Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Реклама ва ҳамкорлик учун:  @menejer_smm_men  👈admin Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃 
Show more
41 456-1
~28 092
~5
67.80%
Telegram general rating
Globally
23 682place
of 78 777
137place
of 430
In category
657place
of 1 674

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth
Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган. Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига «Ассалому алайкум», (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр-мукофотлар-ку, ҳаммасини босиб кетади. Абдуллоҳ ибн Аббос: «Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, саломнинг ниҳояси баракотдир», деганлар. Хабарларда келишича, энг яхши амал очларни тўйдириш ва таниган-танимаган кишига салом беришдир. Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади: «Агар «Саломга жавоб бериш одоби қайси?» деб сўрасалар, «Бунинг еттита шарти бор», деб айт. Биринчидан, саломга хурсанд бўлиб алик олиш. Иккинчидан, салом берганга «Раҳмат», дейиш. Учинчидан, Ислом миллатига мансуб бўлмаган одам салом берса ҳам алик олиш. Тўртинчидан, саломга алик олувчининг ҳам таҳоратли, пок бўлиши. Бешинчидан, кўп киши турган бўлса, ораларидан бир одам саломга жавоб қайтарса кифоялиги. Олтинчидан, саломга ишорат ёки имо билан эмас, овоз чиқариб алик олиш. Еттинчидан, саломга алик олганда салом берган кишининг эшитиши зарурлиги». Салом бериш ва алик олиш хусусида ахлоқ-одобимизнинг қуйидаги бир қанча кўрсатмалари бор: «Аввал салом, кейин калом» (яъни бошқа гап-сўзлар). «Салом бермагунича, бировни таомга чақирманглар». «Оила аъзоларингиз ҳузурига, яъни уйингизга салом билан киринг, шунда сизга ҳам, оилангиз аъзоларига ҳам барака ёғилади». «Одамларнинг Яратганга энг яқини бошқаларга энг аввал салом берганидир». «Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда меҳр-муҳаббат уйғонади». 👇
Show more ...
Саломлашиш одоблари
Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган. Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига «Ассалому алайкум», (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки…
6 932
147
Хотиржамлик сири Абу Забя, розияллоҳу анҳу, ривоят қиладилар:  «Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу, вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон, розияллоҳу анҳу, ундан сўрадилар:  — Сени нима безовта қиляпти? — Гуноҳларим. — Кўнглинг нимани тусаётир? — Раббимнинг раҳматини. — Сенга бир табиб чақирайми? — Аслида мени касал қилган Табибдир. — Сенга бироз маош ёздиришимга рухсат берасанми? — Маошга эҳтиёжим йўқ. — Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга бериладику!  Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу: — Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон тирикчилик заҳматини чекмайди», деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, — деди». «Ибратли ҳикоялар» китобидан. 🍃
Show more ...
10 088
385
Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.🍃 Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.🍃 Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.🍃 Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.🍃 Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.🍃 Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🍃 Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🍃 Жалолиддин Румий 🕋Ассалому алайкум,!📿 🕌🌹ЯКШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 28.04.2024 +16°+5°☁️ Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕌🕊🌹🌸🌺🕊🌹🌸🌺🕊🕌 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин! 🍃
Show more ...

IMG_9413.MP4

33 755
1 599
Ғам етиши биланоқ истиғфор айт. Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин. ✍️Жалолиддин Румий Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт. 🕌 Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар. 📿 Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил! Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт! У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир! 🕋 Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин. 🕋Сармоянг- фарз ибодатлардир. 🕌Фойданг - нафл ибодатларингдир. 🥀Зиёнинг- гуноҳларингдир. -- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми? – Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими? – Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан? –Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми? 📿 Истиғфорли, хайрли оқшом тилаймиз….🌙 @Jaloliddinrumiyy🍃
Show more ...

