#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади
🔰
Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида:
🔹
2024 йил 1 июлдан автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган
ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади;
🔹тендер савдолари оферентлари томонидан таклифлар тўлиқ
рақамлаштирилган ҳолда киритилади;
🔹
ҳар ойда камида бир маротаба давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш жараёнининг жорий ҳолати бўйича ф
отосуратлар жойлаштириб борилади.
✅
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда
аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади:
🔸
2025 йил 1 январдан – тажриба тариқасида қурилиш
(таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган
мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;
🔸
2026 йил 1 январдан – бошқа қурилиш
(таъмирлаш) объектларида
(давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).Show more ...