МУХТОЖ ЭТМА!
Дардинг бўлса, уйқу келмас кўзингга.
Қарзинг бўлса, биров боқмас юзингга.
Фақир бўлсанг, биров боқмас сўзингга.
Эй Яратган, мухтож этма бировга!
Инсон қаддин букар, асли мухтожлик.
Илинж билан, одамларга боқмоқлик.
Гар наф кўрсанг,бир кун миннат кўрмоқлик.
Эй Яратган,мухтож этма бировга!
Эшик қоқиб, сарғайтирма, касларга.
Ўзи бой-ю, фақирлардан пастларга.
Оғзи полвон, мирза қуруқ одамга.
Эй Яратган,мухтож этма бировга!
Бу ҳаётда кўрдим, хар не кунларни.
Ўтқаздим мен, қанча бедор тунларни.
Кўрдим не-тонг, турли туман одамни.
Эй Яратган,мухтож этма бировга!
Хар мўминга бергин бойлик халолдан.
Рози бўлиб ўтсин ушбу замондан.
Зор бўлмасин, асло одам одамдан.
Эй Яратган, мухтож этма бировга!
🌟Яқинларга улашинг🌟
👉 @DIYDOR_SHIRIN
Show more ...