Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Rost24 | Расмий канал

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24uz •youtube.com/ @rost24official  Tezkor —  @rost24_tezkor  Реклама: +998900472378 Мурожаат учун —  @rost24aloqa_bot  
Show more
55 372-112
~29 826
~6
50.37%
Telegram general rating
Globally
17 877place
of 78 777
657place
of 2 295
In category
819place
of 2 793
Posts archive
✅️ Ёмғирлар оралаб ўтади умрим, Ҳар томчи – бир умр, ўзи бир дунё. Ёмғирлар оралаб кузатаман жим: Ювиниб боради аста кир дунё. ✍️ Абдулла Шер 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
2 748
59
Энди “Умра” сафарини лицензиясиз ташкиллаштирган тадбиркорлар 68 млн сўм жарима тўлайди Сенатнинг 52-ялпи мажлисида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ва “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Батафсил: | | | |
7 388
19
✅️ Кўзда ёш бўлмаса, руҳда камалак ҳосил бўлмайди. ✍️ Ҳиндулар мақоли 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
9 369
59
Эртага Самарқандда йирик мусобақага старт берилади 18 май куни Самарқанд шаҳрида триатлон ва паратриатлон бўйича "World Trathlon Cup Samarkand - 2024" ва "World Trathlon Para Cup Samarkand - 2024" Жаҳон кубоги мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Ушбу бўлажак Жаҳон кубоги басҳларида 52 та мамлакатдан келадиган 270 нафар спортчи 218 та медаллар жамланмаси учун курашишади. Мазкур нуфузли тадбир олдидан Самарқанд шаҳрида Туризм қўмитаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. | | | |
Show more ...
10 374
21
ДХХ уйида қурол сақлаб келган жиноий гуруҳни қўлга олди Пойтахтда қўлга олинган шахснинг Бухоро шаҳридаги хонадонида тинтув ўтказилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 21 дона патрони билан 3 дона Макаров пистолети, 5 дона патрони билан 1 дона ТТ пистолети ва 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) топилган. Яна бир шахснинг хонадонидан ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи (қирқма) ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинибди. Аниқланишича, ушбу қуроллар Россиядан контрабанда йўли билан олиб келинган экан. | | | |
Show more ...

ДХХ - қурол.mp4

11 768
37
Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим — Шавкат Мирзиёев Президент киночилар билан учрашувда ўзбек футболидаги ютуқларни ва U-23 терма жамоасининг Осиё кубоги финалида жамоамизга озгина омад етишмаганини айтиб ўтди. «Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейманда. Нимага бундай бўлиши керак экан, биттагина тўп-а? Шундай маҳорат кўрсатди, уларнинг кўпи билан гаплашдим. Уларга телеграмма юбордим. Энди биз ҳам дарров чемпион бўламиз деймизда. Биринчи маротаба жамоавий турда Олимпиадага йўлланмани қўлга киритдик. Бу ҳам катта ютуғимиз. Футбол ҳам осон иш эмас. Биласизларми, ҳозирда 5-6 нафар болаларимиз дунёга машҳур жамоаларда тўп сурмоқда. Бундан эса фахрланаман», — деди Шавкат Мирзиёев. | | | |
Show more ...

IMG_7149.MP4

12 345
75
✅️ Ер юзи бир дашту саҳро бўлса, гулзори илм, Саҳнаи оламни бўлмоқда намудори илм. Илму фан бирла қуролланмоқда сардори илм, Илм ўқи, ҳеч бир жонга еткурмайди озор илм. ✍️ Оразий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
12 493
73
ЕР ТАГИДА ҲАМ ПОРАХЎРЛИК “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизматининг хабар , корхона ходими пора билан қўлга олинган. “Тошкент метрополитени” Давлат унитар корхонасининг “Ҳаракат” хизмати ходими фуқарони 2 000 000 сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда корхона ходими фуқародан келишилган сумманинг 1 000 000 сўмини олаётган вақтида қўлга олинган. | | | |
11 576
48
Антикоррупция агентлиги ваколатсиз ташкилотларда қонун бузилишларини аниқлаган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 19 та ҳолатда жами 8,1 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинганини ҳисобот тарзида маълум қилди. Аниқланган мазкур қонун бузилишлари соҳалар кесимида таълимга 5 та, соғлиқни сақлашга 5 та, маҳаллий ҳокимлик ва тизим ташкилотларига 3 та, банк-молия ва маданиятга 2 тадан, транспорт ва ёшларга 1 тадан тўғри келмоқда. Соҳалар бўйича тўлиқ рўйхат: 👇👇👇 | | | |
Show more ...
11 049
16
Матбуот эркинлиги бўйича халқаро рейтингда пастладикми? Халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинган матбуот эркинлиги бўйича 2024 йилги рейтингда Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллагани айтилган эди. Ҳисоботга кўра, мамлакат 2023 йилги рейтингдаги ўрнидан 11 поғона пастлаган. мазкур мавзу бўйича 14 май куни ўтказилган “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон медиасида ўз ўрнига эга журналистлар фикри билан қизиқди. БАТАФСИЛ: Ютубда: | | | |
Show more ...

Бу_йил_сўз_эркинлиги_бўйича_11_поғона_пастлашимизнинг_сабаби_нимада.mp4

14 761
28
✅️ Виждонли киши хавфда яшаса, хиёнат қилувчи киши беҳаловат яшайди. ✍️ Маҳмуд аз-Замахшарий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
13 009
81
«Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари тўлиқ рўйхати Кеча, 14 май куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда жами 22 та рағбатлантирувчи ўрин соҳиблари ва 4 та йўналиш бўйича 12 нафар ижодкор мукофотланди. Шунингдек “UzReport TV” телеканали жамоаси Бош миллий мукофотни қўлга киритди. Жами 34 нафар ижодкор ва битта жамоа тақдирланди. Мукофотланганлар рўйхати: 👇👇👇 | | | |
Show more ...
12 680
6
✅️ Эркинликсиз тараққиётга эришиш сигирсиз сут олиш дегандай гап. ✍️ Дмитрий Муратов 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
15 204
75
Журналистика соҳасидаги бош мукофот — “Tracker” автомобили Uzreport TV нодавлат информацион телеканалига берилди | | | |
12 518
17
Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга маънавий зарарни қоплаб бериш таклифи билан чиқди Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Бунинг эвазига Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўрамоқда. «Дарё» нашрининг маълум , корхонанинг айни кундаги директори, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева шундай илтимос билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига мурожаат қилган. Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова «Док-1 Макс» билан боғлиқ можаролар бошланган пайтда болаларнинг доридан заҳарлангани рост бўлса, харажатлар вазирлик томонидан тўланишини ваъда берган эди. Болаларнинг доридан заҳарлангани рост бўлиб чиқди. Аммо ваъдалар унутилди. | | | |
Show more ...
13 508
29
«Сўнгги қўнғироқ»да битирув кечаларини ўтказиш тақиқланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар билан бирга тақиқ ва чекловларни ҳам 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: - турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш; - битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш; - ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши. | | | |
Show more ...
23 058
223
✅️ Бир марта “мана буни ол” дейиш, икки марта “ҳали бераман” дегандан афзалдир. ✍️ Ҳиндулар мақоли 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
17 899
110
Россия хавфсизлик ва харбий тизимида катта ўзгариш бўлди Россия президенти 2008 йилдан буён Хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаб келаётган Николай Патрушевни лавозимидан озод қилди. Унинг ўрнига мудофаа вазири Сергей Шойгу тайинланган. Сергей Шойгу ўрнига эса Андрей Белоусов мудофаа вазири этиб тайинланиши мумкин. Андрей Белоусов 2020 йилдан буён Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. | | | |
15 021
14
✅️ Халқ ўз ҳукуматидан қўрқса бу – золимлик, ҳукумат ўз халқидан қўрқса бу – эркинликдир. ✍️ Томас Жефферсон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
21 148
147
Шифокор ногирондан ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома учун пора олди Бухоро вилояти, Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи ногиронлиги бор шахсдан танишлари орқали унинг ногиронлик нафақасига чиқишида керакли ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 200 доллар талаб . Фуқаро бунча маблағи йўқлиги ва иқтисодий шароитга эга эмаслигини тушунтирган. Шундай бўлсада, шифокор “талаби” бажарилмагани учун беморнинг ишини пайсалга солиб келаверган. Натижада ногиронлиги бор шахс ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шифокор ногиронлиги бор шахсдан Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникада талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ушланган. | | | |
Show more ...
16 302
96
✅️ Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, Умрнинг ҳар дами ғанимат. ✍️ Анвар Обиджон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
18 188
124
#МУЛОҲАЗА Миллий сериалларимиз миллий контентга қарши ишланмаяптими? Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун ҳар йили 12 миллиард сўм субсидия ажратилар экан. Шунча маблағ ажратилса-да, нега сериаллар ўзини, кетган харажатини оқламаяпти? Бу каби катта маблағларга шу маиший мавзудаги сериаллар ишланиши қанчалик адолатли? БАТАФСИЛ: | | | |
17 474
34
✅️ Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин. ✍️ Ғайбуллоҳ ас-Салом 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
22 972
210
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди Президент фармони билан пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади. Шунингдек, мутасадди ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилган. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилиши ҳам . | | | |
23 690
109
Президент баъзи ҳокимлар фаолиятини танқид қилди Чарм ва ипакчилик саноати соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айрим вазир ва ҳокимлар бу соҳа тадбиркорларини эшитмаётгани айтилди. "Республикадаги жами терининг 40 фоизини берадиган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг чармсаноатдаги улуши уларнинг имкониятига мос эмас",— деди Президент. Давлатимиз раҳбари икки йил олдин 155 гектар жой ажратилиб, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси қилинганини қайд этди. Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди. | | | |
Show more ...
15 048
19
Президент топшириғидан сўнг боёвутлик отахонга уй совға қилинди Сирдарё вилояти ҳокими президент топшириғидан сўнг отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди. 101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилган. Вилоят ҳокимнинг айтишича, кўп қаватли уй қурувчи тадбиркор ўзи ташаббус кўрсатиб, ўз ҳисобидан совға қилган экан. | | | |

file

15 871
59
✅️ Ўз миллатининг тилини, урф-одатларини, турмуш тарзини билмайдиганларнинг бахти нуқсонлидир. ✍️ Азимжон Қосимов 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
16 511
52
Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик бўлади Мудофаа вазирлигининг хабар , бугун соат 21:00 да 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади. | | | |
15 405
50
✅️ Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар. ✍️ Ҳадис, Имом Термизий ривоят қилган 🌌9 май - Хотира ва қадрлаш куни  |  |
24 292
302
Энди яхши ўқимаган талабалар грантдан маҳрум этилиб, яхши ўқиганларга берилади Давлат гранти талабалар учун 2 хил тарзда – таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида . ➖ ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади; ➖ таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади, 2-курсдан бошлаб эса рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга қайта тақсимланади; Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. | | | |
Show more ...
19 713
143
#Фотохабар Пойтахтда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилмоқда Мазкур тадбир Мудофаа вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган. | | | |
12 388
22
Маблағи болалар саломатлиги учун сарфланадиган сурат 45 млн сўмга сотилди Ўзининг савобли ишлари билан танилган Аброр Зоҳидовнинг маълум қилишича, “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган навбатдаги онлайн аукционда бошланғич нархи 100 минг сўмга баҳоланган сурат 45 млн сўмга сотилган. Ушбу суратдан тушган маблағ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази учун электрокоагулятор сотиб олиш учун сарфланиши айтилган эди. Бу тиббий аппарат 40-45 млн сўм атрофида бўлганлиги боис, сурат нархи ҳам шу нархгача кўтарилишидан умид қилинган экан. Савоб илинжида ташкил этилган аукционда тадбиркор Бекзод Маматқулов томонидан кутилган 45 млн сўм нарх таклиф этилгач, савдо жараёни муддатидан олдин тўхтатилган. “Электрокоагулятор харид қилиниб, Бекзод Маматқуловнинг ўзи ёки ташкилоти томонидан вакиллар иштирокида болалар онкологиясига тақдим қилинади”, – деди А.Зоҳидов ўзининг телеграм каналига жойлаштирган . | | | |
Show more ...
11 499
26
«Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан» — президент ҳокимга телефонда топшириқ берди Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари билан Суҳбат чоғида Сирдарё вилояти ҳокимига қўнғироқ қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фахрийсига Гулистондан уй беришини буюрди. «Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин», — дейди давлат раҳбари. | | | |
Show more ...

video_2024-05-08_14-48-10.mp4

13 201
120
10:15 ҳолатига кўра, 4 400 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун шартнома тузилибди | | | |
12 606
69
Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилади Мудофаа вазирлигининг маълумотларига , мазкур юриш Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилмоқда экан. Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари бугун соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади. Сценарий бўйича “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади. | | | |
Show more ...
12 969
37
Монополистларимиз машиналарни ўз вақтида чиқариб беришга мажбур бўлмоқда UzAuto Motors пули тўланган транспортни ўз вақтида олиб кетишни халқ учун катта бир имконият сифатида эълон қилган. Бугун 8 май куни соат 10:00 да 4 500 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун контрактация очилиши маълум . UzAuto Motors берган эълонда барча автомобиллар шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузилиши билдирилган. "Damas ва Labo автомобиллари учун ҳам шартнома тузиш мумкин бўлади. Мазкур автомобиллар учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади", – дейилади хабарда. Расмий тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур машиналар экспортдан қайтган бўлиши ва Ўзбекистонда оммабоп бўлган оқ ва қора ранглари мавжуд бўлмаслик эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин дейилмоқда. | | | |
Show more ...
13 073
69
✅️ Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан. ✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
18 075
198
Путин президентликка қасамёд қилди Владимир Путин навбатдаги мудатга Россия президенти вазифасини бажариш учун киришди. | | | |

IMG_7597.MOV

15 674
61
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўм мукофот берилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги га биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади. | | | |
15 154
28
Кремлдаги “Ғалаба паради”да Ўзбекистон Президенти ҳам қатнашади Бу ҳақида Россия президентининг Матбуот хизмати хабар қилди. Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати эса ҳамон сукут сақламоқда. Анъанага мувофиқ 9 май куни Россияда Иккинчи жаҳон урушида қўлга киритилган ғалабанинг 79 йиллигини нишонлаш учун Қизил майдонда Ғалаба паради бўлиб ўтади. Путин матбуот хизматининг хабар , мазкур йирик тадбирга 8 та давлат раҳбарлари фахрий меҳмон сифатида жалб қилинган. Расмий эълон қилинган рўйхатда барча Марказий Осиё давлатларининг президентлари бор. Жумладан, Ўзбекистон Президенти ҳам фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши айтилмоқда. Ўзбекистон томони бу ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермади. Ҳар ҳафта бошида Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак сафар ва ташрифлари ҳақида маълумот бераб борадиган Президент Матбуот хизматининг расмий саҳифаларида ҳам маълумот йўқ. Ташқи ишлар вазирлигимиз ҳам Президентнинг Россияга ташрифи бўйича маълумот улашмаган. | | | |
Show more ...
13 049
28
✅️ Индамас итдан, тинч оқар сувдан қўрқ. ✍️ Рим мақоли 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |

file

14 485
96
Давлат гранти ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади Бу ҳақда Президент ҳузурида бўлган олий таълим тизими бўйича тақдимотда . Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.  Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланиши ҳам айтилди. | | | |
Show more ...
14 706
91
Ипотека кредити олишда мажбурий суғурта бекор қилинди 30 апрель куни имзоланган Президент билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинди. | | | |
17 934
261
Яна навбатдаги ўринбосар қўлга олинган Расмий тасдиқланмаган маълумотларга , Ховос тумани ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари 20 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Мазкур пора олиш ҳолати бўйича ҳозирча батафсил маълумотлар мавжуд эмас. | | | |
14 753
61
Мутахассис 200 киловаттлик ижтимоий норманинг камлигини исботламоқда Энергетика вазирлиги битта хонадон учун 200 киловаттлик ижтимоий норма қайси мезонлар асосида белгиланганини тушунтирмаса, мутахассисларнинг ўзлари шу йўсинда исботлаб қўяверишади. | | | |

file

26 993
423
✅️ Ҳарбий соҳаларга сарфланган пул дунёдаги очлик муаммосининг тамоман ҳал қилиниши учун лозим бўлган пулдан юз баравар кўп. ✍️ Азиз Несин 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
16 495
63
Green Card натижалари эълон қилинди Кеча, 4 май санаси, Тошкент вақти билан соат 21:00 дан Green Card (Diversity Visa – 2025) натижалари эълон қилинди. Жавобларни сайти орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун анкета тўлдириш вақтида олинган тасдиқловчи рақамни киритишингиз керак. Маълумотларга кўра, ҳар йили 55 мингта Green Card визасини ютиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. | | | |
15 151
79
✅️ Мактабга йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур, Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ. ✍️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
21 339
153
Шафқатсиз монополистларимиз халқдан тортиб олаётган пуллардан халқнинг ўзига “садақа” қилди Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш нархлари расман эълон қилинди. Жорий йил 31 март куни тўсатдан эълон қилинган хабарга кўра, 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш 68,4 бараварга оширилган эди. Бундай кескин нарх оширилиш жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгач, орадан бир ой ўтиб, автотранспорт воситаларини фақат қайта рўйхатдан ўтказиш БҲМнинг 10 фоизи миқдорида қолдирилгани хушхабар сифатида эълон қилинмоқда. Янги эълон қилинган нархларга қараладиган бўлса, автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш БҲМнинг 6,84 бараварида кўрсатилган. Бу олдинги нархга нисбатан 68,4 баравар ҳисобланади. Янги хабар эса халққа олдин 68,4 баравар мажбурий ўлпон солиниб, кейин шундан 10 фоизи халқнинг ўзига садақа сифатида қайтарилишини англатмоқда. | | | |
Show more ...
19 817
124
✅️ Ҳар сабрнинг охири зафар, ҳар аччиқнинг кетидан шакар. ✍️ Жалолиддин Румий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
17 641
198
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади Осиё кубоги U23 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни Осиёнинг вице-чемпиони сифатида якунлади. | | | |
16 128
16
Саудия Арабистони юз минг нафар фарғоналикни иш билан таъминламоқчи Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегация Кувайт ва Саудия Арабистонига ташрифи давомида тадбиркорлар билан учрашган. Йирик бизнеслар эгаси Аҳмад Алхутами билан музокараларда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача фарғоналикни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилингани . | | | |
17 312
75
Бугун 3 май – Халқаро матбуот эркинлиги куни Халқаро матбуот эркинлиги куни билан барча Оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклайди. Ўзбекистон журналистларига Ватан равнақи учун қилаётган хизматларида куч-ғайрат, матонат ва сабр тилаймиз. Ҳақиқий журналистлар аслида шишадан тайёрланган “Олтин қалам”га эмас, халқ эътирофига муносиб. Эслатма: юқоридаги суратлар сунъий интеллект томонидан чизилган. Сунъий интеллект журналистикани шундай тасаввур қилар экан. | | | |
Show more ...
14 989
59
✅️ Сўз эркинлиги ҳам ризқлар жумласидандир. ✍️Закий Муборак 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
15 829
53
Хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар солиқлардан уч йилга озод этилади Ушбу имтиёз Халқаро анжуманлар саройида ўтказилаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Ўзбекистон Президенти томонидан айтилди. Шунингдек, тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди. | | | |
14 158
24
«Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими 14 май кунига қолдирилди – Журналистлар уюшмаси Ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида ўтказиладиган «Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими бу йил бошқа санага кўчирилди. Бунга сабаб 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III-Халқаро инвестиция форумининг Халқаро Анжуманлар саройида ўтказилиши экан. Маълумки, 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III Халқаро инвестиция форуми ўтказиляпти. Журналистларимиз ушбу тадбирларда фаол иштирок этади. Биз буни ҳисобга олган ҳолда XVIII "Олтин қалам" миллий мукофоти тақдирлаш маросимига журналистларни кенг жалб қилиш мақсадида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинаётган тантанали тадбирни 14 май куни Халқаро анжуманлар саройида ўтказишни режалаштирмоқдамиз, дея маълум қилди Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов. | | | |
Show more ...

Sequence 01.mp4

13 695
22
Энг кам пенсия миқдори минимал харажатлар миқдорига мос равишда оширилди Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори ушбу суммага тўғирлаб оширилди: ⁃ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ⁃ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. | | | |
Show more ...
14 208
32
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди.  Машраб Кимсанов «Водиллик келин», «Оловли йўллар», «Отамдан қолган далалар», «Масхарабоз», «Умид», «Зебузар», «Ҳаёт мамот», «Ҳақиқий эркаклар ови», «Сеҳрли қалпоқча», «Онагинам орзуси» каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор «Тоғлик куёв» фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади. | | | |
Show more ...
13 712
29
✅️ Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан. ✍️Ҳазрат Сулаймон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
16 158
108
Қашқадарё далаларига чигирткалар ҳужум қилмоқда Rost24`га йўлланган видеодаги чигиртка босган ҳудуд Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги “Оқдаҳана" қишлоғи эканлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, фермерлар ва қишлоқ одамлари ўз ҳисобидан дориларни сотиб олиб, чигирткалар ҳужумига қарши ўзлари курашаётган экан. | | | |

ANONS 242.mp4

16 987
136
Прокурорлар жиноятчиларга суд учун ҳам кафолат бермоқда Пора билан қўлга олинган прокурорга ҳар доимгидай 168 (фирибгарлик) тайёр. Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб бериш учун 2 минг долларни олган вақтида . Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олингани айтилмоқда. | | | |
Show more ...
14 644
28
Фильм ўғриларига чора кўриш керак — ўғринча тарқатилаётган фильмга депутат муносабат билдирди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева ўзининг фейсбук саҳифасида қирғиз кино санъати ижодкорларининг меҳнатини қадрсизлантираётганларга нисбатан қатъий чора кўришни . “Жаннат оналар оёғи остида” номли бадиий фильмни кинотеатрдан ўғринча тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатган шахслар аввало ўзининг, ундан кейин мамлакатимизнинг шаънига доғ туширадиган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганини тушуниб етиши керак", — деди О.Абдуллаева. Депутат санъат ва маданиятимизни ривожлантириш учун аввало интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш лозимлигини таъкидлаган. "Ўзганинг асарини ўғринча кўчириб тасвирга олган ва тарқатганларга нисбатан жазо қўллаш тўғрисидаги ҳуқуқий меъёрни қонун билан мустаҳкамлаш вақти келди" — дея қўшимча қилган Олий Мажлис депутати. | | | |
Show more ...
14 275
62
Кадастр агентлигида пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этган – Антикоррупция Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ўрганишлари натижасига кўра, Кадастр агентлигидаги коррупциявий жиноятларнинг аксарияти хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўналишларида содир этилмоқда экан. Кадастр агентлигида фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этганлиги учун судланган. “Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда коррупциявий жиноятлар 29 фоизни ташкил қилади”, – дейилади Антикоррупция агентлигининг . Маълумотларга кўра, ўрганиш натижалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдимнома юборилгани айтилмоқда. | | | |
Show more ...
13 751
57
✅️ Виждонли киши хавфдан яшаса, хиёнат қилувчи киши беҳаловат яшайди. ✍️Маҳмуд аз Замахшарий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
15 965
88
Ҳукумат томонидан "боғча"лардаги болалар таъминоти учун тўловлар миқдори тасдиқланди “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул . Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди. | | | |
Show more ...
21 241
278
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси кўтарилди Бунга ёқилғи-энергетика нархларининг ошиши таъсир қилган. 1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошгани боис Статистика агентлиги томонидан аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегараси қайта . Агентликнинг 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган). | | | |
Show more ...
14 737
40
“Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда – Россия ОАВ Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари – Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россия Ўзбекистонга кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёрлигини . Унинг сўзларига кўра, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги жой атом электр станциясини қуришга яроқли деб тасдиқланган. “Страна Росатом” сайтининг маълум қилишича, айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда АЭСни Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилаётган экан. Россия ОАВнинг маълумотига кўра, 2033 йилда ишга туширилиши мўлжалланган АЭС ВВЭР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлиб, лойиҳанинг тахминий қиймати эса 11 миллиард долларга баҳоланмоқда. | | | |
Show more ...
15 406
72
Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади "Шу кунларда Қатар давлатида футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман", – дея бошланади Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган расмий . | | | |
14 069
24
✅️ Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма. ✍️Жалолиддин Румий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
17 412
203
Ўзбекистон терма жамоаси тарихда биринчи марта олимпия йўлланмасини қўлга киритди Олимпия терма жамоамиз Индонезияни 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги (U-23) финалига йўл олди ва Париж олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. | | | |

file

file

17 249
73
Георгий тасмасини таққанлар жазоланади Молдова Республикаси расмийлари 9 май – Ғалаба куни арафасида фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди. Огоҳлантиришга , Георгий тасмаси ҳамда Россиянинг Украинага тажовузи рамзига айланган «Z», «V» каби белгиларни таққан фуқаролар жазоланади. Молдова расмийлари фуқароларни 9 май тадбирларида қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирган. Маълумот учун, ўтган йил 9 май байрамида Молдовада Россия босқинига алоқадор рамз ва тимсолларни намойиш этиш билан боғлиқ 180 та қонунбузарлик қайд этилган. Қоидабузарлар орасида парламент депутатлари ҳам учраган. | | | |
Show more ...
12 851
17
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувга асосан 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун жами 20 миллион евро ажратилиши режалаштирилган. Мақсад – Ўзбекистон аҳолисини кўпроқ иш ва даромадлар билан таъминлайдиган, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини оширадиган бозорга йўналтирилган ва барқарор қишлоқ хўжалиги соҳасига ўтишни қўллаб-қувватлашдир. “Ажратилган грант маблағлари ЕИнинг GSP+ каби бошқа ташаббуслари билан биргаликда Европа Иттифоқига экспорт ҳажмини оширишга ҳам ёрдам беради”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан. ЕИнинг қишлоқ хўжалиги бўйича озиқ-овқат сектори Ўзбекистон учун устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ишлаб чиқилган дастур бўйича 2021 йилдан буён Ўзбекистонга 76 миллион евро ажратилди, дейилади ЕИнинг . | | | |
Show more ...
13 593
25
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувга асосан 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун жами 20 миллион евро ажратилиши режалаштирилган. Мақсад – Ўзбекистон аҳолисини кўпроқ иш ва даромадлар билан таъминлайдиган, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини оширадиган бозорга йўналтирилган ва барқарор қишлоқ хўжалиги соҳасига ўтишни қўллаб-қувватлашдир. “Ажратилган грант маблағлари ЕИнинг GSP+ каби бошқа ташаббуслари билан биргаликда Европа Иттифоқига экспорт ҳажмини оширишга ҳам ёрдам беради”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан. ЕИнинг қишлоқ хўжалиги бўйича озиқ-овқат сектори Ўзбекистон учун устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ишлаб чиқилган дастур бўйича 2021 йилдан буён Ўзбекистонга 76 миллион евро ажратилди, дейилади ЕИнинг . | | | |
Show more ...
1
0
Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди Шавкат Мирзиёев ўзининг маслаҳатчилари, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботини | | | |
13 802
22
Санъаткорларнинг амалдор бўлишига халқ муносабати қандай? Амалдор бўлиш учун қўшиқ айтиш керакми? Санъаткорларнинг юқори ташкилотларга раҳбар бўлишига аҳолининг фикри қандай? ушбу мавзу бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди. ЖАВОБЛАР: ЮТУБДА: | | | |

санаткор.mp4

13 975
30
✅️ Фисқу фасод қилувчилар ва фожирлар кўпайса, Аллоҳ таоло вабо юборади. ✍️Маҳмуд аз Замахшарий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
17 649
111
Зомин тоғларига қор ёғди Баҳорнинг сўнгги ойи бошланиш арафасида Жиззах вилояти Зомин тумани юқори тоғли дам олиш масканларида ҳам тунда қор ёғди. Қамчиқ" ва "Чимён"да ҳаво ҳарорати 0 даража ва ундан пасайгани . Наманган ва Тошкент вилоятининг денгиз сатҳидан 1.6 км дан баланд тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ҳарорати 0 даражадан пастлаган. | | | |

file

16 563
101
✅️ "Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур". ✍️Ҳадиси шарифдан, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган. 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
15 048
58
✅️ Инсон руҳиятига ҳамла қилманг, оқибати сиз учун ҳам, унинг ўзи учун ҳам ёмон бўлади. ✍️Профессор Зарифбой Ибодуллаев 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
1
0
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси одамларни ёнғиндан қутқарди Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ёнғинда қолган одамларни қутқараётган видео тарқалди. 25 апрель куни Санкт-Петербургдаги тарихий уйнинг 3-қаватида ёнғин юз берган. Маълумотларга кўра, Олим исмли коммунал хизматларда ишловчи Ўзбекистон фуқароси деворга тирмашиб чиққан ҳолда одамларни ёнғиндан қутқаришга ёрдам берган. 7 йилдан буён Россияда яшаётган 48 ёшли Олим исмли қахрамоннинг фамилияси Иброҳимов эканлиги тахмин қилинмоқда. Россияда мана шундай жасур одамлар муносиб тақдирлангани кўп бора кузатилган. Ўзбекистонда шу каби ҳолат содир бўлганда Олим фақат фахрий ёрлиқ билан тақдирланишининг эҳтимоли жуда катта эди. | | | |
Show more ...

videoplayback (4).mp4

16 325
56
✅️ Инсон руҳиятига ҳамла қилманг, оқибати сиз учун ҳам, унинг ўзи учун ҳам ёмон бўлади. ✍️Профессор Зарифбой Ибодуллаев 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
15 701
94
Лотерея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этишга рухсат берилмоқда Жорий йил 19 апрелда қабул қилинган Президент Фармонига , 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан лицензия берилади. ▶️ интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлганлар қатнашиши қонун билан белгиланмоқда. | | | |
Show more ...
16 015
114
Янги хусусийлаштириш дастури тасдиқланди Жорий йил 19 апрель куни Президент қарори билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига асосан 247 та давлат улушлари оммавий сотувга чиқарилмоқда. Хусусийлаштириш учун 1028 та давлат ва давлат иштирокидаги кўчмас мулк объектлари рўйхати . | | | |
14 439
36
Ўзбекистон яна бир қора рўйхатдан чиқарилди Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар . Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган ва 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да эди. Муайян давлатнинг «кузатувдаги давлатлар рўйхати»га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади. | | | |
Show more ...
15 351
20
✅️ Ҳаёт – велосипед минишга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор. ✍️Алберт Эйнштейн 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
19 561
226
#Сўровнома Автотранспортни рўйхатга олиш нархининг 68 баробарга оширилишига одамларнинг фикри қандай? Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2.32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошиши тасдиқланган эди. ушбу мавзу бўйича одамлар фикрини ўрганди. БАТАФСИЛ: ЮТУБДА: | | | |

file

17 981
99
Банкда молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибаси қўлланилмоқда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Сбербанк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва янги маҳсулотларининг турларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди. Батафсил: Реклама | | | |
14 337
17
"Афросиёб" чипталарининг нархи 20 фоиздан 40 фоизгача оширилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум , 15 майдан бошлаб "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархи эконом класс -20%, бизнес класс -30% ва ВИП класс -40% вагонлари учун ошмоқда. Тошкент — Бухоро ВИП 890 000 сўм Бизнес 600 000 сўм Эконом 403 000 сўм Тошкент — Қарши ВИП 747 000 сўм Бизнес 507 000 сўм Эконом 338 000 сўм Тошкент — Самарқанд ВИП 554 000 сўм Бизнес 358 000 сўм Эконом 244 000 сўм этиб белгиланди. Хабарда нархлар электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида оширилаётгани айтилмоқда. Шунингдек, йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш бўйича 329-сонли Президент Қарори ҳам нархни оширишга асос қилиб кўрсатилмоқда. | | | |
Show more ...
14 979
111
Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим бўлмоқда – Виктор Махмудов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилаётганини маълум . Унинг таъкидлашича, ташқи кучлар Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов қилишга мажбурлашмоқда. “Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва бу маконда тинчлик, хавфсизлик ва ишонч ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Афсуски, Марказий Осиёга ҳаракат қилаётган ташқи кучлар миллий манфаатларни инобатга олмасдан танлов таклиф этишмоқда”. Ушбу сўзлар хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакилларнинг Санкт-Петербургдаги “Экспофорум” доирасида ўтаётган XII халқаро йиғилишида В. Махмудов томонидан айтилди. | | | |
Show more ...
16 009
98
Асосий йиллик ставка 14% миқдорида ўзгартиришсиз қолдирилди Марказий банк бошқаруви 2024 йил 25 апрелдаги асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. | | | |
13 321
8
Адлия вазирлигининг оромгоҳи қимматбаҳо спиртли ичимликлар сотиб олди Бир йил олдин махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Конвенцион марказ давлат муассасаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилингани . Ичимликнинг энг арзони ҳар бир донаси 292 минг сўм, энг қимматининг ҳар бир донаси 400 минг сўмдан харид қилинган. Адлия вазирлигига қарашли «Конвенцион марказ» ДМ — Бўстонлиқ туманида жойлашган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади. Юқоридаги давлат хариди амалга оширилган ва шартнома тузилган даврда Авазхон Баҳодирович Тожихонов мазкур марказ раҳабари сифатида фаолият юритган экан. У шундан сўнг, 2023 йил 30 октябрь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. | | | |
Show more ...
15 878
147
✅️ Бутун коинот бир - бирига меҳр - муҳаббат риштаси билан боғлангандир. Меҳр улашишни ўрган! У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини кўнглинг англаб етсин! МУҲАББАТСИЗ ИНСОНДАН ДУНЁ ҚЎРҚАДИ, БУНИ УНУТМА! ✍️Жалолиддин Румий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |

file

16 594
165
Британия чекланмаган миқдорда ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда Бу ҳақида Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Британиянинг «NEU Professionals» агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум . Номзодларга қўйиладиган талаблар: • Инглиз тилини билиш; • тиббиёт техникуми дипломи; • махсус сертификат; • судланмаган бўлиш. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодларга виза, суғурта, авиа чипта ва Британияда дастлабки икки ойлик яшаш харажатлари қоплаб берилиши ҳам айтилмоқда. | | | |
Show more ...
26 564
234
“Толибон” илмий асарларни турк ва ўзбек тилларига таржима қилишни тақиқлади Aamaj News ахборот агентлигининг , Толибон Олий таълим вазирлиги илмий асарларни турк ва ўзбек тилларига таржима қилишни тақиқлаган. Вазирлик Афғонистон шимолидаги университетларнинг ўзбек ва турк тили ва адабиёти бўлимларига хорижий илмий асарларни пушту ва форс тилларига таржима қилишни топширган. Шу вақтгача ўзбек ва турк тили ва адабиёти профессор-ўқитувчилари илмий унвон олиш учун хорижий илмий асарларни ўзбек тилига таржима қилишаётган эди. Эслатиб ўтамиз, Толибон Форсга қарши позицияси кучайиши ортидан форс тилидаги барча расмий ҳужжатларини пушту тилига ўзгартирган эди. Оқибатда эса форс маданиятига оид асарлар ҳам йўқ қилинди. | | | |
Show more ...
14 634
28
Энергетика вазирлиги яна ваъда берди. Бу сафар узоқроқ муддатга “3-4 йилдан кейин электр ва газ таъминоти бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ваъда бера оламиз” — Энергетика вазирлиги матбуот котиби. Ўзбекистонда 2027-2030 йилларгача электр энергияси ва табиий газ етказиб беришдаги узилишлар муаммоси тўлиқ ҳал этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев 22 апрел кунги матбуот анжуманида маълум қилди. “Лекин барибир соҳада қилиниши керак бўлган ишлар ниҳоятда кўп. Бу дегани, нарх ошди ва биз бир зумда истеъмолчиларга сифатли, узлуксиз, барқарор электр энергияси етказиб берамиз дегани эмас. Айтиб ўтганимдек, бир йилда катта маблағ эвазига 18-20 фоиз ишни амалга оширган бўлсак, олдимизда яна камида 3-4 йиллик иш турибди. 3-4 йилдан кейин – 2027-2030 йилларгача, насиб қилса электр энергияси етказиб беришда ҳам, табиий газ етказиб беришда ҳам ҳеч қандай муаммолар бўлмайди деб ваъда бера оламиз”, – деди Ҳ.Тошхўжаев. | | | |
Show more ...

O‘zbekiston_Respublikasi_Adliya_vazirligi_matbuot_anjumani_cut_001.mp4

14 921
36
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio