Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics ЖAННАТ КАЛИТИ

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم Жаннат дарвозасининг олдида, кириш учун изн берилишини кутиб туришинг энг бахтиёр онларингдир. Реклама учун  @Nuri_Makka  
Show more
43 4470
~0
~0
0
Telegram general rating
Globally
22 813place
of 78 777
133place
of 430
In category
558place
of 2 333

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth

    Data loading is in progress

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    🌺 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аллоҳ таолонинг юз раҳмати бордир. Ундан бир қисмини жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашаротлар орасида тақсимлаб қўйган. Ўша бир раҳмат туфайли улар меҳрибонлик ва раҳм қилишади. Ва ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам болаларига меҳрибонлик қилишади. Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандаларига раҳм қилиш учун тўқсон тўққизта раҳмни олиб қўйган" (Муттафақун алайҳи). ♻️ Улашинг
    3 518
    32
    ➥Линкни босиб  «ЖАННАТ КАЛИТИ» каналига обуна бўлинг!👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 🌹🍃

    file

    2 074
    18
    ЖАБРОИЛ алайҳиссалом , 2 раъкат намоз ўқиди, бу 2 раъкат намоз ўқиши охират йили билан 4 минг йил давом этди. Намозни тугатиб: —- “Ë роббим, коинот яратилганидан бери шундай НАМОЗ* ўқиган бошқа банданг борми?!” - деб сўради... Аллоҳ таоло мархамат килди: —- Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан, Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ~ тахоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат қилаëтганини унутиб 2 РАКЪАТ намоз ўқийди... Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен 4 минг йилда ўқиган намозингдан "МАҚБУЛРОҚ" бўлади... - Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?! - Чунки улар менинг ҳузуримга ~ ДУШМАНИМНИ* мағлуб қилиб келадилар... Сенда эса душман йўқ ! Улар - ДУНЁ СЕВГИСИДАН* узоқлашадилар, нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар, шайтоннинг васвасасига учмасдан "АЛЛОҲУ АКБАР" дейдилар ! (Имом Ғаззолий...) ➥Линкни босиб  «ЖАННАТ КАЛИТИ» каналига обуна бўлинг!👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 🌹🍃
    Show more ...
    ЖAННАТ КАЛИТИ
    بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم Жаннат дарвозасининг олдида, кириш учун изн берилишини кутиб туришинг энг бахтиёр онларингдир. Реклама учун @Nuri_Makka
    4 960
    121
    🌺 Лаббай деган жавоб келди...... 🪶 ​​Тақдиримни мен танламадим. Уни менга Раббим инъом этди. Яхшиман десам ёлғон бўлади. Ёмон десам эътиқодимга тўғри келмайди. Энг яхшиси шукр айтаман. Алҳамдулиллоҳ. Шунда қалбим таскин топади. Дуоим аниқ, эшитувчи ҳам аниқ, қолгани тақдири илоҳий" - дедилар Румий... ✔️ Ҳар бир: “Эй Раббим!” дейишингиз замирида Аллоҳ таолонинг: “Лаббай”, деган жавоби бор... Ғофил, жоҳил одам дуодан узоқ­дир. Чунки “Ё Аллоҳ” дейиш учун унга изн йўқ. Оғзи ва тилида қулф бор. ✔️ Унутманг, сизни Аллоҳга ёлвориш, дуо қилишга бошлаётган дард-аламлар дунё бойликларидан яхшидир. Зеро, дардсиз дуо совуқ бўлади. Мусибатлар ичра қилинган дуо кўнгил тубидан чиқади. ❤️ Тақдирим муаллифига ошиқман.... ➥Линкни босиб  «ЖАННАТ КАЛИТИ» каналига обуна бўлинг!👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 🌹🍃
    Show more ...

    file

    3 443
    52
    #Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин          «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد». «Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад». ➥Линкни босиб  «ЖАННАТ КАЛИТИ» каналига обуна бўлинг!👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 🌹🍃
    3 540
    25
    TELEGRAMDAGI YAGONA KANAL🤗✨ Siz sevib kuzatadigan Mukhutoffaning oson va qulay ro'mol o'rash usullari🧕🏻🌸 1000xildan ortiq kiyinish obrazlari 🥰♥️ Barchasini ko'rish uchun "KIRISH" tugmasini bosing ⤵️
    3 283
    1
    ДИНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ Мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз: ➡️ 🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.
    Show more ...
    3 613
    32
    РАСУЛУЛЛОҲ ЖОНИМ ФИДО! АССАЛАМУ АЛАЙКА Ё РАСУЛУЛЛОҲ 🌹🍃• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌹🍃 • САЛОВАТЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ БОРИНГ ВА ЭНГ БУЮК АЖР САВОБЛАРГА ЭРИШИНГ АЗИЗЛАРИМ. 🌹🍃
    2 981
    9
    🌷 ​​Розилик билан ҳаёт зийнатланади! ☺️ Табассум билан муаммолар енгиллашади! 📿 Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади! 🤲 Дуо билан мушкуллар осон бўлади! Аллоҳим Сизга шундай кўз берсинки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг. 💐 Сизга шундай қалб берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг. 🌼 Сизга шундай тоқат берсинки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг. 🌸 Сизга шундай забон берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг. 🌹 Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда 📿 Аллоҳ таолонинг зикрида бўлинг! 🤲 Аллоҳ таоло бугунги кунингиз хайрли ва баракали ўтишини насиб этсин! 🌄 ХАЙРЛИ ТОНГ!
    Show more ...
    image
    3 870
    60
    🎁Қиймати 700,000 сўмдан 2,000,000 сўмгача совғаларга эга бўлишни хоҳлайсизми? 🤩 Нума кидс 1-июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш" куни муносабати билан байрамона акция ўтказмоқда! Фарзандингиз учун фойдали бўлган: ✅ ЭндоМарине кидс — иммунитетни мустаҳкамлашда ва ёд танқислигини олдини олишда; ✅ RIKKI — гижжа ва паразитлардан халос этишида; ✅ Bonny — калсий + Д3 билан таъминлашда ва бўй ўсишида ёрдам берувчи маҳсулотларимиздан харид қилинг. 💰 Биз сизга қиймати 700 000 дан 2 000 000 сўмгача бўлган қимматбаҳо совғаларни тақдим этамиз! ⚡️ Шошилинг, икки карра фойдали имкониятдан фойдаланинг! Акция фақат 2кун яъни 31-май ва 1-июн кунлари амал қилади. 👇 Батафсил маълумот учун ҳавола орқали ўтинг ёки телефон рақамингизни қолдиринг. 📞  998712032228 👉🏻
    Show more ...

    IMG_4195.MP4

    3 838
    2
    #Ҳадис_575 ҲАР КЕЧАНИНГ ОХИРГИ УЧДАН БИРИ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ اْلآخِرُ، يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ، مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ، مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва: «Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар». ✍️ Тўртовлари ривоят қилганлар. 📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқиш афзаллиги билинади. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилган ва дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади. Албатта, бундай фазилатли вақтни таҳажжуд намози билан ўтказаётган банда ғоят улуғ мақомларга эришиши турган гап. У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томонидан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади. Шунинг учун бу амалга, яъни таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўташга яна ҳам мустаҳкам бўлмоғимиз лозим. 📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан
    Show more ...
    4 875
    31
    Alloh taolo birinchi yaratgan narsa nima? Javobini kim topa olarkin kòramiz🤔👇
    2 384
    1
    «Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу. “Муршиди комил ҳикматлари” китобидан. 🕊
    4 594
    36
    Аёлга бахт беринг! Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб. Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин, Дунёни олиши мумкин жилмайиб. Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Гар кўзлари кулиб турса-да, Бўғзининг остида неча минг ҳасрат, Ой юзлари кулиб турса-да… Кўнглини кўтаринг ҳеч бўлмаганда, Қўлини силашга шафоат топинг. Йиғлаб турганида ҳеч бўлмаганда, Ёшини артишга мурувват топинг. Ногоҳ ерга тушса оппок рўмоли, Босиб ўтмасликка шафоат топинг. Чақалоқ ялаган этакларини Тоза деб айтишга адолат топинг. Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб. Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин, Дунёни олиши мумкин жилмайиб. Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Иллоҳи нур топинг, ҳидоят топинг. Иллоҳи бахт берган аёл ёнидан Бахтиёр ўтмокқа иноят топинг. Иллоҳи қалқонсиз, иллоҳ қўрғонсиз Ғийбатлар йиртмасин кўйлаккинасин. Иллоҳи ҳушёрсиз, иллоҳ бедорсиз, Итлар тишламасин юраккинасин. Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Тоғ қимирлаб, тошлар сўзга кирса-да, Аёлга бахт беринг, саодат беринг, — Олтмишга кирса-да, юзга кирса-да. ©️ Зулфия Мўминова @Islom_qizlari🌸
    Show more ...
    4 984
    90
    Барчамизнинг жуфти ҳалолимиз бахтимизга соғ бўлсин СОЯНГИЗДА (Турмуш ўртоғимга) Сизнинг соянгизда шодман, ҳабибим, Юраман ўзимни малика билиб. Дард чексам парвонам, ҳамдард, табибим, Қўясиз меҳрингиз билан соғ қилиб. Сиз билан қанча паст-баланд йўл босиб, Келяпмиз умрнинг сўқмоқларида. Сиз менга, мен сизга бўлиб муносиб, Омонмиз ҳаётнинг тўқмоқларидан. Кам-у кўст, ташвишлар, асли шу ҳаёт, Одимлайверамиз қўлга қўл бериб. Нокерак ҳисларни дилга қилиб ёт, Яйраймиз ботқоқдан нилуфар териб. Дунё кўзларимда кетади гуллаб, Дилимга бир ҳовуч меҳр солсангиз. Кўнглим ярим эмас, битади тугаб, Агар мендан олдин кетиб қолсангиз. Оқкўнгил, меҳрибон, жонкуяр бўлиб, Болаларимиз ҳам сизга ўхшасин. Ҳақнинг раҳматидан шукурга тўлиб, Яшайлик Ўзига келтириб таҳсин! Билинг, менинг бахтим сиз билан тўкис, Азизим, бахтимга соғ бўлинг доим. Олдида минг бора чўкиб сўрай, тиз – Умрингизни узоқ қилсин худойим! Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА 01.2023
    Show more ...
    3 887
    125
    🎁Қиймати 700,000 сўмдан 2,000,000 сўмгача совғаларга эга бўлишни хоҳлайсизми? 🤩 Нума кидс 1-июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш" куни муносабати билан байрамона акция ўтказмоқда! Фарзандингиз учун фойдали бўлган: ✅ ЭндоМарине кидс — иммунитетни мустаҳкамлашда ва ёд танқислигини олдини олишда; ✅ RIKKI — гижжа ва паразитлардан халос этишида; ✅ Bonny — калсий + Д3 билан таъминлашда ва бўй ўсишида ёрдам берувчи маҳсулотларимиздан харид қилинг. 💰 Биз сизга қиймати 700 000 дан 2 000 000 сўмгача бўлган қимматбаҳо совғаларни тақдим этамиз! ⚡️ Шошилинг, икки карра фойдали имкониятдан фойдаланинг! Акция фақат 2кун яъни 31-май ва 1-июн кунлари амал қилади. 👇 Батафсил маълумот учун ҳавола орқали ўтинг ёки телефон рақамингизни қолдиринг. 📞  998712032228 👉🏻
    Show more ...

    IMG_4195.MP4

    2 685
    0
    Сабр ҳақида Магар сабр қилганлар ва яхши амаллар қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор. (Ҳуд сураси 11 - оят) Ушбу ояти каримада солиҳ бандаларнинг иккита сифати алоҳида таъкидланмоқда: сабр ва яхши амаллар қилиш. Сабр доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтида ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам сабр қила олмайди. Аслида эса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан сабр қилиши керак. Ҳам енгил, ҳам оғир пайтларда: «яхши амалларни қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор». Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар. Аммо одамларнинг кўплари бу ҳақиқатларни тушунмайдиганлар, дин йўлига юрмаганлар Пайғамбарлик моҳиятини ҳам англай олмайдилар. 🕊
    Show more ...
    4 710
    28
    ✒️САДАҚА. Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил... Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: Ва бирингизга ўлим келиб: Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган. Нима учун Умра қиламан демайди, Намоз ўқийман демайди, Рўза тутаман демайди, балки Садақа қиламан дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси. 🕊
    Show more ...
    4 845
    65
    ❤️ Nechinchi Yil Siz 🔻
    2 885
    1
    ✔️ Истиғфорнинг ажойиботлари Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Чиройли матоъ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ! Астағфируллоҳ ал Аъзим ва атубу илайҳ 🌸
    Show more ...
    4 642
    90
    ❗️ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ 📄 Муносабатни матн шаклда ўқиш: | |

    Munosabat.mp3

    3 982
    58
    ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ ❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда. ❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради. 📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир. 🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз: ➡️ 🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир. 🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. ✅ Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайтида , турли . Фатво марказининг диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда. ✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин. ❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган эълон қилинган эди. 🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати | | | |
    Show more ...
    image
    3 783
    65
    4 670
    96
    📹 МИНИ КАМЕРА WI-FI симсиз Ҳажми кичик бўлган ишончли камера! Сизнинг уйингиз, офисингиз ёки умуман исталган жойда ушбу камерадан фойдалнишингиз мумкин. Масофадан WиФи орқали кузатиш функциясига эга. А9 cамераси Micro CDга эга ва шу орқали ўрнатилган нуқтадан 150 кенг бурчакни ёзиб олади. 🌌 ТУНДА ХАМ ИШЛАЙДИ А9 инфрақизил тунги тасвирга олиш сифати 1080П. Ҳаракатни ҳам тез аниқлайди ва уни тасвирга олади. Сизнинг ҳафсизлигингиз учун энг яхшисини тавсия қиламиз. Керакли ва ишончли! ⚡️ Нархи 99 000 сўм✅ ❗️ Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз. Буюртма бериш учун:👇🏻 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
    Show more ...

    file

    3 629
    4
    Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл! 1. Онангни кўз ёши. 2. Етимнинг кўз ёши. 3. Мазлумнинг кўз ёши. Уч нарса қайтиб келмайди. 1.Сўз, оғиздан чиққанида. 2.Камон ўқи отилганида. 3.Вақт, ўтиб кетганида. Дунё уч кундир. 1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди. 2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди. 3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни. Сендан мўминнинг уч насибаси бўлсин! 1. Манфаат бермадингми ? Зарар ҳам берма! 2. Хурсанд қилмадингми ? Ғамга ҳам ботирма! 3. Мақтамадингми? Ёмонламагин ҳам. ☑️ Яқинларингизга улашинг!!! Каналга уланиш👉
    Show more ...
    Masjid_uz
    «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом хатиби Абдурауф домланинг диний-маърифий расмий канали. Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
    5 661
    100
    Ассаламу алайкум Сиз бахтли инсонсиз... Ишонмайсизми? Ойнага қарангчи.. Аллоҳ шундай гўзал хусн берибди, буни кўрябсиз.. Қўлларингиз, оёқларингиз ёрдамчингиз.. Хис қилябсиз, там билябсиз... Шундай экан бошқа ўтиб кетадиган ташвишчаларга чалғиб вақтингизни хомушликда ўтказманг... Хайрли тонг қадрлигим...

    file

    5 029
    121
    Манзил турфа, йўллар кесишмас, Қиммат тушди биргина хато. Энди сира учрашиш бўлмас, Маҳшаргача хайр, алвидо. Мен кетолдим ўнгга бурилиб, Сиз ҳалиям жилмагандингиз. Қайтиб келсам ва бироз юриб, Нега келдим...билмагандингиз... Кейин эса шаҳд қилиб атай, Кетгандингиз қарши тарафга. Эслолмайман ўшанда қандай Буйруқ бериб қўйдим юракка. Бинафшадек меҳмон ҳисларни, Янтоқ каби саҳрога тортдим. Ишқ савдога қўйди бизларни, Мен ўзимни ғурурга сотдим. Ўчирилди бир пуфда буткул, Туйғуларнинг ҳароратлари. Ўша кундан бошланган эди, Қиёматнинг аломатлари. Елкамизга бир қанча гуноҳ, Ва севгининг уволин ортиб, Сур чалинса бир куни ногоҳ, Маҳшаргоҳга келамиз қайтиб. Қисматнинг қирқ синовларига Дилгинамиз жимгина кўнди. Қиёматда икки тарафга, Яна айро кетмасак бўлди! Жаннат бўлсин жам бўлар манзил... Умму Амина
    Show more ...
    4 273
    23
    😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ ДАХШАТ... Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир - ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди. Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱 ДАВОМИ 👉👇
    Show more ...
    4 060
    2
    ​​ОНАНГИЗНИ ИСМИНИ НИМА ДЕБ ЁЗГАНСИЗ? Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади: Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди. Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди. Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида "Жавоб бер, эй ўғлим, мен сенинг жаннатингман" деган ёзувни кўрар экан. Чунки унга ҳар сафар онаси қўнғироқ қилганда у шу ёзувни кўриб онасининг унинг олдидаги даражасини аҳамияти эслайди… Базилар борки ота-онаси қўнғироқ қилганда жавоб беришга малолланади, дўстлари олдида бўлса онаси билан гаплашишни хохламайди, уялади. Уларнинг ота-онаси фақатгина фарзандидан қаерда ва нима билан бандлигини билмоқчи бўладилар холос. Ота-онангизни борида қадрланг, албатта улар сизнинг жаннатингиздир! (интернетдан) Сиз онангизни телефонингизда нима деб ёзгансиз,қадрлигим?
    Show more ...
    image
    6 798
    136
    ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛАДИГАН 20 ТА ФОЙДАЛИ ИШ Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган: 1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг. 2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг. 3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг. 4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг. 5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг. 6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг. 7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг. 8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг. 9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг. 10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг. 11. Спорт билан шуғулланинг. 12. Табассум қилинг. 13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг. 14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг. 15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг. 16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин. 17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг. 18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг. 19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг. 20. Фақат яхши ният қилинг. "Бахтли ҳаёт сари" китобидан 🕊
    Show more ...
    6 546
    114
    Last updated: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio