الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

all posts Rasul Kusherbayev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/ @rasul .kusherbayev • tiktok.com/ @rasul .kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev 
Show more
103 782-32
~38 566
~6
48.66%
Telegram general rating
Globally
13 953place
of 78 777
534place
of 2 295
In category
309place
of 1 704
Posts archive
Ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас! Сенат томонидан Уй-жой кодексига, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ҳамда Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.   Қонунда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилган.   Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланмоқда.   Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштиришни таъқиқланиши белгиланган янги норма киритилмоқда. 👉
Show more ...
7 880
47
❗️Сенат «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди. Қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда. Эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизини ташкил этади. 👉
16 346
39
Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити бўлиб ўтади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига роппа-роса 30 йил тўлди. Бу даврда ўзаро алоқалар йилдан-йилга ривожланиб, кўпгина соҳаларда ҳамкорлик олиб борилди ва бу жараён давом этмоқда. Бўлажак ҳам дўстона муносабатларнинг янги саҳифаси очилишига шубҳа йўқ. Хуллас, режалар катта! 👉
19 391
18
2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди. 🇺🇸 Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда: — Экспорт назоратининг қоидалари; — Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар; — Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар; — Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари. 🏦 Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган. 🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда. 📌 UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади. Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг. Батафсил: 🌏 | 🚀 |📷 | ☎️ 998788880800
Show more ...

usa finalk tyekst .mp4

21 307
16
Тошкент вилоятида дарахт кесган фуқаро суд ҳукми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Фуқаро томонидан Ўртачирчиқ тумани, Машъал маҳалласи ҳудудидаги 5 та кўп йиллик шарқ чинори ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 247.180.000 сўмлик моддий зарар етказилган. 👉
42 730
102
Тиббиётчилар дарди: бизни маошимизни кейинги ойда қўшиб берармиш Ассалому алайкум ўртоқ Кушербоев! Биз Тошкент вилояти, Чиноз тумани тез тиббий ёрдам ходимлари сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Бизни ишхонамиз 2022 йил сўнгида Нурафшон шаҳрига Республика Тез тиббий ёрдам марказига бириктирилган. Масофа узоқ. Бухгалтериямиз ҳам Нурафшон шаҳрида жойлашган. Апрель ойи учун бериладиган маошларимиз баъзи сабабларга кўра 15 кунга кечикди. Лекин айрим ходимларимизга, жумладан менга ҳам ойлик маошим тушмади. Апрель ойида аванс ҳам тушмаган. Бухгалтеримизга телефон қилсак жавоб бермайди. Бухгалтеримизни айтишига кўра, бизни маошимизни кейинги ойда қўшиб берармиш. Кейинги ойгача кредитларимиз, комунал тўловлар нима бўлади? Илтимос бизга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Чиноз тез тиббий ёрдам ходимлари номидан тиббиёт ходими Фарход Мавлянов 👉
Show more ...
26 679
41
❗️"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Азимов Дилшод Суръатович лавозимидан озод этилди. Сабаби номаълум. 👉
28 563
96
Халқ муаммолари Президент ва парламентга етиб бормаяптими? Хотиралар қисқа. Шу боис масъулларга тўрт йил олдинги ушбу видеони яна бир бор эслатмоқчимиз. Балки улар эсдан чиқаргандир, аммо жамоатчилик унутмади, ҳамон кутаяпти. Видеода давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ажойиб ғоя ва ташаббус ҳақида гап боради. Афсуски халқ ва жамоатчилик фикрини эшитишга, халқ дардини Президентга етказишга ва коррупцияга қарши курашда ёрдам берадиган ушбу ташаббус ҳамон амалга ошмади. Бу борадаги бажарилмаяпти. Бунчалик очиқ ва ошкора тарзда Президент ташаббуси, Фармонини бажармаслик Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бўлса керак. Бундан келиб чиқадики, демак халқ дардини бугун Президентга ҳам парламентга ҳам етказадиган кўприк йўқ. Яна ўша савол: жамоатчилик палатасига нима бўлди, Президент фармони қачон бажарилади? 👉
Show more ...

file

42 005
134
Бугун Янгиҳаёт туманида Божхона қўмитаси томонидан ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири ўтказилди. Расмийларга кўра, йўқ қилинаётган тамаки маҳсулотларидан 154 320 қутиси 2023 йилнинг август ойида Тошкент шахар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган экан. Умумий қиймати 2 млрд. сўмлик контрабанда бу! Албатта, айбдорлар тегишли жазосини олган (4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш), лекин қанийди шу билан масала хал бўлиб қолса! Булар олиб кираверишади, биз ёқаверамиз. Шуни кириб келмасидан тўхтатиб қолиш наҳотки қийин?! Охирги пайтларда контрабанда тамаки маҳсулотлари улуши ортгани кузатиляпти. Вақт борида тегишли идоралар буни ўз назоратига олишлари шарт.
Show more ...

IMG_4150.MP4

IMG_4158.MP4

IMG_4148.MP4

59 426
93
❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида пойтахтнинг қатор чорраҳалари ва кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция бошланишини қилмоқда. Ишлар асосан тунги вақтда — 22:00 дан 06:00 гача бажарилади. 👉
34 749
29
Rasmiy munosabat! 15-may kuni Surxondaryo viloyati Sariosiyo tumanidagi “Jannatmakon” MFY hududiga kutilmaganda ayiq kelib qolgan. Yirtqich hayvon aholi turar joylariga kirib, insonlar hayotiga xavf tug'dirgan. Ayiqni zararsizlantirish jarayonida yirtqich IIB xodimlaridan biriga tashlangan va jarohat yetkazgan. Shu bilan birga, 74-sonli maktab hududiga kirgan. Holat kutilmaganda yuz bergani, ayiqning tajovuzkor harakat qilgani va maktab oʻquvchilari hayotiga xavf tug'dirganligi sababli tezkor chora koʻrish talab qilingan va yirtqich otib oʻldirilgan. Ayiq jarohat yetkazgan IIB xodimi esa tibbiy tekshiruvdan oʻtkazilmoqda. Ekologiya vazirligi ____ Официальное сообщение! 15 мая в махалле «Жаннатмакон» Сариасийского района Сурхандарьинской области появился медведь. Животное проникло на территорию жилых домов, поставив под угрозу жизнь людей. Медведя попытались обезвредить, однако животное напало на одного из сотрудников УВД, ранив его. Также медведь проник на территорию школы №74, где в этот момент находились ученики. Медведь был агрессивен и угрожал жизни школьников, ввиду чего потребовались оперативные меры, и хищник был застрелен. Сотрудник УВД, подвергшийся нападению медведя, в настоящее время проходит медицинское обследование. Министерство Экологии
Show more ...
40 110
117
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати Рўйхатдаги 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январ ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади. 👉

2_5341561387636246557.pdf

40 224
285
Катта ўғрилар қаерда? Энергетика вазирлигининг тармоқ ва расмий платформаларида ҳар ойда ўнлаб бир типдаги хабарларга кўзингиз тушмаслиги мумкин эмас. Қаердадир фалон истеъмолчи тармоққа ноқонуний уланиб, фалон миллиард сўмлик газ ишлатган, пустон истеъмолчи электр энергиясидан пустон миллион сўмлик зарар келтирган, яна бир муттаҳам эса майнинг ферма ташкил этган. Ва ҳакозо ва ҳакозо. Албатта, энергетикадан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан доимий профилактика ўтказилиши бу тўғри, жазо ва жарималар ҳам шафқатсиз бўлиши керак. Лекин гап шундаки, сиз масалан, бирон марта бирон жойда фалон кон ё заводдан ўзи 600 млн.куб чиқсаям, 500 млн.газ магистрал трубага ўтди, деб кўрсатишипти , пустон ИЭС 500 млн.куб.газ ёқиб, 600 млн.куб кўрсатипти, шу тариқа 100 млн.куб газни ўғирлашипти қабилидаги хабарларни ўқимайсиз. Лекин электрдан 25%, газ 2-5%гача табиий йўқотишларимиз бор, деган айюҳаннослар тинмайди. Балки бу ўзи йўқотишмасдур, балки йўқотиш дейилганинининг катта қисми ўғирликдир? Конлардан бошланиб тегишли хос газзаправкалар-у, ИЭСларда ёпилиб кетадиган ўғирликлардир? Балки энди ўғирликни манбасидан, катта ўғрилар орасида ҳам қидиришни бошлармиз? Кимдир, энергетикларнинг форумида қатнашаётган медиа вакиллари бўлса, халққа юз қаратишни истамаётган вазир ва энергетик корчалонларни қувиб етиб олишса, шу саволни бериб кўришсин.
Show more ...
41 202
81
Дахшат: Андижонда саккиз ёшли қизни поезд уриб кетган. Ота-оналар болаларни имкон қадар назоратсиз қолдирманг, кўчада юришни ўргатинг! 👉

file

40 503
91
Aktual mavzu Ekologiya vazirligidan shar uchirish tadbirlariga cheklov qo’yishini so’rayman🙏💚

IMG_9407.MP4

33 807
55
Аҳмоқликнинг чегараси йўқ: банклар қовун экишга масъул этиб бириктирилибди! Очиқ бозор талаблари асосига қурилмаган, собиқ СССРнинг маъмурий босим ўтказиш усулида давом қишлоқ хўжалиги тизими бу кетишда инқирозга юз тутиши мумкин. Камига банк молия бозориниям ўлдиради. Бугунги замонавий бозор талаби, озиқ-овқат хавфсизлиги нима эканлигини билмайдиган кадрларнинг бу каби бириктирув тескари натижа беришини наҳотки билишмаса? Қачон бош билан соғлом фикрлашга, соғлом қарор қилишга ўтилади? 👉
Show more ...
49 548
533
Хўроз уруштириш ўйини уюштирган шахс қамоққа олинди Фарғона вилояти ИИБ, туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамкорликда Фарғона туманида махсус майдонда хўроз уруштириш ўйини ташкил қилган шахсни қўлга олишибди. Тадбир давомида 2 дона хўроз ва 80 минг сўм пул далилий ашё сифатида расмийлаштирилган. Хавотирлиси, далил сифатидаги хўрозлар судгача ўлиб қолишмаса бўлди. Видеотасвирларга қараганда катта махсус гуруҳ томонидан катта жиноятга чек қўйилган. ☝️Дарвоқе, хўрозлардан фарқли равишда махсус аренада одам уруштиришни ташкил этиш қонунан тақиқланмаган. 👉
Show more ...

file

49 320
505
Кимлар синфдан синфга ўқишга қолдирилади? "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга асосан, йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади. Битирувчилар ва уларнинг ота-онаси буни билиб қўйишлари керак! 👉
60 290
583
Танзила Нарбаева: Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда 13−14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда 30 дан зиёд мамлакат ва хорижий ташкилотларнинг 400 нафарга яқин вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда. Хусусан, БМТ Бош котиби ўринбосари, "БМТ аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус, парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг қатнашмоқда. Тадбирнинг 13 май куни очилиш маросимида нутқ сўзлаган Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда аёллар ҳаёти ва фаолиятига доир амалга оширилаётган ишлар, жумладан хотин-қизлар таълимига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, ўзбекистонликлар турмушида қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилаётганини билдирди. Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табрик йўллади. 👉
Show more ...
32 239
44
❗️Битирувчиларнинг «Битирув оқшомлари»ни ўтказиши ва пул йиғиши тақиқланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқди. ✅ Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари: ➖ жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; ➖ мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; ➖ фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; ➖ мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. ☑️ «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: ➖ турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, назорат имтиҳонлари ва давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашда ўқувчи, битирувчи ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; ➖ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр қилиш; ➖ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши. 👉
Show more ...
46 949
418
Электр ва газ ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан қўйилади? 👉

file

41 943
206
Ўқитувчиларимиз кутаётган қарор лойиҳаси Кўплаб ўқитувчи ва экспертларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқибди. Муҳокамага қўйилган ушбу янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани эски лойиҳадан фарқли равишда бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун "B+" даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса "C" даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган. Маълумот учун, эски лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан РАШ модели бўйича "А" ва "А+" даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса "С+" ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди. Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади. Киринг, кўринг ва ўз таклифларингизни билдиринг! 👇👇👇
Show more ...
Хorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida
49 203
273
Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. ☝️Ҳурматли "ўпкаси йўқ" ҳайдовчилар: ўзингиздан "бировни" ясаб олманг, қоидаларга ва инспекторнинг қонуний талабларига бўсунинг, х... қилманг! 👉
Show more ...
41 048
32
Шавкат Зулфиқор & Расул Кушербаев билан биргаликда ♻️ бошлаган ҳайрли ишни тугатишда сиз ҳам шерик бўлинг 👥 Эҳсон қилиб бешта оиланинг уйига табассум олиб киринг 😊 Қуидаги карта рақамларига 💳 ўз ҳиссангизни қўшинг ва видеони тарқатишда фаол бўлинг 👍 💳 UZCARD: 5614682123489181 💳 UZCARD: 5614681815496330 💳 VISA: 4023060216235894 👉 Россиядагилар учун ☎️ +998 94-434-88-86 🏦 HAMKORBANK 👆 👤 SHAVKATBEK ZULPUKAROV 👤 АДМИН: +998 50-074-66-64 👉 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!        👇    ↔️       👇      ↔️    👇 🌐 | 🌐 | 🌐 🖥 🌐 | Tik Tok         
Show more ...

IMG_2397.MP4

42 510
166
"Activist" қайтадими? Подкастимизнинг бу галги меҳмони "Activist" лойиҳасининг асосчиси, жаоатчилик фаоли Хожиакбар Носиров бўлди. Хожиакбар билан унинг фаолияти давомидаги таҳдидлар, "Activist" лойиҳасининг ёпилилиши, суд жараёнлари ва келгусидаги режалар ҳақида сухбатлашдик. Унинг ҳудудларни ривожлантириш, истеъмолчилик маданиятини оширишга оид фикрлари кўпчиликка қизиқ бўлади, деб ўйламайман. Кўринг ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг: 👇🏻👇🏻👇🏻
Show more ...
XO’P PODCAST № 4 | Activist | Ҳаммаси қандай бошланди ва қандай тугади
Ассолому Алайкум ҳурматли юртдошлар! Расул Кушербаевнинг расмий YouTube каналига хуш келибсиз.Подкастимизнинг ушбу сонида Activist лойиҳаси ҳақида қизиқтирга...
47 219
159
Учинчи имконият Кечаги йиғилишда январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаромиз қайтиб келгани, йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинаётгани айтилди. Худди шу каби жараёнлар янги даврда 2020 йил падемия даврида, кейин 2022 йил баҳорида уруш бошлангач кузатилган эди. Ўтган икки сафар ҳам вазият барқарорлашгач, меҳнат мигрантларимизнинг шимолга қараб йўл олиши яна давом этаверган эди. Гўёки шу билан муаммо ҳам сўрилиб кетгандек эди. Бу сафар қандай бўлади. Меҳнат миграциясининг бир неча ўн йиллик концентрациялашган вектори узил-кесил ўзгарадими? Муаммо ўлароқ кўрилаётган ҳолат аслида бизга берилаётган навбатдаги имконият экани тушуниб етиладими? Қайтган ва яна қайтадиган мигрантларимизнинг қанчасига Давлат раҳбари алоҳида урғу берган тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси имконли соғлом давлатларга йўл очилади? Визасиз режимни кенгайтириш ва осонлаштириш бўйича қандай режалар бор? Бизнинг шимолдан узоқроқ бўлишимизни самимий истовчи давлатлар бизга бу борада қандай ёрдам кўрсата олишади? Давлат ишчи ўринлари ярата олмаслиги ва яратмаслиги кераклиги тушуниб етилдими? Асосий ишчи ўринларини яратаётган кичик бизнесга, эркин тадбиркорликка босимлар ортмайдими? (кўпчиликда шундай хавотирлар бор). Қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйилмайдими?
Show more ...
41 156
32
Суд ҳужжатисиз норасмий тақиқ ва 15 суткалик инсон қадри Икки нафар фуқаро томонидан калтакланиб, якунида ўзи айбдор бўлиб чиқаётган собиқ депутат, фаол Жахонгир Тўлаганов, Сергели тумани ИИБда тезкор вакиллар унга қўпол муомилада бўлишиб, 15 суткага қамаш билан тахдид қилишганини билдирмоқда. Афсуски ИИБ ходимларининг аксар 15 суткалик ишларни суд нотариусдек тасдиқлаб бериши оқибатида айрим ИИБ ходимлари ўзларини "Фиръавн"дек ҳис қилишига олиб келмоқда. Бу тўлиқ суд тизимининг айби. Агар улар ҳар бир ҳолатни ҳақиқий судъя каби текшириб, холис қарор қабул қилишганида инсон ҳуқуқлари бунақа ер бўлмасди. Юқоридаги видеодан хулосалар: Биринчи, ИИБга суд санкция бермаса-да, шахсга норасмий таъқиқ қўйиш ваколати берилган экан. Буни ИИВ изоҳлаши керак. Иккинчи, Сергели тумани ИИБда фуқаронинг ўз ҳуқуқини талаб қилиши 15 сутка қамоққа кетиш билан баробар; Учинчи, ИИБга чақирганда доим телефони бор адвокат билан бориш зарур. Айниқса, Сергели туман ИИБга; Тўртинчи, инсон қадри... 👉
Show more ...

file

47 485
166
Комил Алламжонов телевидениеда катта ўзгаришлар бўлишига ишора қиляпти Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказибди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган. Бундан ташқари, Алламжонов ҳозирда мавжуд муаммолар, жумладан, матбуот эркинлиги рейтингида рўй берган ўзгаришлар, унга таъсир қилувчи омилларни ҳам санаб ўтган. Шунга қарамай, давлат раҳбарининг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари қатъий эканини алоҳида таъкидлаган.
Show more ...
40 506
72
Бу гал "йўл" муаммоси Ижодкор, рассом Эркин Хушматовдан яна бир ижод намунаси. Бу гал ўзимизгагина хос бўлган йўл муаммоси. Бошқа бирор мамлакатда йўлга бундай ёндошув бўлмаса керак. 👉

file

54 810
205
❗️Кимдир Президентга инвестиция камайишининг асл сабабини айтиши керак Очкўз ҳокимларнинг қилмишлари ҳали узоқ вақт Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрнига салбий таъсир қилишда давом этадиган кўринади. Ҳокимларнинг ўз вақтида давлат манфаати ниқоби билан ўз яқинларига бегона шасхларнинг уй-жойларини буздириб, ўрнини бериб юбориши оқибатидаги зарарлар ҳамон қопланмай келинмоқда. Масалан, мана бу ҳолатда Қарши шаҳар ҳокими Гулбахор Джураева исмли шахсга тегишли Қарши шаҳар, Хўжа Хаёл МФЙ, А.Темур кўчаси 26/2-уйни буздириб, ўрнини тадбиркорга . Зўравон ҳокимнинг зулми билан уй-жойидан ажралган фуқаронинг оиласи ҳамон ҳам компенсациясиз, ҳам ерсиз сарсон-саргардон юрибди. Афсуски бу каби мисоллар юзлаб ва балки минглаб топилади. Биз бу ҳақида кўп ёздик ва гапирдик. Янги конституция қабул қилдик, бироқ мулк дахлсизлигига муносабат ўзгармади. Токи билимли ва қонунга итоаткор кадрлар келмагунча ўзгармаса ҳам керак. Майли биз ҳозир асосий иккита фактга аҳамият қаратмоқчимиз: Биринчиси, 2023 йилда Ўзбекистонга молиявий оқим 6,6 млрд долларни ташкил этган. Бунда, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2,2 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 16 фоизга . Иккинчиси, WJP "Қонун устуворлиги" бўйича халқаро  ташкилотнинг сўнгги маълумотларида "Ўзбекистон ҳукумати адолатли компенсацияни таъминлаш орқали қонун устуворлиги(мулк ҳуқуқини) таъминлаш" рейтингида 139 та мамлакат ичида ҳамон 138-ўринда . Бу мулкдорларнинг мулклари қонунга асосан бузилмагани ва ўз вақтида компенсация қоплаб берилмаётганини англатади. ☝️Токи вазият шундай қоларкан, Ўзбекистон кутилганидек инвестицион жозибадорликка эришмайди. Аҳир кимдир давбат раҳбарига инвестиция оқими пасайишининг асл сабаби ҳақида ҳақиқатни айтиши керак. Балки масъуллар ичида шундай мард инсон топилиб қолар. 👉
Show more ...
50 050
114
❗️Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчининг томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади: ➖ енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида; ➖ суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида; ➖ уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорида. 👉
Show more ...
47 977
175
Президент уй сўраган отахонга уй бериш ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимига топшириқ берди. 👉

file

65 195
366
InfinBANK янги турдаги омонатлар ҳақида маълум қилмоқда InfinBANK мижозлари учун янги омонатлар йўлга қўйилди, булар – сўмдаги InFin-Sharqona-23% ва InFin-Premium 7,5% валюта омонатлари. InFin-Sharqona-23%: — Омонат муддати — 24 ой — Минимал миқдор — 1 000 000 сўм — Йиллик фоиз ставкаси — 23% InFin-Premium-7,5%: — Омонат муддати — 24 ой — Минимал миқдор — 1 000,0 АҚШ доллари — Йиллик фоиз ставкаси — 7,5% Бизнинг омонатларимиз мижозларнинг капитали ва шахсий маълумотларини тўлиқ ҳимоя қилишни таъминлаш учун барча хавфсизлик стандартларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган”, — дейилади Реклама
Show more ...
48 608
42
Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди. Госпиталда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари муносиб парвариш қилинмоқда. Бу муассаса мукаммал таъмирланиб ва янги бинолар қурилиб, 2022 йил фойдаланишга топширилган. 
45 277
24
Монополистнинг навбатдаги бир кунлик катта "томошаси" Манбаларнинг билдиришича, шартнома тузиладиган сайт ишламаган, лекин шартномалар тугаган. Ҳар доимгидек, танланган, белгиланган қариндошлар, танишлар шартномаларни ўзаро бўлишиб олишган бўлса керак. Хуллас яшасин адолат, яшасин шаффофлик! 👉

file

file

74 234
639
Эртага катта "томоша" кутилмоқда Монополистнинг , 8 май куни соат 10:00 да 4 500 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун контрактация очилиши режалаштирилган. Барча автомобиллар шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш учун мавжуд бўларкан. Шунингдек, Дамас ва Лабо автомобиллари учун ҳам шартнома тузиш мумкин экан. Қизиқ томони, АВТОМОБИЛЛАР НАРХИ ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛАРКАН. ☝️Қойил шунақасиям бўларканда. Демак, олдинда катта "томоша" кутилмоқда. 👉
57 754
414
Электр ва газ ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ҳарид қилиниб, ўрнатилади? Электр ва газ корхоналари томонидан одамларни чалғитишга бўлаётган уринишлар сабаб, мойи чиқиб кетган бўлса-да яна бир бор эслатмоқчимиз. Унутманг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига : ➖ маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади; ➖ маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади; ➖ тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади. 👉
Show more ...
96 430
1 743
Ҳозирча умумий гаплар, келажакда ҳам умумийлигича қолишига умид қиламиз «Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда АЭС қурилиши бўйича маълумот бераркан: «Ҳозир фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти, ҳеч қандай аниқ гап йўқ. Россия томони ҳам сал умумийроқ гапирмоқда. Лекин, умуман олганда, ҳозир ҳеч нарса йўқ. Фақат умумий гап», изоҳ бериб ўтибди. Хайриятки, ҳаммаси умумий, аниқ гап йўқ экан. Бўлмасам босқинчи Путин бошчилигидаги ҳозирги Россия ҳукумати келажакда Ўзбекистонда қурилиши мумкин бўлган атом электр станциясини Ўзбекистонга босим ва шантаж воситасига айлантириши мумкин. Ёқадими йўқми ҳозирги Россия ишончли ва тинчликсевар дўст эмас, босқинчи бошлиқ агрессор мамлакат. Шу боис, стратегик аҳамиятга эга энергия билан боғлиқ масалада агрессор ва босқинчи мамлакатдан инвестиция киритиш мамлакатнинг энергетик мустақиллиги ва суверенитетини хавф остига қўйиш билан баробар. 👉
Show more ...
46 589
62
Ўз номига автомобил олганнинг ҳолига "вой"лигича қолди Ички ишлар вазирининг буйруғи билан автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари, электромобиллар ва мототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун оширилган тўловлар камайтирилди. Янги тартиб билан автомобиллар ва электромобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар яна БҲМнинг 10 фоизигача камайтирилди. Афсуски, рўйхатга олиш тўлови (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгармади. Маълумот учун: шу йил 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ставкалари 68 бараварга – БҲМнинг 10 фоизидан (34 минг сўм) 6,84 БҲМга (2,32 миллион сўм) ва электромобиллар учун 15 бараварга (1,5 БҲМ ёки 1,15 миллион сўм) ошганди. 👉
Show more ...
54 028
269
Аслида инсон тириклигида қадр топиши, адолатни кўриши керак. Айниқса, ҳозирги ҳукм чиқараётганлар бу ҳақида кўпроқ ўйласин: орадан 80-90 йил ўтиб эмас, инсон айбсиз бўлса ҳозир оқлансин. Ҳозир адолат қилинг, ўлганидан кейин эмас! 👉
49 448
50
Бугун ўринбосарлар куни... Прокурор ўринбосари, ҳоким ўринбосари, электр таъминоти корхонаси бошлиғи ва  ўринбосари, кадастр филиали бошлиғи пора билан қўлга тушди. 👉

file

48 166
251
⚡️Rasman: Rossiyaning TOP universitetlariga GRANT oʻrinlari uchun qabul boshlandi ✅Qulayliklar: • Kafolatli 4 yil BEPUL taʼlim; • Stipendiya; • Patentsiz ishlash imkoniyati; • Transfer xizmat; • Yotoqxonalar; • 10 dan ortiq shaharlar; • 30 dan ortiq yoʻnalishlar; • Oʻzbekistonda turib onlayn oʻqish. 🤩 30-maygacha firma xizmatidan 20% chegirma mavjud! ☎️ Murojaat uchun: 998940031001 | 998334961001 998999861001 | 998999841001 👩🏻‍💻Onlayn murojaat: Telegram | Instagram | 🇷🇺Telegram
Show more ...

file

50 433
116
Биз қачон ўзимизни бахтли ҳис қиламиз? Эътибор берганмисиз, бахт биз ўйлагандек забт этиш мураккаб чўққи эмас, у оддий нарсаларда. Шунчаки жамият талаблари, мияда шаклланган стереотиплар сабаб биз ўзимизни тўлиқ бахтли ҳис қила олмаймиз, бахтни ташқи омиллар билан боғлаймиз. Аслида эса уни шунчаки кўриш ва ҳис қилиш керак бўлади. янги сонида айнан шу мавзу атрофлича муҳокама қилинибди. Қизиқ фикрлар ва инсайтлар бор, кўришни тавсия қиламан.
Baxt siri nimada?
Katta ehtimol bilan siz “baxtli bo‘ling” degan tilakni ko‘p marotaba eshitgansiz. O‘zingiz ham boshqalarga shunday tilak bildirgansiz. Xo‘sh, biz hammamiz intiladigan va o‘lchami yo‘q bu hissiyot aslida nima? Kim uchundir baxt - bu biror moddiy farovonlik, kim uchundir munosabatlardagi uyg‘unlik, yana kimdir uchun ishdagi muvaffaqiyat. Ammo baxt bu yakuniy natija, yo‘lning oxiri emas, balki ancha keng tushuncha. +1 Podcast’ning navbatdagi sonida qalbshunos Ravshanbek To‘rabekov “Baxt nima?” degan savolga ezoterika nuqtayi nazaridan javob berdi hamda hodisalarga munosabatni o‘zgartirish orqali baxtni his qilish bo‘yicha ba’zi instrumentlar bilan bo‘lishdi. Tomosha qiling va, albatta, fikr va takliflaringizni bildiring - biz uchun bu juda qadrli!
45 248
101
Энди байроқ хонадонимизда ҳам доимо туради Илгари телевизорда чет элликлар уйларига байроқ илишганини кўрардик. Яқинда қонунлар ўзгариб, энди биз ҳам хонадонларимизга байроқ илишимиз мумкин. Бу имконият шахсан мен учун фахр ва ғурур бағишлайди. Ҳукумат ҳар беш йилда ўзгаради, бироқ ватан абадийдир. 👉

file

69 691
382
Экологларга ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган. Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган. Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Show more ...
59 816
55
📣 Оширилган энергия тарифлари, самарасиз субсидиялар, тақчил бюджет, имтиёздаги монополистлар, йўл қўйилаётган иқтисодий хатолар, олигархларнинг қонунларга таъсири ва эркин сайловларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида иқтисодчи Отабек Бакиров билан очиқ сухбат. Кўринг ва мулохаза қилинг. Батафсил қуйида: 👇👇👇
XO’P PODCAST № 3 | Отабек Бакиров | Қонунлар қандай қилиб йўқолиб қолиши мумкин?
#rasulkusherbayev #бюджет #дефицит #saylov #monopoliya #xatolar #narx #ўзбекистон #2024 #бугун #тренды #тренд #расулкушербаев #Ошаётганнархлар #тақчилбюджет #монополистлар #хатолар #эркинсайловлар
58 862
171
Менимча бошқа бирор соҳада бунчалик оғир юк(нагрузка) йўқ. Хатто ҳарбийлар, ички ишлар, депутатларнинг иши ҳам ўқитувчиларникидан кўра енгилроқ. Улар олдида таъзимдаман. Ўқитувчиларнинг иш юкламасидан келиб чиқиб, улар энг юқори маош олувчи касблар қаторида бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. 👉

file

145 961
2 043
Ёмон сигнал: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлаган «Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилотининг 2024 йилги рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллабди. 2023 йилда Ўзбекистон 137-ўринда эди. Маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда ҳокимиятни танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда. «Расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўзини-ўзи цензура қилиш кенг тарқалган», дейилади маълумотда. ☝️Агар шундай бўлса, унда мен ҳеч нарса демадим, менда айб йўқ... 😭 👉
Show more ...
58 228
80
2024 йилнинг ўтган 4 ойлик даврида жамланган бюджет тақчиллиги 25,6 трлн.сўмга етган. Давлат идораларида эса ҳаражатлар ошишда давом этмоқда. Айниқса молия, иқтисод, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва албатта масъулиятсиз, очофат баъзи ҳокимликларда. 👉
58 789
279
Ҳақиқат ва адолат йўлида хизмат қилаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман! Ҳар бир инсон тириклигида қадр топишга муносиб. Шу боис, жамият рухини даволаш, эзгуликка чорлаш йўлидаги хавф-хатар, босим ва таънага тўла вазифани адо этишда куч қувват, сабр матонат ва албатта зафарлар ёр бўлишини тилайман! Азиз бошингиз омон бўлсин! 👉
60 985
98
❗️Уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. ✅ Фармонга , қуйидагилар амалга оширилади: ➖ ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; ➖ кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ➖ 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; ☝️Бунда: ✔️ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ✔️ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. ➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ➖ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. 👉
Show more ...
69 958
889
Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда. Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади. Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.
Show more ...
44 511
31
Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда. Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади. Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.
Show more ...
395
0
❗️Дарёлардаги мораторий талаблари ижроси бўйича рейдлар олиб борилмоқда Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди. Шу асосда Экология вазирлигининг назорат инспекцияси ва Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани ҳудудидаги Чирчиқ дарёси қисмида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқароларнинг ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишаётгани аниқланди. Табиатга 139 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 70-1-моддаси 1-қисмига асосан 91 млн сўм жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлишди. Техникалар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган. Дарёлар ўзанларида мораторий талаблари ижроси бўйича ҳудудларда рейдлар давом этмоқда. 👉
Show more ...

file

47 085
126
Автомобилнинг олд ойнасига 70 фоиз ёруғлик ўтказадиган қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин. 👉

file

57 919
674
Рассом ва аниматор Эркин Хушматовдан одамларнинг эътирозига сабаб бўлаётган долзарб муаммолар тўпламига оид навбатдаги ижод намунаси 👉

file

63 498
603
Сўнгги 104 кв.м га эга 4 хоналик хонадонни чегирма нархларда харид қилишга улгуриб қолинг! Yunusabad Residence ТЖМси 2, 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023-йилда фойдаланишга топширилган. Барча уйлар тайёр кадастрга эга. 👉Мавжуд хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун савдо бўлимига мурожаат қилинг. 📲998555122222 | | | Реклама

IMG_9458.MP4

46 117
49
❗️Бюджет тақчиллиги фонида бюджет идораларида қиммат автомобиллар олиш иштаҳаси ортмоқда Камбағалликни қисқартиришга, барча идора ва ташкилотлар шунингдек, фуқароларни иқтисод қилишга ундаши керак бўлган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 603 млн сўмга бир дона автомобиль харид қиляпти. Бу ҳақида Ревизор маълум . Автомобил спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш  маркази 387 млн 200 минг сўмга бир дона автомобиль харид қилган. Бунда ҳам автомобиль модели ва спецификация ва нархига қараб «BYD SONG Plus DM-i» эканлигини билиш мумкин. Маълумот учун: 2024 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджети дефицити 19,8 трлн сўмдан ошди. 👉
Show more ...
45 347
115
❗️Президент Фармони билан 1 майдан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ➖ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилияциз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. Маълумот учун: Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланди. 👉
47 319
133
Салом Май! Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар. Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
44 263
32
Қуролсиз экология инспекторлари қуролли браконьерлар ҳужумига учрашда давом этмоқда Шу йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси инспекторлари Сирдарё дарёсида браконьерлар ҳужумига учраган. Маълум бўлишича, инспекторлар Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида номаълум шахслар тақиқланган қуроллар ёрдамида балиқ овланаётганига дуч келишган. Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси бошлиғи Д.Зохидов ва бош давлат инспектори Т.Бўриев ҳуқуқбузарликка чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, сувга итариб юбориб, сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Инспекторлар қийинчилик билан дарё қирғоғига сузиб чиқишган. Ҳуқуқбузарлар эса ов қуролларини олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган. ☝️Қуролланган браконъерларга қарши курашишда ҳеч қандай қурол ва ҳимоя воситаларига эга бўлмаган экология инспекторлари билан боғлиқ бундай салбий ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили Бекободда бир нафар экология инспектори пичоқланган, Қорақалпоғистонда эса чўлда қурол ёрдамида отилган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам инспекторлар омон қолишган. Биз ваколатли идоралар экология инспекторлари қуролли браконъерларга қарши туришда ҳеч бўлмаса минимал ҳимоя воситалари билан таъминлашларига тезроқ рухсат беришларини сўраймиз. Акс ҳолда табиат ҳимоячиларининг ҳаёти хавф остида қолаверади. 👉
Show more ...
49 256
102
Яна бир прокурор ўринбосари пора билан қўлга тушди Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушган. Бу бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов 'га маълумот берган. Унга кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:30 атрофида Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди. Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. 👉
Show more ...
46 989
85
Монополистдан навбатдаги абсурд огоҳлантириш! "ЎзавтоМоторс" автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов белгиланган муддатга қадар амалга оширилмаса, мазкур шартномалар бекор қилиниши ҳақида истеъмолчиларни . Ажойиб: "ЎзавтоМоторс" шартномада белгиланган муддатда истеъмолчига автомобилни етказиб бермаса, унга ҳеч қандай чора йўқ, истаганча истеъмолчилар устидан кулиш мумкин. Лекин истеъмолчига келганда... Афсуски фуқаро, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколат олган, қасамхўр идоралар бир гуруҳ монополистлар учун хизмат қилишга ўтиб кетган мамлакатда ҳали бунақа абсурд огоҳлантиришлар кўплаб бўлиши мумкин. Аҳволимиз... 👉
Show more ...
52 730
139
Toshkentda Yaponiya fuqarolarining O‘zbekistondagi hayoti tarixiga bag‘ishlangan yangi muzey binosi ochildi

file

41 171
51
МИБнинг ҳокимият адвокатига айлангани ҳақида Қонунда суд қарорлари ижросини тенг ва холис таъминлаш учун отни калласидек ваколатлар берилган МИБ суд қарори ижрочиси эмас, ҳокимиятнинг адвокатига айланиб бўлган. Масалан, Миришкордаги каби. ☝️Шу сабаб бу идоранинг барча ваколатларини бекор қилиб, тарқатиб юборса ҳам бўлаверади. Фақат давлат идораларига ён босадиган, фуқаро ва тадбиркорларга тупуриб қўйган бундай идора жамиятда давлатга нисбатан ишончсизлик ва эътироз уйғотишдан у ёғига ўтмаяпти. 👉
Show more ...
46 150
71
Бухоро шаҳар ҳокими Носиров Жамол Шуҳратович лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Турсунов Қурбон Ибрагимович ҳоким этиб тайинланди. 👉
43 483
89
ANORBANK ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМ БАНКИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди. Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади. Ажойиб янгилик бўпти! Ўзининг инновацион, замонавий ечимлари билан танилган ANORBANK’ка ушбу лойиҳани амалга оширишда омад тилаб қоламиз!
Show more ...
95 156
1 020
❗️Чирчиқ дарёси соҳилида табиатга 80 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди Экология вазирлиги инспекцияси томонидан Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси соҳилида «GRM» МЧЖ (корхона номи қисқартирилган) техникалар ёрдамида ҳеч қандай рухсатномасиз қум шағал қазиб олаётгани аниқланди. Қум-шағал қазиб олиниши натижасида 21,4 миллиард, чиқиндилар ноқонуний жойлаштирилиши натижасида табиатга 112,5 миллион сўмга яқин зарар етказилган. Бундан ташқари Чирчиқ дарёсининг бошқа бир қисмида дарёнинг муҳофаза зонаси ва қирғоқ бўйида тахминан 4 гектарга яқин майдонда ҳам қазиш ишлари амалга оширилганлиги маълум бўлди. Табиатга етказилган зарар қарийб 62,3 миллиард сўмни ташкил қилди. Ҳар икки ҳолатга ҳам ҳуқуқий баҳо бериб, айбдорларга қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган. 👉
Show more ...
41 553
88
⚡️“Опен бюджет” қиморга ўхшайдими ёки бу ишда “қовун туширган” масъулларни Расул Кушербаев билан муҳокама қилдик Шунингдек, собиқ депутат билан: ▪️Президентдан яширилаётган хатолар; ▪️Топшириққа қараб қўл кўтарадиган, “кнопкани” босадиган депутатлар; ▪️“Яшил макон” кўзбўямачиликлари, қаллобликлар; ▪️Туман ҳокимликларининг “заказ”лари ва Расул Кушербаевга ёпилган эшиклар ҳақида “Дангал гап”лашдик. Тез кунда! darakchi.uz’нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг. | | |
Show more ...

IMG_2810.MP4

40 482
152
У ростанам унинг ўғлими? Ҳамманинг диққат марказида шу масала, шу мавзу: у ростанам унинг ўғлими? Ҳозир Ўзбекистон бошида бундан бошқа иш ҳам, муаммо ҳам йўқ. Хатто бугун менга ҳам икки марта қўнғироқ бўлди: водийдан бир гуруҳ одамлар санъаткор Б.Қни марҳум Ш.Ж.нинг фарзанди эканлигига гувоҳлик беришмоқчи, шунга мен бу ишда ёрдам беришим керак экан. Шу оламшумул масала бир ёқли бўлмагунча менам бошқалар каби ҳамма ишларимни йиғиштириб турсамми дейман. Қўлим ишга бормай қолди: уфф нима бўларкин? 👉
Show more ...
47 220
204
648 минг сўм Ўзбекистонда 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил . 2024 йил январда бу қиймат 621 минг сўм эди. Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар белгилашда фойдаланилади. 👉
44 883
79
❗️Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлмайди Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-иловасига мувофиқ, Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспорти кўрсатиб ўтилган. Паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати белгиланган. Мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот, кузов ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўллаш ҳамда автотранспорт воситасини ушбу Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб туриш қонунга зид ҳисобланади. Бу Адлия вазирлиги ҳам таъкидланган. 👉
Show more ...
57 063
444
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финалда Индонезия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон жамоасига Осиё кубоги финали ва Париж олимпиадасига йўлланма беради. Ғалаба барчага муборак бўлсин! 👉

file

54 325
137

Ўқитувчилар учун савол: сиз фарзандингиз ўқитувчи бўлишини истармидингиз?

Ҳа
Йўқ
Мен ўқитувчи эмасман
0
Anonymous voting
63 989
333

Сиз фарзандингиз келгусида ўқитувчи бўлишини истайсизми?

Ҳа
Йўқ
0
Anonymous voting
684
1
#Кункомменти Изоҳга сўз йўқ! 😭 👉
71 216
366
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва бугун Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. 👉
49 380
21
Ta'lim siyosatiga befarq bo'lmagan pedagoglarga tavsiya qilamiz Bu safargi podkastning navbatdagi sonida Oliy Majlis Qonunchilik palatasining sobiq deputati Rasul Kusherbayev bilan ta'lim siyosatiga oid juda ko'plab masalalarni muhokama qilgandik. ❕Quyidagi havolalardan birini bosib, eng aktual mavzularda bildirilgan fikrlarni bilib olishingiz mumkin: ▶️To'liq video I I
Show more ...
#3 Ta’limdagi muammolar - "Tanaffus" podkastda Rasul Kusherbayev bilan suhbat
#RasulKusherbayev #talim #siyosat "Pedagogning maqomi to‘g‘risida"gi Qonun, o'qituvchining jamiyatdagi o‘rni, oylik maoshi hamda "OpenBudget" mavzusida Oliy Majlis Qonunchilik palatasining sobiq deputati, Ekologiya vaziri maslahatchisi Rasul Kusherbayev bilan "Tanaffus" podkastda suhbatlashdik. 02:21 - Kirish 03:25 - O‘qituvchining jamiyatdagi o‘rni qanday bo‘lishi kerak? 04:47- Pedagogning maqomi to‘g‘risidagi qonundan nega imtiyozlar chiqarib tashlandi? 07:47 - Bizning moliya-iqtisodiyotdagi kadrlarimizning shunday boshqaruv tizimi bo‘lsa, o‘qituvchiga imtiyoz bo‘lmaydi 12:13 - Parlamentda o‘qituvchilardan vakil bor, lekin jur’at yetishmaydi ularda 13:26 - O‘qituvchini tekshirmagan kim qoldi o‘zi? Shu orqali ular jur’atsiz qilib yuborildi 19:09 - O‘qituvchilar oyligini oshirish shu darajada qiyin ishmi? 21:40 - Pedagoglarga ularning qurbi yetadigan imtiyozlar berish kerak 27:12 - Xususiy maktablar ko‘payishi kerak 31:06 - Prezident maktablari ta’limning tabaqalanishiga olib kelmaydimi? 35:48 - Repetitor xizmati bizga kerakmi? 39:41 - Bu oylik maosh bilan pedagoglardan sifat talab qilmaslik kerak 45:07 - Rasul Kusherbayev vazir bo‘lganida ta’limda qanday islohotlar qilgan bo‘lardi? 51:24 - Attestatsiyadan o‘tayotgan pedagoglarga murojaat 53:53 - Boshqa soha vakillari bir kun bo‘lsa ham o‘qituvchi bo‘lib ko‘rishi kerak 56:35 - O‘qituvchilar "OpenBudget"ga jalb qilinishi to‘g‘rimi? 59:01 - Maktab "remonti" uchun kim pul ajratishi kerak? 01:07:08 - O‘quvchilar hech qanday qiyinchiliksiz sinfdan-sinfga o‘tishi to‘g‘rimi? 01:18:51 - Qaysi vazir davrida ta’limda yaxshi islohotlar bo‘ldi? 01:21:22 - Ta’lim tizimiga umumiy baho
46 129
210
Энди божхоначиларга ҳам сўз берилади Божхона соҳасига доир "Божхоначи" номли подкаст йўлга қўйилибди. Ушбу подкастда соҳага доир масалалар муҳокама қилинар экан. Албатта ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига бу подкастни кўришни тавсия қиламан, чунки мамлакатимизга нима кириб келаётгани ва нималар чиқиб кетаётгани барчага қизиқ бўлиши табиий. Биринчи мавзу ноқонуний тамаки айланмасига бағишланибди. Албатта бу сонни кўриш зарур, чунки ҳар бир чекувчи ноқонуний тамаки маҳсулотини харид қилиши орқали бюджетимизга келиб тушиши мумкин бўлган маълум бир миқдордаги солиқларни айланиб ўтилишига ҳисса қўшиб қўяётган бўлиши мумкин. Хусусан, 2023 йил 9 ноябр санасида ўтказилган селектор мажлисида президентнинг ўзи буни алоҳида қайд этган эди. Яъни, ноқонуний тамаки айланмаси туфайли бюджетга тушиши керак бўлган 1 трлн сўм йўқ бўлиб кетмоқда. Бу жуда катта рақамлар ва бунга қарши курашишда жиддий ресурслардан фойдаланиш зарур. Подкаст:
Show more ...
Bojxonada. 1-son
271 086
215
Мутолаа қилмасак, уйғонмасак ҳеч қачон ўнгланмаймиз! Шўролар сиёсати сабаб Туркистон халқлари бўлинган, ўзлигидан, тарихидан маҳрум қилинган. Халқнинг зиёли йўлбошчилари жисмонан йўқ қилинган. Бу яқин тарих, бор йўғи бир аср олдин бўлган ишлар. Тарихи, ўзлиги ва бошларидан айрилган халқ тараққиётдан ортда қолди, бир-биридан узоқлашди, кундалик майда маиший муаммоларга ўралашди, топганини кимўзарга тўйга сарфлаш, машинага сарфлаш, кийимга сарфлаш билан яшай бошлади... Кеча бўлиб ўтган "Мутолаа" лойиҳасининг театрлаштирилган тақдимоти ва "Қўрқма" фильми премъераси кўп мулоҳазага чорлади, фикрлашга ундади: мутолаа қилмасак, уйғонмасак ҳеч қачон ўнгланмаймиз! Дарвоқе, театрлаштирилган тақдимотнинг китоб ўқиганларнинг қамалиши бўйича мен билан боғлиқ қисми мутлақо тасоддиф: тарихда мени китоб учун "чёрный" спискага тиқишиб, қамаворишган бўлишаркан.😁 Фурсатдан фойдаланиб, Ёшлар ишлари агентлиги жамоасига миннатдорлик билдираман! 👉
Show more ...

file

47 983
147
Савдо Ўзбекистонда аҳоли энг кўп банд бўлган секторлардан бири ҳисобланади. Нафақат тадбиркорлик, халққа хизмат кўрсатадиган барча соҳалар, шу жумладан давлат ишхоналарида ҳам савдо сирларини билиш ас қотади, яхшироқ хизмат кўрсатилади. «Asaxiy Books» нашриёти «Халқ банки» билан ҳамкорликда шу муҳим соҳа учун машҳур китобни ўзбек тилига таржима қилибди. Гранд Кардоннинг «Савдо санъати» китоби айнан сотувни ўргатади. Тадбиркорлар, уларнинг ходимлари, хизмат соҳасидаги ҳаммага тавсия қилинади. Китобни харид қилиш:
Show more ...
44 605
66
❗️Диққат: камералар энди йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларни ҳам қайд этади. Ҳукумат қарорига , фото ва видео қайд этиш тизими пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни қайд этиши лозимлиги белгиланди. ☝️Пиёдалар ҳам энди хушёрликни ошириши керак. Акс ҳолда у ҳам жарима тўлашига тўғри келади. 👉
64 522
424
❗️Меъёридан ортиқ қорайтирилган ойналар учун жавобгарлик йўқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126- моддасида "техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно", деб белгиланган. Ушбу моддада адвокат Абдумаликовичнинг , меъёридан ортиқ қорайиб кетган ойналар ҳақида гап сўз бормайди. Демак, агар "тонировка"га рухсатнома бўлса-ю, бироқ ундаги қорайтирилган фоизи ортиб кетган бўлса, бунинг учун МЖтК 126-моддаси бўйича жарима қўллаш мумкин эмас. Бундай ҳолатларда инспектор энг кўпи билан плёнкаларни шилиб ташлашни талаб қилиши мумкин холос. 👉
Show more ...
75 086
1 288
InfinBANK мижозларида Dibank хизматидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди хизмати ўзи нима? Бу мижозларга банк операцияларини бевосита 1C ва Didox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради. Яъни йирик компаниялар ва бизнес вакиллари учун бир қатор жараёнларни автоматлаштиради. Оддий банк мижозлари учун эса биринчи навбатда қоғозбозлик камаяди. Хуллас, инсон омили камайиб, ходимларнинг вақти анча тежалади. Бизнес автоматлашади. Тадбиркор ва бизнес эгаларига ҳам катта енгиллик беради. Банкларнинг замонавий ишлаш тизимига ўтаётгани, янгилик қилишдан қўрқмай, ривожланиб бораётганини кўриш завқли. Бу ёғига ҳам InfinBANK жамоаси ўз мижозлари учун шу каби фойдали имкониятлар яратишда давом этаверсин деймиз. Реклама
Show more ...
43 487
27
ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда Ўзбекистондаги илк маҳаллий рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк Ўзбекистон   бўйлаб барча савдо офисларини янгилади. ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий офлайн  тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда.
Show more ...
41 951
21
Ishonasizmi, shaxsan Behbudiyning o‘zlari meni "Mutolaa" loyihasining taqdimotiga taklif qilayaptilar! Sun'iy intellekt orqali yaratilgan ushbu chorlov men uchun yangi, kreativ taklif bo‘ldi. Ertaga albatta ushbu tadbirda ishtirok etmoqchiman. Loyihaning teatrlashtirilgan taqdimoti hamda “Qo‘rqma” filmi premyerasini quyidagi Youtube sahifa orqali jonli tomosha qilish ham mumkin ekan: 😊 Manzil:

file

42 920
69
Жиззахдаги қонунсизлик ёҳуд МИБнинг қонунларни "одами"га қараб қўллаши ҳақида Жиззах шаҳридаги махсус индустриал зона, Бунёдкор кўчасида жойлашган "Sofitel" МЧЖдан чиқадиган захарли тутун масаласида кўплаб бўлган. Ва бу ҳалиям тинмаяпти. Қизиғи ушбу корхона атроф муҳитга зарар етказаётгани учун Жиззах вилояти экология бошқармаси томонидан 2022 йил 3 июнда ва 2023 йил 27 июльда судга берилиб, иккала суд қарорларида ҳам корхона фаолиятини тўхтатиш белгиланган. Бироқ ижро қилишга келганда МИБ мум тишлаб олган. Демак, бу катта эҳтимол билан МИБ ходимлари, экология ва корхона ўртасида коррупцион келишув бор, деган хулоса беради. Натижада корхона атрофга захарли тутун чиқаришда давом этмоқда ва бундан зарар кўрувчилар тўхтамаяпти. Бўлаётган бу ишларга албатта Бош прокуратура қизиқиб кўради, деган умиддамиз. 👉
Show more ...

file

file

45 940
92
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio