این سرویس به زبان شما نیز موجود است. برای ترجمه ، مطبوعات را فشار دهیدفارسی
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Геосиёсат | News

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал! Mурожаат учун:  @Siyosatchialoqabot  
31 492-38
~16 439
~23
55.13%
Telegram general rating
Globally
30 172place
of 78 777
944place
of 2 295
In category
1 291place
of 2 793
Posts archive
Ушбу видео сизни 26 йил орқага қайтаради. Тошкент 1998 йил, ўтмишга саёҳат. 👉

file

1 896
26
🇺🇦 Украина юк ташувчилар сафарбарлик тўғрисидаги қонуннинг кучайтирилишига қарши норозиликларини билдиришди. Ўнлаб юк машиналари Киев-Одесса трассасини тўсиб қўйди. 👉

file

file

file

3 133
2
Европа Иттифоқи Россия ОАВларига яна бир тақиқ қўйди Европа Иттифоқи Россиянинг тўртта йирик ОАВи, жумладан, РИА Новости агентлигига ўз ҳудудида телевидения ва радиоэшиттиришлар билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишни тақиқлади. "Бугун EИ Кенгаши Россиянинг Украинага қарши ташвиқотини қўллаб-қувватловчи ва тажовузкорлигини тарқатувчи тўртта ОАВ: "Европа овози", "РИА Новости", "Известия" ва "Российская газета"нинг Европа Иттифоқи ҳудудида трансляциясини тўхтатишга қарор қилди", — дейилади ҳужжатда. 👉
Show more ...
3 190
1
🇰🇬 Бишкекдаги тартибсизликлар оқибатида 29 киши жароҳат олди 15 киши касалхонага ётқизилган, қолганларга эса биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 17 май куни Қирғизистон пойтахти марказига ҳостелдаги туфайли мингга яқин намойишчи келганди.  👉
4 714
3
Ғазо азобидан бойиб кетиш Иброҳим ал-Аржонийнинг Синайдаги "Араб қабилаларининг иттифоқи" раҳбари этиб тайинланиши унинг Ғазо секторидаги ҳарбий қирғин кампанияси орқали бойиб кетгани сабабли ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ал-Аржоний бир нечта компанияларни, жумладан, "Синай Ўғиллари Гуруҳи"ни бошқаради ва "Синай хайрия ва иқтисодий ривожланиш" жамғармаси васийлар кенгаши раиси. Ал-Аржоний томонидан бошқариладиган "Ҳела" ширкати бир неча ҳафта ичида Ғазодан чиқиб кетишга тайёр бўлганлардан 88 миллион доллар ишлаб топиб, одам бошига тахминан 5000 доллар олган. "Ҳела" Рафаҳ ўтиш жойида монополияга эга ва катталар учун 5000 доллар ва 16 ёшгача бўлган бола учун 2500 доллар олади. Араб қабилалари иттифоқи баёнотида айтилишича, иттифоқ "президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисини қўллаб-қувватлаш" ва Мисрнинг "хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи таҳдидларга қарши туриш"га интилади. 👉
Show more ...
4 809
11
🇮🇱🇱🇧 Исроил Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" марраларига бир қатор зарбалар берди, бироқ бизни қизиқтирган нарса Нажариядаги вайрон қилинган қурол омборларидан бирининг ёнида Эрон Sayyod-2C ҳаво мудофаа ракеталари топилган. Сайёд-2 АҚШнинг RIM-66 стандарт ракетасининг Эрон аналоги ҳисобланади. Бу бизга Ҳизбуллоҳнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тармоғи ҳақида ҳали кўп гапиришга имкон беради. 👉

file

5 510
8
🇺🇦 Зеленский Макроннинг Париждаги Олимпиада вақтида тинчлик сулҳини тузиш таклифини рад этди. Украина раҳбарининг фикрича, Олимпиада пайтидаги сулҳ душманга фойда келтириши мумкин. 👉
5 821
1
Словакия бош вазири яна операция қилинди Унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Икки кун олдин суиқасдга учраган Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди. «Шифокорлар ўқ жароҳатларидан қолган некротик тўқималарни олиб ташлашди. Операция тахминан икки соат давом этди. Бемор ҳамон жонлантириш бўлимида. У ҳушида, аҳволи барқарор, аммо оғир», - деди ҳукумат раҳбари даволанаётган Банска-Бистрица клиникаси директори Мириам Лапуникова 17 май, жума куни. Ўз навбатида, Словакия бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Роберт Калиняк Фицо билан касалхонада гаплаша олганини, бироқ жароҳат оғирлиги боис учрашув қисқа бўлганини айтди. Калиняк сўзларига кўра, Фицо ҳолатининг динамикаси ҳақида гапириш учун яна бир неча кун ўтиши керак. 👉
Show more ...
6 609
4
Ўзбекистон Қозоғистондаги тадбиркорлари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди Қозоғистонда Ўзбекистон бизнеси Хитойни ортда қолдириб, учинчи йирик хорижий инвесторга айланди.  Бу ҳақда “Data Hub” хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та асли Ўзбекистонлик юридик шахс рўйхатга олинган, бу йил бошига нисбатан 706 тага, яъни 18 фоизга кўпдир. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан Қозоғистондаги ўзбек ташкилотлари сони бир ярим баробарга ошган. 👉
Show more ...
8 558
59
Венгрия Бош вазири Орбан Словакия Бош вазири Фицонинг аҳволини изоҳлади: "Фицо ҳозир ҳаёт ва ўлим ўртасида. Агар биз вазиятга сиёсий нуқтаи назардан қарай олсак, Венгрия учун бу катта йўқотишдир. Чунки у тузалиб кетган тақдирда ҳам, Словакия Бош вазири бир неча ой ишлай олмайди ва фақат энг муҳим ойларда, айниқса Европадаги сайловлар олдидан ишлай олмайди". 👉

file

7 099
6
Франциянинг хориждаги ҳудуди бўлган Янги Каледонияда хавфсизлик кучлари ва қуролли тўдалар ўртасида жанглар давом этмоқда. Биринчи видеода кўриниб турибдики, гуруҳлар жуда яхши қуролланган, жумладан, уларда қўлга олинган полиция қуроллари бор. Талончилик ва босқинчилик давом этмоқда. Минтақада фавқулодда ҳолат жорий этилди, полиция, жандармерия ва махсус кучларнинг муҳим кучлари, шунингдек, армия бўлинмалари жойлаштирилди. Асосий ҳудуд билан "ҳаво кўприги" ташкил этилган. Сўнгги 24 соатнинг ўзида жиноий гуруҳлар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. 👉
Show more ...

