بسم الله الرحمن الرحيم🫀
Ҳеч нарсадан қўрқмасангиз ҳам
“Сени Аллоҳга ҳавола қилдим”, деган жумладан қўрқинг.
Чунки у жумлада охират кунидаги қасос бор,мазлумнинг алами бор,ижобат бўлгувчи дуо бор, Яратганга суяниш бор, шикоят бор,сизни энг одил Зотга таслим этиш бор, қиёмат кунидаги улуш бор, Яратганга кучли таваккул бор, сабр бор, Аллоҳнинг мададидан умид бор, Роб билан келишув бор...
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...
Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.
Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда ортадиган, яширилганда сўнадиган нарсадир...
Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.
Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан талтайиб яшнасин...
Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, кўнгилга туйиш таскин беради. Меҳрингизни доим ҳис қилиб турсинлар.
Show more ...