Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ва ички йўлларни таъмирлашдаги талон-торожлик ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз тумани йўллардан фойдаланиш УК буюртмачилигида Кўкдала туманидаги 4 та маҳалланинг ички йўлларини жорий таъмирлашда иштирок этган 5 та пудратчи ташкилот масъул шахслари ҳеч қандай рухсатномасиз 50,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказганликлари, шунингдек расмий ҳужжатларда қазиб олиш ишларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, 847,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.S.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Пудина” МФЙ ҳудудидаги ички йўлни асфальт қилиш учун Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК билан тузилган пудрат шартномасига асосан ўтказиб берилган 376,8 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
🇺🇿
ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!👇
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQyShow more ...