IMG_9412.MP4

14 638
556
ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС... 🥀 Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар. Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди. — Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан. — У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб. — Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл. Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди. — Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга. Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди. Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди. — Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл. - Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди. - Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик. Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди: - Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради! Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди: - Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз? Эри бошини силкитди. Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд номига аталган ушбу илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси. Муслим БУХОРИЙ таржимаси 🕊
Show more ...
"Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади"
14 531
261
✍️Абдуллоҳ ибн Муборак айтади! ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✨🌱✨🌱✨🌱✨🌱✨🌱✨ 💥 Одоб-ахлоқни билмаган киши суннатни бажармаганнинг даражасида жазоланади. Суннатни бажармаган фарз даражасида жазоланади. Фарзни бажармаган киши жоҳил сифатида жазоланади. ☘️ Мўмин банда доим яқинларига яхшиликни соғинади. Мунофиқ эса ишлари ортга кетиб ҳаётда қоқилишини тилайди. 🌺 Бизнинг одобга бўлган озгина эҳтиёжимиз илмга бўлган кўп эҳтиёжимиздан яхшироқдир. 🌼 Илм ўрганмаган инсонни нафси қандай қилиб одоб-ахлоққа чақирар экан, деб хайрон бўламан. ☝️ Агар ғийбат қилмоқчи бўлсангиз ота-онангизни ғийбат қилингки, амалингиз ажри бегоналарга эмас, уларга савоби ёзилсин. 🌸 Шон-шуҳратга ҳавас қилма, панада юришни афзал бил. Ўзинг қилган яхшиликлар билан мақтанма. Шунда ҳурматга сазовор бўласан. 🕌 Ҳар бир мўмин намозни вақтида адо этиш билан биргаликда илм олиш билан ҳам машғул бўлсин. Чунки илминг бўлмаса Қуръон моҳиятини ҳеч қачон тушуна олмайсан. 🌱 Амалинг қанчалар кичик бўлмасин ниятинг холис бўлса, Аллоҳ даргоҳида буюкликка эришади. Амалинг кўп бўлиб ниятингда холислик бўлмаса, уни савоб тарозиси кам кўрсатади. 🔥 Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан. Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан. Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан. Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан. Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан. 🍃
Show more ...
18 233
400
🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ🍃🌼🕊 Бугун 27 апрель, шанба +22° +12° ☁️ 🌷🕋🌷🕌🌷🕋🌷🕌🌷🕋🌷🕌 Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин. Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин. Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин. Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан? Аллоҳ ҳузурида ҳамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажхул(номаълум) қийнайди? Хотиржам бўл, сен Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасан! Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин... 🍃 Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан. Хайрли тонг @Jaloliddinrumiyy🕊
Show more ...

IMG_9404.MP4

41 907
1 977
КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР❗️ 📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг! "Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”. 📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг! "Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”. 📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг! "Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”. 📖 Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг "Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”. 📖 Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг! "Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”. 📖 Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг! "Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”. 📖 Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг! "Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"! 🕊
Show more ...
16 454
874
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради: 1️⃣) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон. 2️⃣) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар. 3️⃣) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар. (Имом Муслим ривояти) 🍃
15 932
334
Мавлоно Румий айтадиларки: 🍃 - Бир кун келиб “Очилмайди” деган гулларинг очилади. “Кетмайди” деган дардларинг арийди. Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди. - Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр сўнгра ишончдир. @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9399.MP4

17 143
583
🕌🕋 🕊🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади. Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!🤲🏻 📿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ🌙🌼 🌷🕋ЖУМА МУБОРАК!!!🍀🌸 Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз: 🍃🌹🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲🏻 🍃🌷☘️Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃
Show more ...

IMG_9397.MP4

93 588
5 485
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар: -Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. – Энг қийин cўз комилликдир. – Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир. – Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир. – Энг улкан хазина фазилатдир. – Энг қаттиқ азоб виждон азобидир. – Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир. – Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир. – Бугунги кунингдан ибрат ол. – Ўтган кунингдан тажриба ол. «Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик» (Бақара сураси, 143-оят) 🕊 Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин! Тун хайрли бўлсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
Show more ...

IMG_9395.MP4

17 038
473
#hikmat ✅ Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки ҳали табиатинг тоза экан. 🔸 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. 🔹Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади. ✅ Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! 🔸 Билгин: • Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; 🔹Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; • Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; ✅ Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. 🔹Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; 🔸 Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх Шаъровий 🕊
Show more ...
1
0
БАНДА ЯРАТГАННИ ЭМАС, ЯРАТГАН БАНДАНИ СИНОВ ҚИЛАДИ Бандаси дерму сира айлаб хато, Имтиҳон этдим сени, эй, Раббано?! Ривоятда келишича, бир эътиқодсиз кимса ҳазрати Алига: "Сени асрагувчи Худо эканлигига ишонасанми?" деб савол берган. Мўминлар амири: "Ҳа, шундоқ. Аллоҳ таоло менгаю авлодимга, барча мўминларга мададкор, ҳимоя қилувчидир", деди. Ҳалиги киши: "Сўзинг рост бўлиб, Аллоҳ мададкоринг бўлса, мана шу кўшк томидан ўзингни ерга ташлаб, гапингнинг ростлигини исботла", деб муғомбирлик қилди. Ҳазрат Али унинг разилона режа ва мақсадини қатъий рад этди ва: "Ҳеч қачон банда Яратганни эмас, Яратган бандани синов қилади, — деди. Ундан кўра ўз аҳволингга боқиб, феълингни ислоҳ қил, Мурид муршидни имтиҳон этмас. Зеро, Аллоҳ не қилдик, кўнглимизда нима гап, сир-асрор бор, ҳаммасини билиб турувчидир". ✍️Жалолиддин Румий 🍃
Show more ...

IMG_9389.MP4

18 509
295
Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши.🌹Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши. «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман). ​​ 🕊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🕊 Пайшанба тонги муборак! 25.04.2024 +24°+18°🌧️ Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! 🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊 Аллоҳ ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. @Jaloliddinrumiyy🕊
Show more ...

IMG_9380.MP4

54 774
2 384
🎡Дунё чархпалак. Гоҳо баланд, гоҳо паст. Шундай кунлар келадики, олам сизга ёр, бахт сизга ҳамроҳ. 🍀Яна шундай кунлар келадики, дунё сизга тор, ташвишлар қуршаб олган. 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 🌷Қайғу ва беҳузурлик мутлақо бир гуноҳнинг жазоси, Ҳузур эса бир ибодатнинг эвазидир. ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9373.MP4

19 622
431
​​УМРНИ УЗАЙТИРГАН АМАЛ Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломни олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар. Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар. Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва: - Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди. Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар: - Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ йўқсилнинг дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди. «Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан. 🕊
Show more ...
28 086
729
Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!"деган ку?!" 🌹 (Зумар сураси,53-оят). 🌿 🕋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.🕌 Бугун 24 апрель, +30°+18°☁️ Муродбахш чоршанба тонггидан бошлаб муродингиз ҳосил бўлишини Яратган Эгамдан сўраб қоламиз!🌹 Кунингиз Ибодатда,зикрла шодликка тўлсин! 🍃 ҲАЙРЛИ КУН! @Jaloliddinrumiyy🕊
Show more ...

IMG_9365.MP4

55 834
2 185
Сен кўнглингдан ўтказган киши, сени кўнглидан ўтказади. Руҳлар тили ишончлидир... ✍️Шамс Табризий Бир бирингизга муҳаббатлимисиз? Буни қандай билиш мумкин? 🌺 Инсонни бир яқини қанчалик яхши кўришини дуосида билдиради. 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Яхши кўрган инсонингизни исми дуоингизда борми демак, сиз ҳақиқатдан ҳам уни яхши кўрасиз.Чунки сиз ўзингизга истаганингизни у учун ҳам истаяпсиз бу истак фақат севгидандир... 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊 Севган, қадрлаган инсонларингиз учун дуо қилинг🤲 Хайрли оқшом! Тунингиз осуда ўтсин!🌙 🕊
Show more ...

IMG_9363.MP4

19 592
756
Жим туришлигинг ҳеч нарсани билмаслигингни ифода этмайди. Кўп гапиришлигинг эса, кўп нарсани билишлигингни кўрсатмайди. 🍀🍃🌿☘️🌱 Билганларингни англат, аммо ақл беришга ҳаракат қилма. Англатилаётган нарсаларни яхшилаб эшит, аммо барчасини ҳам тўғри деб ўйлама. ☘️🍃🌿🌱🍀 Ҳар кимни ўзинг билан баробар деб бил. Ким бўлса бўлсин, бир инсонни кичик билишлик (менсимаслик) - ақлсизликдир. Жуда буюк деб билишлик эса қўрқоқликдир. Жасорат ақлдан келса, жасоратдир. Ақлсизликдан келса жаҳолатдир. Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🌱
Show more ...

IMG_9359.MP4

22 305
551
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб:  - Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг.  Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.  - Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар. Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар.  Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди: - Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса: - Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди.  Ўз ўзидан хурсанд бўлиб: - Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди.  Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди.  Ит хўрозга таъна қиларди: - Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг? Хўроз жавоб берди:  - Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди.  Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди: “Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.  - Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди.  - Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз. Бу сўзларга кучук ишонқирамай:  - Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз: - Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади.  Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз:  - Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймондан фойда йўқ ! 🕊
Show more ...
35 027
803
Ҳар тонг уйғонганизда ўзингизга шундай денг: "Бугун ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири бўлади" Бунга ёмон об-ҳаво ҳам, бошқаларнинг ёмон хулқлари ҳам тўсиқ бўлмасин! 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌿БУГУН 23 апрель, СЕШАНБА ХАЙРЛИ ТОНГ! +30° +18°☁️ Тонги ибодатлар, зикр ва дуоларингиз қабул бўлсин! Кун давомида яхши кайфият, омад ва хайрли ишлар ҳамроҳ бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9349.MP4

57 440
2 253
УЧ ДЎСТ Бир кишининг учта дўсти бор экан... У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан... ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди... Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам... Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди... Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди... ....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди... ....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса: --- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди... .... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди... .... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: --- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди... БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)... ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар... УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир... 🍃 УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОҲГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!! 🕊
Show more ...
37 930
960
Ҳеч қачон кеч қолмадингиз! Бир неча марта йўлдан қайтган бўлсангиз ҳам, бир неча марта йўлдан қайтарилган бўлсангиз ҳам, дунёнинг барча гуноҳларини орқалаб олган бўлсангиз ҳам, ҳаётингиздаги ҳар нарсада ўзингизни айбдор ҳис қилсангиз ҳам, ўзингизни "Қалбингиз" тарафидан қабул этилишингизга ишонмасангиз ҳам, сиз "Ўзингизга, Қалбингизга" қараб юринг! Ҳеч ким сизга ишонмаса ҳам, сиз ўзингизга ишонинг. ✍️Мавлоно Жалолиддин Румий. 🕊

IMG_9345.MOV

18 535
365
Олим ва йигит 🕊 Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди… Йигит: - Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми? Олим: - Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман. Йигит: - Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар. Олим: - Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Йигит: - Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар: 1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг. 2. Тақдир нимадир? 3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми? Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди. Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди. - Нима учун мендан ғазабланаяпсиз? - Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир. - Сизни тушунмадим. - Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг? - Албатта оғриқни ҳис қилдим. - Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми? - Албатта. - У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи! - Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку. Шунда олим йигитчага бундай деди: - Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз… Олим сўзида давом этди: - Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг? Йигит: - Йўқ. Олим: - Қачондир мен сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида ўйлаганмидинг? Йигит: - Йўқ. Олим: - Мана шу тақдир бўлади! Яна олим деди: - Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган? Йигит: - Теридан. Олим: - Юзинг-чи? У нимадан яратилган? Йигит: - У ҳам теридан яратилган. Олим: - Юзингга тарсаки туширганимдан сўнг нимани ҳис этдинг? Йигит: Оғриқни. Шунда олим деди: - Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади. 🕊
Show more ...
26 760
522
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🕌 Бугун 22-апрель, Душанба!🦋 +28°+18°☁️ Муборак Душанба кунининг фазилатларини биласизми?! 🕋 Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар . 🥀Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. 🍃 ✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар. ✅Душанба рўза кунидир. (Имом Муслим, Имом Термизий). 🤲🏻Шундай экан, ушбу улуғ кунда эзгу амал дафтаримиз қилиш яхшиликларга тўлсин! 🍃
Show more ...

IMG_9341.MOV

24 719
679
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🕌 Бугун 22-апрель, Душанба!🦋 +28°+18°☁️ Муборак Душанба кунининг фазилатларини биласизми?! 🕋 Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар . 🥀Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. 🍃 ✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар. ✅Душанба рўза кунидир. (Имом Муслим, Имом Термизий). 🤲🏻Шундай экан, ушбу улуғ кунда эзгу амал дафтаримиз қилиш яхшиликларга тўлсин! 🍃
Show more ...
11 811
1 347
Синашда давом этаман... 🥀 "Бир гўзални учратдим. Унга уйланмоқ истайман. У шу қадар дилбарки, кўзларига маҳлиё бўлдим," дебди бир ўғил отасига. "Албатта, ўғлим, кел, унинг қўлини сўраймиз. Маъқул келсак, унга уйланасан," жавоб берди ота. Ўғли таъриф этган гўзални кўргач, ота айниб қолиб, ўғлига у бу қизга номуносиблигини, бу дилбарга ўзи уйланишини айтибди. "У мендек кўпни кўрган, қадрига ета оладиган инсонга муносиб," дебди ота. Отасининг муносабатидан ҳайратга тушган ўғил падари билан талашиб кетибди. Кўзлари сўқирлашган жигарлар муаммога муроса излаб қози ҳузурига келишибди. Масалани тинглаган қози дилбар тўғрисидаги таърифлардан сўнг бу жононни кўрмоқ истагида қизни маҳкамага чақиртирибди. Унинг ҳуснини кўргач, отага ҳам, ўғилга ҳам дағдаға қилиб, уларни ҳайдаб юборибди. "Бу гўзал санларга ўхшаган ахмоқлар учун яратилмаган. У менингдек нуфузли одам учун Яратганнинг ҳадясидир," дебди. Учала ошиқлар курашиб - талашиб, ечим излаб вазирнинг олдига келишибди. Вазирнинг ҳам қизга ишқи тушиб, худбин ошиқларни покиза қиз номига доғ туширишда айблаб, жазога буюрибди. "Бу ойчехрага фақатгина вазирлар билан яшамоқ ярашади. Сен яланг оёқларга унга уйланишга йўл бўлсин," дебди. Аммо, бу гап-сўзлардан ҳабар топган шахзода вазирни ҳам қўшиб, жазога тортибди. "Бундай гўзаллар фақатгина шаҳзодаларга ярашгай," деб вазирни ҳам доғда қолдирибди. Бу бахс-мунозараларга гувоҳ, сукут сақлаб турган гўзал эса тўсатдан қаҳ-қаҳ отиб кулибди. "Кимга турмушга чиқишни ўзим ҳал қиламан. Менинг шартим бор - мен югурганда ким менга етиб олиб, ушласа, мен ўшаникиман!" дебди қиз. Шундай деб ҳаммани кўнглини ўғирлаган қиз чопиб кетибди. Нафс ва худбинлик қули бўлган, бир-бирини босиб-янчиб чопаётган ўғил, ота, қози, вазир ва шаҳзода кўп ўтмай чуқур бир ўрага тушиб кетишибди. Шунда қиз ўранинг бошига келибди ва уларга жилмайиб қарабди. "Менинг кимлигимни сўрамай ортимдан югурдингиз. Менинг исмим Дунё! Айтишларича, менга эришиш учун ҳатто ота ўғлини, ўғил отани, жигар жигарни ўлдиришга, одамлар бир-бирларини ҳар нима қилишга тайёр эканлар. Лекин охир-оқибат уларнинг бу ҳоҳиши мана шу - сиз ётган қабрда, кеч бўлганида якун топади. Мен эса одамларни синашда яна давом этаман!" дебди дилбар. @Jaloliddinrumiyy🕊
Show more ...
28 010
490
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азиз тасаввуф иштиёқмандлари! Мавлоно Румий, Шамс Табризий ва Ҳожа Аҳмад Ясаввий, Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳулар ҳикматлари, асарларидан баҳраманд бўлиб боришни истасангиз қуйидаги ажойиб каналга обуна бўлишингизни таклиф этамиз! Бир яхши ижодкор укамизнинг канали. ЭНГ ҚИЗИҒИ БУ КАНАЛДА “МАЪНАВИЙ МАСНАВИЙ” АСАРИДАН ШАРҲЛАР БЕРИЛЯПТИ! Барчамизни Муҳаббатига ошно қилсин!
Ozod Qushlar 🌿
Ўз қафасларини синдириб, Аллоҳ сари учиб бораётган озод қушлар учун! 06.02.2023
9 331
23
САОДАТ КЎПРИГИ 🥀Мен олтмиш яшар қизман. Уч авлод устида кўприк бўлиб умрим ўтди. Муҳаббат нималигини, турмушга чиқиш нелигини билмай ўтдим. Ўн ёшимда укамни кўтарар, унга қўшиқлар айтиб берар эдим. Ўттиз ёшимда шу укам уйланди. Энди унинг болаларини кўтара бошладим. Унинг болалари ҳам уйланди. Энди ҳориган кўксим устида уларнинг болалари ётар эди. Қолган умрим шулар билан ўтади шекилли... 🥀 Сиз олтмиш йил чанқоқ ҳолда қирғоқда яшаш нелигини билмайсиз. Буни англашингиз мумкин эмас. Чунки сиз буни тажриба қилиб кўрмагансиз. Ёшлигимда эркаклар кўча, мактаб учун яратилган. Аёллар эса ошхона учун яратилган дейишар эди. Отамнинг иқтисодий ҳолатлари ўртача эди. Фарзандларини универститетда ўқитишни орзу қилар эдилар. Онам вафот этганларидан сўнг бу орзунинг бадали мен бўлдим. Уйдан чиқа олмай қолдим. Пиширар эдим, ювар эдим, кафелларни артар эдим. Қисқаси ходимага бериладиган маошни сақлаб қолиб отамга ёрдам берар ва унинг орзуларини амалга ошишига кўмаклашар эдим. Ёш авлод универститетга кириши, таълим олиши ва "биз эркаклармиз" дейиши учун гўшт ва қонидан тўлайдиган тўлов бўлдим. Мен бу фидокорликдан бахтиёр эдим. Мен кўксимда тарбия топган уч авлоднинг бокира онаси эдим. Аммо ҳозир атрофимдаги олам ўзгариб қолган. Ўзимни бегона оламдаги бегона инсондек ҳис қилаяпман. Бунда сафсата, ғурур, севги, худосизлик ва бойлик лиқ тўла. Ўзим тарбия қилган, ёшлигимни ва умримни уларга берган қизлар ва болалар менга бир буюм ва эски нарса сингари боқишади. Мени масхара қилишади. Чунки мен уларнинг замонидан, сиёсатдан, севгидан бехабарман. Устимдан кулишади. Ошхонадаги ҳукмронлигим ҳам тугаган. Уни янги ошпаз эгаллаган. Дераза олдига келиб ҳеч кимга сездирмасдан йиғлаб оламан. Битта нарсага эга бўлишни ҳоҳлар эдим. У қадр... Аммо шунга ҳам эга бўла олмадим. Қанчалар бахтсизман...! -------------------------- Доктор Мустафо Маҳмуд бу аёлга жавоб беради: "Азиз она! Замонадан, сиёсатдан ва муҳаббатдан хабардор қизларингиз аслида муҳаббатдан ҳеч нарсани тушунмас экан. Улар сизга хизматкор бўлишга ҳам лойиқ эмаслар. Муҳаббат бу сиз, эй она! Сиз шарафсиз, фидокорликсиз ва фазилатсиз. Сиз янги авлод учун тўлов бўлишга рози бўлдингиз. Улар сизнинг қўлингиздан олган илм, маданият ва ҳуррият сармоясига бадал бўлдингиз. Бу сафсаталар бариси сизнинг дастурхонингиздаги увоқлардир. 🌹 Агар улардан азият кўрган бўлсангиз, улар сизга оқ бўлишган бўлса сиз уларни кечиринг. Бу пайғамбарлар одати ва зийнатидир . Сизга буюк нарса бунёд қилган аёл эканингизни ҳис қилишингизни ўзи кифоя қилади. 🌹 Мен сизга таъзим қилиб қўлингизни ўпаман, эй покиза Марям! Мустафо Маҳмуднинг "Ошиқлар эътирофи" китобидан. 🕊
Show more ...
17 439
228
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio