El servicio también está disponible en su idioma. Para cambiar el idioma, presioneEspañola
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Канал фаолиятига доир саволлар учун:  @Rasmiy_aloqabot  
Show more
30 799-34
~7 082
~23
21.23%
Telegram general rating
Globally
27 771place
of 78 777
899place
of 2 295
In category
1 699place
of 3 169
Posts archive
❗️Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади Транспорт вазирлиги ахборт хизматининг беришича: 2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва «Тўқимачи» бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қуйидаги йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади. 🔵765-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши Самарқанд 16:32 — Тошкент 19:22 🔵772-сонли «Тошкент — Бухоро» йўналиши Тошкент 19:23 — Бухоро 23:26 🔵771-сонли «Бухоро — Тошкент» йўналиши Бухоро 4:20 — Тошкент 8:43 🔵769-сонли «Бухоро — Тошкент» йўналиши Бухоро 14:34 — Тошкент 18:51 🔵767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши Самарқанд 17:27 — Тошкент 20:00 🔵761-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши Қарши 16:44 — Тошкент 20:23 🔵763/773-сонли «Қарши/Шаҳрисабз — Тошкент» йўналиши Қарши 17:11 — Шаҳрисабз 16:06 — Тошкент 20:50 | | | |
Show more ...
2 540
14
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити ўтказилади Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева «Кеча Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Алоқаларимиз йилдан-йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик жараёнларини самарали қўллаб-қувватламоқда. Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз. Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтади. Ушбу тадбир дўстона алоқаларимизнинг янги саҳифасини очиши шубҳасиз». | | | |
Show more ...
3 803
10
ОКМКда кончи-металлурглар куни кенг нишонланди Маълумки, май ойининг учинчи якшанбаси юртимизда Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Ушбу сана муносабати билан ОКМК спорт мажмуасида 17-май куни Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунига бағишланган эстрада юлдузлари иштирокидаги катта гала концерт дастури . | | | |
3 787
10
❗️Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан биргаликда «Ҳаж-2024» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди 23 майдан 7 июнга қадар «Ҳаж» дастури бўйича маросимларни бажариш истагида бўлган зиёратчилар Ўзбекистоннинг 10 та минтақавий халқаро аэропортларидан, хусусан, Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларидан Мадина шаҳрига Авиакомпания ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, жорий йилда 124 та чартер йўловчи парвозларини амалга ошириш ва 15 130 нафар зиёратчини ташиш режалаштирилган. | | | |
Show more ...
5 131
20
⚠️Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига! ❌ Аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистраль алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади! 🗣 Агар алоқа кабели ўтган ҳудудларда ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, 📞 1133 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади. 🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги | | |
Show more ...

IMG_2573.MP4

7 134
41
❗️Ижтимоий тармоқларда Қўқонда номаълум эркак ёш болани машинасининг юкхонасига солиб қўйгани ҳақидаги хабар юзасидан Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳрида яшовчи М.А. (эркак киши) ўйнаб юрган, 2018 йилда туғилган Ж.М. (ўғил бола) ни яшаш хонадони девори ва ойнасига тош отган деб шубҳа қилиб, гўёки болани шу тарзда жазолаш мақсадида қасддан, зўрлик ишлатиб, болани қаршилигига қарамасдан ўзига тегишли «Нехиа 2» русумли автомашинасининг юкхонасида (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда) ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиб, ҳаракатланган. Шу вақтда вояга етмаган Ж.М. ни онаси В.Т. томонидан автомашина тўхтатилиб, унинг юкхонасидан бола чиқариб олинган. | | | |
Show more ...
5 127
5
❗️Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди. 🖊Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди. ✅Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда. ✅Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган. | | | |
Show more ...
5 121
30
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. | | |
4 441
6
🇲🇾 🇺🇿Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Кўксаройда тантанали кутиб олинди | | | |

malayziya_reels_tg.mp4

4 930
7
❗️Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда. | | | |
Show more ...
4 114
6
Саида Мирзиёева: «Умид қиламанки, ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат ҳақида фильмларимиз кўпаяди» «Кеча Президентимиз бошчилигида миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этдик. Тадбирдан сўнг Миллий эстрада санъати институти ҳамда Кино саройига ташриф уюштирилди. Давлат раҳбари ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистонимиз, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган фильмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидладилар. Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай фильмлар экран юзини кўради», — деб ёзади Президент ёрдамчиси. | | | |
Show more ...
4 255
16
📈 Жорий йилнинг январь-апрель ойлари якуни бўйича ХМИ/ХҲМТ маблағларини ўзлаштириш 832,5 млн.долларни ташкил қилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди. 7 та лойиҳа бўйича 1,37 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди ва 1,0 млрд долларлик 6 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди.32 та лойиҳа бўйича 257 млн долларлик 71 та шартнома имзоланди, шундан, 97,4 млн долларлик 18 та тендерларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзоланди. ⏺ Жорий йилнинг 24 январь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан қиймати 2,5 млрд долларлик 2024 йилга “Ҳамкорлик дастури” имзоланди. ⏺Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2024-2029 йилларга мўлжалланган Янги стратегияси ишлаб чиқилиб, ЕТТБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланди. ⏺Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳалар доирасида аниқланган муаммолар, бартараф этиб борилмоқда. 🗣 | | | |
Show more ...

tg.mp4

4 184
4
⚡️ Триатлон: “Париж–2024” Олимпиадасига йўл Самарқанддан бошланади “Париж–2024” Олимпиадасининг рейтинг балларини тақдим этадиган мазкур нуфузли мусобақа дастурига биноан илк кунги баҳсларни ўсмирлар бошлаб беради. ➡️ Батафсил 〰️〰️〰️〰️〰️ | | | |
3 668
6
❗️Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди. ⏺Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. ⏺2017-2023 йилларда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси кўмагида давлат томонидан миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъминланди. ⏺Барча Миллий маданий марказларга давлат томонидан энг замонавий техник ускуналар, мебель жихозлари, миллий либослар билан таъминлаб берилди. ⏺Республикада фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар томонидан 2024 йилнинг 1 чорагида Миллий маданий марказлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга 1500 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилди. | | | |
Show more ...

tg.mp4

3 831
10
❗️Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди. ⏺Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. ⏺2017-2023 йилларда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси кўмагида давлат томонидан миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъминланди. ⏺Барча Миллий маданий марказларга давлат томонидан энг замонавий техник ускуналар, мебель жихозлари, миллий либослар билан таъминлаб берилди. ⏺Республикада фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар томонидан 2024 йилнинг 1 чорагида Миллий маданий марказлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга 1500 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилди. | | | |
Show more ...
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
1
0
❗️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида АОКАда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
3 538
1
👍Осиё хотин-қизлари форуми якунида олиб борилган музокара ва муҳокамалар натижаси сифатида Самарқанд декларацияси қабул қилинди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари ҳақида маълумот берди. ✅Форум доирасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан 3 та ҳамкорлик меморандуми ва 1 та йўл харитаси имзоланди. Жумладан, Покистон Пак Аёллар Уюшмаси, Ҳиндистон Миллий Коммиссияси, Қувайт Аёллар Уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар, Беларус Аёллар Уюшмаси билан "Чора-тадбирлар амалий режаси" имзоланди. ✅Гендер сиёсатини мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланди ҳамда бу борада Осиё қитъаси давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. ✅Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий ҳизматлар кўрсатиш бўйича барча ҳудудлардаги шошилинч қабул бўлимларида 24/7 ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилганлиги муносабати билан Осиё қитъаси давлатлари билан ушбу соҳада ҳамкорликда ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва мониторингини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. ✅Хотин-қизларнинг сифатли таълим, илм-фан, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишини таъминлаш ҳамда инновацион фаолиятдаги иштирокини мустаҳкамлашда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. 🗣 | | | |
Show more ...

tg.mp4

3 593
5
🌱Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли муҳокама қилинди 15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан «Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. | | | |

IMG_2347.MP4

4 018
7
❗️Миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
3 824
0
❗️Аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил илова ишлаб чиқилди Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида маълумот берилди. ✔️Мобил илова Google play (Play market) платформасига жойлаштирилиб, бугунги кунга қадар мобил илова 6 000 га яқин фойдаланувчи томонидан юклаб олинган. ✔️Ўтган 2023 йилда 1 та Ҳамкорликдаги қўмондонлик - штаб ўқув машқи, 3 та вилоят миқиёсида Жиззах, Самарқанд ва Навоий ҳамда 45 та шаҳар ва туман (8 та шаҳар, 37 та туман) даражасида Қўмондонлик штаб ўқув машқлари ўтказилди. ✔️Мазкур ўқув машқларида 393 856 нафар аҳоли, 39 115 нафар шахсий таркиб, 7 543 та техника жалб этилишига эришилди. ✔️Жорий йилда аҳоли, корхона ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда жами 566 та фуқаро муҳофазаси йўналишида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиб, ушбу ўқув машқларига жами 42 973 нафар тузилмалар шахсий таркиби ҳамда 3829 та техникалар жалб этилди. 💬 | | | |
Show more ...
3 812
8
❗️ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларни бундай вазиятлардан ҳимоя қилиш ва бу борадаги билимларини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
4 371
0
❗️Телеграмда такроран вирус тарқалмоқда! Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати огоҳлантиради! Фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир. ✅ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади. ⏺Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг; ⏺Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг; ⏺Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг. Шунингдек https://www.fake.cyber102.uz веб платформа орқали саҳифанинг (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингиз мумкин. | | | |
Show more ...
5 065
42
❗️Ижтимоий тармоқларда телеграм каналларидан бирида 2024 йил 16 майда ҳаракатланаётган Тошкент – Андижон йўналишидаги №62-поездда вагон кузатувчининг коррупцияга оид хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати раддия берди. Маълумотларга кўра, ушбу поезднинг вагон кузатувчиси маълум бир ҳақ эвазига йўловчи Г.Мардоновани бизнес-классга, йўловчи А.Мукҳаммаджонов ўрнига ўтказган. Йўловчи А.Мукҳаммаджонов эса, ўз навбатида, баланд овозда ноҳақ эътироз шикоятлар билдириб, жамоат тартибини бузган ҳолда, унга ўз ўринни беришни талаб қилди. Бизнес-класс вагонидаги 23-24-25 ўринларни йўловчилар онлайн сотиб олгани ҳақида хабар берамиз. Хусусан, бизнес-класс вагонида 25-ўринни йўловчи А.Муҳаммаджонов сотиб олди, аммо у тез орада чиптани онлайн тартибда қайтариб олиб, эконом-класс вагонида 49-ўринни эгаллади. Ўз навбатида, йўловчи Г.Мардонова бизнес-классдаги 25-ўринга кассада чипта сотиб олди. Шундай қилиб, телеграм каналида тарқатилган маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Вагон кузатувчиси ҳеч қандай коррупцияга йўл қўймади ва йўловчилар қонуний равишда сотиб олинган жойларида бўлишди. | | | |
Show more ...
4 480
5
❗️3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Терговга қадар текширув давомида, уларнинг доимий яшаш манзилларида жанговар қурол ва ўқ-дорилар борлиги аниқланди. Жумладан, 1973 й.т. шахснинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 3 дона Макаров пистолети ва 21 дона патрони, 1 дона ТТ пистолети ва 5 дона патрони ҳамда 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур шахс жиноий шериклари билан биргаликда, ушбу қуролларни ва ўқ-дориларни муқаддам Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келишган. Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳисобланади. Бундан ташқари, улардан бирининг хонадонидан қирқма ҳолатига келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинди. Ҳозирда Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. | | | |
Show more ...

ДХХ - қурол.mp4

4 128
18
❗️"Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
4 502
2
📣 17 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар: 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Мукаррам Нурматова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари 😉😉😉😉😉 🗣 Матбуот анжумани ⚫️Мавзу: Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва бу борадаги билимларини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: Миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ишлар ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Ғайратулла Шукуров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар ⚫️Вақти: 15:00 ⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 😉😉😉😉😉 ❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади. | | | | |
Show more ...
4 751
0
76300 та юк автотранспорти текширувдан ўтказилди 2024 йил 5 апрелдан 5 майга қадар Республикамизнинг барча ҳудудларида “Биз автомобиль йўллари тармоғининг соз ҳолатда сақланиши тарафдоримиз” шиори остида назорат ойлиги тадбирлари давомида Транспорт назорати инспекцияси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамкорлигида 750 та қўшма рейд тадбирлари ўтказилиб, 76300 та юк автотранспорти текширувдан . 755 та автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмилаштирилиб шулардан, вақтинчалик сақлаб туриш учун 268 та транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган. | | | |
Show more ...
5 714
9
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот котиби тайинланди Мусаев Неъмат Жўрабоевич Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг матбуот котиби лавозимига . Н.Мусаев Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Мовароуннаҳр" нашриёти бўлимларида турли вазифаларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди. | | | |
5 023
17
Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди Жорий йилнинг 18 май куни Самарқанд шаҳрида триатлон ва паратриатлон бўйича "World Trathlon Cup Samarkand - 2024" ва "World Trathlon Para Cup Samarkand - 2024" Жаҳон кубоги мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионати беллашувлари . Шу муносабат билан, бугун, 16-май куни Самарқанд шаҳрида жойлашган "Hilton Regency" меҳмонхонасида халқаро мусобақалар олдидан ташкилотчилар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Халқаро Триатлон федерацияси ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар расмийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. | | | |
Show more ...
5 240
11
❗️96- ва 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракат вақтида совутиш тизими (кондиционер) ни ёқмаганлиги юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат берди. | | | |

IMG_0512.MP4

5 645
9
❗️Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди АОКАда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида балиқчиликни ривожлантиришда интенсивлаштиришнинг аҳамияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. 🖊Балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, республикамизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бўйича: ⏺Венгрия билан мавжуд балиқлар наслини янгилаш ва янги балиқ турларини иқлимлаштиришга ихтисослашган “Наслчилик маркази”ни ташкил этиш; ⏺Хитой давлати билан “Қизил китоб”га киритилган балиқ турларининг популяциясини тиклаш; ⏺Балиқлар учун ем ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жаҳондаги етакчи ем ишлаб чиқариш компанияларининг филиалларини республикамизда барпо этиш масаласи юзасидан Нидерландия ҳамда Эрон давлатлари билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ ✅Личинка ишлаб чиқаришга ихтисослашган 7 та (қуввати 350 млн.дона) инкубация цехлари ишга туширилиб, уларнинг сони 113 тага (қуввати 5,2 млрд.дона) етказилди. ✅ Балиқ чавоқлари етиштиришга ихтисослашган 270 гектар (қуввати 14 млн.дона) майдонда репродуктор ҳавзалар ишга туширилди ва уларнинг майдони 7,6 минг гектарни (қуввати 496 млн.дона) ташкил этди. ✅Юқори протеинли 3 та (қуввати 12 минг тн) омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши эвазига уларнинг сони 48 тага қуввати 438 минг тоннага етказилди. 🗣 | | | |
Show more ...
4 518
11
❗️ Балиқчиликни ривожлантиришда интенсивлаштиришнинг аҳамияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар АОКАда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
5 141
4
❗️2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида давлат буджетидан соҳалар кесимида 1-чоракда режалаштирилган маблағлар тўғрисида маълумот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати. | | | |
4 915
5
❗️Сармишсой ва унинг ҳудуди билан боғлиқ етти минг йиллик тарих инсоният кўз олдида вайрон бўлиши мумукин мазмунидаги хабарлар юзасидан Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди. Маълумки, «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 майдаги «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Навоий вилояти Навбаҳор туман ҳокимининг 2009 йил 14 июлдаги тегишли қарори биноан туман кадастри томонидан 5000 га майдон музей-қўриқхона учун алоҳида белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2019 йилда «Сармишсой» давлат музей-қўриқхона ҳудудидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишда олтин изловчиларга ер ажратиб берилган ва қазишма ишлари олиб борилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 11-иловасига асосан ушбу музей-қўриқхонасининг қўриқланадиган теграларининг чегаралари қайта белгиланди. Ҳозирги вақтда «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидан олтин қазиб олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиб бериш ҳолатлари мавжуд эмас. | | | |
Show more ...
4 936
8
❗️Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага қабул бошланди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова маълум қилди. ✅Магистратурага танлов ваколатли давлат органларининг суриштирув ва тергов фаолиятини амалга оширувчи тузилмаларида ҳамда прокуратура органларида камида 3 йил хизматни ўтаган «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари) орасида ўтказилади. ✅Магистратуранинг «Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқитиш бепул асосда амалга оширилади. ✅Ўқишга қабул қилинган ходимларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади. ✅Ўқиш кундузги таълим шаклида бир йил давомида амалга оширилади. Мазкур мутахассислик бўйича жами 47 та қабул параметрлари тақсимланмоқда. ✅Номзодлар томонидан ҳужжатлар 10 майдан 10 июнга қадар Олий таълим, фан ва Инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг “mydtm.uz” электрон платформаси (www.my.uzbmb.uz) орқали тақдим этилади. 🗣 | | | |
Show more ...

tg.mp4

5 429
20
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН Статистика агентлиги директори (олдинги Давлат статистика қўмитаси) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдурасулов Усмон Рустамович 1990 йил 16 майда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди. У.Абдурасулов 2016-2019 йилларда “Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетасида, Давлат статистика қўмитасининг турли лавозимларида фаолият юритган. | | |
5 463
17
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН Фанлар академияси президенти матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шарафова Гулноза Рустамовна 1991 йил 16 майда Навоий вилоятида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди. Г.Шарафова 2018-2022 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультемедиа марказида ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясида фаолият юритган. | | |
5 209
7
15 май - Халқаро оила куни | Оила - бу биз борадиган энг хавфсиз жой. Уни асранг... Олий суд ахборот | | | |

Оила ока.mp4

5 839
29
❗️Ижтимоий тармоқ саҳифаларида «Тошкент шаҳридаги 209-мактабда ёнғин чиқди» сарлавҳаси билан видео хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади. Бугун, 15 май куни соат 14:37 да Мирзо Улуғбек туманидаги 209-сонли умумтаълим мактаби биносининг иккинчи қаватидаги электр энергияси узатиш тармоғида қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган. Воқеадан хабар топган мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари зудлик билан «1050» қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. Ёнғинга қарши кураш ва ўт ўчириш бўлинмаси ходимлари 3 дақиқада тезкорлик билан воқеа жойига етиб келишган. Ўз вақтида қилинган мурожаат натижасида соат 14:45 ларда ёнғин бартараф қилинган. Ҳеч ким жабрланмаган ва мактаб талафот кўрмаган. Ўқув жараёнининг иккинчи навбатида дарс машғулотлари давом эттирилганлигини билдирамиз. | | | |
Show more ...
5 901
2
❗️Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жума шаҳрида котлован - хандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилгани юзасидан тарқалган хабар бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ахборот хизмати дастлабки маълумот сифатида қуйидагиларни маълум қилди: Мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган. Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз. | | | |
Show more ...
5 156
9
❗️Эндиликда шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни «АТТО» мобил иловаси орқали харид қилишингиз мумкин Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли транспорт» маркази АТТО компанияси билан ҳамкорликда йўловчиларга шаҳарлараро қатновчи автобус чипталарини онлайн харид қилиш имкониятини яратди. 📍Бунинг учун «АТТО» мобил иловасининг «Чипталар» бўлимига ўтиб, автобус белгисини танланг. Бормоқчи бўлган А ва Б манзилингизни ва кунини белгилайсиз (автобус чиптасининг нархи, манзилдан ҳаракатланиш вақти ҳамда бўш жойлар ҳақида батафсил маълумот пайдо бўлади). 🖊Йўловчи сифатида шахсингиз ва телефон рақамингизни рўйхатдан ўтказиб, тўловни амалга оширасиз ва онлайн чиптага эга бўласиз. | | | |
Show more ...

атто автобус шахарлараро.MP4

5 504
32
❗️Ўзбекистон банклари Ассоциацияси бирламчи бозордан автокредит бераётган банклар рўйхатини эълон қилди: 🏦Ипак йўли банк -16, 99% 🏦 Асака банк - 23,5% 🏦 Бизнесни ривожлантириш банк - 23-29% 🏦 Трастбанк - 24% 🏦 Халқ банки - 24% 🏦 ЎзСҚБ - 25% 🏦 Тенге Банк - 25,5% 🏦 Ҳамкорбанк - 25,99% 🏦 Алоқа банк -26% 🏦 МК банк - 26% 🏦 Asia Alliance Bank - 27,99% 🏦 Анор банк -33% Маълумот учун, айни кунларда, 35 та  тижорат банкларидан 18 тасида автокредит . Бирламчи бозор учун фоиз ставка - 16% дан 33% гача. | | | |
Show more ...
4 902
62
⚡️Тошкент вилоятида ер назорати тадбирлари кучайтирилмоқда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йил бошидан олиб борилган назорати тадбирларида жами 1 511 та ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Энг кўп ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган: 🔹Бўстонлиқ тумани - 125 та; 🔹Янгийўл тумани - 117 та; 🔹Янгийўл шаҳри - 81 та; 🔹Паркент тумани - 77 та. Айни кунларда эса вилоят ҳудудларида ер назорати кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Бунда қуйидагилар назарда тутилган: *️⃣дронлар ёрдамида назорат тадбири олиб бориш; *️⃣космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликларни аниқлаш; *️⃣аниқланган ҳолатларни махсус планшетлар ёрдамида тизимга киритиш ва онлайн назорат қилиш; *️⃣жиноят аломатлари бор, яъни суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатларни Прокуратура органларига юбориш. ❗️Шу ўринда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси фуқаролардан ноқонуний қурилиш қилмасликларини, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олмасликларни ва эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлганда эса ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказишларини сўраб қолади. | | | |
Show more ...
4 884
31
❗️Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади: 15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Жаннатмакон» МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга, 74-сонли мактаб ҳудудига кирган. Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда. | | | |
Show more ...
5 353
25
❗️“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн жарима қўлланилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди. ✅Вазирликка 2024 йил 1-чорак бўйича келиб тушган жами 35 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 76 фоизи қонуний ҳал этилди. ✅Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди. ✅Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 179 та тақдимнома киритилди, 3 830 нафар шахслар маъмурий, 1 169 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди. ✅Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда. 🔵19 858 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди; 🔵53 314 та ЯТТ давлат рўйхатидан ўтказилди; 🔵давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари сони 355 тага етказилди. ✅Судларга 189 млрд. сўмга яқин 3 030 та даъволар (аризалар) киритилган. 📝 | | | |
Show more ...

tg.mp4

5 242
25
❗️ОАВларда «Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда» мазмунидаги хабар юзасидан Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий муносабат берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957 йилда туғилган У.М. (аёл киши) келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган. Ўз мурожаатида унинг набираси Н.С. (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажонлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган. Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга ўз муносабатини билдирган. 📌Бу борада қўшимча маълумот берилади. | | | |
Show more ...
4 913
16
❗️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида давлат хизматлари онлайн-платформаларга ўтказилиб, кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш ва “инсон омили”ни камайтириш орқали коррупсиявий ҳолатларнинг олди олинмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Юнусов маълум қилди. ✔️Импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт карантин рухсатномаси (ИКР), экспорт қилинувчи маҳсулотларга эса фитосанитария сертификатларини, лаборатория хулосаларини расмийлаштириш ва бериш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган. ✔️Агентлик мутахассислари томонидан “E-fito” электрон платформаси, “Aгрокўмакчи” мобил иловалари яратилган бўлиб, бугунги кунда фитосанитария соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тўлиқ ушбу тизимлар орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди ҳамда мурожаатчи ва аризани кўриб чиқувчи ижрочи ходим ўртасидаги бевосита муносабат чекланди. ✔️Агентлик тизими ходимлари томонидан эҳтимолий коррупсиявий ҳолатларнинг содир этилиши юзасидан хабар бериш учун алоҳида алоқа каналлари (ишонч телефони, телеграм-бот, электрон почта манзили) ташкил қилинган бўлиб, уларнинг 24 соат ишлаши таъминланган. ✔️Коррупсиявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимларда фаолият олиб борувчи 294 нафар ходим билан коррупцияга қарши махсус ўқув дастури бўйича ўқитиш ишлари амалга оширилди. 📌 | | | |
Show more ...

tg.mp4

4 921
10
❗️Адлия вазирлигининг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти сарҳисоби АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
5 059
3
❗️ Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар АОКАда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Юнусов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📢 | | | |
5 590
3
📢 15 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Улуғбек Юнусов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Адлия вазирлигининг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти сарҳисоби ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 | | | | |
Show more ...
5 698
1
Бу йилги "Олтин қалам" Миллий танлови совриндорлари орасида давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарларининг ҳам эътироф этилганлиги алоҳида эътиборга сазовор. 🏆Миллий танловда телевидение йўналишида "Ўзархив" агентлиги матбуот котиби, "Архивариус" кўрсатуви муаллифи Анваржон Алиев 2-ўрин ғолиби деб эълон қилинди ва мукофот топширилди. 🏆Шунингдек, "Жамият тартиботини энг яхши ёритганлар учун" махсус қўшимча рағбатлантирувчи мукофот билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Бобур Туляганов тақдирланди. | | | |
Show more ...
6 766
18
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни | | | |
6 412
8
Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилади Президентнинг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармон билан молиявий механизмлар, солиқ имтиёзлари ва текширувлари, божхона имтиёзлари, халқаро ҳамкорлик ва янги объектлар қурилишига тегишли янгиликлар жорий қилинади. Ушбу чоралар Ўзбекистонни тўқимачилик соҳасида глобал хабга айлантириш мақсадида амалга . | | | |
Show more ...

IMG_8823~1.mp4

6 320
12
❗️2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартарнсхизмат" АЖ ахборот хизмати маълум қилди. Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади. | | | |

IMG_0421.MP4

5 937
36
🚗 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон автомобил бозорида апрель ойи якунларини сарҳисоб қилди Апрель ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 19%га камайиб, 88,3 мингта автомобилни ташкил этди. ⏺Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида пасайиш динамикаси кузатилмоқда. Бироқ, апрель ойида ушбу сегментнинг пасайиши секинлашди, ой давомида сотувлар март ойидаги 17%га нисбатан 10%га пасайиш билан деярли 20 мингта автомобилни ташкил этди. ⏺Енгил автомобиллар иккиламчи бозори 21,2%га қисқарди. Апрель ойида рўйхатга олинган автомобиллар сони қарийб 59 мингтани ташкил этди. ⏺Хорижий енгил автомобиллар бозори 15,3%га камайди. Апрель ойида жами 2 мингта хорижий автомобил сотилган. Электромобиллар бозори апрель ойида юқори савдо кўрсаткичларини намойиш қилди. Апрель ойида енгил электромобиллар сотуви 2,9 мингтани ташкил этди, бу март ойидаги кўрсаткичга нисбатан 23,2%га кўпроқ. | | | |
Show more ...
5 350
9
👍Самарқанд шаҳридаги Осиё хотин-қизлари форумининг иккинчи куни давом этмоқда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати | | | |

video_2024-05-14_14-34-27.mp4

4 947
11
❗️"Тошкент-3" терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда. Шундай қилиб, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади. | | | |
Show more ...
6 933
21
❗️Май ойида 14,5 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр тармоқлари, 1 дона подстанция трансформатори, 4 дона ўчиргич, 1 дона компрессор қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов маълум қилди. ⚡️Жорий йил май ойида 125 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли линиялар, 24 дона подстанция трансформатори, 98 дона ўчиргичлар жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. ⚡️Январь-май ойида 384,196 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 2 дона подстанция трансформатори, 15 дона ўчиргичлар, 4 дона компрессор қурилмаси мукаммал таъмирланди. ⚡️"Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасига асосан 220 ҳамда 500 киловольт кучланишли юқори кучланишли подстанцияларнинг ўрнатилган қувватлари ошириб борилмоқда. ⚡️2024 йилнинг якунига қадар АТ-1 3х67 мегавольт амперли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 мегавольт ампер қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилиши режалаштирилган. | | | |
Show more ...

tg.mp4

6 326
9
⚡️ Юқори кучланишли подстанция ҳамда магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари АОКАда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📢 | | | |
5 501
2
❗️Ижтимоий дафтарга, ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш бўйича “Е-auksion” электрон савдо платформасида алоҳида тоифа (категория) очилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ бошқарма бошлиғи Зоҳиршоҳ Жўраев маълум қилди. ⏺Эндиликда ушбу йўналишда электрон онлайн-аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома 15 календар кун олдин, такрорий савдода эса 5 календар кун олдин эълон қилинади. ⏺Лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15 фоиз миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади. ⏺Онлайн-аукцион савдо натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади. ⏺Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари ғолибларига уларнинг танловига кўра ер участкаси нархини уч йил муддатда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди. ✔️ | | | |
Show more ...

tg.mp4

15 672
95
❗️“E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш бўйича ўтказилган аукцион савдолари АОКАда Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ бошқарма бошлиғи Зоҳиршоҳ Жўраев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📌 | | | |
5 246
5
❗️Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз аъзоларининг манфаатини кўзлаб, судга киритган даъво бўйича даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятини ўз зиммасига олади Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Олий суд Пленуми қарорининг 13-бандида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунда кўрсатилган ажримлар устидан ҳам апелляция ва кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкинлиги белгиланди. 🖊Пленум қарорининг 27-банди учинчи хатбошисида: ✅ агар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори билан билдирилган талаблардан бирини ёки бир нечтасини кўрмасдан қолдирган, бошқа талаблар бўйича иш юритишни тугатган, қолган талабларни эса, мазмунан кўрган бўлса; ✅ апелляция ёки кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилгани ҳақидаги хулосаси билан келишмаса, Иқтисодий процессуал кодекснинг 279-моддаси бешинчи қисми 6-банди ва 302-моддаси бешинчи қисми 6-банди талаблари бўйича ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб, ҳал этилиши белгиланмоқда. 🗣 | | | |
Show more ...

tg.mp4

8 949
42
👨‍⚖️Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 🗣 | | | |
6 319
9
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси матбуот котиби Истамов Дилшод Савретдинович 1976 йил 14 майда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди. Д.Исматов 1995-2019 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган. | | |
5 124
9
📢 14 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш бўйича ўтказилган аукцион савдолари ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Зоҳиршоҳ Жўраев, Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ бошқарма бошлиғи 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Юқори кучланишли подстанция ҳамда магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Улуғбек Ўринов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 | | | | |
Show more ...
5 218
7
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! Жорий йилнинг 14-май куни Христиан динининг “Ота-оналарни хотирлаш” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан ушбу динга мансуб аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, К-1 “Буюк ипак йўли метроси М.Юсуф (Доғистон) кўчаси – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)”, К-2 “Қўйлиқ деҳқон бозори – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)” йўналишида вақтинча ҳаракатланувчи (бир кунлик) автобуслар ҳаракати йўлга . Мазкур йўналишларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан МАН РР3 (сайёҳлик) русумли катта сиғимли автобуслар соат 7:00 дан 18:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади. Ушбу йўналишларда йўлкира нархи 5 000 сўм. Шунингдек, эслатиб ўтамиз, “1-сонли қабристон” (Боткин кўчаси) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади: 1-сонли “Ҳумоюн мавзеси – Тошкент МУМ”; 14-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”; 16-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”; 21-сонли “Қорасув 1-мавзеси – Тошкент МУМ”; 30- сонли “Олмос маҳалласи – Тошкент МУМ”; 80- сонли “М.Юсуф кўчаси – Жанубий вокзал”; 96-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа – Машинасозлар метроси”; “2-сонли қабристон” (Дўмбиробод) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади: 17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори”; 98-сонли “Чилонзор буюм бозори - Ўзбекистон меҳмонхонаси”. | | | |
Show more ...
5 638
16
Осиё хотин-қизлари форуми Азиатского форума женщин — of the Asian women's forum
6 255
6
Осиё хотин-қизлари форуми Азиатского форума женщин — of the Asian women's forum
10
0
⚡️Янги Ўзбекистоннинг аксилкоррупция ислоҳотлари факт ва рақамларда Агарда сиз коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Call-маркази» – 1253 ёки электрон платформаси орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. | | | |

IMG_2230.MP4

8 074
33
❗️Интерактив киоскалар қандай ишлайди? Мазкур киоскаларда ҳозирда 37 та хизмат кўрсатилади. Йил якунига қадар туман марказидан узоқда жойлашган маҳаллалар ва аҳоли гавжум бўлган жойларда 1 500 та интерактив киоскалар жойлаштирилади ҳамда интерактив киоскалар орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 70 тага етказилади. | | | |

10,05,2024_INFOKISOK_BAXTIYOR AKA ТГ.mp4

6 803
16
✈️ Ёз-2024 мавсумида Silk Avia авиакомпанияси томонидан Тошкент-Иссиқ-кўл-Тошкент йўналишида июнь-август ойларида парвозлар амалга оширилиши режалаштирилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди. ⏺Жорий йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, Silk Avia авиакомпанияси томонидан хафтасига 66 та авиапарвоз амалга оширилган бўлса, 20 февраль ҳолатига кўра парвозлар сони 104 тага етказилди. ⏺Ҳозирги кунда авиакомпания томонидан маҳаллий йўналишларда амалга оширилаётган парвозларлар сони хафтасига 156 тага етди. ⏺1 апрелдан бошлаб, авиакомпания Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида хафтасига 7 маротаба, Нукус-Мўйнак-Нукус йуналишида эса хафтасига 3 марта авиапарвозлар йўлга қўйилди. 🖊Қуйидаги йўналишлар бўйича авиақатновлар сони оширилди: 🔒Тошкент-Термез-Тошкент йўналишида парвозлар сони хафтасига 14 тага, 🔒Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида парвозлар сони хафтасига 7 тага, 🔒Тошкент-Фарғона-Тошкент йўналишида парвозлар сони хафтасига 7 тага, 🔒Тошкент-Навои-Тошкент йўналишида парвозлар сони хафтасига 5 тага, 🔒Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида парвозлар сони хафтасига 14 тага етказилди. 🗣 | | | |
Show more ...

tg.mp4

6 096
19
🦠 “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан АОКАда “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: ✈️ | | | |
5 255
1
📈ОКМКда 4 ойда 177,7 млн долларлик экспорт амалга оширилди Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024-йил январ-апрел ҳолати бўйича прогноз 105%га | | | |
5 584
9
💬 Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Осиё хотин-қизлари форумидаги Бугун хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий-академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги фаол иштирокини таъминлаш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, жаҳон миқёсида сиёсий-иқтисодий беқарорлик ҳолати давом этаётган, турли низолар, янги хатарлар хавфи юқори бўлаётган бир шароитда мазкур масала долзарблиги янада ошмоқда. | | | |
Show more ...
15 103
62
❗️Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган 236 нафар болаларда аниқланган турли муаммоларни ҳал этиш учун “Меҳр дафтари”дан 2 млрд. сўм пул маблағлари ажратилиши таъминланди АОКАда Бош прокуратура мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алиментга оид ундирув борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди. 🖊Ўрганишларда, прокуратура органлари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида: 🔵мактаб-интернатларига 749 дона зарур дарсликлар етказиб берилиши; 🔵 4 717 нафар бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши, касаллиги аниқланган 303 нафарининг соғломлаш-тирилиши; 🔵чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижалари бўйича соғломлиги аниқланган 1 036 нафар болани белгиланган тартибда ўқишни давом эттириш учун умумтаълим мактабларига ўтказиш чоралари кўрилиши; 🔵 эҳтиёжи бўлган 31 нафар сколиоз билан касалланган болага протез-ортопедия мосламалари топширилиши; 🔵тиббиёт жиҳозларига эҳтиёжи бўлган мактаб-интернатларига 9 турдаги тиббиёт жиҳозлари етказиб берилиши; 🔵Бўстонлиқ туманида жойлашган “Булоқча” номли оромгоҳ бино-иншоотлари билан бирга Чиноз туманидаги 4-сонли мактаб-интернати балансига ўтказиб берилиши таъминланди. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ ✅Эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида ўтказилган 2 217 (1 793) та тарғибот тадбирлари натижасида 55 (93) та эрта никоҳ ҳолатларининг олди олинишига эришилган. ✅Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 545,7 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирилди. ✅Қарздорликни тўлаш истаги бўла туриб, бироқ иш ўрнига эга бўлмаган 9,5 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди. 📝 | | | |
Show more ...
10 396
38
❗️Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алиментга оид ундирув борасидаги ишлар ҳақида АОКАда Бош прокуратура мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: ▶️ | | | |
4 690
5
❗️Жорий йилнинг 1-май ҳолатига йил бошидан жами 3 735 дона техника эгаларига етказиб берилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзагролизинг» АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева маълум қилди. ✅Шундан 3 403 дона техника лизинг шартномалари асосида реализация қилинди (ўтган йилнинг шу даврида 858 дона техника лизинг асосида етказиб берилган). ✅Январ-апрел ойларида ҳудудларда фермер хўжаликлари ва кластерлар билан ишлаб, жами 8 914 дона қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича шартномалар имзоланди, шундан 4 234 таси бўйича бўнак тўловлари шакллантирилди (108 фоиз). ✅Ҳозирги кунда республикамизда ишлаб чиқарилган ва зарур сертификатга эга бўлган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги техникасини 10-йилгача муддатга, лизинг маржаси 19 фоиздан ошмаган ҳолда лизинг асосида етказиб бериш имконияти мавжуд. 📌 | | | |
Show more ...

tg.mp4

5 182
6
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари қўҳна Самарқандда, 16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia 2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида анъанавий XVII халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференция доирасида Халқаро ҳамдўстлик форуми, соҳа юзасидан матбуот анжуманлари, илмий-амалий семинар-тренинглар, Марказий Осиё давлатларидаги кутубхоналар директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари, ялпи мажлис, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади. Оммавий ахборот воситалари ва медиа вакиллари, илм иштиёқида бўлган барча соҳа мутахассисларини 14-17 май кунлари Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтадиган Central Asia 2024 XVII халқаро конференцияга таклиф қиламиз! | | | |
Show more ...
5 284
11
Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми. Унда 30 дан ортиқ хорижий давлат ва халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар – Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, 40 дан ортиқ хорижий давлатнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, аёл раҳбарлар, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳаларнинг жами 400 га яқин вакиллари ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этмоқда. 🎞 Форум иш жараёнларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин. | | | |
Show more ...
5 129
13
❗️Қишлоқ хўжалигини лизинг асосида техника билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги халқаро ҳамкорлик юзасидан АОКАда «Ўзагролизинг» АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: ▶️ | | | |
5 173
1
📣 13 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар: 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалигини лизинг асосида техника билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги халқаро ҳамкорлик ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, «Ўзагролизинг» АЖ ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 🗣 Матбуот анжумани ⚫️Мавзу: Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алиментга оид ундирув борасидаги ишлар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Бош прокуратура мутасаддилари ✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси ⚫️Вақти: 16:00 ⚫️Иштирок этади: Дилором Каимбаева, “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади. | | | |
Show more ...
4 592
2
💬 Сенат Раиси Самарқандда “БМТ Аёллар” тузилмасининг минтақавий директори билан учрашув ўтказди Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги муносабатлар тарихида энг юқори даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, кейинги йилларда гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, имкониятларини кенгайтириш йўналишида “БМТ Аёллар” тузилмаси билан ҳамкорлик янги босқичга чиққани . Мулоқот чоғида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси билан Тузилма ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, гендер бюджетлаштириш, гендер статистикаси ҳамда гендер аудит йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш, илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича фикр алмашилди. Муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда аниқ йўналишларни белгилашга келишиб олинди. | | | |
Show more ...
3 953
7
#unwomen Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми . Форум очилиш маросими ва унинг доирасидаги тадбирларнинг сифатли фото ва видеолари (rb.gy/hdcr44), Форум ва панел сессиялар пресс-релизлари, иштирокчиларнинг нутқлари (rb.gy/fldc761) учун юқоридаги медиабанк онлайн хостингдан фойдаланишингиз мумкин. | | | |
Show more ...
6 201
15
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio