Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Олтин воҳа

Бот: 👉  @vohamuxbir_bot  
18 542-28
~14 754
~26
69.49%
Telegram general rating
Globally
37 384place
of 78 777
1 121place
of 2 295
In category
445place
of 857

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth

Data loading is in progress

Time
Growth
Total
Events
Reposts
Mentions
Posts
Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
⚡️⚡️⚡️ Салом, қиш... ☃️❄️😍
12 645
16
Ёзишмалар дахлсизлиги ҳақида Американинг оталари бундан 250 йиллар аввал янги бир давлатнинг тамал тошини қўяётганида ойлар, йиллар давомида баҳслашганлар, лекин учта масалада улар истиносиз келиша олишган. Булар ҳокимиятнинг бўлиниши, сўз эркинлиги ва албатта ёзишмалар дахлсизлиги. Чунки американинг буюк оталари тушунишганки, бу уч тамал тошсиз ҳеч бир давлат тараққий топмайди, жамият тинчлиги кафолатланмайди, фуқаролари эркин ва хавфсиз бўлмайди. Ҳокимият бўлиниши ва сўз эркинлиги тўғрисида жуда кўп ёзилган, унинг аҳамиятини тушунмайдиган ва қабул қилмайдиган замонавий одамнинг ўзи йўқ. Лекин ёзишмалар дахлсизлиги борасида, гарчи бу инсон ҳуқуқларининг энг асосий ва ажралмас қисми бўлсада, анъаналар амал қиладиган давлатларда ҳалигача ўзгача қарашлар сақланиб қолган. Кимдир турмуш ўртоғининг телефон ва тармоқлардаги ёзишмаларини ўқишни мумкин деб ҳисоблайди. Кимдир ота-онаси ёки вояга етган фарзандининг ҳаёти билан ортиқ даражада қизиқади ва суҳбатларда нималар ёзаётгани, нималар айтаётганини билгиси келади, кимгадир эса ҳамкасбининг, кимларгадир дўстларининг ёзувлари қизиқ. Бир қарашда ҳаммаси яхшилик учундек, яхши ниятдаги ҳаракатдек. Лекин қабул қилиш лозимки, бу ҳаракатлар ҳеч бири яхшилик, яратувчилик ва мувозанат келтирмайди. Қайсики оилада эр хотиннинг, хотин эрнинг ёзувларини берухсат ўқиётган бўлса, у оила пароканда бўлади. Қайсики жамиятда жамият аъзоларининг бир қисми жамиятнинг бошқа аъзолари ёзишмалари ва мулоқотларини берухсат ёзиб олаётган бўлса, бу жамият таназзулга маҳкум. Қайсики давлатда фуқароларнинг ёзишмалари ва телефонда сўзлашувлари томонларнинг розилигисиз эшитилса ва ошкор этилса, бу давлатда тараққиёт ҳам, фаровонлик ҳам бўлмайди. Чунки инсоният табиати ва зеҳнияти "ҳеч ким фаришта эмас" қоидаси устига қурилган. Ёзишмалар дахлсизлигига ўта бефарқлик ёки уни ёқлаш токи бу иш бевосита сизга нисбатан ишлатилгунча холос. Чунки, яна қайтарамиз "ҳеч ким фаришта эмас". Ҳа дарвоқе, ёзишмалар ва сўзлашувларни унда иштирок этганларнинг розилигисиз ёзиб олиниши ва ошкор қилиниши нормал давлатларда жиноят ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам.
Show more ...
image
12 165
15
#Мулоҳаза_учун Йўлда кечаётган умр...

file

13 832
32
#Кайфият Нурафшон. Яшил макон.

file

14 550
16
#Бедорлар_учун Насиба Абдуллаева "Бахт ўзи нимадир...". Бахтлимисиз, йўқми, билмайман. Аммо шу уйқусиз тунда унга кўмилиб яшашингизни тиладим. Бедор бўлинг, майли, фақат БАХТдан бедор бўлинг. Қолгани бўладиган гаплар, ишонинг... Бахтли бўлинг!

Nasiba_Abdullayeva_-_Baxt_uzi_nadur.mp3

10 322
15
Профессионал Аёл ва болалар психологи Кумуш Одиловна томонидан «ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА МУҲИМ ОМИЛЛАР» Номли 2 кунлик БEПУЛ онлайн тренингини тақдим этилади. 25-26-ноябр | 20:00 да 🔑1 кун мавзуси: Оила иерархияси 🔑2 кун мавзуси: Фарзанд тарбиясида ноёб усуллардан фойдаланиш. Тренинг давомида: Оилада эркак ва аёл муносабатлари, аёл саломатлиги, фарзанд тарбиясига оид энг ноёб ечимлар берилади. Тренинг телеграм каналда бўлиб ўтади. Барчангизни кутиб қоламиз!❤️ Телеграм канал👇 | |
Show more ...
14 444
14
#Футбол ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ОСИЁ ГРАНДЛАРИ САФИГА ҚАЙТДИ Биз жаҳон чемпионатига тайёрмиз. Бу сафар биз чиқамиз. Бўлди. Ютуқларга ташна, ёш ва маҳоратли авлод майдонга чиқди! Бугун икки хил тайм кўрдик. Биринчи таймда Эрон иккита гол урди. Битта гол комбинацион ўйинда, яна бири эса бизнинг хатомиз эвазига. Бўлди. Шу. Ўзбекистон эса ўйинда, комбинация билан иккита ҳалол, тоза гол урди. Йиртқичдек рақибга ташланиб гол урди. Иккинчи таймда нимадир бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг юлдузли таркиб эканини тушуниб қолди, шекилли. Италия, Франция, Россия чемпионатларида довруқ қозониб юрган болалар ўзларининг ким эканлигини эслаб қолди. Ким-ким Осиё гранди, бизнинг азалий рақимиз Эронни зир титратди. Ўйин дуранг билан якунлангани барибир аламли. Чунки, Эрон терма жамоаси қачонки, ҳақиқий футбол бошланганда, бизнинг йигитлар майдонга мослашганда ўйинини йўқотиб, довдираб, ошкора вақт ўтказишга уринди. Осиёда шарманда бўлди Эрон! Футболни тушунганлар яхши билишади: Эрон ҳеч қачон Ўзбек футболидан жиддий ўйинларда тарсаки емаган, доим бизни жазолаб келган. Яна ўз майдонимизда денг. Бунга кўп ва хўб гувоҳ бўлганмиз. Бугун бизнинг жамоа Эрони тиззалатди, қақшатди. Аббосбек Файзуллаев, Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров биргаликда ўйнаган 20-25 минут – бу энди олий савиядаги, Европа даражасидаги футбол эди. Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Гейнрихлар давридан кейин янги авлоднинг шаклланиш босқичи тугади, кучли, бардошли, рақиблар учун қўрқинчли Ўзбекистон терма жамоасини кўрдик. Нега дурангдан бунча эмоция деб ўйламанг. Ахир бу Эрон эди. Бизни ҳеч қачон менсимаган, доим масхара қилиб гол урган Эрон шу жамоа эди. Бугун биз футбол маъносида ғалаба қозондик. Янгиланган терма жамоа илк ўйинидаёқ қитъага ўзини эслатди, биз қайтдик, дея олди. Эрон футболчилари эса Али Карими, Али Даи, Меҳди Меҳдавакия сингари акалари кўзига қандай қарайди, худо билади. Чунки, бугун майдонда улар тор-мор этилди. Олға, Ўзбекистон!
Show more ...
13 349
9
#Кайфият Ҳурматли аёллар, эгоизм билан ҳаётсеварликнинг фарқи бор. Катта фарқи бор. Гулруҳ Пирназаровадан позитив. ❤️💃

file

13 024
24
#Кайфият Романтик бўлиб кўрган мен.

10000000_190194314134502_7210105389127165338_n.mp4

12 318
52
#таъзия Таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
13 121
30
#Ижтимоий_тажриба 🇺🇿 Йўл четида ётган Ватан байроғи, йўловчилар, эътибор ва лоқайдлик... 📌 Бугун нурафшонлик ҳамюртларимиз шу синовдан ўтишди. ⁉️ Видеони кўринг, фикр қилинг ва ростини айтинг, сиз нима қилган бўлардингиз?

Bayroq yashirin kamera.mp4

12 612
26
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Оққўрғонда ватанпарвар ёшлар байроқдорлар кортежини ташкил қилибди.

file

14 273
11
Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун! Барчани ушбу сана билан муборакбод этамиз! Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз юксакларда ҳилпирайверсин!

file

14 182
32
#эслаб Талабалик. Олтин давр. Ёнингда хемиринг йўқ, кундалик менюнгда асосий номзод макарон бўлса ҳам... Кўзларинг қишлоқдан келадиган "хабар"га маҳтал турса ҳам... Стипендия тушган кунни бир эсланг, эҳҳеее, кўпи билан 1 ҳафтага талабадан бойроқ одам йўқ😊 Шовқин-суронга тўла аудитория, гавжум кутубхона, дўстона баҳслар, қарашлари сирли курсдошинг... Янги ойлик чиптага пулинг етмай, эски чиптанинг ойини яшириб кўрсатганингда сени трамвайдан тушириб юборган ўша кондуктор холаниям соғинасан баъзида... Бари-бари бошқача... Халқаро талабалар куни муборак бўлсин!
Show more ...

talabalik-davrim-mening-mp3_(mp3tri.com).mp3

13 510
29
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида иш бошлаганига бугун 2 йил тўлди. Тошкент вилоятидек катта, ранг-баранг ҳудудга раҳбарлик қилиш осонмас. Зойир Тоирович бу вазифани яхши бажармоқда. У халқ ҳурматини қозонди. Асосийси, атрофига маҳаллий кадрлардан иборат яхши жамоа йиғди.
13 540
9
#Ота_оналар_диққатига ❗️«Югур ёки ўл»: фарзандларингизнинг телефонини текшириб, уларга эътиборлироқ бўлинг! Марказий Осиёда тарқалаётган янги хавфли ўйиндан уларни асранг.

4.mp4

17 088
85
Аҳоли энг кўп маблағни таълимга сарфлаяпти Марказий банк хабарига кўра, 2023 йилда аҳоли энг кўп маблағни таълим учун сарфламоқда. Бу жудаям яхши. Чунки ҳеч бир инвестиция боланинг билимли бўлиши учун сарфланган сармоячалик фойда келтирмайди. Одамларимиз уйғонаётгани, қорин, машина қайғусидан кўра фарзандининг келажаги учун ғамхўрлик қилаётгани жудаям қувончли. Машинангиз, данғиллама ҳовлингиз, дўконингиз бўлмаса бўлмасин – бой ва қудратли давлатингиз, шу давлатда билимли, қалб кўзи очиқ, ўктам фарзандингиз бўлсин! Қолгани бўладиган гаплар, ишонинг...
Show more ...
15 367
25
#футболга_қизиққанлар_учун ⭕️Айни дамда Қашқадарёда"OKMK" ва"Насаф" жамоалари ўртасида ўйин бошланган. ОКМК бу ўйинга катта тайёргарлик кўрган. Жамоа мухлисларини ўйинга олиб бориб қайтиш учун 5 та автобус ажратилган. Қани кўрамиз, ким ғолиб бўларкин? Футболни онлайн кузатиш учун:
14 644
4
#Кайфият Оҳангарон туманида "Серго" (халқ тилида) деган қишлоқ бор. Ўша томонларга ҳам интернет симлари тортилибди. 👍 "Биз ҳам одам эканмиз вей, одам бўлиш, цивилизация таъми бошқача экан. Энди бу кабеллар интернетга уланадими, йўқми, буниси қизиқмас, муҳими энди биз тарафда асфальт бўлмаса ҳам интернетнинг сими бор", серголиклар😁
17 158
35
#Хотира "Боғбон қиз". Шароф Рашидов шеъри. Шерали Жўраев қўшиғи. Бугун Шароф Рашидов таваллуд топган сана. Бугун унинг таваллудига 106 йил бўлди. Шароф Рашидов, аввало, журналист, шоир эди. У мамлакатимизга етакчилик қилган йилларда юртимизда адабиёт ва санъат гуллаб-яшнади. Охиратингиз обод бўлсин, Шароф ота. Сиз эккан, эктирган чинорларни беаёв кесдик, сотдик. Оқибат чанг-тўзонлар босди бизнинг боғларни. Боғбон қизи ҳам юрибди, тинч. Фақат отасидан қолган боғини кластерга берворишган. Энди унга муҳаббат - эртак. У ҳозир кластердан боғини қайтариб олса, бас. Шу орзуда яшаётир...
Show more ...

muzmo_ru_Sherali_Joraev_-_bogbon_qiz_b128f0d326.mp3

15 175
44
#бизга_ёзадилар «АРГОС»НИНГ ДАСТИДАН ДОД!» Ассалому алайкум. Мен Аргос тизими деймизми ёки ундаги ишловчи ходимлардан деймизми хуллас шикоят фикр колдирмокчиман. 1. Аргос вакансиялари оркали буш лавозимларга электрон ариза топширсам сизнинг маьлумотингиз йуклиги сабабли деб 8 тадан ошик аризам отказ булди. Профилимдаги маьлумотим тугрисидаги каторни олий малумотли деб тулдира олмаяпман. Аслида олий маьлумотли 10 йиллик иш стажига эга мутахассисман. 2.У маьлумотни тугрилаш ва тулдириш узимга боглик деб харакат килиб курдим ухшамаяпти. Ёрдам олай деб сайтда курсатилган аргус Тошкент вилояти булимига +998 NaN телефон киляпман кутаришмаяпти. Хатто Марказий аппаратга хам телефон килдим кутаришмайди. +998 NaN. Кутаришмас экан нега сайтга богланиш учун шу ракамларни колдиришган хайронман. 3. Хокимият тизимида мурожаатлар билан ишлаб 10 йиллик тажрибага эга булсам хам сизнинг етарли иш стажингиз мавжуд эмаслиги сабабли деб отказ келади. Изохга койил. Ирригация булимида мурожаатлар билан ишлаш бош мутахассиси лавозимига хужжат топшириш учун яна канча йиллик тажриба керак бунгахам хайронман. 4. Яна бир лавозимга рахбарлик лавозимларида етарли ишламагансиз деб отказ килишибди. 1- тоифали мутахассис булиб ишлаганман тугри. Энди рахбарликка хужжат топшириб кутарилмокчи булсам бу мумкун эмасми шунда. Хамма рахбарлик лавозимларига шунака тартибдаги отказ келаверса оддий ходим качон рахбар булиб кутарилади. Качондир аргосда кутарилишимизни таминлаб берадиган таниш билиш топганимиздами?!!! Ахир рахбарлик лавозимларида хам оддий мутахассисларни ишлашга хакки борми?!!! Хеч булмаса тест топширишга хакки борми??? Бу канака тизим булди??? Акбарова. (Мурожаат таҳрирсиз берилди) P.S. Ҳурматсиз АРГОС, нега ёшларни хафа қиляпсан? Ҳамма ёқни вакантга кўмиб ташладингку, номард!
Show more ...
13 544
22
#Эълон ⚡️⚡️⚡️ СИФАТЛИ ГИЛАМЛАРНИ СОТИБ ОЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ✔️ УНДА ШОШИЛИНГ! 📢 Биринчи марта сизда тўғридан тўғри фабрикадан гилам харид қилиш имконияти бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 😀 2 ноябрдан 19 ноябргача Жаннат Макон мебел компаниясига қарашли УРГАЗ гилам базасида жуда катта чегирмали акция бўлиб ўтади. Бунда сиз исталган турдаги маҳсулотни 45 фоизгача чегирма билан харид қилишингиз мумкин. 📷 Қолгани видео ва фотода батафсил кўрсатилган. ❤️‍🔥 Излаб юрганларга ва тўй устида турганларга жўнатиб қўйинг. Бу ҳам бир яхшилик аслида! 📍Манзил 👉 👈 Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг👇👇👇 ☎️ NaN
Show more ...

file

11 926
22
#Мулоҳаза_учун Бир сафар Далай Ламадан нима кўпроқ уни ҳайратга солиши ҳақида сўрашганида у шундай жавоб беради: «Инсон. Чунки, у дастлаб пул топиш учун соғлигини қурбон қилади. Кейин эса, соғлигини тиклаш учун пул сарфлайди. Бироқ, у ўз келажаги ҳақида шу қадар ташвишланадики, ҳеч қачон ҳозирги кунидан завқланмайди. Натижада, у на айни дамда ва на келажакда бахтли яшайди. У худдики ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва ўлаётганида яшамаганидан афсусланади...»
16 928
176
#Ўзим_ўқийман Яхши шеърлар кўп эмас, лекин хайриятки бор... Бу шеърдан парчани талабалигимда кундалик дафтарларимга қайта-қайта кўчириб тўймасдим. Яқинда муаллифнинг ўзидан шеърнинг тўлиқ вариантини сўраб олдим. Сизларга ҳам илиндим. Вақти-вақти билан санои нафисага ҳам бўйлаб туриш керак, дўстлар. Бу сўз бозоринда дарвешлар ҳали ҳам бор... 〰〰〰〰〰〰〰 ИЗҲОР Азал  наққошлари сиймлаган  тан, Фитратим  зар бўлса,қисматим  заргар. СЕВМАСИМДАН АВВАЛ МАЖНУН  ЭДИМ  МАН - Севганимдан кейин бўлдим Санобар. Валлоҳ, шавқдодаман, шавқинг ичра ман, Ўлик  кўнгилгаям  бахш этурман  жон. Мени севган куни ақлидан озди – Шу  донишманд Осмон, мўйсафид Осмон! Мен унинг тубидан тўкилган оҳанг, Сачрадим,чоғирранг япроқларимга. Эртага ўзимдан пастроқ яшасам- Сиз осиб ўлдиринг тупроқларимга!!! Токай киядурман янги руҳимга, БИРОВЛАРНИНГ ЭСКИ ТУЙҒУЛАРИНИ. Пайт келди, янгортмоқ фурсати  етди- ШЕЪР ОТЛИҒ КАДАРНИНГ ҚАЙҒУЛАРИНИ!!! Мен бу майдон ичра юракни тикдим- Ва тикдим энг тоза туйғу ларимни. Эҳтирослар мағлуб этмасин дея, Йиғлаб ташладим бор кулгуларимни. Тунлар шовуллайди, дил маҳзун шажар, Анинг жониндами, Ишқ қадим илдиз. Бир кун бу маъводан кетар бўлсам  гар – МЕНДАН ҲАМ ҚОЛАРМУ БИРОР  ЯНГИ  СЎЗ..... Фано наққошлари сиймлаган тан, Фитратим зар бўлса, қисматим заргар. Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман – СЕВГАНИМДАН КЕЙИН БЎЛДИМ САНОБАР.... Санобар МЕҲМОН.
Show more ...
11 919
3

file

3
0
Сен кимсанки... Кундалик ҳаётимизда шунақа мазмундаги гапларни кўп эшитаяпмиз. Айниқса, нозик мавзудаги баҳсга аралашсанг ёки сиёсий ҳаётни муҳокама қилсанг, айтайлик, коинот ҳақида мулоҳазаларга берилсанг, дарров шунақа чақириқлар янграйди. Ишонинг, бу гаплар сизга ёрдам бермайди, аксинча, қўрқув ва иккиланиш, ўзингизга чеклов ўрнатиш кайфиятини пайдо қилади. Суратдаги одам давримизнинг энг машҳур ва буюк олимларидан. У шунчалик машҳурки, дунё қироллари, президентлари, буюк шахслар Стивен билан кўришишни шараф деб билганлар. у, шунингдек, чексиз матонат ва фанга садоқат тимсоли ҳамдир. Ҳокинг мажруҳ алпозда, у учун дунёнинг энг зўр компаниялари томонидан яратилган махсус мосламаларда гапирди, фикрларини ёздирди. У шу ҳолида фанда буюк кашфиётлар қилди. Коинот тадқиқотчиси сифатида "Қора туйнуклар" назариясининг асосчиси сифатида тарихга кирди. Стивен "Зарранинг коиноти" борлигига қаттиқ ишонар ва коинот қанча чексиз бўлса, зарра (атом) ҳам шунча чексиздир деган тушунчада эди. У умрининг охирларида ўзига ўзга сайёраликлар, келажакдан келганлар халал бергани ҳақида гапирган, сунъий интеллект одамзоднинг энг ашаддий душманига айланишини футурологик башорат қилган. Умуман, бу олимнинг қарашларини ўрганиш зарар қилмайди. Аммо, биз сизга айтмоқчи бўлган гап бошқа... Сен кимсанки бу ҳақда ўйлаяпсан? Сенга ким қўйибди бунақа фикрлашни? Бўйингга мос фикрласангчи! Ақлинг етмайди бунақа ишларга, қабилидаги танбеҳларни эшитсангиз, Стивен Ҳокинг мажруҳ алфозда ҳам коинотни (❗️) татқиқ этгани, буюк кашфиётлар қилгани ҳақида ўйланг! Сизга шундай танбеҳ бераётганларнинг ўзига қараб, ўша гапни айтинг: "Сен-чи, сен ўзинг кимсанки, менга бундай танбеҳлар берасан, ўртоқ?"
Show more ...
image
15 385
17
#кайфият Ҳурматли аёллар! Бахтли, тинч яшай десангиз амал қилинг, иш беради, жавоб😊🤟

IMG_5341.MP4

13 873
67
📢📢ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН УЙ ХАРИД ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР ЎҚИСИН! ❔Ҳеч қандай ойлик даромади ҳақидаги ҳужжатларсиз, фақатгина паспорт билан 15 йилгача ипотека асосида уй харид қилишни истайсизми? 📍Бунда сизга "Ипотека кредити" консалтинг маркази ёрдам беради. 💸 Консалтинг марказидан гаров эвазига 50 млн. сўмдан 300 млн. сўмгача микроқарз ҳам олиш мумкин. 😀Уй олиш борасидаги молиявий муаммоларингизни осонликча ҳал этинг. Бизда ҳаммаси қонуний ва ишончли! 📞NaN 📞NaN 📞NaN 📞NaN 💎
Show more ...

file

13 469
48
#Кайфият Анатолий ва Людмиланинг мутлақо тасодифий муносабати ва жўшқин туйғуларнинг уйғониши, самимий, тоза қалб туғёнлари... Бу машҳур режиссёр Элдор Разяновнинг “Ишдаги ишқ” фильми берган таассуротларнинг бир қисми. Ва яна бу кинода жаранглаган: “Ҳақиқий қаҳрамон кўздан панада”, “Агар бугун яна бир киши туғилса ёки ўлса, мен обедсиз қоламан” сингари қуйма гапларни унутиб бўладими? Ташқарида енгил ёмғир, ойнабанд деразадан ўткинчи машиналар, соябон тутиб, уйига ошиқаётган одамларни кўрдим-у, бу манзара “Ишдаги ишқ”ни эслатди. Эсингиздами, жувоннинг беҳаловат туғёнларини сурбетларча фош қилиб, устидан кулишади. Шунда у ёмғирли ҳавода Москвани айланади. Фильм бошларида қариб қуюлмаган тантиққа ўхшаб туюладиган бу сўлим жувонни негадир шу пайтда томошабин севиб қолади. У – қаҳрамонга айланади. Ёмғир ва муҳаббат, сочилган сирлар, осмоннинг кўз ёшига чўмилган далалар, боғлар. Қиш келяпти. Ундан сўнг бизни баҳор тошқинлари, гулдираб чақмоқлар кутиб турибди...
Show more ...

sluzhebnyy-roman-pesenka-o-pogode.mp3

13 066
55
#Хотира Муслим Магомаев "Қўшиғимиз этади давом ..." (1964 йил)

Муслим_Магомаев_Наша_песня_не_кончается_Когда_песня_не_кончается.mp4

13 453
8
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio