Кечаги ўзбек контент ҳақидаги постдан кейин қатор қизиқарли подкастларни ташлашди
Ҳатто давлат органлари ҳам подкаст йўлга қўйибди.
Давлат божхона қўмитаси
"Божхонада" номли подкастни йўлга
қўйипти. Бу билан кўмита Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ва идорали ичида бундай лойиҳани бошлаган илк ташкилот бўлган. Ҳусан ака лойиҳанинг илк сонида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси мавзусини олиб чиққан.
Аслини олганда, бу мавзу, яъни тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ҳақида жуда кўп гапирилади, ушбу турдаги хуқуқбузарликни қилганларга чоралар кучайтиралади, лекин афсус унинг даражаси камаймаяпти. Бу ҳақида олдин ҳам кўп ёзилган. Бундай маҳсулотлар нафақат давлат бюджетига катта миқдорда зарар етказади, балки уларнинг истеъмоли инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади. Чунки сифат текширувдан етмайди ва носанитар ҳолатда тайёрланади.
Подкаст олингани яхши бўлибди, Ҳусан ака ва ижодкорларни қўллаб-қувватлайман. Божхона кўмитасининг бу лойиҳаси фуқаролар билан ўзига хос мулоқот кўприги бўлади деб ўйлайман. Фуқаро божхона ҳақида қанча кўп маълумотга эга бўлса, шунча яхши. Битта нарсани унутмаслигимиз керак, сифатсиз ва ноқонуний маҳсулотларга қарши қанча курашилса, бозорда қанча рақобатбардош, адолатли муҳит шаклланса истеъмолчи шунча ютади.
Show more ...