Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича:  @Onalar_admin  
Show more
26 262-2
~17 924
~6
61.58%
Telegram general rating
Globally
30 679place
of 78 777
958place
of 2 295
In category
1 099place
of 2 420

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
АЛЛОҲ Кўнглимга йўлатма ўзга туйғуни, Борки озорлардан паноҳ бер, паноҳ. Ўзингсиз қўймагин умрим бир кунин, Ўзингни ишқингла ёндиргин, Аллоҳ. Қадрни билмаслар юртига ёт бил, Ёлғонлар масканим айлаган вайрон! Кўнглимга кирмасин биронта бедил, Ўзингни васлинга қилгин нигорон! Қўл билан берилса қуш учар тўймай, Бандангни меҳрини айлатма қаҳат. Ўзингдан ўзгага кунимни қўйма, Ўзингнинг меҳрингга тилантир абад! Ўткинчи умрни жилолатма ҳеч, Вафосиз ёр каби шу молу-давлат! Ёнимда юрганни ниқобини еч, Икки дунёимга бергин саодат! Ким бор мени яна сендек ўйлаган, Китобингни тутқаз, ёд олай сўзинг. Мени бир сония ёддан қўймаган, Мени чин юракдан суйган бир ўзинг! © МАЛИКА САЛИМОВА Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
6 318
57
ХИКМАТЛАР ➖Кўз ёшини кулгига айлантириб юбориш шу қадар бебаҳо нарсаки,уни анча-мунча одам қила олмайди ва уни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди. ➖Болаларда беш хислат борки, агар улар катталардее бўлганида АВЛИЁ бўлардилар. Ризқ учун хавотирланмайдилар. Бемор бўлсалар Роббидан бошқага шикоят қилмайдилар. Ёлғиз ўзлари овқатланишни истамайдилар. Урушиб қолсалар узоқ гина тутмай яна бирга ўйнаб кетадилар... ➖Эҳтиром заифлик эмас, тарбиядир. Узр сўраш хорлик эмас, хулқдир. ➖Ким инсонларнинг қалбларига озор берса, бир кун келиб унинг ҳам қалбига озор берадиган топилади. Шунинг учун ҳеч кимнинг қалбига озор берма! ➖Яҳши кўрганларингизга сирли дуо қилингиз, албатта яхши кўришлик дуога чорлайди, қийинчиликдан ёки ғамдан, сизларни яхши кўрганларингиз нималар бошидан ўтаётганини билмайсиз, ғоибона дуо билан уларни кулфатларидан фориғ қиласиз ин шаа Аллоҳ! ➖Бўм-бўш бошоқ далада тик туради, ичи донга тўла бошоқ эса эгилиб туради. Демак аслида буюк одам камтарин, оддий одам мутакаббир бўлар экан. ➖Сизни тушунишни истаган инсонга сўзларни бетартиб гапирсангиз ҳам албатта тушуниб олади. Аммо сизни тушунишни истамаган инсонга сўзларни қанчалар гўзал тартибда териб гапирсангиз ҳам, у барибир тушунмайди. Чунки у тушунишни истамайди.! Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
9 558
162
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

file

13 781
742
​​Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар: - Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!? Шу оқшом янги эртак айтиб бердим: - Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан... Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди... Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади... Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан: - У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар... Ён дафтарингизга ёзиб қўйинг, зора сизнинг хам фарзандларингизга фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилиб қўйинг, мени хам қўшиб қўярсиз. Дуоларингиздан умидворман. © Салим Айюбий Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
image
10 354
107
ТУШЛАРИМГА КИРИБ ТУРИНГ Сочим тараб, юзим силаб яхши кўринг, Онажоним сочларимни майда ўринг. Фарзанд бўлиб сўрагайман сиздан ўтинч- Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг... Ҳовлимизда етаклашиб набирангиз Дадажоним билан бирга шодон юринг. Юрагимга армон тўлди Онажоним, Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг... Камолимиз тилаб бизни дуо қилинг, Келажакка боқиб ширин ҳаёл суринг, Мўътабарим, муштипарим, меҳрибоним, Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг... Ялинаман, ёлвораман жон Онажон. Насихатлар қилиб майли, дўқлар уринг. Вужудимни тилкалайди соғинч ўти Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг... © Тайлоқова Ирода Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
11 751
250
Бир донишманддан сўрашибди: – Инсонни рухи тушкин бўлиб ва ўзини бахтсиз хис қилса, қандай даволаш мумкин? Донишманд деди: – Бундай холатда энг яхши дори МЕҲР ва МУҲАББАТдир! – Агар бу фойда бермасачи? – деб сўрабди яна... Шунда донишманд: – Миқдорини ошириш керак... - деб жавоб берган экан. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
11 457
202
🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊 🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹 💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман. 💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман. 💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин! 💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан! 💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ! Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲
Show more ...

file

24 247
1 384
ДАДА, ЗЎР ИШ ҚИЛДИК-А!.. (Ҳаётий воқеа) Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йўлда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "Дада анавини қаранг!" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди. “Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошқа ҳеч нарса йўқ”. "Хўш нима қилибди?" десам, 6 яшар ўғлим: "Ўғли йўқми унинг? Нега бу ахволда, қорни очдир, дада, илтимос, мана шу пулларни хаммасини шу хотинга берайлик", - деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Ниҳоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб, пулларнинг ҳаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим. Аёл ҳанг-манг бўлиб қолди. "Нима учун?" деган саволига, мен кулиб: "Шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя", - дедим. Аёл йиғлаб юборди, "Илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллоҳ мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди. Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим: "Дада, зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб бермай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, ичимда: "Шундай фарзанд берган Аллоҳга беадад шукр", - деб айтаётган эдим. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
14 334
169
ОНА  Қадаминг остида кўзи қораси,  Остона бошида кутаркан она.  Ўзгага кўринмас юрак пораси,  Дардини ичига ютаркан она.  Бир жонда минг азоб оғригани дил,  Айтмасам дилим деб тишлагани тил,  Дунёдаги ҳамма оналар бир хил, Дардини ичига ютаркан она.  Берган сутидек оқ онадаги қалб,  Пойида юргандек Жаннатни бўйлаб,  Гоҳ борини гоҳи йўғини ўйлаб,  Дардини ичига ютаркан она.  Боласи номига зарра гард келса, Тоғни талқон қилар агар шарт келса,  Тош келса кемирар экан, дард келса,  Дардини ичига ютаркан она.  Кўнглида асрайди кўздан яшириб,  Бир эмас ўн эмас юздан яшириб, Бек ўғил хонзода қиздан яшириб,  Дардини ичига ютаркан она.  Эй Зуҳро волиданг бағригача шош,  Шоирлигинг унут кўксига қўй бош,  Оқарган соч айтсин ё тўкилган қош,  Дардини ичига ютаркан она.  © Зуҳра АЛИЗОДА Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
14 358
312
Пулга сотилмайдиган нарсалар хам бор 💵Миллион сўм бериб онасини бир бор бағрига босиб йиғлашни хохлайдиган етимлар камми? 💵Миллион сўм бериб уйида чақалоқ йиғисини эшитишга муштоқлар камми? 💰Бор будини бериб Расулуллох (с.а.в.)ни бир марта, хеч йўқ бир марта кўришга муштоқлар камми?  Мен хали Аллохни кўриш учун нималарни бера олишимиз мумкин эканлигини билмайман.  ❌Аслида ундай бойлик йўқ.  Аллохнинг рахмати туфайлигина кўришимиз мумкин холос. Дунёда пулдан қимматлироқ нарсалар хам бор. Сиз ўшаларга эришинг. Аллох муваффақ қилсин. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
14 557
152
🌞Ассаламу алайкум Хайрли тонг... Розилик билан хаёт зийнатланади! ️Табассум билан муаммолар енгиллашади! Истиғфор билан эхтиёжлар қондирилади! Дуо билан мушкуллар осон бўлади! Яна бир тонг, яна бир умид, яна бир имконият берган Роббимизга хамдлар бўлсин! Муродбахш пайшанба кунимиз хайрли барокатли, энг мухими фойдали ўтсин!

animation.gif.mp4

21 518
816
ИБРАТ Бағдод ҳокими Ҳажжож умрининг охирларида тушида Азроил алайҳиссаломни кўриб, у зотдан сўраган экан: — Ҳазрат, сиз жонни олувчи фариштасиз. Мен қачон ўламан? Менга ўлим қачон келади? Шунда Азроил алайҳиссалом беш панжаларини кўрсатиб ғойиб бўлган эканлар. Эртаси куни Ҳажжож олимларни чақириб, тушининг таъбирини сўрабди. Олимлардан бири: «Беш йил умрингиз қолибди», дебди. Бошқаси беш ҳафта дебди, бирови беш кун дебди. Жавобларнинг биронтаси ҳам Ҳажжожнинг кўнглига таскин бермабди. Шунда Ҳажжож буюк мужтаҳид имом Моликдан тушининг таъбирини сўрабди. Имом шундай жавоб берибдилар: — Қиёматнинг қачон бўлишини (1), ёмғирнинг қачон тушишини (2), бачадондаги хомиланинг ўғил ёки қизлигини (3), эртага нима бўлишини (4) инсонга ўлим қаерда ва қачон келишини (5) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.  Ҳазрати Азроил алайҳиссалом шу бешта нарсага ишора қилмоқдалар. Ҳатто мен ҳам жон олувчи фаришта бўла туриб, қачон ва қаерда ўлишингни билмайман, демоқчи бўляптилар... Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
12 768
102
ЙИҒЛАЙДИ АЁЛ Бутун орзулари бўлганида пуч, Эр хиёнатига келганида дуч. Кўз ёшин тийишга тополмаса куч, Аламдан дод солиб йиғлайди аёл. Хақиқат аччиқдир синмайин яша, Хақ гапни айтишдан қилма андиша Севганини йўлдан урса фохиша, Хаммадан яшириб йиғлайди аёл. Ғам ташвиш хасратга қолганда ботиб, Хиёнат шаробин кўрганда тотиб. Бу дардга чидолмай қолганда ётиб, Ёстиғин қучоқлаб йиғлайди аёл. Эри ташлаб кетса оғир кунида, Ёстиғи сирдоши бўлса ёнида. Дадам деб боласи йиғлаганида, Юракдан дод солиб йиғлайди аёл. Аламдан қаст қилмоқ бўлса жонига, Мўлтираб қарайди болажонига. Пул тополмай қолса хатто нонига. Боласин қучоқлаб йиғлайди аёл. Халолдан ризқини топиб еганда, Баъзилар ортидан ғийбат қилганда. Ёшгина бу умри хазон бўлганда, Чин дилдан ўртаниб йиғлайди аёл. Ор учун доимо нафсини тийса, Қўшнилар хар куни ғийбатин қилса.. Гап сўзлар қалбини аямай тилса, Хаммадан яшириб йиғлайди аёл. Бахт кўрмай кўргани ғам ташвиш бўлса, Қирқга кирмасидан қаримай сўлса. Чидолмай кўзлари ёшларга тўлса, Э вох деб бақириб йиғлайди аёл. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
15 651
195
Кишининг ҳақиқатни ҳимоя қила туриб сўкингани, ҳақоратлагани ёки жаҳли чиққанини кўрсангиз билингки, унинг нияти бузуқдир. Ҳақиқат бундайларга муҳтожмас. © Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ
9 075
46
💐🍃🌿🌸🍃🌾🌼 🍃🌺🍂 🌿🍂 🌸 🌹 Менга умр бердинг саломат қилиб, Олган нафасимни ниҳоя қилиб. Ўзингга шукрлар айтаман Аллоҳ, Бугунги кунимга Алҳамдулиллаҳ! Ассалому алайкум! Хайрли тонг азизлар! Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса Ин ш Шаа Аллоҳ шундай бўлади Бугунги кун ҳаммамизга ҳайрли бўлсин.! Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саҳоват, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт ато қилсин 🌹 🌿 🌾🍂 🍃🌺🍂 💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼
Show more ...

c95419602ca4e5f3289e639c828824ed_out_552876924.mp4

22 947
856
Буюк тушнинг таъбири Абдуллоҳ бир кеча туш кўрди. Таърифи битмас даражада кенг ва кўркам бир боғ, боғ ўртасида бир устун қад ростлаган. Ўзи ҳам ўша устун тагида турган эмиш. Бир садо эшитди: - Шу устунга чиқ! - Мен бунга чиқа олмайман. Бу орада ўртада бир ёрдамчи пайдо бўлди. Абдуллоҳ унинг воситасида бемалол юқорига чиқа бошлади ва ниҳоят, тепадаги тутқичга ёпишди. Айни садо яна: - Бу тутқични маҳкам ушла, - деди. Уйғониб кетгач, Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳузурларига бориб тушини айтиб берди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унга кулимсираб, тушини таъвил этдилар: - Боғ Ислом динидир. У устун Ислом устунидир. Ёпишган тутқичинг эса, то ўлгунингча Исломда қолишингга аломатдир. Бу қайси бахтли Абдуллоҳ эди?! Росулуллоҳ алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилиб келганларида у зотни кузатган, суҳбатларини эшитган, Росули Акрамнинг ҳузурларига келиб саволлар берган ва тўлиқ жавоб олган, Исломни қабул қилган яҳудий олими Абдуллоҳ ибн Салом розиаллоҳу анҳу эди... Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
12 038
56
АЛЛОХ КЎРИБ ТУРИБДИ Ноҳақ тухмат қилганни, Биров кўнглин тилганни. Кимлар, кимга кулганни Аллоҳ кўриб турибди. Ожизларни юлса ким, Ғарибларга кулса ким. Яхшиликлар қилса ким, Аллоҳ кўриб турибди. Номус ори борларни, Бир тирноққа зорларни. Вафоси йўқ ёрларни, Аллоҳ кўриб турибди. Дўст корига, яра дўст, Ён атрофга, қара дўст. Ҳаста кўнглин, сўра дўст, Аллоҳ кўриб турибди. Вақтинчадир билсанг мол, Вақтинчадир билсанг ҳол. Сўзим келмасин малол, Аллоҳ кўриб турибди. Бедор бўлиб, гоҳ тунлар, Ким эса, юрар йўллар. Айб қилса, баъзи кимлар, Аллоҳ кўриб турибди. Кимнинг босган изини, Кимнинг айтган сўзини. Ким босолмас ўзини, Аллоҳ кўриб турибди. Ким нега бўлар дучор, Ким эса, яшар ночор. Ким-кимлардан, қилар ор, Аллоҳ кўриб турибди. Ким, Оллоҳни ёд олиб, Ким эса, ишлар толиб. Кимлардир яшар нолиб, Аллоҳ кўриб турибди. Бошга тушган ташвишни, Ёки бирор бир ишни. Кимлардир, ким бўлишни, Аллоҳ кўриб турибди. © Фаёз МИРЗО Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
21 749
308
Фарзандларимиз бизнинг келажагимиз! Келажакни кўра олган одамни бахтли хаёт кутади.. биз сахар чиқиб кетиб, ярим тунда қайтамиз.. келажак эса ухлаябди... Болаларга кўпроқ вақт ажратинг...
10 142
87
​​ОНА..... Дунёга келишинг учун у сени тўққиз ой кўтарган ҳаммол... Уч йил ошқозонидаги ризқини сен билан тенг бўлишган саҳий... Камида ўн йил кирларингни ювган хизматкор... Йигирма йил мазали таомлар билан сийлаган пазанда... Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамҳўрлик қилган беминнат ҳамшира... Кеча-ю~кундуз ўзини унутиб сени дуо қилган фаришта... Жонинг учун жонини беришга тайёр жонкуяр Ҳеч качон бирон нарса умидида яхши кўрмаган, шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона инсон... Хатоларингни энг кўп кечирган ва хеч қачон ёмонлик тиламаган аёл... Емай-едирган, киймай-кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган фидойи. Волидангизни асранг, ҳеч бўлмаса ўзингиз учун асранг, у сизни жаннатга олиб киради, асло нонкўрлик қила кўрманг, жазоси жаҳаннам бўлади. Онаси борлар онангиз асранг! Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
image
24 532
697
Ассалому алайкум! 🌞 Хайрли тонг ! 🌞 Ҳар тонг уйғонганингизда, кунингизни шундай фикрлаш билан бошланг... "Мени омадим келди, сабаби уйғондим. Соғман, тирикман.. Менга яна бир кун қимматбаҳо инсонийлик ҳаёти тортиқ қилинди.. Бу кунни мен бахтиёр яшамоқликка бағишлайман. Кечаги куним тарих, эртам борми ёки йўқ... Бугуним нақд" Бугунги кунингиз файзли ва боракатли ўтсин

797d8283266bbf302c640e0b156c73ae_out_552876924.mp4

18 597
607
​​Aлам: Яқиндагина онасидан айрилган йигит тушкун кайфиятда дўстига қўнғироқ қилди. Гўшакни чиройли овозли қиз кўтарди. Йигит адашиб тушганини пайқаб, гўшакни қўймоқчи бўлди. Лекин нимадир бундай қилишга йўл қўймас, қиз билан дардлашгиси келарди. Йигит гап бошлади: -Алло... -Эшитяпман, гапираверинг,- жавоб берди қиз. -Айтингчи, сизнинг онангиз борми? -Нимаа?! -Онангиз ҳаётмилар?-сўради йигит. Нариги томондан эса қизнинг билинар-билинмас йиғлагани эшитиларди. Йигитнинг қўққисидан бундай савол беришининг сабаби бир ой олдин онаси вафот этгани, айрилиқ юрак бағрини ўртаётгани эди. Агарда қиздан онаси борлигини эшитса бахтли инсон эканлигини, онасини янада асраб-авайлашини айтмоқчи эди. Қизнинг йиғлаб юборганидан билдики иккисининг ҳам дарди бир экан. Юракларидаги ана шу дард иккисини ҳамсуҳбат бўлишга ундади. Бир-бирларига тасалли беришди. Йигит қиздан яна қўнғироқ қилишга руҳсат олгач хайрлашишди Энди улар тез-тез қўнғироқлашиб туришар, қизнинг қўллаб- қувватлашлари, маслаҳатлари билан йигит оёққа тура бошлади. Янги иш топди, ғайрат билан, ҳаётга бўлган қизиқиши ортиб борарди. Бунинг учун уни ҳаётга қайтарган фариштаси Мафтунадан миннатдор бўларди. Улар бошқа бошқа шаҳарда яшардилар. Бир куни йигит ҳаммаданда гўзал қиёфада тасаввур қилувчи фариштаси билан учрашмоқчи бўлди. Учрашгач унга бўлган пинҳона севгисини изҳор етишни ният қилди. Учрашув куни белгиланди ва улар бир-бирини қуйидагича таниб олишни режалаштиришди: Йигит ҳарбий кийимда, қўлида Мафтуна ёқтирган атиргул ғунчасини ушлаганча поезддан тушиб келади. Мафтуна эса вокзалда, қўлида ўзи севиб ўқийдигани Булгаковнинг "Уста ва Маргарита" китоби бўлади.... Ниҳоят учрашув санаси етиб келди. Йигит ҳаяжон билан поезддан тушди. Вокзалда одам сийрак эди. Йигит китоб ушлаб олган қизни қидирди ва топди... Топди-ю фикрлари алғов- далғов бўлиб кетти. "Уста ва.......... Уста ва Маргарита"ни ушлаб олган қиз ногиронлик аравачасида ўтирарди..... Йигитнинг ҳаёллари чалкашиб кетди. Ўзига келиб қараганда эса қизнинг ёнига келиб қолган, қиз ҳам унга тикилиб турарди. "Аҳир нима бўлганда ҳам бу ўша менинг фариштамку, менга унинг қандайлигини аҳамияти йўқ" ўйлади йигит. Аммо сониялар ичида фикридан қайтди, ичида нимадир "аҳир у ногирон эканку, кет бу ердан кет, кет!" деган овоз исён кўтарарди. Йигит иккинчи овозга қулоқ тутди. -Мени кечиринг, мен... мен бундай бўлишини ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Сиз кутган йигит мен эмасман,- дедию ортига ўгирилди. Ногирон қиз ёнидаги ўриндиқда ўтирган қизга гап бошлади: -Мафтуна, сен кутаётган йигит шумиди? Йигит суҳбатдан таққа тўхтадию ортига ўгирилди. Ҳатто тасаввурларидан ҳам гўзал, ҳақиқаттанда фариштамонанд қиз унга алам ва нафрат билан тикилиб турарди. "А!.. Шу эканда Мафтуна, Эҳҳҳҳ... Нималар қилиб қўйдим" ўйларди йигит. -Йўқ опа, биз кутаётган йигит бу эмас, тасаввуримдаги олийжаноб йигит асли бўлмаган экан ҳам, ҳаммаси сароб! Мафтуна шундай дедию аравачадаги опасини судраб кета бошлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Бир лаҳзалик тубанлик, худбинлик кўзларини кўр қилиб қўйганини, энди Мафтунани бир умрга йўқотиб қўйганини тушуниб етганди. Йигит фариштасининг ортидан чексиз пушаймонлик, айбдорлик ҳисси билан термулиб турар, Мафтуна эса ногиронлик аравачасидаги опаси билан тобора ундан узоқлашиб борарди... Йигит бир лахзага шайтоннинг гапига киргани учун, энди бир умр ўзидан нафратланиб ўтади! Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
13 964
66
Омонлик тиларман сизга дўстларим Сизлар борки дўстлар олам мунаввар, Яхшиям сиз борсиз азиз дўстларим. Сизлар азизсизлар хамда мўтабар, Омонлик тилайман сизга дўстларим. Бизлар мехмондирмиз ушбу дунёда, Ким устун бўлибди еру самога, Айтинг нима етсин меҳру вафога, Омонлик тилайман сизга дўстларим. Доимо сизларни излар кўзларим, Сизга аталгандир ширин сўзларим, Сизсиз дилда ортар соғинч, бўзларим, Омонлик тилайман сизга дўстларим. Сизлардан улуғроқ кимим бор айтинг, Келинг кўздан соғинч ёшларим артинг. Дилдан қайғу ила ғамим аритинг, Омонлик тилайман сизга дўстларим. Сизни кўрса кўзим қолади қувнаб, Сизни кўрса кўнглим қолади яйраб. Сизлар борсизларки юрибман яйраб, Омонлик тилайман сизга дўстларим. Отабек Юсуф дер доим соғ бўлинг, Хеч қачон ўксинманг доимо кулинг. Давру даврон суринг яйранг ва тўлинг, Омонлик тилайман сизга дўстларим. Омонат дунёда омон бўлайлик, Хайр тамом энди байтли сўзларим. Инсонни қадрини қадр қилайлик, Омонлик тилайман сизга дўстларим. © Отабек Юсуф Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
15 461
340
​​Эй Роббим! Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма! Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма! Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма! Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма! Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма! Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма! Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма! Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма! Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
image
16 884
344
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

aa8a7be811e7982bc43bd11099ac0855_out_552876924.mp4

22 037
635
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди. – Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ! Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ. Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин... Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
19 206
250
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт! © Ўткир Ҳошимов
17 519
383
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми? 1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради. 2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу. 3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади. 4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади. 5. Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу. 6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади. 7. Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади. 8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади. 9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади. 10. Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади. 11. Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади. 12. Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш". Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий" Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
18 296
596
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! хайрли тонг! Алҳамдулиллаҳ! Янги тонг отди! «Кўзларимиз кўряпти! Қулоқларимиз эшитяпти». Алҳамдулиллаҳ... Қуёш чиқди! «Биз муминмиз! Шукр қилувчимиз»! Алҳамдуллаҳ... Янги кунга етдик! «Тирикмиз! Бирон нимамиздан айрилмадик!» Тонгимиз мунаввар... Алҳамдулиллаҳ! Чунки биз Меҳрибон Роббнинг бандаларимиз! Барча эшиклар ёпилса ҳам, Аллоҳники мудом очиқдир! Барча сабаблар кесилса ҳам, Аллоҳнинг мадади мудом ҳозир! Қалблар қотиб қолса, Унинг раҳмати тушади! Кунимиз хайрли ва офиятли бўлсин!
Show more ...

13752c35e41c9f041690002032f8dcad_out_552876924.mp4

20 299
589
ТАҚСИМ (ҳикоя) Она ёлғиз боши билан етти фарзандини катта қилди. Ўқитди , уйлади, уй - жойли қилди. Икки қиз ўз йўлига. Тўрт ўғил охирги бешинчи - кенжа ўғилникида яшайдиган онадан хабар олиб туришарди. Улар серфарзандлиги туфайли камҳаржроқ бўлган тўртинчи укаларининг кўнглига тегиб қўймаслик учун оналарига олиб келган бозорликларини кўз- кўз қилишдан ўзларини тийишар эди. Оналар ётиб қолганда ёнида энг кўп шу тўртинчи ўғил бўлди. Катталари эса бир - бирларига маъноли қараб қўйишар эди: - Майли , шу билан овунсин. Ҳеч бўлмаса ҳизмати билан онамизнинг кунларига яраяпти-ку. Бу дунёда вақт- соат деган меъзон бор . Вақти келиб она оламдан ўтди. Барча маъракалар ўтгач, онанинг фарзандлари бир дастурхон атрофига йиғилдилар . Одатий сўрашишдан сўнг хонадон эгаси бўлмиш кенжа ўғилнинг аёли барчани ўз оғзига қаратди: - Муллакалар , опажонлар . Узр . Гапимни эшитсангиз . Ойижон тирикликларида менга бир васият қилган эдилар. Сизлар олиб келган совға- саломларнинг деярли ҳаммаси ортиқча уринтирилмай шундоқлигича сақланган . Ойижон ҳар қайсингизнинг номингизни ёздириб менга тугдириб қўйгандилар . Келин шу сўзларни айтиб қўшни хонадан бирин- кетин дўппайиб тугилган тугунларни олиб чиқиб эгаларини ёнига қўйди. Навбат тўртинчи муллакасига келганда келин ташқарига чиқиб анча вақтгача йўқ бўлиб кетди. Меҳмон жигарлар жонсарак бўлиб қолишди . Барчанинг хаёлидан битта фикр айлана бошлади: "Шугинани мулзам қилмаса бўлар эди-я..." Бу вақтда кенжа келин икки ўғли билан хирмондек қилиб тугилган иккита катта бўғчани аранг кўтариб келиб амаллаб эгасининг ёнига қўйишди: - Муллака , бу сизники экан ... Тўртинчи ўғил бўғчага қўл узатиб ундан бир чети кўриниб турган катта рўмолни суғуриб олди. Юзига босди : -Онажонимларни ҳидлари келяпти ,- дея бўғиқ овозда шивирлади у ва атрофдагилардан истиҳола қилмай баралла йиғлаб юборди ... © Хазонрезги Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
14 100
111
ОНАМ Сенинг пойингга тиз чўкдим қачон Сенинг қўлингдан ушладимми мен? Ҳеч ким мендек бўлмасин ҳеч қачон Сени дунёга алмашдимку мен. Оналик қилдинг шунда ҳам менга Болам деб ёндинг, болам деб куйдинг. Сени йўқласам бир он, бир зумга Олиб келганим ўзимга қўйдинг. Мен сенга фарзанд бўлолдимми айт Дардларинг бир зум тинглолмадим ҳам. Меҳрингга лойиқ бўлолдимми айт Кўзларингга бир зум боқолмадим ҳам. Эй дўст, бўлмагин мендек бағритош Онанг ҳолидан хабардор бўлгин. Кейин аттанг деб оқизма кўз ёш Онанг қошида хизматда тургин. © ТУРСУНОВ ДОНИЁРЖОН Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
Show more ...
Оналар Канали
Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Реклама бўйича: @Onalar_admin
13 226
143
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio