Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Bahodir Ahmedov

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати:  @huquqiy_boxo  Админга мурожаат:  @ABarizabot  Каналга сиғмаган гаплар бу ерда:  @bahodiranklav  Твиттер:  https://twitter.com/BahodirAhmedov2  
Show more
16 625-36
~6 827
~4
37.03%
Telegram general rating
Globally
40 887place
of 78 777
220place
of 430
In category
178place
of 313
Posts archive
Ҳамма нарсанинг ечими салоҳиятли кадрларда. Буни советлар ҳам, жадидчи маърифатпарварлар ҳам яхши тушунишган. 1922 йилда Германияга жўнатилган ўзбек талабалари ва уларнинг Ватанга қайтгач қатағон билан тугаган даҳшатли ҳикояси "Қўрқма" асарида ўзига хос услубда очиб берилган эди. Жавлон Жовлиев – замонамизнинг иқтидорли ёзувчиси. У Mutolaa номли янги лойиҳада ҳам бош муҳаррир бўлиб ишлаётган экан. Куни кеча премьера қилишибди. Жуда таъсирли! Ўқиганлар билади, китобда 70 талаба ҳақидаги маълумотлар орқали бугунги ёшлар, бугунги жамиятимиз ҳаётига танқидий назар ташланади. Янги ҳужжатли фильм китобни тарғиб қилиш, уни "ижтимоий тармоқлар аҳолиси" бўлмиш аудиторияга етказиш – катта иш. Фильмни албатта кўринг, уни "Қўрқма"ни ўқиган ва ўқимаганлар билан бўлишинг.
Show more ...
"Qo‘rqma" | Film
"Qo‘rqma" filmi "Mutolaa" loyihasining kitob-kino yo‘nalishida suratga olingan bo‘lib, 2021-yil O‘zbekistonning bestseller kitobi bo‘lgan Javlon Jovliyevning ayni nomli asariga asoslanadi. Rejissor Erkin Bozorov, operator Samijon Sunnatullayev, rollarni Erkin Bozorov, Yusuf Fayziyev, Abbos Yo‘ldoshov, Dilshoda Jo‘rayeva ijro qilgan. "Mutolaa" loyihasi o‘zbek adabiyoti targ‘iboti uchun "Kitob-kino" yo‘nalishida filmlar suratga olishda davom etadi.
1 703
17
OVOZ’да чиққан қатнашчимиз дунё бўйича VOICE’лардаги хафталик энг яхши ижролардан бирига Тургандаям биринчида турибди. Бу лойиҳа билан бизнинг талантлар халқаро даражадаги “қозон”га қўшилмоқда. Лойиҳа ўзини оқламоқда. 👉 👈
The best performances this week on The Voice | HIGHLIGHTS | 26-04-2024
In ‘Best of the Week’ we highlight the best performances that happened during this week on The Voice. What’s your favorite performance? Let us know in the comments below👇 🚨 This video features the following performances: 00:00 Sarvinoz Kamolova singing 'Uchquduq' by Yalla (Blind Auditions, Uzbekistan) 02:39 Alex Fox singing 'Pinekpa' by Ernesto Djédjé (Blind Auditions, Ivory Coast) 04:18 Lance Priester vs Orange singing 'Night In White Satin' by The Moody Blues (The Battles, France) 07:32 Liv-Margrethe Muren Ulvund singing 'Jackie Onassis' by Sammy Rae & The Friends (The Knockouts, Norway) 09:29 Tae Lewis singing 'Runnin' Outta Moonlight' by Randy Houser (The Playoffs, USA) 11:51 Kobe singing 'I’d Rather Go Blind' by Etta James (The Semi-Final, Vlaanderen/Belgium) 14:04 Laura Ruusumaa singing 'Queen of the Night Aria' by Wolfgang Amadeus Mozart / Emanuel Schikaneder (The Semi-Final, Finland) 16:40 WINNER: Emma Sorgato singing 'Sweet Dreams x Here Comes The Rain Again' by Eurythmics (The Final, Belgique/Belgium) 🚨 Our Socials Follow us on Instagram & TikTok for clips, fun facts, games, and more: http://instagram.com/TheVoiceHQ https://www.tiktok.com/@TheVoiceHQ 🚨 Hashtags: #TheVoice #Highlights #BestofTheWeek
3 297
37
Энди шанба куни ўзбек киноларини кўрамиз "Ренессанс" кино уйида кино бўйича катта анжуман бўлибди. Унда ҳафтанинг ҳар шанба кунида "Миллий кино куни" ташкил этилиб, ўзбек киноларини намойиш этиш бўйича меморандум . Бу ўзбек киноси учун олдинга ташланган катта қадам деб биламан. Чунки кинолар бор ва уни кўрсатишга платформа ва эфир вақти ҳам бор. Бундан энг катта фойдани эса томошабинлар олади. Ҳа айтганча бу телеканаллар учун ҳам фойдадан ҳоли эмас. Кинолар канал рейтингларини кўтаришда жуда катта ёрдам беради.
Show more ...
3 171
4
Иномарка ваъдасини бериб 35 кишини 250 минг АҚШ долларига "ухлатиб" қочиб кетибди манбасига кўра, у 35 нафар фуқаронинг 250 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағини алдов йўли билан қўлга киритган ҳамда Туркия давлатига қочиб кетган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Мурожаатчиларга кўра, 1993 йилда туғилган Термурбой Қодиров одамларга Хитой давлатидан машина келтириб беришни ваъда қилган. У одамларни ишонтириб, дастлабки тўлов сифатида 35 нафар фуқародан жами 250 минг доллардан ортиқ маблағ йиғиб олган. Аммо ваъдасини бажармасдан қочиб кетган. P.S. Тилҳат ёзиб беряпти дегани бу фирибгармас дегани эмас. Тилҳат ёзиб, шартнома қилиб пулини банк орқали туширтирибам одам "отиб кетиши" мумкин. 👉 👈
Show more ...
3 491
12

video.MOV

3 140
17
Бугун шанба куни 27 апрел куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Беҳзод Мусаев ZOOM орқали йиғилиш қиляптикан. Кириб кўрдим ростан йиғилиш бўляпти. Ҳа, ҳақиқаттан соҳада қилиниши керак ишлар кўп, муаммо ва камчиликлар тўлиб ётибди. Ходимларни, айниқса давлат хизматчиларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганини кўп кўрамиз. Масалан, дам олиш кунлари (шанба, якшанба) ишларга, йиғилишларга мажбурий жалб қилиш... 👉 👈
3 363
33
Ботир Қодиров гапларига икки оғиз фикр Бизнинг каналлар👇

IMG_0551.MOV

4 362
61
Экопартия Дўстлик боғи бўйича сўров юборади Экологик партия масала юзасидан ўз муносабатини . Унда қайд этилишича, қонунчилигимиз талабига кўра, шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳалари белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда мутасаддилар мазкур боғдаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим. Баёнотда яна шундай дейилади: "Ўзбекистон Экологик партияси ҳар қандай қурилиш ва реконструкция ишлари атроф-муҳитга ва дарахтларга зарар етказмаслик, яшил ҳудудлар камайишига йўл қўймаслик ва жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим, деб ҳисоблайди ҳамда фуқароларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўровини юборади" P.S. Экопартия ушбу масалага эътибор қаратгани жуда яхши бўлибди. Ишқилиб охиригача борсин... 👉 👈
Show more ...
O'zbekiston Ekologik partiyasi
“Do‘stlik” bog‘ida bironta daraxt kesilishi mumkin emas Ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent shahar, Yakkasaroy tumanidagi “Do‘stlik” (Bobur) madaniyat va istirohat bog‘ining qayta rekonstruksiya qilinishi va parkga atraksionlar joylashtirilishi haqida xabarlar tarqaldi. Mazkur holat aholining e’tiroz va muhokamalariga sabab bo‘lmoqda. Bugun shahar markazlarida yashil bog‘larni barpo etish hayotiy zarurat va dunyo trendiga aylangan. Atraksionli ko‘ngilochar parklar esa asosan shaharlar tashqarisida joylashtiriladi. Qonunchiligimiz talabiga ko‘ra shaharsozlik hujjatlari loyihalari belgilangan tartibda jamoatchilik muhokamasidan o‘tkazilishi kerak. Shularni inobatga olgan holda mutasaddilar mazkur bog‘dagi daraxt va yashillikni saqlab qolishlari, atraksionlar o‘rnatilmasligi va bog‘ni rekonstruksiya qilish loyihasini jamoatchilikka taqdimot qilishlari lozim. O‘zbekiston Ekologik partiyasi har qanday qurilish va rekonstruksiya ishlari atrof-muhitga va daraxtlarga zarar yetkazmaslik, yashil hududlar kamayishiga yo‘l qo‘ymaslik va jamoatchilik fikrini inobatga olgan holda amalga oshirilishi lozim, deb hisoblaydi hamda fuqarolarning talablaridan kelib chiqqan holda mazkur masala yuzasidan Toshkent shahar hokimligiga deputatlik so‘rovini yuboradi. ✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
4 438
7
Ботир Қодиров амакиси Ҳалим Жўраев билан ДНК экспертизасини Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказилганини, 94 фоиздан ошиқроқ аниқликда амаки-жиян бўлиб чиққанини айтмоқда. Ботир Қодировнинг сўзларига кўра, у узоқ вақт отаси билан бирга ота эшигида яшаган, никоҳ асосида туғилган, 4-5 ёшлигида отаси билан онаси ажрашган ва 20 ёшликларигача отаси хабар олиб тургани моддий бергани, ота болалиги юксак даражада бўлгани, отаси айтган гаплари учун 43 ёшгача индамай келгани, Ботир Қодиров шунингдек мухлислардан отасига ёмон сўзларни билдирмаслигини, отаси Шунингдек ҳеч кимни отасини тортиб олмаганман, мени отамни тортиб олишган, мен улардан олдин дунёга келганман, отам нимаики қилган бўлса мажбурийликдан қилган деб ҳисоблайман дейди марҳум Шерали Жўраевга бошқаларданам кўпроқ ўхшайдиган Ботир Қодиров. Батафсил видео: Бизнинг каналлар👇
Show more ...

IMG_0539.MP4

4 492
77

IMG_0538.MP4

3 961
59
🏦 Тадбиркорлар учун "Бизнесни ривожлантириш банки"дан яна бир янгилик! Банк тадбиркорлар учун "нақд пулда" 300 млн. сўмгача "Маҳалла тараққиёти" янги кредит маҳсулотини тақдим этади. Кредит мақсади чегараланмаган ва маблағларни бизнеснинг хоҳлаган йўналишида ишлатиш мумкин. Кредитни 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача олиш имкони мавжуд. Бизнесни ривожлантириш банкнинг исталган хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Банк юртимизнинг барча вилоятларида мавжуд. ☎️ Батафсил маълумот 1254 рақами ёки манзилида. 🏦 БРБ — тадбиркорлар банки!
Show more ...
3 694
22
Нега Олий суд Пленум қарорларини вақтида расмийлаштирилмайди? 2023 йилнинг 25 март куни бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг йиғилишида қуйидаги тўртта масалалар юзасидан Пленум қарори қабул қилинган эди: ➖Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида; ➖Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида; ➖Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида; ➖ва Судлар томонидан жиноят ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида. Бу масалалар юзасидан Пленум қарори ўша куни, яъни 2024 йилнинг 25 март куни қабул қилиниб бўлган эди. Бироқ, бу қарорларнинг матни орадан 20 кун ўтганидан кейин жамоатчиликка эълон қилинди ва катта эҳтимол билан бутун суд тизимига ҳам шу кунларда юборилган бўлса керак. Ваҳоланки, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан Олий суди Пленумининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Бу дегани, Пленум қарорлари қабул қилинган куннинг ўзида расмийлаштирилиб, шу куни тизимга юборилиши керак дегани эмасми? Мен тушунмайман, нима учун Пленум қарорлари вақтида расмийлаштирилмайди ва жойларга юборилмайди? Масалан, юқоридаги қарорларни олсак, ахир, 2024 йил 1 январдан бошлаб, Олий суддагиларнинг ишлари кескин камайганку. Ҳаммасига вақтида улгурса бўладику бугун. Ёки бемалолчиликка ўрганиб қолганмизми? 👉
Show more ...
3 615
4
ДХХ МИБ ходими ва икки солиқчини жиноят устида ушлабди Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини ҳал қилиб бериш учун 4 минг 💵 олганда . Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги МЧЖ 170 минг💵 кредит олади. 3 ойлик қарздорлик юзага келганда ундирув МИБга ошади. Қарз тўлансаям МИБчилар кредитсиз мақсадсиз сарфланганлиги учун жиноий иш очилибди, "ёптириб" берамиз деб 2 минг💵 олганда ушланишибди. Оббо азаматлар-е. Бизнинг каналлар👇
Show more ...

ДХХ - коррупция.mp4

3 780
20
Энергетик тўловлар учун компенсация кимларга берилади? 1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий қилинаётганидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига электр энергияси ва табиий газнинг истеъмол нормасидан ошган қисми компенсация қилиб берилиши белгиланган. Унга кўра, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги эҳтиёжманд оилалар ва «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиши мумкин. Иситиш мавсумида (ноябрь-февраль) юқорида саналган тоифаҳа кирувчи хонадонлар томонидан электр энергиясининг базавий нормадан ошган 250 киловатт/соатгача, табиий газнинг эса 150 куб/метргача бўлган қисми компенсация қилиб берилади. 👉 👈
Show more ...
4 240
10
Ботир Қодиров ва Жўраевлар суди бўйича фикрларим Мен ушбу кейсда даъвогар Ботир Қодировни тўлиқ қўллаб қувватлайман. Уни ҳақиқатни билишга, онасини номини оқлашга, истаган нарсасини исботлашга ва хоҳласа буни элга овоза қилишга ҳаққи бор. Турли санъаткорлар ўзича ўлган одамниям тинч қўйишма деб постлар ёзиб, йигитларга дакки беришяпти. Ҳатто санъаткорларни шепи Озод ака ҳам. Мен уларни фикрига қўшилмайман. Бўладиган иш узил-кесил ҳал бўлиши керак. Кўплар Шерали Жўраев тириклигида қимаптида шу ишларни демоқда. Аслида, Ботир Қодировнинг адвокати шу ДНК жараёнини 2023 йилнинг август ойидаёқ бошлашганини айтган эди. Ўшандан бир ой ўтиб 4 сентябрь куни Шер ака ўтиб қолдилар. Жараён қолиб кетди. Турли ҳил яраштирув комиссиялари там маҳалла комитети, инсофга келиш улларим дейдиган отахонларни жойимас бу кейс. Раз раз суд, илм фан (днк) ҳуқуқ, тартибида кетиб ҳал бўлсин. Мерос деса меросини ҳам, Шер акани қўшиқларига ҳам ҳуқуқларни олсин агар фарзанди бўлиб чиққани исботланса. Чунки уни бунга абсолютно тўлиқ ҳаққи бор. Тортишадиган мавзумас. 🧠
Show more ...
3 571
15
Бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат Солиқ қўмитаси фискал чеклар асосида . Унга кўра 2024 йилнинг I чорагида қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган: ▫️Метан газ - умумий реализация суммаси 3,4 трлн сўмлик; ▫️Бензин АИ-80 - 2,6 трлн сўм; ▫️Авиачипта (халқаро) - 2,3 трлн сўм; ▫️Бензин АИ-92 - 1,2 трлн сўм; ▫️1-навли буғдой уни - 1,1 трлн сўм; ▫️Уяли телефонлар - 638,3 млрд сўм; ▫️Фаст-фуд – 613 млрд сўм; ▫️Кунгабоқар ёғи - 543,1 млрд сўм; ▫️Асосий гўштли таомлар - 470,2 млрд сўм; ▫️Пишириқлар - 427,4 млрд сўм; ▫️Сигаретлар (Палл Малл, VEGAS NIGHTS) - 418,1 млрд сўм; ▫️Алкоголсиз ичимликлар - 399,4 млрд сўм; ▫️Меҳмонхона хизматлари - 394,9 млрд сўм; ▫️Шакар - 378,5 млрд сўм; ▫️Пропан газ - 374,5 млрд сўм. 👉 👈
Show more ...
Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#onlayn_NKT Xarid cheklar bo‘yicha benzin-gaz, sayohat va oziq-ovqat uchun ko‘proq pul sarflanmoqda Fiskal cheklar to‘g‘risidagi ma’lumotlar avtomatik Soliq qo‘mitasi ma’lumotlar bazasida ko‘rinadi. 2024-yilning I choragida o‘tkazilgan tahlillarga ko‘ra quyidagi mahsulotlar eng ko‘p sotilgan: ▫️Metan gaz - umumiy realizatsiya summasi 3,4 trln soʻmlik; ▫️Benzin AI-80 - 2,6 trln soʻm; ▫️Avia chipta (xalqaro) - 2,3 trln soʻm; ▫️Benzin AI-92 - 1,2 trln soʻm; ▫️1-navli bugʻdoy uni - 1,1 trln soʻm; ▫️Uyali telefonlar - 638,3 mlrd soʻm; ▫️Fast-food – 613 mlrd soʻm; ▫️Kungaboqar yogʻi - 543,1 mlrd soʻm; ▫️Asosiy goʻshtli taomlar - 470,2 mlrd soʻm; ▫️Pishiriqlar - 427,4 mlrd soʻm; ▫️Sigaretlar (Pall Mall, VEGAS NIGHTS) - 418,1 mlrd soʻm; ▫️Alkogolsiz ichimliklar - 399,4 mlrd soʻm; ▫️Mehmonxona xizmatlari - 394,9 mlrd soʻm; ▫️Shakar - 378,5 mlrd soʻm; ▫️Propan gaz - 374,5 mlrd soʻm. ___________ #онлайн_ККТ По фискальным чекам самые высокие затраты покупателей приходятся на заправку авто, путешествия и еду Информация о фискальных чеках автоматически поступает в базу данных Налогового комитета. Проведенный за I квартал 2024 года анализ показал, какие товары и услуги были самыми продаваемыми: ▫️Газ метан - реализован на общую сумму 3,4 трлн сумов; ▫️Бензин АИ-80 - 2,6 трлн сумов; ▫️Авиабилеты (международные) - 2,3 трлн сумов; ▫️Бензин АИ-92 - 1,2 трлн сумов; ▫️Пшеничная мука I сорта - 1,1 трлн сумов; ▫️Мобильные телефоны - 638,3 млрд сумов; ▫️Фастфуд – 613 млрд сумов; ▫️Подсолнечное масло - 543,1 млрд сумов; ▫️Основные мясные блюда - 470,2 млрд сумов; ▫️Печеное - 427,4 млрд сумов; ▫️Сигареты (Pall Mall, VEGAS NIGHTS) - 418,1 млрд сумов; ▫️Безалкогольные напитки - 399,4 млрд сумов; ▫️Гостиничные услуги - 394,9 млрд сумов; ▫️Сахар - 378,5 млрд сумов; ▫️Газ пропан - 374,5 млрд сумов. Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads
3 836
14
🏦 БРБ тадбиркорларга ноёб имкониятни тақдим этади! Сиз янги иш ўринларини яратасиз - биз кредитингиз фоиз ставкасини пасайтирамиз ↘️ 🧰 Бизнесни ривожлантириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун 3 миллиард сўмгача кредит олинг. 📉 Лойиҳангиз доирасида қанчалик кўп янги иш ўрни яратсангиз, фоиз ставкангиз шунчалик пасайиб боради ва йиллик 24% гача тушурилади. Кредит муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача. Ўзингизга қулай бўлган банкнинг хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Биз юртимизнинг барча вилоятларида жойлашганмиз. ☎️ Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки га мурожаат қилинг 🏦БРБ — тадбиркорлар банки.
Show more ...
3 605
18
🏦 БРБ тадбиркорларга ноёб имкониятни тақдим этади! Сиз янги иш ўринларини яратасиз - биз кредитингиз фоиз ставкасини пасайтирамиз ↘️ 🧰 Бизнесни ривожлантириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун 3 миллиард сўмгача кредит олинг. 📉 Лойиҳангиз доирасида қанчалик кўп янги иш ўрни яратсангиз, фоиз ставкангиз шунчалик пасайиб боради ва йиллик 24% гача тушурилади. Кредит муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача. Ўзингизга қулай бўлган банкнинг хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Биз юртимизнинг барча вилоятларида жойлашганмиз. ☎️ Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки га мурожаат қилинг 🏦БРБ — тадбиркорлар банки.
Show more ...
1
0
“Учта тирранча ўзини нафсини йўлида битта буюк одамни, буюк хилқатни... Уччаласигаям эътирозим бор” Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ботир Қодиров ва Зохиршох Жўраевлар ўртасидаги низо ҳақида фикр билдирибди. Назарбеков бир санъаткор ўлароқ фикр юритибди. Лекин масала бу ерда янада жиддийроқ. Ҳуқуқ масаласида шошмаслик керак. Оиладаги масалаларда ҳам кимнидир тутган позициясига баҳо бериш нотўғри. Биз буларни ичидан билмаймиз. Судгача келишган экан бу ерда анча гаплар бор. Судлашиб юришни ким хоҳлайди? Ботир Қодиров ҳам бекорга даъволашмаётгандур? Жўраевларни ҳам бир ҳақиқати бордур?! Буни биз билмаймиз ва сиртдан баҳо беролмаймиз Бизнинг каналлар👇
Show more ...

IMG_0519.MP4

4 770
42
❗️Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилади. “Yuristkadr” лойиҳаси доирасида “меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилишини эълон қиламиз. Бизга юриспруденция йўналишида 10 нафар битирувчи талабалар керак. Лойиҳа доирасида уларга 2024-2025 йил ўқув йили давомида ойма-ой стипендия тўлаб борамиз. Ҳозирча стипендия миқдорини 2 млн. сўмгача деб режа қиляпмиз. Шартлари борми? Албатта бор. Улар ўқишдан бўш вақтини имкони борича, “Юристкадр” марказида ўтказишлари, меҳнат ҳуқуқи соҳасига оид биз берган амалий вазифалар билан машғул бўлишлари ва келажакда меҳнат ҳуқуқи соҳасини ўзлари учун уствор соҳа сифатида билишлари (шу соҳадан кетишлари) зарур. Тушунаётган бўлсангиз, уларга ҳам иш ўргатамиз, ҳам стипендия тўлаймиз. Якунда, диплом олганларидан кейин меҳнат ҳуқуқи мутахассиси сифатида иш олиб боришлари учун яхши маош берадиган компанияларга йўлланма ҳам берамиз. Агар соҳага бефарқ бўлмаган қўшимча ҳомийлар ва меценатлар топилса, иштирокчи талабалар сонини 30 тагача кўпайтиришимиз мумкин. Бундан мақсад нима? Мақсад жуда оддий, соҳани ривожлантира оладиган ва ўз сўзини дангал айта оладиган меҳнат ҳуқуқи мутахассислари сонини кўпайтириш. Келажакда улар шу соҳа учун жон куйдирадиган мутахассислар бўлиб етишса, шунинг ўзи етарли биз учун. Танлов шартларини тез орада эълон қиламиз. “Yuristkadr” лойиҳаси муаллифи Саидали Мухторалиев 👉
Show more ...
2 581
9
Дарё.уз иш бўйича янги тафсилотларни . Ботир Қодиров 2024 йилнинг 19 март куни судга ариза киритган. Ишни кўриш 15 апрел куни бошланган. Бироқ жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли суд мажлиси бугун, 23 апрел соат 14:30 га қолдирилган. Билдирилишича, бугунги судда даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилган. Гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далиллар — фотосуратлар, далолатнома ёзуви ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб қилиб олиш учун иш яна қолдирилган. Ботир Қодировнинг даъво аризасига Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги хулосаси ва ундаги мутахассис фикри илова қилинган. Унда Ҳалимжон Нурматов ва Қодиров Ботир Шералиевичнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилган. Ботир Қодиров 2008 йил Янгийўл туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, 26 феврал куни фамилиясини Жўраевдан Қодировга, отасининг исмини Шерали ўғлидан Шералиевичга ўзгартирган. Бу ҳақда ҳам судга ҳужжатлар тақдим этилган. Суднинг навбатдаги мажлиси 2024 йилнинг 2 май куни соат 15:00га қолдирилган. Бизнинг каналлар👇
Show more ...
Botir Qodirov Shohjahon va Zohirshoh Jo‘rayevlarni nima uchun sudga bergani ma’lum bo‘ldi
Botir Qodirov 2024-yilning 19-mart kuni sudga ariza kiritgan
5 161
49
Энг қизиғи тепада биринчида турган фуқаролик ишида Авазбек Алимов деган шахс кимнидир муаллифлик ҳуқуқини бузган кўринади? Сўмтинг ин йўр айсмикин буяғи
5 217
39
Учтепа туманлараро фуқаролик судида бугун қизиқ суд иши борми дейман. Даъвогар Ботир Қодир Шералиевич ва жавобгар Жураев Зохиршох Шерали ўғли. Даъво предмети: оталикни белгилаш. Қизиқ ким экан булар? Бизнинг каналлар👇
18 702
449
Совуқ қурол ҳақида қизиқ воқеа 2021 йил ёз фасли, ҳаво жуда иссиқ. 3 та адвокат суддан қайтаётиб йўл четидаги уюм-уюм тарвуз сотиб ўтирган одамларни кўриб, тарвуз ейишга тўхтадик. Йўлдаги биринчи сотувчига тўхтаб, тарвуз олмоқчи бўлдик, лекин сотувчи бизга ғалати қараб бу ерда емоқчи бўлсаларинг иложи йўқ, чунки пичоқ йўқ, агар ўзларингда бўлса бемалол деди. Майли, нарироқда пичоғи бор жойда тўхтармиз деб йўлда давом этдик. Бироқ яна биз тўхтаган 4-5 та тарвуз сотадиган жойдаги ҳамма сотувчилардан пичоқ йўқ, деган жавобни олдик. Охири бир шеригимиз чидолмади, қошиғинг борми, мен қошиқдаям тарвуз сўявераман деди. Унга кулдик, нима бўлсаям илгари “опер” бўлгансизда деб. Ноилож қошиқда тарвуз сўйиб едик. Кейин сотувчидан сўрадик, нимага тарвуз сотасизлар пичоқ йўқ, тарвуз сотадиган одамдаям пичоқ бўлмайдими?! Сотувчи бизни адвокат эканлигимизни билгандан кейин Э, акалар, кеча сизларга ўхшаган одамлар келиб тарвузни шу ерда сўйиб еб кетамиз деб пичоқ сўрашганди, улар милициядан экан билмабман, пичоғимни берганимдан кейин протокол қилиб, судга олиб бориб жарима солишди. Судга борсам, ҳамма тарвузфурушлар ўша ерда экан. Шунга бугун бошқа пичоқ опчиқмадим деб турибди-ю. Биз сотувчига жарима солиш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят берса, қарорни бекор қилиш мумкинлигини тушунтирдик. Сотувчи эса энди юртга келган тўй эканда буям, югур-югур қилиб юргандан тўлаб қўйганим яхши, деб қўя қолди. Совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган буюмлар олиб юрилганда қачон жавобгарлик юзага келиши ҳақида мана бу видеода жуда яхши тушунтириш берилибди. Биз учратган сотувчини ҳолига тушмаслик учун бир кўриб қўйинг👇 Каналга уланиш 👇 👉👈
Show more ...
4 467
25
Қонундан "устун турувчи" шартнома шартлари Фуқаролик кодекси ва иқтисодий масалаларга тааллуқли қонун нормаларида "шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса" деган жумлалар мавжуд. Ушбу жумладан англашиладики, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари, яъни хоҳиш-истаклари қонундан устун туради. Агар улар шартномада келтирилса ва худди шу масала бўйича қонунда бошқачароқ қоида келтирилган бўлса, шартнома шартлари устун туриши белгиланмоқда. Аслида бу шартномаларни амал қилишиям қонун доирасида. Бу ерда маъно айрим қонун нормаларидан кўра тарафлар хоҳиш-истаклари баландроқ туриши. 👉 👈
Show more ...
5 027
24
Судьялар олий кенгаши баралла : "... амалиётда судьяларга айрим мансабдор шахслар қатори суд тизими мутасаддилари, айниқса, Судьялар олий кенгашидан ҳам таъсир ўтказилаётгани оид иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди". P.S. Бу жиддий баёнот. Ҳар бир инсон билиши керакки, Кенгаш (раҳбарияти, аъзолари ва ходимлари маъносида) судьяларга босимлар, таъсирлар кўрсатмайди. Умуман бунақа нарса бўлиши мумкин эмас. Агар қайсидир судьяга Кенгашдан таъсир ўтказилган деган гапни эшитсангиз, билишингиз лозимки бу ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. 👉 👈
Show more ...
Расмий баёнот
4 670
2
Миллат мулкини ўмараётганлар ҳақида Зафарбек жуда тўғри , бутун бошли халқнинг мулки бўлган ресурсларни ўғирлаш энг катта жиноят сифатида кўрилиши керак. Жамият бу иллатга қарши қатъий реакция билдирмаса, электр, газ ва сувдан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган «олғирлар» сояда қолаверади. Шундоғам охирги пайтларда бу каби ҳолатлар жуда кўпайган. Текшириб кўриш учун Бош прокуратуранинг расмий Телеграм-каналидан «ноқонуний фойдаланиш» сўзларини қидириб кўрдим. Каналда шундай жумла фойдаланилган 112 та пост бор экан. Шундан 44 таси 2024 йилда чиққан ва уларнинг асосий қисми электр ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш билан боғлиқ. Бошқа органларнинг расмий саҳифаларида эълон қилинган хабарлар бу рўйхатда йўқ. Яна айбсизлик презумпцияси сабабли ошкор қилинмаган кейслар ёки ҳали аниқланмаган қанчадан-қанча ҳолатлар бор экан?! Электр энергияси, табиий газ ва бошқа ресурслар миллат мулки эканини унутмаслигимиз зарур. Уни ўғирлаш миллат мулкига хиёнат қилиш билан баробар. 👉👈
Show more ...
4 108
4
Миллат мулкини ўмараётганлар ҳақида Зафарбек жуда тўғри айтяпти, бутун бошли халқнинг мулки бўлган ресурсларни ўғирлаш энг катта жиноят сифатида кўрилиши керак. Жамият бу иллатга қарши қатъий реакция билдирмаса, электр, газ ва сувдан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган «олғирлар» сояда қолаверади. Шундоғам охирги пайтларда бу каби ҳолатлар жуда кўпайган. Текшириб кўриш учун Бош прокуратуранинг расмий Телеграм-каналидан «ноқонуний фойдаланиш» сўзларини қидириб кўрдим. Каналда шундай жумла фойдаланилган 112 та пост бор экан. Шундан 44 таси 2024 йилда чиққан ва уларнинг асосий қисми электр ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш билан боғлиқ. Бошқа органларнинг расмий саҳифаларида эълон қилинган хабарлар бу рўйхатда йўқ. Яна айбсизлик презумпцияси сабабли ошкор қилинмаган кейслар ёки ҳали аниқланмаган қанчадан-қанча ҳолатлар бор экан?! Электр энергияси, табиий газ ва бошқа ресурслар миллат мулки эканини унутмаслигимиз зарур. Уни ўғирлаш миллат мулкига хиёнат қилиш билан баробар. 👉👈
Show more ...
362
1
ДЕПУТАТНИНГ ДАХЛСИЗЛИК ҲУҚУҚИ ҲАҚИДА Ҳозирда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатлардан бири бу туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгаши аъзосига нисбатан тергов ҳаракатларини олиб бориш борасида прокурорлар томонидан ушбу депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Кенгашга тақдимнома киритаётганлиги ҳамда ушбу тақдимномалар кўп ҳолларда Кенгаш аъзолари томонидан рад этилаётганлигидир. Хўш, агар депутатни унинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишни Халқ депутатлари туман Кенгаш аъзолари рад этса, у ҳолда тергов органи ушбу депутатга нисбатан қўзғатиладиган жиноят ишини нима қилади? Ўзбекистон Республикаси “”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. Қонун талаби бўйича жиноят иши тугатилиши лозим бўлар экан. Шу ерида бир қизиқ ҳолат мавжуд. Жиноят процессуал кодекси 373-моддаси 1-қисмига мувофиқ, Жиноят иши ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида назарда тутилган асосларга мувофиқ тугатилади. Аммо ушбу икки 83 ва 84-моддаларидаги асосларда “депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи маҳрум қилинмаганлиги сабабли жиноят ишини тугатиш “ деган асос мавжуд эмас. Демак, Жиноят процессуал қонунчилигимизда бундай ҳолатда қандай қилиб жиноят ишини тугатиш асоси берилмаган экан. Аммо юқоридаги “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунимизнинг 12-моддасида катта қилиб, "ушбу ҳолатда жиноят иши тугатилади", деб ёзиб қўйган. 👉 👈
Show more ...
4 148
22
Адвокатлар учун таниқлилик белгиси тасдиқланибди “Палатанинг бугунги Бошқарув мажлисида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи адвокатлар учун таниқлилик белгиси (значок) ҳам тасдиқланиб, уни тақиб юриш тартиби белгиланди”, дейди адвокат 👉 👈
5 042
35
“Депутат билан бир кун” лойиҳаси бу сафар аёл депутатнинг сайлов округидаги бир кунлик иш фаолиятини кўрсатиб берибди. Қашқадарёдан сайланган депутат, уч нафар фарзанди бўлган Шахноза Холмахаматованинг Тошкентдан Қашқадарёга етиб боришидан, Яккабоғ сайлов округидаги мурожаатчилар билан суҳбатигача ёритилибди. Албатта, халқ ўзи сайлаган депутатнинг нима ишлар билан машғул эканини билиши керак, деб ҳисоблайман. Батафсил видеода кўришингиз мумкин. 👉 👈

file

5 294
10
Ўзбекконцерт "Лола кейси" бўйича яна бир қизиқ фикр келиб қолди. Бизнинг Ўзбекконцерт доим маънавиятчи-цензорлиги пайтида лицензиат санъаткорларга таъна-ю дашном қилади. Менинг дважди адашим Баҳодир Аҳмедов ҳам бу ишда доим олд сафда қойим турадилар. Лекин янги маъмурият пайтида муаллифлик ҳуқуқи сал жонланиб суд кейслари бошланди. Муаллифлар судларда бир неча марта ютиб чиқишди. Лекин мана шу муаллифларни ҳуқуқларини поймол қилган артистлар ҳақида миқ этмайди бу Ўзбекконцерт деганлари. Нечтаси миллионлаб товон пуллари тўлашди бўлмасам. Аслида муаллифлик ҳуқуқини бузиш оғирроқ ахлоқсизлик 👉 👈
Show more ...
4 711
2
Қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Спарк сабабли ЙТҲ содир бўлибди. Бундай ҳайдовчиларга қатъийроқ жазо чоралари қўлланилиши керак. Одатда бундай мудҳиш ЙТҲлар одам ўлимига сабабчи бўлса, жиноий жазо сифатида 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин (ЖК 266). Қасддан одам ўлдириш жинояти (ЖК 97) учун эса ўн йилдан бошланиб умрбод озодликдан маҳрум қилишгача қатъий жазо белгиланиши мумкин. Жазолар ўртасидаги фарқ катта. Кўпчилик юристлар орасида маст ҳолда ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб одам ўлишига сабаб бўлган ЙТҲ содир этган ҳайдовчиларга қасддан одам ўлдириш жинояти учун бериладиган жазога яқин жазо берилиши керак деган фикр мавжуд. Бу фикр асосли. Бизнинг каналлар👇
Show more ...

IMG_0406.MP4

4 650
8
Адвокат Хайрулло Қосимов ҳимояси остидаги Сергели туман кенгаши депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш мақсадида прокурор тақдимнома киритганини айтмоқда. Манба:
Advokat Qosimov
Депутатлар депутатни ҳимоя қила оладими!? Бугун Сергели туманида бошқача бир ишимиз бор. Бошқача дейишимга сабаб бундай ҳолатлар жуда кам учрайди. Фаолиятим давомида бир марта шу каби ишда қатнашганман, бугунгиси иккинчиси бўлади. Менинг ҳимоям остидаги туман кенгаши депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш мақсадида прокурор тақдимнома киритган.  Тўғриси, ўзимга ҳам қизиқ, депутатлар депутатни ҳимоя қилишармикин ёки тинчгина прокурор талабига рози бўлиб қўя қолишармикан?! “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддаси 6-қисмига кўра тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. Каналга уланиш 👇 👉 @advokatqosimov 👈
936
3
Энергетик менежмент ҳақида Энг ёқимсиз ҳолатлардан бири керак пайтида электрнинг бирдан ўчиб қолиши бўлса керак. Кўпинча бундай ҳолат электр ҳисобига пул ўтказишни унутганда содир бўлади. Шу каби вазиятлар кузатилмаслиги учун уйимдаги электр ҳисоблагични тез-тез текшириб тураман. Керак бўлса, кўпроқ пул ўтказиб қўяман. Ҳозирги технологик тараққиёт замонида ҳар бир харажатимизни онлайн режимда кузатиб боришимиз, назорат қилишимиз мумкин. Бу сўзсиз заруратга ҳам айланиб қолди. Янги энергия тарифлари жорий қилинаётгани одамларни ҳушёрликка чорласа, энергетик менежментни йўлга қўйшга ундаб, истеъмол маданиятини оширса, ажаб эмас. 👉 👈
Show more ...
4 800
6
Ҳолат юзасидан сартарош узр сўраб Бошқа видеода унга нисбатан маъмурий жазо 10 сутка қамоқ, видеони тарқатганга жарима қўлланилгани ҳам айтилган. Ие буяғи қандай бўлди? 2022 йил октябрда содир этилган бўлса ҳуқуқбузарлик, МЖТК 36-моддаси бўйича жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил ичида қўлланилади дейилган-ку. Давом этаётган ҳуқуқбузарлик бўлмаса бу. Сартарошга нега жазо берилгани қизиқ. На унисига, на бунисига кўнасан деб ўйламанг. Мен қонунга риоя этилишини хоҳлайман. Сартарошни жазолашлари қизиқмас менга. У тушунган бўлса бўлди. 👉 👈
Show more ...

IMG_0403.MP4

IMG_0405.MP4

4 809
16
Ҳолат юзасидан сартарош узр сўраб Бошқа видеода унга нисбатан маъмурий жазо 10 сутка қамоқ, видеони тарқатганга жарима қўлланилгани ҳам айтилган. Ие буяғи қандай бўлди? 2022 йил октябрда содир этилган бўлса ҳуқуқбузарлик, МЖТК 36-моддаси бўйича жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил ичида қўлланилади дейилган-ку. Давом этаётган ҳуқуқбузарлик бўлмаса бу. Сартарошга нега жазо берилгани қизиқ. На унисига, на бунисига кўнасан деб ўйламанг. Мен қонунга риоя этилишини хоҳлайман. Сартарошни жазолашлари қизиқмас менга. У тушунган бўлса бўлди. 👉 👈
Show more ...
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
Toshkent tumani Qorasaroy mahallasida sartaroshlik bilan shugʻullanuvchi Maʻmurjon Turgʻunovning oʻrtogʻi ushbu videoni 2022-yil oktyabr oyida videoga olgan. Fuqaro pushaymon va oʻz uzirini soʻradi. Yollanma ishchi sifatida Toshkent tumanida ishlaydigan, asli Qashqadaryolik boʻlgan Jasur ismli shaxsdan uzr soʻradi. 🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitte
1
0
Ҳолат юзасидан сартарош узр сўраб Бошқа видеода унга нисбатан маъмурий жазо 10 сутка қамоқ, видеони тарқатганга жарима қўлланилгани ҳам айтилган. Ие буяғи қандай бўлди? 2022 йил октябрда содир этилган бўлса ҳуқуқбузарлик, МЖТК 36-моддаси бўйича жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил ичида қўлланилади дейилган-ку. Давом этаётган ҳуқуқбузарлик бўлмаса бу. Сартарошга нега жазо берилгани қизиқ. На унисига, на бунисига кўнасан деб ўйламанг. Мен қонунга риоя этилишини хоҳлайман. Сартарошни жазолашлари қизиқмас менга. У тушунган бўлса бўлди. 👉 👈
Show more ...

IMG_0403.MP4

IMG_0402.MP4

82
0
Хонанда Лоланинг видеоси бўйича Ўзбекконцертга чақирилибди. Очиғи хонанданинг иши баҳсли масала, аммо давлат идораси асоссиз чақириши бу хавфли ва нотўғри амалиёт. Аввало Ўзбекконцерт ва хонанданинг ўзаро муносабатлари раҳбар ва ходим, ота ва қиз ўртасидаги муносабатлардан фарқ қилади. Бу Лола лицензиат, Ўзбекконцерт лицензияловчи орган. Масалан бирор дорихона фармацевтика фаолиятини юритиш бўйича лицензияланади тўғрими? Шунда дори сотадиган йигит шўртикда юргани учун лицензия берувчи ССВ (ёки унинг қошидаги ваколатли орган)га чақирилганидек гап бу. Суҳбатга чақиришга асос нима бўлган ўзи? Бу қандай қонуний тартиб? Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги Қонун доирасида суҳбат деган жараён йўқ-ку. Бу масалаларда албатта Ўзбекконцерт аниқ баёнот бериб чиқиши лозим. Юридик яъни қонун тилида гаплашайлик. 👉 👈
Show more ...

IMG_9926.MP4

6 181
87
Бугун интернет сайтлари кўп, информация оқими кенг. Ахборот мингдан-миллионга етди, рақобат эса кучли. Бундай паллада янги кириб келаётган интернет сайтлари ўзига нон топиши қийин. Аммо янги ёндашув билан кириб келса, ўзининг кузатувчиларини тезда топа олади. Ана шундай сайтлардан бири "" бугун ахборот маконида ўз ўрнини топишга интилаётган янги сайт. Сайтнинг фарқли жиҳати бевосита қонунчилик ҳужжатларини содда тилда тушунтириб бераяпти экан. Бундан ташқари ҳеч қандай моддий манфаатларсиз блогерлар фикрини оммага етказишни ҳам мақсад қилган кўринади. Каминанинг ҳам фикрлари Сайт жамоаси яқинда Қонунчилик палатасида қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун ҳақида унинг ишлаш тартиби, кимлар бу имкониятдан фойдаланиши, йўл-йўриқларини тушунтириб берибди. Кадастр масаласида югур-югур қилиб юрган танишларга видеони юбориб қўйинг. 👉 👈
Show more ...

Kadastr 2 tg.mp4

5 742
82
InfinBANK'нинг янги офиси очилди 22 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳар Мустақиллик 17 Б манзилида InfinBANK'нинг янги, 6 қаватли офиси ўз иш фаолиятини бошлайди. Банк ходимлари, раҳбарияти, ҳамкорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этган очилиш маросимида бинонинг ўзига ҳос жиҳатлари алоҳида эътироф этилди. Замонавий бинонинг энг устун томонларидан бири унинг қулайлиги бўлган. Ходимларнинг осонгина мулоқот қилишлари, бир-бирлари билан эркин боғлана олишлари ҳамда ғоя ва фикр алмашишлари мумкин бўлган муҳитни таъминловчи — Open Space тизимининг борлиги, олтинчи қаватда пойтахтимиз гўзаллигини борича кўрсатиш имкониятига эга ходимлар учун рестораннинг жойлашгани, кенг айвон ва ҳар бир қаватда ичимликлар (чой, кофе ва ҳоказо) тайёрлаш мумкин бўлган бурчакларнинг мавжудлиги банк биносининг замонавий деб аташга бемалол асос бўла олади.
Show more ...
3 142
2
Сенат раиси ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов. Ҳоким депутатлар фақат сайлов пайтида кўринишини айтибди. 👉 👈

file

4 211
31
Сартарош мижознинг хоҳишига зид равишда унинг сочини . Бу сервис бўлса, сенга мижоз айтиб турибди, олавермайсанми? Сартарошнинг қилган хатти-ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик - МЖТК 41-модда (ҳақорат) ва МЖТК 183-модда (майда безорилик) деб малакаланиши мумкин. Сартарош менимча Манчестер Ситининг мухлиси бўлса керак? Бизнинг каналлар👇

Фабрика форматовSequence 01.mp4

3 651
28
Олий суд "Адолат" тизими яна ишламаяпти. "Адолат" тизими ишламаса ҳеч нарса қилиб бўлмас экан. На ишларни вақтини кўриб бўлади, на ариза жўната оласиз, давлат божини тўлаб қўйиб, квитанцияни ҳам чиқара олмайсиз. Аранг икки кунда ариза жўнатилса, рад этилди деган ёзув чиқади. Боғланиб нимага рад этилади, ҳаммаси тўғрику, десангиз, судда яна ўша гап: "Адолат" тизими ишлмаяпти, бизда файллар кўринмаяпти, электрон почтага жўнатинг дейишади. Аризани электрон почтага жўнатсангиз ҳам уни барибир тизимга киритиш керак. Қарорни олиш учун борсангиз ҳам шу гап, нимадир бўлиб тизим ишлаб кетса, қарор кўринмайди. Яқинда  Олий Суд томонидан 1,5 млрд сўмга «йўлтанламас» «Toyota Land Cruiser 300» автомобилини харид қилишаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Олий суд шунча пулга автомашина олгунча, яхшироқ IT мутахассисларини жалб қилиб, яхшироқ технологияларни олиб келиб "Адолат" тизимини ишлатиб қўйса бўлмасмикан?! Бу пост ЖИБ Юнусобод туман судида қарорни олиш учун "Адолат" ишлашини кутиб ўтириб ёзилди. 😳 Каналга уланиш 👇 👉 👈
Show more ...
3 088
18
Табиатга 6 млрд 635 млн сўмдан ортиқ зарар Экология вазирлиги томонидан Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида олиб борилган назорат рейд тадбирларида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона «МАН» русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланган. Суриштирув давомида қум-шағал «Шарқ нефтгаз бизнес» МЧЖ раҳбари О. К. томонидан қаздирилганлиги маълум бўлди. Ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилди. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди. P. S. Агар республика бўйлаб барча вилоятларда шундай назорат рейд тадбирлари ўтказилса, бунақа ҳолатлардан кўп чиқиб келса керак? 👉 👈
Show more ...
Rasul Kusherbayev
Табиатга 6 млрд 635 млн сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди Экология вазирлиги томонидан Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида олиб борилган назорат рейд тадбирларида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона «МАН» русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланган. Суриштирув давомида қум-шағал «Шарқ нефтгаз бизнес» МЧЖ раҳбари О. К. томонидан қаздирилганлиги маълум бўлди. Ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилди. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди. 👉 @r_kusherbayev
3 473
1
Меҳнат низоларида иш берувчининг адвокатларига кўпроқ қийин эканлиги ҳақида устоз Саидали Мухторалиев тўғри Чунки битта қоида бор: судларда ходимни ишдан бўшатиш буйруқларининг қонунийлигини исботлаш иш берувчининг зиммасига юкланади. P. S. Саидали ака кўпинча ходимлар томонидан қатнашадиган кучли адвокат. Яна бир кучли адвокат акамиз эса иш берувчилар томонидан кўп судларда қатнашади. Иккови судда қарама-қарши келиб чиқса, жон деб шу судда қатнашардим. 👉 👈
Show more ...
YURISTKADR
➖Ишга тиклаш судларида кимга қийинроқ: иш берувчининг адвокатигами ёки ходимнинг адвокатига? 👉@yuristkadr
3 874
15
4 881
30
Юридик шахс (фирма, ташкилот ва ҳо) маънавий зарар тўлашни сўраб судга даъво билдириши мумкинми? Иқтисодий судларда кўп учраб турадиган ҳолатлардан бири бу юридик шахсга нисбатан унинг ишчанлик обрўсига, тадбиркорлик нуфузига зиён етган ҳолатда, ушбу юридик шахс даъвогар сифатида суддан маънавий зарар ундириб беришликни сўраб даъво талаби билдиришлиги ҳисобланади. Чунки бунга асос сифатида эса, мувофиқ, ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишларнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги нуқтаъи назаридан келиб чиқишади. Аслида юридик шахснинг ишчанлик обрўсига етказилган зарар маънавий зарар ҳисобланадими? Аслида қонунчиликда маънавий зарар тушунчасига тўлиқ таъриф берилмаган, чунки ушбу маънавий зарар юридик шахс манфаатига қопланмайди деган "олтин қоида" иқтисодий судларда ҳам, фуқаролик судларида ҳам жуда машхур ҳисобланади. Умуман олганда, Фуқаролик кодекси 1021-моддаси 2-қисми 3-хатбошисида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар ундирилиши мумкинлиги белгиланган. Аммо ушбу моддада ушбу маънавий зарарни ундириш фақат жисмоний шахсга нисбатан қўлланиладими ёки юридик шахсга ҳамми, бунга ойдинлик киритилмаган. Аммо 2-бандида ушбу тушунча таърифлаб ўтилган: Маънавий зарар фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишлик натижасида қоплаб беришлик мумкинлиги айтилган. Бундан хулоса қилсак, гарчи ишчанлик обрўси бузилса ҳам, маънавий зарарни қоплаш ҳакида судга фақат жисмоний шахс мурожаат эта олар экан. Юридик шахс эса, агар унинг ишчанлик обрўсига зарар етган бўлса, судга киритадиган даъво аризасида: "ишчанлик обърўсига етказилган зарар учун маънавий зарар ундириш" мазмунидаги талаб билдирилса, ушбу талаб суд томонида судга тааллуқли деб топилмайди, натижада даъво талаби қаноатлантирилмайди ҳамда юридик шахс тўлаган давлат божи ҳам "куйиб кетиш" эҳтимоли бор. Шунинг учун судга киритиладиган даъво аризада: "ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ва етказилган зарарни қоплаш" мазмунидаги талаби бўлишлилиги, ушбу талабнинг судга тааллуқли эканлигини англатар экан. 👉 👈
Show more ...
3 799
35
Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг доллар пора олган вақтида ушланибди. Пулни у эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлламаслик учун олган экан. Тадбирдан сўнг терговчига ЖК 210-моддаси пора олиш билан жиноий қўзғатилиб, ўзига эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўллаворишибди. 👉 👈

1.MP4

4 024
19
Электр энергияси учун нарҳлар ошяптими? Ушбу масалада Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиcи Эркин Гадоев бу масалага қуйидагича изоҳ берибди. Нарх бозор механизмларига ўтса, соҳа ҳам ривожланади, газ ва электр барчага етиб боришига ёрдам беради. 👉 👈

0417.mp4

7 742
73
МИБда ундирувдаги навбат Бир ташкилот билан судлашяпсиз. Ўртада олишингиз керак бўлган пул бор. Сиз судда ютдингиз. Кейинги қадам МИБ. Агар бу компания катта бўлса ва унга қарши ундирув қарорлари кўп бўлиши мумкин. Шундай пайтда ижродаги навбат деган таомил бор. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун 80-моддасида биринчи навбатдаги ундирувлар мавжуд. Булар: ▶️ бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича талаблар; ▶️ меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар; ▶️ алиментлар ундириш бўйича талаблар; ▶️ муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни тўлаш бўйича талаблар; ▶️ ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблар; ▶️ адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлаш бўйича талаблардир. Мана шу Қонунга бир таклифим бор. Бундаги меҳнатга оид (иш ҳақи, зарарни қоплаш) талаблар энг олд сафга чиқарилиши керак. Ишчи-ходимларни қўллашдан давлат ҳам манфаатдор. ИМҲО 👉 👈
Show more ...
4 431
14
«Якшанба» фильми ҳақида эшитгандирсиз. Ўзимизнинг режиссёр Шокир Холиқов ишлаган кино 10 дан ортиқ халқаро фестивалларди иштирок этиб, ғалаба қозонди. Кинотанқидчи Антон Долин ҳам мақтаганди бу кинони. Фарғона вилоятида "Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида ўтказиладиган “Кинокарвон” тадбирларида шу «Якшанба» ва яна бошқа бир қатор фильмлар намойиш этиларкан. Фарғоналиклар жаҳон даражасидаги кинони кўришлари мумкин деб бемалол айтиш мумкин. Бундан ташқари, Кинокарвон давомида Абдуҳалил Мингнаров, Шоҳида Узоқова, Феруза Саидова, Илмира Раҳимжонова, Шоҳруҳ Ҳамдамов, Шавкат Комилов, Али Ниязембетов, Хуршид Тўхтаев, Эгамберди Раҳимов каби кино юлдузлари билан ижодий учрашувлар ҳам ташкил этилмоқда.
Show more ...
3 521
4
14 ёшгача шахсни жинсий эркинлиги Юқоридаги ёқимсиз масалани давом эттириб қўйсак. Билиб қўйган яхши. Шариатда шарм йўқ дегандек тиббииёт ва юриспруденцияда ҳам шарм бўлмайди. Ҳар бир бўлиши мумкин бўлган ҳолат қонунлар билан аниқлаштирилиш, бўшлиқлар қолмаслиги керак. Бўлмаса ўша бўшлиқ эртага жуда катта талофатлар келтиради. Демак 14 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш боланинг розилиги билан амалга оширилса ҳам зўрлаш деб ҳисобланаверади. Олий суд да шундай тушунтириш берилган. Қиз болага нисбатан қилинса ЖК 118-модда (номусга тегиш), ўғил болаларга қилинса ЖК 119-модда (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) деб малакаланади. Чунки бу ёшдаги болалар ожиз аҳволдаги шахс деб ҳисобланиб, ўзини ўзи ҳимоя қилиш, айбдорга фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди. Жазо ҳам шунга яраша берилади: иккала моддада ҳам 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қилинган жиноят учун жазоси берилади. Бизнинг каналларга уланинг👇
Show more ...
Bahodir Ahmedov
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo Админга мурожаат: @ABarizabot Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2
3 821
8
Педофиллар бизда йўқ дейиш миф. Улар ҳар қандай жамиятда бўлади ва уларни йўқ қилиб юбориш иложсиз. Биз улардан шунчаки ўз фарзандларимизни асрашимиз мумкин. Ушбу масалада америкалик криминал психиатр, FBI узоқ йиллик агенти Жон Дугласнинг маслаҳатлари мавжуд. Ушбу китобнинг ўзбекча таржимаси ҳам чоп этилган. Фойдали видеони яқин одамларингизга ҳам улашиб қўйинг Бизнинг каналлар👇

IMG_0381.MP4

4 793
44
Россияга ёки бошқа хориж давлатига чиқмоқчи бўлганлар республикадан чиқишга чеклов бор-йўқлигини билиб олиши ҳозир жуда осон. Видеони кўринг. Бизнинг каналлар👇

IMG_0377.MP4

7 341
96
Сочи суди Максим Лютыйни (диета блогер) 8 йилга қаттиқ тартибли колонияга У чақалоғини ўлимига сабабчи бўлган дея айбланган. У соғлом овқатланиш деб фарзандини муттасил кам овқатланишга мажбур қилган. Натижада бола вафот этган. Чақалоқни тиббий рўйхатдан ҳам ўтказишмаган экан. Узоқ муддатли очлик сабабли гўдакнинг мазаси бўлавермагани ортидан охири шифокорларга кўрсатишга қарор қилишган. Бироқ шифохонагача етиб бормай болакай вафот этган. Турли-туман эзотерикларга, қандайдир халқ табобатларига ишонмай, илм-фанга асосланган тиббиётга ишонинг. Ўзингиз ва яқинларингизни соғлиғини асранг 👉 👈
Show more ...

IMG_7719 (online-video-cutter.com).mp4

4 733
26
Юқоридаги масала бўйича фикримни билдирсам. Очиғини айтаман, Ҳукумат газ ва электр энергиясига тарифларини ўзгартираётганига мен хайрихоҳман. Биз доимо бозор қонуниятлари бўйича юришимиз керак. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболдаги иқтисодий қадамлар мавжуд. Ҳукумат газ ва электр нархини сунъий тарзда ушлаб турмаслиги бизга, иқтисодиётга фойдами шуни қилиш керак. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон энергетика соҳасидаги жорий нарх сиёсати камбағалларнинг қашшоқлашишига, бойларнинг бойиб кетишига олиб келмоқда. Энергетика компанияларига бозордан ташқари нархларни қўллаб-қувватлаш учун берилган миллиардлаб долларлик субсидиялар бойлар учун кўпроқ фойдалидир Оддий мисол, «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти (6 та иссиқлик электр станцияси, 3 та электр станцияси ва 3 та хизмат кўрсатиш корхонасини бошқаради) 2023 йил биринчи чорагида 1,6 трлн сўм зарар кўрган. Дўстлар дўппини ечиб, бир ўйлаб кўрайлик. Уй хўжаликлари аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган умумий электр энергиясининг атиги 31 фоиз, газ истеъмоли эса аҳоли умумий истеъмолининг атиги 35 фоизини ташкил Шулардан келиб чиқиб, биз учун бу ўзгариш тўғри бўлишини тушунсак бўлади. 👉 👈
Show more ...
Энергетическое неравенство
Ценовая политика в энергетическом секторе Узбекистана приводит к тому, что бедные становятся беднее, а богатые — богаче, пишет экономист Бехзод Хошимов.
4 307
7
1 майдан «табақалаштирилган тарифлар» бўйича электр энергияси ва газ нархи ўзгарадиган бўлди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, энди энергия ресурсларини кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди. 1-майдан электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига 1 кВт/соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда Истеъмолчиларнинг III гуруҳи — овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб: ➖ ойига 200 кВт/соатгача – 225 сўм; ➖ ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 450 сўм; ➖ ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 675 сўм; ➖ ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 787,5 сўм; ➖ ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда. Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб: ➖ ойига 200 кВт/соатгача – 450 сўм; ➖ ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 900 сўм; ➖ ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 1 350 сўм; ➖ ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1 575 сўм; ➖ ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз — 1 кВт/соат учун 900 сўмдан қоляпти. 🔹Электр энергияси ва табиий газ учун тариф нархлари охирги маротаба 2019 йилнинг августида оширилган эди. 👉 👈
Show more ...
5 999
96
Урушқоқ овсинлар судда ярашибди Битта маъмурий ҳуқуқбузарлик қарорини ўқиб мазза қилиб кулдим. Қарорга кўра, 1999 йил туғилган В.М. 2024 йил 17 февраль куни овсини Ф.М. (2004 йил туғилган) билан ўзаро иш юзасидан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида бир-бирларини сўкиб ҳақорат қилишгани аниқланган. Ҳуқуқбузар В.М. судда, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ўз ихтиёри билан айбига тўлиқ иқрор экани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англагани, бир-бирларига моддий зарарни ундириш юзасидан даъво мавжуд эмаслигини, ҳозирда Ф.Миркомилова билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тугатишни сўради. Ф.М. ҳам худди шундай кўрсатма берган. Суд томонлар ўртасида ярашув бўлганлиги учун МЖтК 271-моддаси 10-1-бандига асосан иш юритув тугатилган. Овсинлар уришманглар🤣 👉 👈
Show more ...
5 651
26
АҚШнинг Боливиядаги собиқ элчиси Мануэл Роча Куба учун жосуслик қилгани аниқланибди ва 15 йилга қамалибди. Жосус деса фильмлардан кўриб Жеймс Бонд, Жейсон Борнлар кўз олдимизга келади. Аслида мулойим тиржайиб турган, қўй оғзидан чўп олмагандек турган одамдан ҳам кўп нарса чиқади. 👉 👈
4 785
10
Муаллифлик ҳуқуқи бўйича MY5 телеканали томонидан Gapiring ток-шоусида олинди. Ушбу кўрсатувда вилоятда бўлганлигим учун афсуски бевосита студиядан қатнашолмадим. Лекин ўз фикрларимни видео тарзида билдиришга имкон беришди. Кўрсатувни кўринг ҳозирги замон учун энг долзарб масалалардан бири саналмиш муаллифлик ҳуқуқи бўйича жуда қизғин ва муҳим фикрлар билдирилган. Бу кўпчилик ўйлагандагиданда жиддийроқ масала ҳисобланади. Кўрсатувга таклиф қилганларга эътибор учун ташаккур билдираман 👉 👈
Show more ...
"Gapiring" tok-shousi // Mualliflik huquqlari
Obuna bo'ling: https://bit.ly/my5tv Instagram @ https://www.instagram.com/my5tv/ Facebook @ https://www.facebook.com/my5tv Telegram @ https://t.me/my5tv
6 944
35
Исроил томонга Эроннинг жавоби бўлмасмикин деб халқаро ҳамжамият таҳликада кўзини узмай қараб турибди. Украина уруши, сўнг Ғазо инқирози ва энди бу... Урушнинг номи ўчсин. Уруш буюк ахлоқсизлик. Минглаб одамлар ҳалок бўлаётган, минглаб инсонлар оч-наҳор бўлаётган бир вақтда бу бошқа бир минтақадаги инсонларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Инсонларнинг фундаментал ҳуқуқлари мингингчи даражага тушиб кетади. Бошқа давлатлардаги тузумлар ҳам қолипдан чиқа бошлайди. Қовун қовундан "ранг" олади. 👉 👈
Show more ...
8 114
8
Хайр-эҳсонга муҳтож кишилар учун яхши янгилик Энди ижтимоий тармоқларда одамлардан мураккаб ва қиммат операциялар ҳамда тиббий муолажалар учун хайрия қилишни сўрашнинг ҳожати йўқ. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хайрия ва моддий қўллаб-қувватлаш ишларини амалга ошириш имконини берувчи «Инсон учун» онлайн платформасининг тақдимотини . охирги пайтларда тез-тез учраб тураётган ёрдам ниқоби остидаги фирибгарлик ҳолатларига барҳам беради. Бунда моддий ёрдам учун юборилган онлайн аризалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан текширилиб, ишончлилиги тасдиқланганлари платформага жойланаркан. Хайрия қилувчилар эса ўзлари ёрдам берган одамнинг ҳолатини платформа орқали кузатиб бориши мумкин экан. 👉 👈
Show more ...

IMG_0410.MP4

9 677
33
Барча ватандошларимизни Ҳайит байрами билан табриклайман!
7 263
0
Ҳам савобли, ҳам даромадли ҳамкорлик таклифи ҳақида ўқиб қолдим. Бошқалар парваришига муҳтожларга уйда ҳар хил хизматларни кўрсатиш учун тадбиркорлар ҳамкорликка чақириляптикан. Шунчаки овқат тайёрлаш, супуриш, кийим ювиш, овқатлар етказиб бериш, сантехникадан хабардор бўлиш, сартарошлик, смс ёзишмаларда ёрдам бериш каби хизматлар талаб қилинаркан. Тадбиркор дўстлар учун бу яхши имконият назаримда. Дарвоқе, қизиққанлар шу рақамга телефон қилаверинг +998 88 199 25 52 Бизнинг каналлар👇
Show more ...
7 628
7
Ўтган ҳафта Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи А.Абидовнинг суд тизимига келиб тушган мурожаатлар ва уларни ҳал этилиши бўйича брифинги . Қисқача мазмуни суд тизимида мурожаатлар бўйича ҳаммаси зўр, идеал ҳолатда. Брифингда мурожаатларни ҳал этишда суд тизимида қандайдир камчиликлар ҳам бўлганлиги, уларни нима келтириб чиқарганлиги, келгусида мурожаатлар бўйича йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш бўйича режалар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Мен брифингдаги маълумотларга қўшилмадим. Чунки ҳақиқий ҳаёт кўпинча буни аксини кўрсатмоқда. Иккита оддий мисол. 2023 йил декабрда вакил сифатида ўз номимдан Олий суд раиси номига ишни такроран кассация тартибида кўриш учун протест киритиш ҳақида ариза бериб, раис қабулига ёзилдим. Иш барча босқичлардан ўтиб, раиси ўринбосарининг рад жавоби ҳам мавжуд. Бу орада 1 январдан янги тартиб кучга кирди, бироқ янги тартиб бўйича ҳам раис ўринбосарининг рад жавоби олингандан кейин фақат битта инстанция – Олий суд раиси қолади, шу сабабли раис жавобини кутдим. Орада 3 марта Олий судга бориб, қабул бўйича суриштирдим, ҳар борганда қайта сўрайман, “Ишқилиб аризамни қайта тафтишга тушириб юборишмади?” деб. Ҳар сафар битта жавоб – қабул бўлгани йўқ, бўлса албатта хабар берамиз. Раис ўринбосарини жавоби бўлса бўлди, аризангиз раисга киради. Аммо, лекин, бироқ мени на раисни қабулига чақиришди, на раис аризамга жавоб берди. Олий суд судьяси Дж.Ж.Чориевнинг 26.02.2023 йил кунги ажрими билан аризам судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилибди. Аслида аризам раис томонидан кўриб чиқилиши керак эди, чунки янги тартиб бўйича ҳам шу қоида белгиланган. Қолаверса, судья Дж.Ж.Чориев ўзининг тўғридан-тўғри раҳбари ҳисобланган Х.Тўрахўжаев рад қилган аризани қандай қаноатлантиради?! Иккинчи мисол. 19.03.2024 йил куни ЖИБ Юнусобод туман судига МЖтК нинг 197-1-моддаси тартибида ариза киритдим. Бироқ мени ҳеч ким судга чақиримади. 03.04.2024 йил куни аризам судья З.Латиповдалигини аниқлаб, ёрдамчиси билан телефон орқали гаплашдим. У менга ўзлари мени чақиришларини айтиб, телефон рақамимни ёзиб олди (аризада ҳам рақамим бор). Шундан кейин ҳам мени ҳеч ким судга чақирмади. 08.04.2024 йил куни қайтадан телефон қилсам, мени аризамни 05.04.2024 йил куни мени иштирокимсиз кўриб чиқиб, рад қилишганлигини айтишди. Олий суд сайтидаги маълумотлар бўйича эса мен телефон қилган 03.04.2024 йил куни ҳам 16-10 да мени аризамни кўриб чиқи учун суд мажлиси тайинланган. Менга эса на телефон қилишган на чақирув жўнатилган. Агар суд мени аризамни мени иштирокимда кўришни ҳохлаганда, 03.04.2023 йил куни соат 10 лар атрофида телефон қилганимда судья ёрдамчиси бугун 16-10 да суд, етиб келинг, деган бўларди. Албатта, кўп ҳолларда суд тизимида мурожаатлар билан ишлаш яхши ҳолатдалигини тан олиш керак. Лекин юқоридаги иккита ҳолатни ўзи ҳам амалда суд тизимида процессуал мурожаатлар билан ишлашда ҳаммаси жойида эмаслигини билдиради. Брифингдаги охирги сўзлар қуйидагича: Олий суд ва қуйи судларда халқимизни рози қилиш йўлида аҳоли билан мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ҳар тарафлама тўлиқ, холисона ҳамда қонуний кўриб чиқилиши  орқали адолатли қарорлар қабул қилиниши таъминланмоқда. Шахсий фикримча, бу сўзлар энг камида, қисман ёлғондан иборат. Агар брифингда “Суд тизимида мурожаатлар билан ишлашда фалон-фалон камчиликларимиз ҳам бўлди. Бунга сабаб мана бу мана бу ҳолатлар. Бу ҳолатларни келгусида олдини олиш бўйича мана бу чоралар кўрилди” деган жумлалар бўлганда, ишонсак бўларди.  Биз суд тизимидан доимо ҳақиқат ва адолатни талаб қилиб ўрганиб қолганмиз. Шу ўринда Олий суд матбуот котибидан ҳам ҳақиқий аҳволни бор ҳолича, ютуқларни камчиликлари билан бирга кўрсатиб беришини талаб қилишга ҳақлимиз. Чунки камчиликлар бартараф этилиши учун аввал уларни борлиги тан олиниши керак. Каналга уланиш 👇 👉 👈
Show more ...
Олий суд | Расмий канал
БРИФИНГ / Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Абидов 2023 йилда Олий судга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ва улар қандай ҳал этилгани хусусида сўз юритади Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
5 838
7
Бугун арафа ва меҳнат қонунчилиги бўйича неча соат ишланади?

IMG_0157.MOV

5 193
6
Instagramda ba’zi avtoblogerlar monopoliyani qo’llab quvvatlamaydigan o’zbekistonliklarni “kaltafahm” va shu kabi haqoratli so’zlar bilan yerga urib chiqqan ekan. Bu voqeani e’tiborsiz qoldira olmadim. Shu kabi xalqni haqorat qiladigan, saviyasiz kontent bilan obunachi to’plab olgan odamlar o’zlarini hammadan aqlli hisoblab yuborishadi odatda. Kasalni yashirsang, isitmasi oshkor qiladi deb bekorga aytishmadi. Xalqni o’zi har kimni o’z o’rniga tushirib qo’yadi. Biz ularga umuman mikrafon tutqazmasligimiz kerak, katta auditoriya - bu mas’uliyat, biroq saviya degani emas. Undan turib hech kim xalqni haqorat qilishga haqli emas. Instagramda kontent qilishga jiddiy kirishmoqchiman, obuna bo’ling va adekvat kontentga xissa qo’shing:
Show more ...

IMG_9382.MOV

4 522
7
Судья устидан адвокат, адвокат устидан судья шикоят қилибди. Адвокат шикоятига ўз вақтида жавоб ҳам берилмаган, лекин судьянинг шикоятига нисбатан тезкорлик билан Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссияси ҳаракат қилиб адвокатнинг лицензияси масаласини судга Адвокатга 6 ой лицензиясини тўхтатиб қўйиш чораси хавф солмоқда. Ўзимиз ўтирган шохни ўзимиз арралайдиган ягона халқ биз бўлсак керак?! 👉 👈
YURISTKADR
Адвокат судья устидан, судья адвокат устидан шикоят қилди, натижа эса... Олий суд судьяси тараф бўлган фуқаролик ишида қарама-қарши томондан қатнашган адвокат Алишер Маматов ўша судьянинг устидан судлар фаолиятига аралашув ҳусусида Судьялар олий кенгашига, Олий судга ва Олий суд малака ҳайъатига шикоят ёзган. Ўз навбатида, бунга жавобан ҳалиги Олий суд судьяси ҳам адвокат томонидан унинг ишчанлик обрўсига зарар етказилганлиги бўйича Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссиясига шикоят киритган. Натижа “ажойиб”. Адвокатнинг айтишича, унинг Олий суд судьясига нисбатан киритган шикоятига юқорида турганлар ўз вақтида жавоб қайтармаган. Судьянинг шикояти бўйича эса тезкор жараёнлар бошланиб кетган. Ҳамда кутилмаганда, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссияси ушбу адвокатга нисбатан унинг лицензиясини 6 ойга тўхтатиш бўйича судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилган (эслатиб ўтамиз, малака комиссияси ҳудудий палатага бўйсунмайдиган мустақил орган). Масаланинг ачинарли…
5 569
10
Ҳомийлик ва "ҳомийлик" Хорижда филантроплик ва меценатлик жуда урф бўлган одат. Бойлар таълимга, санъатга, илм-фанга жуда кўп ҳомийлик пуллари ажратишади. Бутун умр йиққан-терганини мерос қилиб қолдирибам кетишади. Оддий мисол Нобел. Лекин негадир биздаги бойларда, тадбиркорларда шунақа қизиқишларга кўзим тушмаган. Ижтимоий дахлдорликни ҳис қилишмайди. Балки бу узоқ йиллардан бери айрим кераксиз, маза-бемаза тадбирларга "ҳомийлик"ларга ихтиёрий-мажбурий топшириқлар орқасидан юзага келганмикин? Ҳомийлик деса ростакам ҳомийликмас, "груз" тушунилармикин? 👉 👈
Show more ...
5 384
1
Кредит бўйича фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилиши 2024 йил 1 январдан кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, суд қарорида кўрсатилган кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан фоизлар, шунингдек, неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Бу тартиб Президент билан жорий этилди. Фуқаролик кодексининг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари ҳамда 734-моддаларига ўзгартириш . Булар ҳақида Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Обидов ҳам бир айтиб . 👉 👈
Show more ...
4 631
42
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар! 🚀 Режаларингизни биз билан амалга оширинг. Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг 👇 ➡️ ➡️ ➡️ ➡️ ➡️ ➡️ ❗️Кредитлар саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ва бошқа мақсадлар учун ажратилади. Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки га мурожаат қилишингиз мумкин. 📲 Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки га мурожаат этинг.
Show more ...

IMG_3973.MP4

4 607
32
СУДЛАР МАСЪУЛИЯТИ Иқтисодиёт доим бозор томонидан тартибга солинади. Уни енга оладиган давлат ҳам, гуруҳ ҳам йўқ. "Кўринмас қўл" бозорда яққол куч ва унинг қоидалари бўйича "ўйнаш"га ҳамма мажбур. Қонунчилик талқин қилишда эса судлардир. Уларнинг чиқарган қарор ва ҳукмлари жамиятда қонунлар қандай ишлашини кўрсатиб беради. Қонунларда халқчил нормалар бўлса-ю амалиётда судларда ишламаса бу нормалар шунчаки мақтаниш учун популистик нормалар бўлиб қолаверади. Халқ буни тушунмайди деб ўйлайсизми? Халқ ҳаммасини билиб тушуниб туради. Судларнинг халқчил ҳукм ва қарорларидан тўғри хулосалар чиқариш керак. Мана масалан ходимга огоҳлантириш берилмай ноқонуний ишдан бўшатилганди, суд уни тиклади. Бунда тўғри хулоса: бошқа бундай ноқонуний амалиётлар қилмай огоҳлантиришни бериб кейин бўшатиш бўлиши лозим. Кўпчилик нотўғри хулосалар ҳам чиқаришади. Масалан, ходимга босим ўтказиб бўшатиш. Буни ҳам эртага "миси чиқади". Ёки айтайлик бир ҳолатда шахсни фирибгарликда айблаб тергов органи судга чиқарди. Суд унинг хатти-ҳаракатини фирибгарлик деб малакаламади. Бундан тергов органлари тўғри хулоса чиқариб қайтиб бундай шахсларга жиноий иш қўзғатмаслиги керак. Шу тарзда судлар жамиятда қонунларни қандай тадбиқ этилишини белгиловчи органдир. Улардаги масъулият шунда. 👉 👈
Show more ...
4 233
6
МОФ-3 объектидаги ҳолат бўйича видеони Enter Engineering фейк эканини билдирмоқда Ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар муносабати билан компания қуйидагиларни "Ходимларнинг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмини муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг февраль ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган. Айни вақтда март ойи учун ҳажмларни асослаш жараёни кетмоқда, уларнинг якунига кўра, бутун иш ҳақи тўлаб берилади. Яъни шундай тартиб борки, унга кўра, аввалига қурилиш объектларида олдинги ойда бажарилган ишлар ҳажми буюртмачи олдида ҳимояланиши керак. Айнан ҳимоя қилинган ҳажмлар иш ҳақини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Сўнгра солиқларни ҳисоблаш ва ҳисоботларни топшириш, шунингдек, ходимларга тўлиқ маош бериш жараёнлари содир бўлади. Буларнинг ҳаммаси вақтни талаб қилади. Ушбу механизмга кўра, айни вақтда Enter Engineering компаниясида ходимларга март ойи учун иш ҳақини тўлаш жараёни кетмоқда. Бу, биринчи навбатда, қурилиш компаниясининг ўзи, қолаверса, сифат назорати хизматлари ва буюртмачининг мустақил техник назорати хизматлари томонидан текширилиши керак бўлган қурилиш ишларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ.  Шунингдек, таъкидлаш керак, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар уч йил олдинги фейк видео ҳисобланади. Реал фактларга асосланмаган ушбу лавҳаларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз. Шунингдек, компания ҳам буюртмачилар, ҳам ходимлари олдидаги барча мажбуриятларини бажариб келишини алоҳида айтиб ўтмоқчимиз".
Show more ...
4 280
20
РАСМАН: 10 апрел – Рамазон ҳайити Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10-апрел, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Эртага, 9 апрел арафа куни ҳисобланиб, байрамдан бир кун олдинги кун ҳисобланади. Меҳнат кодекси 187-моддасига асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Эртага бир соат олдинроқ кетиш мумкин. Бизнинг каналлар👇
Show more ...
Bahodir Ahmedov
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo Админга мурожаат: @ABarizabot Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2
5 049
36
ТАЪСИСЧИЛАР ЎРТАСИДА НИЗО МЧЖларда таъсисчилар ўртасида низолар келиб чиқиб туради. Агарт бир масала юзасидан таъсис йиғилиши ўтказилиб қарор қабул қилинган бўлса бу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво қилиш мумкин. Лекин агар ўша йиғилишда бу таъсисчи ёқлаб овоз берган бўлса ёки сукут сақлаган бўлса, қарор устидан шикоят қилса рад этилади. Нимага вақтида қарши овоз бермадинг дейилади. Агар қарши овоз берса ҳам қарор тўғрисидаги билган ёки билиши лозим бўлган кундан икки ой ичида шикоят бериши мумкин. 👉 👈
Show more ...
4 957
25
🏦 Бизнесга биринчи қадамни "Бизнесни ривожлантириш банки" билан ташланг! Бизнесни ривожлантириш банки "Бизнесга биринчи қадам" кредитини таклиф этади. Кредит ёрдамида ўз ҳунарингизни бизнесга айлантириш имконияти мавжуд. — Кредит миқдори: 5 миллион сўмгача; — Кредит муддати: 12 ой; — Имтиёзли давр: 1 ой; — Йиллик фоиз ставкаси: 25%. ☎️ Қўшимча маълумотни 1254 рақамидан ёки 'га мурожаат қилиш орқали олиш мумкин. Ҳамкорлик асосида
5 240
9
Тожикистон фуқаролари учун Туркияга киришда амалда бўлган визасиз режим Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг билан. Бизнинг каналлар👇
4 901
11
НАМҲУ ОТМ бўйича қайта тафтиш ёхуд "фильтр судьялар" Олий судда қайта тафтиш инстанциясига ўтказишдаги "фильтр" судьялар "бўй кўрсатиш"ни аллақачон бошлаб юборишди. Баъзи суд ишлари жуда нозик бўлади ва уларнинг бир учи қайсидир жойларга олиб бориши мумкин. Суд муҳокамаси бошланса ва тарафлар берган важлар ва асослар албатта муҳокама қилиниши лозим. Очиқчасига қонунга тўғри келмайдиган масалаларга эса қонуний баҳо берилишига тўғри келиб қолади. Бундай "бошоғриқ"дан кўра "фильтр судьялар" тизимга жуда қўл келади. НАМҲУ ОТМнинг иқтисодий иши юзасидан берган қайта тафтиш шикоятимиз ўртадаги "тўсиқ"дан ўтмади. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун 33-моддаси талаблари ҳам тўғри бажарилган деб ҳисобланди. Муҳокамасиз. Битта судьянинг кўз югиртириши билан. Юқоридаги ҳолатда қизиқ масала келтирилган. Худди шундай вазиятда Қонуннинг 33-моддаси талаблари бузилган деб бошқа ОТМга нисбатан бошқа иқтисодий ишда ҳуқуқий баҳо бошқача, бу ишда бошқача бўлавераркан. Иккита судья икки хил кўраркан қонун нормасини. Тўғри юридик томондан бизда суд прецеденти йўқ, лекин бу бир хил ҳолатга икки хил қараш бўлиши керак деганимаску. Юқори суд маҳкамалари нохалқчил, лекин ўзлари учун жуда ёқимли механизмга эга бўлишди 👉 👈
Show more ...
4 980
21
Ёнидан тетрагидроканнабинол (марихуана) топилган шахс қамалди Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ЖК 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсни озодликдан маҳрум қилган. Бизнинг каналлар👇

16а.mp4

4 854
4
1 миллион йўловчи Тошкент шаҳрида шу йилнинг 2 апрель куни 1 миллиондан ортиқ . Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, 165 та автобус йўналиши орқали 1 миллион 86 минг 19 нафар йўловчи манзилига етказиб қўйилган. Бунинг учун 20,9 та қатнов амалга оширилган. Йўналишлардаги авотобуслар сони эса 1 минг 569 тани ташкил этган. P.S. Ўзбекистон халқининг шундай катта қисми умрини ўтказаётган жой бўйича давлат идоралари янада жиддийроқ эътибор қаратиши, сифатни янада оширишга манфаатдор бўлиши лозим. 👉 👈
Show more ...
Пойтахт жамоат транспортида бир кунда 1 миллиондан ортиқ йўловчи ташилган
Жамоат транспорти аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб, йўловчиларга ҳар томонлама қулай ҳисобланади. Шу боис ҳам
4 767
3
МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШ Биз адвокатларга доим судлар ҳақида мижозларимиз судга бормасам мени нима қилади, участкавой келмайдими уйимга деб сўрашади. Келинг шу мажбурий келтириш ҳақида гаплашсак. Мажбурий келтириш энг кўп қўлланиладиган ҳолат суриштирувчи, терговчи, прокурорлар ва жиноят судларидадир. Унда гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ агар узрли сабабсиз келмаётган бўлса қўлланилади. Қарор ёки ажрим иш юриталётган жойдаги ички ишлар органи томонидан ижро этилади. Мажбурий келтириш бошқа судлардан фақатгина фуқаролик судларида бор. Унда суд лозим деб топган шахсларга қўлланилади, лекин вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кўра суд мажлисига кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Бошқа судларда мажбурий келтириш деган ҳолат йўқ. Важларини судга келтириш учун ҳуқуқ. Келмайдиган бўлса ўзига зиён. Айтмоқчи, кўпчилик маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларида ҳам мажбурий келтириш бор деб ўйлашади. Аслида МЖтКда бундай ҳолат ҳам келтирилмаган. 👉 👈
Show more ...
6 929
30
Адвокат Хайрулло Қосимов давлат ОТМлари ҳусусий ОТМларга қўйилган паспорт талабларига жавоб беролмаслиги ҳақида жуда яхши таҳлил қилибди () Олий таълим, фан ва инновация вазирлигида таҳлил қилмасдан паспорт талаблари киритадиган мутахассислар ишлайдими дейман.
4 820
5
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ижро органининг бир вакили. Вазир Тошкент зўр шаҳар, кимгадир ёқмаса ундан чиқиб кетиши мумкин деб ўта мантиқсиз ва қўпол аргументни келтирибди. Вазирдек амалдор бундай гапни гапириб ҳеч нарса бўлмагандек юриши бу бугунги Ўзбекистон юзига тутилган ойна. Агар шу гапини ўзи ўқиган АҚШда қайсидир амалдор айтадиган бўлса осмон кўпиб Америка осмонлари "қизилга ранг"га кирарди. "Жонгга тегади манбу ҳар куни Тошкент ёмон бўб кетвотти, Тошкентдан кетиш кере деган унақа-бунақа дейдиган ақллилар кўпу. Тошкент зўр шаҳар. Ёқмагани кетурсин тўғрисиде" деганда вазирнинг сўзлари гопниклар оҳангида айтилгандек туюлди. Шунингдек вазирнинг сўзларида жамоатчиликка кесатиқ ҳам сезиш мумкин. Ботқоққа ботиб ўтирорамиз, ботқоқ кимга ёқмаса марҳамат кеторсин дегандек гап бўлиб туюлди. Хорижда яна бир бориб ўқиб келиши керак шекилли. Солиқ тўловчи сифатида менга вазирнинг сўзлари умуман ёқмади. Аввалроқ, Шерматов атлас костюм кийганлар деб Парламентда ижро органи вакилига хос бўлмаган тарзда кесатиқ 👉 👈
Show more ...

IMG_5609.mp4

5 393
29
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉
Show more ...
3 514
3
Бизнинг қонунчилик никоҳдан ажрашишга турли сунъий тўсиқлар қўйган. Суд тизимида эса бундан ҳам кўпроқ тўсиқлар мавжуд. Улар нималардан иборатлиги ҳақида да видео қилдик. Кириб лайк ва комментларда фаол бўлинглар, дўстлар!
5 100
11
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т Хабар берилганидек, айни пайтда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши давом этмоқда. Бўлиб ўтаётган йиғилиш доирасида Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди. Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди. Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. © Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати 👉 👈
Show more ...
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т Хабар берилганидек, айни пайтда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши давом этмоқда. Бўлиб ўтаётган йиғилиш доирасида Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди. Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди. Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
5 534
3
Ўзбекистон хоккей бўйича U18 Осиё ва Океания Кубогига мезбонлик қилади Йирик халқаро турнир 2024-йилнинг 23-30-апрел кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади. 18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания кубоги (ўшанда чемпионат дея номланган) илк бора 2023-йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилган эди. Ўтган йилги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси барча беш учрашувда Мўғулистон, Туркманистон, БАА, Таиланд ва Эрон терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, Ғолиблар кубогини қўлга киритганди. Чемпионатнинг энг яхши хоккейчиси сифатида ўзбекистонлик спортчи Жасурбек Рустамхонов тан олинганди. Бу ёш спортчини Президент Шавкат Мирзиёев ҳам таъкидлаган. 👉 👈
Show more ...
4 427
5
СЕРВИС Бизда кўпчилик ўзининг ишини сервис деб ҳисобламайди. Аслида деярли барча соҳа сервис. Давлат халққа сервис кўрсатади. Косиб ҳам, девор урадиган ёки бетон қиладиган устанинг иши ҳам сервис. Биз адвокатларнинг иши ҳам сервис. Ошпазлар ҳам сервисни амалга оширади. Агар ўз ишини сервис деб қабул қиладиган бўлса, ишнинг сифати ошади. Давлат амалдорлари халққа керакли хизматни бериш учун сидқидилдан ишлашади. Давлат бунинг ўз ҳақини олмоқда, солиқ олмоқда. Бунинг у адолат ўрнатиши (судлар орқали), хавфсизлик таъминлаши (ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия орқали), бепул таълим ва тиббиёт, соҳалар регуляцияси (Марказий банк, Адлия каби органлари орқали) каби сервисларни амалга оширади. Фақат бу сифат қай даражада мижозга маъқул келяпти буни билиб туриши учун ўртада мулоқот бўлиши керак. Мулоқот сайловлар, депутат ва сенаторлар орқали халқ вакиллигини амалга ошириш энг тўғри механизм. Мижозларда ҳам маълум танлаш имкониятлари бор. Масалан улар сервис кўрсатувчилар (давлатлар)ни ҳам танлаши мумкин. Бу фуқаролик деган мақоми орқали танланади. 👉 👈
Show more ...
5 138
6
Эр-хотин ўртасида хиёнат бўлса, бунга қонунда жазо масаласи қандай? Ушбу масалада кўп мурожаатлар саволлар келаверади. Шу бўйича яхшиси битта да видео қилишга қарор қилдим. Кириб кўринг дўстлар!
5 524
24
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси Ш. А. 15.000 АҚШ доллари - пора предметини қайтараётганда тезкор тадбирда ушлангани ҳақидаги гаплар тармоқларда “урчимоқда”. Судьялар олий кенгашидан расмий муносабат кутамиз 👉 👈
6 617
17
5 386
29
Сенатда ССВ вакили Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбари Азим Нортаев . Қисқагина тушунарсиз ва жўн берилган жавобга Норбоева ҳам эътироз билдирган. "Док-1 Макс" ишидан кейин бу соҳа саволларга кўмилиши аниқ эди. Бирор тузукроқ жавоблар ва режалар билан келишмаганмикин ССВдагилар? 👉 👈

Dori.mp4

4 723
31
Янгича фирибгарлик Тошкент ИИББ ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Исохонова брифингда янги фирибгарлик схемаси ҳақида . Унинг айтишича, фирибгарликнинг бу усулида жабрланувчининг яшаш манзилидаги уй телефонига номаълум шахс қўнғироқ қилиб, бақириб йиғлаган овозда “Она мен ЙТҲга учрадим, “авария” менинг айбим билан содир бўлди. Жабрланувчи оғир аҳволда, уни зудлик билан операция қилиш керак. Мени қамаб қўйишмоқчи”, деб ваҳима билан гапиради. Сўнгра гўшакни бошқа номаълум шахс олиб, гўёки ўзини “терговчи” деб таништиради ва яқин қариндоши яъни фарзанди ёки набираси ЙТҲ сабабчиси бўлганини, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва қамоққа олиш чоралари кўрилаётганини айтиб қўрқитади. Буни эшитган жабрланувчи саросимага тушади ва жиноят ишини қўзғатмаслик ва ҳаммасини осон йўл билан ҳал қилиш таклифини беради, яъни фирибгарлар “ЙТҲга учраган жабрланувчи” билан келишиш учун пул бериш кераклигини айтиб, жабрланувчини чув туширади. Телефонда гаплашиб турган шахс фуқародан гўшакни қўймасликни талаб қилади. Ўзидан сохта терговчи ясаб олган фирибгар жабрланувчининг уяли телефон рақамини ўзидан сўраб, билиб олади ва бошқа бир номаълум рақамдан унга қўнғироқ қилади. “Терговчи” жабрланувчи билан гаплашганда, пулни олиб кетиш учун бир одамни юборишини айтади ва жабрланувчидан уй манзилини аниқ сўраб билиб олади. Фирибгарлар курьер фуқаронинг уйига етиб боргунча вақтни чўзади. Улар жабрланувчидан телефон орқали гўёки ЙТҲ оқибатида жабр кўрган шахсга етказилган зарарни ундириш, уни операция қилиш учун барча масъулиятни ўз зиммасига олгани ҳақидаги аризани ёздириб олади. Шундан сўнг жабрланувчига фарзандининг кийими қон бўлиб кетгани сабабли бирорта янги кийим, сочиқ ва чойшабни тайёрлаши кераклигини, буларнинг барчасини сумкага солиб, энг пастки қисмига пулни ўраб қўйишни тайинлайди. Сўнгра фуқарога яна бир номаълум шахс телефон қилиб, ўзини тиббиёт ходими сифатида таништиради ва ЙТҲга учраган “жабрланувчи” оғир аҳволда эканини билдириб, уни зудлик билан операция қилиш учун катта миқдорда пул кераклигини айтади. Жабрланувчи пулларни тайёрлагунча ва курьер келиб олиб кетгунича, барча хонадондаги телефон рақамларни фирибгарлар банд қилиб қўяди. Фирибгарлар пулларни олгач, уларнинг барчаси чет элдаги банк ҳисоб рақамларига ўтказиб юборилади. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда экан 👉 👈
Show more ...
6 693
52
УзАвтомоторсдан машина олиб чиқиб бераман деб ваъда бериб фирибгарлик қилган автосалончилар бўйича суд иши кўриб чиқилибди. Энг қизиғи пулни олганларнинг ўзи йўқ. 👉 👈

4ос.m4v

4 461
12
Икки таъсисчи ўртасидаги низо иқтисодий судга тааллуқли. Чунки бу корпоратив низо ҳисобланади. Компания директори ёки бошқарув аъзолари билан компания ўртасидаги низо эса меҳнат низоси ҳисобланиб фуқаролик судларига тааллуқли. Агар нотўғри киритиб қўйсангиз ҳам муаммоси йўқ судларда ҳозир қайси судга тааллуқли бўлса ўшанга ўзлари ўтказиб юбораверади. 👉 👈
4 465
8
Ходимга нисбатан текширув тайинланганда, комиссия таркиби нечта бўлиши керак? Инстаграмдаги 👉 аъзо бўлинг. 👉

file

3 519
29
4 590
4
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio