#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади
“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга
“оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
🗓 2024 йил 1 июндан:
🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда
ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;
🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички
ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;
🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан
24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:
➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан
суҳбат ўтказилади;
➖профилактика инспектори томонидан
ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман
(шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;
➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.
Сурхондарёдаги тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг ❗️❗️❗️
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2SgShow more ...