювадиган катта тоғорамиз йўқолди. Қайсидир куни Гули синглимнинг чиройли туфличаси ғойиб бўлди... Энди ҳовлида ҳеч нарса қолдирмай ўзим йиғиштириб қўяман."      Озода шу хаёллар билан ҳовлига тушди-ю, ҳозиргина хола қўпориб ташлаган атиргул ниҳолларини, токларни қайтадан ўрнатмоқчи бўлди. Айрим ниҳолларнинг илдизи қолиб, танаси узиб ташлангани учун қайта ўрнатишнинг иложи бўлмади. Қизнинг йиғлагиси келиб кетди. Онасининг асабини бузмаслик учун кечқурун отасига бугунги воқеани гапириб берди.      Ахтамжон бироз ўйланиб турди-да, қизига бу гапни онасига айтиб ўтирмаслигини тайинлади. Ўзи бўлса қўшни билан орасини бузмаслик учун аввалгидек муомала қилиб юраверди. Нобуд бўлган кўчатлар ўрнига бошқаларини экди. Ўғлига худди ўшанақа бошқа велосипед олиб берди.......
Show more ...
6 540
13
​​Сизга бирор нима пишириб олиб келмоқчи, шекилли. Ўғлингиз бўлса ҳозиргина дорихонага чиқиб кетдилар, -деб жавоб берди. Хола ўйланиб қолди. "Ўғлим? Ахир ўғилларим иккиси ҳам шаҳарда-ку. Кеча нима бўлди ўзи менга? Мени ким олиб келди экан касалхонага? Наҳотки қўшниларим бўлса?" Эсига чолининг ўғли билан шаҳарга кетгани, ўзининг шилпилдоқ пиширгани, бошининг қаттиқ оғригани тушди. Ҳовлига чиқмоқчи бўлганини ҳам эслади." Демак, менга нимадир бўлган..." Хонага кириб келган Ахтамжон ҳамшира қизга "Мана дориларни олиб келдим. Аҳволлари яхшими?"- деганини эшитиб,хола қайта кўзларини очди. Ахтамжоннинг орқасида қўлида кичик кастрюлка билан жилмайиб турган Озодага кўзи тушиб,ғалати бўлиб кетди. "Мен буларга қанча ёмонликлар қилдим. Шу қизга келган совчиларга қанча ғийбат қилиб ёлғон гапларни айтдим... Аммо булар ҳаммасини билишса ҳам билмасликка олишди. Одамгарчилик қилишда давом этаверишди. Агар шулар бўлмаса, аҳволим нима кечарди? "Кекса аёлнинг юрагида илк бор ўз қилмишларидан пушаймонлик пайдо бўлди." Шулар бўлмаса, ўлиб қолишим мумкин эди -ку" -Ҳа,холажон анча яхшимисиз? Сиз бунақа қилиб бизни чўчитманг, бошқа. Хўпми? Тўй бошлаб қўйдик, худо ҳоҳласа ўзингиз бош бўласиз, энди. Ахтамжон қисиқ кўзларида бир олам қувонч билан холага қаради. -Тезроқ тузалинг. Ҳали Камолжоннинг тўйи ҳам бор. - Насиб қилса болам, албатта. Ўша кунларга етказсин. Муборак бўлсин,тўйлар. Тўйбиби хола зўрға шундай дедию, узун сочларини битта қилиб ўриб олган Озодага қаради. Бахтли бўл, қизим... Мени кечир. Моҳигул Назарова.
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
6 859
13
Бу орада бир йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Нозигул доимгидек қўшниларига меҳрибон, тансиқ овқат қилса албатта илинар, холанинг қизлари меҳмонга келса яқин дугоналари келгандек хурсанд бўлиб уйига таклиф қилар, ҳатто тандирда нон ёпса ҳам "ҳамсоянинг ҳаққи,"- деб киритар эди.      Тўйбиби хола эса барибир ўзгармади. Бир куни қўшнисининг уйидан одатдагидек қолиб кетган чиройли пахта гулли косани ҳовли юзасидаги стол устидан олиб кетаётганида эса орқасидан кимдир "хола,тўхтанг," -деб чақираётганини эшитиб тўхтади. Қараса, Озода экан. - Косани менга беринг, деди қиз. -Ие,узр қизим. Мен ўзимизники деб ўйлабман. Тўйбиби хола косани узатаётиб қизарганича узр сўраган бўлди. -Хола доим бизнинг ҳовлимиздан нарсаларимизни олиб чиқиб кетасиз. Уялмайсизми? Озода ёшларга хос қизиққонлик билан сўзлаганча Тўйбиби холанинг кўзига қаради. Қанча буюмларимизни олиб кетганингизни кўрганман. Укамнинг велосипедини қизингиз Гулбаҳор опага бериб юборганингизни ҳам кўрдим. - Вой худойим. Сири очилган хола лўлилик қилишга ўтди. Менга сенларнинг нарсаларинг нимага керак? Бувинг тенги кишига туҳмат қилишга уялмайсанми? -деди у овозини баландлатиб. Қачон олганимни кўрдинг? -Хола, бўлди қилинг. Мен сиз билан уришмоқчи эмасман. Фақат бу ишингиз яхши эмаслигини айтмоқчийдим. Озоданинг буғдойранг юзлари оқариб кўзларига ёш келди.- Биз нима ёмонлик қилдик, сизга? Э қўйинг- э. Қиз шу гапларни айтди-да, бурилиб уйига кириб кетди. - Вой тавба қилдим. Туҳматчи қўшниларнинг дастидан дод!- Хола ўзига ўзи гапирганча ҳовлисига ўтиб кетди. -Ҳали қараб тур,сенлар... Туҳматинг бошингдан қолсин. Мени ўғри қилолмайсан!      Озода бу воқеа ҳақида ота-онасига гапирмади. Бу орада мактабни тугатиб, олий ўқув юртига сиртдан ўқишга кирди. Ўзи ўқиган мактабда етакчи бўлиб иш бошлади. Табиийки унга оғиз соладиганлар пайдо бўлди. Бир куни Озодани сўраб келган совчилар тасодифан Тўйбиби холага дуч келишди. Хола Ахтамжон билан Нозигулни зиқналикда, Озодани бўлса ишёқмасликда айблаб роса ёлғон тўқиди. Совчи аёллар унга ҳеч нарса демай, хайр -маъзурни ҳам насия қилиб жўнаб қолишди. Хола ўзича Озодадан шу тахлит ўч олди. Бу орада Тўйбиби холанинг ўғли Камолжон ҳам ҳарбий хизматдан қайтиб, вилоят марказидаги педагогика университетига ўқишга кирди. У ҳафталаб ўқишда бўлгани учун шанба якшанба кунларидагина уйда бўлар, қолган кунлар эса хола чоли билан иккиси қолишарди. Ахтамжон коттежнинг тўрт томонини девор билан ўраб, чиройли темир дарвоза ўрнатди. Ҳовлининг бир томонидаги бўш ерда ҳавас билан ўғли учун иморат, ҳаммом ростлашга тушди. Ёзнинг охирги кунлари эди. Ўша куни Одил бобо Камолжон билан катта ўғли Қодиржонникига меҳмонга кетди. Хола келини билан унча келишмаслиги боисими ёки ҳовлисини ёлғиз қолдиргиси келмадими, шаҳарга бормади. Хамирли овқат егиси келиб, шилпилдоқ пиширди. Қиймали шилпилдоқни еб, жойига чўзилган эди, бирдан мазаси қочди. Боши қаттиқ оғриб,кўнгли айниб, ўзини ёмон ҳис қилаётганини сездию, "Нима бало қон босимим кўтаряптими?" -деб ўйлаганча, ҳовлига чиқмоқчи бўлди. Ўзича сўрига чўзилиб ўтирса, яхши бўлиб қоладигандек туюлди. Аммо ҳовлига чиқиш учун хонанинг эшигини очган пайт кўз олди қоронғилашиб, ерга қулади...      Ўша куни Нозигул иссиқ нон кўтарганча қўшнининг уйига чиқди. Унинг чақириғига ҳеч ким жавоб бермагач, кичик дарвозани очиб, ҳовлига кирди. Қараса, Тўйбиби хола хонасининг эшиги ёнида чўзилиб, хириллаб ётибди. Қўрқиб кетган аёл уйига қараб югурди. Ахтамжон дарров "тез ёрдам"га қўнғироқ қилди-ю, қўшниникига чопди. Орқасидан етиб келган хотинига ёстиқ олиб чиқишни буюриб, холани жойидан қўзғатмай бошини тагига ёстиқ қўйди.      Тўйбиби хола касалхонада ўзига келди. Билагига улаб қўйилган томчидорини тўғрилаётган ҳамшира қиздан зўрға "Менга нима бўлди?"- деб сўради. Хушсуратгина ҳамшира қиз унга қараб жилмайганича: -Э,холажон, роса қўрқитдингиз ҳаммани. Сизни худо асрабди. Ўғлингиз билан келинингиз сизга жуда меҳрибон экан. Иккиси ҳам тонггача бошингизда ўтириб чиқишди-я. Қон босимингиз кўтарилиб кетибди. Шифокорларимиз зўрға туширишди. Сизга ҳозирча жойингиздан қўзғалиш мумкин эмас. Келинингиз уйига кетди.......
Show more ...
6 512
12
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн вас солату вас саламу аълаа росулиҳи Муҳаммад ва аълаа аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаиъйн. ЯХШИЛИК ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ ИККИ ТОИФАСИДАН БЎЛМАНГ! Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар: Улардан биринчиси бахилдир У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади Иккинчиси эса ғийбатчидир У одамларни ғийбат қилиб ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради Биз дунёда имтиҳондамиз Имтиҳон варақамиз қачон беркилишини бизга ажратилган вақт қачон тугашини билмаймиз. Иккиси ҳам тўсатдан юз беради. Лекин шуниси аниқ-ки диққат эътиборини ўз варағи қолиб бошқанинг варағини ўқиш билан ўтказганлар имтиҳондан ўта олмайдилар Кунингиз тинч ва осуда ўтсин Хонадонингизга тинчлик ва осойишталик умрингизга ва ризқингизга Аллоҳ барака ато этсин. 🤲
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
11 383
97
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса. Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди. Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди... 👉👇
Show more ...
7 062
2
ХАЙРЛИ  ТУН.                                                  Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам, эртага ИншаАллоҳ чиройли тонг ва файзли кун бор асло ёддан чиқарманг... Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин Аллохга омонатсизлар тонгда ғойибона дийдор кўришгунча Азизлар .....
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
12 714
109
​​... Кеча ҳамкасбим Дилноз бир танишини бошидан ўтган воқеани сўзлаб берди. Уч йил илгари ҳаётимдаги энг катта ҳатога йўл қўйдим. Яқинларимнинг гапига кириб менга яхшилик қилган инсонга туҳмат қилдим... Ўшанда айни ёз эди. Уй юмушларини тугатиб, болаларни боғчага обориб бозорга йўл олдим. Бозорга бориб сумкамни очсам катмоним йўқ, эссиз бекорга 30000 сўмни ҳавога совурдим, дея ўзимни койидим... Йўлда тушиб қолгандир дея ортимга қайтиб қидирдим, йўлда учраган бир икки одамдан сўрадим йўқ... Шу зайл орадан бир неча кун ўтди. - кечирасиз, синглим сизнинг исмингиз Гулсарами?! Орадан уч кун ўтиб 45 ёшлардаги эркак шундай дея дарвозамизни тақиллатди. - ҳа, келинг узр, танимадим десам. - синглим, эркак чўнтагини ковлаб қоғозга ўроғлик ниманидир чиқариб менга узатди. Ҳайрон бўлдим. Ҳалиги эркак: боғчани рўпарасидаги йўлакчадан топиб олдим, суриштирсам сиз катмон йўқотганизни айтишди деди. Шошиб қўлимга олиб қоғозни очиб қарасам ҳақиқатда мени катмоним, ичидаги пулларимни санадим, ҳаммаси жойида. Қайта қайта миннатдорчилик билдириб нотаниш инсон билан ҳайрлашдим. Кечқурун уйимга укам келганди, унга бўлган воқеани гапирсам, опа бирам соддасизей дея фикрларимни чалғитишга уринди Пулим кўпроқ эди катмонимни топиб олиб қайтарган одамга давоъим бор деб ариза берсангиз олам гулистон пул ишлаб оласиз деди Укам нинг гапларидан аввал аччиғим чиқди, кейин шошма озгина пул ишлаб олсам нима бўлибди дедимда маҳалла нозирига ариза бердим. Катмонимнинг ичида 100000сўм бор эди, сиз атиги, 30000сўмини қайтардиз дедим безбетларча айтган гапимга ўзимам ишониб. Синглим, нималар деяпсиз аҳир мен ҳатто катмонизни очиб ҳам кўрмадим, деб туҳматдан гарангсиб менга жавдираб турарди. Очиб кўрганмисиз, кўрмаганмисиз мен қаердан биламан, аммо пулимни сонини аниқ биламан дедим Синглим, менинг тўртта болам бор уларни ҳалол ризқ едириб катта қиляпман деди эркак. У бу гапларни айтаётган пайтида кўзлари ёшланди, мен эса уни кўрмаганга олиб гапимда қаттиқ турдим... Эркак бўйнига олмади, аммо мен туҳмат қилиб гапимда маҳкам турдим, у қилмаган айбини бўйнига олишга мажбур бўлди. Синглим,кичкинагина яхшилигим эвазига шунча катта ёмонлик яъни туҳмат билан жавоб қайтардингиз, мен маошга рўзғор тебратадиган оддий одамман, сиз менинг болаларимни ризқини қирқяпсиз, майли ҳаммаси Аллоҳ кўриб турибди дея кўзларида ёш билан чиқиб кетди. Бироқ, уч кун ўтиб ўрнимдан турай десам қимирлай олмадим, оёқ қўлим ҳудди ерга елимлаб қўйилгандек қимирламасди, дод солиб йиғлаб бақирдим, шифокорларни чақиришди. Аммо ҳамма докторни гапи битта,, тушунмадик нима бўлганини,, дерди. Шунда беиҳтиёр ёдимга милицияҳонадан чиқаётганда қуруқ туҳматдан оғринган эркак келдию,, бу Ҳудонинг менга берган жазоси,, деб йиғлаб юбордим. Ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик жазосиз қолмас экан. Айниқса билиб туриб кимгадир ёмонлик қилсангиз жонингиз азобланмасдан қолмас экан. Орадан бир ой ўтиб оёққа турдим, аммо шу бир ой ичида тортган азобларимни ўйласам, дунёларга сиғмай кетаман. Туҳмат йўли билан топган пулларим эса бир неча ўн баробар бўлиб чиқиб кетди. Агар ўшанда яхшиликга ёмонлик билан жавоб қайтармаганимда мана шундай кунларга тушмаган бўлар эди, деб ўзимни ўзим койийман, шояд менинг ҳатоим қилган гуноҳим кимларгадир ўрнак бўлса, мана шундай ишларни қилиш ниятида бўлган ғофил бандаларни йўлдан қайтарса, қалб кўзини очилишига ёрдам берса.... ҚУРУҚ ТУҲМАТ БАЛОСИДАН АЛЛОҲИМНИ ЎЗИ АСРАСИН! ҳулоса ўзингиздан...
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
10 283
28
​​Такдир тарозиси. - Оввора бўлма, лекин барибир ўша севган қизингни олиб бермайман. Хохласанг бошингни тошга ур, ёлғиз қизни келин қилмайман. На ака-укаси бор, на опа-синглиси. Йигит зор қахшади. Қиз юм-юм йиғлади. Йигит онасини кўндириш учун не-не одамларни ўртага солмади дейсиз. Қиз ўзини ўзи кўндириш учун не-не изтиробларни бошидан ўтказмади. Охири, бўлмади . . . Йиллар ўтди. Йигит тўрт опа-сингилнинг бирига уйланди. Хозиргина қизалоқлик бўлганлиги хақидаги хабардан қувониб улгурмасидан иккинчи хабар юракларни ларзага солди. Дўхтирнинг шу бир оғиз сўзи хар иккаласининг хам дунёсини остин устун қилиб юборган эди: - Минг афсус, аёлингиз энди бошқа фарзанд кўролмайди . . . Дахшатга тушган ўғлини она юпатди: - Қўявер болам, хотин йўлда, бола белда, деганлар. Яна уйлансанг . . . Йигит уч марта хотин олди. Аммо, бошқа фарзанд кўрмади. Мана шу ёлғиз қизи билан қолди. Нега? Ха, негалигини ўзи ва аниқса онаси яхши билади...
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
10 882
37
​​МЕНИНГ ЖУФТИ ХАЛОЛИМ. Бир неча кун илгари, ётоққа ётар эканман, уйқу олдидан кўнглимга бир ўй келди. Аёлим ёнимда ухлаб ётарди. Унга термулиб, уни шаклини ўйлаб чуқур ўйга толдим... «Бечора аёл... Ўз ота онаси, яқинлари орасида бир неча йил яшаб, яйраб юрган еридан бир бегона эркакнинг ёнидан жой олишга рози бўлиб келди. Ота онасининг эркатойи, арзандаси бўлиб юришдан воз кечиб, ўз уйини ташлаб, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, тергаб турадиган бир кишининг ҳузурига тушди, унга хизмат қиляпти. Бунинг барини динимнинг буйруғи деб қиляпти. Субҳоналлоҳ!» Хотиримдан шу фикрлар ўтар экан, ўз ўзимдан сўрадим: ‒ Баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалолини уриши, унга бемеҳрларча муомала қилиши қандай қилиб сингар экан?! Ҳолбуки, аёл ўз оиласини ташлаб, унинг олдига келган ку! ‒ Баъзи бир эркакларга ошна оғайнилари билан таомхоналарда маишат қилиб, уйидагиларни унутиш қандай қилиб сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалоли, фарзандлари бағридан кўра бошқа жойларда кўпроқ вақт ўтказишлари қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга уйни ўз аёли учун зиндонга айлантириб қўйиш, на уни чиқармай, на ўзи унга ҳамдам бўлмай юриш қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга аёлининг қалбида нафрат билан, кўзида нам билан ётоққа ётиши қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга аҳлу-аёлини уйга қўйиб, узоқ жойларга кетиб, уларнинг аҳволи нима кечаётганига парво ҳам қилмай юриш қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаган, эртагаёқ сўраладиган масъулиятларидан қочиб юриш қандай сингар экан?! Муҳтарам эркаклар! Сизлар доим «Албатта, сизларнинг макрингиз улкандир» (Юсуф сураси 28-оят) , оятини қайта қайта айтиб юрасизлар! Сизлар ўзингиздан ҳеч сўраб кўрганмисиз? Бу оятдаги «макр»нинг сабаби нима бўлган? Бу оят кимнинг тилидан айтилган? Кимга қарата айтилган? Сабаби: Юсуфга бўлган севги, унинг жамоли, ахлоқи, ҳаёсига бўлган ишқ эди! Яъни улар «ошиқа» аёллар эди. Кимнинг тилидан зикр қилинган эди? Миср Азизининг тилидан! Кимга қарата айтилган эди? Миср Азизининг аёли ва Юсуф алайҳиссаломнинг замонидаги аёлларга айтилган эди. Бироқ.... Эркакларнинг макри ҳақида ҳам эшитганмисиз? «Эй ўғилчам! Тушингни акаларингга айта кўрма, сенга бирор макр қилиб қўйишмасин!» (Юсуф сураси 5-оят.) Бу оятдаги «макр»нинг сабаби нима эди? Ким томонидан айтилган эди? Кимга қарата айтилган эди? Сабаби: Ёмон кўриш, адоват, ҳасад ва зулм эди. Кимнинг тилидан зикр қилинган эди? Яъқуб алайҳиссаломнинг тилларидан! Кимга қарата айтилган эди? Юсуф алайҳиссаломнинг акаларига қарата. Биласизми? Юсуф сурасида бизларнинг «макр»имиз аёлларнинг «макр»идан олдин зикр қилинган?! Бизнинг макримиз сабаби ёмон кўришдан келиб чиққан бўлса, Аёлларнинг макри эса яхши кўришдан келиб чиққан. Бизнинг макримиз Яъқуб алайҳиссалом тилидан зикр қилинган бўлса, Уларнинг макри Миср Азизи тилидан зикр қилинган.
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
10 204
73
— Амакижон ассалом !- дея. — Фариштача салом яхшимисан...сен нима қилиб юрибсан?- дедим. — Амакижон мен Ойимни топдим!- дея ортидан кириб келган аёлга ишора қилди. Ишонасизми ўша Фариштачани онаси худди ўзига ўхшаб сариқдан келган аёл экан. Биз шу ерда бироз суҳбатлашиб қолдик. Мен фариштача билан қандай танишганимни ва уни жуда яхши қизча эканлигини айтдим ўша аёлга. Мени бироз тинглаб ўша аёл ўз оиласи ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича уларни бир ўғли ва қизчаси бор экан. Автоҳалокат туфайли қизчаси оламдан ўтибди экан. Кўп мотам тутиб ўзига келолмаган онани кунглини тўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи бир қизча асраб олишишга қарор қилибди. Ва айнан шў фариштачани асраб олишибди. Бунга ҳам бир йилча бўлиб қолибди. Оила жуда хурсанд, айниқса фариштачани айтмийсизми. Оилавий бир бирларимизникига болаларимиз билан тез тез меҳмонга бориб турадиган бўлдик. Азизлар бу воқеани сизларга ҳикоя сифатида баён қилишимдан мақсад , меҳрибонлик уйидаги болалардан меҳримиз ва саховатимизни аямайлик. Иложимиз бўлса қани болаларни асраб олиб бир оила бўлиб яшасак. Етимни бошини силаганни Аллох хуш куради...Барчамизни Аллох ўз паноҳида асрасин илоҳим янги ҳикояларимда кўришгунча деб қолувчи... Крик Души Шухрат.
Show more ...
Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
9 399
13
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio