Шер изини Шер босар,
Шоқол боса олмайди.
Шер йўлини Арслон тўсар
Тулки тўса олмайди
Булбул сайраган боғда,
Қарға сайрай олмайди
Жайрон сакраган тоғдан,
Эшшак сакрай олмайди.
Бу мукаммал дунёдир,
Қуёши бор Ойи бор.
Минг чирангин, минг дод сол,
Хаммани ўз жойи бор.
Ўзгармайди эй дўстим,
Бизга берилган тақдир.
Зўрман деб зўрлик қилма,
Яратган Ўзи ҳақдир.
Эркак бўлиб туғилдинг,
Хотин бўлма Эрлик қил.
Ғийбат қилма, нара торт
Тулки бўлма шерлик қил.
Аввало Худо дегин,
Омад бўлсин сенга ёр.
Дуч келганга тиз чўкма,
Тиз чўккани Худо бор.
Дунё тегирмон тоши,
Айланади тинмасдан.
Бу хаётда яшаш қийин,
Йиқилмасдан, синмасдан.
Зўрман деган зўрниям,
Қон қаҳшатган дунё бу.
Олиб чиқиб фалакка,
Ерга урган дунё бу.
Асрасин дўстим сени,
Шайтонларни шаклидан.
Шайтонларни ниқобин,
Кийган аёл макридан.
Шер изини Шер босар,
Хеч бўлмаса бўри бўл.
Тулки бўлма, шоқол бўлма,
Одам бўлсанг зўри бўл.
Жан дунё мукаммалдир,
Қуёши бор Ойи бор.
Шу мукаммал дунёда,
Хаммани ўз жойи бор.
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFhShow more ...