Туркиялик таниқли хонанданинг концертига ташриф буюринг!
Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 19:30 да Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” (“Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган) стадионида туркиялик таниқли эстрада хонандаси Рафет Эл Романнинг концерти бўлиб ўтади.
Мазкур концерт учун чипталар нархи 30 минг сўм этиб белгиланган.
Чипталар 31 май соат 9:00 дан бошлаб, Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғи дарвозаси олдидаги (“Асакабанк” рўпарасидаги дарвоза), “Афсоналар водийси” тематик боғи марказий дарвозаси олдидаги, “Сардоба” даҳасидаги “Мегаполис” савдо мажмуаси олдидаги, Давлатобод туманидаги “Камолот” боғи олдидаги, шунингдек, “Марказий” стадиони кассаларида сотувга чиқади.
Чипталарни харид қилишга шошилинг ва туркиялик таниқли қўшиқчининг дилрабо куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлинг, азиз ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Show more ...