file

file

file

file

7 643
16
🇮🇳 Ҳиндистонда кучли ёмғир туфайли шаршарадаги сув шаҳарнинг бутун туманини босиб қолди. 17 май куни сув омборларидаги сув сатҳи кўтарилишига олиб келган кучли ёмғир туфайли шаршара одатдагидан кўпроқ тўлди, бу эса Тамиланд шаҳри кўчалари бўйлаб сув тошқинига олиб келди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бир кишининг ўлимини маълум қилди. 👉

file

7 886
13
🇰🇬 Қирғизистонда бугун тунда чет элликлар иштирокидаги муштлашувдан сўнг юзлаб одамлар Бишкек кўчаларига чиқди. Улар муштлашув бўлган ётоқхонага келишди, деб хабар беради . Айримлари ҳибсга олинган ва суҳбатдан кейин қўйиб юборилган. Чет элликларнинг ўзлари ҳам қўлга олинган, улар аллақачон узр сўрашган. Эрталабга яқин йиғилганлар тарқаб кетишган. 👉

file

file

8 473
22
🇱🇾 Ливияда контрабандистлар деярли 26 тонна олтин олиб чиқишга ҳаракат қилишди, бу мамлакат умумий захирасининг чорак қисмини ташкил этади. Ливия расмийлари умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларга тенг бўлган 25,8 тонна олтинни мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган бир неча юқори мартабали божхона ходимларини ҳибсга олди, деб хабар қилди мамлакат Бош прокуратураси ўзининг Facebookдаги саҳифасида. 👉
8 974
30
🇪🇺🇨🇳 Европа Иттифоқи Тайван мустақиллигини тан олмайди, деди Европа дипломатияси раҳбари Боррел У Брюсселнинг ягона Хитой сиёсатига содиқлигига ишонтирди. 👉
9 033
4
🇦🇩 Молдова парламенти 20 октябрга Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдумни белгилади. 👉
9 136
7
🇨🇵 Франциянинг денгиз орти ҳудуди ҳисобланувчи Янги Каледонияда содир бўлаётган тартибсизликлар фонида никел нархи тўққиз ой ичидаги энг юқори даражага кўтарилди — Financial Times Нашрнинг қайд этишича, никель фючерслари Лондон металл биржасида деярли 7 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 21 150 долларни ташкил этган, кейинроқ бироз пасайган. Тинч океанида жойлашган Янги Каледониядаги тартибсизлик ва норозиликлар ҳудудда яшовчи французларнинг овоз бериш ҳуқуқларини кенгайтирувчи қонун лойиҳаси туфайли бошланди.  Намойишчиларнинг фикрига кўра, бу оролларнинг туб аҳолиси ҳуқуқларини заифлаштиради. Париж тартибсизликлар туфайли армиядан фойдаланишга қарор қилган. Қайд этиш жоизки, Янги Каледония жаҳон бозорига асосий никел етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. 👉
Show more ...
10 592
11
Володимир Зеленский ҳарбий ҳолат даврида маҳкумларнинг айрим тоифаларини сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади – Украина Олий Радаси сайти Қонунга кўра, маҳкумлар шартнома бўйича хизматни ўташлари учун суд томонидан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни олишлари керак бўлади. Собиқ маҳкумлар махсус бўлинмаларда хизмат қилади. Украина миллий хавфсизлигига қарши жиноятлар ва терроризм, икки ёки ундан ортиқ одамни қасддан ўлдириш ёки ўта шафқатсизларча қотиллик, жинсий тажовуз, гиёҳвандлик ёки алкогол таъсирида содир этилган бахтсиз ҳодиса учун судланганлар, шунингдек, ўта оғир коррупция жиноятлари учун судланганлар сафарбар қилинмайди. Украина Адлия вазири ўринбосари Елена Висоцканинг сўзларига кўра, мамлакат қамоқхоналаридаги 4500 маҳбус янги қонун доирасида сафарбар қилинишга тайёр. 👉
Show more ...
11 097
9
🇱🇧🇮🇱 Ҳизбуллоҳ Исроил шимолига 200 та ракета отиб, рекорд ўрнатди. Исроил оммавий ахборот воситалари кеча, пайшанба куни Ливан жанубидан Исроилга қарата 200 га яқин ракета учирилганини ва бу уруш бошланганидан бери рекорд эканлиги ҳақида ёзди. ОАВларнинг қўшимча қилишича, "Ҳизбуллоҳ" Исроилнинг Кирьят-Шмона, Мерглиот, Мескаф Аам ва Кафр-Гилади аҳоли пунктларига ракета ҳужумларидан сўнг тревога сигналлари янграган. Шунингдек, Исроил ОАВлари Ливан жанубидан ракета ва учувчисиз самолётлар ҳужуми хавфси сабаб Адмит, Ханита, Яра, Меццофа, Шломи, Лиман, Рош Ҳеникра ва Ал-Басса шаҳарларида сигнал сиреналари эшитилганини хабар қилди. 👉
Show more ...
11 166
13
🇨🇳 Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: "Қўшма Штатлар ўзининг совуқ уруш менталитети билан Украина инқирозининг пайдо бўлиши ва кескинлашиши учун жавобгардир." 👉
10 685
10
🇺🇦"Украина учун ҳалокатли лаҳза" – Украина қуролли кучлари Харков йўналишида Россия армиясининг ҳужумига тайёр эмас эди, деб хабар бермоқда CNN "Биз бу ерга келгунча йўлда ҳеч қандай жиддий истеҳкомларни кўрмадик – улар бир неча жойларда шошилинч билан қурилмоқда", деди канал мухбири Пейтон Волш. АҚШдан қурол-аслаҳа етказилиши масаласи чўзилиб кетгани сабабли Украина Қуролли кучларининг руҳияти тушиб кетган, дейди журналист. 👉
10 811
11
🇺🇸🇺🇦 Марказий разведка бошқармаси (рус: ЦРУ) нинг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон америкалик телебошловчи ва блогер Эндрю Наполитанога берган интервьюсида АҚШнинг Украинадаги асосий қизиқиши болалар савдоси эканлигини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, Ғарб давлатлари жинсий алоқа ва орган трансплантацияси учун болалар савдосига қизиқишлари туфайли Украинага сармоя киритишда давом этади. 👉

file

11 039
80
НАТО давлатлари Украинага қўшин юбориши мумкин "НАТО иттифоқчиларидан бирининг мудофаа бўйича юқори мартабали амалдори мухбиримиз Пол МакКлирига Украинага қўшин жўнатиш ниятида бўлмаса-да, бу "охир-оқибат" амалга ошишига ишонишларини айтди", - деб ёзади Politico манбаларга таяниб. Қайд этилишича, Киевдаги Украина Қуролли Кучларида кадрлар етишмаслиги сабабли украиналик расмийлар АҚШ ва НАТОдаги ҳамкасбларига "тезроқ жойлаштирилиши учун 150 мингга яқин ёлланма аскарни тайёрлашга ёрдам беришни сўраб" мурожаат қилган. 👉
Show more ...
10 516
7
1800 йилга оид Усмонли империяси харитаси. Ўрта Осиё хонликлари ҳудудларига эътибор беринг. Улар бўлинмаган ҳолатда тасвирланган. 👉
10 936
78
🇷🇺 Россия денгиз флоти янги баллистик ракетани қабул қилди “Булава” - қитъалараро баллистик ракетани ишлаб чиқиш 1990 йиллар охирида бошланган эди. Ракета 7 май куни жанговар фойдаланиш учун қабул қилинди. Бугунги кунда Россия Ҳарбий денгиз флотидаги 7 та сув ости кемаси 16 тадан 20 тагача ана шундай ракеталар билан жиҳозланиши мумкин. "Булава"нинг асосий хусусиятларидан бири — у бир вақтнинг ўзида нишонга 6-9та жанговар каллак билан зарба бериши мумкин ва уларнинг ҳар бири алоҳида нишонга олиш имкониятига эга. Ундан ташқари “Булава” 20 тагача сохта нишонлар олиб юриши мумкин. Бу билан у душман мудофаасини чалғитади. 👉
Show more ...
10 962
49
Тайван парламентида ишкал Қонунчилар палатадаги ислоҳотлар бўйича баҳсда тортишиб, бир-бирларини билан жанжаллашиб кетди. Қарама-қарши тараф вакилларининг бири қонунни қабул қилинишига йўл қўймаслик учун ҳужжатни олиб қочиб кетди. 👉

file

10 664
30
🇺🇿🇬🇧 Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Қирол Чарлзга ишонч ёрлиқларини топширди Буюк Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади. 👉
10 656
8
🇦🇫 Афғонистон мудофаа вазири мулла Мужоҳид: “Ғарб давлатлари 20 йилдан бери бу ерга жорий қилмоқчи бўлган демократияга мамлакатимизда ўрин йўқ. Сиз мажбурласангиз ҳам қабул қилмаймиз. Ислом ва шариат масалаларида таслим бўлмаймиз”.l 👉
10 871
30
🇨🇳🇷🇺 "Хитой заиф бўлиши керак, шунда уруш бўлмайди" Жириновский Хитойда социализм гуллаб-яшнашининг оқибатлари ҳақида: Бу [Хитой] бутун дунёни шунчалик қўрқитадики, улар жаҳон урушини бошлаб, бизни ҳайдаб, Москвага қадар ҳайдаб юборишади. Бундан хурсанд бўлишнинг ҳожати йўқ! Хитой заиф бўлиши керак, шунда уруш бўлмайди. У ҳар куни кучлироқ бўлади ва ракеталар кўпаяди ... Улар, албатта, уруш қўзғатади ва бу бизга зарба беради. 👉

IMG_0287.MOV

11 039
71
Халқаро судда Жанубий Африка делегацияси Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми муносабати билан қўшимча фавқулодда чоралар кўришни талаб қилмоқда: ➖ "Исроил Ғазода геноцид жиноятларини амалга оширувчи апартеид режимидир." ➖ "Исроилнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари фаластинликларни геноцид ҳаракати орқали инсонийликдан маҳрум қиладилар, уларни "инсон ҳайвонлари" деб аташади ва иккинчи Накба қирғини давом эттирмоқдалар". 👉
11 137
11
🇬🇪 "Хорижий агентлари тўғрисида"ги қонун ниҳоят қабул қилинса, Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш ҳақидаги аризаси музлатилади, деб ёзмоқда "Financial Times" нашри ЕИ расмийларига таяниб. 👉
11 180
7
🇮🇪 🇵🇸Ирландия ташқи ишлар вазири, унинг мамлакати шу ойда Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилди - ОАВ 👉
11 613
15
🇦🇿🇦🇲 Арманистон ва Озарбайжон СССР Бош штабининг 1976 йилдаги хариталари асосида чегарани делимитация қилиш режасини келишиб олдилар. 👉
11 808
15
🇪🇺 Европа комиссияси вояга етмаган фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилишда гумон қилинганлиги сабабли Facebook ва Инстаграмъга нисбатан текширув бошлади Европа комиссияси баёнотида. 👉
12 123
5
Украинада нафақат цирклар, балки букмекерлик конторалари ва АҚШ компаниялари ҳам "мамлакат ҳаёти учун жуда муҳим" деб топилди Уларнинг ишчилари сафарбарликдан ҳимояланган, дея хабар беради Украина Олий Радаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Александр Федиенко. Ҳимояланганлар орасида "Фафбет Тек" онлайн казинолари учун дастурий таъминот яратувчи фирма ва эгалари америкалик "Viza Украина" консалтинг компанияси ходимлари бор. 👉
12 041
6
🇹🇷🇮🇶 Эски видео материалларда қизиқ воқеалар учраб туради. Масалан, ўзини ислом ва мусулмонлар ҳимоячиси сифатида кўрсатувчи Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2003 йилда Ироққа бостириб киришни қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакат ва маҳаллий аҳолига, жумладан, кўп миллионли исломий аҳолига катта зарар етказди: "Ироқнинг оммавий қирғин қуролларидан халос бўлиши Туркия мавжуд бўлган минтақада тинчлик ва бутун дунё тинчлиги учун зарур. Саддам маъмурияти халқаро ҳамжамият билан келишмаса, керакли жавоб муқаррар бўлади. Албатта, Туркия урушни охирги чора бўлишини афзал кўради. Аммо Саддам маъмурияти дунё тинчлигига таҳдид солувчи оммавий қуролларни зарарсизлантиришдан бош тортишда давом этса, Туркия БМТнинг сўнгги резолюциясини амалга ошириш учун зарур (ҳарбий) ёрдам беришга тайёр". 👉
Show more ...

file

11 905
63
🇬🇪 Грузия парламенти спикери Папуашвили Тбилисида хорижий агентлар ҳақидаги қонунга қарши митингда қатнашган Исландия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирларини Грузия ҳукуматини ағдаришга уринишда айблади. 👉

file

file

file

10 677
9
Бугун каналимизга жойланган ушбу реклама пости фирибгарлик эҳтимоли мавжудлиги сабабли ўчириб ташланди Менежеримиз реклама билан тўлиқ танишмасдан, реклама постини каналимизга жойлаган.  Харидордан тўлиқ маълумот ололмаганимиз учун, биз уни ишончсиз деб топдик. Агар сиз аллақачон ҳавола орқали каналга ўтган бўлсангиз, илтимос огоҳ бўлинг. Ишончингиз комил бўлмаса, ҳеч қандай карта рақамига тўлов қилманг ва сизга юборилган ҳаволага босиб кўрманг.
11 079
12
Бугун каналимизга жойланган ушбу реклама пости фирибгарлик эҳтимоли мавжудлиги сабабли ўчириб ташланди Менежеримиз реклама билан тўлиқ танишмасдан, реклама постини каналимизга жойлаган.  Харидордан тўлиқ маълумот ололмаганимиз учун, биз уни ишончсиз деб топдик. Агар сиз аллақачон ҳавола орқали каналга ўтган бўлсангиз, илтимос огоҳ бўлинг. Ишончингиз комил бўлмаса, ҳеч қандай карта рақамига тўлов қилманг ва сизга юборилган ҳаволага босиб кўрманг.
246
0
🇲🇾 Малайзия мамлакат бош вазирининг ХАМАС билан учрашуви ҳақидаги постларни Meta компанияси ўчириб ташлаганидан норози бўлди. Малайзия алоқа вазири Фаҳми Фадил Meta Platforms компаниясидан (Facebook эгаси) Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ва ХАМАС раҳбарияти ўртасидаги учрашув ҳақидаги постларни ўчириб ташлаганидан норозилигини билдирди. Фадил, Бош вазирнинг Қатарга расмий ташрифи билан боғлиқ ушбу опстларни ўчириб ташлагани учун Meta дан тушунтириш талаб қилди. Малайзия бош вазири Исроилнинг Ғазо секторидаги босқинчилик урушини қоралаб, ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари билан учрашуви суратларини чоп этди. Малайзия аввалроқ Ғарбни Украина ва Ғазодаги урушга турлича муносабат билдиргани учун танқид қилган эди. Малайзия алоқа вазири аввалроқ Меta ва бошқа компаниялар Фаластинни қўллаб-қувватловчи контентни тақиқласа, уларга нисбатан чора кўриш билан таҳдид қилган. Меta ХАМАСни "хавфли ташкилот" деб таснифлайди ва унга алоқадор контентни ўчириб ташламоқда. 👉
Show more ...
10 889
15
🇷🇺🇺🇦 Россия қўшинлари Харков вилоятидаги чегарадан 8 км узоқда жойлашди - ISW Россиянинг Харков вилояти шимолидаги ҳужум операциялари суръати пасайишда давом этмоқда, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўзининг сўнгги ҳисоботида. Украина президенти Владимир Зеленский ва украиналик ҳарбийлар Украина қуролли кучлари Харков вилояти шимолидаги вазиятни қисман барқарорлаштирганини маълум қилди. Киевнинг сўзларига кўра, Россия кучлари Лукянси ва Волчанск аҳоли пунктлари ҳудудида тактик ютуқларга эришмоқчи, бироқ Украинанинг қарши ҳужумлари, артиллерия ва дрон ҳужумлари уларнинг бу ҳудудларда мустаҳкам ўрнашиб олишига тўсқинлик қилмоқда. ISW ҳисоб-китобларига кўра, Россия кучлари Харков вилояти чегарасидан саккиз километрдан кўпроқ олдинга силжиган. 10 майдан бери Россия қўшинлари Харков вилоятининг шимолида Украина Қуролли Кучлари мақсадли равишда муҳим мудофаа чизиғини яратмаган ҳудудларда тактик муваффақиятларга эришдилар ва ҳозирда уларнинг устуворлиги буфер зонасини яратиш бўлиб кўринади. 👉
Show more ...
10 914
8
🇳🇨 Сўнгги кунларда Янги Каледонияда содир бўлаётган тартибсизликлар хориж тармоқларида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тинч океани ҳудудидаги оролларда овоз бериш ҳуқуқига эга француз фуқаролари сонини кўпайтириш режаси туфайли содир бўлган тартибсизликлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 130 дан ортиқ киши ҳибсга олинди - Баъзи маҳаллий раҳбарлар бу канакларнинг (Янги Каледония маҳаллий аҳолиси) овоз бериш жараёнини сусайтиришига хавотир билдиришди. Ҳозирда Франциянинг хориждаги ҳудуди бўлган бу мамлакат 1980-йиллардан бери кузатилган энг ёмон тартибсизликларни бошдан кечирмоқда. Бунга жавобан Франция расмийлари хавфсизлик кучларининг кучли контингентини оролга юбориб, комендантлик соатини жорий қилди, оммавий йиғилишларни тақиқлади ва асосий аэропортни ёпди. Макрон ўсиб бораётган зўравонликни муҳокама қилиш учун ҳукумат йиғилишини белгилади. 👉
Show more ...

file

file

file

9 922
10
Япония- Черногория уруши. 1904-2006 йиллар. Кўпчилик Япония билан Черногория ўртасида 102 йил уруш ҳолати бўлганлигини билмаса керак. Гап шундаки Япония 1904 йилда Россияга уруш очади. Ўша пайтда Черногория билан Россия иттифоқдош давлат эди. Шу туфайли Черногория расман  Японияга уруш эълон қилади. Ва кўп ўтмай Черногория давлати тугатилади. 2006 йилда Черногория Сербиядан ажралиб чиққач, Япония билан дипломатик алоқалар ўрнатмоқчи бўлади. Шу пайт ўртада юридик муаммо пайдо бўлади. Яни Япония билан Черногория ҳамон уруш ҳолатида эди. Бу вазиятни тугатиш учун 2006 йилда Токиода Черногория ва Япония ўртасида тинчлик шартномаси тузилиб, уруш расман тугатилади. 👉
Show more ...
11 162
35
⚡️Barcha O'zbekiston fuqarolarini ishga taklif qilamiz: Imkoniyatlarimiz: -400$ dan 1500$ ga qadar oylik maosh; -Rasmiy hamda qonuniy ish; -Hech qanday harakatlarsiz ishlash imkoniyati; -O'sib boruvchi oylik; -Har oy oldindan oylik maoshning 4 dan 2 qismi beriladi; -Ish turi: online ✅ Batafsil ma'lumotga ega bo'lmoqchi bo'lsangiz bugun soat 21:30 da bo'lib o'tadigan ovozli chatimizda qatnashing:
3 966
47
🇨🇵 Французлар сатираси 👉
12 529
71
📺 Байден ва Трамп ўртасидаги илк сайловолди дебат 27-июн куни CNN телеканалида бўлиб ўтиши белгиланди. 👉
11 742
11
Путин ва Си Цзиньпиннинг Пекиндаги музокаралари якунлари бўйича баёнотдан асосий хулосалар: ➖ Россия ва Хитой энергетика соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашда давом этиш ҳақида келишиб олдилар; ➖ Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси хорижий давлатларнинг активлари ва мол-мулкини мусодара қилиш ташаббусларини қоралайди ва жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини таъкидлайди; ➖ Москва ва Пекин ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, ташқи сиёсат ва иқтисодий салоҳиятни чеклаш уринишларига қарши туради; ➖ Москва ва Пекин ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштиради ва қўшма машғулотлар кўламини кенгайтиради. 👉
Show more ...
11 939
21
🇺🇦 Украина МДҲнинг қуролли ва стратегик кучлар ҳақидаги келишувларидан чиқди. 👉
11 218
11
🇨🇳🇷🇺 Си Цзиньпин Путинни “унинг буюк дўсти” деб атади ва уни Россия президенти лавозимига киришгани билан табриклади. Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, у Путин билан камида 40 марта учрашган. Бу Россия-Хитой муносабатларининг динамикасини сақлаб қолишга ёрдам берди. Путин бунга жавобан бир-бирларига биринчи хорижий ташрифлар яхши анъанага айланганини айтди. Путин, шунингдек, Россия Федерацияси ва ХХР ўртасидаги муносабатлар ҳеч кимга қарши қаратилмагани, мамлакатлар адолат ва демократик ҳуқуқ тамойилларини ҳимоя қилишини таъкидлади. Россия ва Хитой БМТ, БРИКС ва ШҲТда муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда деб қўшимча қилди Путин. 👉
Show more ...

file

11 816
32
🇹🇷 Эрдоған Ғарбий Болқондаги энг машҳур хорижий лидер. Албания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Шимолий Македония, Сербия ва Косовода ўтказилган сўров натижаларига кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон минтақадаги энг кўп ҳурматга сазовор бўлган лидер бўлди. Эрдоған Албания, Босния ва Герцеговина, Черногория ва Шимолий Македонияда етакчилик қилмоқда. 🇷🇸 Сербияда Владимир Путин 80% билан энг кўп ҳурматга сазовор бўлган етакчига айланди, Хитой етакчиси Си Цзиньпин 73% билан иккинчи, Эрдоған 41% билан учинчи ўринни эгаллади. 🇽🇰 Косовода 85% билан Байден энг кўп ҳурматга сазовор бўлган, 82% билан Эрдоған иккинчи ўринда. 👉
Show more ...
11 393
15
🇸🇰 Бундан олти йил олдин – 2018 йил 21 февралда словакиялик журналист Ян Куцяк ва унинг аёли Мартина Кушнирова ўз уйидан ўлик ҳолда топилганди. Европада катта резонансга сабаб бўлган ушбу қотиллик ҳақиқий серияга айланмоқда. Ян Куцяк Словакиядаги италян мафияси ва унинг Словакия ҳукумати, хусусан бош вазир Роберт Фицо ва унинг партияси “Курс – социал демократия” партия билан алоқалари ҳақида суриштирувлар олиб борган ва шу учун ўлдириб кетилган. Ўшанда Словакия ҳукумати истеъфо берган, мамлакат намойишлар ичида қолганди. Энг қизиғи, Европа юрагида жойлашган Словакия суди қотилликка буюртма бергани деярли исботланган олигарх, кўплаб коррупцион можаролар фигуранти, мафия Мариан Кочнерни эмас, унинг таржимони ва ёрдамчиси Алена Жужовани қотиллик буюртмачиси деб топди. Ва энг ажабланарлиси, суд Жужова қотилликни Кочнер иштирокисиз ташкиллаштирган деган қарорга келди ҳамда Кочнерга ҳеч қандай айблов қўймади. Кўпчилик бунда “юқоридагилар”нинг қўлини кўрди. Ва бугун, ўша жиноий схема билан боғлиқ сиёсатчи, яна Словакия бош вазири бўлган Роберто Фицо отиб кетилди. Шифокорлар унинг аҳволини ўта оғир деб баҳоламоқда. Хуллас, нафақат жиноий оламга кириш, балки унга яқинлашишнинг ҳам охири яхши якун топмайди. Ҳамма ҳам Берлускони эмас. “У Россияга ён босгани учун украинапарастлар суиқасд қилди” деётганлар, тинчланамиз. Фицо аллақачон қўли қон ва коррупцион пул билан кирланган сиёсатчи эди. Унинг ҳукумати аҳоли орасида шундоқ ҳам машҳур эмас, Фицо коалицион ҳукумат тузиб, бош вазирлик қилаётганди. Ушбу қотиллик унинг “италиялик дўстлари” билан боғлиқ 👉
Show more ...
Diplomat (Sobirov)
Bundan olti yil oldin – 2018-yil 21-fevralda slovakiyalik jurnalist Yan Kunsyak va uning ayoli Martina Kushnirova o‘z uyidan o‘lik holda topilgandi. Yevropada katta rezonansga sabab bo‘lgan ushbu qotillik haqiqiy seriyaga aylanmoqda. Yan Kusnyak Slovakiyadagi italyan mafiyasi va uning Slovakiya hukumati, xususan bosh vazir Robert Fitso va uning partiyasi “Kurs – sotsial demokratiya” partiya bilan aloqalari haqida surishtiruvlar olib borgan va shu uchun o‘ldirib ketilgan. O‘shanda Slovakiya hukumati iste’fo bergan, mamlakat namoyishlar ichida qolgandi. Eng qizig‘i Yevropa yuragida joylashgan Slovakiya sudi qotillikka buyurtma bergani deyarli isbotlangan oligarx, ko‘plab korrupsion mojarolar figuranti, mafiya Marian Kochnerni emas, uning tarjimoni va yordamchisi Alena Jujovani qotillik buyurtmachisi deb topdi. Va eng ajablanarlisi sud Jujova qotillikni Kochner ishtirokisiz tashkillashtirgan degan qarorga keldi hamda Kochnerga hech qanday ayblov qo‘ymadi. Ko‘pchilik bunda “yuqoridagilar”ning qo‘lini ko‘rdi. Va…
11 801
16
🇸🇰 Бош вазир Фицонинг аҳволи ўта оғир, у ҳали ҳам жарроҳлик амалиётида — Словакия Ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эшток Аввалроқ Словакия оммавий ахборот воситалари операция якунлангани, бош вазирнинг аҳволи барқарор эканини хабар қилган эди. 👉
12 444
4
🇸🇰 Словакия бош вазири Фицонинг операцияси муваффақиятли ўтди, унинг аҳволи барқарор ва у ҳушида, деб хабар берди маҳаллий ОАВ. 👉
12 209
3
🇸🇰 Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд “Прогрессив Словакия” партияси тарафдори, 71 ёшли ёзувчи Юрай Цинтула томонидан амалга оширилган — ОАВ Цинтула ижтимоий тармоқларда Фицога нисбатан нафратини бир неча бор очиқ изҳор қилган. “Прогрессив Словакия” партияси суиқасдни кескин қоралаб баёнот берди. Аktuality нашрининг ёзишича, Цинтула аввал хусусий хавфсизлик компаниясида ишлаган ва 2016 йилда Левицадаги савдо марказида унга ҳужум уюштирилган. Фицога суиқасд уюштиришда гумон қилинувчининг ўғли оммавий ахборот воситаларига отасида қонуний равишда эгалик қиладиган қурол борлигини айтди. У, шунингдек, отаси руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши ҳақидаги маълумотни рад этади. "Фицога суиқасд уюштиришда гумонланувчи ҳибсда, мазкур жиноий иш Словакия Миллий жиноий агентлиги томонидан тергов қилинмоқда", дейилади мамлакат Ички ишлар вазирлиги баёнотида. 👉
Show more ...
12 656
11
🇺🇸 Байден Трампни баҳсга чорлади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди. Трамп таклифни қабул қилди ва рози бўлди. 👉

file

12 158
10
🇮🇱 Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг ҳукумати БМТнинг Фаластин давлатини тан олишга ёрдам бериш ҳақидаги қарорини бир овоздан рад этишини маълум қилди. 👉
12 033
5
Словакияда отишма содир бўлганидан кейинги дастлабки сониялар лавҳаси. Хавфзсизлик ходимлари ярадор бош вазир Фикони машинага ўтқазиб, зудлик билан воқеа жойидан олиб кетмоқда. 👉

file

file

12 555
21
🇸🇰 Словакия бош вазири Роберт Фико ҳукумат йиғилиши ўтказилаётган бинода содир этилган отишмада яраланган, у шифохонага ётқизилган Маҳаллий нашрлар ҳужум қилган шахс қўлга олинганини маълум қилган. 👉
12 000
7
🇮🇳 Ҳиндистон ва Эрон ўртасидаги шов-шувли келишув Ҳиндистон ва Эрон ўртасида Эрондаги Чабаҳор портини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш бўйича 10 йиллик муҳим шартнома имзоланди. Бу АҚШнинг Ҳиндистонга қарши санкциялар таҳдидига қарамай амалга оширилди. Эроннинг Покистон билан чегараси яқинида қулай жойлашган бу порт Ҳиндистон учун муҳим савдо йўли бўлиб хизмат қилади ва Ҳиндистон товарлари учун "рақиб" Покистонни четлаб ўтиб, Марказий Осиёга муқобил транзит йўлини тақдим этади. 👉
Show more ...
11 764
30
Путин: Бош штабнинг ўзи ва жанговар ишларни таъминловчи бутун тузилмасига келсак, бу ерда ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ ва режалаштирилмаган. Бу ҳамма учун тушунарли бўлишини истайман. Биз ушбу жанговар иш блокини ишлаб чиқдик, у ритмик ишлайди, муваффақиятли ишлайди ва бу ерда ҳеч қандай ўзгаришлар кутилмайди. 👉

IMG_2299.MOV

11 962
13
Илон Маск "Х" тармоғида : "SpaceX нинг миссияси Марсга, кейин эса юлдузларга муносиб ҳаёт олиб келишдир." 👉
12 044
5
TIME New York шаҳрида босиладиган ҳафталик хабар журналдир. Европада "Тime Europe" номи остида Лондонда нашр қилинади. Осиёда эса "Тimе Asia" номи билан Ҳонг Конгда чоп этилади. Ушбу журнал ўз фаолиятини 1923 - йилнинг 3 - май санасидан буён юритиб келмоқда. 👉
11 838
8
🇷🇺 Владимир Путин Россия ҳукуматининг янги таркибини тасдиқлади Ҳукуматда жами 6 та вазирликка янги раҳбар тайинланди: 🔸Антон Алиханов - саноат ва савдо вазири 🔸Андрей Белоусов - Мудофаа вазири 🔸Михаил Дегтярев - Спорт вазири 🔸Оксана Лут - Қишлоқ хўжалиги вазири 🔸Роман Старовойт - Транспорт вазири 🔸Сергей Сивилев - Энергетика вазири. 👉
11 717
30
🇮🇱 Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори Рафаҳ шаҳридаги турар-жой биноларини портлатишда давом этмоқда. 👉

file

11 303
14
🇺🇦 Ғарб оммаси учун Украина ташвиқотининг қизиқарли видеоси. 👉

file

12 092
101
ISW: Россия қўшинлари Харков вилоятидаги ҳужум тактикасини ўзгартирди Россиянинг Харков вилояти шимолидаги ҳужум операциялари суръати сўнгги 24 соат ичида секинлашди, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (IСW) ўзининг сўнгги ҳисоботида. Россия қўшинларининг ҳужумкор ҳаракатларининг табиати русларнинг устуворлиги Харков вилоятига чуқурроқ кириб боришдан кўра, чегара ҳудудида буфер зонани яратиш эканлиги ҳақидаги баҳолашга мос келади. Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов сешанба куни Харков вилоятида Украинанинг қўшимча бўлинмалари жойлаштирилгани ва улар томонидан мудофаа ҳаракатлари бошланганидан кейин вазият барқарорлаша бошлаганини айтди. Ҳар икки томоннинг манбалари, шунингдек, рус қўшинлари янги тактикани қўллаётгани - кичик ҳужум гуруҳлари (беш кишидан кўп бўлмаган) ёрдамида Украина позицияларига кириб бориши, шундан сўнг улар бошқа кичик гуруҳлар билан бирлашиб, йирикроқ зарба берувчи гуруҳларни ташкил этишини айтишди. Бироқ, кичик ҳужум гуруҳларидан фойдаланиш катта йўқотишларга олиб келиши ва ҳужумнинг умумий суръатини секинлаштириши мумкин, деб ёзади ISW. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Анатолий Баргилевичнинг таъкидлашича, биргина сўнгги 24 соат ичида Россия қўшинлари бу йўналишда 1740 нафаргача аскарини йўқотган. ISW таъкидлашича, у бу рақамни мустақил равишда тасдиқлай олмайди, аммо қурбонлар сони 14 майда кузатилган ҳужум операцияларининг умумий секинлашувига мос келиши мумкин. Ҳужум суръати нисбатан паст бўлиб қолса, Россия кучлари ҳудудга олдинга силжиш ўрнига, янги позицияларни қўлга киритиш ва чегара ҳудудида буфер зона яратишга эътибор қаратади, дея хулоса қилади экспертлар. 👉
Show more ...
12 051
10
🇹🇷 Туркия Mиллий партияси етакчиси Девлет Баҳчели давлат тўнтаришига уриниш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганидан сўнг Ражаб Тоййиб Эрдўғон разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди — Sabah. 👉
11 688
12
"Ҳизбуллоҳ" етакчиси Насруллоҳ, агар Ғарб Сурияга қарши санкцияларни бекор қилмаса, Ливанда яшовчи 1,5 миллион суриялик қочқинни Европага жўнатишга ваъда берди. 👉
11 734
14
🇰🇵 Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарини текширишда давом этмоқда. Навбатдаги сафари чоғида республика раҳбари ёнғин зарбасини бериш бўйича муҳим вазифани бажариш учун масъул бўлган Корея халқ армиясининг ракета қўшинлари билан бирга фойдаланишга топшириладиган тактик-ракета мажмуаси билан танишди. 👉

file

12 073
11
Агар Фаластин ўлса, инсоният ўлади - Колумбия Президенти “Жаноб Нетаньяху, сиз геноцид содир этган шахс сифатида тарихда қоласиз. Минглаб бегуноҳ болалар, аёллар ва қариялар устига бомба ташлаш сизни қаҳрамонга айлантирмайди”, — деб ёзди Густаво Петро ўзининг Х микроблогида, Нетаняхунинг Петрони ХАМАСни қўллаб-қувватлагани учун мазах қилган постига изоҳ бериб. У Нетаньяхуни Европада миллионлаб яҳудийларни ўлдирган нацистларга қиёслаб, ўлдирилганларнинг динидан қатъи назар, “геноцид бу геноцид” эканлигини айтди. 👉
Show more ...
12 034
22
Қуёшда навбатдаги кучли чақнаш содир бўлди "Қуёш фаоллигининг жорий 25-циклида энг катта чақнаш содир бўлди. Чақнаш балли Х8.7. Таққослаш учун: яқинда G5 магнит бўронига сабаб бўлган чақнашлар Х5,8 баллга эга эди", — деди Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев. 👉
11 945
26
Германия канцлери Швейцариядаги тинчлик саммитига катта умид боғламасликка чақирди Олаф Шолц бу ҳақда Stern журналига берган интервьюсида айтиб ўтди. Канцлернинг сўзларига кўра, Украина бўйича глобал тинчлик саммити энг яхши ҳолатда Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокараларга олиб келиши мумкин бўлган жараённинг бошланишини билдиради. "Таҳминан 80-100 та давлат вакиллари иштирок этадиган Швейцария саммитида биз атом электр станцияларининг хавфсизлиги, дон экспорти, Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинуви, шунингдек, ядровий қуролдан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида музокаралар олиб борилади", — дея қайд этди Шолц. Шу билан бирга, Германия канцлери Киевга қурол етказиб бериш бўйича унинг чақириғига Европа давлатлари етарлича амал қилмаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.  "Украина зудлик билан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтож. Путин Украина инфратузилмасини йўқ қилиш ниятида, шунинг учун биз Киевга кўпроқ ёрдам беришимиз керак", — дея қўшимча қилди Шолц.
Show more ...
12 561
9
Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шаппснинг маълим қилишича, Лондон Киевга Британия қуроллари билан Қрим ҳудудига зарбалар беришга рухсат берган. 👉
13 115
5
Владимир Путин шу ҳафтада давлат ташрифи билан Хитойга боради Бу давлат раҳбарининг лавозимга киришганидан кейинги илк хорижий сафари бўлади. Россия ва Хитой раҳбарлари кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. 👉
13 597
17
🇵🇸 Исроил кучлари фаластинлик оилаларни қурол билан нишонга олиб турибди, қурилиш техникаси эса фаластинликларнинг уйларини вайрон қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу ҳаракатлар Ғазода эмас, балки уруш бўлмаётган Ғарбий Соҳилда содир бўлмоқда. 👉

file

14 075
44
Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт” —  Алишер Қодиров Россия Давлат думаси спикерига жавоб қайтарди Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак, — деди “Миллий тикланиш” фракцияси раҳбари. 👉
13 145
55
Балтимордаги кўприк портлатиб юборилди Март ойида кема урилиши оқибатида вайрон бўлган АҚШнинг Балтимор шаҳридаги кўприк портлатиб юборилди. Бу вайрон бўлган кўприк қолдиқларини олиб ташлаш ва канал бўйлаб кемалар ҳаракатни тиклаш учун қилинган. Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, кўприкни қайта қуриш деярли 2 миллиард долларга тушади ва тўрт йилдан кўпроқ вақтни олади. 👉

file

12 849
9
Бугунги кунда дунёнинг энг қадрсиз валюталари топ ўнталиги. 👉
15 948
180
🇮🇷🇮🇱 “Гитаняҳу; Ғазода 35 мингдан ортиқ одамнинг қотили." Теҳроннинг Фаластин майдонидаги иброний тилида ёзилган плакатда Нетаньяху Гитлер билан таққосланди. 👉
13 494
22
Ўзбекистон аҳолисининг 77,2 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган ▪️Андижон — 90,0 фоиз; ▪️Бухоро — 73,2 фоиз; ▪️Фарғона — 79,4 фоиз; ▪️Жиззах — 70,4 фоиз; ▪️Навоий — 84,7 фоиз; ▪️Наманган — 82,7 фоиз; ▪️Қашқадарё — 59,4 фоиз; ▪️Самарқанд — 75,4 фоиз; ▪️Сурхондарё — 62,9 фоиз; ▪️Сирдарё — 86,9 фоиз; ▪️Тошкент — 79,4 фоиз; ▪️Хоразм — 90,4 фоиз; ▪️Тошкент шаҳри — 97,7 фоиз; ▪️Қорақалпоғистон Республикаси — 72,4 фоиз. 👉
13 614
52
🇮🇱 Бугун, 75 йил олдин Исроил давлати ташкил топди. 14 май 1948 йил Фаластин ҳудудида Исроил давлати тузилди. Исроилнинг биринчи бош вазири Давид Бен Гурион Мустақиллик декларациясини ўқиб эшиттириб, Исроил давлати ташкил топганини эълон қилди. 👉
13 156
39
АҚШ Россия уранини импорт қилишни тақиқлади Президент Байден Россиядан бойитилган уран импортини тақиқловчи икки партиявий қонун лойиҳасини имзолади. 👉
13 187
8
🇷🇺 Рус манбаларига кўра, Россия ФСБ ходимлари Россия Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Юрий Кузнецовни қўлга олди. Бундан олдин у давлат сирларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган Бош штабнинг 8-бошқармасини бошқарган ва у ерда гўёки махсус хизматларнинг эътиборини тортгани ҳақида хабар берилмоқда. Аввалроқ, мамлакат мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов пора ҳам олишда гумонланиб 👉
13 044
17
Бишкекда амалдорларнинг сешанба ва пайшанба кунлари ишга автомобилда келиши тақиқланди Шаҳар мери мазкур кунларда ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланишни Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади. Амалдорлар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария ме‘ёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши лозим. 👉
Show more ...
13 832
26
Бу Мисрнинг Ғазо билан чегарадош ҳудуди. Чегара дарвозаси ишғол қилингани учун юзлаб, балки минглаб ёрдам юк машиналари Ғазога кира олмайди. 57 та мусулмон давлати Исроилнинг рухсатини кутмоқда. 👉

file

13 427
69
🇹🇷🇬🇷 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида баёнот берди: “Мен ҲАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисобламайман, аксинча, ҲАМАСни ўз ерлари ва халқи учун курашаётган одамлар сифатида кўраман”. "Ҳамас 1947 йилдан бери ерлари ишғол қилинган ва ишғолдан кейин ўз ерларини ҳимоя қилаётган қаршилик ҳаракатидир". "Туркия Исроилни ўт очишни тўхтатишга ва Фаластин давлатини тан олишни кенгайтиришга қаратилган дипломатик алоқаларни қатъият билан давом эттиради". "Халқаро ҳамжамият, айниқса Ғарб давлатлари 35 мингдан ортиқ бегуноҳ фаластинлик тинч аҳолининг ўлдирилишига қарши овозини кўтариши керак." 👉
Show more ...

file

12 830
19
🇺🇸 Трамп коллеж кампусларида Фаластин тарафдори бўлган намойишчиларни депортация қилишга ваъда берди: “Агар сиз бу ерга бошқа давлатдан келиб, кампусимизга жиҳодчилик ёки антиамериканизм ёки антисемитизмни олиб киришга ҳаракат қилсангиз, биз сизни дарҳол депортация қиламиз ва сиз бу мактабни тарк этасиз”. 👉

трамп.MOV

13 274
20
🇺🇦 Столтенберг Украина мағлуб бўлса, уни қайта тиклашдан маъно кўрмаяпти. “Урушдан кейин Украинанинг тикланишига келсак, биз биринчи навбатда унинг ғалаба қозонишини таъминлашимиз керак. Агар Украина ғалаба қозонмаса, эркин ва мустақил Украинада ҳеч нарса тикланмайди.   - деди Йенс Столтенберг НАТО ёшлар саммитида сўзлаган нутқида. 👉
13 089
10
Янги иқтисодий дунё тартиботи "The Economist" журналининг янги муқоваси, иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботи ва бир қутбли дунёнинг қулашига бағишланди 👉
12 938
26
Бир неча ойдан бери Қозоғистонда муҳокама бўлаётган суд охирги хулосасини эълон қилди Собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бишимбаевнинг қариндоши ва қўл остидаги Бахитжан Байжанов яшириганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу суд иши нафақат Қозоғистонда, балки халқаро ҳамжамият эътиборига тушган эди. 👉

file

12 805
21
🇱🇹 Литвада референдум ва президентлик сайлови бўлиб ўтди 12 май куни бўлиб ўтган референдумда иштирок этган литваликларнинг 70 фоиздан ортиғи икки фуқароликни қўллаб-қувватлаб овоз берди, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 59 фоизи қатнашди. Конституцияни ўзгартириш учун бу етарли эмас: янги тузатишни сайлов ҳуқуқига эга бўлган барча Литва фуқароларининг камида 50 фоизи қўллаб-қувватлаши керак. Бундан 5 йил аввал ўтказилган ҳудди шундай референдум ҳам муваффақиятсизликка учраган эди. Шу билан бирга, Литва фуқаролари президентлик сайловида ҳам овоз беришди. Аксарият сайловчиларнинг овозлари санаб чиқилгач, сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтиши маълум бўлди - мамлакатнинг амалдаги президенти Гитанас Науседа ва бош вазир Ингрида Шимоните сайловнинг иккинчи турига ўтишди. Биринчи турда сайловчиларнинг 44 фоизи Науседага, 19 фоизи эса Шимонитега овоз берди. 👉
Show more ...
12 189
9
⚡️3-Jahon urushi kelyaptimi? - Isroil G'azo sektoridagi Rafah shahrida keng ko'lamli quruqlikdagi operatsiyani tayyorlamoqda - Eron Isroilga qarshi 180 dan ortiq Shahed dronlari va 146 ta raketalarni uchirdi - Hutiylarning Qizil dengizdagi reydlari va Yamanda AQSh va Britaniyaning yirik hujumlari Urush voqealarini ipdan ignagacha yorituvchi kanalni (AZfront) tavsiya qilamiz. Obuna bo'ling👇
12 206
5
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio